Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59502

Ключевые слова:

пенсионное обеспечение система пенсионного обеспечения негосударственное пенсионное обеспечение пенсионные модели накопительная пенсионная система трансферты из государственного бюджета

Аннотация

В данной статье раскрыты проблемы, связанные с системой пенсионного обеспечения и причины их возникновения. В частности, были исследованы проблемы, связанные с демографическими факторами, проблемы, связанные с обеспечением финансовой устойчивости внебюджетного Пенсионного фонда, проблемы, связанные с достижением достойных размеров пенсий, причины возникновения проблем, связанных с охватом пенсионного обеспечения. По результатам исследования разработаны научные предложения и практические рекомендации, направленные на развитие национальной системы пенсионного обеспечения.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

627


МИЛЛИЙ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИДАГИ МУАММОЛАР ВА

УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Турсунов Зоҳидхўжа Орифович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-7428-7772

Zohid.uz87@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада пенсия таъминоти тизими билан боғлиқ муаммолар

ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари очиб берилган. Хусусан, демографик омиллар билан
боғлиқ муаммолар, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий

барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, муносиб пенсия миқдорларига

эришиш

билан боғлиқ муаммолар ва пенсия таъминотининг қамрови билан боғлиқ

муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари тадқиқ қилинган. Тадқиқот натижалари асосида

миллий пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

пенсия таъминоти, пенсия таъминоти тизими, нодавлат пенсия

таъминоти, пенсия моделлари, жамғариб бориладиган пенсия тизими, давлат бюджети

трансфертлари.

ПРОБЛЕМЫ НАЦИОНАЛЬНОЙ ПЕНСИОННОЙ СИСТЕМЫ И ПУТИ ИХ РЕШЕНИЯ

Турсунов Зохидходжа Орифович

Ташкентский государственный

экономический университет

Аннотация.

В данной

статье

раскрыты

проблемы

,

связанные

с

системой

пенсионного

обеспечения

и

причины

их

возникновения.

В частности,

были исследованы

проблемы,

связанные

с

демографическими

факторами

,

проблемы,

связанные

с

обеспечением

финансовой

устойчивости

внебюджетного Пенсионного

фонда

,

проблемы

,

связанные

с

достижением

достойных

размеров

пенсий

,

причины

возникновения

проблем

,

связанных

с

охватом

пенсионного

обеспечения.

По

результатам

исследования

разработаны

научные

предложения

и

практические

рекомендации

,

направленные

на

развитие

национальной

системы

пенсионного

обеспечения

.

Ключевые слова:

пенсионное обеспечение, система пенсионного обеспечения,

негосударственное пенсионное обеспечение, пенсионные модели, накопительная

пенсионная система, трансферты из государственного бюджета

.

UO

K: 35.087.43

XI SON - NOYABR, 2024

627-635


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

628

PROBLEMS OF THE NATIONAL PENSION SYSTEM AND WAYS TO SOLVE THEM

Tursunov Zohidhodja Orifovich

Tashkent State University of Economics


Abstract.

This article reveals the problems associated with the pension system and the

causes of their occurrence. In particular, problems related to demographic factors, problems

related to ensuring the financial stability of the off-budget Pension Fund, problems related to

achieving decent pensions, and the causes of problems related to pension coverage were
investigated. Based on the results of the study, scientific proposals and practical recommendations

aimed at the development of the national pension system have been developed.

Key words:

pension provision, pension system, non-state pension provision, pension models,

funded pension system, transfers from the state budget.

Кириш.

Халқаро амалиёт кўрсатишича, пенсия тизими дунё аҳолисининг ижтимоий

таъминоти соҳасидаги энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, бу борада бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, муносиб

пенсия миқдорларига эришиш, пенсия таъминотининг қамровини ошириш билан

боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, айниқса, бугунги шароитда долзарб аҳамият касб

этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (United Nations

International Children’s Emergency Fund) маълумотларига кўра,

«2050 йилга бориб, 60

ёшдан ошган дунё аҳолиси икки баробарга ошиб, 2,1 миллиардга етади»

86

. Аҳолининг

умр кўриш даврининг узайиб бориши ва шунга мос равишда пенсионерлар сонининг

кўпайиб бориши пенсия таъминоти тизимига, унинг молиявий ҳолатига фаол таъсир

кўрсатади.

