Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59470

Ключевые слова:

цифровые технологии Интернет вещей-индустрия IoT умные города умные отели умные туры Катар Туризм онлайн-бронирование онлайн туристические услуги

Аннотация

В данной статье освещено внедрение цифровых технологий в экономику Государства Катар, в частности, в туризме, а также этапы развития индустрии «Интернета вещей» - IoT. Также в статье раскрывается положительное влияние цифровизации на экономику страны.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

372


ҚАТАР

“БУЮМЛАР ИНТЕРНЕТИ”

-

IoT ИНДУСТРИЯСИ ВА

УНИНГ ТУРИЗМ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ

И.ф.д., проф.

Абдуллаев Равшан Вахидович

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

ORCID: 0000-0003-339-7602

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада Қатар давлати иқтисодиёти, хусусан, туризмга

рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда "Буюмлар интернети" (

IoT)

индустриясининг ривожланиш босқичлари ёритилган. Шунингдек, мақолада

рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири очиб берилган.

Калит сўзлар:

рақамли технологиялар, Буюмлар интернети

-IoT

индустрияси,

ақлли шаҳарлар, ақлли меҳмонхоналар, ақлли экскурсиялар,

Qatar Tourism

, онлайн

бронлаштириш, онлайн туризм хизматлари.

ИНДУСТРИЯ IoT

-

«ИНТЕРНЕТ ВЕЩЕЙ» КАТАРА И ЕЕ ВЛИЯНИЕ

НА РАЗВИТИЕ ТУРИЗМА

Д.э.н., проф.

Абдуллаев Равшан Вахидович

Международная исламская академия Узбекистана

Аннотация.

В данной статье освещено внедрение цифровых технологий в

экономику Государства Катар, в частности, в туризме, а также этапы развития

индустрии «Интернета вещей»

-

IoT. Также в статье раскрывается положительное

влияние цифровизации на экономику страны.

Ключевые слова:

цифровые технологии, Интернет вещей

-

индустрия IoT, умные

города, умные отели, умные туры, Катар Туризм, онлайн

-

бронирование, онлайн

-

туристические услуги.

THE "INTERNET OF THINGS" - IoT INDUSTRY OF QATAR AND ITS

IMPACT ON TOURISM DEVELOPMENT

DcS, prof.

Abdullaev Ravshan Vahidovich

International Islamic Academy of Uzbekistan

Abstract.

This article highlights the introduction of digital technologies into the economy of

the State of Qatar, in particular, in tourism, as well as the stages of development of the "Internet

of Things" industry - IoT. The article also reveals the positive impact of digitalization on the

country's economy.

Keywords:

digital technologies, Internet of Things - IoT industry, smart cities, smart hotels,

smart tours, Qatar Tourism, online booking, online tourism services.

UO‘K: 004.896

XI SON - NOYABR, 2024

372-378


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

373

Кириш

.

Бугунги

кунга

келиб

туризм

индустрияси

халқаро

хизматлар

савдоси

соҳасида

нисбатан

динамик

тарзда

ривожланиб

бораётган

тармоқлардан

бирига

айланиб

улгурди

.

Халқаро

Саёҳат

ва

Туризм

Ҳайъати

(WTTC)

маълумотларига

кўра

,

жорий

аср

бошидан

ҳозирга

қадар

дунё

бўйича

хорижий

сайёҳлар

сонининг

йиллик

ўсиш

суръати

ўртача

5

фоиздан

зиёд

,

туризмдан

келадиган

даромад

эса

ўртача

14

фоиздан

ўсиб

бормоқда

48

.

Шунингдек

,

Япониянинг

Осака

шаҳрида

бўлиб

ўтган

Туризм

лидерларининг

халқаро

анжуманида

қабул

қилинган

Декларацияда

мазкур

соҳанинг

миллий

иқтисодиётларга

қўшаётган

салмоқли

ҳиссасини

инобатга

олиб, “туризм

-

замонавий

иқтисод

феномени”, деб

эътироф

этилган

(

Осакская

декларация

современности

, 2001).

