Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.65082

Ключевые слова:

инвестиционная среда налоговые и таможенные льготы государственно-частное партнерство (ГЧП) приватизация развитие инфраструктуры цифровая трансформация поддержка предпринимательства источники финансирования иностранные инвестиции деловой климат Всемирная торговая организация (ВТО) экспорт и международное сотрудничество

Аннотация

В данной статье проанализированы основные направления коренного улучшения инвестиционной среды в Узбекистане. В частности, подчеркивается важность таких факторов, как укрепление и стабилизация законодательной базы, надежная гарантия прав собственности инвесторов, борьба с коррупцией, сокращение административных барьеров. Рассматриваются также вопросы предоставления налоговых и таможенных льгот, углубления процессов государственно-частного партнерства (ГЧП) и приватизации, модернизации транспортной и энергетической инфраструктуры, подготовки квалифицированных кадров, цифровой трансформации и расширения международного торгового сотрудничества. Отмечается, что комплексные и последовательные меры в этих направлениях являются одним из важных условий укрепления делового климата в Узбекистане, повышения доверия иностранных и местных инвесторов, а также обеспечения экономического роста и благосостояния населения.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

424


ЎЗБЕКИСТОНДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Тоштемирова Малика Турғун қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0005-2154-4562

malika.asal2022@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг

асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Хусусан, қонунчилик базасини

мустаҳкамлаш ва

барқарорлаштириш, инвесторларнинг мулк ҳуқуқини ишончли кафолатлаш, коррупсияга

қарши курашиш, маъмурий тўсиқларни камайтириш каби омиллар муҳим аҳамият касб
этиши таъкидланади. Солиқ ва божхона соҳасидаги рағбатлар, давлат

-

хусусий шериклиги

(ДХШ) ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, транспорт ва энергетика

инфратузилмасини модернизация қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш, рақамли
трансформация ва халқаро савдо ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб

чиқилади. Мазкур йўналишларда тизимли ва изчил чоралар амалга оширилиши Ўзбекистонда

ишбилармонлик муҳитини кучайтириш, чет эл ва маҳаллий инвесторлар ишончини
орттириш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигига эришишнинг муҳим шартларидан бири

экани алоҳида қайд этилади.

Калит сўзлар:

инвестицион муҳит, солиқ ва божхона имтиёзлари, давлат

-

хусусий

шериклиги (ДХШ), хусусийлаштириш, инфратузилма ривожи, рақамли трансформация,

тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, молиялаштириш манбалари, чет эл инвестициялари,

ишбилармонлик муҳити, жаҳон савдо

ташкилоти (ЖСТ),

экспорт ва халқаро ҳамкорлик.

ПУТИ УЛУЧШЕНИЯ ИНВЕСТИЦИОННОЙ СРЕДЫ В УЗБЕКИСТАНЕ

Тоштемирова Малика Тургун

кизи

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье проанализированы основные направления коренного

улучшения инвестиционной среды в Узбекистане. В частности, подчеркивается важность
таких факторов, как укрепление и стабилизация законодательной базы, надежная гарантия

прав собственности инвесторов, борьба с коррупцией, сокращение административных

барьеров. Рассматриваются также вопросы предоставления налоговых и таможенных
льгот, углубления процессов государственно

-

частного партнерства (ГЧП) и приватизации,

модернизации

транспортной

и

энергетической

инфраструктуры,

подготовки

квалифицированных кадров, цифровой трансформации и расширения международного
торгового сотрудничества. Отмечается, что комплексные и последовательные меры в этих

направлениях являются одним из важных условий укрепления делового климата в

Узбекистане, повышения доверия иностранных

и местных инвесторов, а также обеспечения

экономического роста и благосостояния населения.

Ключевые слова:

инвестиционная среда, налоговые и таможенные льготы,

государственно

-

частное партнерство (ГЧП), приватизация, развитие инфраструктуры,

цифровая трансформация, поддержка предпринимательства, источники финансирования,

иностранные инвестиции, деловой климат, Всемирная торговая организация (ВТО), экспорт

и международное сотрудничество.

