Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59483

Ключевые слова:

надзор банковский надзор капитал активы управление рентабельность ликвидность эффективность отчетность

Аннотация

В статье раскрыто понятие “банковский контроль”, его сущность, экономическое значение, международный банковский контроль, мировой опыт, банковская система и процедуры контроля в нашей республике с годами совершенствовались. Выводы представлены в конце статьи.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

485



ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ

Жуманазаров Музаффар Жуманазар ўғли

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

ORCID: 0009-0003-7976-3309

m_jumanazarov@cbu.uz

Аннотация.

Мақолада “банк назорати” тушунчаси, унинг моҳияти, иқтисодий

аҳамияти, халқаро банк назорати, жаҳон тажрибаси, республикамиздаги банк тизими

ва назорат қилиш тартиблари йиллар кесимида такомиллашиб боргани баён қилинган.

Мақола якунида хулосалар келтирилган.

Калит сўзлар:

назорат, банк назорати, капитал, активлар, менежмент,

даромадлилик, ликвидлик, самарадорлик, ҳисобот.

ЭВОЛЮЦИЯ БАНКОВСКОГО НАДЗОРА В УЗБЕКИСТАНЕ

Жуманазаров Музаффар Жуманазаров угли

Центральный банк Республики Узбекистан

Аннотация.

В статье раскрыто понятие “банковский контроль”, его сущность,

экономическое значение, международный банковский контроль, мировой опыт,

банковская система и процедуры контроля в нашей республике с годами

совершенствовались. Выводы представлены в

конце статьи.

Ключевые слова:

надзор, банковский надзор, капитал, активы, управление,

рентабельность, ликвидность, эффективность, отчетность.

THE EVOLUTION OF BANKING SUPERVISION IN UZBEKISTAN

Jumanazarov Muzaffar Jumanazar ugli

Central Bank of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

The article describes the concept of "bank control", its essence, economic

importance, international bank control, world experience, the banking system and control

procedures in our republic have improved over the years. Conclusions are presented at the end of

the article.

Keywords:

supervision, banking supervision, capital, assets, management, profitability,

liquidity, efficiency, reporting.

UO

K: 336.71 (575.1)

XI SON - NOYABR, 2024

485-492


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

486

Кириш.

Банклар фаолияти юқори даражадаги иқтисодий рисклар билан чамбарчас боғлиқ

фаолият бўлиб, бу аввало, банклар фаолиятининг асосан жалб қилинган маблағлар

ҳисобидан амалга оширилиши билан изоҳланади.

72

Бунинг натижасида банклар фаолиятида доимо ликвидлик риски, кредит риски ва

тизимли риск яққол кўзга ташланиб туради. Бунинг устига, банклар фаолиятининг бош

мақсади юқори даражада фойда олишни таъминлаш бўлганлиги банкни янада юқори

даромадли, айни вақтда юқори рискли оперцияларни амалга оширишини тақозо этади.

Буларнинг барчаси пировард натижада банклар фаолиятида фойдалилик ва

ликвидлилик категориялари ўртасида мураккаб, зиддиятли боғлиқликни юзага

келтиради.

Айни вақтда, банклар фаолиятини тартибга солиш борасида ҳал қилинмаган

масалалар, камчиликлар сақланиб қолган.

Жумладан, банкларининг активлари таркибида даромад келтирмайдиган

активлар салмоғининг нисбатан юқори даражада қолаёганлиги, айрим йирик

банкларнинг барқарор ресурслар базасининг заифлиги, банкларнинг ресурс базасини

шаклланишига салбий таъсир кўрсатувчи мажбурий захираларнинг мавжудлиги,
банкларнинг кредит портфелини диверсификация қилиш борасидаги ва бошқа шу каби

муаммолар мавжуд.

Банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш

мақсадида 2017 йил 7 февралда қабул қилинган Ўзбекситон

Республикаси

Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони банк тизимида янги босқични бошлаб

берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майда “2020 —

2025

йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
стратегияси тўғрисида” ПФ

-5992-

сон Фармони тасдиқланди.

Мазкур Фармонда Марказий банкнинг банк тизими регулятори сифатидаги

ролини ошириш орқали лозим даражадаги пруденциал назоратнинг бўлиши молия

тизими барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланиши белгиланган.

