ФАКТОРЫ ЭФФЕКТИВНОГО ПРОВЕДЕНИЯ ПРОЦЕССОВ ПЕРВИЧНОГО ПРЕДЛОЖЕНИЯ ЦЕННЫХ БУМАГ

Аннотация

В настоящей статье изучены тенденции процессов первичного предложения ценных бумаг (IPO) в мировой практике проведенного за 1995-2023 года. Исследованы динамика количества проведенных процессов IPO в мировых фондовых рынках и средств, привлеченных на этой основе. На основе изучения опыта крупных консалтинговых компаний, инвестиционных банков приведены факторы обечпечения в процессах IPO справедлевой стоимости национальных компаний, а также предложения и рекомендации эффективности проведения IPO процессов.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
417-426
13

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Уралов , А. (2024). ФАКТОРЫ ЭФФЕКТИВНОГО ПРОВЕДЕНИЯ ПРОЦЕССОВ ПЕРВИЧНОГО ПРЕДЛОЖЕНИЯ ЦЕННЫХ БУМАГ. Экономическое развитие и анализ, 2(12), 417–426. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/64383
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В настоящей статье изучены тенденции процессов первичного предложения ценных бумаг (IPO) в мировой практике проведенного за 1995-2023 года. Исследованы динамика количества проведенных процессов IPO в мировых фондовых рынках и средств, привлеченных на этой основе. На основе изучения опыта крупных консалтинговых компаний, инвестиционных банков приведены факторы обечпечения в процессах IPO справедлевой стоимости национальных компаний, а также предложения и рекомендации эффективности проведения IPO процессов.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

417


ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ

БИРЛАМЧИ ТАКЛИФИ ЖАРАЁНЛАРИНИ

САМАРАЛИ ЎТКАЗИШ ОМИЛЛАРИ

и.ф.н., доц

.

Уралов Акбарали Бабаназарович

Муҳаммад ал

-

Хоразмий номидаги Тошкент

ахборот технологиялари университети

ORCID: 0009-0009-5889-3618

a.uralov@gubkin.uz

Аннотация

.

Мазкур мақолада 1995

-

2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга

оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари

тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO

жараёнлари сони ва

улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган.

Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини

ўрганиш асосида

IPO жараёнларида

миллий

компаниялар учун корхона адолатли

қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича

таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Калит сўзлар:

қимматли

қоғозлар, IPO, акция, молиявий кўрсаткичлар, эмитент

банк, хусусийлаштириш, адолатли қиймат, акциялар ликвидлиги, активлар ликвидлиги,
барқарор ривожланиш.

ФАКТОРЫ ЭФФЕКТИВНОГО ПРОВЕДЕНИЯ ПРОЦЕССОВ ПЕРВИЧНОГО

ПРЕДЛОЖЕНИЯ ЦЕННЫХ БУМАГ

к.э.н., доц

.

Уралов Акбарали Бабаназарович

Ташкентский университет информационных технологий

имени Мухаммада аль

-

Хорезми

Аннотация

.

В настоящей статье изучены тенденции процессов первичного

предложения ценных бумаг (IPO) в мировой практике проведенного за 1995

-

2023 года.

Исследованы динамика количества проведенных процессов IPO в мировых фондовых

рынках

и

средств, привлеченных на этой основе. На основе изучения опыта крупных

консалтинговых компаний, инвестиционных банков приведены факторы обечпечения в

процессах IPO справедлевой стоимости национальных компаний, а также предложения
и рекомендации эффективности проведения IPO процессов.

Ключевые слова:

ценные бумаги, IPO, акция, финансовые показатели, эмитентный

банк, приватизация, справедливая стоимость, ликвидность акций, ликвидность

активов, устойчивое развитие.

UO

K: 336.761

XII SON - DEKABR, 2024

417-426

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

418

FACTORS OF EFFECTIVE PERFORMANCE OF INITIAL SECURITIES

OFFERING PROCESSES

PhD, assoc.prof.

Uralov Akdarali

Tashkent University of Information Technologies

named after Muhammad al-Khwarizmi

Abstract.

This article examines the trends in the processes of the initial public offering (IPO)

in world practice conducted in 1995-2023. The dynamics of the number of IPO processes
conducted in world stock markets and funds raised on this basis are studied. Based on the study of

the experience of large consulting companies, investment banks, the factors of ensuring the fair

value of national companies in IPO processes are presented, as well as proposals and
recommendations for the effectiveness of IPO processes.

Keywords:

securities, IPO, share, financial indicators, issuing bank, privatization, fair value,

share liquidity, asset liquidity, sustainable development.

Кириш.

