Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59496

Ключевые слова:

выручка контракты покупатели переменное возмещения метод наиболее вероятной величины существенный компонент финансирования долгосрочная торговая дебиторская задолженность договорные обязательства финансовые доходы финансовые расходы

Аннотация

В данной статье рассматриваются преимущества перехода на международные стандарты финансовой отчетности. Приведен порядок определения цены операции по стандарту МСФО № 15 «Выручка по договорам с покупателями». Также в случаях наличия значительного компонента финансирования освещаются вопросы признания выручки, финансовых доходов и расходов, долгосрочной торговой дебиторской задолженности и договорных обязательств, отражения в бухгалтерских счетах и финансовой отчетности.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

573


ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ СОТИШ ЖАРАЁНИДА ТУШУМЛАР

ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Сатторов Тоҳир Толмас Уғли

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ОRCID: 0000

-0002-6713-9344

sattorov_tohir@mail.ru

Аннотация

.

Ушбу мақолада Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига

ўтишнинг афзалликлари, 15

-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича

тушумлар” стандартига мувофиқ операция нархини аниқлаш тартиби келтирилган.

Шунингдек, ишда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлган ҳолларда
тушумларни, молиявий даромад ва харажатларни, узоқ муддатли савдо дебиторлик

қарзлари ва шартномавий мажбуриятларни тан олиш, бухгалтерия счётларида акс

эттириш ҳамда молиявий ҳисобот масалалари ёритилган.

Калитли сўзлар

:

тушум,

шартномалар, харидорлар, ўзгарувчан қоплама, энг

эҳтимолли миқдор методи, молиялаштиришнинг салмоқли компоненти, узоқ муддатли
савдо дебиторлик қарзлари, шартномавий мажбуриятлар, молиявий даромадлар,

молиявий харажатлар.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ВЫРУЧКИ В ПРОЦЕССЕ ПРОДАЖ ПО

МЕЖДУНАРОДНЫМ СТАНДАРТАМ

Саттаров Тохир

Самаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются преимущества перехода на

международные стандарты финансовой отчетности. Приведен порядок определения
цены операции по стандарту МСФО № 15 «Выручка по договорам с покупателями».

Также

в случаях наличия значительного компонента финансирования освещаются вопросы

признания выручки, финансовых доходов и расходов, долгосрочной торговой дебиторской

задолженности и договорных обязательств, отражения в бухгалтерских счетах

и

финансовой отчетности.

Ключевые слова

:

выручка, контракты, покупатели, переменное возмещения,

метод наиболее вероятной величины

,

существенный компонент

финансирования,

долгосрочная торговая дебиторская задолженность, договорные обязательства,

финансовые доходы, финансовые расходы

.

UO

K: 657.222

XI SON - NOYABR, 2024

573-587


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

574

IMPROVEMENT OF REVENUE ACCOUNTING IN THE SALES PROCESS ACCORDING TO

INTERNATIONAL STANDARDS

Sattorov Tokhir Tolmas Ugli

Samarkand State Institute of Economics and Service

Abstract.

In this article, the advantages of the transition to international standards of

financial reporting and the procedure for determining the price of the operation according to the

standard of IFRS No. 15 "Revenue under contracts with customers" are given.

Also, in cases where

there is a significant component of financing, the issues of recognition of revenues, financial

income and expenses, long-term trade receivables and contractual obligations, reflection in

accounting accounts and financial reporting are covered.

Keywords:

revenue, contracts, customers, variable coverage, most probable amount

method,

significant component of financing, long-term trade receivables, contractual obligations,

financial income, financial expenses.

Кириш.

Ўзбекистонда корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда Молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га жадал ўтмоқда. МҲХСга ўтиш бир қанча

афзалликлар ва имкониятларни юзага келтиради. Биринчидан, МҲХСлари

ахборотларнинг сифат даражасини кескин оширади,

яъни маълумотларнинг

ишончлиги ва ҳаққонийлиги таъминланади. Бу ўз навбатида бошқарув қарорларининг
ўз вақтида ва тўғри қабул қилинишига олиб келади. Чунки, бошқарув қарорлари

сифатли ахборотларга таянади. Иккинчидан, мамлакатда инвестициявий муҳитни

яхшилайди. Хорижий инвесторларнинг талаблари ва эҳтиёжларига монант ахборотлар

тайёрлаш имконияти юзага келади. Учинчидан, молиявий ҳисоботларнинг шаффоф
бўлишига эришилади, унинг тушунарлилик даражасини оширади, маълумотларга

очиқлашлар бериш имконияти кенгаяди. Тўртинчидан, молиявий ҳисоботларнинг

халқаро молиявий ташкилотлар, халқаро инвесторлар, халқаро банклар ва халқаро

аудиторлик ташкилотлари томонидан тан олинишига олиб келади. Бешинчидан,
халқаро савдо, шунингдек ташкилотларнинг экспорт имкониятлари ошади.

МҲХСларига ўтиш маълум тажрибаларни, шарт

-

шароитларни ва тайёргарлик

ишларини амалга оширишни талаб қиладиган жараён ҳисобланади. МҲХСларига бир
уринишда ўтиб бўлмайди. МҲХСларга пухта ва мукаммал ўтиш учун МҲХСларини
биладиган мутахассислар салмоғини ошириш керак. Халқаро стандартларнинг

қўлланилиши бўйича тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади. Бундан ташқари

МҲХСларни жорий этиш барча тизимларни, жумладан янги қабул қилинадиган

Корхоналар тўғрисидаги Кодекси, Солиқ Кодекси, Меҳнат кодекси, банк

-

молия

тизимига оид қонунлар, ҳаққоний қийматда баҳолаш хизматлари, хом

-

ашё, кўчмас мулк

ва валюта бозорлари, шунингдек бошқа фаол бозорларнинг халқаро стандартлар

асосида шаклланиши талаб этилади. МҲХСлари рақамли иқтисодиётни тақозо этади.

МҲХСларига сифатли ўтишни таъминлаш учун ҳар бир халқаро стандартни тадқиқ

этишимиз, унга мувофиқ келадиган услубий тартиб

-

қоидаларни ишлаб чиқиш талаб

этилади. Бизнинг фикримизча, халқаро стандартларни ўрганишда концептуал

қоидалардан кейин даромадлар ҳисобини тартибга соладиган стандартларни

ўрганишдан бошлаш керак. Чунки, даромадлар халқаро стандартларга мувофиқ тан

олинса, баҳоланса ва ҳисоботларда ишончли акс эттирилса, бу жараён бошқа ҳисоб
объектларини ҳам халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Ушбу

таълимотлардан келиб чиқиб, 15

-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича

тушумлар” стандартини тадқиқ этиш асосида сотиш жараёнини ҳисобга олишни

такомиллаштириш долзарб масала ҳисобланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

575

Адабиётлар шарҳи.

