Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59409

Ключевые слова:

предприятие управление стратегия управлен-ческий учет сельское хозяйство экономический рост рынок услуг переработка затраты экономический анализ

Аннотация

В статье рассматривается развитие теоретических и методологических основ формирования стратегического управленческого учета и анализа на предприятиях, а также совершенствование методов ведения стратегического управленческого учета, организация системы стратегического анализа доходов и расходов в соответствии с международными стандартами при принятии эффективных управленческих решений .


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

398


СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА

УНИ ШОЛИЧИЛИК ТАРМОҒИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ

PhD

доцент

Нурманов Каржаубай Тилеубаевич

Қорақалпоқ

давлат университети

ORCID: 0009-0009-6818-0064

karzaubajnurmanov@gmail.com

Аннотация.

Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини

шакллантиришнинг

назарий

-

услубий

асосларини

ривожлантириш,

шунингдек,

стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали

бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил
қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб

чиқилган.

Калит сўзлар:

корхона, бошқарув, стратегия, бошқарув ҳисоби, қишлоқ хўжалиги,

иқтисодий ўсиш, бозор хизматлари, қайта ишлаш, харажатлар, иқтисодий таҳлил.

МЕЖДУНАРОДНЫЙ ОПЫТ ВЕДЕНИЯ СТРАТЕГИЧЕСКОГО УПРАВЛЕНЧЕСКОГО

УЧЕТА И ВОЗМОЖНОСТИ ЕГО ПРИМЕНЕНИЯ В РИСОВОЙ ОТРАСЛИ

PhD доцент

Нурманов Каржаубай Тилеубаевич

Каракалпакский государственный

университет

Аннотация.

В статье рассматривается развитие теоретических и

методологических основ формирования стратегического управленческого учета и
анализа на предприятиях, а также совершенствование методов ведения

стратегического управленческого учета, организация системы стратегического

анализа доходов и расходов в соответствии с международными стандартами при

принятии эффективных управленческих решений .

Ключевые слова:

предприятие, управление, стратегия, управлен

-

ческий учет,

сельское хозяйство, экономический рост, рынок услуг, переработка, затраты,

экономический анализ.

INTERNATIONAL EXPERIENCE IN STRATEGIC MANAGEMENT ACCOUNTING AND ITS

APPLICATION IN THE RICE INDUSTRY

PhD Associate Professor

Nurmanov Karzhaubai Tileubaevich

Karakalpak State University

Annotation.

The article considers the development of theoretical and methodological

foundations for the formation of strategic management accounting and analysis at enterprises, as

well as the improvement of methods of strategic management accounting, the organization of a

system of strategic analysis of income and expenses in accordance with international standards
when making effective management decisions.

Keywords:

enterprise, management, strategy, management accounting, agriculture,

economic growth, service market, processing, costs, economic analysis.

UO

K: 656.071.32

X SON - OKTABR, 2024

398-405


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

399

Кириш.

Жаҳонда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини xaлқaрo стaндaртлaргa

мyвoфиқлaштириш, кoмпанияларни стрaтегик бoшқaришнинг умyмий кoнцепциясини

ишлаб чиқиш ва тaмoйиллaрини жорий этиш, унинг услубий aсoслaрини ислoҳ қилиш

бўйича қатор илмий излaнишлaр aмaлгa oширилмоқда. Халқаро CIMA (Бошқарув ҳисоби
бўйича сертификатланган мутахассислар институти) томонидан стратегик бошқарув

ҳисоби (Strategic management accounting)нинг концептуал асослари ишлаб чиқилган

бўлиб, унда асосий эътибор компания фаолиятига таъсир қилувчи ташқи ва ички

омиллар билан боғлиқ бўлган ахборотларга қаратилади. АҚШнинг бошқарув ҳисоби
институти йилига 60 тагача бошқарув ҳисоби бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Европа

ва АҚШ давлатлари

амалиётида бошқарув ҳисобини тартибга солиш, молиявий ҳисоб ва

ҳисоботни юритиш тамойиллари асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор

йўналишлардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда бошқарув ҳисобини халқаро стандартларга трансформация қилиш

зарурати стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлили олдига хорижий инвесторларни зарур
ахборот муҳити билан таъминлаш ва халқаро молия бозорларига кириш

