Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59481

Ключевые слова:

местный бюджет стоимость имущества налогообложение налоговая база ставка налога налог на имуществo налоговые льготы

Аннотация

В данной статье рассмотрено совершенствование механизма налогообложения имущества физических лиц. Налог на имущество физических лиц в развитых странах играет значительную роль, поскольку составляет существенную долю налоговых поступлений местного бюджета. Совершенствование механизма налогообложения имущества физических лиц требует подхода, при котором данный налог рассматривается не только как фискальный инструмент, но и как важный механизм обеспечения социальной справедливости. В результате проведенного анализа сформулированы соответствующие выводы и рекомендации по совершенствованию налогообложения имущества физических лиц.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

498


ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР МОЛ

-

МУЛК СОЛИҒИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Зайдуллаев Абдуҳабиб Болиқул ўғли

Тошкент технология, менежмент ва

коммуникациялар институти

ORCID: 0009-0004-9757-3442

abduhabib1213@gmail.com

Аннотация.

Мазкур мақолада жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкига солиқ солиш

механизмини такомиллаштириш кўриб чиқилган. Жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк

солиғи ривожланган давлатларда маҳаллий бюджет солиқ тушумларидаги улуши

сезиларли даражадалиги билан муҳим аҳмият касб этади. Жисмоний шахслар мол

-

мулкини солиққа тортиш механизимини такомиллаштиришда бу солиқнинг нафақат

фискал инструмент сифатида, балки ижтимоий тенгликни таъминлашдаги муҳим

инструменти сифатида қараш лозимдир. Амалга оширилган таҳлил натижасида
жисмоний шахслар мол

-

мулк солиғини такомилаштириш бўйича тегишли хулосалар

шакллантирилган.

Калит сўзлар:

маҳаллий бюджет,

мол

-

мулк қиймати,

солиқ солиш, солиқ базаси,

солиқ ставкаси, мол

-

мулк солиғи, солиқ имтиёзи.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ИМУЩЕСТВА

ФИЗИЧЕСКИХ ЛИЦ

Зайдуллаев Абдуҳабиб Боликул угли

Ташкентский институт технологии,

менеджмента и коммуникаций

Аннотация.

В данной статье рассмотрено совершенствование механизма

налогообложения имущества физических лиц. Налог на имущество физических лиц в

развитых странах играет значительную роль, поскольку составляет существенную
долю налоговых поступлений местного бюджета.

Совершенствование механизма

налогообложения имущества физических лиц требует подхода, при котором данный

налог рассматривается не только как фискальный инструмент, но и как важный

механизм обеспечения социальной справедливости.

В результате проведенного анализа

сформулированы соответствующие выводы и рекомендации по совершенствованию

налогообложения имущества физических лиц.

Ключевые слова:

местный бюджет, стоимость имущества, налогообложение,

налоговая база, ставка налога, налог на имущество, налоговые льготы.

UO

K: 336.221

XI SON - NOYABR, 2024

498-505


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

499

IMPROVING THE TAXATION OF THE PROPERTY OF INDIVIDUALS

Zaydullayev Abduhabib Bolikul ugli

Tashkent Institute of Management

Technology and Communications

Abstract.

This article examines the improvement of the taxation mechanism on the property

of individuals. In developed countries, property tax on individuals plays a significant role in local

budget revenues and holds great importance. When enhancing the property taxation mechanism,
it is essential to consider this tax not only as a fiscal instrument but also as a vital tool for ensuring

social equity. Based on the analysis conducted, relevant conclusions and recommendations have

been formed for improving property taxation on individuals.

Keywords:

local budget, property value, taxation, tax base, tax rate, property tax, tax

benefits.

Кириш.

Жаҳондаги

ривожланган

мамлакатлар

тажрибасига

кўра,

маҳаллий

бюджетларнинг ўз даромадлар базасини кенгайтириш ва молиявий мустақиллигини

оширишда мол

-

мулк солиғи тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Бунда мол

-

мулк солиғини ҳисобланиш механизмларини такомиллаштиришда жами

солиқ тушумларидаги солиқ улушини ошириш, солиқ базаси ва солиқ ставкаларини

оптималлаштириш талаб қилинади. Бугунги кунда мол

-

мулк солиғидан давлат

бюджетига тушадиган солиқ даромадлари одатда мамлакатларда мол

-

мулкни солиққа

тортиш даражасига қараб мамлакат ЯИМнинг 0,5 дан деярли 2 фоизигача бўлган

миқдорда ўзгариб туради. Шу билан бирга, бюджет тизимининг жами солиқ

тушумларида мол

-

мулк солиғи улуши одатда юқори солиқ ставкалари жорий қилинган

мамлакатларда (Буюк Британия, Греция, Канада, АҚШ, Франция) сезиларлироқдир

(Вылкова, 2022). Жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқларнинг бир

