Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
363
РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ ОРҚАЛИ ТАШКИЛОТЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қодиров
Музаффар Мухитдинович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0007-9935-9994
Аннотация.
Ушбу мақолада рақобат муҳитини яратиш
орқали ташкилотларни
ривожлантириш йўналишларикўриб чиқилди. Рақобат муҳити замонавий иқтисодий
шароитларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ва барқарорлигига таъсир
этувчи асосий омил ҳисобланади. Муаллиф рақобат муҳитини яратишнинг асосий
жиҳатларини, жумладан, инновацион ёндашувлар, стратегик режалаштириш ва
манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг
рақобатбардошлигини оширишга ёрдам берган турли соҳаларда амалга оширилган
муваффақиятли амалиётлар мисоллари кўриб чиқилди. Мақолада, шунингдек, ўзгарувчан
бозор шароитларига мослашишга уринишда корхоналар дуч келадиган муаммолар ва
қийинчиликлар муҳокама қилинди. Соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича самарали
стратегияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар тақдим этилди, бу эса ўз навбатида
ташкилотларнинг узоқ муддатли
ривожланиши ва муваффақиятига ҳисса қўшади.
Калит сўзлар:
рақобат муҳити, стратегик омил, тадбиркорлик фаолияти,
рақобатбардошлик, рақобат муҳитини бошқариш, стратегик режалаштириш.
ПУТИ РАЗВИТИЯ ОРГАНИЗАЦИЙ ЧЕРЕЗ ФОРМИРОВАНИЕ КОНКУРЕНТНОЙ СРЕДЫ
Кодиров Музаффар Мухитдинович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье рассматриваются пути развития организаций через
формирование конкурентной среды. Конкурентная среда является ключевым фактором,
влияющим на эффективность и устойчивость бизнеса в современных экономических
условиях. Автор анализируют основные аспекты создания конкурентной среды, включая
инновационные подходы, стратегическое планирование и взаимодействие с
заинтересованными сторонами. Рассматриваются примеры успешных практик,
реализованных в различных отраслях, которые способствовали повышению
конкурентоспособности организаций. В статье также обсуждаются проблемы и
вызовы, с которыми сталкиваются предприятия при попытках адаптироваться к
изменяющимся условиям рынка. Представлены рекомендации по внедрению
эффективных стратегий для формирования здоровой конкурентной среды, что в свою
очередь способствует долгосрочному развитию и успеху организаций. Выводы
исследования могут быть полезны для руководителей, специалистов и исследователей в
области управления и экономики.
Ключевые
слова:
конкурентная
среда,
стратегический
фактор,
предпринимательская
деятельность,
конкурентоспособность,
управление
конкурентной средой, стратегическое планирование.
UO
‘
K: 65.01:338.2
X SON - OKTABR, 2024
363-370
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
364
WAYS OF DEVELOPMENT OF ORGANISATIONS THROUGH THE FORMATION
OF A COMPETITIVE ENVIRONMENT
Kodirov Muzaffar Muxitdinovich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
This article examines the ways in which organizations can develop through the
formation of a competitive environment. The competitive environment is a key factor affecting the
efficiency and sustainability of businesses in modern economic conditions. The author analyzes the
main aspects of creating a competitive environment, including innovative approaches, strategic
planning, and interaction with stakeholders. The article discusses examples of successful practices
implemented in various industries that have helped improve the competitiveness of organizations.
Additionally, it addresses the problems and challenges that enterprises face when trying to adapt
to changing market conditions. Recommendations are provided for implementing effective
strategies to foster a healthy competitive environment, which, in turn, contributes to the long-term
development and success of organizations. The findings of this study may be useful for managers,
specialists, and researchers in the fields of management and economics.
Keywords:
competitive environment, strategic factor, entrepreneurial activity,
competitiveness, competitive environment management, strategic planning.
Кириш.
Ўзбекистон Республикасининг замонавий ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
даражаси ривожланаётган бозорнинг бизнес жараёнларида фаол иштирок этувчилар
учун яратилган рақобат муҳити шароитига боғлиқ бўлмоқда. Ҳозирги босқичда миллий
иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш, тарқаққиётнинг замонавий
моделларини қўллаш, замонга ҳамнафас ташкилотлар рақобатбардошлигига эришишга
ва иқтисодиётни тизимли модернизациялашувжараёнигайўналтирилган ижтимоий
-
иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишни тақозо этмоқда. Шунинг учун
Ўзбекистон иқтисодиётида фаолият юритаётган ташкилотлар рақобатбардошлигини
таъминлашга ва улар учун қулай рақобат муҳитини шакллантириш долзарб аҳамият
касб этади.
