Авторы

  • Азиза Мухамедова
    Институт статистики агентство повышения квалификации кадров и статистических исследований при Президенте Республики Узбекистан https://orcid.org/0009-0005-1815-1450

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.63950

Ключевые слова:

экономика торговля торговые услуги системная оценка торговые предприятия коммерческая деятельность эффективность торговая система технологическая система показатели эффективности

Аннотация

В статье рассмотрено общие вопросы формирования и развития теоретико-методологических аспектов оценки системы развития торговых услуг в условиях социально-экономических трансформаций. В ходе изложения работы обобщены и структурированы основные элементы оценки системы развития торговых услуг, систематизированы ее функции, изучены факторы ее развития, а также роль оценки системы развития торговых услуг в формировании платформы устойчивого развития торговли и образующих её национальных экономик.  


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

357


САВДОНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ ВА УНГА ТАЪСИРЭТУВЧИ

ОМИЛЛАРНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ

Мухамедова

Азиза Равшановна

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

ҳузуридаги статистика

агентлиги

Кадрлар малакасини ошириш

ва статистик тадқиқотлар

институти

ORCID: 0009-0005-1815-1450

azizamuxamedova8199119@gmail.com

Аннотация.

Мақолада ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар шароитида савдо

хизматларини ривожлантириш тизимини баҳолашнинг назарий ва услубий

жиҳатларини шакллантириш ва ривожлантиришнинг умумий масалалари кўриб

чиқилган. Ишни тақдим этиш жараёнида савдо хизматларини ривожлантириш

тизимини баҳолашнинг асосий элементлари умумлаштирилган ва унинг функциялари

тизимлаштирилган, ривожланиш омиллари ўрганилган, шунингдек, савдо хизматларини
ривожлантириш тизимини баҳолашнинг роли ўрганилиб, савдо ва миллий иқтисодиётни

барқарор ривожлантириш платформасини шакллантиришда

савдо хизматларини

ривожлантиришга эътибор берилган.

Калитли сўзлар:

иқтисодиёт, савдо

савдо хизматлари,

тизимини баҳолаш,

савдо

корхоналари, тижорат фаолияти, самарадорлик,

савдо тизими, технологик тизим,

самарадорлик кўрсаткичлари.

СТАТИСТИЧЕСКАЯ ОЦЕНКА ТЕНДЕНЦИЙ РАЗВИТИЯ ТОРГОВЛИ И

ФАКТОРЫ, ВЛИЯЮЩИЕ НА НЕЕ

Мухамедова Азиза Равшановна

Институт статистики

агентство

повышения квалификации кадров

и статистических

исследований

при Президенте Республики Узбекистан

Аннотация.

В статье рассмотрено

общие вопросы формирования

и развития

теоретико

-

методологических аспектов оценки системы развития торговых услуг в

условиях социально

-

экономических трансформаций. В ходе изложения работы обобщены

и структурированы основные элементы оценки системы развития

торговых услуг

,

систематизированы ее функции, изучены факторы ее развития, а также роль оценки

системы развития торговых услуг

в формировании платформы устойчивого развития

торговли и образующих её национальных экономик.

Ключевые слова:

экономика, торговля торговые услуги, системная оценка,

торговые предприятия, коммерческая деятельность, эффективность, торговая

система, технологическая система, показатели эффективности.

UO

K: 339.37

XII SON - DEKABR, 2024

357-363

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

358

STATISTICAL ASSESSMENT OF TRADE DEVELOPMENT TRENDS AND

ITS INFLUENCE FACTORS

Muhamedova Aziza Ravshanovna

Institute of Personnel Development and Statistical Researchof the

Statistical Agency under the President of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

The article considers general issues of formation and development of theoretical

and methodological aspects of evaluation of the system of development of trade services in the
conditions of socio-economic transformations. In the course of the presentation of the work, the

main elements of evaluation of the system of development of trade services are generalized and

structured, its functions are systematized, the factors of its development are studied, as well as the
role of evaluation of the system of development of trade services in formation of the platform of
sustainable development of trade and national economies forming it.

Key words:

economy, trade trade services, system evaluation, trade enterprises, commercial

activity, efficiency, trade system, technological system, efficiency indicators.

Кириш.

