Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
337
МАМЛАКАТ
ИҚТИСОДИЁТИНИ
ДАВЛАТ
-
ХУСУСИЙ
ШЕРИКЛИК
АСОСИДА
МОЛИЯЛАШТИРИШ
ВА
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ
ЖАЛБ
ҚИЛИШ
ЙЎЛЛАРИ
Валиева Мухлиса Сайдуллаевна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0008-2957-7512
Аннотaция.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади мамлакат иқтисодиётини давлат
-
хусусий шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва
экспортни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишдир. Давлат
-
хусусий шериклик, давлат
ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни самарали
таъминлашга хизмат қилади. Мақолада ДХШнинг иқтисодий
ўсишга таъсири, замонавий
лойиҳаларда инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва экспорт салоҳиятини
ошириш учун керакли стратегиялар муҳокама қилинади.
Калит сўзлар:
давлат
-
хусусий шериклик (ДХШ),
иқтисодиёт, молиялаштириш,
инвестиция, экспорт, ривожланиш, самарадорлик, рақобатбардошлик
,
давлат сектор,
лойиҳа.
ПУТИ ФИНАНСИРОВАНИЯ ЭКОНОМИКИ СТРАНЫ НА ОСНОВЕ ГОСУДАРСТВЕННО
-
ЧАСТНОГО ПАРТНЕРСТВА И ПРИВЛЕЧЕНИЯ ИНВЕСТИЦИЙ
Валиева Мухлиса Сайдуллаевна
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотaция.
Целью данного исследования является анализ путей финансирования
экономики страны на основе государственно
-
частного партнерства (ГЧП), привлечения
инвестиций и увеличения экспорта. Государственно
-
частное партнерство служит
эффективному обеспечению экономического развития посредством сотрудничества
государственного и частного секторов. В статье рассматривается влияние ГЧП на
экономический рост, механизмы привлечения инвестиций в современные проекты, а
также необходимые стратегии повышения экспортного потенциала.
Ключевые слова:
государственно
-
частное партнерство (ГЧП), экономика,
финансирование,
инвестиции,
экспорт,
развитие,
эффективность,
конкурентоспособность, государственный сектор, проект.
UO
‘
K:
33м:33с5(с52)
X SON - OKTABR, 2024
337-343
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
338
WAYS OF FINANCING THE COUNTRY'S ECONOMY BASED ON PUBLIC-PRIVATE
PARTNERSHIP AND ATTRACTING INVESTMENTS
Valieva Mukhlisa Saidullaevna
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The purpose of this study is to analyze ways of financing the country's economy
based on public-private partnership (PPP), attracting investment and increasing exports. Public-
private partnership serves to effectively ensure economic development through cooperation
between the public and private sectors. The article examines the impact of PPP on economic
growth, mechanisms for attracting investment in modern projects, as well as the necessary
strategies for increasing export potential.
Keywords:
public-private partnership (PPP), economy, financing, investment, export,
development, efficiency, competitiveness, public sector, project
Кириш.
Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда давлат
-
хусусий шериклик (ДХШ)
моддий ва молиявий ресурсларни самарали тақсимлаш, инновaцион лойиҳаларни
амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизaция қилишда муҳим
рол ўйнайди. ДХШ моделлари давлатнинг иқтисодий ривожланишга олиб келадиган
инвестицияларни жалб қилишдаги фаолиятини такомиллаштиради, хусусий
секторнинг эса ноёб ресурслар, технологиялар ва ноанъанавий муаммоларни ҳал қилиш
қобилиятини оширади.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил
10
майдаги ЎРҚ
-537-
сон “Давлат
-
хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни (Қонун, 2019)
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ
-300-
сон
“Ўзбекистон
-
2030” стратегиясини (Қарор, 2023) 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида
амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ иқтисодиётни
ҳаракатлантирувчи
йўналишларда катта ишлар амалга оширилмоқда. Қонуннинг кучга
киритилиши мамлакатимизда давлат билан хусусий шериклар ўртасидаги мулкий
муносабатларни
ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни
жойларда бартараф этишда хусусий сектор билан давлат секторини ижтимоий –
иқтисодий ҳамкорлигида янги лойиҳаларни амалга оширишда намоён бўлади.
