АНАЛИЗ СУЩЕСТВУЮЩИХ ПРОБЛЕМ В ИНИЦИАТИВНОМ БЮДЖЕТНОМ ПРОЦЕССЕ

Аннотация

В данной статье освещен анализ нормативно-правовой базы организации инициативных бюджетных процессов и анализ проектов, реализуемых в процессе «Инициативного бюджета», проводимый через информационный портал «Открытый бюджет». Также разработаны предложения по механизму софинансирования, который позволит инициаторам использовать средства, предназначенные для сбора голосов, для финансирования проекта.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
466-478
36

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Хасанов , К., & Акбарова , Х. (2025). АНАЛИЗ СУЩЕСТВУЮЩИХ ПРОБЛЕМ В ИНИЦИАТИВНОМ БЮДЖЕТНОМ ПРОЦЕССЕ. Экономическое развитие и анализ, 3(1), 466–478. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/65518
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье освещен анализ нормативно-правовой базы организации инициативных бюджетных процессов и анализ проектов, реализуемых в процессе «Инициативного бюджета», проводимый через информационный портал «Открытый бюджет». Также разработаны предложения по механизму софинансирования, который позволит инициаторам использовать средства, предназначенные для сбора голосов, для финансирования проекта.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

466



ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ

Хасанов Камолиддин Абдураззоқович

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджет

-

солиқ илмий тадқиқотлари институти

ORCID: 0009-0006-7789-4251

kamoliddin.xasanov@ifs.imv.uz

Акбарова Хамидахон Солижон қизи

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Бюджет

-

солиқ илмий тадқиқотлари институти

ORCID: 0009-0003-8248-540X

xamidaxon.akbarova@ifs.imv.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш

бўйича норматив

-

ҳуқуқий асослар таҳлили ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали

орқали ўтказилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнида амалга оширилган лойиҳалар
таҳлили ёритилган. Шунингдек, ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган

маблағларни лойиҳани молиялаштириш учун йўналтиришга имкон берувчи биргаликда

молиялаштириш механизмига таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

ташаббусли бюджет, очиқ бюджет, ахборот портали, давлат

бюджети, жамоатчилик фикри.

АНАЛИЗ СУЩЕСТВУЮЩИХ ПРОБЛЕМ В ИНИЦИАТИВНОМ

БЮДЖЕТНОМ ПРОЦЕССЕ

Хасанов Камолиддин Абдураззокович

Институт бюджетных и налоговых исследований при

Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан

Акбарова Хамидахон Солиджон кизи

Институт бюджетных и налоговых исследований при

Министерстве

экономики и финансов Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье освещен анализ нормативно

-

правовой базы

организации инициативных бюджетных процессов и анализ проектов, реализуемых в

процессе «Инициативного бюджета», проводимый через информационный портал

«Открытый

бюджет».

Также

разработаны

предложения

по

механизму

софинансирования, который позволит инициаторам использовать средства,

предназначенные

для сбора голосов, для финансирования проекта.

Ключевые слова:

инициативный бюджет, открытый бюджет, информационный

портал, государственный бюджет, общественное мнение.

UO‘K:

336.14

I SON - YANVAR, 2025

466-478

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

467

ANALYSIS OF EXISTING PROBLEMS IN THE INITIATIVE BUDGET PROCESS

Khasanov Kamoliddin Abdurazzokovich

Institute of Budget and Tax Research under the

Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan

Akbarova Hamidakhon Solijon kizi

Institute of Budget and Tax Research under the

Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article covers the analysis of legal frameworks for the organization of

initiative budget processes and the analysis of the projects implemented in the process of

Initiative Budget

conducted through the

Open Budget

information portal. Proposals have also

been developed for a co-financing mechanism, which would allow initiators to use the money spent
on collecting votes to finance the project.

Keywords:

initiative budget, open budget, information portal, state budget, public opinion.

Кириш.

Жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган партисипатор бюджетлаштириш

тажрибаси турли мамлакатларда методологик жиҳатдан бир

-

бирига жуда ўхшаш бўлиб,

унинг асосий мазмуни кенг жамоатчиликни бюджет маблағлари сарфланишида

иштирок этиш ва қарор қабул қилишга жалб

қилишдан иборат.

Партисипатор бюджетлаштириш биринчи марта 1989 йилда Бразилиянинг

Порто

-

Алегри шаҳрида бюджет маблағларини сарфлашнинг устувор йўналишларини

белгилашда қўлланилган ва ижтимоий тенгсизликка қарши кураш воситаси сифатида

жорий этила бошланган. Натижада, Бразилия тажрибаси Лотин Aмерикасига, кейин эса

Европага тарқалиб, XXI асрда бу амалиёт Aфрика, AҚШ, Хитой ва Жануби

-

Шарқий Осиёда

амалга оширилди. Бутун дунёда партисипатор бюджетлаштириш амалиётининг

ривожланиши фуқаролар томонидан энг долзарб ҳисобланган ҳудуд муаммоларини ҳал

қилишда давлат молиясини биргаликда бошқариш

эҳтиёжи пайдо бўлиши билан

изоҳланади.

2021 йилдан Ўзбекистонда хориж мамлакатларнинг илғор тажрибаларини

ўрганган ҳолда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган бюджет

модели –

“Ташаббусли бюджет” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Шунингдек,

ташаббусли бюджет жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи бир қатор норматив
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бугунги кунда ушбу тизим аҳолига давлат

молиясини бошқаришда даҳлдорлик, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида

таъсирчан восита сифатида ҳизмат қилмоқда.

Ташаббусли бюджет тизими фуқароларнинг жойлардаги долзарб муаммоларни

ҳал этишига ҳамда бюджет жараёнида фаол иштирок этишига замин яратиб, аҳолини
қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ушбу тизим орқали ўз ечимини топмоқда.

