Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
353
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ МЕҲНАТ
БОЗОРИГА ТАЪСИРИНИНГ
СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
PhD
Миролимов Мирислом Миршокир ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0003-2714-2618
mirislom.mirolimov3138@gmail.com
Розиқова Гулмира Шарифовна
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0002-2186-6044
Аннотaция.
Аҳолини ишсизлик даражасини камайтириш, унинг самарали меҳнат
фаолияти билан бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш учун
мақсадли ва узоқни кўзлаган ишларни амалга ошириш, бугунги табиатнинг
ўзгаришларига ва ресурслар тақчиллигига мослашувчан меҳнат бозорини ташкил этиш
ҳамда ҳар қандай шароитга мослашувчан касблар билан бандлигини таъминлаш
зарурати туғилмоқда.
Калит сўзлар:
ишсизлик
,
ишсизлик даражаси
,
самарали меҳнат, ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш,
яшил иқтисодиёт,
ахборот технологиялари.
СТАТИСТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ ВЛИЯНИЯ РАЗВИТИЯ ИНФОРМAЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ НА РЫНОК ТРУДА ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ
PhD
Миролимов Мирислом Миршокир угли
Ташкентский государственный экономический университет
Розикова Гулмира Шарифовна
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотaция.
Необходимо снизить уровень безработицы населения, обеспечить его
занятость эффективной трудовой деятельностью, осуществить целенаправленную и
дальновидную работу по повышению уровня жизни населения, организовать рынок
труда, гибкий к изменения современной природы и нехватки ресурсов, а также
обеспечить занятость профессиями, адаптируемыми к любым условиям.
Ключевые слова:
безработица, уровень безработицы, эффективный труд,
социально
-
экономическое развитие, зеленая экономика, информaционные технологии.
UO‘K:
303.035
I SON - YANVAR, 2025
353-361
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
354
STATISTICAL ANALYSIS OF THE IMPACT OF INFORMATION TECHNOLOGY
DEVELOPMENT ON TASHKENT REGIONAL LABOR MARKET
PhD
Mirolimov Mirislom Mirshokir ugli
Tashkent State University of Economics
Rozikova Gulmira Sharifovna
Tashkent State University of Economics
Abstract.
There is a need to implement targeted and long-term work to reduce the
unemployment rate, ensure effective employment, improve the living standards of the population,
organize a labor market that is adaptable to today's changes in nature and resource scarcity, and
ensure employment in professions that are adaptable to any conditions.
Keywords
:
unemployment, unemployment rate, effective work, socio-economic
development, green economy, information technologies.
Кириш.
Тошкент вилоятида ҳам ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган ёшларни айниқса
улар таркибидаги хотин
-
қизларни касбга тайёрлаш, оналик даврида хам кампьютер
технологиялари асосида аниқ вазифаларни бажарган ҳолда уй шароитида даромад
олиш имконийаларини йаратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бундан
ташқари, ушбу жараёнларни амалга оширишда аҳоли ва унинг демографик
жараёнларини ўрганиш муҳим ҳисобланади. Таъкидлаб ўтишимиз керакки, бугунги
кунда Тошкент вилояти аҳолиси таркибида унинг демографик жараёнларида хам ўсиш
суратлари юқори. Шунинг учун ҳам
аҳолини ишсизлик даражасини камайтириш, унинг
самарали меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш
-
даражасини
ошириш учун мақсадли ва узоқни кўзлаган ишларни амалга ошириш, бугунги
табиатнинг ўзгаришларига ва ресурслар тақчиллигига мослашувчан меҳнат бозорини
ташкил этиш учун жойларда аҳолининг соводхонлик даражасини ошириш, экологик
маданиятини юксалтириш ҳамда хар қандай шароитга мослашувчан касблар билан
бандлигини
таъминлаш
зарурати
туғилмоқда.
