Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59403

Ключевые слова:

налоговая политика налогово-таможенные льготы налоговое администрирование прямые налоги косвенные налоги ресурсные налоги неналоговые платежи

Аннотация

В данной статье изложены оценка эффективности мер налоговой политики на 2024 год и анализ исполнения доходов Государственного бюджета за 9 месяцев 2024 года. Также, исходя из зарубежного опыта и анализа в данной отрасли разработаны научно-практические выводы и предложения.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

449



2024 ЙИЛГИ СОЛИҚ СИЁСАТИ ЧОРАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ДАРОМАДЛАРИГА ТАЪСИРИ

PhD

Усмонов Кахрамонжон Акбаралиевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0007-9425-2581

09083253@mail.ru

Aннотация:

Мазкур мақолада 2024

йилда солиқ сиёсати тадбирларининг

самаралари ва давлат бюджети даромадларининг 2024

йил 9

ойлик якунлари таҳлили

берилган. Шунингдек, хорижий тажриба ҳамда соҳадаги таҳлилий маълумотлардан
фойдаланилиб илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати, солиқ

-

божхона имтиёзлари, солиқ маъмурчилиги,

бевосита солиқлар, билвосита солиқлар, ресурс солиқлари, солиқсиз тўловлар.

ВЛИЯНИЕ МЕР НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В 2024 ГОДУ НА ДОХОДЫ

ГОСУДАРСТВЕННОГО БЮДЖЕТА

PhD

Усманов Кахрамонжон Акбаралиевич

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В данной статье изложены оценка эффективности мер налоговой

политики на 2024

год и анализ исполнения доходов Государственного бюджета за 9

месяцев 2024 года. Также, исходя из зарубежного опыта и анализа в данной отрасли

разработаны научно

-

практические выводы и предложения

.

Ключевые слова:

налоговая политика, налогово

-

таможенные льготы, налоговое

администрирование, прямые налоги, косвенные налоги, ресурсные налоги, неналоговые
платежи.

THE IMPACT OF TAX POLICY MEASURES IN 2024 ON STATE BUDGET REVENUES

PhD

Usmanov Kahramonjon Akbaralievich

Tashkent State University of Economics

Abstract

.

The efficiency of tax policy measures for 2024 and analysis of budget revenues

performance for 9 months of 2024 are given in this article. Also, based on international

experiences and analysis in this sphere scientific-practical conclusions and proposals were

developed.

Keywords:

tax policy, tax exemptions, tax administration, direct taxes, indirect taxes,

resource taxes, non-tax payments.

UO

K: 336.227

X SON - OKTABR, 2024

449-456


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

450

Кириш.

Давлат бюджети даромадлари тўғрисида сўз кетганда, доим унинг икки қарама

-

қарши томонлари борлиги маълум. Давлат хазинасига катта маблағ тушиши турли

лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятларни англатса, аксинча бу кўп маблағ

солиқ тўловчилар даромади ҳисобидан шаклланиши иқтисодиётда қўшимча хусусий
инвестицияларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, юртимизда

олиб борилаётган ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотлар, бир томондан, давлат бюджети

даромадларининг мустаҳкам базасини таъминлашни, иккинчи томондан эса, солиқ

юкини максимал даражада камайтиришни талаб қилади.

Давлат бюджети даромадлари давлатчиликнинг атрибути ҳисобланар экан, ҳар

доим ва ҳар бир мамлакатда уларни шакллантириш долзарб масалалардан бири бўлиб

келган. Давлат бюджети даромадлари миллий даромадни жамият аъзолари ўртасида

қайта тақсимланадиган қисми

ҳисобланади, ўз функциялари орқали иқтисодиётда

муҳим вазифаларни бажарилишининг молиявий манбаси бўлиб хизмат қилади.