қисми сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда мунтазам тўланадиган

даврий тўловлар, хусусан, капиталга эгалик қилиш ва кўчмас мулкни ўтказишга
солиқлар, айниқса, уй

-

жой нархининг ўсиши шароитида бюджет даромадларини

шакллантиришда мол

-

мулк солиғи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иқтисодчи олимларнинг фикрича, мол

-

мулк солиғи нафақат маълум бир

ҳудуднинг бюджет тизимининг бюджет даромадларини ошириш ва барқарорликни
таъминлаш учун давлат молиясининг потенциал инструмент сифатида балки

ижтимоий тенгсизликни камайтиришнинг муҳим инструмент сифатида кўриб

чиқилиши керак. Чунки, биринчидан, кўчмас мулк базалари солиққа

тортилади,

иккинчидан, мол

-

мулк солиғи тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслардан

ундириладиган бошқа тўловлар билан солиштирганда, уларнинг шаффофлиги ҳамда
нисбий эластиклиги каби хусусиятларга эга, учинчидан, солиққа тортиш келажакдаги

иқтисодий

ўсиш истиқболларига камроқ зарар келтиради (ECB, 2017).

Бундан ташқари,

мол

-

мулк солиғини ислоҳ қилиш зарурати бошқа инвестиция ва истеъмол товарларига

солиқ солишга нисбатан мулк солиғининг фискал самарадорлиги билан боғлиқдир. Шу
билан бирга, мол

-

мулкка

солиқ солишни такомиллаштириш адолатлилик тамойилига

риоя қилишни назарда тутади, ижтимоий тенгсизлик даражасини бартараф этишга

ёрдам беради.

Адабиётлар шарҳи.

Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкига солиқ солиш ҳар қандай солиқ

тизимининг ажралмас муҳим элементидир. Кўпгина ривожланган мамлакатлар

амалиётида мол

-

мулк солиғи маҳаллий бюджетларни тўлдиришнинг муҳим манбалари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

500

бўлиб, келажакда ушбу ҳудудлар аҳолисининг аксарият долзарб муаммоларини ҳал
қилиш имконини беради. Ушбу турдаги солиққа тортишнинг мавжудлиги ва

ривожланиши цивилизациялашган кўчмас мулк бозорининг белгиларидан бири

ҳисобланади. Хорижий давлатларда мол

-

мулк солиғи бутун солиқ тизимининг энг

муҳим элементи ҳисобланади, ривожланаётган мамлакатларнинг маҳаллий
бюджетларни шакллантиришдаги улуши сезиларли даражада эмас (Дементьева,

Захарова, Кирова, 2019; Eyeberg, 1913) таъкидлашича, мол

-

мулк солиққа тортишнинг

мазмум

-

моҳияти шундан иборатки, мулк даромад келтиради, шу сабабдан мол

-

мулкни

солиққа тортиш лозим. Ишонч билан айтиш мумкинки, кўчмас мулк солиғи жамиятнинг
тенгсизлигини қисман кмайтиради, чунки бу солиқ ижтимоий асосга эга бўлиб, айниқса

солиқ ставкалари прогрессив ўрнатилган ҳолатларда бойларнинг фаровонлигини

ўртача даражага туширишга қаратилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Капитални
оддий даромадлар даражасида солиққа тортиш ва тенгсизликнинг кучайиши
шароитида мерос солиқларини оширишни талаб қилади. Stiglitz (2015) фикрича,

капитални оддий даромадлар даражасида солиққа тортиш ва тенгсизликнинг

кучайиши шароитида мерос солиқларини оширишни талаб қилади.

