Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
364
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЖАРАЁНЛАРИ
Норбеков Хурсандмурод Ўктам ўғли
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг
Жиззах филиали
ORCID: 0000-0002-2284-228X
Аннотация.
Мақолада туризмнинг инновацион ривожланиши шароитида содир
бўлаётган ўзгаришларнинг туризм салоҳиятига таъсири, сифатли хизмат
кўрсатиш негизида баҳолаш масалалари кўрилган бўлиб, туризмда туристик
фаолиятни баҳолаш механизми ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида туризм соҳаларининг инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида
туризмнинг мақбул ривожланишига эътибор қаратилган.
Калит сўзлар:
туризм,
инновацион ривожланиш, туризм салоҳияти, сифатли
хизмат, баҳолаш жараёнлари, туристик фаолият, баҳолаш механизми,
иқтисодиётни
модернизациялаш,
туризм
соҳалари,
туризмнинг
мақбул
ривожланиши.
ПРОЦЕССЫ РАЗВИТИЯ ТУРИЗМА В УСЛОВИЯХ РЫНОЧНОЙ ЭКОНОМИКИ
Норбеков Хурсандмурад Октам
угли
Джизакский филиал Национального университета Узбекистана
имени Мирзо Улугбека
Аннотация.
В статье исследовано влияние изменений, происходящих в условиях
инновационного развития туризма, на туристический потенциал, вопросы оценки на
основе качества обслуживания, а также механизм оценки туристской деятельности
в туризме. В условиях модернизации экономики внимание уделяется оптимальному
развитию туризма на основе инновационных характеристик туристической
отрасли.
Ключевые слова:
туризм, инновационное развитие, туристический потенциал,
качественный сервис, процессы оценки, туристская деятельность, механизм оценки,
модернизация
экономики, туристические отрасли, оптимальное развитие туризма.
UO
‘
K: 332.1
XII SON - DEKABR, 2024
364-369
0
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
365
TOURISM DEVELOPMENT PROCESSES IN THE MARKET ECONOMY
Norbekov Khursandmurod Oktam ugli
Jizzakh branch of the National University of
Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
Abstract.
In the article, the impact of the changes taking place in the conditions of the
innovative development of tourism on the potential of tourism, the issues of evaluation based on
quality service, and the mechanism of evaluation of tourist activity in tourism were studied. In the
conditions of modernization of the economy, attention is paid to the optimal development of
tourism based on the innovative characteristics of the tourism industry.
Keywords:
tourism, innovative development, tourism potential, quality service, evaluation
processes, tourist activity, evaluation mechanism, modernization of the economy, tourism sectors,
optimal development of tourism.
Кириш.
Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш
шароитида ҳар қандай давлатнинг
иқтисодий ривожланиш истиқболлари иқтисодиётнинг барча соҳаларида самарали
инновацион фаолиятга ҳар томонлама боғлиқ бўлмоқда. Кейинги йилларда
мамлакатимизда ва унинг туризм салоҳияти юқори бўлган минтиқаларида ҳам туризм
соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилгани ҳолда ушбу йўналиш
истиқболли соҳа, шунингдек аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишдаги асосий
ҳамда муҳим бўлган йўналишлардан бири сифатида қаралиб келинмоқда. Буларни
инобатга олган ҳолда мамлакатимиз туристик салоҳиятидан унумли фойдаланиш,
хорижий туристларни мамлакатимизга кенг жалб қилиш бўйича катор чора
-
тадбирлар
амалга оширилмоқда.
Жаҳон
туризмида
инновацион фаолиятни ривожлантириш ва диверсификация
қилишнинг ташкилий
-
иқтисодий механизмларини
тадқиқ қилиш асосида бир қатор
илмий
-
амалий натижалар олинган. Жумладан,
туризмнинг ташқи ва ички бозорлардаги
рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш,
соҳанинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва
ролини ошириш,
хавфсиз туризмни ташкил қилиш, соҳада оптимал бошқарув
қарорларини қабул қилиш мақсадида мавжуд ички имкониятларни аниқлаш ва
ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар долзарб а
ҳ
амият касб этмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Туризм соҳаси ривожланишининг ўзига хос бўлган иқтисодий муносабатларнинг
назарий ва амалий масалалари, туризмда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг
амалий муаммолари ва масалалари тўғрисида кўпгина чет эл ва мамлакатимиз
олимлари томонидан илмий
тадқиқотлар олиб борилган. МДҲ олимларидан Волков
(2009),
Боголюбов
(2005),
Азар
(2003)
туризм соҳасини ривожлантириш стратегик
йўналишларини аниқлаш,
Квартальнов
(1999)
жаҳон туристик хизматлари бозорига
миллий турмаҳсулотларни мослаштириш
,
Кабушкин
(2002)
туризм тармоғига
инновацияларни жорий этиш каби масалалар
уларнинг илмий асарлари ва
тадқиқотларида ўз аксини топган.