Бошқача айтганда, давлатнинг молиявий ресурслари давлатга юклатилган функциялар
бажарилишида ҳамда ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотларни ўтказишдаги асосий

молиявий дастакдир. Шу билан бирга, давлат хазинасига маблағларни тушириш солиқ

-

божхона сиёсатини ҳамда солиқ маъмурчилигини оқилона ва самарали ташкил этиш

орқали амалга оширилиши талаб қилинади. Республикамиздаги ислоҳотлар,

янгиланишлар ҳамда очиқлик сиёсати, аҳоли турмуш фаровонлиги даражасининг ошиб

бораётганлиги, иқтисодиётнинг реал секторидаги муваффақиятларда, ҳеч муболағасиз,

солиқ

-

божхона ислоҳотларининг ўрни беқиёс, деб айтсак хато бўлмайди.

Адабиётлар шарҳи.

Россиялик иқтисодчи олима Кадомцева

(2009)

ёзишича, давлатнинг иқтисодий

сиёсати кўрилаётган чораларнинг иқтисодий самаралари, ижтимоий адолатга мос
келиши ҳамда индивиднинг эркинлиги инобатга олиниши керак. Индивидларнинг

манфаатлари эса табиий равишда бир

-

бирига зид бўлиши мумкин, шу ўринда давлат

ўзининг турли воситалари ёрдамида шу манфаатларни кам даражада зарар кўрадиган

ва максимал қондирадиган нуқтани топади.

Каплов

(2008)

ўз

тадқиқотларида

давлат

бюджети

даромадларини

шакллантиришда, давлат бюджетининг харажатларига молиявий манба таъминлашдан

ташқари, турли хил иқтисодий вазифалар, масалан иқтисодий нобарқарорликларни

тўғрилаш кўзда тутилади.

Шу ўринда, яна бир иқтисодчи олим Давид Ромернинг

(2012)

ўз тадқиқотларида,

давлат олдида бюджетни “солиқлар орқалими ёки облигация чиқарибми?” тўлдириш

афзаллигини таҳлил қилиб чиққан. Шунингдек, олимнинг шу китобида давлат

харажатларини қоплашда солиқлар ва қарзни танлаш бўйича

Ricardian Equivalence

Debate

баҳсини назарий маълумотлар ва математик формулалар ёрдамида кўрсатиб

берган.

Свенсон ва Мууре

(1987)

солиқ сиёсатини нафақат иқтисодиётнинг қисман

даражада таҳлил қилиш орқали белгилаш, балки умумий мувозанатга қандай таъсир

кўрсатишидан келиб чиқиб баҳо берилиши керак деган ғояни илгари суришиб, давлат
бюджети даромадларини шакллантиришда Input

-

Ouput моделини қўллашга доир

амалий таҳлиллар келтирган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

2024 йил 9 ойлигида Давлат бюджети даромадлари 193,6

трлн сўмни

ташкил этиб,

2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7

трлн сўмга

(+18,9

%) кўп бўлди. Жумладан

:

Солиқ қўмитаси томонидан

142,3

трлн

сўм (жами тушумга нисбатан

73,5%);


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

451

Божхона қўмитаси томонидан 44,9 трлн

сўм (жами тушумга нисбатан 20.7%,

шундан ҚҚС бўйича ўзаро ҳисобга олинган сумма 4,9 трлн сўм) шакллантирилди.

Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар

29,0

трлн сўмни ташкил қилди

ҳамда 2024 йил 9 ойлигида қўшилган қиймат солиғидан манфий фарқни қоплаш учун

солиқ тўловчиларга

21,9

трлн сўм миқдорида

(2023 йилнинг мос даврига нисбатан

6,4

трлн сўм

кўп)

қўшилган қиймат солиғи ва 698,4 млрд сўм

миқдорида кеш

-

бек

суммалари қайтариб берилди.

1-

расм. 2022

-

2024 йилларнинг 9 ойлиги

бўйича Давлат бюджети

даромадлари динамикаси

(

трлн сўм

)

Маҳаллий бюджетларда 2024 йилнинг 9 ойлигида жами 2,0 трлн

сўм

(ўтказиб

бериладиган даромад билан бирга)

қўшимча даромад шаклланди.