Ташаббусли бюджет ислоҳотлари

доирасида Ўзбекистоннинг 2025

-

2027 йилларга

мўлжалланган фискал стратегияси

5

муҳим аҳамият касб этади. Фискал стратегия

доирасида ташаббусли бюджет тизимини доимий такомиллаштириб бориш, жумладан,
назорат инструментларини кенгайтириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш,

ҳудудий

ҳокимликлар масъулиятини ошириш, мажбурий овоз тўплашга қарши

курашиш, “аралаш молиялаштириш” амалиётини жорий этиш режалаштирилган.

Буларнинг барчаси ташаббусли бюджетлаштиришни янада ривожлантириш учун зарур
шароитларни яратади.

5

2025-

2027 йилларга мўлжалланган фискал стратегияси

https://api.mf.uz/media/filestore/Fiskal%20strategiya%202025-2027.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

468

Қуйида

Ўзбекистонда ташаббусли бюджет жараёнидаги муаммолар таҳлили ва

аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Адабиётлар шарҳи.

Ташаббусли бюджетлаштириш давлат молияси билан бевосита боғлиқ бўлиб,

ҳамма жойда минтақавий давлат молия сиёсатининг объектига айланиб бормоқда. Бу

фуқаролар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бюджет маблағларидан фойдаланиш

устуворлиги ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмлари

орқали бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширадиган воситадир.
Иқтисодчи олимлар томонидан бундай бюджетлаштиришни “фуқаролар бюджети”

(participatory budgeting) деб ҳам талқин этилади (

Sinkina, 2015)

.

Лойиҳаларни ташаббусли бюджетлаштиришни таснифлашнинг бешта асосий

мезонлари мавжуд

:

бюджет масалаларини муҳокама қилиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари иштироки;

кетма

-

кетликда лойиҳани амалга ошириш жараёни;

фуқаролар иштирокида жамоатчилик муҳокамаси;

жамоатчилик ҳисоботини ташкил этиш (

Vagin & other, 2015)

.

Шундай қилиб, бюджетлаштиришда иштирокчи қарорлар қабул қилиш жараёнига,

жумладан, ҳудудларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда қандай ҳаракатлар

самаралироқ бўлиши ҳақидаги қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб қиладиган

маслаҳатчи демократиянинг элементи сифатида

кўриш мумкин (

Gavrilova, 2016)

.

Иқтисодчи олимлар ташаббусли бюджетлаштиришининг ижтимоий

-

иқтисодий

аҳамияти, демократик жамият қуришда унинг зарурати

бўйича илмий изланишлар олиб

боришган.

Хусусан, Вагин В.В., Тимоҳина Э.А. фикрича, ташаббусли бюджет –

бюджет

маблағларини сарфлаш объектларини белгилаш ва танлашда фуқароларнинг бевосита

иштирокида маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал этиш, шунингдек,

танланган лойиҳаларни амалга ошириш устидан кейинги мониторингни амалга

ошириш бўйича фуқаролар ташаббусига асосланган турли амалиётлар мажмуи (

25

QUESTIONS ON INITIATIVE BUDGETING, 2017)

.

Бюджет ҳамжамияти PEMPAL («Взаимное обучение и обмен опытом

в управлении

государственными финансами»)нинг Бюджет саводхонлиги ва бюджет шаффофлиги

ишчи гуруҳи томонидан нашр этилган нашрда таъкидланганидек, "ташаббусли
бюджетлаштириш" бу "одамлар ўз маблағларидан қандай фойдаланиш тўғрисида қарор

қабул

қиладиган механизм ёки жараёндир"

6

.

Тадқиқот методологияси.

1.

Ташаббусли бюджет лойиҳаларини амалга ошириш кўламини кенгайтириш

мақсадида ташаббускорлар овоз йиғишга сарфлаётган маблағларни лойиҳани

молиялаштириш учун йўналтириш

(фуқаролар ташаббуси жамғармаси махсус ғазна

ҳисобварағига)

, биргаликда молиялаштириш, краудфандинг, диаспора маблағлари,

корпоратив хайрия ва бошқалардан фойдаланиш.

Хусусан, биргаликда молиялаштиришда лойиҳаларга бюджетдан лойиҳа

қийматининг 85 фоизи миқдорида маблағ ажратилади. Лойиҳа қийматининг қолган 15

фоизи биргаликда молиялаштириш орқали, ташаббускорлар, тадбиркорлар ҳамда

маҳалла бюджети маблағлари орқали таъминланади.

6

«Общественное участие в бюджетной политике и бюджетном процессе. Создание и/или укрепление

соответствующих механизмов в странах PEMPAL»: Подготовлено Рабочей группой бюджетного

сообщества (БС) по вопросам бюджетной грамотности и прозрачности бюджета –

Май 2020 г.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

469

Бунда тўпланган овоз ва йўналтирилган маблағларга нисбатан 70 га 30 вазн, яъни

туман миқёсида лойиҳа учун энг кўп овоз тўпланган лойиҳага 70 балл (қолган

лойиҳаларга бериладиган балл тўплаган овозига мутаносиб равишда камайиб боради),

Биргаликда молиялаштириш маблағлари миқдори учун 30 баллгача берилади.

Биргаликда молиялаштириш маблағлари миқдори лойиҳа қийматининг 15

фоизидан ошмаслиги керак, бунда шакллантирилган ҳар

1 фоиз маблағлар учун 2

баллдан берилади. Биргаликда молиялаштириш маблағлари

фуқаролар, якка

тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бериладиган

пул маблағлари, маҳалла бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

Бунда, бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақлари ҳисобидан

маблағларни мажбурий шакллантиришга йўл қўйилмайди, агарда ушбу ҳолат

аниқланганда мазкур лойиҳанинг ташаббусли бюджет жараёнидаги иштироки
тўхтатилади.

