Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
612
ТАШҚИ САВДО СОҲАСИДА МАМЛАКАТДА АМАЛГА
ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Турапов Жавохир Камилжанович
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ORCID: 0009-0004-3579-6149
Аннотация.
Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий
ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация
ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган
кийим
-
кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга
оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган
.
Калит сўзлар:
экспорт, импорт, ташқи савдо, тўқимачилик, мато, кийим
-
кечак,
телекоммуникация замонавий автомабиллар, тадбиркорлик, халқаро савдо,
кўргазма,
ярмарка, инвесторлар, корхона.
РЕФОРМЫ, ОСУЩЕСТВЛЯЕМЫЕ В СТРАНЕ В ОБЛАСТИ ВНЕШНЕЙ ТОРГОВЛИ
Турапов Жавохир Камилжанович
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
Аннотация
.
В данной статье описывается внешнеэкономическая деятельность
современного телекоммуникационного оборудования, компьютерной техники, всемирно
известных тканей и одежды из них, которые производятся в результате экономических
реформ
в стране, в частности, сфера некоторых видов деятельности. осуществляется
в сфере внешней торговли.
Ключевые слова:
экспорт, импорт, внешняя торговля, текстиль, ткани, одежда,
телекоммуникации, современные автомобили, предпринимательство, международная
торговля, выставка, ярмарка, инвесторы, предприятие.
FOREIGN TRADE REFORMS UNDERTAKEN IN THE COUNTRY
Turapov Javakhir Kamiljanovich
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Abstract.
This article covers the scope of foreign economic activity of modern
telecommunications equipment, computer equipment, world-famous fabrics, and clothing made
from them, in particular, some of the work carried out in the field of foreign trade, as a result of
the economic reforms being carried out in the country.
Keywords:
export, import, foreign trade, textiles, fabrics, clothing, telecommunications,
modern cars, entrepreneurship, international trade, exhibition, fair, investors, enterprise.
UO
‘
K: 332.37.71
XI SON - NOYABR, 2024
612-617
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
613
Кириш.
2022-
2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини тараққиёт стратегиясида
экспорт салоҳиятидан тизимли фойдаланиш йўналишларини ташкил этишда;
экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий
технологияларни
жорий
этиш,
транспорт
логистика
инфратузилмасини,
тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий
жозибадорликни ошириш каби қатор вазифаларнинг амалий ижроси экспорт
таркибида диверсификациялаш жараёнларини ортишига таъсир кўрсатди (Фармон,
2022).
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида саноат корхоналарини ташкил этиш,
хусусий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотларини экспорт қилишни қўллаб
-
қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, маҳсулотларини экспортга йўналтириш,
қўшимча иш ўринларини яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар
иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ўсишига, мамлакатимизнинг экспорт
салоҳияти изчил юксалишига хизмат қилади. Дарҳақиқат, «Made in Uzbekistan» ёрлиғи
туширилган маҳсулотларимиз дунё бозорларидан мустаҳкам жой олмоқда.
Корхоналаримиз жаҳонга қарийб барча турдаги товарларни –
озиқ
-
овқат маҳсулотлари,
кийим
-
кечак, қурилиш материалларидан тортиб юқори технологияли замонавий
техникаларгача таклиф этмоқда. Халқаро андозалар асосида ишлаб чиқарилаётган бу
маҳсулотлар юксак сифати билан хорижлик истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.
Ушбу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш, мамлакатимиз корхоналарини
экспорт фаолиятига жалб этиш, уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорларга
йўналтириш,
миллий
маҳсулотлар
экспорти
салоҳиятини
юксалтиришда
Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
ҳузурида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг
экспортини қўллаб
-
қувватлаш жамғармаси алоҳида аҳамиятга эга.
Жамғарма томонидан юздан ортиқ хорижий ташкилот билан ҳамкорлик
алоқалари ўрнатилгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўз
маҳсулотларини экспорт қилишида муҳим аҳамият касб этади.
85
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 16 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб
-
қувватлаш жамғармаси фаолиятини
янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори кичик бизнес, хусусий
тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари салоҳиятини янада
кенгайтиришга хизмат қилмоқда
(
Қарор, 2016)
.