Жаҳон иқтисодиётининг шиддатли глобаллашуви даврида интеграцион
жараёнлар чуқурлашуви, жаҳон иқтисодиётининг интеграцияси капитал, ишлаб
чиқариш, меҳнат ресурси интеграциясининг уйғунлигида акс этмоқда. Жаҳон
иқтисодиётининг глобаллашуви эса ташқи бозор ва
миллий иқтисодиётнинг тизимли
интеграцияси билан намоён бўлиши натижасида иқтисодий ўсиш жадаллашмоқда
ҳамда замонавий технология ва бошқарув механизмларининг жорий этилиши
тезлашмоқда. Бундай шароитда мамлакатлар ўзаро савдо муносабатларини
ривожлантириш
орқали ташқи савдони тобора кенгайтириш билан турли товар ва
хизматларнинг сифати, нархи ёки брендининг бевосита таъсири асосида кучли
рақобатга дуч келмоқдалар.
Жамият ижтимоий ҳаётида корхоналар томониданяратилаётган товар ва
хизматлар янги бозорининг вужудга келиши кўп жиҳатдан уларнинг тадбиркорлик
лаёқати даражасига, фаолият юритиш учун тенг имкониятларни таъминлайдиган
юқори сифатли бизнес шарт
-
шароитларига ҳамда қулай ички рақобат муҳитига боғлиқ.
Корхоналарнинг ривожланиш даражаси рақобат даражаси билан олдиндан
белгиланади. Шунинг учун корхоналар ва истеъмолчилар ўртасидаги кураш
фикримизча, бозор муносабатларига хос бўлган жараённи яъни корхоналар томонидан
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга,
рақобат устунлигига эришишни ва
пировардида фаолият кўрсатаётган ҳудуд рақобатбардошлик муҳитига боғлиқ
бўлмоқда. Шундай қилиб, мана шу шарт
-
шароитларда корхоналар рақобат курашида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
365
тадбиркорлик муҳитини шакллантиришнинг стратегик омили сифатида рақобат
муҳитининг қандай ҳолатда эканлигини олдиндан белгилаб беради.
Адабиётлар шарҳи
.
Корхоналар учун қулай муҳит шароитини яратиш давлат томонидан олиб
борилаётган иқтисодий сиёсат билан чамбарчас боғлиқ. Ҳудудларда фаолият
кўрсатаётган корхоналарни самарали ривожлантириш ҳамда улар учун қулай рақобат
муҳитини таъминлаш бўйича кўплаб илмий
тадқиқотлар мавжуд. Таъкидлаш лозимки,
ҳозирги ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан рақобат
муҳити шароитида корхоналарни ривожлантириш стратегияси бўйича кўплаб
амалиётчи олимларни диққат марказида турган ва анча кенг муҳокама қилинаётган
мавзулардан биридир.
Классик иқтисодий таълимот намоёндаларидан бўлган Смит (2011) томонидан
рақобатга бозордаги субъектлар ўртасида маҳсулотларни сотиш ва сотиб олишда қулай
шароитлар учун ҳалол кураш сифатида қаралган бўлса, яна бир классик иқтисодий
мактаб давомчиларидан бири бўлган Рикардо (2002)томонидан рақобат асосида
бозорда баҳони тартибга солиш ғояси ривожлантирилиб, табиий баҳоларнинг
марказлашмаган бошқарув тамойили билан ҳамоҳангликда бозордаги узоқ муддатли
мувозанатни, пировард натижада иқтисодиётнинг ривожланишини таъминлаши илмий
асослаб берилган.
Шумпетер (2013) Ўша даврда иқтисодчилар орасида оммалашган формал бўлган,
нореал рақобат тушунчасини танқид қилиб, мукаммал рақобат ҳеч қачон мавжуд
бўлмаганлиги, унинг қачондир мавжуд бўлишини иқтисодиёт учун зарарли бўлишини
айтади. Монополистик амалиётларни тадқиқотларга харажатларга ва йирик
инвестицияларга кўмаклашгани учун фойдали, деб ҳисоблайди. Барни (1986) саноат
тармоғини ташкил қилиш рақобат назарияларининг яхлит тизимли таҳлилида
юқоридаги рақобат ҳолатларда фирмаларга таъсир қилиши мумкин бўлган рақобат
кучларининг хусусиятлари ҳамда меъёрий стратегия назарияларининг натижалари
муҳокама қилган.
