Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59490

Ключевые слова:

бюджетные организации финансовый результат отчет бухгалтерский учет финансовый анализ прозрачность цифровизация

Аннотация

В данной статье изучается процесс создания и представления отчетов о финансовых результатах в бюджетных организациях, его особенности, а также проблемы, связанные с ним. В ходе исследования были проанализированы теоретические и методологические основы финансовой отчетности, международный опыт и национальные операции. Обоснованы пути решения существующих проблем и перспективные направления. Результаты исследования служат совершенствованию системы отчетности в бюджетных организациях и повышению эффективности использования государственных средств.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

515


БЮДЖЕТ

ТАШКИЛОТЛАРИДА

МОЛИЯВИЙ

НАТИЖА

ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТЛАРНИ

ТУЗИШ

ВА

ТАҚДИМ

ЭТИШ

АМАЛИЁТИ

Калонов

Шоҳижаҳон

Нормахмад

ўғли

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази

ORCID: 0009-0007-6636-7293

shoxjoxonkolonov19942702@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада бюджет ташкилотларида молиявий натижа

тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш амалиёти, унинг ўзига хос
жиҳатлари ва долзарб муаммолари тадқиқ этилган. Тадқиқот жараёнида
молиявий ҳисоботларнинг

назарий

-

услубий асослари, халқаро тажриба ва миллий

амалиёт таҳлил қилинган. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ва
истиқболли йўналишлар асослаб берилган. Тадқиқот натижалари бюджет
ташкилотларида

ҳисобот

тизимини

такомиллаштириш

ва

давлат

маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Калит сўзлар:

бюджет ташкилотлари, молиявий натижа, ҳисобот,

бухгалтерия ҳисоби, молиявий таҳлил, шаффофлик, рақамлаштириш.

ПРАКТИКА

СОСТАВЛЕНИЯ

И

ПРЕДСТАВЛЕНИЯ ОТЧЕТОВ

О

ФИНАНСОВЫХ

РЕЗУЛЬТАТАХ

В БЮДЖЕТНЫХ

ОРГАНИЗАЦИЯХ

Калонов

Шахиджахан

Нормахмад

угли

Центр

исследований

развития

высшего

образования

Аннотация.

В данной статье изучается процесс создания и представления

отчетов о финансовых результатах в бюджетных организациях, его
особенности, а также проблемы, связанные с ним. В ходе исследования были
проанализированы теоретические и методологические основы финансовой
отчетности, международный опыт и национальные операции. Обоснованы пути
решения существующих проблем и перспективные направления. Результаты
исследования служат совершенствованию системы отчетности в бюджетных
организациях и повышению эффективности использования государственных
средств.

Ключевые слова:

бюджетные организации, финансовый результат, отчет,

бухгалтерский учет, финансовый анализ, прозрачность, цифровизация.

UO

K: 656.071.32

XI SON - NOYABR, 2024

515-521


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

516

PRACTICE OF PREPARING AND PRESENTING FINANCIAL PERFORMANCE REPORTS IN

BUDGETARY ORGANIZATIONS

Kalonov Shakhidzhakhan

Center for Higher Education Development Research

Abstract.

In this article, the process of creating and presenting reports on financial results

in budget organizations, its specific aspects, and the problems associated with it are studied.

During the research, the theoretical and methodological foundations of financial reports,
international experience and national operations were analyzed. Ways to solve the existing

problems and promising directions are justified. Research results serve to improve the reporting

system in budget organizations and increase the efficiency of using state funds.

Keywords:

budget organizations, financial result, report, accounting, financial analysis,

transparency, digitization.

Кириш

.

Бюджет

ташкилотларида

молиявий

натижа

тўғрисидаги

ҳисоботларни

тузиш

ва

тақдим

этиш

масаласи

ҳозирги

кунда

долзарб

аҳамият

касб

этмоқда

.

Бюджет

ташкилотлари

давлат

бюджети

харажатларининг

асосий

истеъмолчилари

ҳисобланади

ва

Молия

вазирлигининг

маълумотларига

кўра

,

бюджет

харажатларининг

60%

дан

ортиғи

айнан

бюджет

ташкилотларини

молиялаштиришга

йўналтирилади

.

