Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.63945

Ключевые слова:

институциональные основы экономической безопасности финансовые социальные производственные показатели общие и частные показатели матрица институт

Аннотация

В статье развиваются различные методологические подходы к исследованию институциональной системы экономической безопасности в рамках матрицы показателей экономической безопасности, которая отражает оценку различных уровней экономической безопасности


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

326


ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТИЗИМИНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШГА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР

и.ф.н.

,

доц

.

Маматов Мамажон Ахматжонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0001-7719-3283

m.mamatov@tsue.uz


Аннотация.

Мақолада

иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолашни

акс эттирувчи иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси хамда иқтисодий

хавфсизликнинг институционал тизимини тадқиқ этишга турли услубий ёндашувлар
ишлаб чиқилган

.

Kaлит сўзлар:

иқтисодий хавфсизликнинг институтционал асослари, молиявий,

ижтимоий, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, умумий ва хусусий кўрсаткичлар, матрица,

институт.

МЕТОДОЛОГИЧЕСКИЕ ПОДХОДЫ К ИССЛЕДОВАНИЮ ИНСТИТУЦИОНАЛЬНОЙ

СИСТЕМЫ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

к.э.н.,

доц

.

Маматов Мамажан Ахматжанович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В статье развиваются различные методологические подходы к

исследованию институциональной системы экономической безопасности в рамках
матрицы показателей экономической безопасности, которая отражает оценку

различных уровней экономической безопасности.

Ключевые слова

:

институциональные основы экономической безопасности,

финансовые, социальные, производственные показатели, общие и частные показатели,
матрица, институт.

METHODOLOGICAL APPROACHES TO THE STUDY OF THE INSTITUTIONAL

SYSTEM OF ECONOMIC SECURITY

PhD, assoc. prof.

Mamatov Mamajan Ahmadjonovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In the article, a matrix of indicators of economic security reflecting the assessment

of different levels of economic security, as well as various methodological approaches to

researching the institutional system of economic security have been developed.

Keywords:

institutional foundations of economic security, financial, social, production

indicators, general and private indicators, matrix, institute.

UO‘K:

330.837.006.025

XII SON - DEKABR, 2024

326-333

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

327

Кириш.

Мамлакатимизда 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегиясида иқтисoдий баpқаpopликни таъминлаш ва аҳoли

фаpoвoнлигини oшиpишга катта таъсиp кўpсатадиган янги теxнoлoгик уклад

талаблаpига

мoс

келувчи

иқтисoдиётнинг

институтционал

асосларини

тpансфopмациялаш, сунъий интеллект ёpдамида pесуpслаpни oқилoна тақсимлаш ва

тpансакциoн xаpажатлаpни пасайтиpишга алoҳида эътибop қаpатилмoқда. “Маъмурий

ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув

тизими ҳам ислоҳ қилинади. Барча маъмурий ислоҳотлар доирасидаги янги
ташаббуслар

Конституциямизда

албатта

белгилаб

қўйилиши

лозим

(Мурожаатнома,

2022).

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий хавфсизликнинг институтционал асосларини такомиллаштиришнинг

ўзига хос хусусиятларини хорижлик олимлардан Кун, Лист, Перес, Нopт, Коммонс,

Девис, Бейнбридж, Шумпетер кабиларни келтириш мумкин.

Россиялик олимлардан Василевский, Иноземцев, Букреев, Рудык, Красильников,

Латова, Сухарев ва бошқалар ушбу мавзуга бағишланган илмий

-

тадқиқот ишларини

олиб борган.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Ваҳабов,

Ўлмасов, Чепель, Абулқосимов,

Расулов, Жўраев ва бошқаларнинг илмий изланишларида иқтисодиётнинг

институтционал асосларини такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари

бўйича

атрофлича

тадқиқотлар олиб бор

илган

.

Нopт ва Девислаpнинг

(1971)

фикpига

кўpа, институциoнал муҳит –

бу асoсий

сиёсий, ижтимoий ва ҳуқуқий қoидалаp мажмуи бўлиб улаp ишлаб чиқаpиш, айpбoшлаш

ва тақсимoт учун баъзис яpатади. Коммонс институтларни тарихий ривожланишидаги
ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни қўллаб

-

қувватлаб унга кўра "эволюцион"

тушунчаси "институционал" тушунчаси билан мазмун ва маъноси бир хил бўлади деб

таъкидлайди (Квашницкий, 2007)

.