Ватомская ва бошқалар (2022) “Тушум ташкилот томонидан олинган пул

маблағлари (тўлов ҳисобидан бошқа активлар) миқдори ёхуд дебиторлик қарзининг

суммасига тенг бўлади, шунингдек тушум ҳисобланган лекин харидорга тўлаш учун

тақдим қилинмаган ҳолатларда ҳам ҳисобланиши мумкин.” деб таърифлайди.

Темирханованинг(2024) “Шундай қилиб МҲХСларига яқинлаштириш мақсадида

асосий фаолиятидан даромадлар ва бошқа даромадларни қамраб олувчи даромадларни

фаолият турлари бўйиа таснифлашга аниқлик киритишни, чунончи аниқ чегаралашлар

мақсадида жорий, инвестициявий ва молиявий фаолиятлари бўйича даромадлар
моддаларини қайта кўриб чиқиш ёки ташкилотларга уларнинг бухгалтерларнинг

профессионал мушоҳада ва ташкилот фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб

ташкилотлар тасарруфига беришни таклиф этамиз”

таклифига қўшиламиз.

Эшпўлатова (2021) “Шартномалар бўйича тушумни тан олишда дебиторлик

қарзлари ва шартномавий активлар тушунчасига аниқлик киритиш муҳим аҳамият касб

этади” муҳимлигини қайд қилиб уларга таъриф келтирган. Лекин, тушумларга оид

бўлган дебиторлик қарзларини баҳолаш масалалари акс эттирилмаган.

Россияда ҳам тушумлар ҳисоби халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда,

жумладан "одатдаги фаолиятидан олинган даромадлар" тушунчаси киритилган. Бу

борада Белогина (2023) “Ҳозирги вақтда одатдаги фаолиятидан олинган даромадлар

ҳисоби ПБУ 9/99 “ташкилот даромадлари” Россия стандарти ва тушумга оид бўлган

халқаро стандартлар билан тартибга солинишини” қайд қилган. Чунки айнан, халқаро

стандартларга мувофиқ одатдаги фаолиятидан олинган даромад тушум деб тан
олинади.

Малей (2024) “халқаро молиявий кризис шароитида бизнинг назаримизда

тушумнинг келиб тушишига ишончлилик таъминотчи ташкилот томонидан ҳисобда

тушумни тан олишнинг зарурий шартларидан ҳисобланади...” деб таъкидланиши ҳам
тушумларни тан олишда юқори эҳтимол билан пулнинг келиб тушиши муҳим омил

эканлигини англатади.

15-

сон МҲХС (2018) стандартининг мақсади компаниялар ўзларининг

тушумларини ҳар қандай бизнес ҳолатларда ишончли ва ҳаққоний тан олиш, ташқи
қизиқувчиларга барча пул тушумлар тўғрисида объектив кўринишларни тақдим

қилишга эришишда амал қилинадиган қоидалар муажмуасини ишлаб чиқиш бўлиб

ҳисобланади. Натижада, турли фаолият билан шуғулланувчи компанияларнинг
қиёсланувчанлиги таъминлаган ҳолда бир хил кўринишда, битта тилда ва батта шаклда
ҳисоботларни тақдим этиш имконияти юзага келади. Бошқача қилиб айтганда стандарт

турли хил компанияларнинг тушумлар бўйича ҳисоботларнинг бир хиллиги ва

мазмунининг қоидаларга мавофиқлигини таъминловчи меъёрдир.

15-

сон МҲХС 2018 йил 1 январдан кучга киритилган. Стандарт қоидалари

тушумларни бешта босқичда тан олишни кўзда тутади:

1.

Шартномаларни идентификация қилиш;

2.

Шартномаларда бажарилишларга оид мажбуриятларни идентификация қилиш;

3.

Шартноманинг баҳоси;

4.

Шартнманинг баҳосини бажарилишларга оид мажбуриятларга тақсимлаш;

5.

Бажарилишларга оид мажбуриятлар бажарилиши мабойнида тушумни тан

олиш.

Ушбу босқичларнинг ҳар бирида амалга ошириладиган ишларни маълум илмий

асосланган кетма

-

кетликда пухта бажарилиши талаб

этилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

576

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Тушумни тан олиш ва ҳисобларда акс эттиришнинг бешта босқичидаги муҳим

жараён ҳисобланган операция нархини белгилашда қўлланиладиган

ўзгарувчан

қоплама ва унинг чегараланишлари

ни ҳисобга олиш масалаларига тўхталиб ўтсак.

Шартномада ваъда қилинган қоплама суммаси чегирма, дисконт, қоплаб бериш,
йиғилган баллар, баҳодан тушишлар, рағбатлар, бонуслар, жарималар ва бошқа

омиллар ҳисобидан ўзгаради. Қопламанинг ўзгарувчан бўлишига сабаб, унинг юз

бериши маълум ҳодисаларнинг келгусида рўй бериши ёки рўй бермаслигига боғлиқ

бўлади. Ўзгарувчан қопламани баҳолашнинг энг эҳтимолли миқдор методи кенг
қўлланилади.

МЧЖ “ASIA CARPET TEXTILE” корхонаси МЧЖ “SAM RIN TRADE” корхонаси билан

125 450

000 сўмга ошхона жиҳозларини 2023 йил 1 июнга етказиб бериш бўйича

шартнома тузди. Агарда 20 майгача етказилиб берилса шартнома суммасига нисбатан
8% бонус (мукофат) бўлиши белгиланган. Агарда жиҳозлар 20 майдан кейин етказиб

берилса бонус бўлмайди. Демак, шартнома суммасини иккита қисмга ажратиш мумкин

бўлади. Биринчи операция нархининг ўзгармас қисми. Бу суммани қуйидагича

аниқлаймиз:

Шартномада кўрсатилган операция нархининг ўзгармас қисми –

125 450

000 сўм.

Шартноманинг ўзгарувчан суммаси энг эҳтимолли метод усулида баҳоланади.

Ўтган

йиллар ва ундан олдинги йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, компания юқори

эҳтимол билан ошхона жиҳозларини 20 майгача етказиб беради. Бу борада маркетинг

бўлими мутахассисларининг ҳисоб

-

китоблари мавжуд. У ҳолда мазкур шартноманинг

ўзгарувчан қисми, яъни бонус (мукофат) суммасини аниқлаймиз:

Операция нархининг ўзгарувчан қисми

=

125

450

000 х 8%

100%

= 10 036

000 сўм

Шартнома бўйича операция нархини аниқлаймиз. Операция нархи икки қисмдан

иборат тушумларнинг йиғиндисидан иборат бўлади:

Шартнома бўйича операция нархи

=

Операция нархининг ўзгармас қисми +

операция нархининг ўзгарувчан қисми (1)

Ушбу ёндашув асосида юқорида ҳолатда операция нархи қуйидаги суммани

ташкил этади:

Шартнома бўйича операция нархи

= 125 450 000 + 10 036 000 = 135 486 000

c

ўм

Бундай операцияларни амалиётда кўплаб учрашимиз мумкин. Асосий масала

бизнинг амалиётимизда ҳам ўзгарувчан қопламаларни аниқлаш ва тушумнинг умумий

суммасига киритишнинг услубий масалалари ҳали ўзининг ечимини топган эмас.