Мамлакатимизда қабул

қилинган

2022

2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида

...келгуси 5 йилда фонд бозори

айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш”

(

Фармон

, 2022)

мақсад қилиб қўйилган. Ушбу

мақсадларга эришиш учун

мамлакатимизда мавжуд йирик корхоналарни ва улардаги давлат улушларини
(акцияларни), шу жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш янада учун қулай шарт

-

шароитлар

яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб

-

таомилларини янада

соддалаштириш

ва

уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф

этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб

чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида давлат мулки

объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган, шу билан бирга

бизнинг мамлакатимиз учун умуман янгича бўлган, хусусийлаштирилаётган
компаниялар

акцияларни фонд биржасида бирламчи ошкора таклиф этиш (IPO)

шаклини жорий этиш белгилаб берилди.

Ҳукуматимизнинг

“Фонд биржасида

акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” қарори билан

Фонд биржаларида акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи

(S

PO) ошкора таклиф

этишни амалга ошириш тартиби хақида низом тасдиқланди

(

Қарор

, 2017).

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида хусусийлаштириш борасида

белгиланган мақсадларга эриши учун давлат иштирокидаги йирик корхоналар

акцияларини

фонд биржасида

бирламчи

ва иккиламчи оммавий жойлаштириш бўйича

«Йўл харитаси» тасдиқланди. Мазкур йўл харитасида қарорда келтирилган давлат
тасарруфидаги қатор йирик корхоналарни аудитдан ўтказиш, хусусийлаштириш

жараёнларига халқаро экспертларни жалб қилиш, корхоналар

акцияларини маҳаллий

ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштириш назарда тутилган

(Қарор, 2022)

.

Бундан ташқари Ҳукуматимиз қарори билан

мамлакатимизнинг тоғ

-

кон

металлургия

саноатининг локомотив корхоналари ҳисобланган Олмалиқ ҳамда Навоий тоғ

-

кон

металлургия

корхоналари акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида

оммавий равишда бирламчи жойлаштириш орқали инвесторларни жалб этиш

режалаштирилган

(

Қарор

, 2019).

Мамлакатимизда қабул қилинган мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси

фонд ва капитал

бозорини

янада ривожлантириш, давлат акция пакетларини капитал

бозори

орқали хусусийлаштириш амалиётини кенгайтириш

мамлакатимиз молия

бозорини халқаро молия бозорга интеграллашувини таъминлаш, давлат мулки


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

419

объектларини сотиш жараёнларини соддалаштириш

ҳамда эркинлаштириш орқали

молия бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш

ва аҳолининг қимматли қоғозларга

инвестиция киритишини рағбатлантиришга қаратилган

.

Адабиётлар шарҳи.

Маълумки, мақолада қимматли қоғозларнинг ривожланиши ва уларнинг

бирламчи таклифи

тадқиқ қилинган бўлиб, жуда кўп хорижий ва маҳаллий олимлар

ўрганилган.

Испаниянинг йирик инвестиция банкларидан бири ҳисобланган

BBVA

банк

иқтисодчиси

Farina

фикрича

IPO

жойлаштириш муваффақиятини 7 та омил белгилайди

ва у омиллар орқали

IPO

нинг омилларини кўриш

мумкин

(Farina, 2022).

Жаҳоннинг

йирик

аудиторлик

компанияларидан

бири

ҳисобланган

PricewaterhouseCoopers

компанияси капитал бозорлар бўйича консультанти

ҳисобланган Klausner

(2024)

ўз мақоласида IPO жараёнлари муваффақияти эҳтимолини

кўпайтирадиган мезонлар эътироф этилган:

Боевнинг

(2022)

мамлакатимизда қимматли қоғозлар

савдосини ташкил

этишнинг амалдаги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари номли мақоласида
бугунги кунда молия бозори ва унинг таркибий қисми бўлган қимматли қоғозлар

бозорининг мамлакат иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва

аҳамиятли жиҳатлари

атрофлича ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мавжуд акциядорлик

жамиятлари томонидан қимматли қоғозлар эмиссия қилиш ҳолатини атрофлича таҳлил

қилиш натижасида ушбу

амалиётни

такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар

ишлаб чиқилган.

Алимардоновнинг

(2020)

“Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан

амалга ошириладиган инвестицион операцияларини ривожлантириш йўллари” номли

мақоласида қимматли қоғозлар билан амалга

ошириладиган инвестицион операциялар

тижорат банклари актив операцияларининг асосий турларидан бири эканлиги, шу

сабабли, банкларнинг қимматли қоғозлар билан инвестицион операцияларини

ривожлантириш

уларнинг

ликвидлилиги

ва

молиявий

барқарорлигини

таъминлашнинг зарурий

шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада тижорат

банкларининг қимматли қоғозлар

билан амалга ошириладиган инвестицион

операцияларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва

уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб

чиқилган.

Марковицнинг

(1952)

назариясига кўра, йўл қўйиладиган хатоликлардан бири

шундаки, инвестор ҳар доим даромадлиликнинг мақбул даражаси шароитида кам

рискни таъминлайдиган ёки рискнинг мақбул даражаси шароитида юқори даромадни

таъминлайдиган портфелни таъминлайди

.