Бунда рақобатнинг саноат иқтисодиёти, Чемберлин ҳамда Шумпетер (2013)
турларидаги тадқиқот объекти: мос равишда саноат, саноат/фирма ҳамда
саноат/иқтисодиёт бўлганидек, назарияларнинг асоси: тегишлича саноат структураси,
хулқ
-
атвори ва фаолияти; турли хилдаги фирмалар орасидаги монополистик рақобат;
ижодий қайта қуриш ҳисобланади. Хайек (1998)
эса, неоклассик иқтисодчиларнинг
мукаммал рақобат назариясининг имконсизлиги туфайли танқид қилиб, рақобат
табиатига кўра динамик жараён эканлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари статик таҳлил
асосидаги фаразлар билан бекор қилиниши тўғрисида хулоса қилади.
Шунингдек, рақобат орқали бундай харажатларни тежашга эришамиз, деб тахмин
қилиш мумкин. Рақобат қачонки ягона бозор ҳақида тасаввур қилганимизда, ахборот
тарқатиш орқали иқтисодий тизимнинг яхлитлиги ва мувофиқлигини ташкил қилиши
натижасида фикрни шакллантириш жараёни ҳисобланади. Шунингдек, махаллий
иқтисодчи олимлардан Астанакулов ва Асатуллаевларнинг (2018) корхоналар учун
қулай муҳит шароитини яратишда ва улар томонидан олиб борилаётган стратегик
қарорларни қабул қилишда инвестицияларнинг муҳим роли ҳақида фикр юритадилар.
Албатта рақобат ҳақида сўз юритилганда Портернинг (1980) рақобатбардошлик
ромбини эсламасликнинг иложи йўқ. Унинг фикрича, рақобат тушунчаси моҳиятини
очиб бериш ҳар қандай тармоқнинг таркибий тузилиши ва ундаги ўзгариш
жараёнларини чуқур билишга асосланмоғи
лозим. У рақобат муҳитини белгиловчи
кучларни беш гуруҳга ажратади:
1)
янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиш таҳдиди;
2)
маҳсулот ўрнини босувчи янги маҳсулотларнинг пайдо бўлиш таҳдиди;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
366
3)
маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчиларнинг нимага қодирлиги;
4)
истеъмолчиларнинг муносабати ва имкониятлари;
5)
мавжуд рақобатчиларнинг ўзаро мусобақалашуви.
Ҳозирги
замон экономикс муаллифлари Макконнелл ва Брю (2014) “Рақобат бу
бозорда кўп сонли мустақил сотувчилар ва харидорларнинг мавжудлиги бўлиб,
сотувчилар ва харидорлар учун бозорга эркин кириш ва уни тарк этиш имкониятидир”
деб таъриф берадилар. Фатхутдинов (2000) рақобатдошликка –
объектнинг бозордаги
ўхшаш объектларга нисбатан рақобатга дош бера олиш қобилияти сифатида таъриф
берилиб, маҳсулот ёки хизматлар муайян бозорда рақобатлаша оладиган ёки
олмайдиган бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, корхонанинг муайян
бозори сегментида рақобатлашиш имконияти унинг маҳсулоти рақобатдошлигига ва
корхона фаолиятини амалга оширишнинг ташкилий
-
иқтисодий механизмларига
боғлиқдир.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ҳозирги
вақтда рақобат муҳити мазмун моҳияти бўйича икки хил ёндашув мавжуд.
Биринчи ёндашув кенг мазмунга эга бўлган бозор субъектлари ўртасида
рақобатбардошликни ривожлантириш жараёнини таъминлаш, иккинчи ёндашув эса
тор маънодаги корхоналар тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатадиган бозор
омиллари, яъни рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган.
Рақобат муҳити бизнинг фикримизча, миллий иқтисодиётда фаолият юритаётган
ташкилотлар рақобатбардошлик жараёнларига таъсир қилувчи ва уларга қулай шарт
-
шароитлар яратиш орқали ривожлантириш тушунилади. Рақобат муҳитининг ҳолати
иқтисодий рақобат ва ҳамкорлик алоқаларининг боғлиқлик даражасини белгилайдиган
бозор субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг пировард натижаси ва асосий
шартлари, шунингдек, алоҳида хўжалик субъектларининг ҳудуд умумий бозор
коньюнктурасига таъсир қилиш имкониятини белгилайдиган бизнес муҳити
жараёнининг асосий таркибий қисмларидан бирини ифодалайди.