Рус олими Букреев

ва Рудыкнинг

(2019)

фикpига кўpа, "давлатлар ўзларининг

ресурс базаси, иқтисодий муносабатлар тизими ва миллий иқтисодий манфаатлар

шунингдек, институционал тузилманинг ўзига хос хусусиятлари асосида миллий

иқтисодий

хавфсизликни

шакллантиришнинг

турли

хил

вариантларини

комбинациялаштирадилар. Латов

(2007)

хулосасига кўра миллий иқтисодий

хавфсизликнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг самарали ишлаши учун

институционал асосни яратишдир деб баҳо беради.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан профессор Абулқосимов

(2018)

: “Ушбу

фикрларга асосланган ҳолда “иқтисодий хавфсизлик” тушунчасини миллий иқтисодиёт

мустақиллиги, унинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, доимо янгиланишга ва ўз

-

ўзидан

такомиллашиб боришга қодирлигини таъминловчи шарт

-

шароитлар ва омиллар

йиғиндиси деб таъкидлайди

.

Маъмуpoвнинг

(2020)

фикpича, “Pақамли

иқтисoдиёт –

иқтисoдиётнинг таpкибий қисмлаpи сифатида сунъий ақл(oнг)дан фoйдаланиш, иш

жаpаёнлаpини poбoтлаштиpиш, ишлаб чиқаpиш жаpаёнида туpмуш меҳнат
xаpажатлаpини камайтиpиш, маxсус кoмпьютеp дастуpлаpи ёpдамида иқтисoдий

тизимлаpни мoделлаштиpиш ва

дастуpий қoбилиятини oшиpишдиp” деб хулоса

қиладилар .

Биpoқ янги санoат инқилoбини шаклланиши шаpoитида миллий иқтисодий

хавфсизлик муносабатларининг институционал асослари, унинг халқаро назария ва

амалиётни таҳлил қилиш, маълум ёндашувларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ва

тавсиялар ишлаб чиқишга қаpатилган илмий изланишлаpни oлиб бopишни тақoзo

этилмoқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

328

Тадқиқот методологияси.

Мақолада

диалектик, тизимли, интеграл ва синергетик ёндашувлар, иқтисодий,

мантиқий, илмий абстракция, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, қиёслаш,

умумлаштириш, гуруҳлаш ва жадвал усулларидан фойдаланилади

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

.

Иқтисодий хавфсизлик тизимини таҳлил қилишнинг анъанавий ёндашуви турли

даражадаги эҳтимолликлар билан маълум даражадаги иқтисодий тизимнинг ҳолатига

салбий таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлган ҳар хил турдаги таъсирларни
ўрганишни ўз ичига олади. Иқтисодий хавфсизлик барча даражадаги иқтисодий

тизимнинг атрибутий хусусиятини ўзида мужассамлаб, унинг ташқи муҳит омиллари

сифатида кўриб

чиқишга имкон беради хамда аниқ муносабатларнинг объектлари ва

субъектлари бўлган ички муҳит омилларини, шунингдек таҳдидлар манбаларини
бартараф этиш ва интерналлаштириш мақсадида яратилган ва уларни регламентловчи

институтлар сифатида номоён бўлади.

Бу бизга ўсиб бораётган ноаниқликларни, таҳдидлар ва қаршиликларни умумий

манбаи сифатида кўриб чиқишга имкон беради, жумладан, институционал таҳдидлар ва
хавфлар мувозанат ҳолатини бузилишига олиб келади, бу эса

транзакцион харажатлари

ҳажмини ва иқтисодий тизим фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ўзгариш

йўналиши динамикаси учун потенциал имкониятлар яратади. Тавакалчиликлар

ижобий, хавф ва таҳдидлар эса

-

салбий ўзгаришларни бошлайди. Миллий

иқтисодиётнинг таваккалчилик манбалари қаршиликлар, хавф

-

хатарлар ва

таҳдидларни амалга оширишга селектив ёндашувни амалга ошириш институционал

лойиҳалар мазмунини, уни амалга ошириш инструментлари ва самарадорлик

кўрсаткичлари нуқтаи назаридан субъектив таркибини аниқлаштириш имконини

беради.