Хорижий мамлакатларда жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкига солинадиган

солиқ асосан маҳаллий солиқ турларидан бири ҳисобланади. Ушбу турдаги солиқни

бюджетни тўлдиришнинг адолатли манбаи сифатида аниқлаш мумкин, чунки солиқ

тўловчилар муниципал имтиёзлардан фаол фойдаланувчи ҳисобланади. Кўчмас мулк

эгалари солиқ тўлаш орқали бюджетни тўлдириш орқали ҳудудлар инфратузилмасини

ривожлантиришга ҳисса қўшадилар. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда солиқ
солиш объектларининг қийматини

шакллантиришнинг иккита асосий тизими ишлаб

чиқилган: турли ҳокимият органларининг меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлари билан

белгиланган қатъий қиймат ва кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш йўли

билан белгиланадиган қиймат (Лыкова, 2017). Биринчи модел мулк қийматини
аниқлашнинг оддий ўзига хос хусусиятлари, бозор тебранишларига кўпроқ қаршилик,

шунингдек, баҳолаш жараёни нархининг иқтисодий пасайиши билан тавсифланади.

Иккинчи моделда мулк қийматини баҳолаш қимматроқ бўлса

-

да, аммо бу баҳолаш

дунёдаги мамлакатларда кенгроқ қўлланилмоқда.




1-

расм. Мулк солиғининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари

(Качур, 2023)

Умуман олганда, мулк солиғининг муҳим белгиларининг назарий ва услубий

асослари мулк солиғига хос бўлган асосий хусусиятларни аниқлаш имконини беради.

Барча солиқлар иқтисодий категория сифатида уларга хос бўлган умумий белгиларга ва

уларни

бир

-

биридан ажратиб турувчи ўзига хос алоҳида хусусиятларга эгадир.

Умумжамият нуқтаи назаридан мол

-

мулк солиғи давлат эҳтиёжлари учун солиқнинг

Мол

-

мулкка солиқ солишнинг

белгилари

Умумий белгилари

Алоҳида белгилари

давлат даромадларини шакллантириш;

пул характери;

ноэквивалентлиги;

мажбурийлиги;

қонунийлиги

;

эгалик ҳуқуқининг ўзгариши;

солиқ объекти сифатида эгалик қилиш ҳуқуқи

;

ўртача даромадлиликни ҳисобга олинади;

солиқ солишнинг кўп жиҳатлиги;

мулкий

ҳуқуқларнинг

мажбурий

рўйхатга

олиниши;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

501

индивидуал ўзига хослигини яратадиган ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади (1

-

расм).

Дунё мамлакатларида кўчмас мулк солиғини шакллантириш ва қўллаш уни

тўловчилар доирасини белгилашнинг мавжуд 3 та ёндашувидан бири асосида амалга

оширилади. Кўчмас мулк эгасига солиқ тўлаш учун жавобгарликни юклаш энг кенг
тарқалган вариант ҳисобланади. Баъзида кўчмас мулк ижарачилари ва

фойдаланувчилари солиқ тўловчилар сифатида фаолият юритади. Масалан, Францияда

иккита солиқ мавжуд: бири кўчмас мулк учун (эгаси солиқ тўловчи ҳисобланади) ва

иккинчиси кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун (солиқ тўловчи

-

мулкдор ёки

ижарачи) (Батура ва бошқ., 2017). Кўпгина хорижий мамлакатларда қўлланиладиган

бир қатор умумий қоидалар мавжудлигига қарамай, уларнинг ҳар бирида кўчмас

мулкни баҳолаш амалиёти ўзига хос хусусиятларни намойиш этади. Кўчмас мулкнинг
бозор нархини аниқлаш учта ёндашувга асосланади: таннарх, даромад ва қиёсий.
Даромад ёндашуви Франция, Буюк Британия ва Швейцариянинг айрим кантонларида

кенг қўлланилган.

Қиёсий

ёки бозор ёндашуви асосан Япония ва АҚШда, шунингдек,

Дания, Индонезия, Австралия ва Швецияда қўлланилади (Богачев, 2017).

Мулк

қийматини баҳолашнинг харажат ёндашувини амалга ошириш усулларини қўллаш
амалиёти анча чекланган (Жанубий Корея, Канаданинг айрим ҳудудлари).

Бу усул

кўпинча бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади. Шуни таъкидлаш

жоизки,баҳолаш усулларини қўллаш амалиёти кўчмас мулк бозорининг ривожланиш

даражасига ҳам боғлиқдир (Дементьева, Захарова, Кирова, 2019).