Бу

эса

ўз

навбатида

уларда

молиявий

ҳисоботларни

тўғри

юритиш

,

давлат

маблағларидан

мақсадли

ва

самарали

фойдаланишни

таъминлашнинг

муҳим

шарти

эканлигини

кўрсатади

.

Давлат

бошқаруви

тизимини

такомиллаштириш

шароитида

бюджет

маблағларидан

мақсадли

ва

самарали

фойдаланиш

устидан

назоратни

кучайтириш

талаб

этилмоқда

.

Бу эса молиявий ҳисоботларнинг сифати ва шаффофлигини

оширишни тақозо этади. Шу билан бирга, ҳозирги кунда рақамли технологиялар

ҳисобот тузиш амалиётини такомиллаштириш учун янги имкониятлар яратмоқда.

Электрон ҳисобот тизимларини жорий этиш орқали ҳисоботларнинг тезкорлиги ва
ишончлилигини ошириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ

-6044-

сон

"Давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги
Фармонида "давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш, бюджет
маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва бюджет жараёнининг

шаффофлигини таъминлаш" устувор

вазифалар сифатида белгиланган. Бу эса бюджет

ташкилотларида молиявий ҳисобот тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

заруратини келтириб чиқармоқда.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни

такомиллаштириш масаласи кўплаб хорижий

олимлар томонидан ўрганилган бўлсада,

миллий амалиётда бу борада ҳали етарлича тадқиқотлар олиб борилмаган. Мавжуд

тадқиқотларда асосан ҳисоботларнинг айрим жиҳатлари ўрганилган бўлиб, масалага

комплекс ёндашув етишмайди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мақоланинг мақсади бюджет

ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш

амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқишдан иборат. Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, миллий амалиётдаги
муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини топиш муҳим аҳамият касб

этади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

517

Адабиётлар шарҳи.

Бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот масалалари кўплаб хорижий олимлар

томонидан тадқиқ этилган. Тадқиқот методологиясининг асосини тизимли ёндашув

ташкил этади. Унга кўра бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот тизими яхлит

тизим сифатида ўрганилган бўлиб, тизимли таҳлил, қиёсий таҳлил, статистик ва
иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Давлат секторида молиявий ҳисобот тизимини такомиллаштириш масаласи

Grossi

ва

Steccolini

(2015) томонидан чуқур ўрганилган. Уларнинг фикрича: "

IPSAS

стандартларини жорий этиш давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги
ва ҳисобдорлигини таъминлашнинг энг самарали воситасидир. Бу орқали маҳаллий

бошқарув

органлари фаолиятини баҳолаш ва назорат қилиш имконияти янада

кенгаяди".

Халқаро стандартларга ўтиш масаласини тадқиқ этган

Brusca

ва

Mart

í

nez (2016)

қуйидагиларни таъкидлайдилар: "

IPSAS

стандартларини жорий этиш давлат

бухгалтерия ҳисобини модернизация қилиш ва халқаро амалиёт билан

уйғунлаштиришнинг асосий йўналишидир. Бу узоқ муддатли жараён бўлиб, мунтазам

ислоҳотларни талаб этади".

OECD (Organization for Economic Cooperation and Development

) мамлакатлари

тажрибасини ўрганган

Adhikari

ва

G

å

rseth-Nesbakk

(2016) муҳим хулосага келганлар:

"Давлат секторида ҳисоблаш тамойилини жорий этишда учта асосий тўсиқ мавжуд

-

малакали кадрлар етишмаслиги, ахборот тизимларининг ривожланмаганлиги ва

институционал қийинчиликлар. Бу муаммоларни ҳал этмасдан туриб, халқаро
стандартларга тўлиқ ўтиш мураккаб" .

Jorge

ва бошқалар (2016) Европа Иттифоқи мамлакатлари тажрибасини таҳлил

қилиб, шундай хулосага келганлар: "

IPSAS

стандартларига ўтиш жараёни ҳар бир

мамлакатда ўзига хос кечмоқда. Муваффақиятли ўтиш учун давлат бошқаруви
тизимининг етуклиги, сиёсий ирода ва молиявий ресурслар муҳим аҳамиятга эга" .

Christiaens

ва бошқалар (2015) эса қуйидагиларни аниқлаганлар: "

IPSAS

стандартларини жорий этиш нафақат молиявий ҳисоботлар сифатини, балки умуман

давлат бошқаруви самарадорлигини оширади. Бу давлат молиясини бошқаришда янги
имкониятлар яратади" .