Ҳар

бир лойиҳа

тўплаган баллар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади, бунда

йиғилган баллар овозлар сони энг кўп бўлган лойиҳага нисбатан пропорционал бўлиши,

ҳамда биргаликда молиялаштириш миқдори ҳисобга олиниши таъминланади:

Балл

𝑖

=

𝑉

𝑖

𝑉

𝑚𝑎𝑥

× 𝑆 + 𝐶

𝑓

бу ерда

:

Балл

𝑖

лойиҳага бериладиган умумий балл миқдори

𝑉

𝑖

i

лойиҳа учун

берилган овозлар сони

𝑉

𝑚𝑎𝑥

энг кўп овоз йиққан лойиҳадаги овозлар сони

S

эришиш мумкин бўлган максимал

70

балл

𝐶

𝑓

биргаликда молиялаштиришга бериладиган балл миқдори ва у қуйидаги

формула орқали ҳисобланади

:

𝐶

𝑓

=

𝐶𝐹𝐶

𝑃𝑉

× 200

бу ерда

:

CFC

лойиҳа учун биргаликда молиялаштириш маблағлари миқдори (

Co-

Funding Contribution amount)

PV

лойиҳа қиймати

Биргаликда молиялаштириш маблағлари миқдорининг лойиҳа қийматига

нисбати

0

≤ 𝐶𝐹𝐶/𝑃𝑉 ≤ 0,15

оралиғида бўлиши шарт, яъни биргаликда молиялаштириш

маблағлари учун ихтиёрий равишда бериладиган пул маблағлари умумий суммаси
лойиҳа қийматининг 15% дан ошмаслиги шарт.

Мисол учун: Тошкент ш. Юнусобод тумани Мингчинор маҳалласи, Лолазор кўчасида

қиймати 900,0 млн сўм бўлган кўча чироқларини ўрнатиш лойиҳаси овоз бериш

жараёнида 3200 та овоз билан туманда учинчи ўринни эгаллаган (энг кўп овоз йиғган
лойиҳа 3500 овоз олган), биргаликда молиялаштириш миқдори (CFC) 117,0 млн сўмни

ташкил этди (лойиҳа умумий қийматига нисбатан 13%). Бунда мазкур лойиҳанинг

тўплаган баллиқуйидагича ҳисобланади:

Балл

𝑖

= 70 ∗ (

3200
3500

) + (

117
900

) ∗ 200

Лойиҳа берилган овозлар бўйича 64 балл, биргаликда молиялаштириш миқдори учун

2

6 балл, жами 90 балл тўплаган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

470

Биргаликда молиялаштириш маблағлари тегишли маҳалла махсус ғазна

ҳисобварағида тўпланади ва фақатгина лойиҳа ғолиб деб топилганда маҳаллий бюджет

фуқаролар ташаббуси жамғармаси махсус ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Лойиҳа ғолиб деб топилмаган тақдирда эса ташаббускорлар томонидан йиғилган

маблағлар

маҳалла махсус ғазна ҳисобварағида сақланади, ва ташаббускорларнинг

розилиги билан кейинги мавсум лойиҳалари учун биргаликда молиялаштириш

маблағлари ҳисобига ўказилиши ёки уларнинг талабларига биноан қайтарилиши

мумкин.

Биргаликда молиялаштириш маблағлари эвазига иқтисод қилинган маблағлар

ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни молиялаштириш имкони яратилади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистонда фуқароларни бюджет жараёнига жалб этиш механизми Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 22

августдаги “Бюджет маълумотларининг

очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

3917-

сон Қарори

Lex.uz. (2018)

билан мустаҳкамланган.

Қарорга кўра 2019 йилда бюджет маблағларини тақсимлашда туман (шаҳар)лар

бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида

шакллантирилган тадбирларга йўналтирилиши белгиланган механизм жорий этилган.
Шунингдек, шу йилнинг ўзида, Давлат бюджети тўғрисидаги маълумотлар,

жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туман (шаҳар)лар бюджетларининг

қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилиш таклиф этилаётган тадбирлар

тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича

таклифларни ўзида мужассам этган “Очиқ бюджет” ахборот портали ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет

жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

5072-

сон Қарори Lex.uz. (2021) билан 2021 йилдан “Очиқ

бюджет” ахборот порталининг янги версияси ишга туширилган, шунингдек, хориж

мамлакатларининг илғор тажрибалари ҳамда халқаро экспертларнинг билдирган

фикрлари ёрдамида ташаббусли бюджет жараёни амалиётга жорий этилган. Бунда,
туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг

5

фоизи

жамоатчилик

фикри

асосида

шакллантирилган

тадбирларни

молиялаштиришга йўналтириш ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча

маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Кенгашининг 2021

йил 22 апрелдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик
иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги КҚ

213-IV-

сон Қарорига мувофиқ Туман (шаҳар)

бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган

тадбирларга йўналтириш,

шунингдек, “Очиқ бюджет” портали орқали жамоатчилик

фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш тартиби қабул
қилинган.

Ўтказилган дастлабки Ташаббусли бюджет жараёнида энг кўп келиб тушган

таклифларнинг аксарият

қисмини ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар

ташкил этган. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил

22 сентябрдаги ““Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида
шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ

5250-

сон Қарори Lex.uz. (2021)га асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб

туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш

учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот

портали орқали

жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш

белгиланди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

471

Навбатдаги мавсумлар давомида фуқароларнинг ушбу жараёнга бўлган қизиқиши

ва ишончининг ортиши натижасида кўп овоз тўплаган лекин ғолиб бўлмаган

лойиҳаларни қўллаб

-

қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 7 апрелдаги “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри

асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг

иштирокини янада қўллаб

-

қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ

-

197 сон Қарори (Www.lex.uz.,

2022) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги

“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш

кўламини кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-

409 сон Қарор (Lex.uz.,

2022)ларига асосан 2022 йилнинг иккала мавсуми доирасида ҳар бири 2 мингдан ортиқ

овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар қўшимча равишда ғолиб деб

топилган.

2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳалар 2023

йил

1 мавсумда ҳам Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги

“Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол

маҳаллаларни қўллаб

-

қувватлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-

117 сон Қарори

(Lex.uz., 2023) га асосан ғолиб деб топилган.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган

тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот

портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланиши Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги “«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла»

дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари

орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 183

-

сон

Қарори (Lex.uz., 2023) билан белгиланган.