Ўзбекистон «Allianz Pension Ranking» «2023 пенсия рейтингида охирги ўринлардан

бирини (75 мамлакат ичида 71

-

ўрин) эгаллади. Таққослаш учун: Қозоғистон 34

-

ўринда,

Россия

37, Туркия

59-

ўринда»

87

.

Ўзбекистонда бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасига тўланадиган ижтимоий тўловлар даражаси бошқа давлатларга нисбатан
юқори

12-

25 фоиз. Бироқ, қопланиш коэффициенти 2019

-

2023 йилларда ўртача 30

фоизни ташкил қилган ва бу кўрсаткич халқаро меъёрлар (40%)дан анча паст. Мазкур

кўрсаткич ишчининг ўртача иш ҳақига нисбатан олинган ўртача пенсия миқдорини
кўрсатади. Бу

номувофиқлик фуқаро пенсия бадалларидан кўп маблағ олмаётганини

ва

пенсия миқдори жуда паст эканлигини билдиради.

Ўзбекистонда норасмий бандлик даражасининг юқорилиги пенсия таъминоти

тизимининг қамровига салбий таъсир кўрсатмоқда ва пенсия тўловлари борган сари

давлат бюджетидан кўпроқ молиялаштирилмоқда. Хусусан, бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасига Давлат бюджетидан ажратилаётган трансфертлар 2019

-

2023 йиллар

мобайнида 5,5 баробарга ортган. Бу эса бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

молиявий жиҳатдан барқарор эмаслигини кўрсатади ва пенсия тўловларини ўз вақтида

ва тўлиқ ҳажмда молиявий таъминлашга тўсқинлик қилади.

Юқоридаги ҳолатлар миллий пенсия таъминоти тизимидаги муаммоларни тадқиқ

қилишни ва пенсия тизимини ривожлантиришга қаратилган таклиф

-

тавсиялар ишлаб

чиқилиши зарурлигини тақозо этади.

86

Стало известно, сколько пенсионеров будет в

мире к

2050 году

-

Газета.Ru | Новости (gazeta.ru).; Longevity: 6 ways to

boost ageing populations according to WEF | Euronews.

87

Пенсия тизимини қандай такомиллаштириш керак? Стратегик ислоҳотлар агентлиги таҳлили –

Ўзбекистон

янгиликлари –

Газета.uz (gazeta.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

629

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий адабиётларда пенсия таъминоти тизимидаги муаммолар ечимига

нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Масалан, Аризона университети профессори Jun

Peng (2008) тадқиқотларида «пенсия тизими активларини инвестициялаш ва

самарадорлигини ошириш йўллари очиб берилган, давлат ва хусусий пенсия таъминоти
тизимини ривожлантириш йўналишлари асосланган, пенсия имтиёзларини қайта

кўриб чиқиш тавсия этилган, ижтимоий суғурта бадалларига асосланган кўп босқичли

пенсия тизимини босқичма

-

босқич жорий этиш талаблари ва мезонлари ишлаб

чиқилган, жамғариб бориладиган пенсия режалари тадқиқ қилинган ва ижтимоий
нафақалар таъминоти тизимини такомиллаштириш йўллари» асослаб берилган.

Соҳанинг етук олимларидан бири Роикнинг

(2024)

илмий ишларида «пенсия

суғуртаси институтларини

ташкил этиш, демографик ўзгаришлар (жами аҳоли

таркибида 60 ёшдан ошганлар улушининг юқорилаб бориши) билан боғлиқ ҳолда
пенсия тизимини модернизация қилиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш орқали пенсия қамровини ошириш» каби масалалар тадқиқ

қилинган.

Иқтисодчи

-

олимлардан Орлов ва Шеметов (2013) томонидан «пенсия таъминоти

тизимида нодавлат пенсия фондларини ташкил этиш ва улар фаолиятини

ривожлантириш, пенсия фондларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, касбий

жамғариб бориладиган пенсия тизимини янада ривожлантириш» йўллари илмий

жиҳатдан асослаб берилган.