Ривожланган кўпчилик мамлакатларда мол

-

мулкнинг солиқ солинадиган базаси

қийматини аниқлашда одатда солиқ солиш объектларининг бозор қийматидан

фойдаланилади, бу эса ўз навбатида, жисмоний шахсларнинг мол

-

мулклардан

иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланишни рағбатлантиради. Айрим мамлакатларда

ижара қиймати асос қилиб олинади, бошқа мамлакатлардаэса капитал қиймати, яъни
объектнинг белгиланган базавий санадаги тўпланган қиймати солиқ базаси сифатида

белгиланади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот ишида жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкини солиққа тортишни

такомиллаштиришга оид олиб борилган илмий тадқиқотлардан фойдаланилган.

Жумладан, мулк солиғининг умумий ва ўзига хос хусусиятлари, жисмоний шахслар мол

-

мулкига солиқ солишни такомиллаштиришдаги муҳим жиҳатлари юзадиган
адабиётлар шарҳи амалга оширилган. Жисмоний шахслар мол

-

мулкни солиққа тортиш

тизимларини қиёсий таҳлил қилинган, амалдаги

солиқ қонунчилигига кўра, жисмоний

шахсларнинг мол

-

мулк солиғи кўриб чиқилган. Тадқиқот ишида илмий абстракциялаш,

анализ ва синтез, индукция ва дедукция,эксперт баҳолаш, қиёсий таҳлил қилиш,

назарий ёндашув усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил на натижалар муҳокамаси.

Амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг натижаларига кўрсатишича, хорижий

амалиётда муниципалитетларнинг молиявий ва бюджет ночорлигини бошқаришнинг
икки асосий усулини ажратиш мумкин. Биринчи усул

-

маҳаллий ўз

-

ўзини бошқаришда

молиявий

ночорлик бошқариш учун профилактик чора

-

тадбирлар мажмуини амалга

ошириш маҳаллий молиявий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Давлат ва

маҳаллий ҳокимият органларининг муниципал даражадаги молиявий

-

бюджет

йўналишидаги чора

-

тадбирлари биринчи навбатда, ҳудудларнинг ўз даромад

салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантирувчи механизмларни яратишга

йўналтирилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

502

Умуман олганда, кўпчилик мамлакатлар маҳаллий бюджетларининг даромад

қисми даромадларнинг икки гуруҳи ҳисобига шаклланади.

Биринчи гуруҳ

-

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, жарималар, умумдавлат

солиқларидан ажратмалар, муниципалитет мулкни бошқариш ва бошқа хўжалик

фаолиятидан олинган даромадлар, хайриялар ва бошқалар. Баъзи мамлакатларда
бошқа даромадлар маҳаллий ҳукуматлар томонидан олинган кредитлар ва қарзларни

ҳам ўз ичига олади.

Иккинчи гуруҳга бошқа бюджетлардан молиявий ёрдам тарзида олинган пул

ўтказмалари киради. Қуйидаги жадвалда хорижий амалиётда маҳаллий бюджет
даромадларининг асосий манбалари кўрсатилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришнинг

асосий манбалари,

(Орлова., 2017)

Ички манбалар

Ташқи манбалар

Ердан

даромадлар

Ер билан

боғлиқ

бўлмаган

даромадлар

Турли

хизматлар

учун

йиғимлар

Бюджетлараро

трансфертлар

Қарзлар

Ҳамкорликда

ривожланиш

Кўчмас мулк

солиғи

Уй хўжалиги.

кўчар мулк

ва бошқа

солиқлар

Коммунал

хизматлар

Шартсиз

трансферлар

ёки

солиқ

ажратилиши

Давлат

Фавқулодда

вазиятлардаги

ёрдам ва

бошқалар

Ер

йиғимлари

Бизнесга

лицензия

йиғимлари

ва бошқалар

Маъмурий

йиғимлар

Шартли

грантлар

Банклар

(хусусий

сектор)

Халқаро

ёрдамлар

Кўпчилик хорижий мамлакатларда маҳаллий бюджетларда ўз даромадлари устун

туради. Хусусан, Буюк Британия, Франция, Германия, Швеция, Португалия, Венгрия ва

Словения давлатларида маҳаллий бюджетлар ўз даромадлари ҳисобига асосан

маҳаллий солиқлар ҳисобидан шакллантирилади. Литва, Эстония ва Чехия

давлатларида эса маҳаллий бюджет даромадларининг асосий қисмини умумдавлат
солиқларидан ажратмалар ташкил этади. Финляндияда маҳаллий ҳокимият органлари

ўз даромадининг 2/3 қисми аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи

коммунал

компаниялардан олинган маблағлар ҳисобига шакллантиради.

