Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59415

Ключевые слова:

денежные средства их эквиваленты операционная деятельность инвестиционная деятельность финансовая деятельность мелкая касса

Аннотация

В данной статье отмечены современные проблемы признания денежных средств и их эквивалентов, их определения в соответствии с международными стандартами. Разработано авторское определение денежных средств. На основе зарубежного опыта разработаны предложения по совершенствованию состава денежных средств и их эквивалентов. Предложены основные направления совершенствования учета денежных средств.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

493


ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ТАЪРИФИ ВА ТАСНИФИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР

АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Эшонқулов Акмал

Самарқанд

иқтисодиёт

ва сервис институти

ORCID: 0000-0003-1826-6715

akmaleshonqulov81@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентларини тан олиш,

таърифини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришдаги долзарб муаммолар қайд
қилинган. Пул маблағлари бўйича муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди. Хорижий

тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул

эквивалентлари таркибини

такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бугунги кунда пул маблағлари

ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари таклиф этилди.

Калитли сўзлар:

пул маблағлари, пул эквивалентлари, операцион фаолият,

инвестициявий фаолият, молиявий фаолият, кичик касса

.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ОПРЕДЕЛЕНИЯ И КЛАССИФИКАЦИИ ДЕНЕГ В

СООТВЕТСТВИИ С МЕЖДУНАРОДНЫМИ СТАНДАРТАМИ

Эшанкулов Акмаль

C

амаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация.

В данной статье отмечены современные проблемы признания

денежных средств и их эквивалентов, их определения в соответствии с
международными стандартами. Разработано авторское определение денежных

средств.

На

основе

зарубежного

опыта

разработаны

предложения

по

совершенствованию состава денежных средств и их эквивалентов. Предложены

основные направления совершенствования учета

денежных средств

.

Ключевые слова:

денежные средства, их эквиваленты, операционная

деятельность, инвестиционная деятельность, финансовая деятельность, мелкая касса

.

IMPROVING THE DEFINITION AND CLASSIFICATION OF CASH ASSETS IN

ACCORDANCE WITH INTERNATIONAL STANDARDS

Eshankulov Akmal

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract

.

In this article, the current problems in the recognition of cash assets and

equivalents, their definition in accordance with international standards are noted. An author's

definition of funds has been developed. On the basis of foreign experiences, proposals were

developed to improve the composition of cash and cash equivalents. Today, the main directions for
improving the cash account were proposed.

Keywords:

cash, cash equivalents, operational activity, investment activity, financial

activity, petty cash.

UO

K: 336.741.24

X SON - OKTABR, 2024

493-503


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

494

Кириш.

Пул маблағлари корхонанинг асосий капитали, уни ҳаракталантирувчи маблағи,

мажбуриятларини тўлаш воситаси ҳамда ўта тез ликвидли актив ҳисобаланади. Пул ва

унинг функциялари иқтисодчи олимлар томонидан бозор иқтисодиётининг асосий

тамойили ҳамда инструменти сифатида талқин қилинган, унинг таърифи ишлаб
чиқилган. Пулнинг жамиятдаги функциялари талқин қилинган.

Бугунги кунда иқтисодиётнинг глабаллашуви шароитида пулнинг аҳамияти,

унинг қиймат ўлчови ва тўлов воситаси сифатидаги функциялари янгича мазмун кашф

этмоқда. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви шароитида пул маблағларига янада кўпроқ
эҳтиёж сезилмоқда.

Пул

-

кредит сиёсатининг асосий йўналишларида (2022) қайд қилинганидек,

“Халқаро валюта жамғармасининг прогнозларига кўра, жаҳон иқтисодиёти 2021 йилда

5,9 фоизга, 2022 йилда 4,9 фоизга, 2023

-

2024 йилларда эса 3,5 фоиз атрофида ўсиши

кутилмоқда.”

Президент Мирзиёев (2018) “Узоқ йиллардан бери иқтисодиёт тармоқларида пул

оқимлари самарасиз бошқарилганлиги ва номутаносиб тақсимлангани оқибатида

қарздорлик ҳолатлари кўпайиб кетганлиги” ни қайд этган. Ушбу ҳолатлар асосий
ҳаракатлантирувчи субъектлари

ҳисобланган корхоналар ва ташкилотларда пул

маблағларидан самарали фойдаланишни тақозо этади.

Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим масалалардан бири бу хорижий

инвестицияларни жалб қилиш масаласидир. Ўзбекистон –

2030 стратегиясида

“Мамлакатимизда

250

миллиард

долларлик

инвестицияларни

ўзлаштириш,

жумладан

110 миллиард

доллар хорижий инвестициялар ва

30 миллиард

доллар

давлат

-

хусусий шериклик доирасидаги инвестицияларни жалб қилиш” вазифасининг

қўйилиши ҳам инвесторларга молиявий ҳисоботларда сифатли ҳамда ҳаққоний

ахборотларни тақдим этишни талаб этади. Инвесторни қизиқтирадиган энг муҳим
масалалардан бири бу соф фойда ва унинг тақсимланиши ҳисобланади. Инвесторлар соф

фойда билан пул маблағлари ҳаракати ўртасидаги боғлиқликни очиқлаш ҳамда пул

маблағларидан

корхона

қайси

мақсадларда фойдаланганлиги

тўғрисидаги

ахборотларни талаб этади. Бу ўз навбатида пул маблағлари ҳисобини халқаро
стандартлар асосида такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаради.

Адабиётлар шарҳи.

Маркс пул бу товарлар қийматининг ўлчови эканлигини, умумий эквивалант

функциясини бажарувчи махсус товар эканлигини таъкидлайди. Пулнинг иқтисодий

адабиётларда берган таърифларига асосан “Пул

-

бу махсус товар, умумий эквивалент

бўлиб, абстракт меҳнат харажатларини ўзида акс эттиради ва товар хўжалигидаги

ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди

47

деган хулосага келишган.

Пулнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи умумий иқтисодий

тавсифларга таянган ҳолда ҳисоботларда акс эттириш нуқтаи назаридан келиб чиқади.
Иқтисодчи олимлардан Нидлз (2003) фикрича, " Пул маблағлари деганда, одатда

корхона кассасидаги пуллар, чеклар, мижозлардан олинадиган пул ўтказмаларива,

банкдагижорий ҳисоб

-

китоб рақамида омонатлар тушунилади" дейилган.

“Пул маблағлари –

деб таърифлайди Либби ва бошқалар (1996)

-

бу нақд пул ёки

бошқа инструментлар бўлиб, қайсики банк депозит ва тезкор кредитларни

депозиторлар ҳисобига қабул қилади, жумладан чек, пул ордерлари, ёки банк

драфтлари.” Муаллифлар, пул маблағларини учта категорияга бўлади: Қўлдаги нақд
пуллар, банк депозитидаги пуллар ва бошқа пул аниқлигига киритиш мумкин бўлган

инструментлар.

47

https://staff.tiiame.uz/storage/users/36/presentations/bgfTWLTOlvhBWdQxds0JWEaymxS9FWbgFX03uR43.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

495

Пул экививалентлари эса, FASB стейтментларига мувофиқ, уч ой ичида ёки ундан

қисқа вақт мабойнида пулга айланадиган ва уларнинг қиймати кам эҳтимолда

ўзгарадиган сармоялардир. Буларга депозит бўйича банк сертификатлари, трушири

биллар

(

хазина васикалари

)

киритилган

.

Ҳермансон ва бошқалар (1995) пул маблағлари таркибига монеталар; валюта; ва

депозитсиз инструментлар, жумладан чеклар, банк драфтлари ва пул ордерлари;

текшириладиган ва сақланадиган счётлар суммалари; ва талаб қилинадиган депозит

сертификатларини киритади.

Ларсон ва бошқалар (1995) пул маблағлари ва пул эквивалентларини эътироф

этишади. Пул маблағларига валюта, манеталар ва банк ҳисоби депозитларидаги

суммаларни киритишадилар. Банк депозитларини икки гуруҳга бўлишади: текширувчи

счётлар

(

айрим пайтларда талаб қилинадиган депозитлар ҳам деб аталади

)

ва сақловчи

счётлар

(

вақт депозити деб ҳам аталади

)

. Кўпгина компаниялар фойдаланилмаётган

пул маблағлари қолдиғини пул эквивалентлари деб аталадиган активларга

сармоялайди. Бу активлар қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестиция бўлиб,
қуйидаги иккита мезонга жавоб бериши таъкидланади: 1. Инвестициялар пул

маблағларига конвертацияланиши учун тайёр бўлиши. 2. Инвестициялар белгиланган

(

тўлиш

)

санасида ёпилиши ва унинг бозор қиймати алмаштириш фоиз ставкасига

боғлиқ

бўлиши

.

Бизнинг амалиётимизда ҳам пул маблағлари ва пул эквивалентларини алоҳида

ҳисобларда акс эттириш тартиби жорий қилинган.

Уразов, Пўлатовлар (2020) пул маблағларини қуйидагича изоҳлайди: “пул

маблағлари деганда ўта тез ликвидлик характерига эга бўлган, барча муносабатларда

умумий эквивалент ролини ўйнайдиган, давлат томонидан қоғозли ва метелли

кўринишда маълум қийматга чиқарилган махсус товар тушунилади.

Муаллиф (2004) пул эквивалантларига –

почта маркаси, лотореялар, займлар,

билетлар, путевкалар, товар чеклари ва бошқаларни киритади

.

Бобожонов, Жуманиёзовлар (2002) пул маблағларини зудлик билан тўлаш учун

ишлатилиши мумкин бўлган турдаги маблағларни ўз ичига олишини таъкидлашади.

Пул маблағларининг таркибига молиявий муассасалардаги жорий счётдаги
қолдиқлари, нақд купюралар, тангалар, валюталар, кичик кассанинг нақд пуллари ва

молиявий муассасалар томонидан муддатли депозитлар ва муомаладан чиқариш учун

қабул қилинган, субъектнинг кассасидаги конкрет ўтказиб бериладиган пул

ҳужжатларини киритади.

Муаллифлар, пул эквивалентлари айнан пул маблағларига ўхшашлигини ва лекин

бошқача туркумланадиган активлар эканлигини таъкидлашади. Уларга хазина

васиқалари, депозит сертификатларини киритади.

Иқтисодчи олим Саидов (2014) пул маблағлари ва пул эквивалентлари атамасига

қуйидагича умумий таъриф берган: "Пул маблағлари

-

мажбуриятларни зудлик билан

тўлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган барча турдаги маблағларни ўз ичига олади. Пул
маблағларига молиявий муассасалардаги жорий ҳисобварақлардаги қолдиқлар, нақд

купюрлар, тангалар, валюталар, кичик кассанинг нақд пуллари ва молиявий

муассасалар томонидан муддатли депозитлар ва муомаладан чиқариш учун қабул
қилинган, корхона кассасидаги конкрет ўтказиб бериладиган пул ҳужжатларидир. Бу

ўтказиладиган пул ҳужжатларига оддий чеклар, касса ордерлари, мижозлар чеклари,

пул ўтказмалари ва бошқа ҳисоб

-

китоб воситалари киради". Баланснинг "Пул

маблағлари" моддасидаги қолдиқ пул ҳисобварақларига кирадиган барча турдаги
маблағларни акс эттиради.