Хабриева, Воронин, Емельянцев (2017) ва бошқаларнинг илмий тадқиқот

ишларида «АҚШ, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва

тараққиёт ташкилотига

аъзо давлатлар тажрибалари таҳлили асосида мажбурий ва

ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимини янада ривожлантириш,

корпоратив ва индивидуал пенсия жамғармалари ҳамда нодавлат пенсия таъминотини
ривожлантириш» йўллари асослаб берилган.

Л.В.Григорьеванинг диссертация ишида «пенсионерларни анъанавий (давлат

пенсия таъминоти, мажбурий пенсия суғуртаси, нодавлат пенсия таъминоти) ва

муқобил (жамғариб бориладиган пенсия тизими, молия бозорини ривожлантириш
орқали пенсия активлари самарадорлигини

ошириш) пенсия тизими орқали ҳимоя

қилишнинг иқтисодий механизмлари таклиф этилган, демографик омиллардан келиб

чиқиб, кўп компонентли пенсия таъминоти тизимидан фаол фойдаланиш тавсия
этилган ҳамда пенсия тизими самарадорлигини баҳолаш услубияти»

88

ишлаб

чиқилган.

Маҳаллий иқтисодчи

-

олимлардан Рустамовнинг

(2018)

диссертация ишида

бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва

ошириш масалалари ўрганилган, Хайдаровнинг

(2021)

илмий ишларида фуқароларнинг

давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаш

-

тириш йўллари илмий

-

услубий

жиҳатдан асосланган. Ражабовнинг

(2018)

илмий тадқиқот ишларида нодавлат пенсия

таъминоти ва инвестицион фаолликни ошириш йўналишлари тизимлаштирилган бўлиб,

тадқиқот натижаларига мувофиқ нодавлат пенсия тизимини ташкил этишга доир таклиф

ва тавсиялар берилган. Зайниддиновнинг

(2020)

илмий ишларида пенсия тизими

даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш
йўллари, фуқаролар ёшига доир пенсия таъминотининг ташкилий

-

иқтисодий

асосларини такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган. Эрхонова,

Турсунов, Ёдгоров, Саидмуродов

(2024)

тадқиқотларида халқаро пенсия тизимини

ташкилий асоси ва унинг амал қилиш механизми тадқиқ этилган бўлиб, миллий пенсия
тизимини халқаро пенсия тизимига мувофиқлаштириш жараёнидаги муаммолар

тадқиқ этилган.

88

dissertaciya_-_grigoreva_l.v.pdf (sseu.ru).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

630

Юқоридаги тадқиқотларда пенсия таъминоти тизимидаги муаммоларни ҳал этиш

жараёнининг айрим йўналишлари тадқиқ этилган бўлиб, бу борада

демографик

омиллар, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлик ҳолати,

муносиб пенсия миқдорларига эришиш

ва пенсия таъминотининг қамрови билан

боғлиқ қатор муаммолар тадқиқ этилмаган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Бугунги кунда миллий пенсия таъминоти тизимида талайгина муаммолар мавжуд

бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардан иборат: демографик омиллар билан боғлиқ
муаммолар; бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини

таъминлаш билан боғлиқ муаммолар; муносиб пенсия миқдорларига эришиш билан

боғлиқ муаммолар; пенсия таъминотининг қамрови билан боғлиқ муаммолар ва ҳ.к.
Мазкур муаммоларнинг ҳар бирини алоҳида

-

алоҳида миллий пенсия таъминоти

тизимига таъсирини кўриб чиқамиз.

1.

Демографик омиллар билан боғлиқ муаммолар.

«Демография –

(юн. demos –

халқ

ва ... графия) –

ҳар йили турли сабабларга кўра вафот этган аҳоли ўрнини янгидан дунёга

келган авлод ҳисобига тўлдириб борилиши қонуниятларини ижтимоий

-

тарихий

шароитларга боғлиқ ҳолда ўрганадиган фан» (Қарор, 2010). Бир вақтнинг

ўзида

демографик жараёнлар (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш, оиланинг демографик

хусусиятлари, аҳолининг ёш

-

жинсий ва оилавий таркиби, сони, умр давомийлиги ва ҳ.к.)

миллий пенсия таъминоти тизимига фаол таъсир кўрсатади.