Операция нархини аниқлашда шартномада молиялаштиришнинг салмоқли

компоненти мавжудлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.

Молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжудлиги

деганда, агарда

товар (тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар)ни сотишда пул маблағларининг бугунги
кундаги қиймати бир неча йиллардан кейинги қийматидан катта бўлган ҳолларда юзага

келадиган жараён бўлиб, унинг натижасида молиявий даромад ёки молиявий

харажатлар тан олиниши талаб этиладиган ҳолат тушунилади. 15

-

сон МҲХСга мувофиқ

молиялаштиришнинг салмоқли компоненти юза келишини ваъда қилинган
товар/хизматларни мижозларга узатиш вақти билан улар учун тўловларни амалга

ошириш вақти бир йилдан ошган ҳолларда эътироф этиш тавсия этилади.

Бундай ҳолларда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжудлигининг

бир қанча сабаблари мавжуд бўлади

. Биринчидан

, ташкилот харидорга бир йилдан

кейин тўлаш шарти билан ваъда қилинган товар/хизматларни сотади. Ушбу муддат

давомида харидор ҳали товар/хизматлар учун пулини тўламасдан эгалик қилиш

ҳуқуқига эга бўлади, яъни активни назорат қилиш ҳуқуқи харидорга ўтади. Натижада,

харидорнинг фаолиятини молиялаштириш юзага келади.

Иккинчидан,

харидор ўз


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

577

фаолиятига пул маблағлари кўринишида эмас, балки товар/хизмат кўринишида четдан
маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади, яъни харидорда узоқ муддатли мажбурият

юзага келади. Бу ҳолат харидор томонидан банкдан узоқ муддатли кредит олган

тақдирда ҳам узоқ муддатли мажбуриятлар юзага келиш ҳолати билан бир хил

идентификацияланади. Харидор ушбу узоқ муддатли тўлаш шарти билан олинган
товар/хизматларни қисқа муддатда пул маблағларига айлантириш ва ўзининг

фаолиятини шартномадаги тўлов муддатига қадар молиялаштриш имкониятига эга

бўлади.

Молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлганда тушум ва

дебиторлик қарзларини баҳолаш ҳамда бухгалтерия счётларида акс эттириш

тартибини қуйидаги ўзаро боғлиқ бешта босқичда аниқлаш тартибини тавсия этамиз.

Биринчи босқич –

дисконтлаш ставкаси асосида тушумни келтирилган қийматда

баҳолаш;

Иккинчи босқич –

молиявий даромад ёки молиявий харажатларни аниқлаш;

Учинчи босқич –

узоқ муддатли дебиторлик қарзларини амортизацияланган

қиймати бўйича баҳолаш;

Тўртинчи босқич –

тушумни ва дебиторлик қарзларини бухгалтерия счётларида

акс эттириш;

Бешинчи босқич –

тушумни ва дебиторлик қарзларини молиявий ҳисоботларда акс

эттириш;

1-

босқич –

дисконтлаш стакаси асосида тушумни келтирилган қийматда

баҳолаш.

Бизнинг амалиётимизда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти юзага

келганда тушумни келтирилган қийматда тан олиш услубиёти қўлланилмайди.

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида пулнинг қадри, унинг қиймати ўзгариши

шароитида ушбу жараёнларни ҳисобга олиш ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, биз

амалдаги тартиб билан 15

-

сон МҲХС ва бошқа молиявий инструментларга оид

стандартларнинг талабларига мувофиқ равишда ҳисобга олишнинг услубий

масалаларини кўриб ўтамиз.

Бунинг учун келтирилган қийматда баҳолаш тартибини кўриб чиқамиз.

Келтирилган қийматни халқаро стандартларда қайд қилинган формуласидан
фойдаланнамиз:

PV =

FV

(𝟏+𝐢)

𝐧

(1)

Бу ерда, PV (Present value) –

вақт омилини ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий қиймат; FV

(Future value)

келгусида пул оқими; i –

фоиз ставкаси; n–

даврнинг тартибли рақами.

Самарқанд шаҳрида фаолият юритаётган ASIA CARPET TEXTILE МЧЖ корхонаси

2023 йилнинг бошида 83 836 500 сўм тайёр маҳсулотини ҳар йилнинг охирида

27 945

500 сўмдан тўлаш шарти билан харидорга сотди. Тўлов ҳар йилнинг охирида,

яъни 31 декабрь 2023 йил, 31 декабрь 2024 ва 31 декабр 2025 йилларда амалга
оширилади. Дисконтлаш ставкаси 6%.

Дисконтлаш ставкаси деган тушунча бизнинг амалиётимизга ҳам жорий

қилинди. Ўзбекистон Республикаси

9-

сон МБМС (2009) “Бизнес қийматини баҳолаш”

стандартига мувофиқ,

“дисконтлаш ставкаси

бўлғуси пул тушумларини жорий

қийматга айлантириш учун фойдаланиладиган иқтисодий самара ставкаси” деб

тавсифланган. Иқтисодий адабиётларда (2022) “дисконтлаш ставкаси –

бу фоизларда

ифодаланган эталон миқдор бўлиб, инвестициялар самарадорлигини қиёсий баҳолаш

учун қўлланилади” деб таъриф келтирилган. Дисконтлаш ставкасини ҳисоблашда
фоизлар

ставкасининг

умумий

даражаси,

инфляция

даражаси,

алоҳида

инструментларга қуюлмалар ставкаси ва риск омиллари, шунингдек бошқа омиллар

ҳисобга олинади. Дисконтлаш ставкасини ҳисоблашда корхона мустақилдир. Уни

биронта давлат органи ҳисоблаб чиқариб эълон қилмайди. Бу корхонанинг молия

сиёсатида ички фойдаланиш учун белгиланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

578

Тушум суммасини бугунги кунда вақт омилини ҳисобга олган ҳолда қийматини,

яъни келтирилган қийматини баҳолаш натижаларини қуйидаги 1

-

жадвалда

расмийлаштирамиз.