Канада давлатида жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк солиғи бўйича солиққа

тортиладиган базасига ер ва унга “бириктирилган” объектлар (масалан, бинолар, уйлар

ва бошқалар) киритилган. Канадада мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкнинг бозор

қиймати олинади. Солиқ ставкалари ўзгарувчан ва деярли ҳар йили ўзгаради ҳамда

солиқ ставкасининг ўзгариши муниципалитетлар жорий йил учун зарур бўлган

даромадлар миқдорига боғлиқдир. Яъни, солиқ ставкалари жорий йилда
муниципалитет режалаштирилган харажатлар суммасига бевосита боғлиқ. Жумладан,

Канада ва Россия давлатлари бўйича мол

-

мулк солиқ тизимини қиёсий таҳлилини

жадвал кўринишида келтириб ўтамиз (2

-

жадвал).

Маҳаллий бюджет даромадари манбасини кенгайтириш мақсадида, мол

-

мулк

солиғи ставкасининг бевосита хорижий мамлакатлар билан қиёслаб оширилиши бу

муаммонинг ечими бўлиб хизмат қила олмайди, чунки у фақат салбий натижаларга олиб

келиши ҳам мумкин. Мисол учун, кўчмас мулкка бўлган талаб тушиши мумкин, уй

-

жой

харажатларининг ошиши туфайли (хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

503

қатлами

учун қурилаётган уй

-

жойлар ҳисобга олган ҳолда), солиқни тўлай олмаслиги

ёки ўз мол

-

мулкини рўйхатдан ўтказмасликка харакат қилади.

2-

жадвал

Жисмоний шахслар мол

-

мулкни солиққа тортиш тизимларини қиёсий

таҳлили,

(Филиппова, 2021)

Таққослаш мезонлари

Канада

Россия

солиқ солиш базаси

Ер ва унда жойлашган

объектлар

Кўчмас мулк

солиқ кўлами

бозор қиймати

кадастр қиймати

солиқ ставкаси тури

прогрессив фоиз ставкаси

прогрессив фоиз ставкаси

ставка миқдори

мол

-

мулкнинг қийматига

қараб 0,5%дан 2%гача

мулкнинг қиймати ва ва

амалий мақсадларидан

келиб чиқиб, 0,5%дан

2%гача

солиқ тўловчилар

мулк эгалари (мулкдор,

ижарачи)

мулк ҳуқуқига эга бўлган

жисмоний шахслар

Шунинг учун, биринчи навбатда қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш

талаб қилинади:

ер ва кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш назоратини мустаҳкамлаш

(жумладан, электрон базасини яратиш);

ер ва кўчмас мулкнинг ҳақиқий баҳосини шакллантириш ва солиқ солиш

объектларини ҳисобга олиш тизимига ўзгартиришлар киритиш.

Бундан ташқари, давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ва картография

хизматининг мулк объектларини қатъий ҳисобини юритиш ва ваколат доирасини янада

аниқроқ белгилаш лозим. Шу билан бирга, жисмоний шахсларни мол

-

мулкини солиққа

тортиш тартибини такомиллаштиришда солиқ базаси таркиби солиқ кўламини, солиқ

ставкаларини белгиланишида Канада тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқ.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк солиғи

объектига уй

-

жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, яшаш учун

мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари, қурилиши тугалланмаган нотурар жой

объектлари, кўп квартирали уйларга қарашли автомашина турар жойлари ҳамда бошқа
иморатлар, бинолар ва иншоотлар.ҳисобланади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни
давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш

объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади (Солиқ кодекси, 2019).

Шуни таъкидлаш жоизки, уй

-

жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, қурилиши

тугалланмаган нотурар жой объектлар, кўп квартирали уйларга қарашли кўчмас мол

-

мулкларнинг солиқ солиш базаси сифатида қиймати 42 млн.сўмдан кам миқдорда

бўлиши керак эмас.

Жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкини баҳолаш бўйича ваколатли

орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган

тақдирда, мол

-

мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек

вилоят марказларида солиқ базаси миқдори юқорида келтирилган сумманинг беш

баравари миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса —

икки баравари

миқдорида ҳисобланади. Тадбиркорлик ёки даромад олиш мақсадларида

фойлаланиётган кўчмас мулклар бўйича солиқ солинадиган солиқ базаси қуйидаги
миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст

бўлиши мумкин эмас: Тошкент шаҳрида

-

уч миллион сўм;Нукус шаҳрида ва вилоят

марказларида

-

икки миллион сўм;бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда

-

бир

миллион икки юз минг сўм.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

504

Қорақалпоғистон

Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва

халқ депутатлари вилоятлар

Кенгашлари ушбу бандда белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий

ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин.

Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст

бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга
оширишга ҳақлидир. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи

томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси

сифатида олинади.

3-

жадвал

Жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк солиғининг

амалдаги ставкалари,

(Солиқ кодекси,2019)

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари,

фоизларда

1.

Уй

-

жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (умумий

майдони 200 кв.м гача бўлганларини қўшиб ҳисоблаганда), кўп
квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар

жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,31

2.

Шаҳарларда жойлашган уй

-

жойлар ва квартиралар, умумий

майдони

200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача бўлган

0,41

500 кв.м дан ортиқ бўлган

0,55

3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м

дан ортиқ бўлган уй

-

жойлар ва квартиралар, дала ҳовли

иморатлари

0,41

4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка

тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган
солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва

(ёки) даромадлар олиш учун мўлжалланган, яшаш учун
мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

1,5

Ҳудудларнинг

ва фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларини

ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ

депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ўрнатилган солиқ ставкаларига
0,7 дан 1,3 гача бўлган оралиқдаги камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар

белгилашга ҳақли.

Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан истиқомат қилиш билан бир

вақтнинг ўзида товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган

тақдирда мол

-

мулк солиғи кўчмас мулкларнинг умумий майдонидан келиб чиққан

ҳолда 0,31 ва 0,41

фоиздаги солиқ ставкалари қўлланилали. Норматив муддатда

қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ

ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланади.

Хулоса ва таклифлар.

Жисмоний шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқларнинг бир қисми

сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда мунтазам тўланадиган

даврий тўловлар, хусусан, капиталга эгалик қилиш ва кўчмас мулкни ўтказишга

солиқлар, айниқса, уй

-

жой нархининг ўсиши шароитида бюджет даромадларини

шакллантиришда мол

-

мулк солиғи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича,

мулк солиғи энг объектив ва адолатли

солиқлардан бири ҳисобланади.

Биринчидан, кўчмас мулк қиймати бошқа асосий

даромад

манбаларига қараганда қисқа муддатли иқтисодий ўзгаришларга нисбатан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

505

камроқ сезгирдир.

Иккинчидан, кўчмас мулкка даврий солиқларга сиёсатчилар катта

эътиборини қаратомоқда, чунки бу солиқлар бир томондан бюджет даромадларини

ошириш учун юқори салоҳиятга эга бўлса, иккинчи томондан, улар иқтисодиётга

камроқ зарар келтиради.

Ривожланган кўпчилик мамлакатларда мол

-

мулкнинг солиқ солинадиган базаси

қийматини аниқлашда одатда солиқ солиш объектларининг бозор қийматидан

фойдаланилади, бу эса ўз навбатида, жисмоний шахсларнинг мол

-

мулклардан

иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланишни рағбатлантиради.

Шундай қилиб, мол

-

мулкни солиққ тортиш бўйича кенг қамровли ривожланган

мамлакатлар тажрибасини ўрганиш республикага жисмоний шахсларнинг кўчмас

мулкига солиқ солишни такомиллаштиришда ва солиққа тортишнинг иқтисодий

асосланган тизимини қуришда энг самарали вариантни танлаш имконини беради.

Адабиётлар

/Литература/Reference:

ECB, (2017). The composition of public finances in the euro area.

https://www.ecb.europa.eu/pub/pdf/other/ebart201705_01.en.pdf

.

Stiglitz J. (2015) The price of inequality. How today's divided society endangers our future.

EKSMO, 2015. 512 p.

Батура, О.В. и др., (2017) Налогообложение недвижимости: опыт стран

-

членов

Европейского союза / О. В. Батура,С. А. Шавров, Е. А. Рыжковская // Труды БГТУ. –

Серия 5,

№ 1 (196). –

С. 92–

96.

Богачев, С.В., (2017). Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран //

Налоги и

сборы. № 1. –

С. 45–

50.