Бундаги асосий таъсир

этувчи омил

аҳолининг ўртача умр кўриш даврининг узайиб бориши ва пенсионерлар

сонининг йилдан

-

йилга кўпайиб бораётганлигидир. Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2020

-2023

йиллар давомида доимий аҳоли сони 2894 минг нафарга ёки 1,08 баробарга ошган бир

пайтда пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сони 948,9 минг нафарга кўпайиб, 1,24
баробарга ошган. Натижада, жами аҳоли таркибида пенсия ва ижтимоий нафақа

олувчилар салмоғи 2020

-

2024 йиллар давомида 1,7 фоизли бандга ошиб, 2024 йил 1

январь ҳолатига 13,1 фоизни ташкил қилган. 2020

-

2024 йиллар мобайнида соғлиқни

сақлаш тизимидаги изчил ислоҳотлар натижасида аҳолининг сифатли тиббий

-

санитария хизматларидан фойдаланиш имконияти яхшиланиши натижасида 65 ёш ва

ундан катта ёшдаги доимий аҳоли сони 460,9 минг нафарга кўпайган ёки 1,28 баробарга

ошган. Натижада, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ҳам ўсиб бориб, 2024 йил
1 январь ҳолатига 74,7 ёшни ташкил қилган (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сони ва аҳолининг ўртача

умр кўриш давомийлиги (йил бошига)

Кўрсаткичлар

2020 й

2021

й

2022 й

2023 й

2024

й

1.

Доимий аҳоли сони, минг киши

33905,8 34558,9 35271,3 36024,9 36799,8

2.

Пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар

сони, минг киши

3878,4

4029,3

4253,1

4578,1

4827,3

3.

Жами аҳоли таркибида пенсия ва ижтимоий
нафақа олувчилар салмоғи, фоиз ҳисобида

11,4

11,7

12,1

12,7

13,1

4.

65 ёш ва ундан катта ёшдаги доимий аҳоли

сони, минг киши

1613,8

1698,5

1805,1

1927,1

2074,7

5.

Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги,

йилда (йил

)

74,6

73,4

73,8

73,9

74,7

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамда

Пенсия жамғармасининг статистик маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

631

Бир вақтнинг ўзида пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг кўпайиб

бориши ҳамда аҳолининг ўртача умр кўриш даврининг узайиб бориши бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармасига пенсия тўловлари бўйича «юклама»нинг ошишига олиб

келади ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий ҳолатига салбий

таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат яқин келажакда бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларнинг

самарали ечимини тақозо этади.

2.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлини

таъминлаш билан боғлиқ муаммолар.

Маълумки, бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг молиявий барқарорлиги ушбу жамғармага тўланадиган ижтимоий

суғурта тўловларининг миқдорига (жамғарма даромадларига), унинг ўз вақтида ва

тўлиқ миқдорда амалга оширилишига ҳамда пенсия маблағларининг самарали
бошқарувига боғлиқдир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

«ижтимоий солиқ (белгиланган миқдорлардаги ижтимоий солиқ тушумлари;

жисмоний шахслар айрим тоифаларининг ижтимоий солиқ тушумлари);

бошқа тўловлар (боқувчисини йўқотган тақдирда, шунингдек меҳнатда майиб

бўлганлик ёки ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ касб касаллиги

оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни

тўлаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан

ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи; «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти

тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14

-

моддасига мувофиқ

муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш

учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат

жамғармаси маблағлари; «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг

12-

моддасига

мувофиқ тайинланган имтиёзли

пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар

маблағлари; Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги

депозитларга жойлаштиришдан олинган даромаднинг 80 фоизи; ҳисобланган

жарималар суммасининг бир қисми ҳамда ижтимоий солиқ ва бошқа тўловлар ўз
вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ

хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий

-

техник таъминлаш махсус

жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий
рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари); юридик шахс
тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати), фермер ва деҳқон

хўжалиги

қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ

ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлиғига бошқача шикаст

етказилган ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар; қонун

ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар» (Қарор, 2010).

2018-

2023 йиллар мобайнида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг

даромадлари 1,6 баробарга ўсган бир пайтда унинг харажатлари 2,6 баробарга ортган.