Бугунги кунда иқтисодий хавфсизлик даражасини аниқлаш (умуман давлат,

минтақа ёки хўжалик юритувчи субъект) ва унинг миқдорий баҳолаш муаммоси

айниқса долзарбдир, бунинг учун турли хил усуллар қўлланилади, масалан, тахликали

чегаравий

кўрсаткичлар, таҳдид даражаси бўйича таснифлаш

учун эксперт баҳолаш,

математик моделлаштириш усуллари. Мавжуд усуллардан фойдаланиш иқтисодий

хавфсизлик нуқтаи назаридан давлатнинг умумий рейтингдаги ўрнини баҳолашга ва

шу асосда вазиятни яхшилаш бўйича чора

-

тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Иқтисодиёт энг мураккаб динамик тизим сифатида унинг ҳолати ва такрор ишлаб

чиқариш ва ривожланиш қобилиятини акс эттирувчи юзлаб кўрсаткичлардан

фойдаланиш билан тавсифланади, уларни қўллаш соҳасида Ўзбекистоннинг иқтисодий

хавфсизлиги ҳолатини баҳолашда кўплаб тадқиқотлар ўтказилган ва нашр этилган[8].

Давлат сиёсатини ишлаб чиқишда иқтисодиётни нафақат сифат, балки хавфлардан холи

бўлган тарзда ривожланиш чегараларини миқдор жиҳатдан ҳам белгилаши талаб
этилади. Демак, мамлакатда иқтисодий хавфсизлик ҳолатининг сустлашишига маълум

бир чегара доирасида йўл қўйилиши мумкин. Иқтисодий хавфсизлик учун

кўрсаткичларнинг ўзи эмас, уларнинг чегаравий миқдори муҳим аҳамиятга эга. Шу

чегараларга риоя қилмаслик такрор ишлаб чиқаришнинг турли элементларини нормал
тараққий этишига тўсқинлик қилади. Иқтисодий хавфсизликда негатив, бузувчи

жараёнларнинг шаклланишига олиб келади.

Иқтисодиётнинг ривожланишини белгиловчи асосий ва энг муҳим бўлган

макроиқтисодий кўрсаткичларга қуйидагилар киради:

1) мамлакатнинг умумий иқтисодий салоҳиятини тавсифловчи иқтисодий

ўсиш

кўрсаткичлари: ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий маҳсулот динамикаси ва унинг

таркибий тузилмаси; саноат ишлаб чиқариш ҳажми, суръати ва таркибий

кўрсаткичлари; инвестициялар ва инновациялар ҳажми; иқтисодиётнинг тармоқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

329

тузилиши ва алоҳида тармоқлар динамикаси; зарар билан ишлайдиган корхоналарнинг
улуши ва ҳоказо.;

2) ижтимоий соҳанинг умумий ҳолатини тавсифловчи аҳолининг турмуш

даражаси ва сифати кўрсаткичлари: аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ёки ялпи

миллий

маҳсулот ишлаб чиқариш; шахсий даромадлар, истеъмол харажатлари,

уларнинг ўсиш суръатлари; турмуш даражаси ва истеъмол нархлари; иш ҳақи ва

минимал яшашнинг нисбати(таннархи); даромадларни табақалаштириш; ишсизлик

даражаси, бандлик даражаси; ижтимоий дастурлар бўйича харажатлар; уй

-

жойнинг

арзонлиги; умр кўриш давомийлиги, унумдорлик, ўлим ва бошқа демографик
хусусиятлар; "ялпи инсон тараққиёти индекци" ва бошқалар.;

3) ишлаб чиқариш, табиий ресурслар, илмий

-

техник, инсон ва интеллектуал

салоҳиятни тавсифловчи кўрсаткичлар: ресурсларни тежаш кўрсаткичлари; ишлаб
чиқариш омилларини такрор ишлаб чиқариш ҳолати; илмий технологиялардан
фойдаланиш самарадорлиги ва бошқалар.;