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат

статистика қўмитаси ва Ҳисоб палатасининг расмий маълумотларидан фойдаланилган.

Статистик таҳлил орқали молиявий ҳисоботлар сифатига таъсир этувчи омиллар

ўрганилган, қиёсий таҳлил ёрдамида эса халқаро тажриба ва миллий амалиёт

солиштирилган.

Юқоридаги олимларнинг тадқиқотлари ва қўлланилган методлар асосида хулоса

қилиш мумкинки, бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот тизимини

такомиллаштириш комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда халқаро стандартларга

ўтиш, кадрлар малакасини ошириш, ахборот тизимларини ривожлантириш ва

институционал ислоҳотларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва

тақдим этишнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари аниқланди:

-

Бюджет ташкилотлари фаолиятининг нотижорат хусусияти. Бюджет

ташкилотлари фойда олишни мақсад қилмайди, балки ижтимоий функцияларни

бажаради.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

518

-

Давлат бюджетидан молиялаштириш. Бюджет ташкилотлари асосан давлат

бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

-

Қатъий

белгиланган харажатлар сметаси. Бюджет ташкилотлари фаолияти

тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

-

Ҳисоб

сиёсатининг ўзига хослиги. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботи тижорат ташкилотларидан фарқ қилувчи

ўзига хос қоидалар

асосида юритилади.

-

Молиявий натижанинг ўзига хос талқини. Бюджет ташкилотларида

молиявий натижа бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва

тақдим этиш амалиёти бир қатор муаммо ва қийинчиликларга дуч келмоқда. Ушбу

соҳанинг ўзига хослиги, унинг нотижорат хусусияти ва давлат бюджетига юқори
даражада боғлиқлиги билан белгиланади. Шу билан бирга, бюджет ташкилотлари
фаолияти давлат маблағларидан самарали фойдаланиш ва ижтимоий функцияларни

бажариш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ

-6044-

сон

Фармонида

таъкидланганидек,

"давлат

молиясини

бошқариш

тизимини

такомиллаштириш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва

бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш" устувор вазифалар сифатида

белгиланган (Фармон

, 2020)

. Бу эса бюджет ташкилотларида молиявий натижа

тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш масаласининг долзарблигини яна бир

бор тасдиқлайди.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва

тақдим этиш жараёнида бир қатор асосий муаммолар кузатилмоқда. Булардан бири

ҳисоб сиёсатининг мукаммал эмаслиги бўлиб, кўпгина бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича ички меъёрий ҳужжатлар етарли
даражада ишлаб чиқилмаган. Бу эса молиявий натижаларни аниқ акс эттиришга

тўсқинлик қилади ва ҳисоботларнинг сифатини пасайтиради. Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, текширилган бюджет ташкилотларининг 30% да

ҳисоб сиёсати тўлиқ шакллантирилмаган.

Молиявий саводхонликнинг етарли эмаслиги ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.

Кўпгина бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бухгалтерлари молиявий ҳисоботларни

тузиш ва таҳлил қилиш бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга эмас. Бу эса молиявий
натижалар тўғрисидаги ҳисоботларнинг сифатини пасайтиради ва улардан самарали
фойдаланишга тўсқинлик қилади. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, бюджет

ташкилотлари бухгалтерларининг атиги 60% махсус молиявий таълимга эга.

Ахборот тизимларининг ривожланмаганлиги ҳам бюджет ташкилотларида

молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этишда муҳим тўсиқ бўлиб келмоқда. Кўпгина

бюджет ташкилотларида замонавий бухгалтерия дастурлари ва молиявий таҳлил
воситалари

мавжуд

эмас.

Бу

эса

ҳисоботларни

тайёрлаш

жараёнини

мураккаблаштиради, хатолар эҳтимолини оширади ва маълумотларнинг ўз вақтида

тақдим этилишига тўсқинлик қилади. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига

кўра, бюджет ташкилотларининг атиги 40% замонавий бухгалтерия дастурларидан
фойдаланади.