Рақамли

технологияларнинг

мисли

кўрилмаган

даражада

ўсиши

ва

унинг

жаҳон

иқтисодиёти

тармоқларига

,

хусусан

,

туризм

индустриясига

шиддат

билан

кириб

бориши

натижасида

сўнгги

йилларда

мазкур

соҳалар

ривожида

сезиларли

ижобий

силжишлар

кўзга

ташлана

бошлади

.

Айниқса

,

"

Буюмлар

интернети

" (IoT)

индустрияси

жаҳон

иқтисодиётининг

турли

жабҳаларида

янги

имкониятлар

эшигини

очди

.

Қатар

мамлакати

ушбу

технологиялардан

унумли

фойдаланиб

,

туризм

соҳасидаги

нуфузини

янада

мустаҳкамламоқда

.

Адабиётлар

шарҳи

.

Сўнгги

етти

-

саккиз

йил

ичида

мамлакатимизда

туризм

соҳасини

ривожлантиришга

устувор

аҳамият

қаратилиб

келинмоқда

.

Бу

борада

Президентимиз

Ш

.

Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

мурожаатномасида

шундай

дейилган: “Бизда

туризм

кўпинча

қадимий

шаҳарларимиз

,

тарихий

-

маданий

ёдгорликлар

доирасида

чекланиб

қолмоқда” (Мирзиёев

, 2019).

Республикамизда

туризмни

ривожлантириш

,

соҳага

инвестициялар

жалб

этиш

,

янги

иш

ўринлари

яратиш

,

кадрлар

салоҳиятини

ошириш

,

пировардида

,

туризмни

иқтисодиётнинг

локомотив

соҳаларидан

бирига

айлантириш

масаласи

бугунги

куннинг

энг

долзарб

вазифаларидан

саналади

(

Абдуллаев

, 2019).

Қатар

туризми

ҳақида

махсус

тадқиқотлар

бўлмаса

-

да

,

бир

қатор

мақолалар

чоп

этилган

.

Жумладан

,

ТДШУ

тадқиқотчилари

Ахмедова

,

Остоновалар

(2023)

томонидан

нашр

этилган

“Қатарда

туризмнинг

ривожланиши” номли

мақолада

таъкидланишича

,

Қатар

давлатида

туризм

мамлакатдаги

энг

устувор

5

та

йўналишнинг

бири

ҳисобланади

.

Хусусан

,

Доха

,

Ал

-

Вакра

ва

Ал

-

Хаур

каби

йирик

шаҳарларда

туристик

инфратузилма

шиддат

билан

ривожланмоқда

.

Қатарда

20

миллиард

риал

(

тахминан

5,5

миллиард

АҚШ

доллари

)

қийматидаги

йирик

«Simaisma» лойиҳаси

тақдим

этилди

.

Ушбу объект Доҳадан 40 дақиқалик

масофада шимолда, 8 миллион квадрат метр майдонни эгаллаган ҳолда жойлашади

49

.

Қатар

туризмни ривожлантириш бўйича улкан режаларни амалга ошириб,

инфратузилма, меҳмонхона бизнеси ва хорижий меҳмонларни жалб қилиш учун
маданий ташаббусларга сармоя киритмоқда

50

.

Жаҳон сайёҳлик ва туризм кенгаши 2020 йил давомида пандемияси оқибатида

дунё бўйлаб сайёҳлик ва туризм индустриясида 50 миллион иш ўрни қисқарганини қайд

этмоқда (Худаяров, 2020). Аммо шунга қарамай, пандемия даврида Қатарда туризм
индустриясини рақамлаштириш жараёнлари жадал суръатларда олиб борилди.

48

WTTC

статистик

маълумотлари

асосида

.

49

https://www.qatartourism.com/en/news-and-media

50

https://www.qatartourism.com/content/dam/qatar-tourism


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

374

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида иқтисодий таҳлил, статистик гуруҳлаш, тизимли ва қиёсий

таҳлил ва бошқа усуллар қўлланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокомаси.