Жаҳонда глобал интеграция ва рақобатнинг

кучайиши шароитида савдо

жараёнларини чуқурлашуви ва тараққиёти бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар амалга

оширилмоқда. Аҳолига кўрсатиладиган савдо хизматлари сифати ва мобиллигини

ошириш, уларнинг ҳудудлар хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, ривожлантириш ҳамда
савдо хизматларини инновацион ва рақамлаштириш асосида тараққий эттиришга

устуворлик бериш, дунё савдосида сифатли хизматни ташкил этиш, савдо

корхоналарида хизматлар самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш,

хизматлар рақобатбардошлигини таъминлаш,

соҳанинг

келгуси тараққиёт

стратегиясини белгилаб олиш кабилар амалга оширилаётган илмий тадқиқотларнинг

долзарб

йўналишларидан

ҳисобланади.

Янги

Ўзбекистон

иқтисодиётини

шакллантиришда унинг етакчи тармоқ ва соҳаларини модернизациялаш ва

рақобатбардошлигини

ошириш чора

-

тадбирлари қаторида

савдо хизматларини

ривожлантиришнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмларини такомиллаштириш

масалаларига алоҳида

эътибор қаратилмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Янги Ўзбекистон иқтисодиётини шакллантиришда унинг етакчи тармоқ ва

соҳаларини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш чора

-

тадбирлари

қаторида

савдо

хизматларини

ривожлантиришнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодий адабиётларда савдо хизматларининг ривожланиши, уларнинг бозор
иқтисодиётида тутган ўрнига жуда

жуда кўп тадқиқотлар бағишланган. Рақобат муҳити

шароитида чакана савдо фаолиятининг иқтисодий ривожланиш тенденцияларини

статистик тадқиқини

ривожлантириш масалалари, шу жумладан

чакана савдода

мижозлар эҳтиёжини қондириш жараёнларини таъминлаш, унинг иқтисодиётдаги
ўрни, чакана савдо корхоналар фаолиятини такомиллаштириш, савдо хизматларининг

самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари кўплаб маҳаллий ва хорижий олимлар

томонидан ўрганилган. Улар орасида

Смит

(2007)

Бозорга йўналтирилган хизматнинг

асоси сифатида савдо фаолиятини амалга оширишнинг назарий ва амалий асослари,

савдо хизматларини ташкил этишнинг айрим жиҳатлари

Портер

(2001),

чакана савдода

мижозлар эҳтиёжини қондириш жараёнларини таъминлаш, Салливан, Эдкок

(2004),

савдода ва савдодан кейинги хизматларни бошқариш жараёнларини ўрганишга

Хекшер

(2006)

каби муаллифларнинг асарларини алоҳида таъкидлаш керак. МДҲ давлатлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

359

иқтисодчи олимлари Панкратова, Серегина

(2001)

савдо иқтисодиёти ва уни ташкил

қилиш, савдо жараёнида истеъмолчилар ҳаракати, Ковал, Песолд,

(2012)

каби етакчи

олимлар савдода самарадорликни ошириш ва бунга эришишда турли хил моделларни

таклиф этишган. Ўзбекистонлик олимлардан Ураков

(2011),

Арабов, Артиков

(2021)

каби

олимлар савдо хизматларининг эволюцияси ҳамда замонавий бозор

муносабатларида савдони ривожлантириш муаммолари бўйича чуқур тадқиқотлар

олиб боришган.

Шу билан бирга, савдо соҳаси бўйича жуда кўп тадқиқотлар ўтказилганига

қарамай, кўрсаткичлар тизимини шакллантириш ва савдо хизматлар сифатини
комплекс баҳолаш билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ҳам яхши ўрганилмаган ва

назарий ва амалий ўрганишни талаб қилади. Уларнинг долзарблиги ва мунозаралилиги

мавзуни танлашни, унинг мақсад ва вазифаларини белгилаб

берди, шунингдек, илмий

мақола тадқиқотининг долзарблигини аниқлади.

Тадқиқот методологияси.