1-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонаси бўйича тушумни келтирилган

қийматда баҳолаш

Давр

Тушумни баҳоланган суммаси

2023 йил 3 январь

Чиқарилган тайёр маҳсулотнинг суммаси:

83 836 500

2023 йил 31 декабрь

PV =

27945500

(1+0.06)

1

=

27945500 /1,06 =

26 363 679

2024 йил 31 декабрь

PV =

27945500

(1+0.06)

2

= 27945500/1,1236 = 24 871 396

2025 йил 31 декабрь

PV =

27945500

(1+0.06)

3

= 27945500/1,191016 =23 463 581

Жами

(2)

(26363679+24871396+23463581)= 74 698 656

Молиявий даромад (83836500

-74698656

)= 9 137 844

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

1-

жадвал

асосида

хулоса

қилишимиз

мумкинки,

ушбу

ҳолатда

молиялаштиришнинг салмоқли элементи мавжуд деб баҳолаш мумкин. Корхона

харидорга уч йил муддатда ҳар йили тенг нисбатларда тўлаш шарти билан маҳсулот

чиқармоқда. Демак, харидор салмоқли молиялаштириш манбасига эга бўлади. 2023 йил

3 январда счёт

-

фактура асосида чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг қиймати 83

836 500

минг сўмни ташкил этади. Агарда тўлов бир йил муддат ичида тўланганда эди, яъни

молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлмаганда эди

тушум 83

836 500

сўм миқдорида баҳоланган бўлар эди. Харидор уч йил ичида тенг нисбатларда

27 945

500 сўм тўлаб боради. 2023 йил 3 январдаги 83

836

500 сўм 2023 йил 31

январдаги 83

836

500 сўмга тўлов қиймати жиҳатида тенг эмас. Чунки, иқтисодиётда

инфляция даражаси бор, банкларнинг фоиз ставкаси мавжуд. Буни бошқача ҳолатда

тушунтирадиган бўлсак, 2023 йил 3 январда 83

836

500 мингга сотиб олишингиз

мумкин бўлган товар қиймати ва миқдори 2023 йил 31 декабрь ҳолатида шу пулга айнан
миқдордаги ва сифатдаги товарни сотиб ололмаслиги мумкин. Шу боис, халқаро

стандартлар тўланадиган пул маблағларининг санасига боғлиқ ҳолда тушумни

келтирилган қийматда баҳолашни талаб этади. Юқоридаги ҳолатда тушумнинг

келтирилган қиймати 76

698 656 сўм қилиб баҳоланди. Халқаро стандарт айнан ушбу

суммани тушум сифатида тан олишни тақозо этади. Демак, корхонанинг тушуми

83 836

500 сўм эмас, балки 76

698 656 сўм бўлади.

2-

босқич. молиявий даромад ёки молиявий харажатларни аниқлаш

. Товар

(тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар) счёт

-

фактура асосида чиқарилган вақтдаги қиймати

билан тушумнинг баҳоланган суммаси ўртасидаги фарқ молиявий даромад сифатида

тан олинади.

Молиявий даромад

деганда, харидорга узоқ муддатда тўлаш шарти билан товар

(тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар) сотилганда чиқарилган товар (тайёр маҳсулот, иш ва

хизматлар)нинг фактурадаги сотиш қиймати билан тушумни дисконтлаш ставкаси
асосида келтирилган қиймати ўртасидаги фарқ суммасига айтилади.

Молиявий даромадни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:

МД = СТФҚ –

ТБҚ

(2)

Бу ерда, МД –

Молиявий даромад; СТФҚ –

Сотилган товар (тайёр маҳсулот, иш ва

хизматлар) фактура қиймати; ТБҚ –

Тушумнинг баҳоланган қиймати.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

579

Юқоридаги маълумотлар асосида молиявий даромадни ҳисоблаймиз:

МД = 83

836 500

74 698 656 = 9 137

844 сўм

9-

сон МҲХС “Молиявий инструментлар” стандартига мувофиқ ваъда қилинган

товарлар/хизматлар узоқ муддатда кейинчалик тўлаш шарти билан сотилганда, яъни

молиялаштиришнинг салмоқли компоненти юзага келиши тан олинганда узоқ
муддатли дебиторлик қарзларини амортизацияланадиган қийматда акс эттириш талаб

этилади.

3-

босқич. узоқ муддатли дебиторлик қарзларини амортизацияланган

қиймати бўйича баҳолаш

. Узоқ муддатли тўлаш шарти билан харидорларга ваъда

қилинган

товар/хизматлар

сотилганда

молиялаштиришнинг

салмоқли

компонентининг мавжудлиги дебитор қарзларни амортизацияланадиган қийматда акс

эттириш имкониятини юзага келтиради.

Дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган қиймати

деганда,

дебиторлик қарзларининг ҳисобот йили бошидаги баланс қийматига йил давомида

ҳисобланган молиявий даромадларни қўшиб, харидор томонидан амалга оширилган

тўловлар ҳамда баҳоланган резерв суммасини чегириб ташлагандан кейинги суммага

айтилади. Дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган қийматини қуйидаги
формула бўйича аниқлаш мумкин:

ДҚАҚ = ДҚо + МД –ТС

-

БР

(3)

Бу ерда, ДҚАҚ –

Дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган қиймати, МД –

Молиявий даромад, ТС –

Тўлов суммаси, БР –

Қадрсизланиш бўйича баҳоланган резерв

суммаси.

Юқорида корхонанинг амалий мисоллари асосида дебиторлик қарзларининг

амортизацияланадиган қиймати бўйича баҳолаш натижаларини 2

-

жадвалда

расмийлаштирамиз.

2-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонаси бўйича узоқ муддатли дебиторлик

қарзларининг амортизацияланадиган қийматини аниқлаш бўйича ҳисоб

-

китоблар

Сана

Давр

бошидаги

амортиза

-

цияланади

-

ган қиймати

Молия

-

вий

даромад

(фоизлар),

6%

Тўлов

суммаси

Баҳо

-

лан

-

ган

резерв

Давр

охиридаги

амортиза

-

цияланади

-

ган

қиймати

2023 йил

74 698 656

4 481 919

27 945 500

0

51 235 075

2024 йил

51 235 075

3 074 105

27 945 500

0

26 363 680

2025 йил

26 363 680

1 581 820

27 945 500

0

0

Жами

9 137 844

83 836 500

2-

жадвал асосида аниқланган ҳисоб

-

китобларнинг тўғрилигини иккита ҳолатда

текшириш мумкин. Биринчи ҳолатда 2025 йил 31 декбр ҳолатида тўлов амалга
оширилгандан кейин дебиторлик қварзларининг амортизацияланадиган қиймати

нолга тенг бўлиши мумкин. Иккинчи ҳолатда эса жадвалдаги амалга оширилган тўлов

суммалари билан давр бошидаги дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган

қиймати ўртасидаги фарқ суммаси молиявий даромад суммасини бериши керак бўлади.
Ушбу жиҳатни қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин бўлади:

МД = ЖТС –

ДҚАҚо (4)

Бу ерда, МД –

Молиявий даромад, ЖТС –

Жами тўлов суммаси, ДҚАҚо –

Давр бошида

дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган қиймати. Давр бошида дебиторлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

580

қарзларининг амортизацияланадиган қиймати тушумнинг келтирилган қийматига
тенг бўлади. Ушбу ҳисоб

-

китобларни амалга ошириб, жадвалдаги ҳисоб

-

китобларнинг

тўғрилигини текширамиз:

МД = 83

836 500

74 698 656 = 9 137 84

4 сўм

Ушбу сумма 2

-

жадвалдаги жами молиявий даромад суммаси 9

137

844 сўмни

ташкил қилмоқда. Демак, ҳисоб

-

китоблар тўғри бажарилган.