Адабиётлар шарҳи.

“Банк назорати тушунчаси ҳақида: Б.Х. Aлиев (2012) –

иқтисод фанлари доктори,

солиқлар ва пул муомаласи кафедраси мудири. Д.A. Рабаданова –

иқтисод фанлари

номзоди, молия ва суғурта кафедраси доценти. Е.С. Багрова –

солиқлар ва пул муомаласи

кафедраси изланувчилари томонидан ўрганилган.

Масалан, банк қонунчилигида Россия банкининг назорат функциялари аниқ

белгиланган бўлса

-

да, “банк назорати”нинг ҳуқуқий таърифи берилмаган. Шу сабабли

олимлар ва амалиётчилар бу тушунчани турлича изоҳлашади. Бу борада турли
ёндашувларни умумлаштириш учун “назорати” атамасини тадқиқ қилиш мақсадга

мувофиқдир.

“Назорат” тушунчасининг умумий талқини:

С.

И. Ожеговнинг рус тили луғатида назорат қуйидагича таърифланади:

Назорат (назорат қилиш) –

кузатиш ва текшириш мақсадида қараб бориш.

Буни амалга оширувчи шахслар гуруҳи ёки орган.

В.

И. Дал луғатида назоратни назорат қилиш ва назоратга олиш сифатида кўриб

чиқилади. Замонавий иқтисодий луғатда

назорат кузатув функциялари устунлик

қилувчи назорат тури сифатида белгиланган.

72

Банклар фаолиятини назорат қилишда қўлланиладиган усуллар.//

https://arxiv.uz/uz/documents/kurs-

ishlari/iqtisodiyot/banklar-faoliyatini-nazorat-qilishda-qo-llaniladigan-usullar

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

487

Эрон олими С.Ҳ.

Маҳдавининг (2022) “Марказий банк назорати ва Эроннинг

исломий банкидаги ўн йиллик фаолиятини ўрганиш” мавусидаги тўртинчи Исломий

банк семинаридаги фикрича “Назорат тушунчаси бўйича ушбу соҳада аниқ тариф бериш

осон эмас, чунки банк назорати бугунги кунда дунёдаги мураккаб банк

фаолиятларининг турли соҳаларини қамраб олади. Лекин молиявий институтларнинг
барқарорлигини ва саломатлигини сақлаш, қоидаларини бажариш ва омонатчиларнинг

манфаатларини ҳимоя қилиш мавжуд тарифларнинг умумий нуқталари” эканлигини

таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, Хитой олими А.

Шенгнинг (1990) фикрича “Банкларнинг муаммолари

ва муваффақиятсизликларининг бошқа ижтимоий қатламларга зарарли

таъсирларини

тарқалишини олдини олиш, бу банк назоратининг аҳамиятини таъкидлайдиган муҳим

масала бўлса, ҳозирги вақтда банк назоратининг аҳамиятини таъкидлайдиган яна бир
муҳим масала –

бу ривожланаётган мамлакатларнинг фоиз ставкаларини

эркинлаштириш ва бошқа иқтисодий ўзгаришларга мослаштиришдир.

Сўнгги йигирма йил ичида лотин Америкаси мамлакатларининг тажрибаси шуни

кўрсатадики, банк ставкаларини эркинлаштириш босқичига киришдан олдин, икки

муҳим ва асосий шартлар мавжуд: иқтисодий барқарорлик (хусусий сектор фаолияти
учун мос иқтисодий ҳолат) ва самарали ва кучли банк назоратининг мавжудлиги

эканлигидир деб таъкидлаб ўтилган.

Банк назорати тушунчасини таҳлил қилиш Олимлар банк назоратини қуйидагича

таърифлайдилар:

1.

Банк назорати –

бу давлат органлари томонидан банкларнинг қонуний

фаолиятини таъминлаш чоралари тизими.

2.

Банк назорати –

миллий банк тизимининг барқарорлиги ва бошқарув

самарадорлигини таъминлашга қаратилган чора

-

тадбирлар мажмуи.

3.