Маълумки, пул эквивалентлари

-

пул маблағларига ўхшайдиган, лекин бошқача

таснифланадиган активлардир. Улар хазина векселлари, тижорат қоғозлари ва депозит

сертификатлардан

иборат.

Кечикишлар

ва

жарима

санкциялари

пул


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

496

эквивалентларининг пул маблағларига алмаштирилишига таъсир қилиши мумкин.
Шунинг учун, эквивалентлар касса ҳисобварағидан олинади. Кўпинча пул

эквивалентларини ҳисоб

-

китоб воситасига айлантириш эҳтиёжи йўқ. Эквивалентлар

одатда қисқа муддатли инвестиция ҳисобварағига олиб борилади.”

Уразов ва Самаров (2024) бўш пул маблағлари тушунчасига таъриф бериб уни

ҳисоботга киритишни таклиф этади: “Одатда, бўш пул маблағлари –

бу хўжалик

юритувчи субъектларда юз берган иқтисодий муносабатларнинг натижаси бўлиб,

вужудга келган барча тўлов мажбуриятлари тўлиқ қониқтирилгандан кейин улар

ихтиёрида хусусий актив сифатида қоладиган ва келажакда ўта муҳим аҳамиятга молик
бўлган фаолият турлари ҳамда мақсадларга хоҳиш

-

иродага кўра тасарруф этилиши

мумкин бўлган пул маблағларидир.”

Магамедов ва бошқалар (2019) “Пул маблағлари –

пул шаклида ифодаланган

корхона активлари бўлиб, улар қуйидаги кўринишда бўлади

-

корхона кассасидаги пул маблағлари;

-

банкларда миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб

-

китоб счётларидаги пул

маблағлари;

-

пул ҳужжатлари;

-

банкларда махсус счётлардаги пул маблағлари;

-

аккредитивлардаги пул маблағлари;

-

чек дафтарчаларидаги пул маблағлари;

-

йўлдаги пул маблағлари”.

Галеева (2023) “Пул маблағлари –

бу ташкилотнинг молиявий русурслари бўлиб,

ҳар қндай даражадаги ва турдаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашда энг

юқори ликвидли актив. Унинг етарли даражада мавжудлиги корхоналарнинг

кредиторлик қарзларини ўз вақтида сўндирилишини таъмин этади”

Омельчинки ва бошқалар (2017) “Таъкидлаш лозимки, “пул маблағлари” нафақат

нақд, балким қимматли қоғозлар, ва молиявий активлар, ва пул мажбуриятларни ўзи

ичига олади, маблағнинг ўзи эса капитал сифатида трактовка қилинади. Пул

маблағлари балансда “Пул маблағлари ва уларнинг эквивалантлари” моддасида оборот

маблағлари таркибида акс эттиради.” деб таъкидлашган.

Воликов, Помыткина (2020) “Ташкилотнинг пул маблағлари –

корхона кассасидаги

нақд, банкдаги лицевой счётлардаги пуллар, шунингдек нақдлаштирилмаган

кўринишдаги қимматбаҳо қағозлар” деб тавсифлайди.

1-

расм. Молиявий активларнинг таркиби

(Боронов,2020)

Кокина (2009) “Замонавий шароитда пул маблағлари ўз пуллари билан бир

қаторда йўлдаги пул маблағлари; ташкилотнинг пул маблағлари кўринишидаги пул

капитали ва бошқа пул эквивалентлари шундай қисқа муддатли инвестицияларнинг

элементларни қамраб оладики, қайсики бир қанча шароитларда улар характери

Молиявий активлар

Пул

маблағлари

Пул ва бошқа

молиявий активларни

талаб қилишнинг

шартномавий ҳуқуқи

Бошқа корхоналар билан

потенциал фойдали

шартларда молиявий

инструментларни

алмаштиришга

шартномавий ҳуқуқи

Бошқа

компанияларнинг

ҳиссали

инструментлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

497

бўйичапул маблағларига тенглаштирилади; юқоридагилардан ташқари монетар (пул)
активлари, қайсики бюджет билан ва бюджетдан ташқари фондлар билан ҳисоб

-

китобларга алоқадор бошқа қисқа муддатли молиявий қуйилмаларни ўз ичига олади.”

Тадқиқотчи Боронов (2020) молиявий активларнинг таркибий қисмларини

халқаро стандартлар талаблари асосида

1-

расмда акс эттиради (1

-

расмга қаранг).

Ушбу расмдан кўриниб турибдики, пул маблағлари молиявий активнинг энг

асосий элементи ҳисобланади. Шу боис, муаллифнинг пул маблағлари бухгалтерия

балансида молиявий активлар бўлимини очиш ва унда акс эттириш борасидаги

таклифларига қўшиламиз. Молиявий активлар, жумладан пул маблағлари жорий
активлар такрибига киради.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жорий активлар таркибида муҳим моддалардан бири пул маблағлари

ҳисобланади. Халқаро стандартларда жорий активларнинг учта тури кўрсатилган.

Биринчисига

, бизнес субъектининг нормал операцион цикли давомида олинган ва

истеъмол қилинган айланма капиталнинг бир қисми киритилган.

Иккинчисига

,

операцион актив ҳисобланмаган, балки савдо ва инвестицион мақсадларда қўлланилиб,
ҳисобот санасидан 12 ой давомида сотишга мўлжалланган маблағлар қайд қилинган.

У

чинчи

турига пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, қайсики фойдаланишда

тўсиқларга эга бўлмаган маблағлар киритилган.