имкониятларини кенгайтириш вазифасини қўяди. Мамлакатимизнинг жаҳон
иқтисодиётига интеграциялашуви стратегик бошқарув ҳисобини истеъмол қиймати

занжири, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тизими, товарнинг ҳаётий цикли

бўйича харажатлар ва молиявий натижаларни аниқлаш, соф фойданинг ўсишига таъсир

этувчи омилларни узоқ муддатли прогнозлаш каби йўналишларда юритишни талаб

қилмоқда. Қишлоқ

хўжалиги корхоналарида стратегик бошқарув ҳисоби ва

таҳлилининг

назарий

-

услубий ҳамда ташкилий асосларини такомиллаштириш

бўйича

илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар шарҳи.

Стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилининг айрим жиҳатлари ватанимиз

ҳамда

хорижий олимларнинг илмий

-

тадқиқотларида

ўрганилган.

Хусусан тадқиқотчи Пардаева

(2022)

ўз тадқиқотларида харажатларнинг

стратегик бошқаруви масалаларига етарлича эътибор қаратади ва харажатларни
бошқаришда жаҳон амалиётидан келиб чиқиб иш кўриш лозимлигини таъкидлайди ва

стратегик бошқарув соҳасида кўрсаткичлар тизимини таклиф қилади (Пардаева, 2022)

.

Вахрушинанинг

(2014)

қарашлари

бўйича “бошқарув ҳисоби мақсадлари”: 1.

Тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун раҳбарларни маълумотлар билан
таъминлаш; 2. Корхона ва унинг масъулият марказлари фаолияти иқтисодий

самарадорлигини назорат қилиш, режалаштириш ва истиқболини белгилаш; 3. Нархни

белгилаш учун маълумотлар базасини яратиш; 4. Корхона ривожланишининг янада

самаралироқ йўлларини танлаш кабиларни ифодалаши такидланган. Муаллифнинг

ѐндашуви қуйидагиларни назарда тутади: бошқарув ҳисобининг хўжалик юритувчи
субъект бошқаруви

мақсадларига мўлжалланган бўлишлиги; ахборот таъминотининг

корхона бўлинмалари бошқарувига йўналтирилганлиги; фақат тезкор қарорларни

тайѐрлашга йўналтирилганлик (ваҳоланки, тўртинчи вазифанинг стратегик қарорлар

билан боғлиқлик эҳтимоли мавжуд) кабиларни

ўз ичига олади (Вахрушина, 2014)

.

Тадқиқотчи Собиров

(2022)

ўз илмий изланишлари асосида бошқарув ҳисобига

қуйидагича таъриф беришни таклиф қилади: бошқарув ҳисоби фаолият мақсадларига

ва рақобат афзалликларига эришиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва унинг

бўлимлари фаолиятини бошқариш мақсадида тактикавий ва стратегик бошқарув
қарорларини тизимли тартибда қабул қилиш учун зарур бўлган тезкор маълумотларни

тўплаш, ўлчаш, тизимга солиш, таҳлил этиш ва узатишни таъминловчи ахборот

тизимини ташкил этади

(Собиров, 2022)

.

Тадқиқотчилардан яна бири, С. Назарова ўз илмий изланишларида стратегик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

400

бошқарувнинг

хорижий

амалиётидан

маҳаллий

шароитларда

қўлланиши

имкониятларини ўрганади (Назарова, 2023)

.

Шуни таъкидлаш зарурки, мазкур тадқиқотларда шоличилик кластерлари ва

фермер хўжаликларида стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилининг хусусиятлари

ҳисобга олинмаган. Бундай ҳолат соҳада чуқур илмий изланишлар олиб бориш
зарурлигини белгилайди.

Тaдқиқoтнинг усуллaри.

Илмий ишда гyрyҳлaш, тaққoслaш, бaҳoлaш, стaтистик, индyкция, дедyкция,

oмилли тaҳлил вa бoшқa yсyллaрдaн кенг фойдаланилган.

Таҳлил

ва

натижалар

муҳокамаси

.

“Ўзбекистон

-

2030” стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва

жадал ривожлантириш,

таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ

-

овқат

хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни

кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш
масалалари батафсил баён этилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ

-

овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини

ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий

юқори технологик асбоб

-

ускуналар билан

жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция

ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш устувор
йўналиш сифатида кўрсатиб берилган.