Бунинг асосий сабабларидан бири:

биринчидан, 2019 йил 1 январдан бошлаб, «фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш

туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб

қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинди» (Фармон,

2018);

иккинчидан, 2019 йил 1 январдан бошлаб, «давлат мақсадли жамғармаларига

юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмалар

бекор қилинди» (Фармон, 2018);

учинчидан, пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб

-

қувватлаш учун

қулай

шарт

-

шароитлар яратиш, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат ҳиссаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

632

ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш мақсадида «2019 йил 1 январдан пенсияни
ҳисоб

-

китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш

базавий миқдорининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилди» ҳамда «2023

йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб

-

китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал

миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки
баробаригача оширилди» (Фармон, 2022);

тўртинчидан, «2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга

пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди»

89

;

бешинчидан, аёлларни янада қўллаб

-

қувватлаш, баркамол авлодни

тарбиялашдаги юксак масъулиятини ошириш мақсадида 2023 йил 1 январдан

бошлаб,

«аёлларга пенсия ҳисоблашда

уларнинг болани парваришлаш таътилида

бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик
давр 6 йилга оширилди ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга 18 ёшгача
қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш»

90

жорий этилди;

олтинчидан, мамлакатда пенсионерлар сони кўпайиб бормоқда, хусусан, 2019

-

2023 йиллар даомида пенсионерлар сони 948,9 минг нафарга ошган.

Меҳнат стажи ҳамда тўлиқсиз иш стажи билан пенсия олувчилар сони пенсия

миқдори таъсир этувчи асосий омиллардандир. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, иш

стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари «Фуқароларнинг давлат пенсия

таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан давлат

пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бир вақтнинг ўзида «ёшга доир пенсия олиш

ҳуқуқига: эркаклар –

60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда

ҳамда аёллар –

55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга

бўладилар»

91

.

2-

жадвал

Тўлиқсиз стаж билан пенсия олувчилар сони

Йиллар

Йил бошига пенсия

олувчилар сони, киши

шундан

:

тўлиқсиз стаж

билан

Ҳисобот

йилида

янги тайинланган

пенсиялар сони

шундан

:

тўлиқсиз

стаж билан

01.01.2009

й.

2825682

76845

185342

6469

01.01.2010

й.

2829719

77211

169151

8493

01.01.2011

й.

2807717

85367

193188

12037

01.01.2012

й.

2725773

111413

116363

15269

01.01.2013

й.

2685270

159990

129112

41916

01.01.2014

й.

2695623

237310

139219

59563

01.01.2015

й.

2713929

308624

157491

78820

01.01.2016

й.

2781618

401100

195928

105019

01.01.2017

й.

2882087

510426

225317

124413

01.01.2018

й.

3007621

625512

251894

135229

01.01.2019

й.

3162139

768525

277397

147665

01.01.2020

й.

3312723

876210

276256

152048

01.01.2021

й.

3424629

1000198

277619

152128

01.01.2022

й.

3588427

1134171

314495

164873

01.01.2023

й.

3765692

1257924

299676

148225

01.01.2024

й.

3930390

1407514

291983

153834

01.08.2024

й.

4035907

1486646

174938

100154

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамда Пенсия

жамғармасининг статистик маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан тузилган.

89

ILO, World Social Protection Data

base (База данных МОТ о социальной защите в мире) на основе

информации

исследования в области социального обеспечения (Social Security Inquiry); база данных ILOSTAT;

национальные

источники данных.

90

Iqtisodiyot va moliya vazirligi (imv.uz)

91

2023 йилда ўртача иш ҳақи 17,2 фоизга ошди, таълим ва

соғлиқни сақлаш соҳаларида ўсиш секин кечмоқда –

Ўзбекистон янгиликлари –

Газета.uz (gazeta.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

633

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотларига кўра, 2009 йилнинг

1 январь ҳолатига жами пенсионерлар таркибида тўлиқсиз иш стажи билан пенсия

олувчиларнинг салмоғи бор

-

йўғи 2,7 фоизни ташкил қилган бўлса, 2024 йилнинг 1

январь ҳолатига бу кўрсаткич мутлоқ ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, 35,8 фоизни

ташкил қилган. Умуман олганда, 2008

-2023

йиллар мобайнида тўлиқсиз меҳнат стажи

билан пенсияга чиққанлар сони 33,1 фоизли бандга ошган ёки 18,3 баробарга ўсган. Бир