Республикамизда
“ахборот
технологиялари”ни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
-
йил 28
-
январдаги “2022
-2026-
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги
ПФ
-60-
сонли
фармонида
ҳам
ахборот
коммуникatsiон
технологияларини
ривожлантириш ва аҳолига қулай шарт
-
шароитлар яратиш (Фармон, 2022) тўғрисида
бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020-
йил 5
-
октябрда “Рақамли Ўзбекистон
-
2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни
самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6079-
сонли фармонида
ҳам Тошкент вилоятини рақамли транформatsiя
қилиш
бўйича, Тошкент вилоятида
амалга оширилиши лозим бўлган 44 та аниқ вазифалар белгилаб олинган бўлиб,
булардан:
-
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнларига
буюмлар интернети
(ИТ) технологияларидан фойдаланган ҳолда
“ақлли дала” аппарат дастурий комплекс
тизимларини жорий этиш;
-
Пахта
-
тўқимачилик кластерларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий
рақамли технологияларни жорий қилишга кўмаклашиш;
-
Қишлоқ хўжалигида механизасия хизматлари кўрсатишнинг электрон
ҳисобини
юритиш ва онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
-
Мактабларда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенг жорий қилиш;
-
Мактаблар ўқитувчиларини “
Бир миллион дастурчи
” лойиҳаси доирасида
малакасини ошириш (Фармон, 2020) каби узоқни кўзлаган лойиҳалар
бугун Тошкент
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
355
вилояти аҳолиси турмуш
-
тарзида ва ҳаётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Ўшбу стратегияда белгиланган вазифаларни амалга оширишда охирги йилларда
Республикамизда бир нечта “Рақамли технологиялар” марказлари фаолияти йўлга
қўйилди.
Адабиётлар шарҳи.
Бугунги кунда халқаро давраларда «янги иқтисодиёт» тушунчаси кенг
қўлланилмоқда. Дарҳақиқат, инсоният ҳаётида анъанавий иқтисодиётдан фарқли
бўлган янги турдаги иқтисодиёт вужудга келмоқда.
Профессор Иминов, (2011) ўзининг “Ахборот технологиялари янги иқтисодиёт
таркиб топишининг бош омили сифатида” номли мақоласида шундай фикрларни
илгари суради: Олим ва мутахассислар ушбу янги иқтисодиётни виртуал, яъни «қўл
билан ушлаб бўлмайдиган», «сезги органларига таъсир этмайдиган» омиллар
иштирокидаги иқтисодиёт сифатида таърифлашмоқда. Албатта, ушбу омиллар
сифатида, биринчи навбатда, электроника ва ахборот технологиялари майдонга
чиқмоқда, шунинг учун ушбу иқтисодиёт баъзан қисқа ҳолда «инфоиқтисодиёт» деб ҳам
аталмоқда. Ўшбу иқтисодиётни «инновatsiялар –
юқори технологиялар –
янги
иқтисодиёт» кўринишидаги узвий занжирнинг сўнгги бўғини сифатида таърифлаш
мумкин, яъни инновatsiон тадқиқотлар натижасида яратилган ишланмаларни жорий
этиш натижасида юқори технологиялар вужудга келди. Юқори технологиялар эса
инсоният ижтимоий
-
иқтисодий ҳаѐтида «янги иқтисодиѐт» деган янги йўналиш
яратилишига олиб келди.
Иқтисодчи олимлар Турсунов ва бошқалар (2023) томонидан нашр этилган
“Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида Наманган вилоятида кичик
тўқимачилик корхоналарини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни
эконометрик баҳолаш” номли мақоласида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
шароитида Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларининг иқтисодий
инқирозига қарши курашиш тизимини ривожлантириш
масалалари, қолаверса ахборот
теҳналогиялари ривожланиши натижасида кичик бизнес субъектларининг иш
фаолиятларида оғир меҳнат талаб этиладиган ишларда самарадорлик кўрсаткичлари
ошиши тўғрисида қатор фикр
-
мулохазалар юритилган.
Камалетдиновнинг (2024) фикрича эса “таълим тизимини “умр давомида узлуксиз
таълим” контексти ҳамда Саноат 4.0. шароитида трансформатсиялаш статистика
соҳасида рақамли компетенсияларни ривожлантириш ҳамда замонавий рақамли
технологияларни жорий этиш билан боғлиқ долзарб билим ва кўникмаларни
ривожлантириш зарурати билан чамбарчас боғлиқ”.
Саидмурадовнинг (2022) фикрича, ахборот
-
технология сохасидаги жиноятлар хам
тобора ривожланиб бормокда, якин келажакда хукук нормаларида белгиланган аксар
хукубузарлик элементлари вертуал жабхага кўчиб ўтиши хам мумкин, бу фикр хозирда
фантастик карашлар эмас, балки жахон виртуал олами, хозирда хар бир жамиятнинг шу
жумладан бизда хам ижтимоий муносабатга айланиб
бормокда.