Бунда қишлоқ хўжалигининг моддий техика базасини мустаҳкамлаш, логистика

занжири тизимини самарали ишлашини йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа
замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш

мақсадга мувофиқдир.

Бу соҳада қулай инвестиция муҳитини яратиш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари

ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларни фаол

жалб қилиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий

этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш

каби муҳим масалалар вазифа қилиб белгилаб берилган.

Харажатларни таҳлил қилишнинг анъанавий усулидан одатда, муқобил қабул

қилиган бошқарув қарорларининг корхона молиявий ҳолатига ёки унинг натижаларига

таъсири ва оқибатларини баҳолаш жараёни сифатида фойдаланиб келинган.

Харажатларни стратегик бошқарув таҳлилининг хусусиятларини кўриб чиқамиз. Бу

кенгроқ доирани қамраб оладиган харажатлар таҳлили бўлиб, унда стратегик аҳамиятга

эга бўлган муҳим кўрсаткичлар аниқ ва равшан, босқичма

-

босқич, даврларга бўлинган

ҳолда, фаолият турлари бўйича батафсил ёритиб берилади. Корхонанинг сарф

-

харажатлари тўғрисидаги ахборотлар рақобатчилардан барқарор устунликка

эришишга қаратилган умумий стратегияни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Харажатларни ҳисобга олиш тизими субъектнинг мулкий ҳолатини баҳолаш, капитал
ҳаракатини бошқариш, мажбуриятларни қоплаш соҳасида самарали бошқарув

қарорларини қабул қилишда зарур ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, стратегик режалаштиришда харажатлар тўғрисидаги

ахборотлардан фойдаланиш харажатларни ҳисобга олиш назарияси ва амалиётида
атрофлича тадқиқ этилмаганлигини гувоҳи бўламиз. Корхонанинг харажатлар

таркибини истиқболдаги кўрсаткичларга

эришишни мўлжаллаб чуқур таҳлил қилиш

унга бозордаги рақобат курашида сезиларли устунликка эга бўлиши ва ишончли


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

401

ғалабани

қўлга киритишига имкон беради. Буни халқаро амалиётда харажатларни

стратегик бошқариш деб аташади.

Стратегик бошқарув ҳисоби соҳасида тадқиқотлар олиб борган Костаев

(2020)

шундай ёзади: “Молиявий, солиқ, бошқарув ҳисоблари стратегик ҳисобнинг услубий

ҳамда амалий асосини ташкил қилади.

Шунга эътибор бериш керакки, анъанавий ҳисоб концепцияларидан ташқари

стратегик бошқарув ҳисоби стратегик менежмент услубиётини кенг қўллайди.

Замонавий олимларнинг аксарият қисми стратегик бошқарув ҳисобининг фарқли

белгиси макромуҳит ташқи омилларига қаратилганлилиги ҳақидаги фикрни қўллаб

-

қувватлайдилар. Масалан, Кит Уорд стратегик бошқарув ҳисобида ташқи омилларни

биринчи даражага чиқариш зарурлигини таъкидлайди

(Костаев, 2020)

.

Харажатларни самарали ҳисобга олиш бир вақтнинг ўзида ҳам мақсад ҳам уни

амалга оширишнинг воситасидир. Шу сабабли, корхонанинг эришган ютуқлари ва
молиявий натижаларига қараб ҳисоб ва таҳлил тизимини самарали ёки самарасиз

эканлигига баҳо бериш мумкин.

Корхона бошқаруви концепцияси доирасида бухгалтерия ҳисобининг махсус

усуллари, воситалари ва тизимлари қуйи тизим сифатида уларга юклатилган
функциялар ва вазифалардан келиб чиқиб қўлланилиши лозим. Инвестициялар бўйчиа

қарорлар акциядорлар ёки мулк эгалари томонидан марказлашган ҳолда қабул

қилинганида инвестицияларнинг рентабеллигини таҳлил қилиш каби кўрсаткичларни

ҳисоблашда ўрта бўғин менеджерларнинг бу соҳадаги фикр

-

мулоҳазалари инобатга

олинмасдан қолиши мумкин. Шу билан бирга, стратегик бошқарув ҳисобида
харажатларни ҳисобга олиш концепцияси инвестиция стратегиясини турли хил

вариантларининг жозибадорлигини баҳолашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши

мумкин. Бундай ҳолларда умумий мақсадлар учун самарасиз деб қаралган стратегик

молиявий таҳлили бошқалар учун жуда фойдали бўлиши мумкин.

