THE IMPORTANCE AND DIRECTIONS FOR IMPROVING INNOVATIVE MANAGEMENT METHODS IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

Abstract

This article provides a detailed analysis of the significance of innovative management methods in higher education institutions, as well as the challenges encountered during their implementation. Innovative management is viewed as a system aimed at improving the quality of the educational process, preparing competitive professionals, and promoting scientific research. Based on the survey results, key factors for enhancing innovative management are identified, including the development of human resources, funding, and the use of information technologies. Recommendations for the implementation and development of innovative management models are also presented.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar
f
424-431
20

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Gafurova Д. (2024). THE IMPORTANCE AND DIRECTIONS FOR IMPROVING INNOVATIVE MANAGEMENT METHODS IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS . Economic Development and Analysis, 2(11), 424–431. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/59903
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides a detailed analysis of the significance of innovative management methods in higher education institutions, as well as the challenges encountered during their implementation. Innovative management is viewed as a system aimed at improving the quality of the educational process, preparing competitive professionals, and promoting scientific research. Based on the survey results, key factors for enhancing innovative management are identified, including the development of human resources, funding, and the use of information technologies. Recommendations for the implementation and development of innovative management models are also presented.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

424


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИННОВАЦИОН БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИНГ

АҲАМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

PhD, доц

.

Гафурова Дилшода Рамазановна

Тошкент Кимё халқаро университети

Аннотация.

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув

усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур

таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш,

рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий

-

тадқиқотларни рағбатлантиришга

қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида

инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар

салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу

берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва

ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

олий таълим, инновацион бошқарув, рақамли технологиялар,

кадрлар салоҳияти, молиялаштириш, таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотлар,

стратегик режалаштириш

.

ЗНАЧИМОСТЬ И НАПРАВЛЕНИЯ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ

МЕТОДОВ УПРАВЛЕНИЯ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ

PhD, доц

.

Гафурова Дилшода Рамазановна

Международный университет Кимё в Ташкенте

Аннотация.

В данной статье детально анализируется значимость

инновационных методов управления в высших учебных заведениях, а также проблемы,

возникающие при их реализации. Инновационное управление рассматривается как

система, направленная на повышение качества образовательного процесса, подготовку

конкурентоспособных кадров и стимулирование научных исследований. На основе
результатов опроса выделены ключевые факторы совершенствования инновационного

управления, включая развитие кадрового потенциала, финансирование и использование

информационных технологий. Также представлены рекомендации по внедрению и

развитию моделей инновационного управления.

Ключевые слова:

высшее образование, инновационное управление, цифровые

технологии, кадровый потенциал, финансирование, повышение качества образования,

научные исследования, стратегическое планирование.

UO

K: 316.422

XI SON - NOYABR, 2024

424-431


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

425

THE IMPORTANCE AND DIRECTIONS FOR IMPROVING INNOVATIVE MANAGEMENT

METHODS IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS

PhD, assoc. prof.

Gafurova Dilshoda Ramazanovna

Tashkent Kimyo International University

Abstract.

This article provides a detailed analysis of the significance of innovative

management methods in higher education institutions, as well as the challenges encountered

during their implementation. Innovative management is viewed as a system aimed at improving
the quality of the educational process, preparing competitive professionals, and promoting

scientific research. Based on the survey results, key factors for enhancing innovative management

are identified, including the development of human resources, funding, and the use of information
technologies. Recommendations for the implementation and development of innovative
management models are also presented.

Keywords:

higher education, innovative management, digital technologies, human

resources, funding, quality improvement in education, scientific research, strategic planning.

Кириш.

Ҳозирги

кунда таълим тизими жамият тараққиётининг муҳим устуни

ҳисобланади. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инновацион

ёндашувлар олий таълим муассасаларининг самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи

аҳамият касб этмоқда. Жаҳон миқёсида илм

-

фан ва технологиянинг жадал

ривожланиши, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш зарурати олий таълим

муассасаларида бошқарув тизимини модернизация қилишга, яъни инновацион

бошқарув усулларини жорий этишга бўлган эҳтиёжни ортирмоқда.

Инновацион бошқарув –

бу таълим жараёнининг сифатини ошириш, замонавий

технологияларни татбиқ этиш, илмий

-

тадқиқотларни рағбатлантириш ва таълим

муассасалари ресурсларидан самарали фойдаланиш имконини берадиган жараёндир.

Ушбу

усуллар

нафақат

университетларнинг

ички

бошқарув

тизимини

такомиллаштиради, балки таълим сифатини глобал миқёсда тан олинишини
таъминлайди. Шундай экан, инновацион бошқарув усулларини жорий этиш нафақат

олий таълим муассасасининг, балки жамиятнинг ҳам барқарор ривожланишига хизмат

қилади.