Қатар

давлати туризм индустрияси жадал ривожланаётган илғор мамлакатлар

сирасига киради. Унинг пойтахти Доха шаҳри ҳам замонавий, ҳам тарихий анъаналар

уйғунлашган тарзда динамик ривожланиб бораётган мегополислардан ҳисобланиб, бу

ерда MICE туризми, хусусан, юқори даражадаги анжуман ва симпозиумларни ўтказиш,
халқаро миқёсда спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мароқли дам олиш учун

барча шароитлар мавжуд. Хорижлик бизнесменларга самарали мулоқотлар

ўтказишлари учун керакли бўлган замонавий техник воситалар билан жиҳозланган
конгрес

-

марказлар ва олий даражадаги индивидуал сервис хизматлари таклиф этилади.

Шунингдек, Қатар

«ақлли шаҳарлар»

концепциясини ҳаётга татбиқ этувчи илғор

давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда IoT технологиялари нафақат шаҳар

инфратузилмасига, балки туризм соҳасидаги хизматларни ривожлантиришга ҳам катта

таъсир кўрсатмоқда. Масалан,

«ақлли меҳмонхоналар»

ва уларнинг

рақамли бошқарув

тизимлари сайёҳларга юқори даражада қулайлик яратади. IoT ускуналари орқали

меҳмонхонадаги хона ҳароратини меҳмонлар масофадан назорат қилиш, хизматларни

онлайн буюртма қилиш ва тезкор алоқа орқали муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга

бўлади.

Бундан ташқари, Қатар аэропортлари ва транспорт тизимида IoT воситалари

орқали йўловчилар ҳаракатини кузатиш, оқилона йўналишларни белгилаш ва вақтни

тежашга қаратилган автоматлаштирилган тизимлар жорий этилган. IoT

технологиялари Қатарнинг жаҳон миқёсидаги

туристик жозибадорлигини оширишда

муҳим ўрин тутмоқда. Ушбу технологиялар сайёҳларга тезкор, қулай ва
шахсийлаштирилган хизматларни тақдим этиш имконини беради. Ҳозирда қуйида

келтирилган соҳаларда IoT технологияларидан самарали фойдаланилмоқда:

Рақамли йўлкўрсаткичлар ва маълумот платформалари:

Туристик

жойлардаги рақамли йўлкўрсаткичлар IoT асосида ишлайдиган қурилмалар билан
интеграция қилинган бўлиб, сайёҳларга яқин атрофдаги маълумотлар, ресторанлар,

дўконлар ва тарихий обидалар ҳақида маълумот беради.

Ақлли экскурсиялар:

IoT технологиялари асосидаги аудио ва видео қурилмалар

орқали сайёҳлар ўзлари учун энг қизиқарли маълумотларни олишлари мумкин.
Масалан, QR

-

код орқали тарихий обидалар ҳақида маълумотлар тингланади.

Транспортнинг

оқилона

бошқаруви

:

IoT

тизимлари

сайёҳларнинг

ҳаракатланишини осонлаштириш учун транспорт жадвали, тирбандликлар ва

йўналишлар бўйича тезкор маълумотларни тақдим этади.

Шубҳасиз, рақамлаштириш бўйича барча амалга оширилаётган лойиҳалар

бевосита ёки билвосита мамлакатда туризм индустриясининг равнақига ҳисса

қўшмоқда. 2020 йилда Қатарга 582 минг сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2022 йилга келиб,

бу кўрсаткич 2,6 млн. кишини ташкил қилди. Рақамлардан кўриниб турибдики, ковид

пандемияси даврида ташрифлар сони ўзининг энг

паст даражасига тушган. Аммо тез

орада у 2015 йилдаги ўзининг рекорд даражасига (2,9 млн.) яқинлашган. Бундан келган

даромад 2020 йилда 14 млрд. АҚШ долларини ва унинг ЯИМ даги ҳиссаси 9,4 фоизни

ташкил этган. “Qatar Tourism” ташкилоти эълон қилган маълумотларга кўра, 2023 йилда

мамлакатга ташриф буюрган хорижликлар сони 4,05 млн. кишини ташкил этган

51

.