Мамлакатимизда туризм тармоғининг ривожланиш масалалари, туризм
индустриясини pивожланиши ва такомиллашишининг назарий ва амалий муаммолари
Тухлиев
(2006)
, туризмда менежмент,
Пардаев, Атабаев
(2006),
Абдурахмонов
(2013),
Тухлиев, Ҳайитбоев, Сафаров, Турсунова
томонидан
минтақаларда туризмни
ривожлантириш ва уни башорат қилиш масалалари
кўриб чиқилган.
Юқорида қайд этилган олимларнинг илмий тадқиқот ишлари туризм соҳасини
ривожлантиришнинг
стратегик йўналишларини аниқлаш, жаҳон туристик хизматлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
366
бозорига миллий турмаҳсулотларни мослаштириш,
туризм хўжалиги соҳасининг
назарий ва амалий муаммоларини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим асос бўлиб хизмат
қилади. Аммо бозор шароитида туризм соҳаси ривожланишини маркетинг асосида
тартиблаштириш, унда
инновацияларни жорий этиш каби масалалар етарли даражада
ўрганилмаган ва
қайд этилган масалаларни ҳал қилиш зарурати мазкур мақола
мавзусини
танлаш
учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот методологияси.
Мақоланинг методологияси илмий ва тобора оммалашиб бораётган манбаларни
таҳлил қилишдан бошлаб, миллий иқтисодиётимизга киритилган инвестициялар,
жумладан, туризм индустриясини pивожлантириш ва унинг
салоҳиятидан фойдаланиш
механизмлари аҳамияти ва ролини таҳлил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
мақоладаги
асосий ғоялар ва натижалар туризм индустриясини pивожлантириш
фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиpишга қаратилган йўлланмалаpни ишлаб
чиқишда услубий
асос ҳисобланиб, муаллифнинг тавсиялари ҳозирги замон маркетинг
тамойиллари ва бошқа бозор воситалари асосида туризм бозоpини такомиллашган
ривожланишга етказиш бўйича назарий ва амалий қўлланма сифатида фойдаланилиши
мумкин.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва турмуш сифати ошишининг зарурий шарти
инновацион фаоллик билан белгиланишига царамасдан, инновацияларни бошцариш
миллий иқтисодиётни ташкилий
-
иқтисодий бошцариш механизмининг кам ривож
-
ланган цисмларидан бири сифатида булиб цолмоцда. Бозор иқтисодиёти шароитида
инновациялар иқтисодиётни интенсив ривожлантиришга имкон беради, фан ва
техниканинг сунгги ютуцларини ишлаб чицаришга жорий цилишнинг жадаллаш
-
тирилишини таъминлайди, истеъмолчиларнинг турли хилдаги юцори сифатли ва
рацобатбардош
Халцаро тажрибаларни тахлил цилиш натижаси шуни курсатадики, Узбекистон
хозирда қисқа муддатлар ичида ички ва халцаро бозор учун рацобатбардош воситалар
яратиш имкониятига эга булган юцори илмий
-
техник салоҳиятли, истицболли
соҳаларни яратиш ва
фаолиятини амалга ошириш босцичида турибди. Бунинг
натижасида биз миллий инновацион
-
инвестиция тизими ривожини хамда уни жахон
илмий
-
техник тизимига интеграциясини куришимиз мумкин. Бу эса мамлакатимизни
иқтисодий ривожланишини янги инновацион моделига утишини таъминлашига асос
булади.
Инновацион сиёсатни фаоллаштиришда ҳудудларда инновацион фаолиятни
рағбатлантирувчи шароитларни яратиш лозим бўлиб, бу авваламбор кичик инновацион
корхоналарга ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш учун имтиёзли ижара
тўлови, агар инновацион фаолиятдан олинган тушум корхона тушумидан ўрнатилган
фоиздан юқори бўлса, вилоят бюджетига тўланадиган фойдадан солиқ
ставкасини
камайтириш ва бошқаларда акс этиши лозим.
Кичик инновацион тадбиркорликни
ривожлантириш нафақат республика миқёсида, балким ҳудудий бошқарув органлари
миқёсида ҳам асосий устувор йўналиш бўлиши лозим.