Тадқиқот саволи: Олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларини

жорий этиш ва такомиллаштириш таълим жараёни

сифати ва муассасаларнинг

самарадорлигига қандай таъсир кўрсатади?

Ушбу савол тадқиқотнинг асосий йўналишларини белгилайди ва инновацион

бошқарувнинг амалий аҳамиятини баҳолашга қаратилган. Саволнинг асосий мақсади –

инновацион бошқарув усулларининг таълим жараёнидаги роли, уни такомиллаштириш
йўналишлари ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилишдан иборат.

Адабиётлар шарҳи.

Олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва

уларни такомиллаштириш йўналишлари илмий тадқиқотларда кенг ўрганилган

мавзулардан бири ҳисобланади. Бу борада тадқиқотчилар инновацион бошқарувнинг

таълим жараёнига таъсири, самарадорлиги ва муаммолари ҳақида турли ёндашувларни

таклиф этган.

Глобаллашув ва рақобатбардошлик шароитида инновацион бошқарув усуллари

таълим муассасаларининг стратегияси сифатида кўриб чиқилади. Ҳасанов А. ва

Бекмуродов Ш. (2021) инновацион бошқарувнинг назарий асосларига эътибор

қаратган.

Уларнинг

тадқиқотларида

таълим

муассасаларида

рақамли


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

426

технологиялардан самарали фойдаланиш ва илмий

-

тадқиқотларни молиявий қўллаб

-

қувватлаш муҳимлиги таъкидланган.

Қобилов

Ф. (2020) рақамли инфратузилмани жорий қилиш ва унинг бошқарув

жараёнларига таъсирини ўрганган. Муаллиф таълимда масофавий платформа ва

электрон бошқарув тизимларининг роли ҳақида гапириб, бу жараёнларни
автоматлаштириш таълим сифатини оширишини кўрсатган.

Аҳмедов И. ва бошқалар (2019) халқаро университетлар билан алоқалар ўрнатиш

ва уларнинг инновацион бошқарув моделларини маҳаллий шароитларга мослаштириш

масалаларини кўриб чиқади. Улар

олий таълим муассасаларида стартаплар ва

акселератор марказларни ташкил этишни таклиф қилган.

Раҳимов С. (2022) ўз тадқиқотида инновацион бошқарувнинг иқтисодий

жиҳатларини таҳлил қилиб, ресурслардан самарали фойдаланиш орқали университет
бюджетига ижобий

таъсир кўрсатиш имкониятларини кўрсатган.

Каримова Н. (2021) олий таълим муассасаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва

уларнинг малакасини ошириш инновацион бошқарув усулларини жорий этишда муҳим

омил эканини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, инновацион ёндашувлар

педагогларнинг компетенцияларини ривожлантиришда асосий роль ўйнайди.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур тадқиқотда олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув

усулларининг аҳамиятини чуқурроқ ўрганиш учун қатор илмий ва амалий усуллар

қўлланилди. Илмий адабиётлар ва халқаро ҳамда маҳаллий тажрибаларни таҳлил
қилиш орқали инновацион бошқарувнинг назарий ва методологик асослари ўрганилди.

Профессор

-

ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари орқали амалдаги

бошқарув жараёнларининг ҳолати ва мавжуд муаммолар аниқланди.

ОТМларда жорий этилган инновацион бошқарув тизимларининг таъсирини

баҳолаш учун кузатувлар олиб борилди, бу эса инновацияларнинг натижадорлигини

тушунишга ёрдам берди. Сўров натижалари статистик таҳлил қилиниб, асосий

тенденциялар

ва омиллар аниқланди ҳамда визуал кўринишда тақдим қилинди.

Халқаро тажрибалар маҳаллий шароитлар билан қиёслаб ўрганилди, бу эса инновацион
бошқарувни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам берди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамиятини

чуқурроқ ўрганиш ва амалий жиҳатларни таҳлил қилиш мақсадида 100 нафар ОТМ

профессор

-

ўқитувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровнома орқали таълим

жараёнида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти, уларни жорий этишдаги

муаммолар ва ривожланиш йўналишлари бўйича фикрлар ўрганилди. Қуйида

сўровнома натижалари таҳлили кенгроқ баён қилинади.

Сўровнома натижаларига кўра, фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида

инновацион бошқарув усулларининг жорий этилиши турлича даражада намоён бўлади.