Қатар

ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг июнь

ойига қадар мамлакатга 2 639 000 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Ушбу рақамлардан

кўриниб турибдики, 2024 йилнинг ярмидаёқ 2022 йил даражасига чиққан. Буни агар

51

https://www.qatartourism.com/en/news-and-media


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

375

давлатлар кесимида кўрадиган бўлсак, энг кўп ташриф Саудия Арабистонидан (29%)
бўлгани ва кейинги ўринларда эса Ҳиндистон (8%), Баҳрайн (5%), Қувайт (4%), Ўмон

(4%), Германия (4%), АҚШ (3%), БАА (3%), Италия (2%) турганининг гувоҳи бўламиз

52

.

Маълумки, Қатар давлати 2022 йилда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон

чемпионатига тайёргарлик кўриш асносида меҳмонхона индустрияси ва бошқа
инфраструктура лойиҳаларига жами 220 млрд. доллар миқдорида маблағ инвестиция

қилди. Спорт тадбирларига бир пайтнинг ўзида 1,4 млн. киши ташриф буюрган. Мазкур

чемпионат давомида 64 та мусобақа ўйинлари ўтказилган бўлса, уларда 3,4 млн.

кишидан зиёд томошабин бевосита иштирок этган.

53

Юқори савияда ўтган бу тадбирлар

Қатарнинг халқаро миқёсда йирик спорт мусобақалари ва бошқа халқаро тадбирлар

ўтказа олиш салоҳиятига эга эканини ёрқин намоён этди. Эндиликда эса ҳукумат олдида

турган энг муҳим вазифа яратилган туристик инфраструктурадан тўлақонли
фойдаланиш бўлиб қолмоқда.

“Qatar Tourism” ташкилоти раҳбарининг таъкидлашича, Қатар 2030 йилга қадар

сайёҳлар сонини йилига 6 млн. кишига, шунингдек, туризмнинг ЯИМ даги ҳиссасини эса

7 фоиздан 12 фоизга кўтаришни режалаштирган.

54

Сўнгги йилларда Қатар ҳукумати томонидан туризмни рақамлаштириш

стратегияси ишлаб чиқилиб, унга устувор аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатда туризм

соҳасига

рақамли

технологияларнинг

фаол

жорий

этилиши

унинг

рақобатбардошлигини ошириш ва кўпроқ халқаро сайёҳларни жалб этишда муҳим роль

ўйнамоқда. Шубҳасиз, ушбу саъй

-

ҳаракатлар нефть ва газ секторига қарамликни

камайтиришга қаратилган кенг қамровли иқтисодий диверсификация стратегиясининг
бир қисмидир.

Қуйидаги

жадвалда Қатар туризм индустриясини рақамлаштириш жараёнлари

ҳамда онлайн хизматларининг улушининг қай тарзда ортиб борганини кузатишимиз

мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Қатар

туризм индустриясини рақамлаштириш

Йиллар

Туристлар

сони (млн)

Онлайн

бронлаштириш

(%)

Туризмни

рақамлаштириш

даражаси (%)

Онлайн туризм

хизматлари сони

(минг)

2018

2,1

35

40

120

2019

2,3

40

45

135

2020

0,7

55

50

150

2021

1,2

60

60

180

2022

2,0

70

70

200

Манба:

Qatar National Tourism Council тегишли йиллардаги маълумоти.