4) ташқи омилларга боғлиқликни тавсифловчи кўрсаткичлар: инфляция даражаси;

миллий валютанинг барқарорлиги; ички ва ташқи қарздорлик, инвестицион

жозибадорлик, ишбилармонлик фаоллиги даражаси;

5) иқтисодиёт даражаларининг ўзаро боғлиқлигини тавсифловчи кўрсаткичлар:

макро даража учун бу мамлакатнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви

кўрсаткичлари: экспорт, импорт, салдоси; импортга боғлиқлик; ички истеъмолдаги

импорт улуши; моддий ишлаб чиқаришда экспорт улуши ва бошқалар;

6) хуфёна иқтисодиёт фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлар: рўйхатдан

ўтмаган

ва тақиқланган фаолиятдан олинган даромадларнинг ЯИМ ва ЯММдаги улуши.

Минтақанинг иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичлари тизимида (мезо

-

даража)

қуйидагилар мавжуд:

1)

минтақанинг умумий иқтисодий салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичлар:

аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми; асосий воситаларнинг

амортизация даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;

минтақа иқтисодиётига кирадиган

инвестицияларнинг ЯҲМга нисбати;

2) ижтимоий соҳанинг умумий ҳолати кўрсаткичлари: ижтимоий дастурлар бўйича

харажатларнинг ЯҲМга нисбати; меҳнатга лаёқатли аҳолининг умумий сонидаги

ишсизларнинг улуши; ўртача иш ҳақи ва яшаш минимумининг нисбати;

3) давлат бюджети билан минтақанинг махаллий бюджетини молиявий

муносабатларини ҳолатини тавсифловчи кўрсаткич: республика бюджетдан минтақага
трансфер ёрдам миқдорининг, минтақадан

республика бюджетига келадиган даромад

миқдорига нисбати.

Иқтисодий субъектнинг иқтисодий хавфсизлигини тавсифловчи микро

даражадаги иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичларига қуйидагилар киради:

1) иқтисодий кўрсаткичлар: ишлаб чиқариш ҳажми ва даражаси кўрсаткичлари;

ишлаб чиқариш ва даромад динамикаси ва тузилиши; фаолиятни диверсификация

қилиш ва алоҳида соҳалар динамикаси; инвестициялар;

2) ишлаб чиқариш, илмий

-

техник, кадрлар, интеллектуал, табиий ресурс

салоҳиятини тавсифловчи кўрсаткичлар;

3) бошқарув механизмининг динамикаси ва мослашувчанлиги кўрсаткичлари;

4) корхонанинг (фирманинг) ташқи омиллардан боғлиқлиги кўрсаткичлари:

макроиқтисодий омилларнинг таъсири; инвестицион жозибадорлик; инфляция

даражаси; миллий валютанинг барқарорлиги; бюджет тақчиллиги.

Бироқ, иқтисодий хавфсизликни ҳар томонлама баҳолаш учун объект миқёсига

мувофиқ даражаларга ажратиш етарли эмас, чунки иқтисодий хавфсизлик даражасига

ишлаб чиқариш, илмий

-

техникавий, молиявий, ижтимоий

-

демографик, ижтимоий,

озиқ

-

овқат ва экологик омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун кўрсаткичларнинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

330

учта умумлаштирилган гуруҳини ажратиб кўрсатиш керак: ишлаб чиқариш, ижтимоий
ва молиявий. Шу билан бирга, ижтимоий кўрсаткичлар демографик, ижтимоий ва

маданий қадриятлар таркибий қисмларнинг бирлигида, ишлаб чиқариш эса ишлаб

чиқариш

-

технологик, меҳнат, табиий

-

ресурс тизимларининг бирлигида кўриб

чиқилиши керак.

1-

жадвал

Иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолаш кўрсаткичлари матрицаси

Даража

Кўрсат

кичлар гуруҳи

Макродаража

Мезодаража

Микродаража

Молиявий

Умумий

Инфлация

даражаси %

Йил якуни бўйича

монетизация

даражаси,(М2) ЯИМга нисбатан %да

Хусусий

Давлат бюджет

тақчиллиги. ЯИМга

нисбатан %да

Минтақа бюджети

тақчиллиги, ЯИМга

нисбатан %да

Сотиш рентабеллиги

коеффициенти

Йил якунида ялпи

ташқи

қарз ҳажми.