Тўртинчи босқич

тушумни ва дебиторлик қарзларини бухгалтерия

счётларида акс эттириш.

Ушбу босқичда юқоридаги ҳисоб

-

китоблар натижаларини

миллий стандартлар ва халқаро стандартларда бухгалтерия ёзувларида акс эттирамиз.
Бунинг учун миллий ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда ишчи

счётлар режасини ишлаб чиқамиз (3

-

жадвал).

3-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонасининг ишчи счётлар режасида тушумни,

дебиторлик қарзлари ҳамда шартномавий мажбуриятларни ҳисобга олишга

мўлжалланган счётлар

Счёт

-

лар

т.р.

Ҳисобга олувчи счётлар

0940

Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари

4010

Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар

5110

Банкдаги ҳисоб

-

китоб счётидаги пул маблағлари

9010

Тайёр маҳсулотларни харидорлар билан шартномалар бўйича сотишдан

тушумлар

9530

Фоиз кўринишидаги даромадлар

9610

Фоиз бўйича харажатлар

7410

Шартномавий мажбуриятлар

Ушбу счётлар ёрдамида миллий стандартларимизда тушумни ва дебиторлик

қарзларини ҳисобга олиш тартибини келтирамиз. Юқоридаги операцияда тайёр

маҳсулот сотиш жараёни натижаларини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (4

-

жадвал).

4-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонаси бўйича миллий стандартлар талабларига

мувофиқ тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган тушум ва дебиторлик қарзларини

бухгалтерия счётларида акс эттириш тартиби

Сана

Бизнес иқтисодий операция мазмуни

Счётлар

боғланиши

Сумма

Д

-

т

К

-

т

2023 йил 3

январь

2023 йилнинг бошида 83 836 500 сўм

тайёр маҳсулотини ҳар йилнинг охирида

27 945

500 сўмдан тўлаш шарти билан

харидорга сотди

0940

9010

83 836 500

2023 йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2023 йилга тааллуқли бўлган жорий

қисми жорий дебиторлик қарзи счётига

ўтказилди (83836500 / 3 = 27945500 сўм)

4010

0940

27 945 500

2023 йил 31

декабрь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

жорий йилга тааллуқли бўлган қисми

учун харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500

2024 йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2024 йилга тааллуқли жорий қисми жорий

дебиторлик қарзи счётига ўтказилди

4010

0940

27 945500

2024 йил 31

декабрь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

жорий йилга тааллуқли бўлган қисми

учун харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

581

2025 йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2025 йилга тааллуқли жорий қисми жорий

дебиторлик қарзи счётига ўтказилди

4010

0940

27 945 500

2025

йил 31

декабрь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

жорий йилга тааллуқли бўлган қисми

учун харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500

Манба:

21-

сон БҲМС

асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу бизнес иқтисодий операцияларни халқаро стандартлар, жумладан 15

-

сон

МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” ҳамда молиявий

инструментларни ҳисобга олувчи стандартлар талабларига мувофиқ бухгалтерия

счётларида акс эттирамиз (5

-

жадвал).

5-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонасининг 15

-

сон МҲХСга мувофиқ тушумларни ва

дебиторлик қарзларини акс эттириш тартиби

Сана

Бизнес иқтисодий операция мазмуни

Счётлар

боғланиши

Сумма

Д

-

т

К

-

т

2023 йил 3

январь

Корхона 2023 йилнинг бошида 83 836

500 сўм тайёр маҳсулотини ҳар йилнинг

охирида 27

945

500 сўмдан тўлаш шарти

билан харидорга сотди. Тўлов ҳар йилнинг

охирида, амалга оширилади. Тушумнинг

тан олинган суммаси 74

698

656 сўм


0940


9010


74 698 656

2023 йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2023

йилга тааллуқли бўлган жорий

қисми жорий дебиторлик қарзи счётига

ўтказилди (74

698 656 - 51 235 075)

4010

0940

23 463 581

2023 йил 31

декабрь

2023 йил учун ҳисобланган молиявий

даромад

4010

9530

4 481 919

2023 йил 31

декабрь

Харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500

2024

йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2024 йилга тааллуқли бўлган жорий

қисми жорий дебиторлик қарзи счётига

ўтказилди (51

235 075

26 363 680)

4010

0940

24 871 395

2024 йил 31

декабрь

2024 йил учун ҳисобланган молиявий

даромад

4010

9530

3 074 105

2024 йил 31

декабрь

Харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500

2025

йил 3

январь

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг

2025 йилга тааллуқли бўлган жорий

қисми жорий дебиторлик қарзи счётига

ўтказилди

4010

0940

26 363 680

2025 йил 31

декабрь

2025 йил учун ҳисобланган молиявий

даромад

4010

9530

1 581 820

2025 йил 31

декабрь

Харидордан пул келиб тушди

5110

4010

27 945 500

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу ҳисоб

-

китоблар асосида хулоса қиладиган бўлсак, 4

-

жадвалда миллий

стандартлар асосида ва 5

-

жадвалда эса тушумни ҳамда дебиторлик қарзларни

бухгалтерия счётларида акс эттириш тартиби келтирилган. Миллий ва халқаро


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

582

стандартларга асосан ҳисобларда қайд қилиш масаласида бир қанча фарқлар мувжуд.
Ушбу фарқли жиҳатларга тўхталиб ўтайлик.

Биринчидан

, 4-

жадвалда тушум суммаси 83

836

500 сўм қайд қилинган бўлса,

халқаро стандартлар асосида тузилган жадвалда эса 74

698

656 сўмга тенг бўлган.

Бундан хулоса шуки, халқаро стандартлар молиялаштиришнинг салмоқли компоненти
мавжуд бўлган ҳолларда тушум келтирилган қийматда тан олишни тақозо этади.