Пул маблағлари ҳам жорий маблағларда катта ҳиссани ташкил этадиган тезкор

ликвидли актив ҳисобланади ва бутун бизнесни ҳаракатлантирувчи восита сифатида
майдонга чиқади. Ҳозирги кунда пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракатига доир

сифатли ҳамда объектив ахборотларни шакллантиришда уларнинг ҳисоби ва

ҳисоботини бухгалтерия ҳисоби миллий ва халқаро стандартлари талабларига

мувофиқлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Пул маблағлари ҳисобининг асосий
масалалари бўлиб бўлиб пул маблағлари тавсифи, таркиби, ҳисобга олиш усуллари ва

ҳисоботи бўлиб ҳисобланади.

9-

сон БҲМС “Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот” миллий стандартда пул маблағлари,

пул эквивалентлари ва пул оқимлари тушунчаларига қуйидагича таъриф берилган:

“Пул маблағлари

-

кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар,

шунингдек банкнинг ҳисоб

-

китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар. Пул

эквивалентлари

-

маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда

қийматидаги ўзгаришлар туфайли унча кўп бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли
инвестициялар (молиявий қўйилмалар). Пул оқимлари —

пул маблағлари ҳамда улар

эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.”

Стандартда қўйидаги атамаларга таъриф берилган (7

-

сон МҲХС. 6§):

Пул маблағлари –

бу компаниянинг кассаси ва жорий счётларидаги пулларидан

ташкил топади.

Пул маблағлари эквиваленти –

қисқа муддатли, пул маблағларининг олдиндан

маълум бўлган суммасига тез айланадиган ва қиймати ўзгариши салмоқли бўлмаган

рискка тортиладаиган тез ликвидли қуйилмалардир.

Молиявий ҳисоб 1 ўқув қўлланмасида (2005) “Пул маблағлари фақат шундай

номдагиларни қамраб оладики, қайсики ундан мажбуриятларни зудлик билан

сўндириш учун фойдаланиши мумкин бўлади. Пул маблағлари молия муассасаларида

жорий счётлардаги қолдиқларни, нақд купьюраларни, монета, валюта, кичик

кассалардаги нақд суммалар ва молия муассасалари томонидан зудлик билан амалга
ошириладиган депозитлар ва чегириб олишлар учун қабул қилинадиган корхонанинг

кассасига узатиланидан аниқ бўлган пул ҳужжатлари киради.”

Юқоридаги таърифларни тадқиқ қилиш асосида хулоса қилиш мумкинки, пул

маблағларига берилган ягона таъриф мавжуд эмас. Барча таърифларда пул маблағлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

498

деганда кассада ва банкдаги депозит счётлардаги пуллар тушунилиши таъкидланган.
Айрим таърифларда унинг энг муҳим хусусиятлари фойдаланишда ҳеч қандай тўсиққа

эга эмаслиги, тез ликвидли актив эканлиги, молиявий активлар такрибига кириши,

харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўлов воситаси эканлиги

таъкидланган. Юқоридаги таърифларда келтирилган ижобий жиҳатларини ҳисобга
олиб пул маблағларига қуйидагича таърифни берамиз:

Пул маблағлари

деганда, молиявий актив ҳисобланган ўта тез ликвидли жорий

актив бўлиб, харид қилинган товарлар (маҳсулотлар, иш ва хизматлар) ва бошқа

мажбуриятлар учун ҳеч қандай тўсиқларсиз тўлов воситасини бажарувчи нақд ва ва
талаб қилиб олинадиган депозит счётлар,

шунингдек банкнинг ҳисоб

-

китоб, валюта ва

бошқа счётларидаги пуллар ҳамда депозитсиз инструментлар, жумладан чеклар ва пул

ордерларига айтилади.

48

21-

сон БҲМСда пул маблағларини уларнинг қаерда жойлашишига (банкдаги хисоб

-

рақамлари ёки корхона кассасида) қараб валюта турлари бўйича таснифланган: 1)

кассадаги пул маблағлари; 2) ҳисоб

-

китоб счётидаги пул маблағлари; 3) чет эл

валютасидаги счётлардаги пул маблағлари; 4) банкдаги махсус счётлардаги пул

маблағлари; 5) пул эквивалентлари; 6) йўлдаги пул маблағлари.

Ушбу фикрлардан кўриниб турибдики, мамлакатимиз олимлари томонидан пул

маблағлари, уларнинг эквивалентлари моҳияти ва таркибий қисмлари кўрсатиб

берилган. Лекин, уларни классификациялашнинг белгилари ва таркибий қисмлари

тўлиқ ишлаб чиқилган, деб бўлмайди.

Халқаро тажрибаларда пул маблағлари ва эквивалентларининг таърифини

беришга уринишлар кам. Асосий эътибор уларнинг таркибий қисмларини белгилашга

қаратилган. Биз тадқиқот натижалари бўйича чет эл ва мамлакатимиздаги

тажрибаларни ўрганиш асосида пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг

амалдаги таснифини маълум бир белгилари бўйича тизимлаштирамиз:

Пул маблағларининг таркибидаги элементлари бўйича: 1) банкдаги депозит

счётлардаги қолдиқлар; 2) нақд купюралар ва тангалар; 3) чеклар; 4) пластик

карточкалардаги маблағлар; 5) банк драфтлари; 6) пул ордерлари; 7) депозит

сертификатлари.

Пул маблағларининг банкда ёки корхонада жойлашганлигига қараб: 1) Корхона

бош кассаси (миллий валютадаги касса, чет эл валютасидаги касса); 2) Операцион касса

(савдо дўконлари ва бошка объектлардаги касса); 3) банкдаги ҳисоб

-

китоб счёти

(миллий валютадаги ҳисоб

-

китоб счёти, чет эл валютасидаги ҳисоб

-

китоб счёти, махсус

счётлардаги пул маблағлари); 4) йўлдаги пул маблағлари (инкассаторлар, кечки касса,

алоқа бўлимлари).