Давлат
-
хусусий шериклиги —
бу инвестиция, инновaция, инфратузилма ва бошқа
лойиҳалар ҳамда муҳим бўлган давлат, ижтимоий, иқтисодий, илмий
-
техникавий
аҳамиятга эга дастурларни кўзда тутувчи чора
-
тадбирлар мажмуи.
Бунда давлат
бошқаруви, ҳудудий ҳукумат органлари ва Вазирлар маҳкамаси томонидан
ваколатланган бошқа давлат ташкилотлари давлат шериги бўла олади.
Адабиётлар шарҳи.
Австриялик иқтисодчи олим Ландесменнинг
(2000)
фикрича, таркибий ўзгариш ва
таркибий ўсиш тушунчаси икки турда амалга ошади. Биринчиси –
таркиблар тузилиши
ўзгариши, яъни ишлаб чиқариш, иш билан банд кишилар сони, экспорт, импорт ва
ҳоказолар. Иккинчиси –таркиблараро муносабатлардаги ўзгаришлар, ишлаб
чиқариш
ва ишчи кучи орасидаги алоқалар ёки тўғридан
-
тўғри инвестициялар, импорт
-
экспорт
динамикаси ва бошқалар.
Эрмошина
(2017)
Молиявий активларнинг муваффақиятли
айланмасини
таъминлаш
учун
реал
активлардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳал қилувчи
ўринга эга. Шунинг учун учта омиллар гуруҳини ўзида акс эттирувчи иқтисодиётда
инвестицион жараён муҳимлигини кўриб чиқиш
мақсадга
мувофиқ:
инвестициявий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
339
салоҳият,
инвестицион
рисклар, инвестицион муҳит. Инвестицион салоҳият ишлаб
чиқариш, инновaциялар, молия, инфратузилма, экспорт ва бошқаларни ўз ичига олади.
Россиялик етук иқтисодчи олим Халимовскийнинг
(2017)
ушбу
фикрларини
келтириб ўтиш мумкин, яъни “ДХШнинг
асосий
моҳияти
бу
давлат
ва
хусусий
секторнинг ўзаро ҳамкорлигигина эмас, шу билан бирга рискларни самарали тақсимлаш
ҳамда хусусий секторнинг айрим давлат функцияларини амалга оширишда ва хусусий
бизнес учун унчалик тааллуқли бўлмаган ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда
билвосита иштирок этишидан иборатлигини айтади.
Макаров
(2011)
“ДХШ асосидаги
инвестицион
жараённинг
инвестицион
муҳити
инвестицион жараённинг тизимли қоидалари натижаси бўлиб, инвестицион жараённи
ташкил этувчи ва ҳаракат келтирувчи турли инвестицион институтлари ўзаро
муносабатларининг асосини белгилаб беради. Бунда, бугунги кунда ДХШ самарали
инвестицион институтга айланиб улгурганлигини қайд этиб ўтиш жоиздир” дея талқин
қилади.
Шунингдек,
рус
олими
Белискаяни
(2009)
фикрига кўра “Давлат
-
хусусий
сектор
ҳамкорлиги
-
давлат
ҳокимияти
органлари
ва
ташкилотлари
ва
хусусий
тадбиркорлик
субъектларининг
бевосита
давлат
манфаатлари
ва
назорати
соҳасидаги
объектларга
нисбатан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги, муҳим давлат ва жамоат аҳамиятига эга бўлган
лойиҳаларни
самарали
амалга
ошириш
мақсадида
ҳамкорлар
ўртасидаги хавфларни
тақсимлашни назарда тутади” деб таърифлаган.
Шунингдек бу борадаги мавжуд муаммоларнинг ўзига хос илмий ва амалий
жиҳатлари республикамизнинг бир қанча иқтисодчи олимлари, жумладан Курбанов,
Магомадов, Сайдуллаевлар
(2017)
ДХШ рискларни
камайтириш
омиллари
хусусий
шерикнинг
лойиҳани
амалга
оширишдан манфаатдорлигини кафолатлаш лозим. Бунда,
давлат ўзининг молиявий ва маъмурий воситаларидан фойдаланган ҳолда хусусий
шерикнинг айрим рискларини ўз зиммасига олиши мумкин деган фикрларни
билдиришади.