Рақамлардан кўриниб турибдики, 2020 йилда ковид пандемияси сабабли

туристлар сони бирмунча пасайган бўлса

-

да, рақамли хизматлардан фойдаланиш

мунтазам тарзда ошиб борган. Хусусан, мазкур давр мобайнида Онлайн бронлаштириш,
Туризмни рақамлаштириш даражаси, Онлайн туризм хизматлари сони, деярли икки

баравардан ошган. Қатар ҳукумати туризм саноатини рақамлаштириш ва

ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Туристлар учун онлайн бронлаш,

рақамли гид хизматлари ва мобил иловалар орқали қулайликлар яратилмоқда. Бу чора

-

тадбирлар туризм саноатининг рақамлаштирилишига ҳисса қўшиб, туристлар

тажрибасини яхшилашга қаратилган.

52

https://www.qatartourism.com/content/dam/qatar-tourism

53

https://www.unwto.org/news/un-conference-on-least-developed-countries

54

https://tourcode.kz/specialistam/novost/katar-zapuskaet


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

376

Қатарда

2015 йилдан ҳозирга қадар туризм соҳасини рақамлаштириш бўйича

қуйидаги асосий босқичлар амалга оширилди (1

-

расм):

1.

Бошланғич қадамлар (2015

-

2016 йй.):

2015 йил: Қатар Миллий Туризм Кенгаши (QNTC) туризм соҳасини

рақамлаштириш бўйича дастлабки тадқиқотларни бошлади.

2016 йил: Туристлар учун онлайн ахборот платформалари ва мобил иловалар

яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

1-

расм. Қатарда туризм соҳасини рақамлаштиришнинг асосий босқичлари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

2.

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш (2017

-

2018 йй.):

2017 йил: Туристик объектлар ва меҳмонхоналар учун онлайн бронлаш

тизимлари жорий этилди.

2018 йил: Туризм соҳасидаги тадбирлар ва хизматлар учун электрон тўлов

тизимлари ишга туширилди.

3.

Смарт технологияларни жорий этиш (2019

-

2020 йй.):

2019 йил: "Смарт Қатар" дастури доирасида туристлар учун рақамли гид ва

виртуал реаллик хизматлари тақдим этилди.

2020 йил: COVID

-

19 пандемияси муносабати билан онлайн турлар ва виртуал

экскурсиялар ташкил этилди.

4.

Рақамли маркетинг ва маълумотлар таҳлили (2021

-

2022 йй.)

:

2021 йил: Туристик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун Big Data

технологиялари жорий этилди.

2022 йил: Туризм соҳасида рақамли маркетинг кампаниялари орқали Қатарнинг

жозибадорлиги оширилди.

5.

Тўлиқ рақамлаштириш ва инновациялар

(2023-

2024 йй.):

2023 йил: Туристлар учун блокчейн технологиялари асосида хавфсиз ва шаффоф

хизматлар тақдим этилди.

2024 йил: Туризм соҳасида сунъий интеллект ва IoT технологиялари кенг жорий

этилди.

Юқорида келтирилган босқичлардан кўриниб турибдики, Қатарда туризм

соҳасини рақамлаштириш жараёнларининг изчил олиб борилган.

1

Бошланғич қадамлар

(2015-

2016 йй.)

2

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш

(2017-

2018 йй.)

3

Смарт технологияларни жорий этиш

(2019-

2020 йй.)

4

Рақамли маркетинг ва маълумотлар таҳлили

(2021-

2022 йй.):

5

Тўлиқ рақамлаштириш ва инновациялар

(2023-

2024 йй.):


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

377

Қатарда

Нарсалар Интернети

-

IoT технологияларининг ривожланиши қуйидаги

асосий босқичларни ўз ичига олади:

1.

Бошланғич босқич (2013

-

2015 йиллар):

2013 йил: Қатар Миллий Кенгаши "Қатар

Миллий Броадбанд Стратегияси"ни

эълон қилди, бу рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган дастлабки
қадамлардан бири бўлди.

2014 йил: "Қатар Миллий Кенгаши" ва "Microsoft" компанияси ҳамкорликда

"Қатар Смарт Шаҳар" лойиҳасини бошлади, бу IoT технологияларини шаҳар

инфратузилмасига жорий этишга қаратилган эди.