Мақола тадқиқотининг назарий ва услубий асосини иқтисод фани

классикларининг фундаментал илмий ва амалий ишлари, ўрганилаётган муаммо
бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий олимларнинг ишлари, фаолият кўрсатиш

муаммолари бўйича ихтисослаштирилган илмий

-

тадқиқот ва савдо ташкилотларининг

ишланмалари ташкил этади ва савдони ривожлантиришни давлат томонидан тартибга

солиш тизими, халқаро, миллий ва минтақавий

илмий

-

амалий конференциялар ва

семинарлар материаллари, даврий илмий журналларда нашрлар, савдони
ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар, Республика ва ижро ҳокимияти ва савдони бошқаришнинг ҳудудий

дастурлари ташкил этади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Савдо хизматлари ривожланишини баҳолашда

биринчи навбатда энг кенг

тарқалган савдо тури бу чакана савдонинг ривожланиш тенденцияси ва унга таъсир

этувчи омилларни статистик баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Шундан келиб чиққан

ҳолда, биз Ўзбекистонда чакана савдо ривожланишини акс эттирувчи омил сифатида

аҳоли жон бошига чакана савдо айланмаси кўрсаткичини танладик. Таъсир этиши

мумкин бўлган омиллар сифатида саноатда истеъмол маҳсулотларининг ишлаб

чиқариш ҳажмини акс эттирувчи истеъмол маҳсулотлари (озиқ

-

овқат ва ноозиқ

-

овқат)

ни ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи, аҳолининг ҳарид қобилиятини акс эттирувчи

аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал ялпи ички маҳсулот, қишлоқ хўжалиги

соҳасининг чакана савдога таъсирини баҳолаш учун етиштирилган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ҳажми ва нархларнинг умумий ўсиш даражасини акс эттирувчи истеъмол

нархлари индекси кўрсаткичлари танлаб олинди (жадвал).

Ўзбекистонда чакана савдо хизматларини акс эттирувчи кўрсаткич сифатида жон

бошига

чакана савдо айланмаси кўрсаткичини қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Чакана

савдо хизматларига таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти,

истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабр ойига нисбатан фоизда, жон бошига
реал ялпи ички маҳсулот ва истеъмол

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми каби

омиллар танлаб олинди.

Бунда қуйидаги назарий математик модел келиб чиқади.

𝒀 = 𝜶 + 𝜷

𝟏

𝑿

𝟏

+ 𝜷

𝟐

𝑿

𝟐

+ 𝜷

𝟑

𝑿

𝟑

+ 𝜷

𝟒

𝑿

𝟒

+ 𝝐

(1);

Бу ерда

𝒀 −

жон бошига чакана савдо айланмаси

𝑿

𝟏

қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, млрд. сўм;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

360

𝑿

𝟐

истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабр ойига нисбатан фоизда;

𝑿

𝟑

жон бошига реал ялпи ички маҳсулот, сўм;

𝑿

𝟒

истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми,млрд. сўм;

𝜷

𝟏

, 𝜷

𝟐

, 𝜷

𝟑

, 𝜷

𝟒

тегишли коэффицентлар;

𝜶 −

озод ҳад;

𝝐 −

ўлчов хатолиги

.

1-

жадвал

Ўзбекистонда жон бошига чакана савдо айланмасига таъсир кўрсатувчи

омиллар

динамикаси

Йиллар

Истеъмол

маҳсулотларини

ишлаб

чиқариш, млрд

сўм

Жон

бошига

реал ялпи

ички

маҳсулот,

минг сўм

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулоти,

млрд.сўм

Истеъмол

нархлари

индекси

ўтган

йилнинг

декабр ойига

нисбатан

фоиз

Жон

бошига

чакана

савдо

айланмаси,

минг сўм

2015

42085,5

5127,5

99604,6

105,6

2 274,3

2016

48253,8

5887,9

11559,2

105,7

2 765,4

2017

59690,4

6681,4

148199,3

114,4

3 249,0

2018

83512,6

7767,0

187425,6

114,3

4 041,6

2019

110321,0

9509,6

216283,1

115,2

4 946,2

2020

129348,6

10737,3

250250,6

111,1

5 828,4

2021

152042,8

13325,8

302524,9

110,0

7 145,7

Манба:

муаллиф томонидан такомиллаштирилган.

Бунда тадқиқотда қуйидаги гипотезани текшириш мақсад қилинган:

𝑯

𝟎

:

𝜷

𝟏

≠0 ||

𝜷

𝟐

≠0 ||

𝜷

𝟑

≠0 ||

𝜷

𝟒

≠0

, яъни моделдаги камида битта омилларнинг

𝑌

га

таъсири 95% ишончлилик даражасида статистик аҳамиятга эга.