2-

расм. 2023

-

2024 йилларнинг 9 ойлигида давлат бюджети даромадлари

тузилмаси

147,1

162,9

193,6

2022 йил 9 ойлик

2023 йил 9 ойлик

2024 йил 9 ойлик

10,7%

18,9%

Бевосита солиқлар

Билвосита солиқлар

Ресурс солиқлари

Бошқа даромадлар

31,6%

35,3%

12,2%

20,9%

2023-yil

33,1%

32,2%

13,7%

21,0%

2024-yil


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

452

Жумладан, Тошкент шаҳри 620 млрд сўм, Тошкент вилояти 227

млрд сўм,

Самарқанд вилояти 193

млрд сўм, Фарғона вилояти 149

млрд сўм, Наманган вилояти

102

млрд сўм ва Хоразм вилояти 101

млрд сўм.

2024 йилнинг 9 ойлигида Давлат бюджети даромадлари таркибида бевосита

солиқлар 33,1 фоизни, билвосита

солиқлар 32,2 фоизни, ресурс солиқлари

13,7 фоизни

ва бошқа даромадлар

21,0

фоизни ташкил қилди.

2024 йилнинг ва ўтган йилнинг 9 ойлигини солиштирганда, Давлат бюджети

даромадлари тузилмасида бевосита солиқлар улуши деярли ўзгаришсиз қолган.

Сезиларли ўзгаришлардан, билвосита солиқлар улуши 3,1 фоизга камайган бўлса,
бевосита солиқлар улуши 1,5 фоизга, ресурс солиқлари улуши 1,5 фоизга ошган.

Билвосита солиқлардаги ялпи тушумлар тенденцияси ошгани ҳолда, бюджетдан

қайтариб (қоплаб) бериладиган ҚҚС суммаси ҳам 2023 йилнинг мос даврига нисбатан

ошди.

1-

жадвал

Солиқ тўловчилар сонининг ўзгариш динамикаси

(нафар)

Кўрсаткичлар номи

2023 йил

1-

октябрь

2024 йил

1-

октябрь

%

1. Асосий солиқ турлари бўйича тўловчилар сони

Фойда солиғи

180,104

226,649

25.8%

Қўшилган

қиймат солиғи

184,886

226,649

22.6%

Акциз солиғи, жами

4,623

5,098

10.3%

Ер қаъридан фойдаланилганлик

учун солиқ

2,105

2,102

-0.1%

Сув ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқ

156,767

156,467

-0.2%

Юридик шахслар мол

-

мулк солиғи

68,763

78,272

13.8%

Юридик шахслар ер солигʼи

183,274

186,131

1.6%

2. Солиқ тўловчи жисмоний шахслар

Даромад солиғи (қатъий белгиланган даромад

солиғи тўловчи ЙТТ билан бирга)

5,391,904

5,754,124

6.7%

Мол

-

мулк солиғи

7,764,092

6,811,045

-12.3%

Ер солиғи

6,829,688

5,818,427

-14.8%

Бевосита солиқлар бўйича 2024

-

йил 9 ойлигида давлат бюджетига жами

64,1

трлн

сўм келиб тушди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан

12,6

трлн сўмга

ёки

24,4

фоизга кўп бўлди.

3-

расм. Бевосита солиқлар таркиби

28.3 трлн сўм

21.6 трлн сўм

1.7 трлн сўм

36.6 трлн сўм

25.4 трлн сўм

2.1 трлн сўм

Фойда солиғи

Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи

Айланмадан олинадиган солиқ

2023 йил 9 ойлик

2024 йил 9 ойлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

453

Фойда солиғи бўйича тушумлар 36,1

трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос

даврига нисбатан тушумлар 8,3 трлн

сўмга ёки 29,5 фоизга кўп бўлди.

Тоғ

-

кон ва металлургия саноати корхоналарининг асосий ишлаб чиқариш товари

ҳисобланган олтин нархининг жаҳон бозорида юқори нархларда бўлиши тушумларнинг

ўсиш омилларидан бири бўлди.

2024 йил 9 ойлигида фойда солиғи тўловчилар сони 226,6 мингтани ташкил этиб,

2023 йилнинг мос даврига нисбатан 46,5 мингтага ёки 25,8 фоизга ошди.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 2024 йил 9

ойлигида 25,4

трлн

сўмни

(2023 йил 9 ойлигига нисбатан

3,7 трлн

сўмга

ёки

17,9 %

га

ошди)

, шундан, қатъий

белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи

бўйича тушумлар 375,2 млрд сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос

даврига нисбатан

94

млрд

сўмга ошган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумларнинг

ўсишига иқтисодиётнинг барча секторларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондини легаллаштириб борилиши ижобий таъсир кўрсатди.