“Ахборот технологиялари асри” дея аталмиш замонамизда бирон
-
бир соҳа ёки касб
эгаси йўқки, фаолиятида илғор ва юқори технологиялардан фойдаланмаса. Корхона ёки
завод ишчиси бир неча сониялар ичида автоматлаштирилган ускуна ва мосламалар
ёрдамида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаради, шифокор ҳам айнан замонавий
аппаратларда бир зумда касалликка ташхис қўяди, керакли тавсияларини беради…
Қисқасини айтганда, бизнинг асримизга келиб, инновatsiон технологиясиз
ривожланишни тасаввур қилиб бўлмаяпти (Қарор, 2017), десак хато бўлмаса керак.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
356
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳада, статистик кузатиш, статистик
графиклардан, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, абсракт
-
мантиқий фикрлаш,
индукция ва дедукция усулларидан, мавзу доирасидаги мамлакатимиз Президентининг
қарор ва фармонлари, ҳукуматимиз қарорлари билан белгиланган вазифаларга ҳамда
мавзу доирасида тадқиқот олиб борган иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари
ўрганилиб, мавзуни ўрганилганлик даражаси тадлқиқ этилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳоли турмуш тарзи, фаровонлиги ҳамда
аҳолини иш билан таъминлаш ва бандлигига кўмаклашиш, камбағалликни
қисқартириш, жойларда самарали меҳнат фаолияти ва меҳнат ресурсларни ижтимоий
муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган бир қанча давлат дастурлари
мамлакатимиз меҳнат бозорида ўзининг ижобий таъсирларини кўрсатмоқда. Хусусан
асосий демографик жараёнлар
-
туғилиш, вафот этиш, мигрatsiя, аҳолини миллий ва
ижтимоий таркиби, меҳнат ресурслари ва уларнинг бандлигида сифат ва миқдор
ўзгаришлари, шунингдек, туғилишнинг ва болалар ҳамда
оналар ўлимининг камайиши,
аҳоли сонини тез суръатларда ўсиши содир бўлмоқда. Шу жумладан амалга
оширилаётган чора
-
тадбирлар Тошкент вилояти демографик жараёнларига ҳамда
меҳнат бозорининнг асосий иштирокчиларидан бўлган меҳнат ресурсларининг касбий
тайёргарликларига ҳар томонлама сифат ва миқдор жихатдан бир қанча ижобий
ўзгаришларига сабаб боълмоқда. Хусусан: республикамизда аҳолини самарали
бандлигини оширишда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш орқали
ижобий таъсир этиш учун қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
1-
жадвал
Тошкент вилояти меҳнат ресурслари таркибининг ўзгариш динамикаси
(минг киши)
(stat.uz, n.d.)
Кўрсаткичлар
ўлчов
бирлиги
2018
2019
2020
2021
2022
2023
2023 йилда
2018 йилга
нисбатан
ўзгариши
(+;-)
(%)
Доимий аҳоли
сони
минг
киши
2861,2 2898,5 2941,9 2975,9 2992,6 2993,4
132,2
104,62
Меҳнат
ресурслари
минг
киши
1627,2 1607,3 1614,9 1622,5 1616,3 1643,9
16,7
101,03
Банд бўлган
аҳоли сони
минг
киши
1227,7 1232,9 1177,2 1246,9 1206,7 1238,6
10,9
100,89
Ишсизлик
даражаси
% да
9
8,9
10,5
9,4
8,8
6,8
-2,2
75,6
Тошкент вилояти доимий аҳолиси сони 2018
-
йилда 2861,2 минг кишини ташкил
этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2023
-
йил 2993,4 минг кишини ташкил этиб 132,3 минг
кишига ёки 5,8 % га ўсган, меҳнат ресурслари сони эса
2023-
йил 2018
-
йилга нисбатан
16,7 минг кишига ёки
1,03% га ўсган, банд бўлган аҳоли эса 10,9 минг кишига ёки 0,89 %
га камайганлигини кўришимиз мумкин бўлади. Ишсизлик даражаси эса 2,2 % га ёки
2018-
йилга нисбатан 27,4 % камайганлигини кўришимиз мумкин. Банд бўлган аҳоли
сонининг камайиши жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики 2020
-
йилдан
пасайиш кузатилган бўлиб, бу албатта СOVID
-
2019 пандемияси билан боғлиқ, ишсизлик
даражасининг ортиши эса Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори кўрсаткичларини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
357
ҳисоблаш тартибида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) стандартларини жорий
қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017
-
йил 22
-
декабрдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй
хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш,
шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини
шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги карорида кўрсатилган
ўзгаришлар натижасида ишсизлик кўрсаткичларида маълум ўзгаришлар содир бўлган.