Инновацион фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солишнинг ташкилий
омиллари барча манфаатдор тузилмаларнинг фикрларини ҳисобга олишни
таъминлаши ва шу вақтнинг ўзида инновацияни рағбатлантириш бўйича чоралар қабул
қилиш учун шароит яратиши лозим. Инновацион сиёсатнинг асосий мақсадларидан
бири рақобатбардошликни ошириш ва шу билан бирга самарали технологиялар ва
инновацион механизмларни қўллаш, кадрлар малакасини доимий равишда ошириш
ҳамда товар ва маҳсулотларни ички ва жаҳон бозорида олдинги ўринларни эгаллашни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
367
таъминлаш ҳисобига одамлар турмуш даражасини ошириш ҳисобланади.
Юқорида амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда Ўзбекистонда
туризмни ривожланишининг ўзига хос бўлган хусусиятлари бўлиб:
-
мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича салоҳият юқорилиги, хусусан
моддий, маънавий ва маданий ёдгорликларнинг кўплиги ва унинг хорижликлар учун
экзотик, экстремал ва янги турларининг турли
-
туманлиги;
-
туризм соҳасини ривожлантиришга хукумат томонидан катта эътибор
қаратилаётганлиги ва қўллаб
-
қувватланаётганлиги хамда хусусий, давлат ва давлат
-
хусусий шерикчилик турларининг туристик салоҳияти катта минтикаларда жадал
ривожланаётганлиги;
-
мамлакатдаги иклим
шароити туристларни йил давомида кабул килиш учун мос
эканлиги ва турли иклим шароитга кизикувчан экстремал туристлар учун яхши
имкониятлар яратилатганлиги;
-
ташриф буюрувчи туристлар учун иклим шароитларидан келиб чикиб нисбатан
мавсумий тебранишларнинг паст даражадалиги сабабли уларни кенг жалб килиш
имкониятлари юкорилиги;
-
туристларнинг ёш бўйича таксимоти нисбатан оптимал даражада эканлиги яъни
уларнинг катта кисми гайратли, кизикувчан, мобил ва жисмоний
-
моддий имкониятли
урта ёшдаги туристлар эканлиги ва бошкалар ҳисобланади.
Тахлилий натижаларига асосланган холда хулоса киладиган булсак, мамлакатимиз
ва унинг минтакалари туризм истикболли соҳалардан хисобланади ва узига хос булган
катор ижобий хусусиятларга эга. Хусусан, кейинги икки йилдаги усиш
курсаткичлари
соҳада хали фойдаланилмаётган имкониятлар куп эканлигини курсатса, туристлар
окимининг катор узигахос хусусиятлари, айникса йил бўйича ва ёш бўйича таксимоти,
мавсумий
тебранишларнинг
хам
унча
юкори
эмаслиги
мамлакатимизда
ривожланаётган туризм турларининг хозирги турли ташки ва ички салбий
тебранишларга нисбатан хам бардошли хамда чидамли эканлигини асосламокда.
Ўзбекистон диёрида хорижликларни ўзига жалб қиладиган ерлардан бири, бу
Шаҳрисабз бўлиб, унинг тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Жаҳон меъроси
умуминсоний қадриятлар рўйхатига киритилгандир. Бу ердаги маданий ва тарихий
ёдгорликларнинг бебаҳолигини ва умуминсоний мулкни томоша қилишга кўплар ҳавас
қилишади.
Ўзбекистонни ўзига жалб қилувчи жиҳатлари шундаки: биринчидан, унинг 30
фоиздан ортиқ худудида тоғ
-
ўрмон, текислик, боҳаво жойларнинг борлиги туфайли дам
олиш, сайр қилиш мумкин; иккинчидан, Ўзбекистон ҳудудида 5000 мингдан ортиқ
меъморчилик ва археологик объектлар бўлиб, уларнинг 2500 яқини давлат томонидан
қўриқланади; учинчидан, кўплаб санъат объектлари ва музейлари мавжуд бўлиб,
туристларнинг фойдаланиши учун ҳам доим имконият етарличадир. Ҳозирги кунда
халқаро туристларга Тошкент шахрида 110 та объектлар, Самарқандда 120 та, Бухорода
-
220 та, Хивада 300 дан ортиқ объектлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, турмаршрутларни
Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон, умуман Фарғона водийси шаҳарлари ҳисобига хам
кўпайтириш имкониятлари мавжуддир. Айниқса, Марғилон шаҳри бўйича «Атлас ва
ипак шаҳри» йўналиши туристлар учун бебаҳо турмаршрут ҳисобланиши мумкин.
Бу
эса халқаро туризмни ривожлантириш натижасида, туризм тизимининг молиявий
кўрсаткичларини яхшиланиш имкониятларини беради.