Унга мувофиқ, жамғарма устав капитали 5,3 миллиард сўмдан 10 миллиард сўм ва
2
миллион
долларга
оширилди.
Жамғармага
хорижий
давлатларда
ўз
ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилди. Мазкур ташкилот хизматлари учун
тўланадиган комиссия тўловлари 3 фоиздан 1 фоизга туширилди. Буларнинг барчаси
тадбиркорларга янада кенгроқ молиявий кўмак кўрсатишга хизмат қилмоқда.
Жамғарма кўмагида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари чет элларда
ўтказилаётган йирик халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этиб, ўз
маҳсулотлари
экспортини йўлга қўйиш, экспорт географиясини кенгайтириш,
харидорлар топиш ва шартномалар тузишга муваффақ бўлмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Ташқи савдо иқтисодиётнинг муҳим ва динамик жиҳатларидан биридир. Хорижий
олимлар ушбу соҳа ҳақида турли хил фикрларга эга. Масалан, Даниялик иқтисодчи Паул
Кругман ташқи савдонинг иқтисодий ўсиш ва ресурсларни самарали тақсимлашда
қандай аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайди.
85
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
614
Даниялик иқтисодчи Паул Кругман (2010) ташқи савдонинг иқтисодий ўсиш ва
ресурсларни самарали тақсимлашда аҳамиятини "The Age of Diminished Expectations"
китобида кўрсатган эди. Унинг фикрича, ташқи савдо мамлакатларнинг иқтисодиётини
ривожлантириш, даромадларни ошириш, халқаро ривожланишга қўшилиш имконини
беради ҳамда ресурсларни самарали тарқатишга олиб келади. Унинг таъкидлашича,
ташқи савдо мамлакатларни глобал иқтисодиётда интеграциялашган ҳолда
ўзлаштиради ва кўпгина савдо операциялари орқали мамлакат ички иқтисодиясига
янгилик келтиради.
Шунингдек, Нобел мукофоти совриндори Жосеп Стиглиз ташқи савдо ва
глобализациянинг ижтимоий
-
иқтисодий таъсирларини атрофлича таҳлил қилади ва
давлатларнинг иқтисодий сиёсатни қандай яхшилашлари кераклигини кўрсатади.
Ташқи савдо ҳақида ўзбек олимларнинг фикри. Ўзбекистоннинг ташқи савдо
муносабатлари бўйича маҳаллий олимлар турли асосли фикрларга эга.
Ўзбекистон давлат иқтисодиёт университети профессори, иқтисодчи Б.Х
Абдураҳмонов (2013) ташқи савдонинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини юқори
баҳолайди, шунингдек, диверсификация ва экспорт имкониятларини кенгайтириш
зарурлигини таъкидлайди.
Профессор А.Ш.Исмаилов ва Р.C Мурaтовлар (2014) янги савдо сиёсатлари ва
стратегияларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлайди. Шунингдек, ташқи савдо
муносабатларида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва инновацион
ёндашувларнинг аҳамиятини кўрсатади.
Ўзбек олимларининг фикрларида, халқаро иқтисодий интеграция ва осонгина
бозорга кириши, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб
-
қувватлаш ва
модернизация муҳим рол ўйнайди.
Ю.Додобоев., A.Худойбердиевларнинг (2002) таърифлашича Ташқи савдо
-
бу
мамлакатлар ўртасида товар ва хизматларıн алмашинуви жараёнидир.
Ўзбек олимлари бу тушунчани бир неча жиҳатларини тавсифлайди:
1. Экономик аспект. Ташқи савдо мамлакат иқтисодиётини ривожланишига ва
халқаро иқтисодий алоқаларга таъсир кўрсатади.
2. Рақобат ва диверсификация. Ташқи савдо орқали рақобатбардошликни ошириш
ва иқтисодий диверсификацияни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлайдилар.
3. Халқаро алоқалар. Ташқи савдо давлатлар ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий
алоқаларни мустаҳкамлашда хизмат қилади.