Ички назорат тизимининг заифлиги ҳам диққатга сазовор муаммо. Кўпгина

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларнинг тўғрилигини текшириш ва

тасдиқлаш бўйича самарали ички назорат механизмлари мавжуд эмас. Бу эса
ҳисоботлардаги хатолар ва камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш

имконини бермайди. Ҳисоб палатаси текширувлари натижаларига кўра, бюджет

ташкилотларининг 25% да ички назорат тизими талаб даражасида эмас.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

519

Молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва очиқлиги етарли даражада эмаслиги

ҳам муҳим масала ҳисобланади. Кўпгина бюджет ташкилотлари ўз молиявий

ҳисоботларини кенг жамоатчиликка очиқ эълон қилмайди ёки уларни тушунарли

шаклда тақдим этмайди. Бу эса давлат маблағларидан фойдаланиш устидан

жамоатчилик назоратини чеклайди ва коррупция хавфини оширади.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш ва бюджет ташкилотларида молиявий натижа

тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш амалиётини такомиллаштириш учун

бир қатор йўналишларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

Ҳисоб

сиёсатини такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва

мунтазам янгилаб бориш лозим. Бунда халқаро стандартлар ва илғор хорижий

тажрибани инобатга олиш муҳим. Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотлари
учун намунавий ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадга
мувофиқ.

Кадрлар малакасини ошириш ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Бюджет

ташкилотлари раҳбарлари ва бухгалтерлари учун молиявий ҳисобот ва таҳлил бўйича

махсус ўқув курсларини ташкил этиш, уларни мунтазам равишда малака ошириш
тизимига жалб қилиш зарур. Шунингдек, ол

Шунингдек, олий таълим муассасаларида бюджет ҳисоби ва ҳисоботи бўйича

махсус фанларни киритиш, амалиётга йўналтирилган таълимни кучайтириш ва халқаро

ҳамкорликни ривожлантириш зарур. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, малака

ошириш курсларидан ўтган бухгалтерларнинг иш самарадорлиги 20

-

30% га ошган .

Ахборот тизимларини ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бюджет

ташкилотларида замонавий бухгалтерия дастурлари ва молиявий таҳлил воситаларини

жорий этиш лозим. Бунда "Электрон бюджет" тизимини такомиллаштириш, бюджет

ҳисоби ва ҳисоботини юритиш учун махсус булутли технологияларга асосланган
дастурий

таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳисоботларни

тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш, хатолар эҳтимолини камайтириш ва

маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш имконини беради. Давлат

статистика қўмитаси маълумотларига кўра, замонавий ахборот тизимларидан
фойдаланиш ҳисоботларни тайёрлаш вақтини 40

-

50% га қисқартиради .

1-

жадвал

Муаммо

Ҳал қилиш йўли

Кутилаётган натижа

Ҳисоб сиёсатининг

мукаммал эмаслиги

Намунавий ҳисоб сиёсатини

ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Ҳисоботлар сифатининг

25-

30% га ошиши

Молиявий

саводхонликнинг етарли

эмаслиги

Махсус ўқув курслари ва

малака ошириш дастурларини

ташкил этиш

Ходимлар малакасининг

20-

30% га ошиши

Ахборот тизимларининг

ривожланмаганлиги

Замонавий бухгалтерия

дастурлари ва "Электрон

бюджет" тизимини жорий этиш

Ҳисобот тайёрлаш

вақтининг 40

-

50% га

қисқариши

Ички назорат тизимининг

заифлиги

Ички аудит хизматларини

ташкил этиш ва рискларни

баҳолаш тизимини жорий этиш

Молиявий интизом

бузилиши ҳолатларининг

30-40%

га камайиши

Ҳисоботлар

шаффофлигининг етарли

эмаслиги

Ҳисоботларни веб

-

сайтларда

эълон қилиш ва жамоатчилик

назоратини кучайтириш

Коррупция хавфининг 20

-

25% га пасайиши

Халқаро стандартларга

мослик даражасининг

пастлиги

IPSAS

стандартларини

босқичма

-

босқич жорий этиш

Ҳисоботлар сифатининг

30-

40% га ошиши


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

520

Ички назорат тизимини такомиллаштириш орқали молиявий ҳисоботларнинг

тўғрилигини текшириш ва тасдиқлаш бўйича самарали механизмларни жорий этиш

зарур. Бунда бюджет ташкилотларида ички аудит хизматларини ташкил этиш,

молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш жараёнларини баҳолаш методикасини

ишлаб чиқиш, рискларни баҳолаш тизимини жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳисоб
палатаси маълумотларига кўра, самарали ички назорат тизимига эга бўлган бюджет

ташкилотларида молиявий интизом бузилиши ҳолатлари 30

-

40% га камайган.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва

тақдим этиш амалиётидаги асосий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини

1-

жадвалда

кўриш мумкин.