1-

расм. Ташаббусли бюджет жараёнларини молиялаштириш

2024 йилда ташаббусли бюджет жараёнлари янги босқичга олиб чиқилди. Хусусан,

ўтган давр мобайнида орттирилган тажрибани инобатга олган ҳолда мазкур тизимни

янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш

ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ

666-

IV-

сон Қарори (Lex.uz., 2024) қабул қилинди. (

Мазкур қарорга асосан Ўзбекиcтон

Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ

-213-IV-

сон

Қарори иловаси ўз кучини йўқотган).

Қарорга

кўра ташаббусли бюджет жараёнларини молиялаштириш манбалари

қуйидагилардан

иборат (1

-

расм).

Маблағларни ташаббусли бюджет жараёнини молиялаштиришга йўналтириш

учун туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари

жамғармалари шаклидаги Фуқаролар ташаббуси жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағи

очилади.

туман (шаҳар)лар

бюджетларининг

тасдиқланган умумий

харажатларининг камида

5

фоизи;

туман (шаҳар)

бюджетлари қўшимча

маблағларининг камида

30

фоизи;

Қорақалпоғистон

Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент

шаҳрининг бюджетлари

қўшимча

маблағларининг

30

фоизи;

туман (шаҳар)

бюджетларида ички

йўлларни таъмирлаш

учун кўзда тутилган

маблағлар;

вазирлик ва идораларнинг

тегишли давр учун

тасдиқланган

ривожлантириш

дастурлари доирасида

кўзда тутилган маблағлар.

Туман/шаҳар ҳокимяти

ҳузуридаги "Фуқаролар

ташаббуси" жамғармаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

472

Ташаббусли бюджет жараёни бир нечта босқичларлардан иборат бўлиб,

қуйидагича амалга оширилади (2

-

расм):

2-

расм. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш босқичлари

Мамалакатда яшил боғ ва жамоат паркларини барпо этиш мақсадида, Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 мартдаги “Жамоатчилик фикри

асосида ишлаб чиқилган «менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш ва

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 156

-

сон Қарори

(Lex.uz., 2024) қабул қилинган. Қарорга мувофиқ, «Яшил макон» умуммиллий

лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан

ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «яшил боғ» ва «яшил жамоат

парклари»ни ташкил қилиш учун «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик

фикри асосида ишлаб чиқилган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга

йўналтирилиши белгиланган.

Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил

29

июлдаги “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги КҚ

-787-

IV сон

Қарори (Lex.uz., 2024) билан КҚ

666-IV-

сон Қарорига бир қатор ўзгартириш ва

қўшимчалар киритилди. Бунда, овоз бериш босқичи 10 кунга камайтирилди, Халқ

депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари ваколатини кенгайтириш мақсадида –

уларга

туман (шаҳар) бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан қўшимча ғолибларни эълон

қилиш ҳамда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни бекор қилиш ваколати берилди.

Шунингдек, 2025 йил 1 мавсумдан бошлаб барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш

имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда

кетма

-

кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун

навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланиши

белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотларига кўра, ташаббусли бюджет

жараёнида 2021 йилдан 2024 йил 2 мавсумга қадар келиб тушган таклифлар сони 340,8

мингтани ташкил этди. Бунда, фуқаролар томонидан 2021 йилда 41

125 та таклифлар

келган бўлса, 2022 йилда 131

266 та, 2023 йилда 105

434 та ҳамда 2024 йилда жами

63 049

та таклифлар билдирилган.

(Маълумот учун: 2024 йил 2 мавсум якунлари бўйича

умумий қиймати 2,2 трлн сўмни ташкил этган 1 950 та лойиҳалар ғолиб деб топилди).

Модерация жараёнидан 220 мингта таклифлар маъқулланиб, овоз бериш

жараёнига ўтказилган. Бунда, 20

21-

2024 йилларда мос равишда келиб тушган

таклифларнинг 56 фоизи (22

966 та), 59 фоизи (40

277 та ва

37

670 та), 63 фоизи (33

680

ва 33 489 та) ҳамда 82 фоизи (29

015 ва 23

246 та) қабул қилинган.

1

осқ

и

ч

2

осқ

и

ч

3

осқ

и

ч

8

осқ

и

ч

7

осқ

и

ч

6

осқ

и

ч

5

-

бос

қ

и

ч

«Очиқ бюджет»
ахборот
портали ва ОАВ
орқали
жамоатчиликка
етказади

ФУҚАРОЛАР

томонидан
лойиҳаларни
шакллантириш

20

кун

давомида

Саралашдан
ўтган
лойиҳаларга
овоз бериш

10

кун

давомида

Ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз
тўплаган таклифлар ғолиб деб
топилади

ИШЧИ КОМИССИЯ

Жамғарма маблағлардан
молиялаштириладиган тадбирлар
бўйича таклифларни тегишли халқ
депутатлари туман (шаҳар)
Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади

ИШЧИ
КОМИССИЯ

томонидан
лойиҳаларни
саралаб олиш

20

кун

давомида

4

осқ

и

ч

Кенгаш томонидан

маъқулланган

таклифларни

«Очиқ бюджет»

ахборот

порталида ва

бошқа ОАВда

эълон қилади.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИ

-

Жамғармага

йўналтириладиган маблағлар

миқдори кўриб чиқади

ИШЧИ КОМИССИЯ

ИШЧИ КОМИССИЯ

ИШЧИ КОМИССИЯ

-

тадбирларни молиялаштиришга

йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари

туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот киритади.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИ

-

тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган

маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни

тасдиқлайди.

ИШЧИ КОМИССИЯ

-

тасдиқланган ҳисоботни «Очиқ

бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.