2024 йилнинг 9 ойлигида айланмадан олинадиган солиқ бўйича тушумлар

2,1

трлн

сўмни ташкил этди ва 2023 йил 9 ойлигига нисбатан 373,6

млрд

сўмга ёки

21,6

фоизга

ошди.

Айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммаси 25 ва 34 млн сўм

(амалда 20 ва 30 млн сўм) белгилаш тартиби жорий қилиниши натижасида қўшимча

113,8 млрд сўм

ундирилди

Билвосита солиқлар

бўйича тушумлар

62,3

трлн

сўмни

ташкил этиб,

2023 йилнинг

9 ойлигига нисбатан

4,9

трлн

сўмга

ёки 8,5 фоизга

кўп бўлди.

4-

расм. Билвосита солиқлар таркиби

2024 йилнинг 9 ойлигида қўшилган қиймат солиғи тушумлари

41,8

трлн

сўмни

ташкил қилди, бу 2023 йилнинг мос даврига нисбатан

2,0 трлн сўмга кўпдир.

Маълумот учун, ҳисобот даврида ҚҚС ялпи тушумлари (ўзаро ҳисобга олинган

сумма билан биргаликда) 63,7

трлн

сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан

15,2%

га ошган.

Солиқ органлари томонидан 28,4 трлн сўм

(2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,6

фоизга

кўп),

божхона органлари томонидан 35,3 трлн сўм

(шундан ўзаро ҳисобга олинган

39.9 трлн сўм

41.8 трлн сўм

-

15.4 трлн сўм

-

21.9 трлн сўм

10.9 трлн сўм

13.5 трлн сўм

6.7 трлн сўм

7 трлн сўм

2023 йил 9 ойлик

2024 йил 9 ойлик

Божхона божи

Акциз солиғи

ҚҚС қайтарилиши

ҚҚС


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

454

4,9 трлн сўм, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 12,7 фоизга кўп)

ҚҚС бўйича тушумлар

ундирилиши таъминланди.

Ҳисобот

даври якунида қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони

226,6

мингтани

ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан

41,7

мингтага

ёки 22,6 фоизга

ошди.

2024 йилнинг 9 ойлиги давомида акциз солиғи тушумлари

13,5

трлн сўмни ташкил

этди, 2023 йилнинг мос давридаги тушумларга нисбатан

2,6

трлн

сўмга ёки 23,9 фоизга

ошди.

Солиқ органлари

томонидан йиғилган акциз солиғи тушумлари

12,7

трлн

сўмни

ташкил этиб, 2023 йилнинг 9 ойлигига нисбатан 2,3 трлн сўмга

ёки 19,8 фоизга кўп

бўлди. Божхона органлари

маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари 799,3

млрд

сўмни

ташкил этди ҳамда 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 323,7

млрд

сўмга

ёки

68,1

фоизга ошган.

Акциз солиғи тушумлари 2024 йилнинг 9 ойлигида қуйидагича кўринишда бўлди:

алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотлари билан бирга) –

1 601

млрд

сўм

(2023

йилнинг мос даврида

1 506 млрд сўм)

;

тамаки маҳсулотлари –

2 119 млрд сўм

(1 678 млрд сўм)

;

нефть маҳсулотлари –

560 млрд сўм

(211 млрд сўм)

;

табиий газ –

3 607

млрд сўм

(3 509

млрд сўм)

;

Шакарли ва энергетик ичимликлар –

435 млрд сўм

(2024 йилда жорий қилинган)

полиетилен грануласи –

161

млрд сўм

(172

млрд сўм)

;

мобил алоқа хизматлари –

754

млрд сўм

(728

млрд сўм)

;

бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчига реализация қилишдаги

акциз солиғи –

3 490 млрд сўм

(2 628 млрд сўм)

.

Мазкур даврда, тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари

12 фоизга индексация қилиш натижасида давлат бюджетига

440,8

млрд сўм маблағ

келиб тушди.