Ушбу жадвал муаллиф томонидан тузилган бўлиб, жадвалда келтирилган

маълумотлар бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот тузиш амалиётини
такомиллаштириш бўйича комплекс ёндашувни акс эттиради. Ҳар бир муаммо учун
аниқ ечим таклиф этилган бўлиб, бу ечимларнинг амалга оширилиши натижасида

кутилаётган миқдорий кўрсаткичлар ҳам келтирилган. Молиявий ҳисоботларнинг

шаффофлиги ва очиқлигини ошириш ҳам долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларини ўз расмий веб

-

сайтларида эълон

қилиш амалиётини кенг жорий этиш, уларни кенг жамоатчилик учун тушунарли

шаклда тақдим этиш методикасини ишлаб чиқиш лозим. Шунингдек, фуқаролик

жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини бюджет ташкилотлари

фаолиятини мониторинг қилиш жараёнига кенг жалб этиш муҳим. Бу давлат

маблағларидан фойдаланиш устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ва
коррупция хавфини камайтириш имконини беради.

Молиявий ҳисоботларнинг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш ҳам долзарб

вазифалардан бири ҳисобланади. Бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларини ўз

расмий веб

-

сайтларида эълон қилиш амалиётини кенг жорий этиш, уларни кенг

жамоатчилик учун тушунарли шаклда тақдим этиш методикасини ишлаб чиқиш лозим.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини

бюджет ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш жараёнига кенг жалб этиш

муҳим. Бу давлат маблағларидан фойдаланиш устидан жамоатчилик назоратини
кучайтириш ва коррупция хавфини камайтириш имконини беради.

Халқаро стандартларга ўтишни жадаллаштириш ҳам муҳим вазифа ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда Давлат
секторининг бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларини (IPSAS) босқичма

-

босқич

жорий этиш лозим. Бу молиявий ҳисоботларнинг халқаро миқёсда қиёсланувчанлигини

таъминлаш ва уларнинг сифатини ошириш имконини беради. Молия вазирлиги

маълумотларига кўра, IPSAS стандартларига ўтиш молиявий ҳисоботлар сифатини 30

-

40% га оширади.

Молиявий таҳлил амалиётини такомиллаштириш ҳам зарур. Бюджет

ташкилотлари молиявий натижаларини баҳолаш учун махсус кўрсаткичлар тизимини

ишлаб чиқиш, молиявий таҳлил усулларини такомиллаштириш ва замонавий таҳлил

воситаларини жорий этиш лозим. Бу бюджет маблағларидан фойдаланиш

самарадорлигини объектив баҳолаш ва асосланган бошқарув

қарорларини қабул қилиш

имконини беради.

Бюджетлаштириш амалиётини такомиллаштириш орқали молиявий натижаларни

режалаштириш ва прогнозлаш тизимини яхшилаш мумкин. Бунда натижага

йўналтирилган бюджетлаштириш тамойилларини кенг жорий этиш, бюджет
ташкилотлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни

молиявий режалаштириш билан боғлаш муҳим аҳамиятга эга.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

521

Хулоса ва таклифлар.

Бюджет ташкилотларида молиявий натижа тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва

тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари уларнинг нотижорат табиати, давлат

бюджетидан молиялаштирилиши, қатъий белгиланган харажатлар сметаси, ҳисоб

сиёсатининг ўзига хослиги ва молиявий натижанинг ўзига хос талқини билан боғлиқ.
Ушбу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, бюджет ташкилотларида молиявий натижа

тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш амалиётини такомиллаштириш учун

комплекс ёндашув зарур.