Корхонанинг бошқарув бухгалтерия ва ички назорат тизимини баҳолашда унинг

турли элементларини уйғунлиги жуда муҳимдир. Харажатларни стратегик бошқариш

жараёнида асосий эътибор корхонанинг юқори ва қуйи бўғинларини бошқариш

стратегиясининг бир

-

бирига мос келишини таъминлашга қаратилиши зарур.

Стратегик бошқарув ҳисобининг концептуал йўналишларини белгилашда

“Мақсадлар дарахти” усулидан фойдаланиб, қуйидаги саволларни шакллантирамиз:

1.

Харажатларни стратегик бошқариш корхонанинг истиқболли ривожланишига

хизмат қиладими?

2.

Харажатларни стратегик бошқариш усулини қўллаш натижасида стратегик

бошқарув ҳисоби тизимининг мақсадга эришиш имкониятлари ошадими?

3.

Стратегик бошқарув ҳисоби корхонанинг бухгалтерия ҳисоби тизимини

самарадорлигини оширишга ёрдам берадими?

Проф.

Хасанов Б.А. ва бошқа олимлар харажатларни стратегик бошқариш

масалаларига халқаро миқёсда ёндашиб, шуни таъкидлайдилар: “SCA (Strategic Cost
Analysis) харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизими бошқарув ҳисобининг муҳим

элементи сифатида 90

-

йилларда пайдо бўлди. Мазкур ҳисоб тизимининг асосий

таркибий қисми ва марказий объекти истеъмол қийматини шакллантириш

занжири

(value chain) ҳисобланади. Истеъмол қийматини шакллантириш занжири усулида ҳар

бир таркибий бўлинма олдига истеъмол қийматини ҳозирги даражада сақлаган ҳолда

харажатларни камайтириш ёки харажатларни кўпайтирмаган ҳолда истеъмол қиймати

(даромад)ни

ошириш имкониятини қидириш вазифаси қўйилади”

(Хасанов ва бошқ.,

2019).

Хорижлик олимлар Шанк ва Говиндараджанлар

(1999)

харажатларни стратегик

бошқариш усулини қуйидагича таърифлайдилар: “SCM (Strategic Cost Management)нинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

402

пайдо бўлиши стратегик менежмент бўйича адабиётлардан олинган учта асосий
мавзуларнинг бирлашиши натижасида юзага келди:

1. Қиймат занжири таҳлили (SCA).

2. Стратегик жойлашиш таҳлили (позицияни танлаш)

3. Харажатларни тавсифловчи омиллар таҳлили

(Шанк, Говиндараджан, 1999)

.

Фойдали фаолият билан шуғулланувчи ҳар қандай хўжалик субъекти учун

истеъмол қийматини яратиш занжири –

бу таъминот жараёнидан тортиб, ишлаб

чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотни сотиш жараёнигача ва ундан сўнг

истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган босқичларни ўз ичига қамраб олади.
Истеъмол қийматини яратиш занжирининг асосий вазифаси корхонадан ташқарида

содир бўладиган иқтисодий жараёнларни стратегик бошқариш ҳисобланади. Мазкур

занжирнинг мақсади ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ва истеъмолчигача бўлган

оралиқда таннархни шакллантириш, соф фойдани режалаштириш ва қўшилган қиймат
яратишни бир тизимга келтиришдир. Бунга мисол қилиб, Республикамизда ташкил

этилган ва фаолият юритаётган пахта

-

тўқимачилик, мева

-

сабзовот ва бошқа кластерлар

фаолиятини кўрсатиш мумкин. Бунда маҳсулот етказувчи фермер хўжалигидан бошлаб

уни қайта ишлаб тайёр маҳсулот ҳолига келтиргунча бўлган жараёнда қатнашувчи
ташкилотлар, корхоналар ўзларининг барча ҳисоб

-

китобларини ягона кластер

марказида амалга оширадилар. Яъни шу ерда янгидан шакллантирилган қўшилган

қиймат яратилади. Товар маҳсулотининг экспорт қилиниши ёки мамлакат ичида ички

истеъмол учун сотилиши стратегияси мазкур субъект томонидан ҳал этилади.