UO‘K:

33.5(52):338:2

I SON - YANVAR, 2025

424-432

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

425

PATHS IMPROVEMENT OF THE INVESTMENT CLIMATE IN UZBEKISTAN

Toshtemirova Malika Turg

un qizi

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article analyzes the main directions for fundamentally improving the

investment climate in Uzbekistan. In particular, it emphasizes the importance of such factors as

strengthening and stabilizing the legislative framework, providing reliable guarantees of

investors’ property rights, combating corruption, and reducing administrative barriers. It also

examines issues related to offering tax and customs benefits, deepening public-private partnership

(PPP) and privatization processes, modernizing transport and energy infrastructure, training

qualified personnel, pursuing digital transformation, and expanding international trade
cooperation. It is noted that comprehensive and consistent measures in these areas constitute one
of the key prerequisites for enhancing the business environment in Uzbekistan, increasing trust

among both foreign and local investors, as well as ensuring economic growth and the welfare of

the population.

Keywords

:

investment climate, tax and customs benefits, public-private partnership (PPP),

privatization, infrastructure development, digital transformation, entrepreneurship support,

sources of financing, foreign investments, business environment, World Trade Organization

(WTO), export, international cooperation.

Кириш.

Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва барқарор ўсишга эришишда

инвестиция муҳитининг жозибадорлиги алоҳида ўрин тутади. Зеро, самарали

инвестиция сиёсати —

ички ва ташқи сармоядорлар учун қулай

шароитларни

шакллантириши, илғор технологияларни жорий этиши ҳамда инновацион лойиҳаларни
ҳаётга татбиқ этиши билан ажралиб туради. Шу боис, инвестицион муҳитни яхшилаш,

сармоя жалб қилиш ҳажмини

ошириш, қолаверса, иқтисодиётни либераллаштириш ва

диверсификация қилиш Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири

ҳисобланади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда инвестисцяларни

қўллаб

-

қувватлаш бўйича муайян чора

-

тадбирлар амалга ошириб келинаётган бўлса

-

да, бугунги замон талаблари ва дунёдаги рақобат муҳити бу масалада янада чуқур,

тизимли ва изчил ислоҳотларни ўтказишни тақозо этмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда
миллий иқтисодиётни модернизация қилиш, хусусий секторнинг ролини кенгайтириш,

хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, солиқ ва божхона имтиёзларини

такомиллаштириш ҳамда давлат

-

хусусий шериклиги механизмларини ривожлантириш

борасида изчил саъй

-

ҳаракатлар олиб борилаётгани эътиборга лойиқдир.

Ўшбу мақолада Ўзбекистонда инвестицион муҳитни тубдан яхшилашнинг асосий

йўналишлари, хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши

курашиш, административ тўсиқларни камайтириш, инфраструктурани ривожлантириш

ва замонавий технологияларни кенг татбиқ этиш масалалари таҳлил қилинади.

Шунингдек, инвестицияларни жалб қилишдаги муаммолар, уларни бартараф этиш
йўллари ҳамда кутилаётган натижалар ҳақида фикр юритилади. Мақола якунида

билдирадиган хулосалар Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш,

иқтисодий ўсишни янада жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда

муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётлар шарҳи.

Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилаш, хорижий ва маҳаллий сармояларни

жалб қилишга доир масалалар бўйича турли тадқиқотлар, илмий мақолалар ва халқаро


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

426

ташкилотлар ҳисоботлари мавжуд бўлиб, улар мазкур мавзуни ҳар томонлама ёритиб
беришга хизмат қилади.