Умуман олганда, ташкилотда тадбиркорлик муҳитининг таркибий тузилиши
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт
-
шароитлар тавсилоти
сифатида қуйидаги олтита элементлардан таркиб топган шаклларда ифодалаш яъни
жисмоний муҳит, рақамли муҳит, ижтимоий муҳитнинг ривожланиш даражаси,
шунингдек, молиявий муҳит, маъмурий ва рақобат муҳити тадбиркорлик учун умумий
институционал муҳитларни киритиш мумкин.
Мамлакатимизнинг
худудларининг
ижтимоий
иқтисодий
ривожланиш
салоҳиятидаги сезиларли тафовутни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, маҳсулот
бозорларининг кўплиги ҳамда ҳудудий мансублик, қулай ишбилармонлик муҳитини
шакллантиришда алоҳида ўрни ва унинг индивидуал ёндашув омиллари (айниқса,
рақобатбардошлик даражаси) вилоят ва шаҳар ҳокимиятларининг ҳаракатлари ҳисобга
олинади. Ушбу талқин ёндашувида бизнес муҳити омилларининг мазмуни, уларни
таркибий ўзгартириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳокимиятлари
томонидан тавсия этилади.
Қулай
тадбиркорликни
муҳитини
шакллантириш
республика
иқлим
ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда давлат иқтисодий сиёсатининг асосий устувор
йўналишлари белгиланади. Шунинг учун асосий вазифа –рақобат муҳитини яратишда
тадбиркорлик фаолияти ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш иқлим
ўзгаришларини ҳисобга олиш ҳамда унинг индивидуал ёндашув омилларига диққат
эътиборни қаратишни тақозо этади
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
367
1-
жадвал
“Рақобат муҳити” мазмунига бўлган назарий қарашлар эволюцияси
Ёндашув мазмуни
Намоёндалар
Аниқланиши
Рақобат муҳити
-
яхлит олинган
тадбиркорлик субъектлари
фаолиятига таъсир кўрсатишни
билдиради (тор маънодаги
ёндашув)
Азоев Г.Л.,
Челенков А.П.
(2000)
Бозор субъектларининг рақобатлашу
-
вига олиб келувчи ўзаро алоқалари ва
таъсири
Шурчкова Ю.В.
(2004)
Технологик
жараён,
хом
-
ашёдан
фойдаланиш ва ҳамжиҳатлик
асосида
умумий қонуниятларга таянган ҳолда
бирлашган иқтисодий субъектларнинг
ўзаро алоқа муносабатларидир.
Скворцова В. А
Медушевская И.Е.
(2015)
Иқтисодиёт
субъектларининг
бир
томондан бозор иккинчи томондан эса
давлат томонидан тартибга солинувчи
хўжалик юритувчи субъектларнинг
уйғунлашган мажмуидир.
Рақобат муҳити
-
бозор
субъектлари ўртасида
рақобатнинг пайдо бўли
-
ши ва
ривожланишини
таъминлайдиган шарт
-
шароитлар (кенг ёндашув)
Хашукаев С.Ф
(2002)
Иқтисодиётдаги фаол, ташаббускор
корхоналарга
жалб
қилинган
маблағларни сақлаб қолиш ва фойда
кўриш
бўйича
ўз
мақсадларига
эришишда самарали ишлашига ёрдам
берадиган шароитлар ва муносабатлар
мажмуасидир.
Усик Н.И.
(2012)
Мустақил равишда сотувчилар ва
харидорларнинг
тадбиркорлик
шаклланиш шароитларида тўсиқларсиз
эркин танлов асосида нима ва қандай
ишлаб чиқариш ва сотиб олишни
танлаш
ёки
давлат
томонидан
белгиланган
амалдаги
қонун
-
қоидаларга
амал
қилган
ҳолда
ривожлантиришдир.
Чайковский Д.Г.
(2009)
Товар
ва
хизматлар
ишлаб
чиқарувчилар,
истеъмолчилар,
ҳамкорлар, таъминотчилар ва етказиб
берувчилар ўртасида бозорда устунлик
мавқеъига
эга
бўлиш
мақсадида
рақобатлашадиган
шарт
-
шароитлардир.