Пул маблағларининг мамлакат ичкарисида ёки ташқарисида жойлашганлигига

қараб: 1) мамлакат ичкарисидаги пул маблағлари (мамлакат ичидаги касса ва банкдаги

ҳисоб

-

китоб счётлари); 2) Мамлакат ташқарисидаги пул маблағлари (чет элдаги валюта

счётлари).

Валюта турига қараб: 1) Ўзбекистон миллий валютасидаги пул маблағлари (банкда

ва кассада «сўм»даги пул маблағлари); 2) Чет эл валютасидаги пул маблағлари

(хорижий банклардаги пул маблағлари).

Бюджет ташкилотларида ташкил топиш манбаларига қараб: 1) бюджет

маблағлари (бюджет маблағлари кассаси, банкдаги бюджет ҳисоб

-

китоб счёти); 2)

бюджетдан ташқари маблағлар (бюджетдан ташқари маблағлар кассаси ва банкдаги

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоб

-

китоб счёти); 3) махсус маблағлар (банкда махсус

маблағлар счёти).

Моддий ва номоддийлигига қараб: нақд пуллар ва электрон пуллар. Электрон

пуллар –

кредит муассаси томонидан чиқарилган, компьютер хотирасида маълумот

48

Тадқиқотлар асосида муаллиф таърифи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

499

кўринишида тақдим этилган, ҳам тўлов воситаси, ҳам муомала воситаси вазифасини,
шунингдек пулнинг бошқа функцияларини бажарадиган ва барча имкониятларга эга

бўлган банкноталаридир.

Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот пул маблағларининг ҳаракати

тўғрисидаги маълумотларни уларнинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолияти
бўйича классификациялаб тақдим қилади. Халқаро стандартларда (10

-

17§) ушбу

тушунчаларга қуйидагича таъриф келтирилган:

Операцион фаолият –

компаниянинг асосий тушум келтирувчи ва инвестицион ва

молиявий фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятларидир.

Инвестицион фаолият –

бу оборотдан ташқари активлар ва пул эквивалентига

таллуқли бўлмаган бошқа инвестицияларни харид қилиш ва сотишдир.

Молиявий фаолият –

компаниянинг хусусий капитали ва четдан жалб қилинган

маблағлари миқдори ва таркибининг ўзгаришига олиб келувчи фаолиятдир.

Операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракати кўп жиҳатдан асосан

даромад келтирувчи фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у соф фойда ёки
зарарларни аниқлашда иштирок этадиган операцион ва бошқа ҳодисалари натижаси

сифатида юзага келади.

Пул

2-

расм. Пул маблағлари таснифи

Манба

:

Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси

.

Инвестицион фаолиятдан пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни

алоҳида очиқлаш муҳим аҳамият касб этади, қайсики у таллуқли харажатларнинг

келгуси даромадлар ва пул маблағларининг келиб тушишини таъминлашга

мўлжалланган ресурсларни шакллантириш мақсадида амалга ошириш даражасига

гувоҳлик беради. Инвестицион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракатига қуйидаги
мисолларни келтириш мумкин:

Пул маблағлари таснифи

Пул маблағларини

жойлашишганлиги бўйича

Пул маблағлари таркиби бўйича

Банк

депозитлар

Бош касса

Операцион (кичик) касса

Банкдаги ҳисоб

-

китоб ва валюта

счёти

Хорижий банклардаги счётлар

Нақд пуллар

Чеклар

Пластик карточкалар

Пул ордерларлари ва офердрафлар

Депозит сертификати


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

500

Молиявий фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни

алоҳида очиқлаш муҳим аҳамият касб этади, қачонки бу ахборотлар компания учун

капитал тақдим қиладиган инвесторлардан келгусида пул тушумига нисбатан

талабларини прогнозлаштириш учун зарур ҳисобланади. Халқаро стандартлдарга

мувофиқ операцион, инвестициявий ва молиявий фаолиятдан пул маблағлари оқими
таркиби қуйидаги тартибда шакллантирилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Корхонанинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлари пул оқимлари

Пул оқимлари таркиби

О

пер

аци

он

ф

аолия

т

(a) Товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатишдан олинган пул тушумлари;

(b

) ижара тушумлари, гонорар, комиссионлар ва бошқа тушумлар;

(с) таъминотчиларга товарлар ва хизматлар учун пул тўловлари;

(d

) хизматчилар ва улар номидан пул тўловлари;

(e) суғурта компаниялари суғурта мукофатлари ва даъволари, бадаллар ва бошқа
суғурта рағбатлари сифатиги пул тушумлари ва тўловлари;

(f) фойда солиғи пул тўловлари ва компенсациялари, агарда уларда молиявий ва
инвестицион фаолият билан боғлиқлик ўрнатиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

(g) тижорат ва савдо мақсадларида тузилган контрактлар бўйича пул тушумлари ва
тўловлари

И

н

ве

сти

ц

и

он

ф

аолия

т

(a) ер, бино ва машина ва асбоб

-

ускуналар, номоддий активлар ва бошқа узоқ

муддатли активлар хариди учун пул тўловлари. Уларга ишланмалар учун

капиталлашган харажатлар ҳамда бино, машина ва асбоб

-

ускуналарни

ўзида ишлаб

чиқариш билан боғлиқ тўловлар ҳам киради;

(b

) ер, бино ва машина ва асбоб

-

ускуналар, номоддий активлар ва бошқа узоқ

муддатли активларни сотишдан пул тушумлари;

(c) бошқа компанияларнинг ҳиссали ва қарзли инструментлари хариди ва қўшма
фаолиятга ҳиссали қатнашиш учун пул тўловлари (пул эквиваленти сифатида кўриб

чиқиладиган ушбу инструментлар учун тўловлар ҳамда тижорат ва савдо
мақсадлари учун мўлжалланган тўловлардан ташқари);