ТУМАН (ШАҲАР)

ҲОКИМЛИКЛАРИ

-

Жамғармага

йўналтириладиган маблағлар

миқдорини белгилаш бўйича

таклифни Кенгашга киритади

3

иш

кунида


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

473

3-

расм. Жами таклифларга нисбатан модерациядан ўтган таклифлар улуши,

фоизда

Ташаббусли бюджет жараёнининг дастлабки мавсумларида деярли 50 фоиз

лойиҳалар саралашдан ўтмаган бўлса, мавсумдан мавсумга ўтган сари лойиҳаларнинг

аксарият қисми овоз бериш жараёнига ўтган. Айниқса, 2024 йилнинг иккала

мавсумларида мос равишда 81,6 фоиз ва 84,6 фоиз таклифлар саралашдан ўтган ва овоз

бериш босқичига ўтказилган. Ўшбу маълумотлар ташаббусли лойиҳаларнинг аксарият

қисми

саралаш босқичидан ўтказилганлигидан далолат беради. Бунда, белгиланган

мезонларга мос келмайдиган, яъни тадбиркорлик хусусиятига эга бўлган лойиҳалар ҳам

саралаш босқичидан ўтказилган

7

.

4-

расм. 2021

-

2024 йил мавсумларида бир лойиҳанинг БҲМдаги қиймати,

баробар

7

https://uza.uz/ru/posts/tashabbusli-byudzhet-zharayonlarida-tadbirkorlik-subektlari-golib-bolgani-keskin-

tanqid-qilindi_662158?q=%2Fposts%2Ftashabbusli-byudzhet-zharayonlarida-tadbirkorlik-subektlari-golib-

bolgani-keskin-tanqid-qilindi_662158

55,8%

57,8%

61,2%

60,2%

67,7%

81,6%

84,6%

44,2%

42,2%

38,8%

39,8%

32,3%

18,4%

15,4%

41 125,0

69 700,0

61 566,0

55 970,0

49 464,0

35 575,0

27 474,0

0,0

10 000,0

20 000,0

30 000,0

40 000,0

50 000,0

60 000,0

70 000,0

80 000,0

2021/1

2022/1

2022/2

2023/1

2023/2

2024/1

2024/2

модерациядан ўтган таклифлар сони

модерациядан ўтмаган таклифлар сони

жами таклифлар

530,5

1 201,3

1 419,0

2 882,9

1 424,4

3 390,5

2 271,7

1 354,2

1 890,1

2 949,3

3 589,0

3 621,0

3 600,0

3 426,4

0,0

5 000,0

10 000,0

15 000,0

20 000,0

25 000,0

30 000,0

35 000,0

40 000,0

45 000,0

0,0

500,0

1 000,0

1 500,0

2 000,0

2 500,0

3 000,0

3 500,0

4 000,0

2021/1

2022/1

2022/2

2023/1

2023/2

2024/1

2024/2

Ғолиб бўлмаган таклифлар сони

Ғолиб бўлган таклифлар сони

Ажратилган маблағ (млрд сўм)

Бир лойиҳанинг БХМда қиймати


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

474

Шунингдек, 2021 йилда овоз бериш жараёнларида 1,1 млн та овоз берилган бўлса,

2022 йил жами 14,5 млн та, 2023 йилда жами 34,2 млн та овоз берилган. 2024 йилдан

“Бир фуқаро –

бир овоз” тамойилининг жорий этилиши ушбу овоз бериш жараёнининг

янада шаффоф ва адолатли бўлишига ҳисса қўшди. Натижада 2024 йил 1 мавсумда жами

29

015 та ташаббус учун деярли 11,7 млндан ортиқ овоз билан 2 770 та, 2024 йил 2

мавсумда жами 7,2 млн та овоз билан

1 950 та, барча мавсумларда эса жами 14,6 мингта

лойиҳа ғолиб бўлди.

Таҳлилларга кўра, вилоятлар кесимида аҳолини ташаббусли бюджет жараёнига

жалб қилинганлик даражаси ҳам мавсумдан мавсумга ошиб бормоқда. Айниқса,
Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида аҳолининг мазкур жараёндаги

иштирокининг улуши юқори бўлган. Сурхондарё вилоятида аҳолининг овоз бериш

жараёнига жалб қилинганлик даражаси 2022 йил 1 мавсумдан бошлаб 50 фоиздан паст
кўрсаткичга эга бўлмаган, 2023 йил 1 мавсумда эса қарийб 106,8 фоизни ташкил этган.
Бунда ушбу мавсумда Сурхондарё вилоятида 4

250 лойиҳа ғолиб бўлган бўлса, Олтинсой

тумани (

Олтинсой туманида 2023 йилда доимий аҳоли сони 187,9 минг кишини ташкил

этган)

да бир лойиҳа энг юқори 21 301 та овоз тўплаган ва ғолиб бўлган, бу туман жами

аҳоли сонининг 11 фоизни ташкил этган. Ўмуман олганда, 2023 йил 1 мавсумда барча
вилоятларда ушбу кўрсаткичнинг юқори даражасини кўриш мумкин. Фарғона вилояти

ҳам айнан мана шу мавсумда 93,5 фоиз кўрсаткичга эга бўлган.