Ҳисоб

сиёсатини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш, ахборот

тизимларини ривожлантириш, ички назорат тизимини кучайтириш, ҳисоботларнинг

шаффофлигини ошириш ва халқаро стандартларга ўтишни жадаллаштириш орқали

бюджет ташкилотларида молиявий ҳисобот сифатини ошириш ва давлат
маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мумкин.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Adhikari, P., &

Gårseth

-Nesbakk, L. (2016). Implementing public sector accruals in OECD

member states: Major issues and challenges. Accounting Forum, 40(2), 125-142.
https://doi.org/10.1016/j.accfor.2016.02.001

Brusca, I., & Martínez, J. C. (2016). Adopting

International Public Sector Accounting

Standards: a challenge for modernizing and harmonizing public sector accounting. International

Review of Administrative Sciences, 82(4), 724-744. https://doi.org/10.1177/0020852315600232

Christiaens, J., Vanhee, C., Manes-Rossi, F., Aversano, N., & Van Cauwenberge, P. (2015). The

effect of IPSAS on reforming governmental financial reporting: An international comparison.

International

Review

of

Administrative

Sciences,

81(1),

158-177.

https://doi.org/10.1177/0020852314546580

Grossi, G., & Steccolini, I. (2015). Pursuing private or public accountability in the public

sector? Applying IPSASs to define the reporting entity in municipal consolidation. International

Journal

of

Public

Administration,

38(4),

325-334.

https://doi.org/10.1080/01900692.2014.938820

Jorge, S., Jesus, M. A., & Laureano, R. (2016). Governmental accounting maturity toward

IPSASs and the approximation to national accounts in the European Union. International Journal

of Public Administration, 39(12), 976-988. https://doi.org/10.1080/01900692.2015.1068324

Маъруза

(2024)

Ўзбекистон

Республикаси

Молия

вазирлигининг

2023

йилги

таҳлилий

маърузаси

. -

Тошкент

, 2024. - 156

б

.

Низом (2019) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил

23 декабрдаги 181

-

сон буйруғи билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги низом. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами.

- 2019. -

№12.

-

Б.24

-29.

Статистик тўплам (2024) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитасининг

2023 йилги статистик тўплами.

-

Тошкент, 2024.

-

235 б.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги

ПФ

-6044-

сон "Давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш

тўғрисида"ги Фармони. // Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020

й., 06/20/6044/1195

-

сон.

Ҳисобот

(2024) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2023 йилги йиллик

ҳисоботи.

-

Тошкент, 2024.

-

125 б.

Библиографические ссылки

Adhikari, P., & Gårseth-Nesbakk, L. (2016). Implementing public sector accruals in OECD member states: Major issues and challenges. Accounting Forum, 40(2), 125-142. https://doi.org/10.1016/j.accfor.2016.02.001

Brusca, I., & Martínez, J. C. (2016). Adopting International Public Sector Accounting Standards: a challenge for modernizing and harmonizing public sector accounting. International Review of Administrative Sciences, 82(4), 724-744. https://doi.org/10.1177/0020852315600232

Christiaens, J., Vanhee, C., Manes-Rossi, F., Aversano, N., & Van Cauwenberge, P. (2015). The effect of IPSAS on reforming governmental financial reporting: An international comparison. International Review of Administrative Sciences, 81(1), 158-177. https://doi.org/10.1177/0020852314546580

Grossi, G., & Steccolini, I. (2015). Pursuing private or public accountability in the public sector? Applying IPSASs to define the reporting entity in municipal consolidation. International Journal of Public Administration, 38(4), 325-334. https://doi.org/10.1080/01900692.2014.938820

Jorge, S., Jesus, M. A., & Laureano, R. (2016). Governmental accounting maturity toward IPSASs and the approximation to national accounts in the European Union. International Journal of Public Administration, 39(12), 976-988. https://doi.org/10.1080/01900692.2015.1068324

Маъруза (2024) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2023 йилги таҳлилий маърузаси. - Тошкент, 2024. - 156 б.

Низом (2019) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил

декабрдаги 181-сон буйруғи билан тасдиқланган "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги низом. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. - 2019. - №12. - Б.24-29.

Статистик тўплам (2024) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2023 йилги статистик тўплами. - Тошкент, 2024. - 235 б.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Давлат молиясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 06/20/6044/1195-сон.

Ҳисобот (2024) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2023 йилги йиллик ҳисоботи. - Тошкент, 2024. - 125 б.