Қатнашганларнинг 36,7% ушбу усулларни кенг қўлланилишини таъкидлашган, бу эса

айрим таълим муассасаларида инновацион ёндашувлар муваффақиятли амалга
оширилаётганини кўрсатади. Энг катта улушни ташкил этувчи 49% эса инновацион

бошқарув усуллари эндигина жорий этила бошланганини таъкидлаган, бу эса мазкур

жараёнлар ҳали ривожланиш босқичида эканини кўрсатади

.

Қолган

10,2% иштирокчилар ушбу усулларнинг умуман қўлланилмаётганини

билдирган. Бу, эҳтимол, айрим муассасаларда инфратузилма ёки малака етишмаслиги

билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жавоб беролмаганлар сони 4,1%ни ташкил этиб,

уларнинг фикри ёки маълумотга эга эмаслиги жараёнларнинг очиқлигини

таъминлашда муайян етишмовчиликлар борлигини кўрсатади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

427

1-

расм.

Олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг

қўлланилиши бўйича сўровнома натижалари

2-

расм. Республика олий таълим муассасалари инновацион фаолияти

бошқарувини такомиллаштиришда амалга ошираётган чора

-

тадбирларини

баҳолаш натижалари

Бу диаграмма республика олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув

фаолиятини такомиллаштиришда амалга оширилаётган чора

-

тадбирларни қандай

баҳолаш бўйича сўровнома натижаларини акс эттиради.

Натижаларга кўра, иштирокчиларнинг 61,2% чора

-

тадбирларни “самарали” деб

баҳолашган. Бу кўрсаткич, амалга оширилаётган ҳаракатлар муайян натижалар

берганини ва умумий ижобий баҳога сазовор бўлганини кўрсатади. Шу билан бирга,
18,4% иштирокчилар бу жараёнларни “самарасиз” деб ҳисоблаган, бу эса айрим

соҳаларда камчиликлар мавжудлигини ёки амалга оширилаётган ишлар етарли

даражада самара бермаётганини кўрсатади.

Фақат 10,2% қатнашчилар чора

-

тадбирларни “нихоятда самарали” деб баҳолаган,

бу эса чора

-

тадбирларни янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятнинг таъсирини

кучайтириш зарурлигини билдириши мумкин. Жавоб беришга қийналганлар ҳам

10,2%ни ташкил этган, бу эса маълумотга етарли даражада эга бўлмаган

ёки нейтрал

фикрда бўлганлар улушини акс эттиради.

36,70%

49%

10,20%

4,10%

инновацион бошқарув
усули кенг қўлланилади

инновацион бошқарув
усули энди қўлланила

бошлади
қўлланилмайди

жавоб беролмайман

10,20%

61,20%

18,40%

10,20%

Ниҳоятда самарали

самарали

Самарасиз

Жавоб беришга

қийналаман


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

428

Умуман, кўпчилик чора

-

тадбирларни ижобий баҳолаган бўлса

-

да, “самарасиз” ва

“жавоб беришга қийналаман” гуруҳлари ҳали ечимини кутаётган муаммолар ва

жараёнлар ҳақида мулоҳаза юритиш кераклигини кўрсатади.

Бу эса олий таълимда

инновацион бошқарувни янада такомиллаштириш зарурлигини тасдиқлайди.

3-

расм. Олий таълим муассасаларида қўлланилаётган инновацион бошқарув

усуллари статистикаси

Диаграммада олий таълим муассасаларида қўлланилаётган инновацион бошқарув

усуллари ва уларнинг жорий этилиши ҳолати акс этган. Унга кўра, энг кўп

қўлланилаётган усул “Инновацион ахборот технологиялари жорий этилган” бўлиб,

қатнашчиларнинг 71,4% ушбу йўналишда ишлар амалга оширилаётганини

таъкидлаган. Бу олий таълимда рақамли технологияларнинг аҳамияти юқори
эканлигини кўрсатади.

Баҳолаш тизими ўзгартирилгани ҳақида 49% иштирокчи маълум қилган, бу эса

таълим сифатини оширишда баҳолаш жараёнларининг муҳимлигини англатади.

Шунингдек, ўқув дастурларининг такомиллаштирилгани ҳақида 42,9% иштирокчи
қайд

этган

бўлиб,

бу

таълим

жараёнининг

замонавий

талабларга

мослаштирилаётганини ифодалайди.

KPI (калит кўрсаткичлар тизими)нинг такомиллаштирилгани ҳақида 30,6%

иштирокчи фикр билдирган. Бу кўрсаткич стратегик бошқарувда янги ёндашувлардан

фойдаланишга уринишларнинг борлигини кўрсатади. Инновацион фаолият олиб
борилаётгани ҳақида 28,6% иштирокчи маълум қилган, бу эса айрим соҳаларда

тадқиқот ва ишланмаларга эътибор қаратилганини англатади.