Иккинчидан

, чиқарилган товар/хизматлар суммаси билан тушумнинг баҳоланган

суммаси ўртасидаги фарқ молиявий даромад деб баҳоланиб, алоҳида счётда акс
эттирилган. Миллий стандартимизда узоқ муддатга тўлаш шарти билан товар (тайёр
маҳсулот, иш ва хизматлар) сотилганда молиялаштиришнинг салмоқли компоненти
мавжудлиги, яъни тижорат кредити сифатида тан олиниши кўзда тутилмаган. Шу боис,
ушбу ҳолатларда фоиз бўйича даромадларни акс эттириш белгиланмаган.

Учинчидан

, халқаро стандартда узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзларини

амортизацияланадиган қийматда акс эттириш тартиби белгиланган. Унга мувофиқ
дебиторлик қарзининг бошланғич қийматига фоиз бўйича даромадлар қўшилиб,
тўловлар чегириб ташланади. Амортизацияланадиган қийматига нисбатан фоиз
ҳисобланган. Бундай тартиб миллий стандартимизда кўзда тутилмаган. Дебиторлик
қарзларининг амортизацияланадиган қиймати деган тушунча амал қилмайди.

Тўртинчидан

, узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзларидан жорий қисмини

аниқлашнинг услубий тартибида ҳам фарқ мавжуд. Миллий стандартда дебиторлик
қарзларининг ҳар йилги жорий қисми бошланғич дебиторлик қарзини учга бўлиш
орқали топилган, яъни 83836500 / 3 = 27945500 сўм бўлган. Халқаро стандартда эса,
узоқ муддатли активларнинг жорий қисмини аниқлаш учун йил бошидаги дебиторлик
қарзидан ҳисоб

-

китоблар асосида баҳоланган йил охиридаги дебиторлик қарзларини

айириш орқали топилади. Масалан, 2023 йил учун жорий дебиторлик қарзлари

(74 698 656 - 51 235 075 = 23 463

581 сўм) ташкил этади.

Бешинчидан

, ушбу ҳолат солиқ қонунчилигида ҳам маълум ҳолатларни келтириб

чиқаради. Солиқ қонунчилиги 83

836

500 сўм тушумни қайд қилишни тақозо қилади.

Молиявий бухгалтерия ҳисоби эса 74

698

565 сўм тушум бўлишини эътироф этади. 2023

йили 4

481

919 сўм молиявий даромадни қайд этади.

Бешинчи босқич

тушумни ва дебиторлик қарзларини молиявий ҳисоботларда

акс эттириш;

Бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларининг амортизацияланадиган

қийматида акс эттирамиз (6

-

жадвал)

6-

жадвал

“ASIA CARPET TEXTILE” МЧЖ корхонасининг бухгалтерия балансида узоқ

муддатли дебиторлик қарзларини амортизацияланадиган қийматда акс эттириш

Баланс моддаси

Сатр

рақами

Йил бошида

Йил

охирида

2023 йил

Узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари

74 698 656

51 235 075

2024 йил

Узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари

51 235 075

26 363 680

2025 йил

Узоқ муддатли савдо дебиторлик қарзлари

26 363 680

0

Изоҳ.

Бухгалтерия баланси фақат битта операция натижасини акс эттирган ҳолатда тузилган

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги тартибда акс эттирамиз (7

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

583

7-

жадвал

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тушум ва молиявий даромадларни

акс эттириш

Кўрсаткичлар

Сатр рақами

Сумма

2023 йил

Тушум

74 698 656

Молиявий даромад

4 481 919

2024 йил

Молиявий даромад

3 074 105

2025 йил

Молиявий даромад

1 581 820

Изоҳ.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот фақат битта операция

натижасидаги ҳолатда акс эттирилган.

Солиқ Кодекси халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида дисконтлаш

ставкаси ва тушумни келтирилган қийматда баҳоланишини эътироф этадиган

моддаларни киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (8

-

жадвал).

8-

жадвал

Солиқ Кодексига солиқ солиш мақсадларида товарларни (хизматларни) тан

олиш бўйича таклифлар

Амалда

Таклиф этилади

Ушбу бўлим мақсадида жами даромадга

(бундан буён ушбу бўлимда даромад деб

юритилади) ҳар қандай шаклда ва (ёки) ҳар
қандай фаолиятдан олиниши лозим бўлган

даромадлар (бундан буён матнда олинган
даромадлар деб юритилади), хусусан,

қуйидаги даромадлар киради:

1)

товарларни

(хизматларни)

реализация қилишдан олинган даромад;

Ушбу бўлим мақсадида жами даромадга (бундан

буён ушбу бўлимда даромад деб юритилади) ҳар

қандай шаклда ва (ёки) ҳар қандай фаолиятдан
олиниши лозим бўлган даромадлар (бундан

буён

матнда

олинган

даромадлар

деб

юритилади), хусусан, қуйидаги даромадлар

киради:

1) товарларни (хизматларни) реализация

қилишдан олинган соф даромад.

Соф даромад деганда, тақдим қилинган

чегирмалар,

нархидан

тушишлар

ва

қайтарилишлар

чегирилгандан

кейинги

тушумга айтилади.

Молиялаштиришнинг

салмоқли

компоненти мавжуд деб тан олинса солиқ солиш

мақсадларидаги соф даромад дисконтлаш
ставкасини ҳисобга олган ҳолда келтирилган

қийматда ҳисобланади;

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлган ҳолларда молиявий

харажатлар, яъни фоиз бўйича харажатлар ҳам юзага келиши мумкин. Бу асосан

буюртма бўйича узоқ муддатда ишлаб чиқариладиган соҳаларда, масалан кемасозлик,
самалётсозлик, йирик машина ва механизмлар ишлаб чиқариш ва бошқа ишлаб

чиқариш бир йилдан ортиқ давом этадиган ишлаб чиқаришларда юзага келади.

Молиявий (фоиз бўйича) харажатлар

деганда, бир йилдан кўп муддатларга

харидордан олинган аванс суммасининг дисконтлаш ставкаси асосида келтирилган
қиймати билан ваъда қилинган товар (тайёр маҳсулот, иш ва хизматлар)нинг

фактурадаги сотиш қиймати ўртасидаги фарқ суммасига айтилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

584

Корхона шартномага мувофиқ харидордан 2023 йил 2 январида йирик машинани

2024 йилнинг охирида етказиб бериш учун 885

440

000 сўм аванс тўловини олди.

Дисконтлаш ставкаси 6%. Ушбу ҳолатда харидор томонидан корхонанинг фаолиятини

салмоқли молиялаштириш амалга оширилмоқда.

Бундай ҳолларда тушум суммаси қуйидагича аниқланади.

Т = А + МХ (5)

Бу ерда Т –

тушум, А –

олдиндан олинган тўловлар (аванслар), МХ –

молиявий

харажатлар.

Молиявий харажатларни аниқлаш учун шартнома бўйича мажбуриятларни тан

олиш талаб этилади. Ушбу ҳисоб

-

китобларни амалга ошириш учун қуйидаги жадвални

тузамиз (9

-

жадвал).