Банк назорати –

бу банк фаолиятининг молиявий

-

ҳуқуқий жиҳатларини

кузатиш ва тартибга солиш. Бу талқинларнинг умумий хусусияти шундаки, банк

назорати банк фаолиятини қонуний ва самарали равишда бошқариш учун зарур бўлган

назорат механизми сифатида кўриб чиқилади. Банк назоратининг замонавий талқини

муаллифларнинг фикрича, банк назорати –

бу кредит ташкилотларининг молиявий

ҳолатини кузатиш ва уларнинг фаолиятини мотивацион

-

профессионал баҳолаш орқали

пруденстиал (эҳтиёткорликка асосланган) меъёрларга мослигини таъминлашга

қаратилган назорат ҳаракатларининг ўзига хос шаклидир.

Ушбу таъриф назоратни молия соҳасидаги стратегик бошқарув воситаси сифатида

кўрсатиб, унинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини акс эттиради.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Республикамизда банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат —

“Ўзбекистон

Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолияти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўлиб, уларнинг ишлаб чиқилишида

ривожланган молия

-

банк тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини

алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва

акциядорлик

-

тижорат шаклида ташкил этилишига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу

даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш

мумкин:

Биринчи омил

-

олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки монетар

бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли

органи бўлди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

488

Иккинчи омил

-

Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти

тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими –

тижорат банклари

фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ

-

пухта белгилаб берди. Унда банк

активларини

диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат

банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган.

Ўзбекистонда 1998 йилга келиб республика банклари Базель тавсияларига

мувофиқ ҳолда фаолият кўрсатиш учун зарур тадбирлар амалга оширилди. Хусусан,

банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базель қўмитасининг тавсияларидан келиб

чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бунда

тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар

балансида мавжуд муаммоларни олдиндан аниқлаш ҳамда банк ликвидлиги пасайиши
ва капитал тугаши юзага келишидан олдин огоҳлантирув чораларини кўриш
тамойилларидан фойдаланилди.

73

Кейинчалик 2000

-

2011 йиллар давомида эса тижорат банкларида инспекция

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инспекция бўлинмалари томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низом

(рўйхат рақами 889, 04.02.2000й.)

ишлаб чиқилди ва унинг

талаблари асосида амалга оширилди. Мазкур даврда тижорат банкларида инспекция

CAMEL тизимига асосан ўтказиб келинган.

Ўз навбатида, тижорат банкларида ўтказилган инспекция натижалари асосида

уларга 1 дан 5 гача бўлган рейтинглар бериб келинган. Бунда, банкларга рейтинг
қўйишда “CAMEL ҳалқаро рейтинг тизими бўйича тижорат банкларининг молиявий

ҳолатини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш мезонлари”дан фойдаланилган. 2010 йилга

қадар Марказий банк томонидан барча тижорат банкларида ҳар йили комплекс

инспекция ўтказилиши мажбурий бўлган.

2011 йилда Марказий банк томонидан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш

тартиби тўғрисида”ги Низом

(рўйхат рақами 2217, 14.04.2011й.)

ишлаб чиқилди. Ушбу

ҳужжатда, тижорат банкларида комплекс инспекция CAMEL(S) тизимига асосан амалга
оширилиши белгиланган.

Шунингдек, 2011 йилдан бошлаб тижорат банкларида ҳар йили комплекс

инспекция ўтказиш талаби бекор қилинган. Инспекция масофавий назорат натижалари
асосида риск даражаси юқори деб топилган банкларда ўтказилиши белгиланган.

2015 йилда Жаҳон банки экспертлари кўмагида “Тижорат банкларининг молиявий

барқарорлиги ва ишончлилигини CAMELS методологияси бўйича баҳолаш ҳамда

мос

назорат

-

таъсир чораларини кўриш мезонлари” ишлаб чиқилиб, тижорат банкларининг

молиявий ҳолати халқаро CAMEL рейтинг тизими асосида баҳоланган.

Ушбу тизимининг номи баҳоланиши лозим бўлган ҳар бир компонентнинг инглиз

тилидаги номларининг биринчи

ҳарфидан ҳосил бўлганлигини кўриш мумкин. Бунда С

(Capital adequacy) капитал етарлилиги, А –

(Asset quality) активларнинг сифати, М –

(Management) менежмент ёки бошқарув, Е –

(Earning) банк даромад ва харажатлари ва

рентабеллиги ва L –

(Liquidity) ликвидликни англатади.