Ушбу хатога йўл қўймаслик учун инвестор

шундай

портфелни танлаши керакки, бунда

кутилаётган даромад риск ошмасдан туриб

ошиши мумкин эма.

Яна бир гуруҳ олимлар проф. Морозкин ва Свистуноваларнинг

(2011)

фикрига

кўра, фонд бозори конъюнктурасини динамик ўзгариши шароитида оптимал қимматли

қоғозлар портфелини шакллантириш ҳар доим ҳам етарли бўлавермайди. Бундай

шароитда тижорат банкига қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришнинг
такомиллашган стратегиясини шакллантириш зарур бўлади.

Шунингдек, Чекулаевнинг

(2001)

фикрига кўра, жалб қилинган маблағларнинг

қиймати, яъни уларга тўланадиган фоизларнинг ставкалари “колл” опционларнинг

премияси миқдорига ижобий таъсир кўрсатади. Аммо, бунда ушбу омилнинг таъсирини
чекланганлигини ҳисобга олиш зарур, яъни портфелда опцион позициясининг унча

катта бўлмаган улуши ҳам фоиз ставкалари даражасини ўзгартира олади.

Жуковнинг

(2009)

хулосасига кўра, техник таҳлилни амалга оширишда шунга

эътибор қаратиш керакки, баҳолар динамикасига ташқи омиллар таъсир кўрсатади ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

420

биржа курсинииг тебраниши маълум қонуниятларга бўйсунган бўлиб, улар барқарор
мазмунга эга бўлиши лозим.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот жараёнида қиёсий ва трендли таҳлил ҳамда операцион

-

қиймат усулидан

фойдаланган ҳолда, йиллар давомида жаҳон

амалиётида амалга оширилган қимматли

қоғозларни бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари

тенденденцияларианализ ва синтез

қилинган. Мақолада келтирилган маълумотлар прогнози регрецион омиллар асосида

ўрганилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Президентимиз

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисига Мурожатномасида

ушбу масала борасида яна бир таъкидлаб ўтдилар: “Навоий ва Олмалиқ тоғ

-

кон

металлургия комбинатлари каби йирик саноат корхоналарида янги инвестицион

лойиҳаларни амалга ошириш билан бирга, ушбу корхоналарни халқаро молия

бозорининг тўлақонли иштирокчисига айлантириш лозим. Бунинг учун 2020 йилда

халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш, захираларни қайта
ҳисоблаш, корпоратив ошкораликни татбиқ этиш каби ишларни якунлаш зарур”

(

Мурожаатнома

, 2020).

Тан олишимиз керакки, тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларнинг “давлатнинг аралашувисиз” мамлакат реал секторидаги етакчи

стратегик корхоналарига, тоғ

-

кон металлургия корхоналарига жалб қилиниши ҳақида

давлат миқиёсида қарор қабул қилиниши яқин йилларгача бўлиши мумкин бўлмаган
ҳолат деб қаралар эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, акцияларни бирламчи ошкора таклиф этиш

борасида халқаро амалиётда амалга оширилган назарий ҳамда амалий тажрибаларни

ўрганиш, халқаро

IPO

ўтказиш амалиётини тадқиқ этиш, бу соҳада тўпланган халқаро

амалиётни таҳлил қилиш, ҳамда унинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш ва бу

асосда

IPO

ўтказиш борасида илмий

-

амалий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш

миллий ҳамда халқаро фонд биржалари майдонларида Ўзбекистон компаниялари

акцияларини бирламчи ошкора таклиф этиш

миллий компаниялар

IPO

си

муваффақиятини таъминловчи муҳим

омил ҳисобланади.

Шубҳасиз, мамлакат иқтисодиётида акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи

(SPO) ошкора таклиф этиш

орқали инвестицияларни жалб этиш мамлакатда бозор

иқтисодиёти

янги босқичга ўтганлигининг, корхоналар акциядорлик капиталига

тўғридан тўғри инвестициялар киритиш механизми, инвесторлар билан янгича

иқтисодий муносабатлар, бозор иқтисодиётида фонд ва молия

бозори

институтларининг тўлақонлиги шаклланганлиги ҳамда фаолият юритаётганлигининг

индикатори ҳисобланади.

IPO ўтказиш борасида

жаҳон амалиётига эътибор қаратсак

, Ernst and Young (E&Y)

консалтинг компанияси маълумотларига кўра 1995

-

2023 йиллар давомида жаҳон

миёсида жаҳоннинг йирик фонд биржаларида

қарийиб

36

мингга яқин

IPO

жараёнлари

ўтказилган бўлиб бу орқали 5124

,6

млрд АҚШ

доллари миқдорида инвесторлар

маблағлари жалб қилинган.