Энг паст кўрсаткич “Ҳеч қандай фаолият амалга оширилмайди” бўлиб, фақат 2%

ушбу фикрни билдирган. Бу умумий ёндашувлар ижобий бўлиб, инновацион бошқарув
усулларини жорий қилишда ҳаракатлар амалга оширилаётганини тасдиқлайди.

Диаграмма натижалари олий таълим муассасаларида ахборот технологиялари ва

баҳолаш тизимларини такомиллаштириш асосий эътиборда эканини, аммо инновацион

фаолият ва KPI тизимлари бўйича ишларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

2%

28,60%

30,60%

49%

42,90%

71,40%

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

Хеч қандай фаолият амалга оширилмайди

Инновацион фаолият олиб борилади

KPI

тизими такомиллаштирилган

Баҳолаш тизими ўзгартирилган

Ўқув дастурлари такомиллаштирилган

Инновацион Ахборот технологиялари жорий

этилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

429

4-

расм. Профессор ўқитувчилар фаолият юритаётган 16 та ОТМда инновацион

бошқарув усулини 1 дан 10 гача баҳолаш

натижалари

Бу диаграммада сўров иштирокчилари томонидан ОТМда инновацион бошқарув

усуллари самарадорлигини 1 дан 10 гача баҳолаш натижалари акс эттирилган. Унга
кўра, энг юқори баҳолардан бири 6 балл бўлиб, иштирокчиларнинг 24,49% ушбу баҳони

берган. Бу кўпчилик учун инновацион бошқарув усуллари ўрта даражада самарали

эканлигини кўрсатади.

Шунингдек, 8 баллни 16,33% иштирокчи, 7 ва 5 баллни ҳам бир хил улушда, 16,33%

қатнашчилар баҳолаган. Бу ҳолат сўровда иштирок этганлар инновацион бошқарув

усулларига нисбатан ижобий ёндашувда бўлганини, бироқ уни тўлиқ қониқарли

даражада эмаслигини англатади.

Энг паст баҳолар (1

-

2) фақатгина жуда кам миқдордаги иштирокчилар томонидан

берилган (яъни 0% ва 2,04%), бу эса инновацион бошқарув усуллари умуман самарасиз

эканлиги ҳақидаги фикрнинг камлигига далолат беради.

Энг юқори ва энг паст баҳолар орасидаги катта тафовут кўринмайди. Лекин,

умумий ҳолда, респондентларнинг аксарияти инновацион бошқарув усулларини
ижобий қабул қилишган. Бу эса инновацион бошқарувнинг олий таълим

муассасаларида самарали жорий этилаётганлигини ва унинг самарадорлигини ошириш
учун янада кўпроқ ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.

5-

расм. Олий таълим муассасасида инновацион бошқарувни такомиллаштиришга

таъсир этувчи

асосий омиллар

8,16%

0,00%

4,08%

2,04%

10,20%

16,33%

10,20%

24,49%

8,16%

16,33%

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

69,40%

61,20%

22,40%

38,80%

32,70%

30,60%

18,40%

36,70%

24,50%

Кадрлар салоҳияти

Инновацион фаолиятни молиялаштириш

Давлат дастурлари ва қонунлар

Ахборот технологиялари ва ресурслари

Ҳамкорликни йўлга қўйилганлиги

Бошқарув тузилмаси ва маданияти

Баҳолаш усуллари

Инновацияларга талабаларнинг жалб этилганлиги

Глобал трендлар ва рақобат


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

430

Диаграммада

олий

таълим

муассасасида

инновацион

бошқарувни

такомиллаштиришга таъсир этувчи асосий омиллар иштирокчилар фикрига кўра

таҳлил қилинган. Натижаларга кўра, энг катта таъсирга эга омил "Кадрлар салоҳияти"

бўлиб, 69,4% иштирокчи ушбу омилни асосий деб баҳолаган. Бу эса юқори малакага эга

кадрлар инновацион бошқарувни самарали ташкил этишда ҳал қилувчи роль ўйнашига
урғу беради.

"Инновацион фаолиятни молиялаштириш" 61,2% кўрсаткич билан иккинчи

ўринда турибди. Бу эса молиявий ресурсларнинг инновацион жараёнларни

ривожлантиришда

муҳимлигини

тасдиқлайди.

Учинчи

ўринда

"Ахборот

технологиялари ва ресурслари" (38,8%) келади, бу рақамлаштириш ва замонавий

технологиялардан самарали фойдаланиш муҳимлигини кўрсатади.