вақтнинг ўзида 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига жами янги тайинланган пенсиялар

таркибида тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган пенсиялар салмоғи 3,5 фоизни

ташкил қилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига келиб, 52,7
фоизгача ўсган. Бундай ҳолат, биринчидан, ўртача ойлик пенсия миқдорининг

оширилишига тўсқинлик қилади, иккинчидан, меҳнат бозорининг яхши

ривожланмаганлигини, хусусан, янги иш ўринларининг етарли даражада ташкил
этилмаётганлигини кўрсатади, учинчидан, норасмий иш билан бандлик даражасининг
юқорилигини билдиради (2

-

жадвал).

2010-

2022 йиллар давомида меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли

сони (Меҳнат Кодексига мувофиқ 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55

ёшгача бўлган аёллардан ташкил топади (16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 60 ёш ва ундан катта эркаклар ҳамда 55 ёш ва ундан

катта аёллар меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар тоифаларига ажратилади)). 2859,1

мингтага ошган бир пайтда иқтисодиётда бандлар сони 1910,5 мингтани ташкил қилган

ва мазкур йиллар мобайнида бандлик даражаси ўртача 71 фоизга тенг бўлган (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли

ва иқтисодиётда бандлар сони

Йиллар

Меҳнатга лаёқатли ёшдаги

меҳнатга лаёқатли аҳоли

сони, мингта

Иқтисодиётда

бандлар сони,

мингта

Бандлик даражаси,

фоиз ҳисобида

2010 й.

16533,9

11628,4

70,3

2011 й.

17169,6

11919,1

69,4

2012 й.

17451,5

13706,2

78,5

2013 й.

17698,7

12223,8

69,1

2014 й.

17937,8

12523,3

69,8

2015 й.

18167,7

12818,4

70,6

2016 й.

18371,7

13058,3

71,1

2017 й.

18549

13298,4

71,7

2018 й.

18712,1

13520,3

72,3

2019 й.

18857,6

13273,1

70,4

2020 й.

19075,7

13541,1

71,0

2021 й.

19237,6

13236,4

68,8

2022 й.

19393

13538,9

69,8

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамда

Пенсия жамғармасининг статистик маълумотлари асосида тадқиқотчи томонидан тузилган.

Демак, бандлик даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш

билан таъминлаш, норасмий ишсизликни бартараф этиш бевосита истиқболда
пенсиялар миқдорини оширилишига имкон беради.

«Халқаро меҳнат ташкилотининг бу йилги прогнозларига кўра, дунёда ишсизлар

сони 3 миллионга ошиб, 208,2 миллион кишига, 2024 йилда эса 210,9 миллион кишига

етади» (

World Employment and Social Outlook: Trends, 2023)

. Шу муносабат билан,

фикримизча, норасмий секторда фаолият олиб бораётган фуқароларнинг пенсия

саводхонлигини ошириш, иш берувчиларни нормасмий равишда фуқароларни ёллаш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

634

учун жавобгарликни ошириш, ошириш тадбиркорлик ва ўзини ўзи бандлик
фаолиятларини янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, ҳар бир

фуқарога аниқ касб

-

ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, касбга ўқитиш кўламини

ошириш, ишсизларни касб

-

ҳунарларга ўқитиш, умумтаълим мактабларининг

битирувчиларини бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизимни жорий қилиш зарур.

Хулоса ва таклифлар.

1.

Тадқиқот натижалари асосида миллий пенсия таъминоти тизимида қуйидаги

муаммолар мавжудлигини қайд этиш мумкин: демографик омиллар билан боғлиқ
муаммолар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини

таъминлаш билан боғлиқ муаммолар, муносиб пенсия миқдорларига эришиш билан

боғлиқ муаммолар, пенсия таъминотининг қамрови билан боғлиқ муаммолар ва ҳ.к.

2.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ўртача умр

кўриш давомийлиги 2000 йилдан (66 йил) 2020 йилгача (71 йил) 5,5 йилга ошган ва бу

кўрсаткич яна ошишда давом этмоқда. Умр кўриш даврининг узайиб бориши

иқтисодиётга, жумладан, пенсия таъминоти тизими ва унинг молиявий ҳолатига фаол

таъсир кўрсатади ва халқаро амалиётда мазкур муаммонинг ечимларидан бири
сифатида пенсия ёшининг оширилиши орқали ҳал этилмоқда.