Қуйида

келтирилган диаграммада биз 1995

-2023

йилларда жаҳон миқиёсида

амалга оширилган IPO жараёнлари миқдори ҳамда

уларда жалб

қилинган маблағлар

динамикасини акс эттирдик.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 1

995-

2023 йиллар давомида

жаҳонда амалга оширилган

IPO

сон жиҳатдан ҳам молиявий натижалари жиҳатдан ҳам

динамикаси нотекислагини эътироф этиш мумкин. Ушбу ҳолат қуйида келтирилган 1

-

расмда

яққол ўз аксини топган.

Юқорида келтирилган диаграммани кузатадиган

бўлсак тадқиқ

этилган

йиллиарда

IPO

миқдори нуқтаи назаридан 2003 йилда энг кам, яъни жаҳон

миқиёсида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

421

812 компания IPO ўтказиб унда 58,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ

жалб қилган

бўлса, IPO

сони нуқтаи назаридан 2009 йилда 577 компания 112,6 млрд. АҚШ доллари

миқдорда маблағ

жалб қилган. 20

21

йилда эса бу кўрсаткичлар бўйича энг максимал

миқдор қайд этилган,

2388

компания IPO ўтказиб бу жараёнларда

453,3

млрд. АҚШ

доллари миқдорида жалб қилганлар.

Бундан ташқари йилдан йилга IPO ўтказаётган

компаниялар сонининг ошиб боришини кузатишимиз мумкин

.

1-

расм. 199

5-2023

йилларда жаҳон миқиёсида амалга оширилган IPO сони ва

жалб қилинган маблағлар динамикаси

1995-2023

йилларда ўртача

бир

IP

O жараёнида жалб қилинган маблағлар

динамикасига эътибор қаратсак

,

ўртача бир IPO миқдорининг ошиб бориш

тенданциясини қайд этиш мумкин, 1995 йилда бир IPO ўтказиш жараёнида ўртача 66,7

млн АҚШ доллари миқдорида маблағ

жалб қилинган бўса бу кўрсаткич 201

4

йилда энг

максимал миқдорни, яъни 212,7 млн. АҚШ долларини қайд этган, 20

21

йилда эса бир IPO

ўтказиш жараёнида ўртача 1

89,8

млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб

қилинганлигини кузатамиз.

IPO -

акцияларни оммавий таклифи жараёнларини ўтказишнинг асосий хусусияти

шундан иборатки, бир лаҳзада (аксарият ҳолларда бир кун ичида) жуда

катта маблағлар

халқаро молиявий инвесторлар, молиявий институтлар томонидан корхона акциялари
учун эмитент банк орқали корхона ихтиёрига ўтказиб берилиши билан тавсифланади.

Мисол учун, 2019 йил декабр ойида Саудия Арабистонининг

Saudi Aramco

компанияси

акцияларни бирламчи

оммавий таклифини ўтказишда

IPO жараёнларида бир кун

ичида корхонанинг 1,5 фоиз акциялари учун 25,6 млрд. АҚШ долларида маблағ жалб
қилиб жаҳон рекордини

ўрнатди ҳамда капиталлизация даражаси бўйича (1,7 трлн.

АҚШ доллари) жаҳоннинг энг йирик компаниясига айланди.

86

132

145

116

177

210

99

70

58

131

180

267

295

95

,8

11

2,

6

28

4,

6

15

8,

8

12

8,

6

163

25

6,

5

19

5,

5

13

2,

5

18

8,

8

20

4,

8

20

8,

3

268

45

3,

3

18

4,

3

12

3,

2

1290

1837

1748

1042

1372

1883

876

847 812

1516

1552

1796

2014

769

577

1393

1225

837

864

1206

1218

1055

1624

1359

1146

1363

2388

1415

1298

19

95

19

96

19

97

19

98

19

99

20

00

20

01

20

02

20

03

20

04

20

05

20

06

20

07

20

08

20

09

20

10

20

11

20

12

20

13

20

14

20

15

20

16

20

17

20

18

20

19

20

20

20

21

20

22

20

23

0

50

100

150

200

250

300

350

400

450

500

0

500

1000

1500

2000

2500

3000

IPO

суммаси, млрд. долл.

IPO

сони

IPO суммаси, млрд. $

IPO сони


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

422

2-

расм. 1995

-2023

йилларда ўртача бир IPO

миқдори

динамикаси

( млн. АҚШ доллари)

Худди шундай Хитой Халқ Республикасининг Alibaba компанияси томонидан 2014

йилда Нью Йорк фонд биржасида IPO жараёнларида компания акцияларининг 8,8 фоиз

қисми учун ўша даврдаги рекорд сумма ҳисобланган 25 млрд. АҚШ доллари миқдорида

маблағ жалб қилинган эди (Хвостик, 2019)

.