Меҳнат бозори бўйича ахборотни жамлаш ва гуруҳлаш
кейинги таҳлил учун бошланғич
материал хизматини ўтайдиган кўрсаткичларнинг маълум тизимига эга бўлиш
имконини беради. Бунда ҳам статистика умумий назарияси ишлаб чиқадиган
усуллардан фойдаланилади.
2-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси бўйича очилган рақамли технологиялар ўқув
марказлари бўйича маълумот
(digital.uz, n.d)
Т/П
Ҳудуд
(вилоятлар)
номи
Очилган
марказлар
сони
Т/П
Ҳудуд
номи
Очилган
марказлар
сони
1
Қорақалпоғистон
Республикаси
17
8
Самарқанд вилояти
16
2
Андижон вилояти
16
9
Сирдарё вилояти
11
3
Бухоро вилояти
12
10
Сурхондарё вилояти
15
4
Жиззах вилояти
13
11
Тошкент вилояти
22
5
Қашқадарё
вилояти
15
12
Фарғона вилояти
19
6
Навоий вилояти
11
13
Хоразм вилояти
13
7
Наманган вилояти
13
14
Тошкент шаҳри
12
Жами:
205
2-
жадвал маълумотларига асосланиб таъкидлашимиз мумкинки, бугунги кунда
Республикамизнинг барча вилоятларида ахборот технологияларига аълохида этибор
берилмоқда. Жадвалга эътибор қаратадиган бўлсак, Республикамизда жами 205 та
“Рақамли технологиялар” марказлари фаолият юритаётган бўлса, шулардан Тошкент
вилоятида бугунги кунда 22 та марказ ўз фаолиятларини ютиритаётганини кўришимиз
мумкин бўлади. Хар бир марказ аниқ бир соҳавий дастурларга асосланган бўлиб, унда
таҳсил олаётган
хар бир битирувчи иш билан доимий даромад манбаи билан
таъминланиши жуда катта аҳамият касб этади. Қуйидаги жадвал асосида биз 2021
-
йилдан бугунги кунгача
республикамиз бўйича ушбу марказлар томонидан қанча
битирувчилар таҳсил олганлигини кўришимиз мумкин
. (3-
жадвал)
3-
жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасида
рақамли технологиялар битирувчилари сони 2023
-
йил 2021
-
йилга нисбатан 30,1 минг
кишига ёки 183,3 % га кўпайган. Ўрганилаётган даврда битирувчилар сони энг юқори
бўлган вилоят Тошкент вилояти ҳисобланиб, 2021
-
йилда 520 киши тамомлаган бўлса,
2023-
йил бу кўрсаткич 6290 кишига кўпайган бўлиб, энг паст кўрсаткич Навоий
вилоятига тўғри келиб, 223 кишига ёки 14,5 % га камайганлигини кўришимиз мумкин
бўлади. Тошкент вилоятида 22 009
киши аниқ йўналишга ихтисослашган ҳолда, меҳнат
бозорига кириб келган. “Рақамли технологиялар” ўқув марказларини 2021
-
йилга
нисбатан қариб 3 баробар кўпроқ ёшлар тамомлагани ушбу марказлар фаолияти аҳоли
хаётида аниқ ўзгаришларга сабаб бўлаётганлигидан далолатдир. Айниқса ушбу
марказларни битирувчилари орасида хотин
-
қизларнинг улуши юқори эканлиги билан
ҳам аҳамиятлидир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
358
3-
жадвал
Рақамли технологиялар ўқув марказлари битирувчилар
сони динамикаси
(gov.uz, n.d.)