Рақобат муҳити –
бозор
иқтисодиёти секторларининг
юқори нафлиликка эришиш
мақсадидаги рақобат
устунликларига кўра ёки уларни
ривожлантириш фаолияти учун
миллий иқтисодиётнинг
имконият (шарт
-
шароитнинг
эркинлик) даражаси.
Холбаев С.И.
(2020)
Бозор
иқтисодиёти
субъектлари,
рақобат
устунликлари,
миллий
иқтисодиёт
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
368
2-
жадвал
Ташкилотда тадбиркорлик муҳити омилларини қўллаб
-
қувватловчи рақобат
муҳитининг тегишли турига қараб таснифланиши
Тадбиркорлик
муҳити
элементлари
Тадбиркорлик муҳити
элементлари
Мавжуд ҳудуднинг ҳолатини
ифодаловчи тадбиркорлик
муҳити омиллари
Институционал
муҳит, маъмурий
муҳит, рақобат
муҳити ва молиявий
ҳолат муҳити
Бизнес тузилмаларининг хатти
-
ҳаракатларини
ва
уларнинг
ўзаро алоқаларини тартибга
солувчи чекловларни амалга
оши
-
риш
учун
белгиланган
қоидалар
ва
механизмлар
тўплами.
Тадбиркорлик фаолияти хулқ
-
атворини тартибга солувчи қонун
ҳужжатларини
юритиш
хусусиятларини
белгиловчи
расмий ва норасмий меъёрлар
Маъмурий муҳит
Хўжалик юритувчи субъектлар
тадбиркорлик
фаолиятини
назорат,
тартибга
солиш,
мувофиқлаштириш
каби
функцияларни
бажарадиган
ҳокимият органлари ўртасидаги
мавжуд муносабатлар тизими.
Маъмурий
жараёнларнинг
самарадорлиги, бизнес юритиш
билан боғлиқ тадбирлар:
Маъмурий тўсиқлар;
Давлат органларининг назорат
функцияларини амалга ошириш
бўйича таъсири
Рақобат муҳити
Иқтисодий рақобат даражасини
ва
алоҳида
хўжалик
субъектларнинг умумий бозор
коньюнктурасига таъсир қилиш
имкониятини белгиловчи бозор
субъектлари ўртасидаги ўзаро
муносабатлар натижаси
Минтақавий
бозорларнинг
тузилиши ва сиғими
рақобат даражаси (минтақавий
бозорларда
концентрация
даражаси)
Рақобатнинг
интенсивлиги,
рақобатга қарши амалиётларнинг
кенг тарқалганлиги ва бошқалар.
Молиявий муҳит
Тадбиркорлик
фаолияти
ва
молия институтлар ўртасидаги
сарфланган капитал қийматини
аниқлаш ҳамда амалга ошириш
имкониятининг муносабатлари
тўплами
Минтақа
молия
тизимининг
барқарорлиги;
Молиявий
ресурсларнинг
мавжудлиги;
Кредит ташкилотлари томонидан
хавфсизлик ва бошқалар;
Ижтимоий муҳит
Тадбиркорлик
ташаббусини
амалга ошириш учун асос
сифатида юзага чиқади ҳамда бу
кўп
ҳолатда
ҳудуддаги
тадбиркорлик фаолияти бўлган
мойиллик
даражасини
ифодалайди.
Меҳнат
ресурсларининг
мавжудлиги ва сифати
Тадбиркорлик
фаолияти
даражаси ва бошқалар.
Жисмоний муҳит ва
инфратузилма
Тадбиркорлик
фаолиятини
амалга ошириш учун жўғрофий
жойлашув
шароитларини
тавсифлайди,
шунингдек
ҳудудга хос бўлган жиҳатларни
инобатга олиш ва ҳудудни
инфратузилма
объектлари
билан таъминлаш
Жўғрофик жойлашув, табиий
ресурслар, жисмоний инфрату
-
зилманинг сифати (транспорт,
энергия ва бошқалар)
Илмий ва технологик инф
-
ратузилманинг мавжудлиги ва
сифати ва бошқалар.
Рақамли муҳит
Tадбиркорлик учун рақамли
технологияларнинг
кенг
тарқалганлиги
ва
улардан
фойдаланиш
даражасини
ифодалайди.
Интернетга киришни таъминлаш,
рақамли платформаларга кириш,
рақамли интеграция, жараённи
автоматлаштириш, мавжудлик ва
давлат хизмат
-
ларининг электрон
шаклда мавжудлиги ва бошқалар.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
369
Хулоса ва таклифлар.