3.

Ўзбекистонда 2019 йилдан то 2023 йилгача бўлган даврларнинг бирортасида

ҳам пенсия тизимида қопланиш коэффициенти халқаро меъёрларда белгиланган 40

фоизлик даражани қайд этмаган. Бунинг асосий сабабларидан бири иш стажи тўлиқ

бўлмаган чоғдаги пенсия олувчилар сонининг юқорилигидир. Хусусан, 2008

-2023

йиллар мобайнида тўлиқсиз меҳнат стажи билан пенсияга чиққанлар сони 33,1 фоизли

бандга ошган ёки 18,3 баробарга ўсган. Бу эса асосан, иш билан бандлар ва иш

берувчилар томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаслик

ҳолатлари билан боғлиқдир. Бир вақтнинг ўзида бундай ҳолат бошқа омиллар билан
бир қаторда (норасмий ишсизлик ва бошқ.) мамлакатда ўртача пенсия миқдорининг ҳам

камайишига олиб келади. Чунки, амалдаги тартибга кўра, пенсия тайинлаш учун етарли

иш (меҳнат) стажига эга бўлмаганларга ёшга доир пенсиялар мавжуд стажга мутаносиб

миқдорда ҳисобланади.

4.

Юқорида тадқиқ қилинган муаммоларнинг ечими сифатида қуйидаги таклиф ва

тавсиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:

жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда аҳолининг ўртача умр кўриш даврининг

узайиб боришидан келиб чиқиб, пенсия ёшини босқичма

-

босқич ошириб бориш ва

дунёдаги ўртача пенсия ёши (62 ёш)га етказиш зарур. Чунки Ўзбекистонда пенсия ёши

аёллар учун 55 ва эркаклар учун 60 ёш бўлган собиқ Иттифоқ мамлакатлари ичидаги

ягона давлат ҳисобланади. Қолаверса, Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда узоқ

муддатли истиқболда пенсия ёшининг оширилиши тавсия қилинган;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг молиявий барқарорлигини

таъминлаш учун халқаро

тажрибаларга асосланиб, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш

туридаги даромадларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ушлаб

қолинадиган суғурта бадалларини қайта жорий қилиш мақсадга мувофиқдир;

муносиб пенсия миқдорларига эришиш учун пенсия миқдорларини инфляция

даражасига қараб индексациялаб бориш лозим;

пенсия таъминотининг қамрови даражасини ошириш, бунда асосий эътиборни

норасмий ишсизликни бартараф этишга, тадбиркорлик фаолиятини янада

ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратишга, бандлик даражасини
оширишга, ёш авлодни касб

-

ҳунарга ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга

қаратиш керак;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr

www.e-itt.uz

635

яқин истиқболда Давлат бюджети ҳисобидан базавий пенсия, тақсимланувчи,

жамғариб бориладиган ва хусусий пенсия таъминоти тизимини қамраб олувчи кўп

босқичли пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш мақсадга мувофиқдир.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Jun Peng (2008). State and Local Pension Fund Management.

USA:Auerbach Publications,

P. 2-5.

World Employment and Social Outlook: Trends (2023)

Дунёда

ишсизлар

сони

205

миллиондан

ошди

(kun.uz).

Халқаро

меҳнат

ташкилотининг

«Глобал

бандлик

ва

ижтимоий

истиқболлар

: 2023

йилдаги

тенденциялар»

ҳисоботи

. | International Labour

Organization (ilo.org).

Зайниддинов Ф.Ш. (2020) Пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва

инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш йўллари: Иқт. фан. бўй. фалс. докт. (PhD)
дисс. автореф. –Т.: Iqtisod

-Moliya,

60 б.

Қарор

(2010) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19

февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
тўғрисида”ги №ҳ30

-

сонли Қарори.

Орлов С.Н., Шеметов А.П.

(2013)

Пенсионное обеспечение в Российской Федерации:

монография/ С.Н.Орлов, А.П.Шеметов. –

Курган: Изд

-

во Курганского гос. ун

-

та, –

106 с.