Активлар сифатини баҳоланишида

инспекция жараёнида банк активларининг

ҳолати, сифати, даромадлилиги, самарадорлигига оид тўпланган маълумотларга

асосланиши керак.

Ушбу компонентнинг рейтингига банк актив амалиётларининг амалдаги

қонунчилик талабларига ва ички сиёсатларига мос равишда расмийлаштирилиши,

муаммоли активларнинг динамикаси, улар ҳажмининг банк молиявий ҳолатига

таъсири даражаси, эҳтимолий йўқотишларга қарши шакллантирилган захираларнинг

73

сbu. uz. Сайтидан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

489

етарлилиги, Марказий банкка тақдим қилинадиган ҳисоботларида активлар сифатини
реал акс эттирилиши ва бошқалар тўғрисида тўпланган маълумотлар асосий таъсир

кўрсатади.

Ушбу компонентга баҳо берилишида, шунингдек банк томонидан Марказий банк

томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларнинг тўғри ҳисобланганлиги текширилиши
ва текшириш натижасида аниқланган фарқларга изоҳ берилиши лозим.

Банк тажрибасида Марказий банкнинг юқоридаги меъёрларига амал қилмаслик

ҳолатларининг мавжудлиги, ушбу ҳолатларнинг инспекция санасига бартараф

қилинмаганлиги ёхуд қайтарилганлиги, уларни Марказий банкни чалғитиш мақсадида
хато ҳисобланганлиги ушуб компонентни ва банк менежментининг баҳоланишига

ўзининг тегишли (салбий) таъсирини кўрсатиши лозим.

Даромад ва харажатлари ва рентабеллиги

банк томонидан олинаётган

фойданинг

банк капиталининг ўсишини таъминлаш учун етарлилиги нуқтаи назаридан

баҳоланиши лозим. Ушбу компонентни баҳолашда банк даромад ва харажатларининг

реаллиги, ўрнатилган даромад ва соф фойда режаларининг бажарилиши, банкнинг

даромадлари, харажатлари, соф фойдаси, рентабеллик кўрсаткичлари динамикаси

таҳлили натижалари ўз таъсирини кўрсатиши лозим.

Капитал ўрнатилган талабларга жавоб бермаётган бир пайтда банк томонидан

беҳуда харажатларнинг амалга оширилиши, шу жумладан турли ҳомийлик (молиявий)

ёрдамлар кўрсатилиши, дивидендлар тўланиши ушбу компонент ва менежментнинг

рейтинги аниқланишида ўзининг тегишли (салбий) таъсирини кўрсатиши лозим.

Капиталнинг етарлилиги

асосан капитал коэффициентларини, яъни банк 1

-

даражали капиталнинг ва регулятив капиталининг етарлилиги, левераж

коэффициентларини таҳлили натижалари бўйича баҳо берилади.

Ушбу компонентнинг баҳоланишида коэффициентларнинг амалдаги меъёрларга

мослиги, уларни ҳисоблашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилиши эътиборга
олиниши лозим. Агарда банкнинг капитали коэффициентлари хато ҳисобланган бўлиб,

коэффициентларнинг ҳақиқий кўрсаткичлари Марказий банк томонидан ўрнатилган

талабларга жавоб бермаса, ушбу ҳолат салбий ҳолат сифатида баҳоланиши ва у нафақат

капиталнинг етарлилиги компонентининг баҳоланишига, балки шунингдек банк
менежментининг баҳоланишига ўзининг тегишли (салбий) таъсирини кўрсатиши

лозим.

Ушбу компонентнинг рейтингини аниқлашда банкнинг амалдаги талабларга риоя

қилиниши, капитал тушунчаси қамраб оладиган ҳисобварақларнинг (устав капитали

,

захира фондлари ва ҳоказо) тегишли миқдорда ва муддатларда шакллантирилиши,

акциядорларга дивидендларнинг белгиланган миқдорда ва муддатларда тўланиши

эътиборга олиниши лозим.

Ликвидлик,

ушбу компонент банкнинг мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз

вақтида ва қўшимча харажатлар қилинмаган ҳолда бажарилаётганлиги, активлари ва
мажбуриятларининг ҳажми ва муддатларининг мутаносиблиги нуқтаи назаридан

баҳоланиши лозим.