(d) бошқа компанияларнинг ҳиссали ва қарзли инструментлари сотилиши ва қўшма

фаолиятга ҳиссали қатнашиш учун пул тушумлари (пул эквиваленти сифатида
кўриб чиқиладиган ушбу инструментлар учун тушумлар ҳамда тижорат ва савдо

мақсадлари учун мўлжалланган тушумлардан ташқари);

(е) бошқа ташкилотларга тақдим қилинган аванс пул тўловлари ва кредитлар

(Аванс тўловлари ва молия компаниялари томонидан тақдим қилинадиган
кредитларидан ташқари);

(f) бошқа ташкилотларга тақдим қилинган аванслар ва кредитларни қоплаш учун
ундирилган пул тушумлари (Аванс тўловлари ва молиявий институтлар тақдим

қилган кредитлардан ташқари)

(g) муддатли контрактлар, опционлар ва своплар бўйича пул тўловлари, қайсики

контрактлар тижорат ва савдо мақсадларида тузилган ҳолатлардан ёки молиявий
фаолият сифатида классификацияланадиган тўловлардан ташқари.

(һ) муддатли контрактлар, опционлар ва своплар бўйича пул тушумлари, қайсики
контрактлар тижорат ва савдо мақсадларида тузилган ҳолатлардан ёки молиявий

фаолият сифатида классификацияланадиган тушумлардан ташқари

Мо

л

и

яв

и

й

ф

аол

и

ят

(а) Акциялар ёки ҳиссали инструментлар эмиссиясидан пул тушумлари;

(b

) эгаларига компания акциялари хариди ёки қопланилиши

учун пул тўловлари;

(c) таъминланмаган облигациялари, займлар, векселлар, таъминланган

облигациялар, закладкали ва бошқа қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар

чиқаришдан пул тушумлари;

(d) кредит суммалари пул қопланиши; ва

(е) молиявий ижара бўйича қарзларни камайтириш учун ижрачиларга пул
тўловлари

Манба:

7-

сон МҲХС “Пул оқимлар тўғрисидаги ҳисобот” стандарти асосида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

501

Пул маблағлари ҳисобини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларига

қуйидагиларни киритиш мумкин:

Пул маблағларини ва эквивалентларини тан олиш, унинг таркибини белгилаш,

идентификациялаш масаласи. Ҳозирги кунда амалиётимизда пул маблағларининг

таркиби

халқаро

стандартларга

тўлиқ

мувофиқ

келмайди.

Юқорида

такидлаганимиздек, бизнинг амалиётимизда нақд пуллар билан, банкдаги ҳисоб

-

китоб

ва валюта счётларидаги, йўлдаги пул маблағлари тушунилади. Хорижий тажрибаларда

нақд ва нақдсиз пул маблағлари деган тушунчалар амал қилмайди. Хорижий

компанияларда банк тизимида рақамли технологияларнинг кенг қўлланилиши нақд
пулларга бўлган эҳтиёжини кескин камайтирган.

Пул эквивалентлари тушунчаси амалиётимизда тўғри талқин қилинмаган.

Бизнинг адабиётларда пул эквивалентларига алоқа бўлими маркалари, пуллик

талонлар, йўл чипталари, санотория йўлланмалари киритилган. Халқаро стандартларда
эса пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари таркибига почта маркалари,

командировка учун аванслар, компания ходимлари дебиторлик қарзлари
киритилмаган. Пул эквивалентларига ликвидлик даражаси юқори бўлган жорий

инвестициялар киритилган. Жорий инвестиция деганда, асосан уч ой ичида
тугатиладиган қисқа муддатли қуйилмаларга айтилади.

Халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган тушунчалар, инструментлар бизнинг

амалиётимизда етарли даражада қўлланилмай келинмоқда. Буларга масалан молиявий

активлар, ҳиссали инструментлар тушунчаларини киритиш мумкин. Иқтисодий

фаолият субъектлари бухгалтерия балансида молиявий активлар тушунчаси
киритилмаган. Бундан ташқари юқорида хорижий манбаларда келтирилган чек, пул

ордерлари, банк драфтлари ёки банк овердрафлари тушунчалари ҳам кенг

қўлланилмайди. Кичик касса ва пул маблағларини назорат қилиш амалиётида ҳам

салмоқли фарқлар мавжуд. Кичик касса амалиётини халқаро стандартларга
мувофиқлаштиришимиз керак.

Пул оқимларини идентификация қилишда муаммолар мавжуд. Масалан, пул

оқимларининг операцион, молиявий ёки инвестициявий фаолиятга доирлигини

идентификация қилишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш етарли эмас деб
ҳисоблаймиз. Инвестициявий фаолият билан молиявий фаолиятга доир пул

оқимларини аниқ идентификация қилиш мезонларининг йўқлиги соҳада маълум

амалий муаммоларни юзага келтирмоқда. Жумладан, инвестициявий фаолиятдаги

ҳиссали ва қарзли инструментлари, муддатли контрактлар, опционлар ва своплар
бўйича пул тўловлари тушунчалари бўйича услубий кўрсатмалар етарли эмас. Худди

шунингдек, молиявий фаолиятда акс эттириладиган ҳиссали инструментлар эмиссияси,

таъминланмаган облигациялари, займлар, векселлар, таъминланган облигациялар,

закладкали пул тушумлари тушунчалари маълум очиқлашлар ва тажрибаларни талаб

этади.

Пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни тузишда ҳам маълум муаммолар мавжуд.