2.

Тадқиқот ва тажриба

-

синов лойиҳалари (2016

-

2018 йиллар):

2016 йил: "Қатар Университети"да IoT технологиялари бўйича илмий

тадқиқотлар бошланди, бу соҳадаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган эди.

2017 йил: "Қатар Фонди" "Смарт Қатар" дастурини эълон қилди, бу мамлакатда

IoT технологияларини кенг жорий этишга қаратилган эди.

3.

Инфратузилмани ривожлантириш (2019

-

2021 йиллар):

2019 йил: "Қатар Телекоммуникация Компанияси" 5G тармоғини ишга туширди,

бу IoT қурилмаларининг юқори тезликдаги интернетга уланишини таъминлади.

2020 йил: "Қатар Миллий Банк" IoT технологияларини банк хизматларига

жорий этиш бўйича лойиҳаларни бошлади.

4.

Кенг кўламли жорий этиш (2022

-

2024 йиллар):

2022

йил: "Қатар Миллий Кенгаши" IoT технологияларини қишлоқ хўжалиги,

соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларида жорий этиш бўйича дастурларни амалга
оширди.

2023 йил: "Қатар Смарт Шаҳар" лойиҳаси доирасида IoT асосидаги "ақлли"

йўллар ва транспорт тизимлари ишга туширилди.

5.

Янгиликлар ва глобал етакчилик (2025 йил ва кейинги давр):

2025 йил: Қатарда IoT технологиялари асосида "ақлли" уйлар ва офислар кенг

тарқалди, бу эса мамлакатни минтақадаги рақамли технологиялар бўйича етакчи

давлатлар қаторидан жой олди.

Мазкур босқичлар Қатарда IoT технологияларининг изчил ва тизимли

ривожланишидан далолатдир. IoT технологияларининг мамлакат иқтисодиётига,

хусусан, туризм соҳасига татбиқ этилиши Қатар давлатини мажмуавий ривожлантириш

миллий стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

"Қатар миллий

манзараси

-2030"

дастури доирасида мамлакат туризмни ривожлантириш ва рақамли

технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб, иқтисодиётда таркибий

ўзгаришларни амалга оширишга интилмоқда. Албатта, бу узоқ

муддатли стратегия

бўлиб, у Қатарни тубдан ўзгартиришга қаратилгандир. Бинобарин, мазкур

технологияларнинг туризм индустрияси ривожига ижобий таъсири қуйидаги

жиҳатларда намоён бўлади:

Рақамли саёҳатчилар сонининг ўсиши:

замонавий сайёҳлар ўз саёҳатларини

тобора кўпроқ онлайн режалаштирмоқдалар. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)

маълумотларига кўра, сайёҳларнинг 70 фоиздан ортиғи чипта, меҳмонхона ва

саёҳатларни банд қилиш учун рақамли платформалардан фойдаланади. Бу эса ўз
хизматларини

рақамли

каналларга

мослаштирмаган

компаниялар

рақобатбардошлигини йўқотаётганини кўрсатади.

Қарор

қабул қилиш жараёнининг тезлашуви:

рақамли технологиялар

саёҳатларни режалаштириш жараёнини соддалаштиради ва тезлаштиради. Зудлик
билан банд қилиш имкониятига эга платформалар

ва мобил иловалар сайёҳларга бир

неча дақиқа ичида йўналишларни танлаш, нархларни солиштириш ва хизматларни

банд қилиш имконини беради. Бу, айниқса, "сўнгги дақиқада саёҳат қилиш" (last

-minute

travel) оммалашаётган шароитда долзарбдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

378

Туристик тажрибани шахсийлаштириш:

сунъий интеллект ва катта

маълумотлар каби рақамли технологиялар сайёҳларнинг афзалликларини таҳлил

қилиш ва уларга индивидуал маршрутлар, хизматлар ва чегирмаларни таклиф этиш

имконини беради. Шахсийлаштириш мижозларни жалб қилиш ва ушлаб туришнинг

асосий омили бўлиб қолмоқда, чунки замонавий саёҳатчилар ноёб ва эсда қоларли
таассуротларга интиладилар.

Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш:

чат

-

ботлар, виртуал ёрдамчилар ва

онлайн гидлар каби рақамли ечимларни жорий этиш орқали сайёҳлар кеча

-

ю кундуз

маълумот ва ёрдам олиш имкониятига эга бўлишади. Бу мижозларнинг қониқишини
сезиларли даражада оширади ва ходимларга тушаётган юкни камайтиради.

Халқаро майдонда рақобатбардошликни ошириш:

туризмнинг глобаллашуви

мамлакатлар ва минтақалар ўртасида сайёҳларни жалб қилиш бўйича рақобатнинг
кучайишига олиб келмоқда. Бундай рақобат шароитида рақамлаштириш туризм
хизматларини тарғиб қилиш, халқаро бозорларда кўринишни ошириш ва ноёб

таклифларни яратишнинг муҳим воситасига айланмоқда.

Иқтисодий самарадорлик:

рақамлаштириш компаниялар ички жараёнларини

оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ва даромадларни ошириш имконини
беради. Масалан, банд қилиш жараёнларини автоматлаштириш ёки электрон тўлов

тизимларини жорий этиш операцион харажатларни сезиларли даражада камайтиради.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, Қатар давлати бугунги кунда ўз

иқтисодиётини дивесификация қилиш, яъни мамлакатни газ ва нефть экспортига

бўлган қарамликдан халос қилиш мақсадида иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига,

хусусан, халқаро туризмни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда.

Пировардида, Қатар туризм индустрияси барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлиб
қолмоқда. IoT индустрияси эса мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва туризм

соҳасидаги рақобатбардошлигини таъминловчи муҳим омил сифатида намоён бўлди.

Замонавий технологиялардан фойдаланиш орқали Қатар нафақат ўз туристик

жозибадорлигини оширмоқда, балки меҳмонларга замонавий ва қулай хизматлар
кўрсатиб, уларнинг таассуротларини кучайтирмоқда. IoT технологияларининг

келгуси

ривожланиши Қатар туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Қатар

давлатининг

туризм

соҳасидаги,

хусусан,

туризмга

рақамли

технологияларни татбиқ қилиш бўйича тажрибасини чуқурроқ ўрганиш ва уни
Ўзбекистон шароитида ҳам кенг қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Абдуллаев Р. (2019) Туризм Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари иқтисодиёининг

устувор йўналиши сифатида. Sharqshunoslik. №3, Б.135.

Ахмедова Ю., Остонова Ш. (2023) Развитие туризма в Катаре.

International Journal

of Intellectual and Cultural Heritage.

№3.

Мирзиёев Ш. (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномасидан, 28.12.2019 й.

Осакская декларация современности (2001) (Принята Конференцией лидеров

туризма Тысячелетия 30 сентября

-

1 октября. в г. Осака, Япония) http://www.unwto.org

Худояров А.А. (2020) Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш

хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. –

Тошкент: Complers Print.

Худояров А.А. (2020) Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш

хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. –

Тошкент:

Complers Print.

Библиографические ссылки

Абдуллаев Р. (2019) Туризм Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари иқтисодиёининг устувор йўналиши сифатида. Sharqshunoslik. №3, Б.135.

Ахмедова Ю., Остонова Ш. (2023) Развитие туризма в Катаре. International Journal of Intellectual and Cultural Heritage. №3.

Мирзиёев Ш. (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан, 28.12.2019 й.

Осакская декларация современности (2001) (Принята Конференцией лидеров туризма Тысячелетия 30 сентября-1 октября. в г. Осака, Япония) http://www.unwto.org

Худояров А.А. (2020) Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. – Тошкент: Complers Print.

Худояров А.А. (2020) Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. – Тошкент: Complers Print.