Т/р
Ҳудуд
(вилоятлар)
номи
2021
йилдаги
битирув
-
чилар
сони
2022
йилдаги
битирувчи
лар сони
2023
йилдаги
битирувчи
лар сони
2023
йил
2021
йилга
нисбатан
ўзгариши
(+;-)
(%)
1
Қорақалпоғистон
Рес.
1 001
2 301
3 826
2 825
382,2
2
Андижон
1 446
3 327
2 228
782
154,1
3
Бухоро
1 692
3 297
2 119
427
125,2
4
Жиззах
1 821
7 381
3 052
1 231
167,6
5
Қашқадарё
1 004
2 622
2 454
1 450
244,4
6
Навоий
1 539
2 714
1 316
-223
85,5
7
Наманган
1 275
7 151
3 004
1 729
235,6
8
Самарқанд
1 588
5 191
6 837
5 249
430,5
9
Сирдарё
1 319
6 923
1 602
283
121,5
10
Сурхондарё
828
2 530
2 642
1 814
319,1
11
Тошкент в.
520
14 679
6 810
6 290
1309,6
12
Фарғона
1 110
3 606
6 571
5 461
592
13
Хоразм
1 041
3 760
3 697
2 656
355,1
14
Тошкент ш.
222
102
326
104
146,8
Жами:
16 406
65 584
46 484
30 078
283,3
Таъкидлаб ўтиш керакки, рақамли технологиялар соҳасида нафақат ишсиз ва ишга
жойлаштиришга муҳтож аҳолини, балки давлат ва нодавлат секторларда иш билан банд
бўлган аҳолини хам малака ошириш курслари сифатида қайта тайёрловга жалб этишни
тизимли равишда жорий этиш зарур.
4-
жадвал
Рақамли технологиялар ўқув марказлари битирувчилари сони бўйича маълумот
Т/П
Ҳудуд
(вилоятлар)
номи
2021 йилдаги
битирувчилар
сони
2021 да
битирган
аёллар
сони
2021 да
битирган
эркаклар
сони
2023
йилдаги
битирувчилар
сони
2023 да
битирган
аёллар
сони
2023 да
битирган
эркаклар
сони
1
Қорақалпоғистон
Рес
2 301
1 226
1 075
3 826
2 463
1 363
2
Андижон
3 327
1 157
2 170
2 228
728
1 500
3
Бухоро
3 297
1 681
1 616
2 119
1 253
866
4
Жиззах
7 381
4 207
3 174
3 052
1 150
1 902
5
Қашқадарё
2 622
1 086
1 536
2 454
981
1 473
6
Навоий
2 714
1 016
1 698
1 316
716
600
7
Наманган
7 151
1 875
5 276
3 004
938
2 066
8
Самарқанд
5 191
2 344
2 847
6 837
2 247
4 590
9
Сирдарё
6 923
2 215
4 708
1 602
897
705
10
Сурхондарё
2 530
1 619
911
2 642
1 414
1 228
11
Тошкент
в
.
14 679
7 193
7 486
6 810
3 528
3 282
12
Фарғона
3 606
1 097
2 509
6 571
1 559
5 012
13
Хоразм
3 760
1 354
2 406
3 697
1 512
2 185
14
Тошкент ш
.
102
15
87
326
55
271
Жами:
65 584
28 085
37 499
46 484
19 441
27 043
Бугунги кунда Республикамиз меҳнат ресурсларининг салмоқли қисми компьютер
технологияларидан, замонавий дастурлар билан ишлаш тажрибасига эга эмас.
Қуйидаги жадвалда эса давлат ташкилотлари томонидан ушбу курсларда таҳсил
олганлар хақида маълумот оламиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
359
5-
жадвал
Рақамли технологиялар ўқув марказларида малака оширган ва ошираётган
давлат ҳодимлари бўйича маълумот
Т/П
Ҳудуд
(вилоятл
ар) номи
2021 йилда
малака
оширган
давлат
ходимлари
сони
шу жумладан:
2023
йилда
малака
оширган
давлат
ходимлари
сони
шу жумладан:
20223
йил
2021
йилга нисбатан
ўзгариши
Эркак
-
лар
Аёллар
Эркаклар
Аёллар
(+;-)
(%)
1
Қорақалпо
-
ғистон
Рес.