Ҳениус

(1947) номидаги Ташқи савдо луғатида “Хорижий инвестициялар

-

бир

мамлакатдан экспорт қилинадиган ва бошқа мамлакат ҳудудига киритилган

инвестициялар” дея таърифланади, рус олими Кочемасованинг (2013) фикрича,
тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар

-

бу инвесторнинг капитал қўйилмалари

объектини бошқаришини таъминлайдиган узоқ муддатли сармоядир. Шундай қилиб,

тўғридан

-

тўғри инвестициялар

-

бу инвестор (юридик шахс, чет эл компанияси)

томонидан узоқ вақт давомида назорати амалда ўрнатиладиган капитал (молиявий ёки
асосий воситалар) ҳисобланади. Байулген (2010)эса ўз изланишларида бир қанча

мамлакатлар ичидаги қарорларни қабул қилиш жараёнини таҳлил қилиб, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестицияларнинг мухолифлари ва тарафдорлари ўртасидаги
муносабатларни аниқлайдиган ва шакллантирувчи институционал тузилиш илгари
ўйлагандан кўра анча мураккаб ва қизиқроқ эканлигини исботлаган. Профессор

Ғозибеков (2003) хорижий инвестицияларни қуйидагича таърифлайди: “Чет эл

инвестициялари бир иқтисодиёт субъекти капиталини ўзга иқтисодиётга муайян

муддатга боғлаш бўлиб, ички инвестициялардан рисклар кенглиги билан фарқланган
ҳолда, ҳуқуқий шароитларнинг, инвестиция муҳитининг ўзгариши билан

тавсифланади ва натижада мамлакатлар ва минтақалар бўйлаб капитал кўчиши юз

беради”, Хошимов (2004) эса: “чет эл инвестициялари

-

чет эл мулкдорлари томонидан

маълум капитални бир иқтисодиётдан мутлақо бошқа мамлакат иқтисодиётининг

қонун билан таъқиқланмаган турли тармоқларига

аниқ ва ноаниқ рискларни ҳисобга

олган ҳолда ўз

манфаатига эришиш, нисбатан юқори даражада самара олиш мақсадида

муайян муддатга сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуа

бойликлардир” дея таърифлайди. Профессор Мустафақулов (2017) ўз монографиясида

хорижий инвестияларнинг мамлакат ҳудудларига таъсирини баҳолай туриб, тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар оқимини мамлакат иқтисодиётига йўналтириш билан

бир қаторда, ижтимоий

-

сиёсий масалалар ҳам ҳал этилади..., инвесторларнинг

қарорларига нафақат иқтисодий нафлик, балки ижтимоий нафлик ҳам сезиларли

таъсир кўрсатади дея таъкидлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инвестиция ва

инвестицион фаолият юзасидан қабул қилинган бир қатор норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар –

“Инвестициялар ва инвестицион фаолият тўғрисида”ги (09.12.2019й)

Қонун, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан
яхшилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари –

мавзуга доир расмий

-

ҳуқуқий

асосни белгилаб беради. Ўшбу ҳужжатлар таҳлили инвесторларга берилган имтиёзлар,

ҳуқуқий кафолатлар ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тасаввурни шакллантиришга ёрдам

беради. Хусусан, қонун ва фармонларда мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, чет эл

инвесторларининг фойда репатриацияси кафолатлари, солиқ ҳамда божхона бўйича
имтиёзлар, маъмурий тўсиқларни қисқартириш каби нормалар белгиланган бўлиб, бу

Ўзбекистон инвестицион муҳитининг стратегик йўналишларини кўрсатиб беради.

Халқаро ташкилотлар, хусусан, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ),

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан
эълон қилинадиган таҳлилий ҳисоботлар ҳам катта амалий аҳамиятга эга. Жумладан,

Жаҳон банкининг собиқ “Доинг Бусинесс” (ҳозирги пайтда мазкур ҳисобот чиқарилиш

шакли ўзгарган) рейтинги ёки

бошқа ўринбосар тадқиқотлари инвестицион муҳитни

баҳолашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, Глобал рақобатбардошлик
индекси доирасидаги баҳолашлар ҳам Ўзбекистонда рақобат муҳити, инфратузилма,

ижтимоий капитал ва бизнес юритиш шароитини таҳлил

қилган.

Чет эллик олимлардан ЭЛоу ва Сачс (2022)каби иқтисодчилар ўтиш давридаги

давлатларда чет эл инвестицияларини жалб этиш сиёсатининг хусусиятлари,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

427

қонунчиликдаги

ислоҳотлар ва маъмурий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида қимматли

таҳлилларни таклиф қилганлар. Ўлар хорижий инвестицияларнинг асосий тўсиқлари

сифатида ҳуқуқий барқарорликнинг етишмаслиги, коррупсия, бозор инфратузилмаси

ва инфратузилма обектларининг ривожланмаганлиги, соҳани тартибга солишнинг

мураккаблиги каби омилларни кўрсатадилар.