9-

жадвал

Корхонасининг фоиз харажатлари ва шартнома бўйича мажбуриятларнинг

ҳисоб

-

китоби

Давр

Ҳисобот даврининг

бошида

шартномавий

мажбуриятлар

Молиявий

харажатлар (фоиз

бўйича

харажатлар)

Ҳисобот даврининг

охирида

шартномавий

мажбуриятлар

2023

885 440 000

53 126 400

938 566 400

2024

938 566 400

56 313 984

994 880 384

Жами

109 440 384

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу жараёнларни миллий ва халқаро стандартлар асосида акс эттириш

тартибини кўриб чиқайлик.

Миллий стандартимизга асосан, тушум ва узоқ муддатли мажбуриятларни

бухгалтерия счётларида акс эттириш тартибини қуйидаги 10

-

жадвалда келтирамиз.

10-

жадвал

Корхона бўйича миллий стандартлар асосида тушум ва узоқ муддатли

мажбуриятларни акс эттиришга доир бухгалтерия ёзувлар

Сана

Операция мазмуни

Счётлар

боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

03.01.2023

Харидордан

олинган

аванс

суммаси

5110

7310

885 440 000

31.12.2024

Харидорга

ваъда

қилинган

машина етказиб берилди

7310

9010

885 440 000

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу жадвал асосида хулоса қиладиган бўлсак, миллий стандартларимиз асосан

ҳисоблаш тамойилига мувофиқ, тушум харидордан аванс олинган пайтда эмас, балки

ваъда қилинган товарлар етказиб берилганда тушум тан олинади.

Миллий

стандартимизга асосан аванс олинган пайтда харидордан олинган аванслар бўйича узоқ

муддатли мажбурият юзага келади. Товар/хизматлар харидорга жўнатилганда эса

тушум тан олинади. Тушум суммаси 885

440

000 сўмни ташкил этади.

Халқаро стандартларга мувофиқ эса тушум суммаси 994

880

384 сўмни ташкил

этади. Бу жўнатилган товарлар ҳамда ҳисобланган фоизлар суммасидан иборат бўлади

(994 880 384 = 885 440 000 +109 440 384).

Ушбу жараённи юқоридаги келтирилган счётлардан фойдаланиб бухгалтерия

ёзувларида акс эттирамиз (11

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

585

11-

жадвал

Корхонанинг халқаро стандартлар асосида тушум ва шартномавий

мажбуриятларни акс эттиришга доир бухгалтерия ёзувлари

Сана

Операция мазмуни

Счётлар

боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

03.01.2023

Харидордан олинган аванс суммаси

5110

7410

885 440 000

31.12.2023

2023 йил учун ҳисобланган фоиз суммаси

9610

7410

53 126 400

31.12.2024

2024 йил учун ҳисобланган фоиз суммаси

9610

7410

56 313 984

31.12.2024

Харидорга ваъда қилинган машина

етказиб берилди

4010

9010

885 440 000

31.12.2024

Харидордан олинган аванс ҳисобидан

шартномавий мажбурият қопланди

7410

7410

4010

9010

885 440 000

109 440 384

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Ушбу жадвал маълумотлари асосида хулоса қилишимиз мумкинки, шартномавий

мажбуриятлар, яъни 7410 “Шартномавий мажбуриятлар” счётининг кредитидаги сумма

994 880

384 сўм (885

440 000 + 53 126 400 + 56 313

984)ни ташкил этади. 9010

-

счётнинг

кредитидаги сумма

тушум суммасини тавсифлайди. Ушбу сумма ҳам 994

880

384 сўм

(885 440 000 + 109 440

384)га тенг.

Миллий ва халқаро стандартлар бўйича бир қанча фарқлар мавжуд. Буларга

қуйидагиларни киритиш мумкин:

Биринчидан

, тушум суммасини тан олишдаги фарқлар, хусусан

миллий

стандартлар бўйича тушум суммаси 885

440

000 сўм бўлса, халқаро стандартлар бўйича

тушум суммаси 994

880

384 сўмни ташкил этмоқда.

Иккинчидан,

миллий стандартга мувофиқ узоқ муддатли олдиндан аванс

олинганда, яъни корхона фаолиятини салмоқли молиялаштириш ҳолати мавжуд
бўлганда молиявий харажатлар (фоиз бўйича харажатлар) юзага келмоқда. Фоиз бўйича
харажатлар тушумнинг таркибига киритилмоқда.

Учинчидан

, халқаро стандартларда шартномавий мажбуриятлар тан олинмоқда,

қайсики миллий стандартларимизда ушбу тушунчага тавсиф келтирилмаган.
Шартномавий мажбуриятлар дейилганда, компаниянинг харидорга ваъда қилинган
товар ва хизматларни узатиш бўйича мажбурияти, компания унинг учун харидордан
қоплама олади. Шартномавий мажбурият таркибига чиқарилган товар ёки хизматлар
қиймати ҳамда фоиз бўйича харажатлар киради.

Ушбу жараёнларни молиявий ҳисоботларда акс эттирамиз (12

-

жадвал).

12-

жадвал

Корхонанинг бухгалтерия балансида шартномавий мажбуриятларни

амортизацияланадиган қийматда акс эттириш

Баланс моддаси

Сатр

рақами

Йил бошида

Йил охирида

2023 йил

Шартномавий мажбуриятлар

885 440 000

938 566 400

2024 йил

Шартномавий мажбуриятлар

938 566 400

994 880 384

Изоҳ.

Бухгалтерия баланси фақат битта операция натижасини акс эттирган ҳолатда

тузилган.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги тартибда акс эттирамиз

(13-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

586

13-

жадвал

Корхона бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тушум

ва молиявий харажатларни акс эттириш

Кўрсаткичлар

Сатр рақами

Сумма

2023 йил

Тушум

0

Молиявий харажатлар

109 440 384

2024 йил

Тушум

994 880 384

Молиявий харажатлар

56 313 984

Изоҳ.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот фақат битта операция натижасидаги

ҳолатда акс эттирилган.

Ушбу ҳисоботларда халқаро стандартларга мувофиқ равишда шартномавий

активлар, тушум ва молиявий харажатлар акс эттирилган. Бу албатта ахборот

фойдаланувчилар учун фойдали бўлади.

Хулоса

ва таклифлар

.

Тадқиқотлар жараёнида бугунги кунда халқаро стандартларга ўтиш долзарб

масала ҳисобланади. МҲХСларини жорий этиш молиявий ҳисоботда акс эттирилаётган

ахборотларнинг ишончлиги ва ҳаққонийлигини таъминлайди.