Бунга қарши гипотезани эса қуйидагича ёзиш мумкин:

𝑯

𝟏

:

𝜷

𝟏

=

0 &&

𝜷

𝟐

=

0 &&

𝜷

𝟑

=0 &&

𝜷

𝟒

=0,

яъни ҳеч бир омилнинг

𝑌

га таъсири 95%

ишончлилик даражасида статистик аҳамиятга эга эмас.

тадқиқотнинг асосий мақсади сифатида юқорида келтириб ўтилган омилларнинг

жон бошига чакана савдо айланмасига таъсирини баҳолаш ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда савдо хизматларининг алоҳида ўрни

ва аҳамияти мавжуд

бўлиб ушбу соҳани республикамизда келгуси тараққиёти давлат

томонидан тартибга солиш ва шу соҳани қўллаб

-

қўвватлашга боғлиқ ҳисобланади.

Такидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам худди ривожланган давлатлардаги каби

ҳаридорларга

кўрсатиладиган савдо сервисини ташкил

этиш ва амалга ошириш учун

барча имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон шаҳарларида жойлашган аксарият йирик савдо
марказлари (маркетлар) хориж супермаркетларида мавжуд бўлган савдо сервиси йўлга

қўйилган

.

4

Савдо хизматининг давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашининг

муҳим ҳисоби,

аҳолига савдо хизмати кўрсатишнинг сифати, асосан, 3 та таркибий компонентни ўз
ичига олади:

товар ва хизматлар сифати;

товар ва хизматлар ассортименти (хилма

-

хиллиги);

ҳаридорларга

сервис хизматларини кўрсатиш, яъни асосий хизмат (товарларни

сотиш) атрофида қўшимча хизматларнинг кўрсатилиши.

4

http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/16_Shavqiyev_Normurodov_Rakhimov.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

361

Демак, ҳаридорларга “савдо хизматини кўрсатиш сифати” тушунчаси, савдо

корхоналарининг иш сифатини тавсифлайди. У нафақат товарларнинг сифати ва

уларнинг

хилма

-

хиллигини,

айни

пайтда

савдо

-

технологик

жараёнининг

унумдорлигини, савдо ходимларининг меҳнат фаолияти сифатини, савдо хизмати

кўрсатилаётган жойдаги яратилган шарт

-

шароитларни ҳам ўз ичига олади.

Шундай экан, Ўзбекистонда савдо хизматларини тараққий эттириш нихоятда

долзарб ва айниқса биринчидан бунда давлат томонидан тартибга солиш масаласини

чуқур тадқиқ этишни тақозо этади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, савдо хизматлари алохида соҳа сифатида

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаши ва тартибга солиш жараёнида ўзига хос

хусусияти мавжуд. Булар жумласига, савдо хизматлари фаолияти давлат томонидан

белгилаб бериладиган ҳуқуқий

-

меъёрий ҳужжатларга асосланиши, иккинчидан, эса

давлат товарларга нарх

-

навони ўрнатилишида, аҳоли даромадларини ҳисобга олиш

зарурияти ва бунда айниқса аҳолини ижтимоий

химоя қилишда мухим инструмент

сифатида фойдалананиши учун давлат аралашуви ифодаланади.

Учинчидан, савдо соҳасидаги сифатли, малака кадрлар етказиб беришда

давлатнинг қўллаб

-

қувватлаш тўртинчидан, савдо хизматларини шаффоф ва адолатли

фаолияти

унинг

соҳани

модернизатсиялаш,

диверсификатсиялаш

айниқса

ривожлантириш учун давлат аралашуви қўллаб

-

қувватлаш. Бешинчидан, савдо

хизматлари соҳада ишловчи ходимларни товар айланиши юқори бўлганлиги

сабаб мулк

эгалари ноқоний даромад тўплаши имкониятини

юқорилиги сабабли давлат аралашуви

асосан молия, солиқ, суғурталаш шаффоф тизимни йўлга қўйиш.

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда давлат томонидан савдо хизматларини

қўллаб

-

қувватлашнинг учта йўналишини

ажратиб кўрсатиш мумкин. Уларга пул кредит

сиёсати, фискал сиёсат ва административ, маъмурий

-

ҳуқуқий усуллар киради. Савдо

хизматларини қўллаб

-

қувватлаш учун марказий банк томонидан мақсадли валюта

интервенцияларининг ўтказилиши, тадбиркорлик субъектларини субсидиялаш,

микроқарз ажратиш кабилар муҳим аҳамиятга эга.