Жаҳонда энг йирик

IPO

ўтказилган компаниялар таркибини кузатар эканмиз,

тўртта компания фаолияти рақамли технологиялар соҳасига тегишли эканлигини

кузатар эканмиз.

IPO

ўтказиш борасида

Ernst and Young (E&Y)

консалтинг компанияси тадқиқотлари

кўрсатмоқдаки, компаниялар акцияларини жойлаштиришда

инвесторлар томонидан

акцияларни харид қилиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида инвесторлар 60 фоиз

ҳолларда молиявий кўрсаткичларга эътибор қаратишар ҳамда номолиявий

кўрсаткичларнинг аҳамияти 40 фоизни ташкил этар экан

(Studylib.ru, 2024).

- IPO

ўтказиш

олдидан корхона акцияларининг адолатли баҳосини таклиф этиш;

-

Корхонада юқори

даражада самарали корпоратив бошқарув

жорий этилганлиги

;

-

Аниқ белгиланган стратегик ривожланиш дастурининг мавжудлиги;

-

Доимий

ва барқарор равишда дивиденд тўлаб борилиши

;

-

Компания капиталининг жозибадор

таркибий

тузилмаси ва активлар

ликвидлигининг таъминланганлик даражаси

.

66,7

71,9

83,0

111,3

129,0

111,5

113,0

82,6

71,4

86,4

116,0

148,7

146,5

124,6

195,1

204,3

129,6

153,6

188,7

212,7

160,5

125,6

116,3

150,7

181,8

196,6

189,8

130,2

94,9

0,0

50,0

100,0

150,0

200,0

250,0

19

95

19

96

19

97

19

98

19

99

20

00

20

01

20

02

20

03

20

04

20

05

20

06

20

07

20

08

20

09

20

10

20

11

20

12

20

13

20

14

20

15

20

16

20

17

20

18

20

19

20

20

20

21

20

22

20

23

млн.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

423

1-

жадвал

Жаҳонда энг йирик

IPO

ўтказилган компаниялар

Т/р

Компания номи

Компания

фаолият

соҳаси

IPO

ўтказилга

н сана

Жалб қилинган

маблағ, млрд

АҚШ

доллари

Компания

жойлашган

мамлакат

1

Saudi Aramco

Ёқилғи

-

энергетика

05.12.2019

25,6

Саудия

Арабистони

2

Alibaba Holdings

Group

Рақамли

технологиялар

14.09.2014

25,0

Хитой

3

SoftBank

Банк

хизматлари

10.12.2018

21,3

Япония

4

NTT Mobile

Communication

Network

Рақамли

технологиялар

22.10.1998

18,1

Япония

5

Visa

Рақамли

молиявий

хизматлар

18.03.2008

17,4

АҚШ

6

AIA Group

Инвестиция ва

суғурта

хизматлари

21.10.2010

17,8

Хитой

7

Enel SpA

Энергетика

01.11.1999

16,4

Италия

8

Meta (собиқ

Facebook)

Рақамли

технологиялар

17.05.2012

16,0

АҚШ

9

General Motors

Автомобилсозл

ик

17.11.2010

15,8

АҚШ

10

Industrial and

Commercial Bank

Банк

хизматлари

20.10.2006

14,0

Хитой

Испаниянинг йирик инвестиция банкларидан бири ҳисобланган

BBVA

банк

иқтисодчиси

Farina (2022)

фикрича

IPO

жойлаштириш муваффақиятини қуйидаги 7

омиллар таъминлаб беради:

Биринчидан, корхонанинг инвесторларни ўзига жалб этувчи жозибадор

қиёфасини яратиш. Бу жараёнда корхона бизнес моделининг кучли ва ривожланиш

имконият ва истиқболларини очиқ ва содда

шаклда кўрсата билиш муҳим ҳисобланади.

Иккинчидан, корхона акцияларини тўғри адолатли баҳода таклиф этиш. Бу

жараёнда эмитент томонидан акцияларнинг шундай нархини таклиф этиш лозимки,
ушбу нархда инвестор акцияни сотиб олиш учун ва эмитент акцияни

сотиш учун тайёр

бўлишлари лозим. Муаллиф корхонада акциянинг адолатли баҳосини таклиф этиш учун
“Йўл харитасини” ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозим деб ҳисоблайди.

Учинчидан, корхона активларининг юқори даражада ликвидлигини таъминлаш.

Тўртинчидан, эмитентнинг ўз ривожланиш стратегияси ва талаблари, замонавий

бозор тенденцияларини

ҳамда компания учун мавжуд таҳликали ҳолатларни ва

рақобатбардош компаниялар имкониятларини инобатга олган ҳолда IPO ўтказиш вақти

ва жойини танлаш лозим.