Бизнинг назаримизда МҲХСларга ўтаётган корхоналар биринчи навбатда

тушумларни ҳисобга оладиган стандартларнинг талабларини ҳисобга олиши лозим
бўлади. Чунки, даромадлар ҳисобининг сифати бошқа объектлар ҳисоби

объективлигини белгилайди. Шу мақсадда 15

-

сон МҲХС “Харидорлар билан

шартномалар бўйича тушумлар” стандарти талабларини чуқур ўрганиш талаб этилади.

Мазкур стандарт тушумларни бешта босқичдан иборат модел асосида тан олиш
тизимни жорий этди. Ушбу босқичларда операция нархини аниқлаш асосий

жараёнлардан ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида энг эҳтимолли миқдор методи асосида

аниқлаш тартиби кўрсатиб берилди. Ушбу ҳолатларни амалиётда инобатга олиниши

ҳисоботларнинг ишончлигини ва келгусидаги баҳолашларга асосланганлигини
таъминлайди.

Молиялаштиришнинг салмоқли компоненти мавжуд бўлганда тушум ва

дебиторлик қарзларини баҳолаш ҳамда бухгалтерия счётларида акс эттириш

тартибини қуйидаги ўзаро боғлиқ бешта босқичда аниқлаш тартибини тавсия этилди:
Биринчи босқич –

дисконтлаш ставкаси асосида тушумни келтирилган қийматда

баҳолаш; Иккинчи босқич –

молиявий даромад ёки молиявий харажатларни аниқлаш;

Учинчи босқич –

узоқ муддатли дебиторлик қарзларини амортизацияланган қиймати

бўйича баҳолаш; Тўртинчи босқич –

тушумни ва дебиторлик қарзларини бухгалтерия

счётларида акс эттириш; Бешинчи босқич –

тушумни ва дебиторлик қарзларини

молиявий ҳисоботларда акс эттириш;

Ҳисоб

-

китоблар асосида миллий ва халқаро стандартларга асосан тушумни ҳамда

дебиторлик қарзларни бухгалтерия счётларида акс эттириш тартиби ҳисобларда қайд

қилиш масаласида бир қанча фарқлар мувжудлиги қайд қилинди.

Бухгалтерия

балансида

узоқ

муддатли

дебиторлик

қарзларини

амортизацияланадиган қийматда акс эттириш, Молиявий натижалар тўғрисидаги

ҳисоботда тушум ва молиявий даромадларни акс эттириш ҳамда Солиқ Кодексига солиқ

солиш мақсадларида товарларни (хизматларни) тан олиш бўйича таклифлар тавсия
этилди.

Миллий стандартлар асосида тушум ва узоқ муддатли мажбуриятларни акс

эттиришга доир бухгалтерия ёзувлари ҳамда Халқаро стандартлар асосида тушум ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

587

шартномавий мажбуриятларни акс эттиришга доир бухгалтерия ёзувлари тавсия
этилди.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Белогина Н.С.

(2023) Проблемы совершенствования модели учета выручки в

процессе конвергенции Российских и международных учетных стандартов.

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-sovershenstvovaniya-modeli-ucheta-vyruchki-v-

protsesse-konvergentsii-rossiyskih-i-mezhdunarodnyh-uchetnyh-standartov/viewer

БҲМС (2002) 21

-

сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий

-

хўжалик

фаолияти бухгалтерияҳисоби

ҳисобварақлар режаси ва уни

қўллаш бўйича

йўриқнома

"

Ватомская А.С. и др.(2022) Совершенствование учета выручки в коммерческих

организациях, в связи с реформированием бухгалтерского учёта в соответствии с МСФО

//http://edrj.ru/article/02-03-22

Малей Е.Б. (2024) Совершенствование принципов признания выручки от реализации

продукции и методики ее отражения в учете организаций республики Беларусь

//

Міжнародний збірник наукових праць. Випуск

2(17)

https://eztuir.ztu.edu.ua/jspui/

bitstream/ 123456789/4992/1/29.pdf

МСФО

(2018) (15) https://www.ade-solutions.com/msfo/standarty-irazyasneniya/msfo-

ifrs-15-vyruchka-po-dogovoram-s-pokupatelyami-revenue-from-contracts-with-customers/

МҲХС

(2018) 15-

сон “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар”

https://base.garant.ru/70867610/

Ташназаров С.Н. (2023) Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1. –Самарқанд.: “STEP

-

SEL”

МЧЖ нашриёти, 2023

-

580 бет.

Темирханова М.

(2024)

Сравнительный анализ международной и национальной

практики учета выручки. "Экономика и социум" №10(125) 2024

//

https://www.iupr.ru/_files/ugd/b06fdc_80642838d9b740bfbd887306c42ecd4e.pdf?index=true

Эшпўлатова З.Б. (2021) Халқаро стандартларга мувофиқ харидорлар билан

шартномалар бўйича тушумлар ҳисоби //“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2,

апрель, 2021 йил. ISSN: 2181

-1016

Ставка дисконтирования: что это, где применить и как рассчитать Подробнее на

РБК (2022):

https://www.rbc.ru/quote/news/article/6283b0189a79470998b95e63

https://lex.uz/acts/1531621

Библиографические ссылки

Белогина Н.С. (2023) Проблемы совершенствования модели учета выручки в процессе конвергенции Российских и международных учетных стандартов. https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-sovershenstvovaniya-modeli-ucheta-vyruchki-v-protsesse-konvergentsii-rossiyskih-i-mezhdunarodnyh-uchetnyh-standartov/viewer

БҲМС (2002) 21-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерияҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"

Ватомская А.С. и др.(2022) Совершенствование учета выручки в коммерческих организациях, в связи с реформированием бухгалтерского учёта в соответствии с МСФО //http://edrj.ru/article/02-03-22

Малей Е.Б. (2024) Совершенствование принципов признания выручки от реализации продукции и методики ее отражения в учете организаций республики Беларусь //Міжнародний збірник наукових праць. Випуск 2(17) https://eztuir.ztu.edu.ua/jspui/ bitstream/ 123456789/4992/1/29.pdf

МҲХС (2018) 15-сон “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” https://base.garant.ru/70867610/

Ташназаров С.Н. (2023) Молиявий бухгалтерия ҳисоби 1. –Самарқанд.: “STEP-SEL” МЧЖ нашриёти, 2023-580 бет.

Темирханова М. (2024) Сравнительный анализ международной и национальной практики учета выручки. "Экономика и социум" №10(125) 2024 // https://www.iupr.ru/_files/ugd/b06fdc_80642838d9b740bfbd887306c42ecd4e.pdf?index=true

Эшпўлатова З.Б. (2021) Халқаро стандартларга мувофиқ харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар ҳисоби //“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. №2, апрель, 2021 йил. ISSN: 2181-1016

Ставка дисконтирования: что это, где применить и как рассчитать Подробнее на РБК (2022): https://www.rbc.ru/quote/news/article/6283b0189a79470998b95e63