Иқтисодчи олим Джуманиязов
(2017)
фикрига кўра “ДХШ –амалдаги
қонунлар доирасида
давлатнинг
узоқ
муддатли
стратегик
вазифалари
ва
мақсадларидан
келиб чиққан
ҳолда
,
юзага
келиши
мумкин
бўлган
турли
хил
иқтисодий,
сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа таваккалчиликлар, хавф
-
хатарлар, рискларни
тақсимлаш асосида хусусий сектор билан аҳоли учун ижтимоий
-
иқтисодий, керак бўлса,
сиёсий аҳамиятга
молик
объектларни
қуриш
ёки
шу
аснодаги
ижтимоий
хизматларни
кўрсатиш учун хусусий сектор билан амалга оширадиган том маънодаги ўзаро
манфаатли алоқаларидир” дея таъриф беради.
Элмирзаев ва бошқалар
(2019)
таъкидлаганидек “ДХШ Замонавий бозор
иқтисодиёти
шароитида
ДХШги
мамлакат
ва
ҳудудий
миқёсидаги
иқтисодий
ва
ижтимоий
ривожланишнинг
самарали
воситаси
бўлиб,
давлат
ва
маҳаллий
бошқарув
органлари
томонидан
назоратни
ушлаб
туриш
ва
хусусий
сектор
билан
самарли
иқтисодий
ҳамкорликни
ўрнатишга
қаратилган
инвестицион
лойиҳаларга
маблағлар
жалб қилиш ва амалга ошириш воситаси ҳисобланади. ДХШ асосидаги инвестицион
лойиҳаларда
хусусий
сектор
давлат
томонидан
белгиланган
шартлар
ва
талаблар
асосида
инвестицион
лойиҳаларни
молиялаштириш
ва
бошқариш
вазифаларини
амалга оширади” деган фикрларни айтади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида ДХШ асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш
ва экспортни кўпайтириш йўлларини ўрганиш жараёнидан самарали фойдаланган
ҳолда уларнинг фаолиятини ривожлантиришнинг назарий ва амалий асослари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
340
ўрганилди ва таҳлил қилинди. Мақолада назарий мушоҳада, тизимли ёндашув, кузатиш,
умумлаштириш ва таҳлил каби усуллар самарали қўлланилди, шунингдек тизимда
мавжуд муаммолар ва уларни ечимлари, бу борада амалга оширилиши керак бўлган
вазифалари борасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Сўннги етти йилда мамлакатимизга 78 миллиард доллардан зиёд хорижий
инвестициялар кириб келган. Давлат
-
хусусий шериклик бўйича қонун қабул қилиниб,
мингдан зиёд лойиҳалар бошланган, 1 минг 800 турдаги янги махсулотни ўзимизда
ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Бугунги кунда барча тармоқларда 140 миллиард долларлик 366 та йирик лойиҳа
амалга ошириляпти. Инвестиция лойиҳалари доирасида йилига 15 миллиард долларлик
ускуна, хомашё ва қурилиш материаллари олиб келинмоқда.
Шуларнинг ҳар бирида
маҳаллий улушни кўпайтириш имкониятлари изланмоқда.
Юртимиздаги йирик тармоқларда ҳам шундай имкониятлар бор. Масалан,
энергетика тармоғини 2023 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, 36 миллиард
долларлик 164 та қувват яратилади. Шундан 88 таси давлат
-
хусусий шериклик асосида
барпо этилади.
Тоғ
-
кон саноати бўйича ҳам 1 миллиард 230 миллион долларлик дастур қабул
қилинган. Соҳадаги йирик комбинатларга маҳаллий корхоналар ўзаро манфаатли
боғланган.
Автосалонда ҳам ушбу йўналишда ишга солинмаган имкониятлар кўп. Биргина
қўшни давлатларда автомобиль эҳтиёт қисмларига йиллик талаб 1 миллиард долларни
ташкил қилади.
Маҳаллийлаштириш жараёнида нарх бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам
рақобатдош махсулот чиқариб, экспортни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш
зарур.