Ражабов Ш.У. (2018) Нодавлат пенсия жамғармаларини шакллантириш ва

инвестицион фаолликни ошириш: Иқт. фaн. бўй. фaлс. дoкт (PhD) дисс. aвтoрeф. –

Т.: ТМИ,

66 б.

Роик В.Д. (

2024)

Пенсионное страхование и обеспечение: учебное пособие для вузов.

4-

е изд., перераб. и доп.

М.: Издательство Юрайт,

479

с.

Рустамов Д.Р. (2018) Ўзбекистонда пенсия тизимини молиявий барқарорлигини

таъминлаш масалалари: Монография. –

Т.: Iqtisod

-Moliya,

200 б.

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

12 декабрдаги

“Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва

пенсионерларни ижтимоий қўллаб

-

қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5597-

сонли Фармони

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги

“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ

-5468-

сонли Фармони.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28

январдаги

“2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сонли Фармони

Хабриева Т.Я., Воронин Ю.В., Емельянцев В.П.

(2017)

Пенсионные накопления в России:

кризис ожидания или новые возможности: монография / Т.Я.Хабриева, Ю.В.Воронин,
В.П.Емельянцев [и др.].

М.:

ИНФРА

-

М: Институт законодательства и сравнительного

правоведения при Правительстве Российской Федерации, –

240 с.

Хайдаров А. (2021) Ўзбекистонда фуқаролар давлат пенсия таъминоти тизимини

такомиллаштириш: Монография. –

Т.: Iqtisod

-Moliya,

120 б.

Эрхонова М.А. и др.

(2024) C

овершенствование пенсионной системы в Узбекистане

на основе рекомендаций международного валютного фонда //Modern Science and

Research.

Т. 3. –

№. 5.

Библиографические ссылки

Jun Peng (2008). State and Local Pension Fund Management. – USA:Auerbach Publications, – P. 2-5.

World Employment and Social Outlook: Trends (2023) Дунёда ишсизлар сони 205 миллиондан ошди (kun.uz). Халқаро меҳнат ташкилотининг «Глобал бандлик ва ижтимоий истиқболлар: 2023 йилдаги тенденциялар» ҳисоботи. | International Labour Organization (ilo.org).

Зайниддинов Ф.Ш. (2020) Пенсия тизими даромадларини ижтимоий таъминот ва инвестицион фаолиятга самарали сарфлаш йўллари: Иқт. фан. бўй. фалс. докт. (PhD) дисс. автореф. –Т.: Iqtisod-Moliya, – 60 б.

Қарор (2010) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги №ҳ30-сонли Қарори.

Орлов С.Н., Шеметов А.П. (2013) Пенсионное обеспечение в Российской Федерации: монография/ С.Н.Орлов, А.П.Шеметов. – Курган: Изд-во Курганского гос. ун-та, – 106 с.

Ражабов Ш.У. (2018) Нодавлат пенсия жамғармаларини шакллантириш ва инвестицион фаолликни ошириш: Иқт. фaн. бўй. фaлс. дoкт (PhD) дисс. aвтoрeф. – Т.: ТМИ, – 66 б.

Роик В.Д. (2024) Пенсионное страхование и обеспечение: учебное пособие для вузов. – 4-е изд., перераб. и доп. – М.: Издательство Юрайт, – 479 с.

Рустамов Д.Р. (2018) Ўзбекистонда пенсия тизимини молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари: Монография. – Т.: Iqtisod-Moliya, – 200 б.

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5597-сонли Фармони

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони

Хабриева Т.Я., Воронин Ю.В., Емельянцев В.П. (2017) Пенсионные накопления в России: кризис ожидания или новые возможности: монография / Т.Я.Хабриева, Ю.В.Воронин, В.П.Емельянцев [и др.]. М.: ИНФРА-М: Институт законодательства и сравнительного правоведения при Правительстве Российской Федерации, – 240 с.

Хайдаров А. (2021) Ўзбекистонда фуқаролар давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш: Монография. – Т.: Iqtisod-Moliya, – 120 б.

Эрхонова М.А. и др. (2024) Cовершенствование пенсионной системы в Узбекистане на основе рекомендаций международного валютного фонда //Modern Science and Research. – Т. 3. – №. 5.