Бундан

ташқари,

таркибида

шакар,

бошқа

ширинлантирувчи

ёки

хушбўйлаштирувчи моддалар қўшимчалари бўлган минерал ва газланган

ичимликларга 1 литр учун 500 сўм, шунингдек энергетик ва тетиклаштирувчи

ичимликларга 1 литр учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғини жорий этиш орқали
бюджетга

435,2

млрд сўм ундирилди.

Божхона божи. 2024 йил 9 ойлигида божхона божи тушуми 7,0 трлн сўмни ташкил

этди ёки 2023 йилнинг мос даври билан солиштирганда

274,0

млрд

сўмга ёки 4,1 фоизга

ошди.

Ресурс

солиқлари ва мол

-

мулк солиғи бўйича умумий тушумлар 26,5

трлн сўмни

ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 трлн сўмга

ёки 33,5 фоизга ошди.

Таҳлил қилинаётган даврда, ресурс солиқлари бўйича даромадларнинг асосий

улуши, яъни 55,5

фоизи

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа

тўғри келади.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумлар ўтган йилнинг мос

даврига нисбатан 3,7

трлн

сўмга ошди (+34,0%) ва 14,7

трлн

сўмни ташкил этди.

2024 йилнинг 9 ойлигида мол

-

мулк солиғи ва ер солиғи бўйича тушумлар

11,2 трлн

сўмни ташкил этди.

Мол

-

мулк солиғи боъйича тушумлар 2024 йил 9 ойлигида 5,2 трлн сўмни ташкил

этди ва 2023 йил мос даврига нисбатан қарийб 1,5 трлн сўмга ёки деярли 40

фоизга ошди.

Ер солиғи бўйича тушумлар 2024 йил 9 ойлигида 6,0 трлн сўмни ташкил этиб, 2023

йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,3 трлн сўмга ёки

28,7

фоизга кўп бўлди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

455

5-

расм.

2023-

2024 йилларнинг 9 ойлигида ресурс солиқлари ва мол

-

мулк

солиғи динамикаси

Тушумлар ўсишига қуйидаги асосий омиллар таъсир кўрсатди:

2023 йилда амалда бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун базавий

солиқ ставкаларини ўртача 12 фоизга индексация қилиниши;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ер солиғи ставкаларига

камайтирувчи ва ошириш коэффициентларининг қўлланилиши;

жисмоний шахсларнинг нотурар объектларига юридик шахслар каби мол

-

мулк

солиғи ундирилиши жорий қилиниши;

солиқ маъмуриятчилигида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этилиши.

Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган

ерлар бўйича базавий солиқ ставкасига нисбатан оширувчи коэффициентларнинг
қўлланилиши ва ставканинг индексация қилиниши ҳисобига коэффициентларнинг

ўртача қиймати юридик шахслар учун

1,01 ни

(2023 йилда

- 0,97)

ва жисмоний шахслар

учун

0,97

(2023 йилда —

0,95)

этиб белгиланиши ҳисобига солиқ ставкаси 2023 йилга

нисбатан юридик шахслар учун 16,8 фоиз

ҳамда жисмоний шахслар учун 13 фоизга

ошди.

Амалдаги тартибга асосан туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий

ривожланишига қараб 0,5 дан 2,0 гача

миқдорда камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент

қўллаш ваколати берилган.

Жисмоний шахслар учун мол

-

мулк солиғи ставкаларини 12 фоизга индексация

қилиш тартиби жорий этилиши ҳисобига қўшимча 150,1 млрд сўм

ундирилди.

Юридик шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқ базасини аниқлашдаги 1 кв.м

учун ўрнатилган минимал қийматни жисмоний шахсларнинг нотурар объектларини

солиққа тортиш учун ҳам қўллаш тартиби жорий этилиши ҳисобига қўшимча

638,3

млрд

сўм

кўп маблағ бюджетга ундирилди.

Маҳаллий Кенгашларга солиқ кодексининг 412

-

моддасида солиқ базасини ҳисоблашда

1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматга нисбатан 0,5 гача

пасайтирувчи коэффициентлар киритиш ваколати берилган.