Ушбу йўналишлар бўйича аниқ лойиҳалар шакллантириб, имкониятларни
натижага айлантириш керак. Саноат тармоқлари билан ҳудудлар ўртасида
кооперaцияни ривожлантириш, давлат харидларида маҳаллий махсулот ва хизматлар
улушини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Яқинда давлат
-
хусусий шериклик тамойили асосида 30 миллиард долларлик
инвестиция лойиҳалари тасдиқланди. Бунда ҳар бир соҳанинг имкониятлари очиб
берилган. Жумладан, транспорт бўйича 10 миллиард доллар, ижтимоий соҳаларда 6
миллиард доллар, коммунал тармоқда 5 миллиард долларлик режалар кўзда тутилган.
Бу лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш, маблағларни самарали йўналтириш
вазифалари белгилаб берилган.
Хусусий шерик –
бу Ўзбекистондаги юридик ёки жисмоний шахс, хорижий юридик
ёки жисмоний шахс, давлат
-
хусусий шериклигини тузган ёки тузиш истагида бўлган
халқаро ташкилот. Улар фаолиятининг асосий мақсади фойда олишдир.
Давлат
-
хусусий шериклиги қуйидаги соҳаларда амалга оширилади:
•
фан, техника ва инновaциялар
;
•
тиббиёт;
•
таълим, маданият ва ижтимоий хизматлар;
•
телекоммуникaция;
•
транспорт хизматлари;
•
йўл сектори;
•
уй
-
жой ва коммунал хизматлар;
•
қурилиш
материалларини ишлаб чиқариш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
341
•
ёқилғи
-
энергетика ва кимё саноати;
•
энергиянинг қайта тикланувчи манбалари;
•
механик муҳандислик;
•
металлургия;
•
қишлоқ
ва сув хўжалиги;
•
табиатни муҳофаза қилиш.
Ҳамкорлик асосан лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қурилиш,тиклаш, илмий
тадқиқотлар, хизмат кўрсатиш, эксплуатaция ва ишончли бошқарувни амалга
оширишни ўз ичига олади.
Маълум бир лойиҳа доирасида шериклар бирга хизмат қилишининг асосий
шартлари шартномада белгиланади. Уни тузиш учун эса тендер ўтказилади.
Хусусий
шерикка унинг лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатлари ва давлат
иқтисодий кўмаги тақдим этилади. Маълумки,
Президентнинг
2024
йил
30
августдаги
“Ўзбекистон
Республикасида
2024
–
2030
йилларда
давлат
-
хусусий
шерикликни
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида"ги
ПҚ
-308-
сон
қарори
қабул
қилинди.
“Ўзбекистон
-
2030”
стратегиясига мувофиқ ва ДХШ лойиҳаларига камида 30 млрд
АҚШ доллари миқдорида хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадли
кўрсаткичига эришиш зарурияти туфайли қуйидагилар тасдиқланди:
- 2024
–2026 йилларда устувор давлат
-
хусусий шериклик лойиҳаларини амалга
ошириш бўйича чора
-
тадбирлар;
- 2024
–2030 йилларда ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.
Бунда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:
-
камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини
қуриш
ва
модернизaция қилиш, шу жумладан Тошкент
-
Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024
йилда ҳамда Тошкент
-
Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш;
-
йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган
ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар,
табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга
топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;
-
йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга
қадар барча маънан эскирган ирригaция насос станцияларини модернизaция қилиш
бўйича келишувларга эришиш;
-
аҳолини тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга,
марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда
тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув
тармоқларини модернизaция қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни
жалб қилиш;
-
2026 йилдан бошлаб ДХШ асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та
мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;
-
илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш
имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат
кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар
бошқарувига бериш.
Дастурга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, Давлат
-
хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш
мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида давлат
муассасаси шаклида
“Давлат
-
хусусий шериклик лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади. Лойиҳа
офиси доимий равишда давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, ДХШ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
342
йўналишида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув
семинарларини ташкил этиш, уларнинг амалиётини чет элда ўтказиш ҳамда халқаро
сертификатлар олишни ташкиллаштиради.
Жорий йилнинг тўққиз ойида 23 миллиард 660 миллион доллар хорижий сармоя
кириб келган. Шунингдек, 4 миллиард 600 миллион долларлик 120 та йирик қувват
ишга тушган. Йил якунигача бу суръат давом этади. Шу тариқа 2017
-
2024 йилларда
жалб этилган хорижий инвестицияларнинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан
ошиши кутилмоқда.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, мамлакат иқтисодиётини давлат
-
хусусий
шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни
кўпайтириш механизмларини чуқур таҳлил қилишни мақсад қилади.