Ушбу компонент баҳоланишида банкнинг ликвидлик кўрсаткичининг тўғри

ҳисобланганлиги, унинг амалдаги меъёрларга мослиги, динамикаси эътиборга
олиниши керак.

Ушбу компонентнинг рейтингини аниқлашда банкнинг ликвидликни бошқариш

бўйича сиёсатларнинг ишлаб чиқилганлиги, ушбу сиёсатларга риоя қилиниши,

ликвидлик ҳолатини самарали кузатиш учун дастурий таъминотларнинг мавжудлиги,
уларнинг замонавийлиги, ликвидликни бошқариш билан шуғулланадаиган тузилма

ходимлари малакасининг ликвидликни тегишли даражада бошқариш етарлиги банк

тажрибасида мижозлари олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаслик

ҳолларининг мавжудлиги ўзининг тегишли таъсирини кўрсатиши лозим.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

490

Менежмент,

CAMEL рейтинг тизимининг қолган 4 та компоненти ўрганилгандан

сўнг ушбу компонентга баҳо берилади.

Ушбу компонентнинг рейтингига бошқа компонентларнинг рейтинги, менежмент

органлари аъзоларининг малакалари банкни соғлом ва хавфсиз бошқаришга

етарлилигига берилган баҳо ўз таъсирини кўрсатиши лозим. Шунингдек, ушбу
компонент рейтингига банк менежментининг банк олдида

турган муаммо ва

масалаларни ҳал қилиш бўйича қабул қилган қарорларининг адекватлиги ҳам таъсир

қилиши лозим.

2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг

Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 9 январдаги ПФ

-5296-

сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига

мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси
ташкил этилди.

74

Қўмита

ўз фаолиятини доимий равишда Ўзбекистон Республикасининг

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Банклар ва банк фаолияти

тўғрисида”, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”, “Микрокредит ташкилотлари
тўғрисида” ,“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш

тўғрисида”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ҳамда “Жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

тўғрисида”ги қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб боради.

Қўмита Марказий банкнинг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга солиш

ва назорат қилиш функцияларини амалга оширувчи коллегиал органи ҳисобланади.

Қўмита

Марказий банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини

амалга оширишини таъминловчи таркибий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириб

боради.

Қўмитанинг

асосий вазифа ва функциялари: Қўмита қуйидаги вазифаларни амалга

оширади: банк тизими барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар

манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш; банк назорати бўйича халқаро

стандарт ва талабларга мувофиқ банк тизими барқарорлигини таъминлашга
қаратилган назорат ва тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш; Марказий

банкнинг тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш, шу

жумладан кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш
методологиясини такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириб бориш; амалдаги
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.

Қўмита

қуйидаги ваколатларга эга: банк ташкил этишга дастлабки рухсат бериш,

банклар ва кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларда аудиторлик текширувларини

амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ҳамда аудитор малака

сертификатларини бериш, чақириб олиш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш,
дубликатларини бериш ҳамда қайта расмийлаштириш;

Марказий банк Бошқаруви йиғилишлари муҳокамасига банклар, микрокредит

ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси, кредит бюролари фаолиятини ҳамда

қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш, лицензияни
чақириб олиш, тўхтатиб туриш, 2 бекор қилиш, дубликат бериш ҳамда қайта

расмийлаштириш масалаларини киритиш;

Марказий банк Бошқаруви муҳокамасига банкларни давлат рўйхатига олиш

дафтарига, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, валюта биржаси ва кредит
бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришга

берилган лицензиялар реестрига киритиш ва чиқариш тўғрисидаги масалаларни

киритиш;

74

cbu.uz сайтидан.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

491

банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олишга рухсат бериш; банк акциядорлар

(қатнашчилар) умумий йиғилишининг қарорига асосан қўшиб юбориш, бирлаштириш,

бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклларида банкни қайта ташкил этишга

рухсат бериш; банкларга чет элда ўз шўъба банкини, филиалини ва ваколатхонасини

ташкил этишга, шунингдек чет эл банкларининг устав капиталида иштирок этишга
рухсат бериш; Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини

аккредитация қилиш ва ташкил этишга рухсат бериш; банк Кенгаши ҳамда

Бошқарувини ўзгартиришни, банкни қайта ташкил этишни талаб қилиш; аудиторлик

ташкилотларига банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи
сертификатни бериш, чақириб олиш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш, дубликат бериш

ҳамда қайта расмийлаштириш; аудиторларга банкларда аудиторлик текширувларини

ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш,
амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш ваколатига эга.