Бошқарув бухгалтерия ҳисоби янгидан қўшилган қиймат яратиш босқичларини,

мол юборувчилардан активлар ва захираларни қабул қилишдан бошлаб, харидорлардан

тўловларни қабул қилишгача бўлган жараёнларни истиқболли таҳлил қилади.

Иқтисодий адабиётларда истеъмол қиймати занжири тушунчаси билан қўшилган

қиймат тушунчасини турлича талқин этадилар. Стратегик бошқарув ҳисоби истиқболи
нуқтаи назаридан қараганда қўшилган қиймат концепциясининг иккита катта

муаммоси мавжуд: у жуда кеч бошланади ва вақтли тугайди. Бундай вазият корхонани

меҳнат воситалари ва захиралар билан таъминлашдан бошлаб, харажатлар ҳамда сотиш

жараёнларини таҳлил қилишга имкон бермайди. Ваҳоланки, юқорида таъкидланган
ҳолатлар хўжалик юритувчи субъектнинг якуний фаолияти учун муҳим аҳамият касб

этиши мумкин.

Стратегик жойлашиш таҳлили (позицияни танлаш) усули етакчилик

стратегиясини амалга оширадиган корхона учун харажатлар стандартларига амал
қилиш муҳим восита бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, бозор конъюнктураси,

бизнес таркиби, маҳсулотлар ассортименти ва номенклатурасининг ўзгариб туриши

шароитида корхона томонидан эҳтиёткорлик билан режалаштирилган ишлаб чиқариш

харажатлари унчалик муҳим бўлмай қолиши мумин.

Стратегик бошқарув ҳисобида харажатлар

-

бу авваламбор ишлаб чиқарилган

маҳсулотнинг пулдаги ифодасидир. Харажатларни стратегик бошқаришда маҳсулотни
ишлаб чиқариш харажатлари, унинг ҳажми ва фойда билан боғлиқ тушунчалар мавжуд.

Бунда ўзгарувчан ва доимий харажатлар, маржинал харажатлар ҳамда маҳсулот

сотишнинг критик ҳажмини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Стратегик
бошқарув таҳлили бозордаги рақобат муҳити таҳлилига ўхшасада, бироқ унинг қамрови

кенгроқдир, у кўпроқ рентабелликни оширишга йўналтирилган чуқур ва аниқ дастурий

мақсадга эга бўлиб, бу стратегияни ишлаб чиқиш учун муҳимдир. Шунингдек,

таҳлилнинг бу тури ишлаб чиқариш харажатлари, сотиш, фойда, пул оқимлари ҳаракати,
бошқарувнинг тузилиши ва услуби, фаолиятнинг стратегик муҳим йўналишлари ва

бошқалар ҳақида маълумотларга кўпроқ эътибор қаратади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

403

Хўжалик субъектининг солиқлар ва ижтимоий тўловларни тўлаш бўйича

молиявий мажбуриятлари, шунингдек, қарзларнинг таркибий тузилишини таҳлил

қилиш стратегик бошқарув таҳлилининг муҳим объекти ҳисобланади.

Корхонанинг сотишдан олинган тушумларини стратегик таҳлил қилишда унга

таъсир этувчи омилларни ташқи ва ички муҳит даражасида ўрганиш лозим бўлади.
Бунда омилларнинг иккита гуруҳига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:

1.

Тармоқдаги шарт

-

шароит ва рақобатнинг ҳолати.

2.

Корхонанинг рақобатбардошлиги, унинг бозор сегментидаги эгаллаган ўрни,

кучли ва заиф томонлари.

Корхонанинг ташқи муҳитдаги ҳолатини стратегик таҳлил қилиш маҳсулот

ассортименти ва бозор сегментларини танлаш бўйича қарорлар қабул қилиш билан

боғлиқ бўлади. Шунингдек, таҳлил натижаларига бозордаги юқори мавқега эга бўлган

йирик ва кичик корхоналарнинг

товар маҳсулотларининг ҳажми ва баҳолари ҳам таъсир

кўрсатади.