ЯИМга нисбатан %

Ялпи

ташқи

қарз ҳажми, йил

якуни бўйича

ЯХМга

нисбатан %да

Қарзнинг

ўз

капитали

хажмига

нисбати

Ялпи ички

қарз ҳажми,

йил якунига ЯИМга

нисбатан %да

Ялпи ички қарз ҳажми. Йил

охиридаги ЯХМганисбатан

%да

Иш ҳақи бўйича

қарзлар

хажмини йил

якунидаги фойдага

нисбати %да

Ички қарзга хизмат

кўрсатишнинг жорий

эҳтиёжи. бюджет

даромадларига

нисбатан %да

Ички қарзга хизмат

кўрсатишнинг жорий

эҳтиёжи, бюджет

даромадларига нисбатан

%да

Жорий ликвидлик

коеффициенти

Ижтимоий

Умумий

Аҳолининг умр кўриш

давомийлиги, йиллар

Ишсизлик даражаси. %да

Даромадлари яшаш

минимуми даражасидан паст бўлган аҳоли улуши, %да

Даромадлар

дефференцацияси

,

марта

Хусусий

Аҳоли жон бошига

ўртача пул

даромадларининг

яшаш

минимуми

нисбати, марта

Ўртача иш

ҳақининг

яшаш

минимуми нисбати,%да

Ўртача иш

ҳақининг

саноатнинг ўртача

даражасига нисбатан

%

да

Депопуляциянинг

шартли коэффициенти

Депопуляциянинг

шартли

коэффициенти

Ходимлар

кўнимсизлиги

коэфценти

Ижтимоий дастурларга

сарфланган

харажатларнинг ЯИМга

нисбати

Ижтимоий дастурларга

сарфланган харажатларнинг

ЯХМга нисбати

Ижтимоий

дастурларга

сарфланган

харажатларнинг

корхона балансига

нисбати

И

ш

ла

б ч

иқа

ри

ш

У

м

у

м

и

й

Моддий ишлаб чиқаришда экспортнинг улуши (%да)

Хус

ус

ий

Импорт қилинадиган озиқ –

овқат маҳсулотларининг ЯИМдаги улуши %да

Саноатда қайта

ишлаш

тармоқларининг улуши %да

ЯИМнинг умумий

ҳажми жаҳоннинг

ўртача

кўрсаткичига

нисбатан

%

ЯХМ

ҳажми. дунё ўртача

кўрсаткичига нисбатан

%

да

Корхонанинг товар

айланмаси даражаси

Аҳоли жон бошига ЯИМ

ҳажми. дунё ўртача

кўрсаткичга нисбатан

%

да

Аҳоли жон бошига ЯХМ

ҳажми. дунё ўртача

кўрсаткичга нисбатан %да

Маҳсулот бирлигига

тўғри келадиган

рентабеллик

даражаси

Манба:

муаллифлар тадқиқотлари асосида тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

331

Мамлакатда иқтисодий хавфсизлик даражасини баҳолаш учун кўрсаткичлар

матрицасини тузамиз, кўрсаткичларни иккита мезон бўйича тақсимлаймиз: иқтисодий

хавфсизлик даражаси (устунлар) ва индикатор

тури (сатрлари), шунда қаторлардаги

кўрсаткичлар таққосланадиган ва мос

келадиган даража учун тенг оғирлик қийматига

эга

бўлиши керак

.

Гуруҳлар ичида биз барча ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларга умумий

таъсир кўрсатадиган умумий кўрсаткичларни ва фақат кўриб чиқилаётган даражадаги

субъектларни тавсифловчи хусусий кўрсаткичларни ажратамиз.