Тадқиқот методологияси.

Ўшбу мақолада турли хил усуллардан фойдаланилди. Ўзбекистонда инвестицион

муҳитни тубдан яхшилаш йўллари бўйича мавжуд бўлган илмий тадқиқотларни
ўрганиш, статистик маълумотларни ўрганиш ва иқтисодий жиҳатдан таққослаш ва

таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, илмий абстраксиялаш, маълумотни гуруҳлаш,

анализ ва синтез, индуксия ва дедуксия усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлили ва натижалар муҳокамаси.

Ҳозирги вақтда инновацион мазмунга эга инвестициялар роли сезиларли

даражада ортмоқда. Айнан шу инвестициялар иқтисодиётнинг реал секторини

модернизация қилиш ҳамда иқтисодиётни барқарор, босқичма

-

босқич ривожлантириш

учун янги сифат негизини яратишга кўмаклашади.

Ўзбекистонда иқтисодиётни диверсификациялаш, чет эл инвестицияларини жалб

қилиш ва

маҳаллий сармоядорларга қулай шароит яратиш иқтисодий сиёсатнинг

устувор йўналишларидан биридир. Сўнгги йилларда мамлакатда инвестицион муҳитни

яхшилаш бўйича бир қатор чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, бозор

иқтисодиёти механизмларини тўлиқ жорий

этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини

шакллантириш ва чет эл капиталини жалб қилиш жараёнида янада самарали

ёндашувлар талаб этилади. Қуйида шу борадаги асосий йўналишлар баён этилади:

1.

Қонунчилик базасини такомиллаштириш ва либераллаштириш

o

Инвестиция муносабатлари бўйича махсус қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни

янги шароитларга мослаштириб, халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда янгилаш.

o

Инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлашни кучайтириш, хусусан,

шартнома муносабатларида шаффофлик ва тўлиқ ҳуқуқий муҳофаза механизмларини
таъминлаш.

2.

Молиявий бозор ва банк тизимини ривожлантириш

o

Капитал бозори инфратузилмасини яхшилаш, жумладан, биржа савдолари,

облигациялар чиқариши ва хусусий ҳамда давлат

-

хусусий шериклик (ДХШ)

лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини ривожлантириш.

o

Банк тизимини ислоҳ қилиш, рақобатни кучайтириш орқали кредит

ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

3.

Солиқ сиёсати ва имтиёзлар

o

Инвестиция лойиҳалари учун мақсадли солиқ имтиёзлари бериш тартибини

соддалаштириш.

o

Солиқ юкини оптималлаштириш орқали ишлаб чиқариш корхоналари ва чет эл

компанияларининг ҳаражатларини камайтириш.

4.

Инфратузилмани модернизация қилиш

o

Транспорт, логистика, энергетика, ахборот

-

коммуникация технологиялари

(АКТ) соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали бизнес учун қулай шароит

яратиш.

o

Турли ҳудудлар ўртасида иқтисодий холисликни таъминлаш мақсадида

ҳаракатланиш ва коммуникация тизимини яхшилаш.

5.

Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва коррупцияга қарши кураш

o

Лицензиялаш ва рухсат этиш жараёнларини қисқартириш, электрон ҳукумат (e

-

Government) тизими имкониятларини кенгайтириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

428

o

Давлат идоралари фаолиятида шаффофликни ошириш, коррупция ҳолатларини

камайтириш учун ҳуқуқий чоралар кўриш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

6.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўмак

o

Кичик бизнес субъектларига мақсадли грантлар, имтиёзли кредитлар тақдим

этиш, дастлабки фаолиятни йўлга қўйишда маслаҳатлар ва амалий кўмак кўрсатиш

.

o

Экспорт салоҳиятини ошириш учун кичик бизнес маҳсулотларини ташқи

бозорларга чиқариш йўлларини енгиллаштириш.