1-

жадвал

Стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш

концепцияларини қиёсий тавсифи

Концепция

Бош ғоя

Имкониятлар ва устувор вазифалар

Кўрсаткичларнинг

балансли тизими

Хўжалик фаолиятининг энг муҳим

кўрсаткичлари таҳлили

Стратегик мақсад ва тезкор вазифалар

ўртасидаги алоқани таъминлайди;

барча бўлинмаларнинг ахборотларига

кириш ҳуқуқининг мавжудлиги

Қийматликлар

занжири

концепцияси

Фойдани

кўпайтириш

мақсадида

субъект

фаолиятининг

барча

соҳаларини

комплекс

таҳлил

қилиш

Хўжалик субъектининг рақобатдаги

устунлигини аниқлаб беради

Бенчмаркинг

Корхона

фаолиятини

рақобатчиларнинг

бизнеси

билан

таққослаш

,

амалиётда қўлла

-

нилаётган ва

такомиллаштирилган

замонавий бошқарув усулларидан

фойдаланиш

Бошқалар

билан

солиштирганда

корхонанинг кучли

ва

заиф

томонларини

аниқлайди

,

узоқ

вақт

давомида

рақобатчилардан

устунликларга эришишга

ёрдам

беради

Таргет

-

костинг

Инновацион моделни ишлаб

чиқиш босқичларида

харажатларни камайтириш

Кўрсаткичларнинг мақсадли

қийматларини ҳисобга олган ҳолда

маҳсулот таннархини

оптималлаштириш йўналишларини

аниқлаш имконини беради;

Зарур нисбатни аниқлайди "нарх

-

сифат",

-

истеъмолчи хусусиятлари,

хизмат муддати, хизмат кўрсатиш

даражаси ва бошқалар

ABC (Activity-Based

Costing)

Мақсад

-

қўшимча

харажатларни

аниқ

тақсимлаш

Натижасида

маҳсулот

олинадиган

операцияларни

амалга

ошириш

учун

зарур

бўлган

ресурсларга

мувофиқ

корхона

харажатларини

аниқлаш

орқали

бошқарув

харажатларини

тақсимлаш

муаммосини

ҳал

қилиш

имконини

беради

.

Кайзен

-

костинг

Сифатни босқичма

-

босқич

ошириш ва харажатларни керакли

даражага пасайтириш

Харажатларни камайтиришга ва

самарали бошқаришга ёрдам беради,

харажатлар ва активлар

рентабеллигини оширади

Манба:

тадқиқотлар натижасида муаллиф ишланмаси

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

404

Халқаро амалиётда замонавий стратегик таҳлил жараёнида GETS моделидан кенг

фойдаланилади. Бунинг моҳияти тўртта омилнинг бирикмасидан ҳосил бўлган омиллар

йиғиндисидан иборат: ҳукумат (

government

); иқтисод (

economy

); технология

(technology

); жамият (

society).

Фикримизча, стратегик таҳлилни тўртта таҳлил тури бўйича амалга ошириш

мақсадга мувофиқ:

-

SWOT таҳлили;

-

қиймат

занжирини таҳлил қилиш;

-

харажатларни стратегик таҳлил қилиш;

-

корхонанинг рақобатдошлигини баҳолаш.

SWOT таҳлили корхона фаолиятининг тўртта томонини бир вақтнинг ўзида

солиштиришга имкон берадиган матрицали(шахматли) усул бўлиб, унинг мазмуни

қуйидагича изоҳланади: корхонанинг кучли томонлари (S

trengths

); корхонанинг заиф

томонлари

(Weaknesses)

; корхонанинг имкониятлари (

Opportunities

); корхонага

таҳдидлар (

Threats).

Қийматликлар

занжири концепциясининг бош ғояси –

фойдани кўпайтириш

мақсадида субъект фаолиятининг барча соҳалари ва жараёнларини комплекс таҳлил
қилишдан иборат. Ушбу усулнинг имкониятлари ва устувор вазифалари бўлиб, хўжалик

субъектининг рақобатдаги устунлигини аниқлаб бериш ҳисобланади.