Шундай қилиб, умумий

кўрсаткичларни баҳолаш глобал қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун асос

бўлади ва алоҳида хусусий кўрсаткичларнинг қийматлари тегишли даражадаги муайян
таҳдидларга қарши курашиш йўналишларини аниқлаш учун асос бўлади, яъни. хусусий

кўрсаткичлар нафақат хавфсизликнинг ҳозирги даражасини

кўрсатиш, балки

таҳдидларга қарши курашишнинг устувор йўналишларини танлаш имконини бериши
керак. Шу билан бирга, кўрсаткичлар сифатида нафақат иқтисодий хавфсизликка
мавжуд таҳдидларни акс эттирувчи, балки зарур сезгирлик ва юзага келиши мумкин

бўлган хавфлардан огоҳлантириш қобилиятига эга бўлган кўрсаткичларни ажратиб

кўрсатиш муҳимдир

(Ханипова, 2014).

Иқтисодий хавфсизликнинг турли даражаларини баҳолаш учун кўрсаткичларнинг

ўзаро боғлиқлиги

ва тизимлаштирилиши натижаларини акс эттирувчи иқтисодий

хавфсизлик кўрсаткичлари матрицаси 1жадвалда келтирилган. Кўрсаткичлар

таркибига мамлакатдаги иқтисодий хавфсизликнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирувчи

индикаторларнинг максимал сонини киритиш ҳар бир давлат учун долзарб вазифадир.

Асосий муаммо ушбу индикаторларнинг максимал ва минимал рухсат этилган
қийматларини аниқлашда ётади. Шу билан бирга, шуни ёдда тутиш керакки,

индикаторлар таркиби мамлакатга қараб ўзгаради, шунингдек иқтисодий хавфсизлик

тизимини баҳолаш учун минтақавий ва миллий кўрсаткичлар фарқ қилиши мумкин.

Иқтисодий

хавфсизликни

институционал

таъминлашга

йўналтирилган

субъектлар фаолияти бу уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсиридан келиб чиқади,

доимо хамкорликда ҳаракат қилишлари ва иқтисодий хавфсизлик соҳасида давлат

сиёсатини амалга ошириш тескари алоқага асосланиши керак

(

Герасимова

, 2015).

Давлат сиёсатини амалга оширишда тескари алоқа тизимининг мавжуд эмаслиги
амалга оширилаётган чора

-

тадбирларнинг самарасизлигига олиб келиши мумкин.

Қайта алоқа тамойилини амалга ошириш умумдавлат даражада ҳам, давлат

субъектлари даражасида ҳам, минтақавий даражада ҳам долзарбдир. Ўзбекистон

Республикасининг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги замонавий
қонунчилиги барча субъектлар ўртасидаги яқин муносабатларни назарда тутади, чунки

давлатнинг иқтисодий хавфсизлигининг асоси фуқароларнинг иқтисодий хавфсизлиги

ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси

қонунчилигига мувофиқ давлат ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам амалга оширилиши

керак.

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти вакиллик органлари мамлакат

иқтисодий

хавфсизлигини

таъминлаш

учун

институционал

муҳитни

шакллантирадиган иқтисодий хавфсизликни бошқарув субъектларига тегишлидир.

Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги институционал муҳитнинг, тегишли
мезонларини ўрнатиш, мамлакат иқтисодий хавфсизликнинг мақсадлари ва устувор

йўналишларини мувофиқлаштириш бугунги кун илмий тадқиқот ишларининг долзарб

йўналиши бўлиб ҳисобланади.

Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун унинг институционал

асослари доирасини белгилаб берадиган, мезо

-

ва микроиқтисодий даражасида

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш учун зарур шарт

-

шароитларни яратувчи

институтлар зарур. Мавжуд тузилмалар жамоат тартибини ва ижтимоий мажбурлаш

омилларидан келиб чиқадиган чекловларни, стандартларни ўзида мужассам этган

,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

332

уларнинг ўзаро таъсири мамлакатинг иқтисодий хавфсизлик тизимининг самарали
фаолиятини таъминлайди. Ушбу институтларнинг асосий вазифаси жамиятда мутлақо

янги муносабатларни ўрнатишдир. Улар ҳуқуқлар, мажбуриятлар, масулиятлар,

чекловлар, рухсатномаларни ўрнатганлиги сабабли янги имкониятлар яратадилар,

яъни улар янги муносабатлар тузилмаларини шакллантирадилар.