2023 йил декабрь ойида Марказий банк бошқаруви томонидан “Банкларда рискка

асосланган назорат қўлланмаси” тасдиқланган бўлиб, 2024

йилдан бошлаб тижорат

банкларида инспекциялар ушбу ҳужжат асосида амалга оширилиши бошланди.

Ўз навбатида, “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини

CAMELS методологияси бўйича баҳолаш ҳамда мос назорат

-

таъсир чораларини кўриш

мезонлари” Марказий банк бошқарувининг 2024

йил август ойидаги қарори билан

бекор қилинган.

Хулоса ва таклифлар.

Банклар фаолиятининг бош мақсади юқори даражада фойда олишни таъминлаш

бўлганлиги сабабли ҳар хил рискларга дуч келади. Бу борада омнатчилр ва кредиторлар

манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар фаолиятини назорат қилиб туриш

давлатнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг банк

тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” Фармонлари ҳам фикримиз исботидир.

Ўзбекистонда банк назорати ва халқаро амалиёти бўйича Базель қўмитасининг

тавсияларидан келиб чиқиб, тижорат банклари фаолиятини молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартлари доирасида тартибга солувчи комплекс меъёрий ҳужжатлар
ишлаб чиқилмоқда.

Банк назорати 2000

-

2011 йиллар давомида CAMEL тизимига асосан баҳоланиб

келган бўлиб, 2011 йилдан бошлаб CAMEL(S) тизимига асосан амалга оширила бошлади.

2018

йилда Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий

банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати
қўмитаси ташкил этилди.

2023 йил декабрь ойида Марказий банк бошқаруви томонидан “Банкларда рискка

асосланган назорат қўлланмаси” тасдиқланган бўлиб, 2024

йилдан бошлаб тижорат

банкларида инспекциялар ушбу ҳужжат асосида амалга оширилиши бошланди.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Seyed Mojtaba Hassani Shahi Sara, Seyed Mohammad Reza Reiszadeh, Ali Fallah (2022)

“Assessing the effect of central bank supervision interaction with audit and internal inspection

units

of

banks

on

the

efficiency

of

banking

supervision”

http://dx.doi.org/10.22075/ijnaa.2022.27159.3517

Sheng A., (1990) Bank Supervision: Principles and Practice, Economic Development Institute

of the World Bank, p-5.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

492

Алиев

Б.Х.

(2012)

Финансы и кредит журнал “К вопросу о понятии банковского

надзора”.

Қонун

(2019) Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти

тўғрисида”ги Қонуни. –

Т.: “Ўзбекистон”, 5 ноябрь.

Қонун

(2019)

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг

Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни. Т.: “Ўзбекистон”. 11 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (2003) –

Т.: “Ўзбекистон”, 8

декабрь.

Фармон

(2017)

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги
2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонуни

ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6

-

сон,

70-

модда.

www.cbu.uz

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти.

www.sbtsue.uz

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.

27-

28 апрел, 2022 йил.

Библиографические ссылки

Seyed Mojtaba Hassani Shahi Sara, Seyed Mohammad Reza Reiszadeh, Ali Fallah (2022) “Assessing the effect of central bank supervision interaction with audit and internal inspection units of banks on the efficiency of banking supervision” http://dx.doi.org/10.22075/ijnaa.2022.27159.3517

Sheng A., (1990) Bank Supervision: Principles and Practice, Economic Development Institute of the World Bank, p-5.

Алиев Б.Х. (2012) Финансы и кредит журнал “К вопросу о понятии банковского надзора”.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. – Т.: “Ўзбекистон”, 5 ноябрь.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни. Т.: “Ўзбекистон”. 11 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (2003) – Т.: “Ўзбекистон”, 8 декабрь.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

www.cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти.

www.sbtsue.uz - Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали. 27-28 апрел, 2022 йил.