7.

Хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш

o

Халқаро ташкилотлар (Жаҳон банки, ОТБ, ЕТТБ) билан имтиёзли кредитлар ва

грантлар бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

o

Дубай, Сингапур, Туркия каби давлатлар тажрибасини ўрганиш орқали эркин

иқтисодий зоналар (ЭИЗ) сонини кўпайтириш ва уларни самарали бошқариш.

1-

жадвал

Мамлакат иқтисодиётида узоқ муддатли тараққиётни таъминлашда

энг муҳим кўрсаткичлар

Умумий

тамойиллар

Макроиқтисодий барқарорлик: Валюта бозори либераллашуви ва солиқ

сиёсатининг

оптималлашуви натижасида чет эл инвесторлари учун мамлакат

бозори жозибадорлиги ошди

Давлат дастурлари: Инфратузилма, транспорт, энергетика, қурилиш, қишлоқ

хўжалиги, уй

-

жой фонди каби бир қатор соҳаларда йирик давлат лойиҳаларини

амалга ошириш, асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларни

кўпайтиришга хизмат қилди

Миқдорий

кўрсаткичлар

Одатда, асосий капиталга инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги
улуши ўсгани кузатилади. Масалан, расмий статистика маълумотларига кўра

(Давлат статистика қўмитаси ахборотларидан фойдаланилганда), сўнгги 4–5 йил

ичида мазкур кўрсаткичда ўсиш суръатлари учрайди.

Хорижий тўғридан

-

тўғри инвестициялар ҳажми ҳам динамик ўсишни кўрсатиб,

бир неча бор йирик лойиҳалар (энергетика, саноат, туризм, транспорт, ИҚТ)

ҳисобига амалга оширилган.

Соҳалар

бўйича

структура

Нефть

-

газ, кимё, машинасозлик, электроэнергетика соҳалари асосий капиталга

сармоя йўналтирилиши бўйича етакчи ўринларда турибди.

Қишлоқ хўжалиги: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва

агротехнологик парклар ташкил этиш орқали ушбу соҳада ҳам сармоялаш ошган.

Йўл

-

қурилиш, транспорт

-

логистика, телекоммуникация соҳаларида йўлга

қўйилган йирик лойиҳалар асосий капитал сармоясининг катта қисмини ташкил

қилади.

Мавжуд

муаммолар ва

имкониятлар

Инвестиция муҳитининг баъзи камчиликлари: Адолатли рақобат муҳитини

яратишда оқсашлар, коррупция ҳолатлари, ҳуқуқий базанинг номуккаммаллиги,

бюрократик тўсиқлар.

Хорижий ҳамкорлик доирасида экспорт салоҳиятини ошириш, технологик

янгиланишлар орқали қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш

имкониятлари кенг. Давлат

-

хусусий шериклик (ГЧШ) механизмларини

кучайтириш орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга

ошириш имконияти мавжуд.

Тенденция ва

прогнозлар

Инвесторлар

ҳуқуқлари

муҳофазаси

механизмларининг

янада

мустаҳкамланиши, молия бозорини ривожлантириш ва хорижий шериклар

билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига асосий капиталга инвестиция ҳажми

келгуси йилларда ҳам ўсиши кутилмоқда.

Солиқ сиёсатини соддалаштириш, йиғма ахборот тизимларини (ERP, CR

M,

электрон ҳукумат) кенг жорий этиш орқали сармоядорлар учун вақт ва

харажатларни қисқартириш салоҳияти катта.

Асосий капиталга инвестициялар —

мамлакат иқтисодиётида узоқ муддатли

тараққиётни таъминлашда энг муҳим кўрсаткичлардан бири. Ўшбу инвестициялар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

429

ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш, янги технологияларни жорий этиш,
инфратузилмани модернизация қилиш ва умуман иқтисодий ўсиш суръатларини

тезлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда асосий капиталга

инвестицияларнинг динамикаси маълум даражада ўсувчанликни кўрсатган.

Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилаш ва асосий капиталга инвестициялар

ҳажмини ошириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самара бераётган бўлса

-

да, ҳали

бажарилиши зарур бўлган ишларнинг кенг доираси мавжуд. Жумладан:

Қонунчилик базасини халқаро андозаларга мос равишда такомиллаштириш;

Солиқ ва божхона имтиёзларини мақсадли равишда жорий этиш,

рағбатлантириш механизмларини ислоҳ қилиш;

Молия бозори, банк тизими, капитал бозорини rivojlantirish орқали сармоядорлар

учун қулай молиявий муҳит яратиш;

Инфратузилма лойиҳаларини кенгайтириш ва ташқи бозорлар билан

боғлиқликни кучайтириш;

Диверсификация ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали

иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш.

Ўшбу чора

-

тадбирлар биргаликда амалга оширилиши натижасида асосий

капиталга инвестицияларнинг ҳажми барқарор ўсиб, мамлакат иқтисодиётида юқори

қўшимча қиймат яратилиши ҳамда умумий фаровонлик ошиши кутилмоқда.

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йиллари

мобайнида Ўзбекистонда олимлар ва амалиётчиларнинг диққат марказида

иқтисодиётнинг турли соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ҳуқуқий,
ташкилий ва иқтисодий шарт

-

шароитлар яратиш масалалари доимо долзарб бўлиб

келган.

Сўнгги ўн йил ичида республикада хорижий ва маҳаллий инвесторларни ишлаб

чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига
фаол жалб этиш учун зарур шароитлар яратилди.

Асосий капиталга инвестициялар –

янги асосий фондларни сотиб олиш ва такрор

ишлаб чиқаришга йўналтирилган харажатлар мажмуини билдиради. Сўнгги беш

йилдаги асосий капиталга инвестициялар ҳажми динамикаси шуни кўрсатмоқдаки, у
деярли икки мартага кўпайиб, ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда.

1-

расм

.

Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатлари динамикаси, % да

38,9

42

53,9

56,6

107,1

0

20

40

60

80

100

120

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатлари

динамикаси

% да


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

430

Ўшбу рақамлардан кўриниб турибдики, 2020 йилдан 2021 йилгача мўътадил ўсиш

кузатилган (38,9 дан 42,0 га, тахминан 8% атрофида). 2021 йилдан 2022 йилгача эса

ўсиш суръатлари янада жадаллашган (42,0 → 53,9, бу тахминан 28% га ўсганини

кўрсатади). 2022 йилдан 2023 йилгача ўсиш нисбатан секинлашган бўлса

-

да (53,9 →

56,6, тахминан 5% атрофида), кўрсаткич барқарор равишда кўтарилишда давом
этаётгани маълум.

2024 йил учун прогноз қилинаётган 107,1 кўрсаткичи эса бир йил ичида кўрсаткич

деярли икки баробарга ошиши кутилмоқдагини англатади. Яъни 56,6 → 107,1 ўсиши

деярли 90% дан зиёд. Бу каби катта сакраш, аввало, йирик инфраструктура лойиҳалари,
стратегик тармоқларга йўналтириладиган сармоялар (энергетика, транспорт,

логистика, саноат), шунингдек, молиявий ислоҳотлар ҳамда чет эл инвестициялари

жалб этилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ўмуман олганда, 2020–2023 йилларда

асосий капиталга инвестициялар муттасил

ортиб борган бўлса, 2024 йилда бир неча карра кўпайиши турли экономик ислоҳотлар

самарасида кузатилиши кутилаётганини кўриш мумкин. Бу ўсиш иқтисодиётдаги жадал

суръатлар, янги иш ўринлари яратилиши ва иқтисодий жараёнларга хорижий

инвесторлар ишончининг ортиши каби кўплаб мусбат натижаларга хизмат қилиши
мумкин.

Сўнгги беш йил ичида ўсиш суръатларини кўрадиган бўлсак, 2020 йилда 104,6 %

га етган, 2021 йилда бир оз пасайиб 97,8 % ни ташкил этган, 2022 йилда кўпайиб –

115,2

% кузатилди, ҳозирги давргача яна ўсиш тенденциясига эга бўлиб –

174,5 % ни ташкил

этди.