Туризм соҳасида инвестициялашнинг узига хос фаркли жихатлари мавжуд. Бу
жихатлар аввало куйилмаларнинг кайтарилмаслик хатари, чунки туристик оким
сезиларсиз хисобланган сиёсий ва иктисодий хатарларга жуда сезгир булиб, ушбу
хатарлар мамлакат ва туризм бозор конъюнктурасида сиёсий
-
ижтимоий узгаришларга
олиб келиши мумкин.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
368
Шу боисдан хам мазкур соҳада инвестицион жараёнларни ташкил килишда
республика ва махаллий бошкарув органлари томонидан кушимча зарурий кафолатлар
берилиши максадга мувофикдир. Факатгина давлат, саноат ва туристик
тузилмаларнинг узаро бирлашуви ва узаро манфаатларининг уйгунлашуви оркалигина
туризмни
самарали ривожлантириш ва худудларнинг иктисодий салоҳиятини очиб
бериш мумкин булади.
Бугунги кунда инвестицион жараёнларда давлатнинг роли бир томондан
марказлаштирилган (турли даражадаги бюджет маблаглари) ҳамда марказлашмаган
(давлат корхоналарининг царз маблаглари ва хусусий мулк) тартибда давлат капитал
цуйилмалари сиёсатини амалга ошириш орцали, иккинчи томондан, давлат
инвестицион жараёнларни ицтисодий сиёсат (солиц, кредит, амортизация
ажратмалари, божхона ва бошцалар.) орцали тартибга солиш асосида амалга оширади.
Ушбу жараёнларда давлатнинг инвестицион сиёсати инвестициялар оцимининг
усишини рагбатлантиришга қаратилмоги керак.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда, инновациялар иқтисодиётнинг ривожланишига олиб
борувчи энг самарали омиллардан бўлиб ҳисобланади. Туризм
соҳасини
ривожлантириш ва инновацияларни жорий қилишнинг ташкилий
-
иқтисодий
механизмларини тадқиқ қилиш натижасида туризм соҳасида рақамлаштириш
технологияларидан фойдаланиш, дунё аҳолисини жалб қилишда туризмнинг янги
йўналишларини реклама
қилиш
зарурати асосланган ва ушбу тавсия туризм соҳаси
амалиётига жорий қилинмоқда
.
Мақолада келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб қуйидаги таклифларни
бериш мумкин:
-
туристлар
учун
кўрсатилаётган
меҳмонхона
хизматларини
модернизациялаштириш, уларнинг сифат даражасига эътибор бериш лозим;
-
чет элдан келган сайёҳлар учун автомобиль транспортларини вақтинчалик
фойдаланиш (аренда) учун беришни йўлга қўйиш;
-
шаҳарлараро қатнов қисмларида меҳмонхона,
hostel, motel
каби турар жойларни
қуриш;
-
инновацион рақамли технологиялар орқали маҳсулот ва хизматлар ҳақида
электрон альбом, тақдимот ҳамда видео тасвирларни реклама қилиш;
-
Республиканинг барча ҳхудудларида замонавий тез ишлайдиган интернет
тармоқларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;
-
сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида меҳмонхоналар ва сайёҳхлик
корхоналарининг кадрлар малакасини ошириш;
-
туристлар кўп саёҳат қилаётган жойларда
VISA
карточкалари орқали харид
қилишни йўлга қўйиш мақсадида терминалларни ва
VISA
карточкаларидан нақд
пулларни ечиб олиш учун банкоматларни барча ҳудудларда, шу жумладан қишлоқ ва
тоғли ҳудудларда ўрнатиш.
Адабиётлар/Литература/Reference
s:
Абдурахмонов Қ.Х.
(2013)-
Менеджмент туризма: учебное пособие –
Т. Филиал ФГБОУ
ВПО “РЭУ им. Г.В.Плеханова” Ташкент, 248 с.
Азар В.И. (2003)
Экономика и организция туризма –
М.: Экономика, 322с.
Боголюбов В.С. (2005) Экономика туризма учеб.пособие для студ.высш.
учеб.заведений
-
М. »Академия»,. –
192с.
Волков Ю.Ф. (2009) Гостиничный и туристический бизнес. –
Ростов н/Д: Феникс,–
637 с
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
369
Кабушкин Н.И. (2002) Менеджмент туризма
-
Минск.: Новое знание, 409 с.
Квартальнов В.А. (1999) Стратегический менеджмент в туризме: современный
опыт управления. М.: Финансы и статистика.
Пардаев М.Қ.,
Атабаев Р.
(2006)
Туристик ресурсларни таҳлил қилиш
ва баҳолаш
–
Самарқанд.
Самиси, 137б.
Тухлиев Н., Абдуллаева Т. (2006) Менеджмент и организация бизнеса в туризме
Узбекистана.
Т.: ЎзбекистонМиллий Энциклопедияси.
-
367 с.