Ташқи иқтисодий хавфсизлик соҳасидаги сиёсат мамлакатнинг яхлит иқтисодий

тузилмаси сифатида барқарор, мустақил ривожланиши, самарали ва оқилона ташқи

иқтисодий алоқаларга асосланган табиий иқтисодий ўсиши, инсон фаолиятининг

аксарият соҳаларида инновацион инқилобни таъминлашга қаратилган бўлиши керак

(

Асабаев

,2022)

. Мамлакатни миллий иқтисоий хавфсизлигини таъминлашнинг ташқи

иқтисодий механизми тўғри амалга оширилиши натижасида миллий иқтисодиётнинг

ташқи тахдитларга қарши туриш

қобилиятини янада ошириш имконини беради.

Маълумки, ҳар қандай иерархик тизим эртами

-

кечми беқарорлик ҳолатига ўтади ва

мавжуд тизимнинг ўзгариши энг олдиндан айтиб бўлмайдиган тарзда содир бўлади.

Бироқ, ушбу ўзгаришлар натижасида юқори даражадаги тартибга эга бўлган янада

мураккаб неоплазмалар, тузилмалар пайдо бўлади. Синергетика нуқтаи назаридан

тизимнинг барқарорлигини йўқотилишни фақат юқори даражадаги барқарорликни

шакллантириш билан асослаш мумкин.

Хулоса сифатида миллий иқтисодий хавфсизликка таҳдидни конституциявий

ҳуқуқлар, эркинликлар, фуқароларнинг муносиб турмуш даражаси ва сифати,

суверенитет ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиш, давлат мудофааси ва

хавфсизлигига бевосита ёки билвосита зарар етказиш эҳтимолидир. Шу билан бирга,
ички тавсифдаги таҳдидларга: “иқтисодиёт ва жамиятнинг криминаллашуви, этник ва

миллатлараро кескинликнинг кучайиши, иммиграция даврида демографик инқироз,

эмиграция даврида мамлакат мудофа қудратини ва илмий

-

техник салоҳиятининг

пасайиши; ташқи таҳдидларга

-

халқаро терроризм, давлат чегаралари яқинида қуролли

тўқнашувларнинг пайдо бўлиши ва улар билан боғлиқ жараёнлар, иммиграция даврида

“капитал қочиб кетиши” ва "ақллилар”ни кўчиб кетишини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар

.

Иқтисодий хавфсизлик бу

-

мамлакатни хавф ва таҳдидлардан ҳимояланганлик

билан боғлиқ унинг иқтисодий салоҳиятининг изчил ривожланишини белгилайдиган

ва жамиятнинг барча аъзоларининг турмуш фаровонлигини барқарор ўсишини

таъминлайдиган иқтисодий муносабатлардир.

Иқтисодий хавфсизликни ҳар томонлама баҳолаш учун объект миқёсига мувофиқ

хавфсизликнинг макроиқтисодий, мезодаражадаги ва микродаражадаги кўрсаткичлар

тизимига мувофиқ даражаларга ажратиш етарли эмас, чунки иқтисодий хавфсизлик

даражасига ишлаб чиқариш, илмий

-

техникавий, молиявий, ижтимоий

-

демографик,

ижтимоий, озиқ

-

овқат ва экологик омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун

кўрсаткичларнинг учта умумлаштирилган гуруҳини ажратиб кўрсатиш керак: ишлаб

чиқариш, ижтимоий ва молиявий мақсадга мувофиқ бўлади.

Институциoнал тузилмани тpансфopмацияси экзoген, эндoген ва кoмбинациoн

синеpгетик таъсиp opқали институциoнал тузилмалаpга таъсиp этувчи ички ва ташқи
oмиллаp таъсиpида сoдиp бўлиши мумкин.

Иқтисодий хавфсизликка таҳдидлар

-

бу иқтисодий тизим ва ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатларга салбий таъсир кўрсатадиган, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий

манфаатларига путур етказадиган ҳодиса ва жараёнлардир.

Миллий иқтисодий хавфсизликка таҳдид бу

-

конституциявий ҳуқуқлар,

эркинликлар, фуқароларнинг муносиб турмуш даражаси ва сифати, суверенитет ва

ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиш, давлат мудофааси ва хавфсизлигига

бевосита ёки билвосита зарар етказиш эҳтимолидир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

333

Адабиётлар/Литература/References:

Davis L., North D. (1971) Institutional Change and American Economic Growth.