Яна бир муҳим йўналишлардан бири корхона учун келажакда қандай инвесторлар,

акциядорлар корхона ривожланиш стратегиясига мос келишини белгилаб берадиган

корпоратив сиёсат мавжуд бўлиши лозим. Бундан мақсад келажакдаги акциядорлар
билан корхона учун узоқ муддатли ва ўзаро манфатдорликга асосланган шерикчилик

муносабатларини ўрнатиш режаси шаклланган бўлиши лозим.

Олтинчидан, корхона IPO ўтказиш жараёнларини бошлашдан олдин корхона

молиявий ҳисоботларни мувофиқлаштиришда, корхона акцияларини эмиссияси
проспектлар тайёрлашда кўмаклашадиган профессионал юридик, аудиторлик ва

баҳоловчи компаниялар, IPO жараёнларини ташкилотчилари сифатида қатнашадиган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

424

ва институционал инвесторлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлган тажрибали
банклар ёки банклар уюшмаси билан алоқа ўрнатиш;

Еттинчидан,

компания раҳбарияти шуни доим назарда тутмоғи лозимки, IPO бу

охирги мақсад эмас, балки компания ҳаётининг янги саҳифаси ҳисобланади. Компания

IPO ўтказиб жаҳон миқёсида очиқ компанияга айланар экан, инвесторлар олдида
мажбуриятларни бажариш, корхани ривожланиш бизнес –

дастурини амалга ошириш,

миноритар акциядорлар манфаатини таъминлаш борасида ва бошқа соҳаларда

мажбуриятларини бажара олиш қобилияти талаб этилади.

“Goldman Sachs” консалтинг компанияси жаҳон миқиёсида сўнги 25 йил давомида

ўтказилган IPO

жараёнларидан

4481 тасини таҳлил қилиб корхона акцияларини ошкора

таклиф этиш муваффақиятларини

таъминлаб берадиган қуйидаги муҳим омилларни

инобатга олишни таклиф этади

(finanzen.net GmbH, 2018).

1. IPO ўтказиш жараёнида иқтисодиёт тармоғининг

ривожланиш ҳолати ва сўнги

йиллар тенденциясини инобатга олиш зарур. Яъни жаҳонда ушбу кунда IPO ўтказиш

жараёнлари қайси соҳада кўплаб ва юқори натижалар билан кузатилмоқда ёки

инстиционал инвесторларда қайси соҳа компаниялари қимматли қоғозлари кўпроқ

қизиқиш уйғотмоқда

.

2.

IPO ўтказилиши кутилаётган компаниянинг ривожланиш тарихи. Go

ldman Sachs

компанияси экспертлари таҳлиллари шу кўрсатмоқдаки, сўнги ўн йилликларда

институционал инвесторларда “ёшроқ компаниялар” кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. IPO

жараёнлари ўтказган компаниялардан қарийиб 50 фоизи таъсис этилиш муддати 1

-5

йилларни ташкил этган, ўз

навбатида бунинг асосий сабаби инвесторлар томонидан

ушбу компаниялард маҳсулот ва хизмат сотишнинг ўсиши прогноз қилинганлиги

эътироф этилган. IPO ўтказишдан 30 фоиз тушум таъсис этилганлик муддати 5

-

15 ёш

оралиғи бўлган компаниялар ва ниҳоят 19 фоиз маблағлар 15 йил ва ундан ортиқ

йилларда фаолият юритаётган компаниялар томонидан жалб қилинган.

3. Goldman Sachs компанияси мутахассислари фикрича, инвесторлар учун

хавотирга соладиган ҳолат, IPO амалга оширилиши олдидан маълум бир иқтисодиёт

соҳасига мансуб компанияларнинг қиймати адолатли қийматдан юқори даражада

баҳоланиб биржалар листингигга киритилиши шу соҳада фаолият юритаётган бошқа
компаниялар IPO жараёнларига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шу боис Goldman

Sachs компанияси IPO ўтказилиши

олдидан компания қийматини баҳолашда максимал

даражада адолатли қиймат аниқланиши лозимлигини яна бир эътироф этади

4. IPO муваффақиятини таъминлаб берувчи яна бир муҳим

омил бу IPO жарёнларидан

олдинги йилларда компаниялар фаолиятининг барқарор даромадлилик

ва фойдалилик

даражаси IPO жараёнлрининг муваффақиятини таъминлаш эҳтимолини оширади.

5. Компанияларда маҳсулот сотиш ҳажмларининг ошиб бориши Goldman Sachs компанияси

фикрича IPO натижадорлигини белгилаб берувчи энг муҳим ҳамда кучли омил ҳисобланади

.