Ўрганилган манбалар тахлилига кўра илгари сурилган назарий ёндашувларга
таяниб айтиш мумкинки, рақобат муҳити бу бозор субъектлари ўртасидаги ўзаро
муносабатлар, иқтисодий рақобатлашув даражасининг алоҳида олинган иқтисодиёт
агентларининг умумий бозор коньюнктурасига таъсир этиш натижасидир. Рақобат
муҳитига бўлган бундай ёндашув негизида ҳудуд тадбиркорлик фаолиятининг
ҳолатини ўзида мужассамлаштирувчи стратегик омил сифатида юзага чиқади.
Ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ташкилотларни ривожлантиришда рақобат
муҳитини яратиш уларнинг рақобатдошлигига олиб келади. Ташкилотларнинг ўз
ресурслар салоҳиятидан, сифатли ишлаб чиқариш ва бошқариш салоҳиятларидан
самарали фойдаланиб рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариши лозим. Шу билан
бирга рақобатбардошлик ташкилот бошқарув объектининг шаклланиши,
ривожлантириш омиллари ва жиҳатларини ўзида уйғунлаштиради. Бунинг учун
ташкилот доирасида рақобат устунликларини яратиш миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини таъминлашнинг стратегик омили ҳисобланади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Barney, J.B. (1986). Types of competition and the theory of strategy: Toward an
integrative framework. Academy of management review, 11(4), 791-800.
Schumpeter, J. A. (2013). Capitalism, socialism and democracy. routledge.
Азоев, Г. Л., Челенков, А.П.
(2000)
Конкурентные преимущества фирмы / Г.Л.
Азоев, А.П. Челенков. –
М.: Типография «НОВОСТИ», 260 с.
Аренков, И. А., Салихова, Я. Ю., &Гаврилова, М. А. (2011). Конкурентный потенциал
предприятия: модель и стратегии развития.
Проблемы современной экономики, (4),
120-125.
Асатуллаев, Х. С., Астанакулов, О. Т., &Собиров, З. А. (2016). Инновационная
активность в условиях конкуренции: сущность и анализ.
Актуальные проблемы
гуманитарных и естественных наук, (10
-1), 172-174.
Астанакулов, О. Т. Т. Ф., Асатуллаев, Х. С. Т. Ф., &Халиков, С. У. (2018). Анализ и
оценка эффективности инвестиционных проектов.
Халқаро
молия
ва
ҳисоб” илмий
-
электрон журнали.
Брю, С. Л., &Макконнелл, К. Р. (2014). Экономикс: принципы, проблемы и
политика.
пер. с англ, (2).
Скворцова В. А., Медушевская И. Е.
(2015)
Государственное регулирование
конкуренции в современной экономике России // Известия Пензенского гос. пед. ун
-
та
им. В. Г. Белинского. № 3. С. 107—
112.
Скворцова, В.А., &
Медушевская, И.Е. (2011). Государственное регулирование
конкуренции
в
современной
экономике
России.
Известия
Пензенского
государственного педагогического университета им. ВГ Белинского, (24), 449
-456.
Смит А.
(2011)
Исследование о природе и причинах богатства народа.
Петрозаводск: Петроком,
Litres.
Усик Н. И.
(2012)
Формирование конкурентной среды и конкурентная политика
// Теоретическая экономика. № 4. С. 33—
42.
Фатхутдинов, Р.А. (2000). Конкурентоспособность: экономика, стратегия,
управление.
–М.: Инфра
-
м,
3(5), 0.
Хайек Ф. (1998)
er, M. E., & Strategy, C. (1980). Techniques for analyzing industries and
competitors. Competitive Strategy. New York: Free, 1.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
370
Хашукаев, С.Ф. (2000).
Формирование конкурентной среды в условиях переходной
экономики
(Doctoral
dissertation, Российская академия народного хозяйства и
государственной службы при Президенте РФ).
Холбаев С.И. (2020) Ўзбекистонда рақобат муҳитини шакллантиришда
антимонопол қонунчиликнинг ўрни. Иқтисод
ва молия / экономика и финансы, 3(135)
Чайковский Д. Г.
(2009)
Корпоративная модель управления регионом как условие
формирования конкурентной среды на региональном и межрегиональном уровне //
Вестник ОГУ. № 8. С. 123—
128.
Шурчкова Ю. В.
(2004)
Конкурентная среда и ее влияние на стратегию поведения
организации: автореферат дис. канд. экон. наук: 08.00.05. Воронеж, 22 с.