Ўзбек олимларининг таъкидлашича, самарали ташқи савдо сиёсати давлат
иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада Ўзбекистон Республикасига киритилаётган инвестициялар ҳажмини
статистик гуруҳлаш, таҳлил қилиш, тизимли ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил,
мавзуга оид статистик маълумотлар ва назарияларни ўрганишда мантиқий ва эркин
фикрлаш, илмий мушоҳада қилиш,
тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш стратегияси диверсификацияланган
ва рақобатбардош иқтисодиётни яратишга, инновацион технологиялар ва бозорни
бошқаришнинг янги усулларидан фойдаланган ҳолда миллий ресурслардан максимал
даражада фойдаланишга йўналтирилган. Мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти,
хусусан ташқи савдо соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард
натижаси аҳолининг турмуш даражасига бевосита ўз таъсирини ўтказади.
Республикамиз Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек,
тўқимачилик саноати маҳсулот экспортини йилига қарийб 300 миллион долларга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
615
ошириш имконини беради. Бундан ташқари, тайёр тикувчилик ва трикотаж
маҳсулотлари экспорт географиясини янада диверсификация қилиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Масалан, 2020 йилда деярли барча МДҲ давлатларига етказиб берилган
бўлса, шундан 52,5 Россия бозорига тўғри келган
(
Азимова, Юлдашев, 2021).
Давлат Статистика қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси
тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси
Ташқи савдо айланмаси (январ
-
декабр 2023 йил., млн. АҚШ доллари)
№
Кўрсаткичлар
2022 йил
2023 йил
Фарқи
+,-
Фоизда,%
1
Ташқи савдо айланмаси
50 500,3
62 567,4
+12 067,3
12,39
2
Экспорт
19 732,6
24 426,2
+4 693,6
12,37
3
Импорт
30 767,8
38 141,2
+7 373,4
12,39
Манба
:
Давлат Статистика қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси
тўғрисидаги маълумотлари.
Юқоридаги биринчи жадвални тахлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон
Республикасида:
ташқи савдо айланмаси
2022 йилда 50 50,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилган
бўлса, 2023 йилда 62
567,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Бу кўрсатгич, яъни
ташқи савдо айланмаси 2022 йилга нисбатан
+12
067,3 млн.АҚШ доларига ошган.
экспорт бўйича
унга кўра 2023 йилнинг январ
-
декабр ойлари якуни билан
Республиканинг экспорт бўйича савдо айланмаси 24 426,2 млн. АҚШ долларини ташкил
этиб, 2022 йилда 19 732,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Йилга нисбатан 4 693,6
млн. АҚШ долларига ёки экспорт саоҳияти 12,37 % га кўпайган.
импорт бўйича
2023 йилнинг январ
-
декабр ойлари якуни билан республиканинг
импорт бўйича савдо айланмаси 38 141,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилда
30 767,8 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Йилга нисбатан 7 373,4 млн. АҚШ
долларига ёки 12,39 % га кўпайган
.
2-
жадвал
Товар ва хизматлар экспортидаги асосий ҳамкор давлатларнинг улуши
Манба
:
Давлат Статистика қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси
тўғрисидаги маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
616
Юқоридаги иккинчи жадвалда ҳамкор давлатларнинг товар ва хизматлардаги,
яъни мева ва сабзавотларнинг асосий экспортдаги улиши баён этилган. Жумладан:
Россия
мева ва
сабзавотларнинг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда, бироқ
унинг улуши 42,5 фоиздан 37 фоизга камайди. Шу
билан бирга, етказиб бериш ҳажми
541,9 минг тоннадан 611,4 минг тоннага ошган, экспортдан тушган тушум миқдори эса
486,7 миллион доллардан 437,4 миллион долларга камайган.
Хитойга
етказиб бериш ҳам ўсди
—
144,9 миллион долларга 185,1 минг тоннагача
(мос равишда +45,5 фоиз ва
38,5 фоиз),
Қозоғистонга
экспорт эса 1,3
марта
—
486,3 минг тоннага (121,2 миллион доллар)
қисқарди, бунинг натижасида улуш 16,7 фоиздан 10,3 фоизга камайган.
Саноат товарлари импорти 10 фоизга
ошиб, 6,32 миллиард долларга етди.