1-

жадвал

2021-

2024 йил 1 мавсумларда ҳудудлардаги аҳоли сонига

нисбатан берилган овозлар улуши

Ҳудуд номи

2021

йил

2022 йил

1 мавсум

2022 йил

2 мавсум

2023 йил

1 мавсум

2023 йил

2мавсум

2024 йил

1

мавсум

Андижон вилояти

1,0%

9,2%

15,0%

29,1%

18,8%

22,7%

Бухоро вилояти

2,9%

12,4%

16,1%

37,4%

17,6%

23,9%

Жиззах вилояти

2,3%

15,7%

14,6%

38,7%

15,3%

28,9%

Қашқадарё вилояти

2,3%

11,3%

19,8%

47,3%

26,7%

33,1%

Қорақалпоғистон

Республикаси

3,0%

7,4%

6,7%

18,8%

14,2%

18,7%

Навоий вилояти

7,5%

20,5%

16,4%

39,9%

16,0%

24,9%

Наманган вилояти

2,8%

21,0%

17,7%

35,8%

13,7%

22,3%

Самарқанд вилояти

1,3%

9,1%

14,7%

29,0%

18,7%

26,5%

Сирдарё вилояти

1,3%

5,4%

3,9%

8,0%

5,5%

7,8%

Сурхондарё вилояти

7,9%

63,5%

53,0%

106,8%

52,1%

83,7%

Тошкент вилояти

2,9%

13,7%

15,7%

29,3%

15,4%

20,1%

Тошкент шаҳри

0,5%

4,3%

4,5%

10,9%

9,2%

9,3%

Фарғона вилояти

5,0%

21,6%

25,8%

93,5%

34,6%

52,6%

Хоразм вилояти

4,7%

14,4%

18,7%

23,8%

13,9%

17,5%

2021

йилдан 2024

йил 1 мавсумга қадар фуқаролар томонидан илгари сурилган

лойиҳаларнинг аксарият қисми умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

-

4380 та лойиҳа 34% (3,3 трлн сўм, 32%), йўлларни таъмирлаш

-

3439 та лойиҳа 27% (3,3

трлн сўм, 32%), соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

-

1335 та

лойиҳа 10,5% (1,2 трлн сўм, 11,6%), мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва
жиҳозлаш –

683 та лойиҳа 5,4% (431 млрд сўм, 4,2%) ёритиш тизимларини яхшилаш 416

та лойиҳа 3% (275 млрд сўм, 2,6%) ва ичимлик суви

таъминоти 393 та лойиҳа 3% (243

млрд сўм, 2,3%) ташкил қилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

475

5-

расм.

2021 йилдан 2024 йил 1 мавсумга қадар энг кўп илгари сурилган

лойиҳалар

(соҳалар кесимида, фоизда)

2024 йил 1 мавсумда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

тадбирлари бўйича келиб тушган лойиҳалар сони 5344 тани ташкил этган бўлса,

шундан 953 та лойиҳа ғолиб бўлган ёки мазкур соҳа бўйича жами келиб тушган
лойиҳаларнинг 17,8%ини ташкил қилган. Cоғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш

тадбирларида 20,6%, бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш тадбирларида

лойиҳаларнинг 16,3%и ғолиб бўлган. Бироқ ёритиш тизимларини яхшилаш тадбирлари

бўйича 1,4%, маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар)
ни таъмирлаш

-

тиклаш билан боғлиқ тадбирлар 1,4%, болалар майдончаларини барпо

этиш ёки таъмирлаш тадбирлари бўйича 0,9% лойиҳалар ғолиб бўлган.

6-

расм. Келиб тушган ҳамда ғолиб лойиҳалар сони

(2024 йил 1 мавсум).

2021 йилдан 2024 йил 1 мавсумга қадар Республикамизда жами маҳаллалар сони

9447 тани ташкил этади, шундан

5419 та (57 фоиз) маҳаллаларда 12736 та лойиҳалар

ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб бўлган, 979 та маҳаллаларда (18 фоиз) тўрт ва

34%

27%

11%

4%

5%

3%

3%

13%

Ўмумтаълим мактабларини таъмирлаш ва
жиҳозлаш
Ички йўлларни таъмирлаш

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва
жиҳозлаш
Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва
жиҳозлаш
Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва
жиҳозлаш
Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш

Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш

бошқалар

5344

12144

1433

1052

1001

1566

1097

4230

164

2150

1334

224

1886

678

334

310

393

235

953

897

295

172

80

64

59

58

34

31

31

22

17

17

15

11

10

4

(17,8%)

(7,4

(20,6%)

(16,3%)

(8,0%)

(4,1%)

(5,4%)

(1,4%)

(20,7%)

(1,4%)

(2,3%)

(9,8%)

(0,9%)

(2,5%)

(4,5%)

(3,5%)

(2,5%)

(1,7%)

Ўмумтаълим мактабларини таъмирлаш

Ички йўлларни таъмирлаш

Соғлиқни сақлаш муассасаларини …

Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш

Спорт муассасаларини таъмирлаш

Мактабгача таълим муассасаларини …

Бошқа тадбирлар

Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш

Олий ўқув юртларини таъмирлаш

Маҳалла гузари

Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш

Мусиқа ва мактабдан ташқари …

Болалар майдончаларини барпо этиш

Дренаж ва ариқ (зовур) ларни тартибга …

Ахоли дам олиш масканларини таъмирлаш

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

Табиий газ таъминоти билан боғлиқ …

Қабристонларни тартибга келтириш …

келиб тушган лойиҳалар сони

Ғолиб лойиҳалар сони

Ғолиб лойиҳалар улуши


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

476

ундан ортиқ 5470 та (42,9% жами амалга оширилганга нисбатан) ғолиб лойиҳалар
амалга оширилган бўлса, 43 фоиз маҳаллаларда ғолиб лойиҳалар мавжуд эмас. Ғолиб

лойиҳаларга жами 10,3 трлн сўм маблағ йўналтирилиб, шундан 41 фоизи

(4,2 трлн сўм)

тўрт ва ундан ортиқ лойиҳалари ғолиб бўлган маҳаллаларга тўғри келган.

7-

расм. Тўрт ва ундан ортиқ лойиҳалари ғолиб бўлган маҳаллаларга

йўналтирилган маблағлар,

трлн сўм.

Мисол учун, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани Касб

-

ҳунар мактаби моддий

техника базасини ривожлантириш лойиҳаси 2023 йил 2 мавсумда ҳамда 2024 йил 1

мавсумда ғолиб бўлган. Ўмумий маблағи 2 мавсумда 1,7 млрд сўмни ташкил этган;

Қоровулбозор тумани 2

-

сон умумтаълим мактабида қурилиш ва жиҳозлаш лойиҳалари

бўйича 2022 йил 1 ва 2 мавсумларда, 2023 ва 2024 йиллар 1 мавсумларида ғолиб бўлган.