Cambridge,

pp. 5-6.

Абулқосимов Ҳ.П. (2018) Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг

назарий жиҳатлари. XXI аср: фан ва таълим масалалари” илмий электрон журнали. №3.

Асабаев А.С. (2022) Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятидаги хавфсизлиги:

интеграциялашув ва тахдитлар. “Иқтисодиёт ва таълим” журнали №3. –Б.143.

Асатуллаев Х.С., Маматов А.А., Жўраев Т.Т.

(2023)

. Иқтисодий хавфсизлик (Дарслик

).

–Т.: «ТМИ нашриёти», Б.26.

Букреев В. В., Рудык Э. Н. (2019) Противодействие внешнему управлению

стратегическими промышленными предприятиями России // Альтернативы.–

№ 2. –

С.

92-101.

Герасимова В. В. (2015) Институциональные ловушки современного общественного

развития, обусловленные коррупционными взаимосвязями / В. В. Герасимова, Н. В.

Манохина // Вестник Поволжского института управления.–

№ 3 (48). –

С. 4

-11.

Квашницкий, В. (2007) Истоки эволюционной экономики / В. Квашницкий //

Истоки:

из опыта изучения экономики как структуры и процесса / [редакционная коллегия:

Я.И.

Кузьминов и др.].

- 2-

е изд.

-

Москва: Изд. дом ВШЭ,–

С.95

.

Латов

Ю. В. (2007) Российская теневая экономика в контексте национальной

экономической безопасности // Экономический вестник Ростовского государственного

университета.–

Т. 5. –

№ 1. –

С. 16

-27.

Маъмуров Б.Х. (2020) Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг

концептуал асослари ва хориж тажрибаси. Иқтисодиёт ва таълим журнали. № 4. –Б.44.

Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. “Халқ сўзи”

газетаси 21.12. 2022 йил.

Ханипова Е. Х. (2014) Матрица показателей экономической безопасности / Е. Х.

Ханипова // Вестник экономики, права и социологии.–

4.

С. 97

-100.

Библиографические ссылки

Davis L., North D. (1971) Institutional Change and American Economic Growth. –Cambridge,–pp. 5-6.

Абулқосимов Ҳ.П. (2018) Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг назарий жиҳатлари. XXI аср: фан ва таълим масалалари” илмий электрон журнали. №3.

Асабаев А.С. (2022) Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятидаги хавфсизлиги: интеграциялашув ва тахдитлар. “Иқтисодиёт ва таълим” журнали №3. –Б.143.

Асатуллаев Х.С., Маматов А.А., Жўраев Т.Т. (2023). Иқтисодий хавфсизлик (Дарслик ). –Т.: «ТМИ нашриёти», Б.26.

Букреев В. В., Рудык Э. Н. (2019) Противодействие внешнему управлению стратегическими промышленными предприятиями России // Альтернативы.– № 2. – С. 92-101.

Герасимова В. В. (2015) Институциональные ловушки современного общественного развития, обусловленные коррупционными взаимосвязями / В. В. Герасимова, Н. В. Манохина // Вестник Поволжского института управления.– № 3 (48). – С. 4-11.

Квашницкий, В. (2007) Истоки эволюционной экономики / В. Квашницкий // Истоки: из опыта изучения экономики как структуры и процесса / [редакционная коллегия: Я.И. Кузьминов и др.]. - 2-е изд. - Москва: Изд. дом ВШЭ,– С.95.

Латов Ю. В. (2007) Российская теневая экономика в контексте национальной экономической безопасности // Экономический вестник Ростовского государственного университета.– Т. 5. – № 1. – С. 16-27.

Маъмуров Б.Х. (2020) Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва хориж тажрибаси. Иқтисодиёт ва таълим журнали. № 4. –Б.44.

Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси 21.12. 2022 йил.

Ханипова Е. Х. (2014) Матрица показателей экономической безопасности / Е. Х. Ханипова // Вестник экономики, права и социологии.– №4. – С. 97-100.