Импортнинг умумий ҳажмидаги улуши 16,6 фоизни (18,8 фоиз) ташкил этди. Ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар асосан ушбу давлатлардан импорт қилинади:
Россиядан
—
34,3 фоиз улуш билан 2,17 миллиард доллар (илгари 2,44 миллиард
доллар, 42,3 фоиз эди);
Хитойдан
—
30,9 фоиз улуши билан 1,95 миллиард доллар (1,26 миллиард доллар,
21,9 фоиз);
Қозоғистондан
—
11,3 фоиз улуш билан 715,2 миллион доллар (721,5 миллион
доллар, 12,5 фоиз).
3-
жадвал
Ўзбекистн билан энг кўп товар айланмасига эга 10 та давлатнинг
кщрсаткичлари (2023,%)
Манба
:
Давлат Статистика қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси
тўғрисидаги маълумотлари.
Юқоридаги иккинчи расм маълумотларига кўра Ўзбекистoн билан энг кўп товар
айланмасига эга 10 та давлатнинг иқтисодий кўрсаткичлари маълумотлари берилган.
Бунга асосан бу давлатларнинг беш йиллик кўрсаткичлари тахлил қилинган. Товар
айланмасида Хитой етакчилик қилмоқда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан 3,8 % га ошган,
Россияда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан 0,1 % га ошган, Қозоғистонда 2023 йил 2019
йилга ниссбатан 1 % га камайган, Туркияда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан 1 % га
камайган, Корея Республикасида 2023
йил 2019 йилга ниссбатан 2,8 % га камайган,
Қирғизстонда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан 0,5 % га камайган, Германияда 2023 йил
2019 йилга ниссбатан 0,6 % га камайган, Афғонистонда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан
0,1 % га камайган ва Туркманистонда 2023 йил 2019 йилга ниссбатан 0,4 % га ошган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
617
Хулоса ва таклифлар.
Жаҳон хўжалигидаги глобаллашув жараёнлари сўнгги йилларда товарлар
экспортининг ўсиши жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсишига нисбатан орқада
қолаётганлигини
кўрсатмоқда.
Ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш
ва
рақобатбардошлик билан боғлиқ омиллар саноат маҳсулотлари экспортининг
ташкилий
-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш орқали барқарор иқтисодий
тараққиётга эришиш зарурати юзага келмоқда.
Саноат маҳсулотлари товарлар экспортининг асосий қисмини ташкил этади.
Шунинг учун жаҳон товарлар савдосини ривожлантиришда саноат маҳсулотлари
экспортининг ўсиши устуворликка эга бўлиб, бу эса соҳада ташкилий
-
иқтисодий
механизмларни янада такомиллаштиришни талаб этади.
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни шакллантириш, рақобатдаги устунликни
таъминлашда ички бозор таъсирини ошириш, ташқи бозорга йўналтирилган товар ва
хизматлар таркибини такомиллаштириш ва ассортиментини янгилаш борасидаги
қатор чора
-
тадбирлар таъсирида барқарор иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари
таъминланди.
Республикамиздаги ташқи савдо айланмаси, товар ва хизматлар экспортидаги
асосий ҳамкор давлатларнинг улушлари, Ўзбекистон Республикасининг йирик ҳамкор
давлатлар билан ташқи савдо айланмаси динамикасида саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ва экспортининг 2019
-
2023 йиллардаги экспорт ва импорт динамик таҳлили
асосида ўзгариш ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари аниқланган.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Абдураҳмонов Б.Х ва бошқалар (2013) Корхонa иқтиcодиёти: Дaрcлик. –
Т.: Фaн вa
технология,–
312 б.
Азимова
Ф
.
П
.,
Юлдашев
С
.
Н
. (2021) Vidyabharati International Interdisciplinary Research
Journal 13(2)
ИССН
2319-4979. 25
декабр
.
Додобоев Ю., Худойбердиев A. (2002) Корхонa иқтиcодиёти: Ўқув қўллaнмa. –
Aндижон: Aндижон.
Исмоилов А.Ш. ва Мурaтов
Р.C. (2014) Корхонa иқтиcодиёти. Дaрcлик. Т.: ТДИУ,–
246.
Қарор (2016) «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини
қўллаб
-
қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида» ги қарори. 2016 йил 16 март.
Паул Кругман
(2010)
"The Age of Diminished Expectations" Дарслик.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ
-60-
сонли Фармони билан тасдиқланган “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий
ахборот сайти.
https://www.gazeta.uz/oz/2021/12/23/trade/