954
610
344
2 158
1 352
806
1 204
226,2
2
Андижон
708
498
210
1 166
678
488
458
164,7
3
Бухоро
743
456
287
378
206
172
-365
50,9
4
Жиззах
1 874
1 176
698
941
505
436
-933
50,2
5
Қашқадарё
1 685
1 205
480
786
401
385
-899
46,6
6
Навоий
493
211
282
632
332
300
139
128,2
7
Наманган
2 212
1 406
806
991
506
485
-1 221
44,8
8
Самарқанд
1 242
784
458
3 665
2 202
1 463
2 423
295,1
9
Сирдарё
623
365
258
465
268
197
-158
74,6
10
Сурхондарё
1 608
994
614
1 274
709
565
-334
79,2
11
Тошкент в
1 020
620
400
1 631
898
733
611
159,9
12
Фарғона
1 042
704
338
1 128
709
419
86
108,3
13
Хоразм
1 481
805
676
1 640
899
741
159
110,7
14
Тошкент ш
369
203
166
201
125
76
-168
54,5
Жами:
16 054
10
037
6 017
17 056
9 790
7 266
1 002
106,2
5-
жадвал маълумотлари асосида таъкидлашимиз мумкинки, 2021
-
2023 йиллар
мобайнида республикамизда давлат ташкилотлари томонидан 33
110 нафар ҳодим
ахборот технологиялари курсларида ўзларининг билим ва кўникмаларини
мустаҳкамлашган. Демак, Тошкент вилоятининг 1 020 нафар давлат ҳодими 2021
-
йилда
курсларда малака оширишган бўлса 1
631 нафари 2023
-
йилда ушбу курсларни
тамомлашган.
6-
жадвал
Рақамли технологиялар ўқув марказларида курслар кесимида
битирувчилар сони (ДХ лари билан бирга)
Т/П
Ҳудуд
(вилоятлар)
номи
КC
Фронт
Бек
График
Д
Моб
Робот
Андроид
Босҳқа
курслар
П ва ИТ ,
тадбирк
орлик
1
Қорақалпоғи
стон
Рес
.
4 309
465
2
69
16
30
1 093
568
2
Андижон
2 914
402
29
49
0
0
0
0
3
Бухоро
1 661
395
43
95
3
6
294
237
4
Жиззах
2 317
598
43
97
17
4
917
34
5
Қашқадарё
2 603
340
0
36
27
28
206
0
6
Навоий
1 606
214
36
53
6
0
33
15
7
Наманган
2 823
193
33
90
0
24
832
753
8
Самарқанд
8 360
773
26
117
120
365
741
482
9
Сирдарё
1 716
290
30
6
2
1
22
0
10
Сурхондарё
3 410
404
0
3
0
16
83
0
11
Тошкент
3 816
4 393
36
49
0
9
138
125
12
Фарғона
5 763
577
250
293
133
118
565
1
13
Хоразм
2 870
352
134
71
7
211
1 692
407
14
Тошкент ш.
88
163
50
0
7
25
194
162
Жами:
44 256
9 559
712
1 028
338
837
6 810
2 784
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
360
Ўрганилаётган даврларда энг юқори ўсиш кўрсаткичи Самарқанд вилоятига тўғри
келиб, 2423 нафарга ёки 195,1% ўсиш кузатилган кейинги ўринларда Тошкент
вилоятида 611 нафар ёки 59,9% га ўсиш кузатилганлигини кўришимиз мумкин бўлади
,
энг паст кўрсаткич эса Наманган вилоятига тўғри келмоқда. Наманган вилоятида 2023
-
йил 2021
-
йилга нисбатан 1221 нафарга ёки 44,8 % камайиш кузатилганлигини
кўришимиз мумкин бўлади. Ўз навбатида яьна бир савол туғилади, бу курсларда қандай
йўналишларда, қайси соҳаларга тегишли программалар ўргатилмоқда ва меҳнат
бозорига “Рақамли технологиялар” марказлари битирувчилари ўзларининг қандай
меҳнатларини таклиф этмоқда (6
-
жадвал).
6-
жадвалда кўриб турганимиз ахборот технологиялари томонидан жорий
қилинган курслар томонидан
2023-
йилда асосан 7 та йўналишлар бўйича тайёрлов
курслари жорий қилинган бўлиб, ушбу курсларнинг яъна бир асосий ғояси курсларни
мувафаққиятли тамомлаган ҳар бир битирувчи 100% иш билан таъминланиши учун
қулай шароитлар яратилганлигида. Шунинг
учун хам ушбу марказлар сонини ошириш
ва уларда таҳсил олаётган хотин
-
қизлар улушини кўтариш, вилоят аҳолисининг
ишсизлик даражасига ўзининг ижобий тасирини ўтказади.