Вылкова

Е.С.

(2022)

Совершенствование налогообложения имущества

физических

лиц в Российской Федерации

как инструмент уменьшения социального неравенства

.

https://cyberleninka.ru/article/n/sovershenstvovanie-nalogooblozheniya-imuschestva-
fizicheskih-lits-v-rossiyskoy-federatsii-kak-instrument-umensheniya-sotsialnogo

.

Дементьева М.А., Захарова А.В., Кирова Е.А., (2019). Опыт налогообложения

недвижимого имущества физических лиц в зарубежных странах и его применение в

России.

https://cyberleninka.ru/article/n/opyt-nalogooblozheniya-nedvizhimogo-imuschestva-

fizicheskih-lits-v-zarubezhnyh-stranah-i-ego-primenenie-v-rossii.

Качур О.В., (2023)

Зарубежный опыт налогообложения недвижимости.

https://journals.vsu.ru/meps/article/view/11243/11331

.

Лыкова Л.Н., (2017). Налоговые системы зарубежных стран: учебник для

бакалавриата и магистратуры/ Л. Н. Лыкова,И. С. Букина.–

М: Издательство Юрайт.428

с.

Орлова Е. В., 2017. Исследование зарубежного опыта управления финансово

-

бюджетной

несостоятельностью

муниципальных

образований.

https://vestnik.guu.ru/jour

.

Филиппова В. Ф, (2021). Налог на имущество физических лиц в России и Канаде:

сравнительный анализ.https://cyberleninka.ru/article/n/nalog

-na-imuschestvo-fizicheskih-

lits-v-rossii-i-kanade-sravnitelnyy-analiz.

Эеберг К.Т., (1913). Курс финансовой науки. Перевод с 12

-

го немецкого издания /

Эеберг К.Т., ф., проф. Эрланген. ун

-

та. СанктПетербург, Тип. А. Розена, 1913. 604 с.

Библиографические ссылки

ECB, (2017). The composition of public finances in the euro area. https://www.ecb.europa.eu/pub/pdf/other/ebart201705_01.en.pdf.

Stiglitz J. (2015) The price of inequality. How today's divided society endangers our future. EKSMO, 2015. 512 p.

Батура, О.В. и др., (2017) Налогообложение недвижимости: опыт стран-членов Европейского союза / О. В. Батура,С. А. Шавров, Е. А. Рыжковская // Труды БГТУ. – Серия 5, № 1 (196). – С. 92–96.

Богачев, С.В., (2017). Налог на недвижимость: опыт зарубежных стран // Налоги и сборы. № 1. – С. 45–50.

Вылкова Е.С. (2022) Совершенствование налогообложения имущества физических лиц в Российской Федерации как инструмент уменьшения социального неравенства. https://cyberleninka.ru/article/n/sovershenstvovanie-nalogooblozheniya-imuschestva-fizicheskih-lits-v-rossiyskoy-federatsii-kak-instrument-umensheniya-sotsialnogo.

Дементьева М.А., Захарова А.В., Кирова Е.А., (2019). Опыт налогообложения недвижимого имущества физических лиц в зарубежных странах и его применение в России. https://cyberleninka.ru/article/n/opyt-nalogooblozheniya-nedvizhimogo-imuschestva-fizicheskih-lits-v-zarubezhnyh-stranah-i-ego-primenenie-v-rossii.

Качур О.В., (2023) Зарубежный опыт налогообложения недвижимости. https://journals.vsu.ru/meps/article/view/11243/11331.

Лыкова Л.Н., (2017). Налоговые системы зарубежных стран: учебник для бакалавриата и магистратуры/ Л. Н. Лыкова,И. С. Букина.– М: Издательство Юрайт.428 с.

Орлова Е. В., 2017. Исследование зарубежного опыта управления финансово-бюджетной несостоятельностью муниципальных образований. https://vestnik.guu.ru/jour.

Филиппова В. Ф, (2021). Налог на имущество физических лиц в России и Канаде: сравнительный анализ.https://cyberleninka.ru/article/n/nalog-na-imuschestvo-fizicheskih-lits-v-rossii-i-kanade-sravnitelnyy-analiz.

Эеберг К.Т., (1913). Курс финансовой науки. Перевод с 12-го немецкого издания / Эеберг К.Т., ф., проф. Эрланген. ун-та. СанктПетербург, Тип. А. Розена, 1913. 604 с.