Давлат “юмшоқ” пул кредит сиёсатини амалга оширишда, яъни ссуда фоизларини

пасайтириб пул таклифини кўпайтириши тадбиркорлик субъектлари учун айланма
маблағларнинг кўпайишини таъминлайди. Аммо бунда, албатта, инфляция

даражасининг кескин ошиб кетишини олдини олган ҳолда қарор қабул қилиш муҳим

ҳисобланади.

Яна бир давлат томонидан савдо хизматлари ривожланишини қўллаб

-

қувватлаш

тури бу фискал сиёсат ҳисобланади. Фискал сиёсат деганда солиқлар оқимини назорат

қилиш сиёсати тушунилади. Бунда савдо хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик

субъектлари учун солиқ юкини пасайтириш, солиқ таътилларини бериш, солиқ

имтиёзларини ажратиш каби чора тадбирларни санаб ўтиш мумкин.

Давлат административ, маъмурий

ҳуқуқий усуллар орқали ҳам тадбиркорлик

субъектлари фаолиятига тўсқинлик қилувчи омиллар таъсирини пасайтириш

имкониятига эга. Масалан, бюрократик тўсиқларни камайтириш, бизнес текширувлари

сонини қисқартириш кабиларни мисол келтириш мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда халқаро савдонинг давлат ва тадбиркорлик

субъектлари қарорларига таъсирини учбурчак кўринишидаги диаграмма кўринишида

тасвирладик (

1-

расм).

Ўзбекистонда савдо хизматларининг ривожланишига халқаро савдо ҳажми, яъни

республика билан энг кўп

савдо қилувчи давлатларда талаб даражаси таъсир кўрсатади.

Халқаро

савдо нафақат тадбиркорлик субъектларининг бизнес бўйича қарор қабул

қилишига, балки давлатнинг ҳам макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга

қаратилган сиёсатини ҳам ўзгартиришига мажбур қилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

362

Савдо хизматларини давлат томонидан тартибга солиш асосида республика

иқтисодий тараққиётини белгиловчи қуйидаги янги шарт

-

шароитлар ва имкониятлари

вужудга келади. Жумладан:

соҳани рақамли технологиялар асосида (қўшимча молиявий имкониятлар

яратиб) тезкор ривожланишини таъминлайди;

ишга муҳтож аҳолини иш билан таъминлашга ёрдам беради.

нархлар ва пул муомаласи барқарорлигига эришишга имкон яратади.

Республика ва уни ҳудудларини ривожлантиришда ижтимоий

-

иқтисодий

барқарорликни таъминлайди.

ахолини энг муҳим зарурий озиқ

-

овқат ва саноат маҳсулотлари билан

таминлайди.

Ўзбекистонда савдо хизматларини давлат томонидан қўллаб

-

қўвватлаш асосида

муҳим меъёрий, ҳуқуқий асослари шакллантирилган бўлиб, айниқса бу борада

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевни 2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сонли Фармонига асосан “20

22-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси”да ўз ифодасини топган. Жумладан, стратегиянинг 4

-

мақсадида

таъкидланганидек “Давлат бошқарув органлари фаолиятини “фуқароларга хизмат

қилишга йўналтириш” тамойили асосида трансфарматсия қилиш белгиланган”.

Шунингдек ушбу стратегияда кўрсатилган “Давлат ҳалқга хизмат кўрсатиши шарт”
ғоясини амалиётга татбиқ этишни назарда тутувчи “ҳалқпарвар давлат миллий дастури

изчил амалга оширилишини таъминлаш” вазифаси белгилаб берилган.

Савдо

хизматлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишда банк

кредитлари ҳамда савдо субектлари ўртасидаги хўжаликлараро кредит муҳим
ҳисобланади. Шу билан

бирга бугунги кунда аҳолининг ўсиб бораётган эҳтиёжидан

келиб чиқиб истеъмол кредитлари жуда муҳим ҳисобланади. Давлат томонидан

ўрнатилган махсус меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этиладиган ва хусусий

тадбиркорларга фуқароларга бериладиган истеъмол товарларини сотиб олиш учун

кредит ҳисобланади.

Савдо хизматларини давлат томонидан тартибга солишнинг ташкилий, маъмурий

иқтисодий тизими бўйича қуйидаги йўналишларда фаолиятни амалга ошириш муҳим

ҳисобланади. Жумладан:

-

савдо хизматлари соҳасида юқори билимга эга бўлган малакали кадрларни

тайёрлаш йўлга қўйилади.