Юридик шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқнинг асосий ставкасини

сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал

қийматни индексация қилиш натижасида давлат бюджетига

409,5

млрд сўм

кўп маблағ

ундирилди.

2024 йилнинг 9 ойлигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича

тушумлар 622,6

млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0

млрд сўмга ёки 20,7 фоизга

ошди.

0.5 трлн сўм

3.7 трлн сўм

4.7 трлн сўм

11 трлн сўм

0.6 трлн сўм

5.2 трлн сўм

6 трлн сўм

14.7 трлн сўм

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун

солиқ

Мол

-

мулк солиғи

Ер солиғи

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

2024 йил 9 ойлик

2023 йил 9 ойлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

456

2023 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари саноат корхоналари, электр

станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун сарфланган сув ҳажми

бўйича ўртача 12 фоизга индексация қилиниши асосий омил бўлди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун

фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича сув ўлчагичларисиз анъанавий усулда суғоришда
солиқ ставкаси 100 сўмга оширилди ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув

солиғи тушумларининг биринчи тўлови жорий йилнинг 1

-

октабри этиб белгиланган.

Давлат бюджетининг бошқа даромадлари ва солиқсиз тушумлари

Ҳисобот

даврида бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар

40,7

трлн сўмни

(2023 йил мос даврига нисбатан 6,7 трлн

сўм ёки 19,6 % га кўп)

ташкил

этди. Тушумларнинг асосий қисми давлат улушига эга корхоналар томонидан

тўланадиган дивидендлар ҳисобига тўғри келди ва

10,7

трлн сўмни (2023 йилнинг мос

даврида 12,5 трлн сўм) ташкил этди.

Қолган

даромадлар, қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат активларини хусусийлаштиришдан маҳаллий бюджетларга тушумлар –

391,8 млрд сўм

(2023 йилда 398,4 млрд сўм)

;

давлат божи –

2 229,6

млрд

сўм

(2 041

млрд

сўм)

;

жарималар –

1 631,0

млрд

сўм

(1 516,6

млрд

сўм)

;

йиғимлар –

867,4 млрд сўм

(1 340,1 млрд сўм)

.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқ сиёсатини такомиллаштириш юзасидан

қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим бўлади деб ҳисоблаймиз:

1.

Айланмадан олинадиган солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқиш ва кичик

бизнес субъектлари молиявий юкламасига мувофиқлаштириш лозим;

2.

Харид қийматидан 1 фоиз миқдорида бериладиган рағбатлантириш

тўловларини солиқ маъмурчилиги даражаси паст бўлган тоифаларга нисбатан қўллаш

тизимини жорий қилиш;

3.

Солиқ маъмурчилигини яхшилаш, жумладан мол

-

мулк солиғи бўйича юридик ва

жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол

-

мулк объектлари бўйича солиқ юкини

тенглаштириш ҳамда кадастр тизимини такомиллаштириш;

4.

Даромадидан солиқ тўлайдиган турли тоифадаги тўловчилар бўйича солиқ

юкини ўзаро мувофиқлаштириш орқали солиқ маъмурчилигини яхшилаш.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Kaplow, Louis. (2008) The theory of Taxation and Public Economics. New Jersey: Princeton

University Press, -472p.

Romer, D. (2012) Advanced macroeconomics (fourth edition). New York: McGraw-Hill,

339p.

Swenson, C.W., Moore, M.L. (1987) Use of Input-output analysis in tax research. Advances in

Taxation, Volume 1, pp. 49-83.

Кадомцева

С

.

В

. (2009)

Государственные

финансы

.

М.: «Инфра

-

М», –

352

с

.

Библиографические ссылки

Kaplow, Louis. (2008) The theory of Taxation and Public Economics. New Jersey: Princeton University Press, -472p.

Romer, D. (2012) Advanced macroeconomics (fourth edition). New York: McGraw-Hill, – 339p.

Swenson, C.W., Moore, M.L. (1987) Use of Input-output analysis in tax research. Advances in Taxation, Volume 1, pp. 49-83.

Кадомцева С.В. (2009) Государственные финансы. М.: «Инфра-М», –352 с.