Жаҳоннинг

йирик

аудиторлик

компанияларидан

бири

ҳисобланган

PricewaterhouseCoopers

компанияси капитал бозорлар бўйича консультанти

ҳисобланган Klausner

(2024)

ўз мақоласида IPO жараёнлари муваффақияти эҳтимолини

кўпайтирадиган қуйидаги мезонлар эътироф

этилган:

-

компания фаолият юритаётган бозорнинг (соҳанинг) йириклашиб ўсиб бориши;

-

корхонада ўзига хос ноёб диффренциялашган бизнес моделнинг мавжудлиги;

-

корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки кўрсатилаётгн хизмат турининг

рақобатбардош афзалликлари;

-

маҳсулот сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан тушаётган даромадни нг ўсиш

суръатларининг юқорилиги, барқарорлиги ва кўзга кўринадиган прогнозлашган ўсиши;

-

корхона фаолияти натижаларида юқори даражада кучли фойдалилик ва пул

оқимлари генераллашуви;

-

корхона ривожланишида муваффақиятлар тарихи;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

425

-

корхонада тажрибали, компания қимматли қоғозлари бирламчи ошкора

жойлаштириш шароитида иштиёқ билан ишлай оладиган менежерлар командасининг

мавжудлиги;

-

компания фаолиятини ишончли молиявий, оператив ва

меъёрий

-

хуқуқий

назорат механизмининг мавжудлиги.

Хулоса ва таклифлар.

Кенг миқиёсда режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси компаниялари

қимматли қоғозлари бирламчи таклиф

этилиши жараёнларини самарали,

муваффақиятли ўтказиш, ҳамда бу асосда мамлакатимиз иқтисодиётига барқарор
хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қуйидаги таклиф ва тавсияларни
келтириш ўринли деб ҳисоблаймиз:

-

қимматли қоғозлари бирламчи таклиф этилиши жараёнларидан олдин юқори

даражада профессионал баҳоловчи компаниялар ёрдамида корхонанинг ушбу кундаги
ривожланиш босқичига мос равишда корхона қийматининг адолатли баҳосини
аниқлаш;

-

корхоналарнинг узоқ муддатга босқичма

-

босқич амалга оширилиши

режалаштирилган барқарор дастурий корпоратив стратегиясини ишлаб чиқиш;

-

корхона ривожланиш стратегиясига мос келадиган ҳамда келажакда инвесторлар

ҳамда акциядорлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфатдорликга асосланган
шерикчилик муносабатларини таъминлайдиган корпоратив

сиёсат

мавжудли;

-

корхона фаолият юритаётган иқтисодиёт тармоғининг сўнги

йилларда

ривожланиш ҳолати ва тенденциясини инобатга олиш;

-

корхоналарда юқори даражада самарали ишлай оладиган корпоратив

зиддиятлардан ҳоли корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш;

-

компаниялар активлари таркибида юқори даражада ликвидли активлар улушини

кўпайтириш ҳамда корхона капиталинининг жозибадор таркибий тузилмасини
шакллнатириш;

-

корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш хизматлар кўрсатиш жараёнларида

операцион харажатларни оптималлаштириш;

-

корхонада ўзига хос, ҳар томонлама рақобатбардош, ишлаб чиқарилаётган

маҳсулот сотишдан ёки хизмат кўрсатишдан тушаётган даромадни узоқ муддатга
барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлайдиган диффренциялашган бизнес
моделини

шакллантириш.

Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган таҳлилий

материаллар ҳамда

назарий

-

амалий таклифларни инобатга олмоқлик акциялари бирламчи таклиф

этилиши режалаштирилаётган миллий компаниялари учун корхоналар адолатли
қийматини ошириш ҳамда IPO жараёнлари муваффақиятларини таъминлаб беради деб
ҳисоблаймиз.

Адабиётлар/Литература/References:

Daniel Klausner,

(2024) «What makes a successful IPO

?

»

,

[Электрон

ресурс] /режим

доступа:

https://usblogs.pwc.com/

finanzen.net GmbH (2018). Markets Insider: Stock Market News, Realtime Quotes and

Charts. [online] markets.businessinsider.com. Available at:

https://markets.businessinsider.com/

.

Markowitz, H. (1952) 'Portfolio Selection/ The Journal of Finance,

№7. –

Р

. 77- 91.

Pilar Martinez Farina (2022)

7 key steps to a successful IPO

”,

[

Электрон

ресурс

] /

режим

доступа

:

https://www.bbva.com


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

426

Studylib.ru. (2024).

Руководство

EY

по публичному размещению акций [

online]

Available at:

https://studylib.ru/doc/2135520/rukovodstvo-ey-po-publichnomu-razmeshheniyu-

akcij

Алимардонов И.М. (2020) “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга

ошириладиган инвестицион операцияларини ривожлантириш йўллари

1

Iqtisodiyot va

innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar

-fevral.

Боев Б.Ж. (2022) Мамлакатимизда қимматли қоғозлар савдосини ташкил

этишнинг амалдаги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари. Экономика и

финансы (Узбекистан), (5 (141

)), 27-31.