Ўмумий маблағи 4 мавсумда 2,4 млрд сўмни ташкил этган; Сирдарё вилояти Ширин

шаҳри 1 умумтаълим мактабида таъмирлаш ва моддий

-

техника базасини

ривожлантириш тадбирлари бўйича 2022 йил 2 мавсумда 2 та, 2023 йил 1 ва 2
масумларда ҳамда 2024 йил 1 мавсумда 1 таддан лойиҳалар ғолиб бўлган. Ўмумий

маблағи 4 мавсумда 5 лойиҳа қиймати 1,8 млрд сўмни

ташкил этган.

Ташаббусли бюджет доирасида амалга оширилган лойиҳалар таҳлили натижасида,

бугунги кунда ташкилий жараёнда қуйидаги бир қатор ўз ечимини кутаётган

муаммолар аниқланди:

1.

Овоз бериш босқичида фуқаролар томонидан пул маблағларини овоз йиғиш

учун

йўналтириш ҳолатлари мавжуд.

2.

Ижтимоий соҳа ходимларини овоз йиғиш мақсадида мажбурий меҳнатга жалб

қилиниши ҳолатлари кузатилмоқда.

3.

Турли субъектлар томонидан моддий рағбат эвазига овоз тўплаб бериш

ҳизматлари ташкил этилиши жамият орасида ташаббусли бюджет жараёни аҳамиятини

пасайтириб, айрим ҳолларда унга нисбатан салбий муносабат уйғотмоқда.

4.

Айрим маҳалла ва ташкилотларнинг ташаббусли бюджет жараёнида кетма

-

кет

иштирок этиб ғолиб бўлиши, бошқа маҳаллалар аҳолиси орасида мазкур жараёнга

ишончсизликни уйғотмоқда.

5.

Ташаббусли бюджет платформасида тақдим этилган лойиҳаларнинг таҳлили

танловда асосан ижтимоий объектлар кўп овоз олаётганлигини кўрсатмоқда.

Ўмумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий

-

техника базасини ривожлантириш

бўйича лойиҳалар мактаб рахбариятининг маъмурий усулларни қўллаб, овоз йиғишни
ташкиллаштириши натижасида ғолиб деб топилиши маълум бир ҳудудда яшовчи

фуқароларнинг ташаббуслари амалга ошмаслигига сабаб бўлмоқда.

6.

Фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантиришда уларнинг қиймати

тегишли ҳисоб

-

китобларсиз “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилиб,

5419

4028 (42,6%)

979

та …

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

ғолиб маҳаллалар

ғолиб бўлмаган маҳаллалар

Ғолиб маҳаллалар

Тўрт ва ундан ортиқ лойиҳалари ғолиб бўлган маҳаллалар сони


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

477

ажратиладиган маблағлар модерация жараёнида камайтирилганда ташаббус
билдирган фуқаро ёки фуқаролар гуруҳи ҳолат сабабларини тушунмасдан норозилиги

юзага келмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

2.

Сунъий ажиотаж ҳосил қилиб овозларни тўплаш ҳолатларини олдини олиш

мақсадида “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида лойиҳалар

тўплаган овозларни фақатгина лойиҳа ташаббускори кўра олиши имкониятини жорий

этиш ва ҳар бир лойиҳа бўйича тўпланган овозларни овоз бериш жараёни якуни бўйича
эълон қилиш.

3.

Бошқа ҳудудлардан моддий рағбат эвазига овозларни жалб қилиш тажрибасини

қисқартириш мақсадида ҳар бир лойиҳа бўйича овоз беришни ташаббус билдирилган
ҳудуд

(кўпи билан вилоят)

доирасида чеклаш

(OneID орқали

назоратни амалга ошириш)

.

4.

Ташаббусли бюджет жараёнида кетма

-

кет иштирок этиб ғолиб бўлиш

муаммосининг сабабларидан бири лойиҳалар ўз ичига бир нечта тадбирларни олган

“лойиҳалар тўплами”

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2023

йилдаги 183

-

сон қарори мисолида)

сифатида амалга ошириш имконияти чекланганлиги

ва ажратиладиган маблағларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари

миқдорида чекланганлиги

.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг КҚ

-666-IV-

сон қарори билан барча маҳаллалар

учун ғолиб

бўлиш имкониятини яратиш мақсадида сўнги мавсумларда кетма

-

кет икки

маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар учун навбатдаги иккита мавсум доирасида
лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш маҳалла сони кам бўлган ҳудудлар

(Навоий в.

Ғозғон ш. 4 маҳалла, Томди т. 8 маҳалла, Бухоро в. Қоровулбозор т. 7 та маҳалла, Сирдарё

в. Ширин ш. 7 та маҳалла ва ш.к.)

ҳамда

муаммолари кўп бўлган йирик маҳаллаларнинг

ташаббусли бюджет жараёнида

иштирокини чеклашга олиб келади. Киритиладиган

чекловларни маҳаллалар учун эмас

,

фақатгина ташкилотларга нисбатан амалга

киритиш.

Бир объектда бир неча турдаги тадбирларни амалга ошириш зарур бўлган

лойиҳаларни ўз ичига бир нечта тадбирларни олган “лойиҳалар тўплами”

сифатида

амалга ошириш, ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг

4 минг баробаридан ошганда уларнинг максимал қийматини 10 минг баробаригача

белгилаб, модерация жараёнини Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси

вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари даражасида ёки бошқа
коллегиал органда амалга ошириш. Ўшбу турдаги лойиҳалар ташаббукори бўлган

ташкилот кейинги икки мавсум давомида ташаббусли бюджет жараёнида иштирок

этмайди.

5.

Ташаббусли бюджет доирасида ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва

жиҳозлаш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширмаслик таклиф этилади. Натижада
жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган йўлларни таъмирлаш, ҳиёбонлар ва

болалар майдончаларини барпо этиш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув

таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва маҳалла

ҳудудини

обод қилиш бўйича киритилаётган лойиҳаларнинг ғолиб бўлиш имконияти ошади.

6.