-

савдо хизматлари бўйича истиқболли бизнес режалар ишлаб чиқилади.

-

савдо хизматларида сотиш бозори бўйича маркетинг диагностикасини

шакллантирилади.

-

савдо хизматлари бўйича рақамли ахборотлар ва маълумотлар тизимини ўзида

мужассам этган савдо ҳудудий кластерларини, савдо комплексларини фаолиятини

йўлга қўйилади.

Хулоса ва таклифлар.

Республикада савдо хизматлари бўйича институтсионал ўзгаришларга соҳадаги

мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга

солишнинг савдо хизматлари билан боғлиқ янги тизимини яратиш;

меъёрий

-

ҳуқуқий базани такомиллаштириш, истеъмол бозорида фаолиятни

тартибга солувчи янги қоидалар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

товар ва хизматларга бўлган талабни тўлиқ қондириш учун истеъмол бозорини

бошқаришнинг (мувофиқлаштиришнинг) самарали тизимини яратиш;

савдо тармоқлари тузилмасини ривожлантириш ва

оптималлаштириш;

гипер ва супермаркетлар, "маиший дўконлар" ва кичик чакана бозорлар тизимини

ривожлантириш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

363

кам таъминланган тоифадаги фуқаролар учун ижтимоий йўналтирилган савдо

хизматлари тармоғини, шу жумладан чегирмали дўконларни устувор ривожлантириш;

аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари учун товарларнинг ҳудудий мавжудлигини

таъминлаш;

савдо тармоғини ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини шакллантириш;

товар сифати ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Арабов Н.У., Артиков З.С. (2021) Сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш сифатини

ошириш. Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш жулнали // Самарқанд, СамДУ, №1,

153-16

4 б,

Ковал А.Г., Песолд К. (2012) Инновации в розничной торговле: технологии

самообслуживания как пут повишения конкурентоспособности компаний. Инновации /
А.К. Ковал, К. Песолд. №7

-

с. 78

-81

Панкратова Ф.Г. Серегина Т.К. (2001) Коммерческая деятелност

.-

Москва.

Портер

М.Е.

(2001)

Конкуренция.

Пер.

с

англ.

-

М: Издат. Дом “Вилямс”

,

стр 205.

Салливан М., Эдкок Д.

(2004)

Маркетинг в розничной торговле. СПб.: «Нева».

Смит А.

(2007)

Исследование о природе и причинах богатства народов.

-

М.:

Ексмо

, -

(Серия: Антология экономической мисли)

-

960 с.

Ураков Ж.Р. (2011) Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятлари самарадорлигини

оширишнинг ташкилий

-

иқтисодий механизми (Самарқанд вилояти мисолида) // дисс.

иқт. фан. номзоди. –

Т.: СамИСИ. 15

-

16 б.

Хекшер Э.Ф.

(2006)

Влияние внешней торговли на распределение дохода // Вехи

экономической мисли. Т. 6. Международная экономика / А. П. Киреев.

-

М.: ТЕИС.

Библиографические ссылки

Арабов Н.У., Артиков З.С. (2021) Сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш. Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш жулнали // Самарқанд, СамДУ, №1, 153-164 б,

Ковал А.Г., Песолд К. (2012) Инновации в розничной торговле: технологии самообслуживания как пут повишения конкурентоспособности компаний. Инновации / А.К. Ковал, К. Песолд. №7 - с. 78-81

Панкратова Ф.Г. Серегина Т.К. (2001) Коммерческая деятелност.- Москва.

Портер М.Е. (2001) Конкуренция. Пер. с англ.-М: Издат. Дом “Вилямс”, стр 205.

Салливан М., Эдкок Д. (2004) Маркетинг в розничной торговле. СПб.: «Нева».

Смит А. (2007) Исследование о природе и причинах богатства народов. - М.: Ексмо, - (Серия: Антология экономической мисли) - 960 с.

Ураков Ж.Р. (2011) Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми (Самарқанд вилояти мисолида) // дисс. иқт. фан. номзоди. – Т.: СамИСИ. 15-16 б.

Хекшер Э.Ф. (2006) Влияние внешней торговли на распределение дохода // Вехи экономической мисли. Т. 6. Международная экономика / А. П. Киреев. - М.: ТЕИС.