Бенчмаркинг тушунчасининг мазмуни ва моҳияти –

корхона фаолиятини

рақобатчиларнинг бизнеси билан таққослаш, амалиётда қўлланилаётган ва

такомиллаштирилган замонавий бошқарув усулларидан фойдаланиш ҳисобланади.
Бенчмаркингнинг мақсади бошқалар билан солиштирганда корхонанинг кучли ва заиф

томонларини аниқлаш, узоқ вақт давомида рақобатчилардан устунликларга эришишга

ёрдам бериш ҳисобланади.

Кўрсаткичларнинг балансли тизими тушунчасининг моҳияти –

хўжалик

фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичлари таҳлилини ўтказишдан иборат. Мазкур

усулдан фойдаланиш натижасида тезкор вазифалар ва стратегик мақсад ўртасидаги

алоқани таъминлаш, барча бўлинмаларнинг ахборотларини мувофиқлаштириш

имконияти яратилади.

Хулоса ва таклифлар.

Стратегик бошқарув ҳисоби ахборотларидан фoйдaлaниш қишлoқ xўжaлиги

корхонасигa ўзгaрувчaн шaрoитлaргa ва бозордаги рақобат курашига мoслaшишгa
имкoн бeрaди. Ривожланган давлатлар тaжрибaси aнъaнaвий буxгaлтeрия ҳисoби вa

тaҳлил тизимлaрини тaкoмиллaштириш вa улaрни стрaтeгик мeнeжмeнт эҳтиёжлaригa

мувoфиқлaштириш зaрурлигини кўрсaтмoқдa. Стрaтeгик бошқарув ҳисoби вa тaҳлили

бoшқaрув тизимини ҳисоб

-

таҳлилий таъминотини шaкллaнтиришгa имкoн бeрaди вa

қишлoқ xўжaлигини тaшкил этиш стрaтeгиясини вa 80/20 принципини (Пaрeтo
сaмaрaдoрлиги мeзoнлaри) aмaлгa oширишгa ёрдaм бeрaди.

Стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилишнинг муҳим усулларидан бири ABC

(Activity best cost)

самарали фаолият турини (қулай баҳо, оптимал таннарх) усулига

асосланган Парето қоидаси, тамойилидир. Бунинг маъноси қишлоқ хўжалик корхонаси
фаолиятининг барча турларини 100% деб фараз қилсак, унинг 20 %и даромад

келтирувчи самарали фаолият бўлиши мумкин. Бу дегани қолган фаолиятлар ҳам

ижтимоий зарур бўлиб, жамият томонидан талаб ва эхтиёжга эга бўлган зарур

маҳсулотлардир. Шундай қилиб бозоргир ва харидоргир қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари сифати ва ҳажмини ошириш ҳисобидан истеъмолчиларнинг талаби ва

эҳтиёжини қондириш мумкин, бунинг натижасида корхонанинг фойдасини ошириш

имконияти туғилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

405

Стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлили жараёни объекти сифатида, бизнингча,

биринчидан, истеъмолчилар ва рақобатчиларнинг бозордаги реал ҳолати, иккинчидан,

маҳсулот турларини ишлаб чиқаришдаги корxонанинг аниқ ишлаб чиқариш, иқтисодий ва

молиявий салоҳияти ҳисобга олиниши керак.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Абдувохидов А., Расулов С. (2023) Суғориладиган ерлардан фойдаланишни

такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари //Iqtisodiyot va taʼlim. –Т. 24. –

№. 4. –

С. 366

-

376.

Акрамов Н. (2021) Тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқарув

технологиясини такомиллаштириш //Iqtisodiyot va taʼlim. –

№. 6. –

С. 185

-188.

Вахрушина М.А. (2014) Проблемы и перспективы развития российского

управленческого учета //Международный бухгалтерский учет. №. 33 (327). –

С. 12

-23.

Джон К.Шанк, Виджей Говиндараджан. (

1999

) Стратегическое управление

затратами/Пер.с.англ. СПб.: ЗАО «Бизнес Микро», с.

20.

Костаев У.У. (2020) Стратегик бошқарув ҳисоби ва уни ташкил қилишнинг

методологик асослари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1, февраль.

Махсудов Б. Ю. и др. (2022) Бошқарув ҳисобининг моҳияти, концепцияси ва

тамойиллари //barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy jurnali. –

С. 657

-660.