2024 йилнинг январь

-

март ойларида

жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган

молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга

инвестицияларнинг улуши, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 % пунктга камайиб,

7,0 % ни ёки 7,6 трлн. сўмни ташкил этди. Мос равишда, марказлашмаган
молиялаштириш манбалари ҳисобидан 99,5 трлн. сўм ёки жами инвестицияларнинг 93,0

% инвестициялари ўзлаштирилиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 % пунктга

кўпайди.

2024 йилнинг январь

-

март ойларида асосий капиталга инвестицияларнинг 75,9 %

и ёки 81,3 трлн. сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса,

корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 24,1 % ёки 25,8 трлн. сўм

молиялаштирилди. 2024 йил январь

-

март ойлари якунлари бўйича инвестиция

статистикаси кўрсаткичларини шакллантириш бўйича 3 666 та йирик корхона ва 1330
та кичик бизнес субъектлари томонидан ҳисоботлар қабул қилинди.

2024 йил январь

-

март ойларида Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги

хорижий кредитлар ҳисобидан 5,2 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 2023

йилнинг мос даврига нисбатан 237,3 % ни ташкил этди. Ўларнинг жами ҳажмидаги

улуши 4,8 % даражасида қайд этилди.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар

ҳажми 0,4 трлн. сўмни (доллар эквивалентида 32,7 млн. АҚШ доллари) ва жами

инвестициялардаги улуши 0,4 % ни ташкил этди. Шунингдек, мазкур жамғарма

ҳисобидан молиялаштирилган инвестициялар ҳажми 2023 йилнинг мос даврига
нисбатан 249,9 % ни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси бўйича Республика

бюджетидан молиялаштириладиган инфраструктура, иқтисодий ва ижтимоий соҳани

ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 1,8 трлн. сўмни ёки жами

инвестицияларнинг 1,6 % ини ташкил этди. Шунингдек, сув таъминоти ва канализация
тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан инвестициялар ҳажми

0,2 трлн. сўмни ёки жами инвестициялар 0,2 % ини ташкил этди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

431

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда инвестицион муҳитни яхшилаш жараёни сўнгги йилларда мамлакат

иқтисодиётини диверсификациялаш ва модернизация қилишда ҳал қилувчи аҳамият

касб этмоқда. Шундай экан, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қулай шароит

яратиш, соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш, коррупцияга қарши
курашни кучайтириш, рақобат муҳитини шаффофлаштириш каби омиллар

иқтисодиётда барқарор ўсишни таъминлайди. Шу билан бирга, инфратузилмани тубдан

яхшилаш, молия бозорини чуқур ислоҳ қилиш, солиқ сиёсатини соддалаштириш ва

чакана бюрократик тўсиқларни қисқартириш каби чоралар ҳам инвесторларнинг
ишончини оширишга хизмат қилади. Натижада ички ва ташқи сармоялар оқими

кенгайиб, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори қўшимча қиймат

яратилиши, янги иш ўринларини очиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш имконияти
юзага келади.

Ўшбу хулосадан келиб ыуйидаги таклифларни бериш мумкин.

-

Инвестиция муносабатларини тартибга солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

халқаро андозаларга мос равишда ишлаб чиқиш ва доимий равишда янгилаб бориш.

Инвесторлар ҳуқуқларини

кафолатлайдиган мустақил муаммо ҳал этиш ва низоларни

кўриб чиқиш механизмларини ривожлантириш.

-

Давлат органлари фаолиятини тубдан шаффофлаштириш, электрон ҳукумат (e

-

Government) тизимларини кенг жорий этиш. Лицензиялаш жараёнларини

соддалаштириш, рухсат

бериш тартиботларини ягона электрон платформалар орқали

кўриб чиқиш тизимини жорий қилиш.

-

Мақсадли солиқ имтиёзларини бериш тартибини янада равшан баён этиш,

ортиқча расмиятчиликларни камайтириш. Солиқ юкини оптимал даражада сақлаб

туриш орқали хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун баробар шароит яратиш.