Хулоса ва натижалар
1. Маълумотларни таҳлил қилиш натижасида шу маълум бўладики, меҳнат бозори
бўйича ахборотни жамлаш ва гуруҳлаш кейинги таҳлил учун бошланғич материал
хизматини ўтайдиган кўрсаткичларнинг маълум тизимига эга бўлиш имконини беради.
Меҳнат бозори ўз амалий фаолиятида «Статистиканинг умумий назарийаси» ишлаб
чиққан усуллардан фойдаланади ва натижаларни тахлил қилади.
2. 2010-2023-
йилларда Тошкент вилояти аҳолиси хар 1000 та меҳнатга
лаёқатлиларга меҳнатга лаёқатсиз қишлоқ аҳолининг сонини 49 кишига, шу жумладан,
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичикларни 54 кишига камайгани ҳолда меҳнатга лаёқатли
ёшдан катталар сони 5 кишига ортган. Авваламбор, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар
ва катталар ўртасидаги нисбатдаги кескин тафовутнинг сақланиб келаётганлиги,
меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни қисқа муддатли жараён эмаслигидан
далолат беради.
3. 2010-2023-
йилларда Тошкент вилояти аҳолиси 406,7 минг кишига кўпайиб, 2023
йил 1 октябр ҳолатига 2992,6 минг кишини ташкил этганлиги вилоят аҳолисининг
йиллар давомида бир
маромда ўсиб борганлигидан далолат бермоқда. Қолаверса
Тошкент вилояти аҳолисининг салмоқли қисимлари нодавлат секторларида меҳнат
фаолиятларини олиб бораётганликларини инобатга олган ҳолда Тошкент вилояти ва
унинг ҳудудий бирликларида тадбиркорлик ва енгил саноат тармоқларини
ривожлантириш меҳнат унумдорлигига хам ижобий таъсир кўрсатади.
4.
Минтақа меҳнат бозорида ишсиз ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган
аҳолини “Ахборот технологиялари” соҳаси томонидан ташкил етилаётган рақамли
теҳналогиялар марказларида тадбиркорлик фаолияти бўйича зарурий дастурий
-
таъминот базаларига ихтисослашган, режалар асосида касбга тайёрлов курсларини
ташкил қилиш, қолаверса ушбу курсларда хотин
-
қизлар улушини ошириш учун қулай
шарт
-
шароитлар яратишни тақазо этади.
Адабиётлар /Литература/Reference:
digital.uz (n.d.) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялари вазирлиги расмий
сайти.
https://digital.uz/
gov.uz (n.d.)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали.
https://gov.uz/oz/digital
stat.uz (n.d.)
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика
агентлиги расмий веб сайти.
https://stat.uz/uz/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
361
Иминов. О.К. (2011),“Ахборот технологиялари янги иқтисодиёт таркиб
топишининг бош омили сифатида” номли мақоласи “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь.
Камалетдинов У.М.
(2024)
Подходы к трансформации
системы обучения в области
статистики в контексте непрерывного образования и Индустрии 4.0 (на примере
Республики Узбекистан). Вопросы статистики. 2024;31(1):C 107.
Қарор
(2017) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 22
декабрдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй
хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш,
шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва
аҳолини ишга жойлаштириш балансини
шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида” карори.
Саидмурадов Н.Н.
(2022)
“Ахборот технология соҳасида хуқуқ” номли мақоласи,
Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, Scientific Journal
Impact Factor Advanced Sciences Index Factor.5,947.
Турсунов Б.О. ва бошқалар (2023) “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
шароитида Наманган вилоятида кичик тўқимачилик корхоналарини ривожлантиришга
таъсир этувчи омилларни эконометрик баҳолаш” номли мақоласи, 21.12.2023 й.
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202
0-
йил 5
-
октябрда
“Рақамли Ўзбекистон
-
2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ
-6079-
сонли фармони.
Фармон (2022) 2022
-
йил 2
8-
январдаги “2022
-2026-
йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ
-60-
сонли фармони.