1.
ДХШнинг стратегик аҳамияти
: Давлат
-
хусусий шериклик механизми,
давлатнинг молиявий ресурсларини хусусий секторнинг инновaцион тажрибалари
билан бирлаштириш орқали иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради.
2.
Инвестицияларни жалб қилиш
: Тадқиқот, ДХШ орқали инвестицияларни жалб
қилишнинг самарали механизмлари, хусусан, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги
ҳамкорликнинг аҳамиятини аниқлайди.
3.
Экспортни рағбатлантириш
: ДХШ механизмлари, экспортни кўпайтиришда
самарали усуллар сифатида хизмат қилади.
4. Таълим ва малакали кадрлар
: ДХШ механизмининг самарадорлигини ошириш
учун малакали кадрларни тайёрлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва
инновaцион экосистемани ривожлантириш зарур.
5. Ижтимоий ва экологик таъсирлар
: ДХШ лойиҳалари, фақат иқтисодий
самарадорликка эмас, балки ижтимоий ва экологик барқарорликка ҳам эътибор
қаратиш керак.
Бундан ташқари, давлат билан хусусий сектор ўртасидаги ижтимоий шерикчилик
асосида
инновaцион ғояларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда
фуқаролик жамиятини
ривожлантириш –
кафолати сифатида Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб қўйилган
мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширилиши мамлакатимизда ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётнинг юксалтиришга хизмат қилишини асосли таҳлиллар ва далиллар
билан ёритилган илмий тадқиқот ишларини мунтазам равишда рағбатлантириб бориш
тизимини яратилиши жамият фаровонлигига хизмат қилиши билан муҳим аҳамият
касб этади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Landesmann, Michael Alroy (2000): Structural Change in the Transition Economies, 1989 to
1999. The Vienna Institute for International Economic Studies, wiiw.
Белиская А.В. (2009) Правовые формы государственно–частного партнерства в
России и зарубежных странах / А.В. Белиская // Предпринимателское право. –Н2. –С.21–
27.
Джуманиязов Умрбек Илхамович. (2017) Давлат
-
хусусий шерикчилиги асосида
корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг айрим назариюслубий масалалари.
Иқтисодиёт ва инновaцион технологиялар” илмий электрон журнали. №3, май
-
июн.
Ермошина Т.В. (2017) «Возможности минимизaции инвестиционных рисков
государственно
-
частного партнерства»
-
Интернет
-
журнал «Науковедение», том 9, Но5
(сентябрь –октябрь)
-
ҳттпс://науковедение.ру
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr
www.e-itt.uz
343
Курбанов С.А., Магомадов Ш.А., Сайдуллаев Д.Д. (2017) Риски и ихвлияние на развитие
государственно
-
частного партнерства в России//Проблемы и перспективы
экономического развития регионов: Сб. Статей Всеросссийской научно
-
практической
конференции, посвященной 45
-
летиюобразования Института экономики и финансов.. С.
82-86.
Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
ПҚ
-300-
сон “Ўзбекистон
-
2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга
ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги қарори
Қонун (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ
-
537-
сон “Давлат
-
хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни.
Макаров И.Н. (2011) «Необходимость совершенствования институциональной
среды государственно
-
частного партнерства в условиях России»// Российское
предпринимательство. –Но 7
-1 (187).
–с. 74
-79.
–УРЛ:
Халимовский Ю.А. (2017) “Концессионное соглашение: риски, связанные с составом
объекта,
и
равное
положение
сторон”//
Электронный
ресурс
//
https://zakon.ru/halimovskiy. 22.11.2017
Халқ сўзи (2024)
Халқ сўзи, “Хорижий инвестициялар, истиқболли
лойиҳалар ва устувор вазифалар муҳокамаси” 2024
-
йил 23 октябр, №216 (8839)
Элмирзаев
С.Э.,
Шавкатов
Н.Ш.
(2019)
Давлат
-
хусусий
шериклик
муносабатларининг илғор хориж тажрибалари ва мамлакатимизда қўллаш
истиқболлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. №3, июн, йил.