"Инновацияларга талабаларнинг жалб этилиши" 36,7% кўрсаткич билан таълим

жараёнида инновацион ёндашувларни татбиқ этишда талабалар иштирокининг
аҳамиятини тасдиқлайди. Шунингдек, "Бошқарув тузилмаси ва маданияти" (30,6%) ва

"Ҳамкорликни йўлга қўйиш" (32,7%) соҳаларни такомиллаштириш талаб этилишига

урғу берилади.

Камроқ эътибор берилган омиллар қаторида "Глобал трендлар ва рақобат" (24,5%)

ва "Давлат дастурлари ва қонунлар" (22,4%) ўрин эгаллаган. Бу эса иштирокчиларнинг

фикрига кўра ушбу йўналишларда камчиликлар ёки тажрибалар мавжудлигини

англатиши мумкин. Энг кам аҳамият берилган омил эса "Баҳолаш усуллари" бўлиб,

фақат 18,4% иштирокчи уни асосий деб топган.

Натижалардан келиб чиқиб, инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун

кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, молиялаштиришни кучайтириш ва ахборот

технологияларини самарали жорий этишга эътибор қаратиш зарурлиги кўзга

ташланади. Бошқа соҳаларда эса стратегик ёндашувларни жорий этиш талаб этилади.

Хулоса ва таклифлар.

Олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усуллари таълим сифатини

ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий

-

тадқиқотларни ривожлантириш

учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ўтказилган таҳлиллар ва сўров натижалари шундан
далолат берадики, инновацион бошқарув усуллари жорий этилганига қарамай, уларни

янада такомиллаштириш учун қатор соҳаларда ўзгаришлар зарур.

Энг муҳим омиллардан бири сифатида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва

инновацион фаолиятни молиялаштириш ажратиб кўрсатилади. Шу билан бирга,
ахборот технологияларини кенг жорий қилиш, ўқув дастурларини модернизация

қилиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларда қўшимча чора

-

тадбирларни

амалга ошириш зарур.

Сўров натижалари олий таълим муассасаларида бошқарув маданиятини

ривожлантириш ва стратегик режалаштиришни кучайтиришга эҳтиёж борлигини ҳам

кўрсатади. Буларнинг барчаси таълим муассасаларини замонавий талабларга

мослаштириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Шундай қилиб, олий таълим муассасаларида инновацион бошқарувни

мустаҳкамлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш, молиявий қўллаб

-

қувватлаш, ахборот

технологияларидан фойдаланиш ва инновацион ёндашувларни жорий этишга янада

кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади. Бу университетларнинг халқаро майдонда

рақобатбардошлигини таъминлайди ва уларнинг умумий ривожланишига хизмат

қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

431

Адабиётлар/Литература/Reference:

Аҳмедов И., Юлдашев А. ва бошқалар. (2019).

Халқаро университетлар билан

ҳамкорлик ва инновацион бошқарув. Тошкент: “Университет нашриёти”.

Каримова Н. (2021).

Кадрлар тайёрлашда инновацион технологиялардан

фойдаланиш йўналишлари. Тошкент: “Педагогика нашриёти”.

Қобилов

Ф. (2020). "Олий таълимда рақамли технологиялар ва инновацион

бошқарув."

Олий таълим журнали, 3(2), 45

-52.

Раҳимов С. (2022). "Инновацион бошқарувнинг иқтисодий таъсири: олий таълимда

янги ёндашувлар."

Иқтисод ва бошқарув, 4(1), 32

-40.

Ҳасанов

А., Бекмуродов Ш. (2021).

Инновацион бошқарув асослари ва амалиёти.

Тошкент: “Илм

-

фан нашриёти”.

References

Аҳмедов И., Юлдашев А. ва бошқалар. (2019). Халқаро университетлар билан ҳамкорлик ва инновацион бошқарув. Тошкент: “Университет нашриёти”.

Каримова Н. (2021). Кадрлар тайёрлашда инновацион технологиялардан фойдаланиш йўналишлари. Тошкент: “Педагогика нашриёти”.

Қобилов Ф. (2020). "Олий таълимда рақамли технологиялар ва инновацион бошқарув." Олий таълим журнали, 3(2), 45-52.

Раҳимов С. (2022). "Инновацион бошқарувнинг иқтисодий таъсири: олий таълимда янги ёндашувлар." Иқтисод ва бошқарув, 4(1), 32-40.

Ҳасанов А., Бекмуродов Ш. (2021). Инновацион бошқарув асослари ва амалиёти. Тошкент: “Илм-фан нашриёти”.