-

Транспорт, энергетика, ИКТ (ақлли шаҳарлар, рақамли технологиялар)

соҳаларидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, хусусан,

иштирокчи томонлар учун аниқ масъулият ва мажбуриятлар ўрнатиш. Давлат

-

хусусий

шерикликни (ГЧШ) янада ривожлантириш орқали стратегик инфратузилма

объектларини модернизация қилиш.

-

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби

халқаро институтлар билан ҳамкорлик доирасида имтиёзли кредитлар, грантлар ҳамда

инновацион технологияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш. Техник

ёрдам лойиҳалари орқали хорижий экспертлар тажрибасини жалб қилиб, маҳаллий
мутахассислар салоҳиятини ошириш.

-

Ўзоқ муддатли имтиёзли кредитлар ҳамда грант дастурлари орқали

кичик бизнес

учун

қулай

инвестиция

имкониятларини

яратиш.

Экспорт

салоҳиятини

ривожлантириш учун логистика, сертификация ва халқаро бозорларга чиқиш

жараёнларини енгиллаштириш.

-

Хусусий банклар сонини ошириш, капитал бозорлари (биржа, облигация

чиқариши) фаолиятини жонлантириш, чет эл банкларининг филиалларини очиш

тартибини соддалаштириш. Микрофинанс институтлари, венчур

жамғармалари ва

бошқа замонавий молиялаштириш шаклларини ривожлантириш.

Ўшбу таклифларнинг биргаликда амалга оширилиши орқали Ўзбекистонда

инвестицион муҳит сифат жиҳатдан янги босқичга чиқиши, мамлакат иқтисодиёти

рағбатланиши ва хорижий ҳамда маҳаллий сармоялар иштирокининг янада ортишига

эришиш мумкин

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

432

Адабиётлар/Literatura/Reference:

Akramova N.I. (2023), Theoretical principles of formation of corporate culture of joint stock

companies. Scientific discussion (Praha, Czech Republic) ISSN 3041-4245, 50-53 p, VOL 1, No 73,

Index Copernicus (12).

Bayulgen O. (2010) Foreign Investment and Political Regimes. Cambridge, 12-p.

Ғозибеков Д.Е. (2003). “Инвестицияларни молиялаштириш масалалари” Т.: “Молия”

нашриёти. 45

-

бет.

Кочемасова, А.В.

(2013)

. Мировой опыт привлечения прямых иностранных

инвестиций в условиях глобализации экономики / А.В. Кочемасова // Финансы и кредит. –

№ 18. –

С. 66−77.

Луғат

(1947)

Ҳениус Ф. номидаги Ташқи савдо луғати, 2

-

нашр.. АҚШ.

Мустафакулов

Ш.И.,

(2017)

Инвестицион муҳит жозибадорлиги: назария,

методология ва амалиёт. Монография. БМА. 208

-

б.

Хошимов Қ.Б. (2004) “Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа

тортиш ва уни такомиллаштириш йўллари” иқтисод фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.Т. БМА. 7

-

б.

Библиографические ссылки

Akramova N.I. (2023), Theoretical principles of formation of corporate culture of joint stock companies. Scientific discussion (Praha, Czech Republic) ISSN 3041-4245, 50-53 p, VOL 1, No 73, Index Copernicus (12).

Bayulgen O. (2010) Foreign Investment and Political Regimes. Cambridge, 12-p.

Ғозибеков Д.Е. (2003). “Инвестицияларни молиялаштириш масалалари” Т.: “Молия” нашриёти. 45- бет.

Кочемасова, А.В. (2013). Мировой опыт привлечения прямых иностранных инвестиций в условиях глобализации экономики / А.В. Кочемасова // Финансы и кредит. –– № 18. – С. 66−77.

Луғат (1947) Ҳениус Ф. номидаги Ташқи савдо луғати, 2-нашр.. АҚШ.

Мустафакулов Ш.И., (2017) Инвестицион муҳит жозибадорлиги: назария, методология ва амалиёт. Монография. БМА. 208-б.

Хошимов Қ.Б. (2004) “Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни солиққа тортиш ва уни такомиллаштириш йўллари” иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.Т. БМА. 7-б.