Жумладан, халқаро тажрибада пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот молиявий ҳисоботнинг

муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Уни тузишда ҳисоб сиёсатида тўғридан

-

тўғри ва

билвосита усулларни қўллаш кўзда тутилиши мумкин. Лекин иқтисодий фаолият
юритаётган корхоналаримизда ушбу ҳисобот асосан пул маблағларига оид

счётларидаги (5000, 5100, 5200, 5500) айланмалар асосида тузиш амалиёти жорий

қилинган. Бу амалиёт фойда ва зарарлар билан пул маблағларининг қолдиғи

тўғрисидаги боғлиқликни етарли даражада кўрсата олмайди. Бундан ташқари кичик
корхоналарда пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни молиявий ҳисобот таркибига

киритмаганлиги ҳам фойдаланувчиларнинг ахборот қамровини қисқартиришга олиб

келмоқда. Юқорида қайд этилган усуллар эса фойда ва зарараларга тузатишлар

киритиш асосида пул маблағлари қолдиғини келтириб чиқаришга асосланади. Бу ўз


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

502

навбатида инвесторлар ва акциядорлар учун ўта фойдали ахборотларни тақдим этишни
таъминлайди. Шу боис, тўғридан

-

тўғри ва билвосита усулларни қўллаш амалиётини

жорий қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Пул маблағлари ҳисобида энг муҳим масалалардан бири бу пул оқими ҳақидаги

ҳисоботни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва фойда ёки зарарлар ҳамда бошқа
умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот асосида тузиш услубиётини жорий

қилишдир. Ҳозирги кунда амалда амалдаги бухгалтерия баланси ва молиявий

натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг таркиби пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни

тузишга имкон бермайди. Ушбу таъкидлаб ўтилган учта ҳисоботнинг бир

-

бирига

трансформациясини таъминлаш лозим деб ҳисоблаймиз.

Қайд

этилган йўналишларда тадқиқотларни олиб бориш ва натижаларини

амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса ва таклифлар

Пул маблағлари таърифи ва таснифини халқаро стандартлар асосида

такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқотлар бўйича қуйидаги хулосалар

қилинди:

1. Пул маблағлари ҳисобидаги долзарб масалалар қайд этиб ўтилди. Улар

жумласига пул маблағларини ва эквивалентларини тан олиш, унинг таркибини

белгилаш, идентификациялаш масаласи, хорижий манбаларда келтирилган чек, пул

ордерлари, банк драфтлари ёки банк овердрафлари тушунчаларини жорий қилиш,

кичик касса ва пул маблағларини назорат қилиш амалиётини халқаро стандартларга
мувофиқлаштириш масалалари киритилди;

2. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида

пул маблағларига берилган таърифлар асосида пул маблағларининг такомиллашган

таърифи ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, пул маблағлари деганда, молиявий актив
ҳисобланган ўта тез ликвидли

жорий актив бўлиб, харид қилинган товарлар

(маҳсулотлар, иш ва хизматлар) ва бошқа мажбуриятлар учун ҳеч қандай тўсиқларсиз

тўлов воситасини бажарувчи нақд ва ва талаб қилиб олинадиган депозит счётлар,

шунингдек банкнинг ҳисоб

-

китоб, валюта ва бошқа счётларидаги пуллар ҳамда

депозитсиз инструментлар, жумладан чеклар ва пул ордерларига айтилади. Ушбу

таърифда пул маблағларини молиявий актив эканлиги ва унинг таркиби

белгиланганлиги эътиборга лойиқдир.

3. Пул маблағларининг таркибидаги элементларига чеклар; пластик

карточкалардаги

маблағлар;

банк

драфтлари;

пул

ордерлари;

депозит

сертификатларини киритиш ҳамда операцион касса (савдо дўконлари ва бошка

объектлардаги касса) тушунчасини кенгайтириш тавсия этилди

.

Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши пул маблағлари ҳисобини

халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Adabiyotlar/Литература/Reference:

Hermanson R. H. (1995) Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James

Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 926 p., 302-

б.

Larson K. D. (1995) Financial Accounting /Kermit D. Larson, Paul B. W. Miller. 6th ed. Irwin,

686 p. 223-

б.

Libby R. et al. (1996) Financial accounting /Robert Libby, Patricia A. Libby, Daniel G. Short.

Irwin, Printed in USA, 752 p., 320-

б.

Urazov К. B. (2004) Buxgalteriya hisobi ва audit: Oliy o’quv yurtlari uchun.–Т.: «O’qituvchi»,

448 b., 51-

б.

Бобожонов О., Жуманиёзов К.

(2002)

Молиявий ҳисоб. Т., “Молия”, 672 б.

, 39-

б.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

503

Боронов Б. (2020) Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш.

PhD

диссертацияси. Тошкент, 42

-

б.

Воливок О.А., Помыткина Н.Ю. (2020) Организация бухгалтерского учета денежных

средств в бюджетных учреждениях //

Karelian Scientific Journal

. Т.9 №1 (30)

https://cyberleninka.ru/article/n/organizatsiya-buhgalterskogo-ucheta-denezhnyh-sredstv-v-
byudzhetnyh-uchrezhdeniyah/viewer

Галеева Н.А. (2023) Совершенствование бухгалтерского учета денежных средств на

предприятии ОАО «Уссурийсикий». // Ж.Бухгалтерский, управленческий учет и аудит»

//https://cyberleninka.ru/article/n/sovershenstvovanie-buhgalterskogo-ucheta-dvizheniya-
denezhnyh-sredstv-na-predpriyatii-oao-molochnyy-zavod-ussuriyskiy/viewer

Кокина Т.Н. (2009) Учет денежных средств и анализ их использования в

коммерческих организациях. Автореферат на соиск. уч степени к.э.н. . Москва

-9-

б.