Фуқаролар орасида модерация жараёнидан кейин лойиҳа қиймати

камайтирилган вақтда турли саволлар юзага келишини олдини олиш, ҳамда лойиҳа

бўйича талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб китобларини аниқроқ амалга

ошириш имкониятини яратиш мақсадида «Очиқ бюджет» ахборот порталида онлайн
калькулятор функциясини қўшиш. Бунда биринчи босқичда йўлларни таъмирлаш

билан боғлиқ ҳисоб

-

китоблар, келгуси босқичларда бошқа соҳалар кесимида ҳисоб

-

китобларни онлайн амалга ошириш имкони жорий этиш таклиф этилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

478

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

25 QUESTIONS ON INITIATIVE BUDGETING (2017) Kudrin Foundation for the Support of

Сivil Initiatives. (n.d.). Available at:

https://www.oidp.net/docs/repo/doc233.pdf

, 5 стр.

Gavrilova N.V. (2016) [Overseas trends in the participatory budgeting]. Nauchno-

issledovatel'skii finansovyi institut. Finansovyi zhurnal = Financial Journal, no. 2, pp. 118

125. (In

Russ.).

Lex.uz. (2018). ПҚ

-3917-

сон 22.08.2018. Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва

бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида. [online] Available at:

https://lex.uz/docs/3879197

.

Lex.uz. (2021). ПҚ

-5072-

сон 13.04.2021. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол

иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида. [online] Available

at:

https://lex.uz/docs/5370805

.

Lex.uz. (2021). ПҚ

-5250-

сон 22.09.2021. ‘Очиқ бюджет’ ахборот портали орқали

жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада

кенгайтириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида.

[online]

Available

at:

https://lex.uz/docs/5651405

.

Lex.uz.

(2022).

ПҚ

-409-

сон

25.10.2022.

Жамоатчилик

фикри

асосида

шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида. [online] Available at:

https://lex.uz/uz/docs/6251478

.

Lex.uz. (2023). 183-

сон 03.05.2023. ‘Обод қишлоқ’ ва ‘Обод маҳалла’ дастурларини

жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. [onlin

e] Available at:

https://lex.uz/docs/6456544

.

Lex.uz. (2023). ПҚ

-117-

сон 10.04.2023. Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини

янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб

-

қувватлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида.

[online] Available at:

https://lex.uz/docs/6429853

.

Lex.uz. (2024). 156-

сон 26.03.2024. Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган

‘Менинг боғим’ лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида. [onl

ine] Available at:

https://lex.uz/docs/6860237

.

Lex.uz. (2024). КҚ

-666-IV-

сон 30.01.2024. Ташаббусли бюджет жараёнларини

ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида.

[online] Available at:

https://lex.uz/uz/docs/6790170

.

Lex.uz. (2024). КҚ

-787-IV-

сон 29.07.2024. Ташаббусли бюджет жараёнларини

ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар

киритиш тўғрисида. [online] Available at:

https://lex.uz/docs/7048982

.

Sinkina A.A. (2015) [A budget for citizens as a tool of open government]. Ekonomika i

upravlenie v XXI veke: tendentsii razvitiya = Economics and Management in 21st Century:

Development Trends, no. 23, pp. 120

133. (In Russ.).

Vagin V.V., Gavrilova N.V., Shapovalova N.A. (2015) [Proactive budgeting in Russia: Best

practices and development trends]. Nauchno-issledovatel'skii finansovyi institut. Finansovyi

zhurnal = Financial Journal, no. 4, pp. 94

103. (In Russ.).

Www.lex.uz. (2022). ПҚ

-

197 08.04.2022 Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини

жамоатчилик

фикри

асосида

шакллантирилган

тадбирларга

йўналтириш

жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб

-

қувватлаш тўғрисида. [online]

Available at:

https://www.lex.uz/pdfs/5945298

.

Библиографические ссылки

QUESTIONS ON INITIATIVE BUDGETING (2017) Kudrin Foundation for the Support of Сivil Initiatives. (n.d.). Available at: https://www.oidp.net/docs/repo/doc233.pdf, 5 стр.

Gavrilova N.V. (2016) [Overseas trends in the participatory budgeting]. Nauchno-issledovatel'skii finansovyi institut. Finansovyi zhurnal = Financial Journal, no. 2, pp. 118–125. (In Russ.).

Lex.uz. (2018). ПҚ-3917-сон 22.08.2018. Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/3879197.

Lex.uz. (2021). ПҚ-5072-сон 13.04.2021. Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/5370805.

Lex.uz. (2021). ПҚ-5250-сон 22.09.2021. ‘Очиқ бюджет’ ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/5651405.

Lex.uz. (2022). ПҚ-409-сон 25.10.2022. Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/uz/docs/6251478.

Lex.uz. (2023). 183-сон 03.05.2023. ‘Обод қишлоқ’ ва ‘Обод маҳалла’ дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/6456544.

Lex.uz. (2023). ПҚ-117-сон 10.04.2023. Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/6429853.

Lex.uz. (2024). 156-сон 26.03.2024. Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган ‘Менинг боғим’ лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/6860237.

Lex.uz. (2024). КҚ-666-IV-сон 30.01.2024. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/uz/docs/6790170.

Lex.uz. (2024). КҚ-787-IV-сон 29.07.2024. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/7048982.

Sinkina A.A. (2015) [A budget for citizens as a tool of open government]. Ekonomika i upravlenie v XXI veke: tendentsii razvitiya = Economics and Management in 21st Century: Development Trends, no. 23, pp. 120–133. (In Russ.).

Vagin V.V., Gavrilova N.V., Shapovalova N.A. (2015) [Proactive budgeting in Russia: Best practices and development trends]. Nauchno-issledovatel'skii finansovyi institut. Finansovyi zhurnal = Financial Journal, no. 4, pp. 94–103. (In Russ.).

Www.lex.uz. (2022). ПҚ-197 08.04.2022 Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида. [online] Available at: https://www.lex.uz/pdfs/5945298.