Мухаметов А. Б. и др. (2022) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш

харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калкуляциялаш усуллари //Gospodarka i

Innowacje.

С. 102

-108.

Мухаметов А. Б. и др. (2022) Учет вознаграждения работникам по МСФО

//Gospodarka i Innowacje.

С. 113

-123.

Нурманов К. (2023) Стратегик бошқарув таҳлилида молиявий натижаларни

прогнозлаш масалалари //Iqtisodiyot va taʼlim. –

Т. 24. –

№. 4. –

С. 411

-422.

Нурмухаммидова М. Х. и др. (2021) Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида

қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш асослари //Ta'lim va rivojlanish tahlili

onlayn ilmiy jurnali.

Т. 1. –

№. 6. –

С. 401

-417.

Пардаева Ш. (2022) Харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини самарали

ташкил қилиш йўналишлари //Iqtisodiyot va taʼlim. –

Т. 23. –

№. 2. –

С. 141

-145.

Пардаева Ш. (2024) Стратегик бошқарув ҳисобининг ҳисоб

-

таҳлил тизимини

ташкил қилиш асослари //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. –

Т. 2. –

№. 2. –

С. 532

-537.

Собиров О.О. (2022) Бошқарув ҳисобининг моҳияти ва уни ташкил этишда

харажатларнинг ўрни //Scientific Journal of “International Finance& Accounting”. –

T.: TMI.

Хасанов Б.А., Алиқулов А.И., Джуманова А.Б., Суюнов Ё. Б., Хасанова Р.Б. (2019) Амалий

бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. –

Т.: Iqtisodiyot, –

б. 137

.

Библиографические ссылки

Абдувохидов А., Расулов С. (2023) Суғориладиган ерлардан фойдаланишни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари //Iqtisodiyot va taʼlim. –Т. 24. – №. 4. – С. 366-376. Акрамов Н. (2021) Тўқимачилик корхоналарида стратегик бошқарув технологиясини такомиллаштириш //Iqtisodiyot va taʼlim. – №. 6. – С. 185-188. Вахрушина М.А. (2014) Проблемы и перспективы развития российского управленческого учета //Международный бухгалтерский учет. №. 33 (327). – С. 12-23.

Джон К.Шанк, Виджей Говиндараджан. (1999) Стратегическое управление затратами/Пер.с.англ. СПб.: ЗАО «Бизнес Микро», с. 20.

Костаев У.У. (2020) Стратегик бошқарув ҳисоби ва уни ташкил қилишнинг методологик асослари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1, февраль. Махсудов Б. Ю. и др. (2022) Бошқарув ҳисобининг моҳияти, концепцияси ва тамойиллари //barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy jurnali. – С. 657-660. Мухаметов А. Б. и др. (2022) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калкуляциялаш усуллари //Gospodarka i Innowacje. – С. 102-108. Мухаметов А. Б. и др. (2022) Учет вознаграждения работникам по МСФО //Gospodarka i Innowacje.– С. 113-123. Нурманов К. (2023) Стратегик бошқарув таҳлилида молиявий натижаларни прогнозлаш масалалари //Iqtisodiyot va taʼlim. – Т. 24. – №. 4. – С. 411-422. Нурмухаммидова М. Х. и др. (2021) Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш асослари //Ta'lim va rivojlanish tahlili onlayn ilmiy jurnali. – Т. 1. – №. 6. – С. 401-417. Пардаева Ш. (2022) Харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини самарали ташкил қилиш йўналишлари //Iqtisodiyot va taʼlim. – Т. 23. – №. 2. – С. 141-145. Пардаева Ш. (2024) Стратегик бошқарув ҳисобининг ҳисоб-таҳлил тизимини ташкил қилиш асослари //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. – Т. 2. – №. 2. – С. 532-537. Собиров О.О. (2022) Бошқарув ҳисобининг моҳияти ва уни ташкил этишда харажатларнинг ўрни //Scientific Journal of “International Finance& Accounting”. –T.: TMI.

Хасанов Б.А., Алиқулов А.И., Джуманова А.Б., Суюнов Ё. Б., Хасанова Р.Б. (2019) Амалий бошқарув ҳисоби. Ўқув қўлланма. – Т.: Iqtisodiyot, – б. 137.