Евгений Хвостик (2019). Арабская нефть обошла китайскую торговлю. [online]

Коммерсантъ. Available at:

https://www.kommersant.ru/doc/4182546

Жуков Е. Ф. (2009) Рынок ценных бумаг: учебник для студентов вузов, обучающихся

по экономическим специальностям. —

3-

е изд., перераб. и доп.

-

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА.

-

567 с.

Қарор

(2017) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 май

268-

сон “Фонд биржасида акцияларни

оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш

тўғрисида” Қарори.

Қарор

(2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январ, ПҚ

-4124-

сон

“Кон

-

металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари тўғрисида” Қарори.

Қарор (2

022)

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 август 446

-

сон

“Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва

иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида”

Қарори.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январ ПҚ

-90

сон

“Капитал бозорини қўллаб

-

қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга

доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”

Қарори.

Морозкин Ю.Н, Свистунова Е.С. (2011) Управление

портфелем ценных бумаг в

коммерческом банке//Вестник Челябинского государственного университета. –

Челябинск,–

№6. –

С. 138.

Мурожаатнома (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси, Тошкент, 2

5

январ 2020 йил.

Уралов, А. Б. (2008). Вертикальная интеграция как фактор повышения стоимости

и инвестиционной привлекательности компании.

Имущественные отношения в

Российской Федерации, (6), 42

-49.

Уралов, А. Б. (2009). ВОПРОСЫ ФОРМИРОВАНИЯ ЭФФЕКТИВНОГО СОБСТВЕННИКА

АКЦИОНЕРНОГО ПРЕДПРИЯТИЯ. In

Экономика и управление: теория, методология,

практика

(pp. 201-205).

Уралов, А. Б. (2010). ФИНАНСОВЫЕ ФАКТОРЫ РОСТА СТОИМОСТИ КОМПАНИЙ.

In

Экономика и управление: теория, методология, практика

(pp. 205-208).

Фармон

(2022)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январ ПФ

-60-

сон “

2022

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

тўғрисида”

Фармони.

Чекулаев М. (2001) Загадки и

тайны опционной торговли. М.: ИК Аналитика,–

С. 10

0.

Библиографические ссылки

Daniel Klausner, (2024) «What makes a successful IPO?», [Электрон ресурс] /режим доступа: https://usblogs.pwc.com/

finanzen.net GmbH (2018). Markets Insider: Stock Market News, Realtime Quotes and Charts. [online] markets.businessinsider.com. Available at: https://markets.businessinsider.com/.

Markowitz, H. (1952) 'Portfolio Selection/ The Journal of Finance,– №7. – Р. 77- 91.

Pilar Martinez Farina (2022) “7 key steps to a successful IPO”, [Электрон ресурс] /режим доступа: https://www.bbva.com

Studylib.ru. (2024). Руководство EY по публичному размещению акций [online] Available at: https://studylib.ru/doc/2135520/rukovodstvo-ey-po-publichnomu-razmeshheniyu-akcij

Алимардонов И.М. (2020) “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларини ривожлантириш йўллари Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral.

Боев Б.Ж. (2022) Мамлакатимизда қимматли қоғозлар савдосини ташкил этишнинг амалдаги ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (5 (141)), 27-31.

Евгений Хвостик (2019). Арабская нефть обошла китайскую торговлю. [online] Коммерсантъ. Available at: https://www.kommersant.ru/doc/4182546

Жуков Е. Ф. (2009) Рынок ценных бумаг: учебник для студентов вузов, обучающихся по экономическим специальностям. — 3-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА. - 567 с.

Қарор (2017) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 май 268-сон “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида” Қарори.

Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январ, ПҚ-4124-сон “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори.

Қарор (2022) Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 август 446-сон “Давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш тўғрисида” Қарори.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 январ ПҚ-90 сон “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори.

Морозкин Ю.Н, Свистунова Е.С. (2011) Управление портфелем ценных бумаг в коммерческом банке//Вестник Челябинского государственного университета. – Челябинск,– №6. – С. 138.

Мурожаатнома (2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси, Тошкент, 25 январ 2020 йил.

Уралов, А. Б. (2008). Вертикальная интеграция как фактор повышения стоимости и инвестиционной привлекательности компании. Имущественные отношения в Российской Федерации, (6), 42-49.

Уралов, А. Б. (2009). ВОПРОСЫ ФОРМИРОВАНИЯ ЭФФЕКТИВНОГО СОБСТВЕННИКА АКЦИОНЕРНОГО ПРЕДПРИЯТИЯ. In Экономика и управление: теория, методология, практика (pp. 201-205).

Уралов, А. Б. (2010). ФИНАНСОВЫЕ ФАКТОРЫ РОСТА СТОИМОСТИ КОМПАНИЙ. In Экономика и управление: теория, методология, практика (pp. 205-208).

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январ ПФ-60-сон “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Фармони.

Чекулаев М. (2001) Загадки и тайны опционной торговли. М.: ИК Аналитика,– С. 100.