/https://core.ac.uk/download/pdf/197386665.pdf/

Магомедов Р.Ф. и др. (2019) Учет денежных средств. //Ж. Экономика и социум. №5

(60). https://cyberleninka.ru/article/n/uchet-denezhnyh-sredstv-2/viewer

Мирзиёев. Ш.М. (2018) Ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб

-

китобга боғлиқ,

раҳбарлар

фаолияти

шунга

қараб

баҳоланади.

2018

йил

17

апрель.

http://xs.uz/uzkr/post/shavkat-mirziyoev-har-bir-korkhonaningbarqarorligi-aniq-hisob-

kitobga-bogliq-rahbarlar-faoliyati-shunga-qarab-baholanadi

Нидлз Б.

(2003)

Принципы бухгалтерского учета. –М.: Финансы и статистика,

-496

с.134

-

б.

Омельчинко Е.Ю., Борисова Н.А. (2017) Современный учет денежных средств и

контроль их движения

//

Журнал экономических исследований

том 3 № 4

.

Пул

-

кредит сиёсатининг асосий йўналишлари (2022) Пул

-

кредит сиёсатининг 2022

йил

ва

2023

-

2024

йиллар

даврига

мўлжалланган

асосий

йўналишлари

https://cbu.uz/upload/medialibrary/12a/Pul_kredit-siyesatining-2022_2024-yillar-uchun-
asosiy-ynalishlari_Publikatsiya-uchun.pdf

Саидов С. (2014) Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари ҳисоби ва

таҳлилининг назарий асослари //“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий

электрон журнали. № 6, ноябрь

-

декабрь,

Уразов К., Самаров Н. (2024) Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида

ҳисоботнингахборот беришдаги чекловлари ва уларни барараф этиш йўллари //Iqtisodiy

taraqqiyot va tahlil, marthttps://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/1029/967

Уразов К.Б, Пўлатов М.Э. (2020) Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик.

-

Т.: Инновацион

ривожланиш нашриёт матбаа уйи”, 558 бет. 74

-

бет.

Финансовый

учет

1

(2005)

ўқув

қўлланмаси

http://www.femida-

audit.com/docs/FA1_Supplement_ru.pdf

. 30-

б.

Библиографические ссылки

Hermanson R. H. (1995) Accounting: a business perspective /Roger H. Hermanson, James Don Edwards, Michael W. Maher. 6th ed., Irwin, Printed in the USA, 926 p., 302-б.

Larson K. D. (1995) Financial Accounting /Kermit D. Larson, Paul B. W. Miller. 6th ed. Irwin, 686 p. 223-б.

Libby R. et al. (1996) Financial accounting /Robert Libby, Patricia A. Libby, Daniel G. Short. Irwin, Printed in USA, 752 p., 320-б.

Urazov К. B. (2004) Buxgalteriya hisobi ва audit: Oliy o’quv yurtlari uchun.–Т.: «O’qituvchi», –448 b., 51-б.

Бобожонов О., Жуманиёзов К. (2002) Молиявий ҳисоб. Т., “Молия”, 672 б., 39-б.

Б. (2020) Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш. PhD диссертацияси. Тошкент, 42-б.

Воливок О.А., Помыткина Н.Ю. (2020) Организация бухгалтерского учета денежных средств в бюджетных учреждениях //Karelian Scientific Journal. Т.9 №1 (30) https://cyberleninka.ru/article/n/organizatsiya-buhgalterskogo-ucheta-denezhnyh-sredstv-v-byudzhetnyh-uchrezhdeniyah/viewer

Галеева Н.А. (2023) Совершенствование бухгалтерского учета денежных средств на предприятии ОАО «Уссурийсикий». // Ж.Бухгалтерский, управленческий учет и аудит» //https://cyberleninka.ru/article/n/sovershenstvovanie-buhgalterskogo-ucheta-dvizheniya-denezhnyh-sredstv-na-predpriyatii-oao-molochnyy-zavod-ussuriyskiy/viewer

Кокина Т.Н. (2009) Учет денежных средств и анализ их использования в коммерческих организациях. Автореферат на соиск. уч степени к.э.н. . Москва-9-б. /https://core.ac.uk/download/pdf/197386665.pdf/

Магомедов Р.Ф. и др. (2019) Учет денежных средств. //Ж. Экономика и социум. №5 (60). https://cyberleninka.ru/article/n/uchet-denezhnyh-sredstv-2/viewer

Мирзиёев. Ш.М. (2018) Ҳар бир корхонанинг барқарорлиги аниқ ҳисоб-китобга боғлиқ, раҳбарлар фаолияти шунга қараб баҳоланади. 2018 йил 17 апрель. http://xs.uz/uzkr/post/shavkat-mirziyoev-har-bir-korkhonaningbarqarorligi-aniq-hisob-kitobga-bogliq-rahbarlar-faoliyati-shunga-qarab-baholanadi Нидлз Б. (2003) Принципы бухгалтерского учета. –М.: Финансы и статистика, -496 с.134-б.

Омельчинко Е.Ю., Борисова Н.А. (2017) Современный учет денежных средств и контроль их движения //Журнал экономических исследований том 3 № 4 .

Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари (2022) Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари https://cbu.uz/upload/medialibrary/12a/Pul_kredit-siyesatining-2022_2024-yillar-uchun-asosiy-ynalishlari_Publikatsiya-uchun.pdf

Саидов С. (2014) Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилининг назарий асослари //“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь,

Уразов К., Самаров Н. (2024) Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисоботнингахборот беришдаги чекловлари ва уларни барараф этиш йўллари //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, marthttps://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/1029/967

Уразов К.Б, Пўлатов М.Э. (2020) Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик.-Т.: Инновацион ривожланиш нашриёт матбаа уйи”, 558 бет. 74-бет.

Финансовый учет 1 (2005) ўқув қўлланмаси http://www.femida-audit.com/docs/FA1_Supplement_ru.pdf. 30-б.