Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
485
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Ҳақбердиев
Бекзод Ўктамович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID:0009-0003-4580-4520
Аннотация.
Мақолада суғурта компанияларининг иқтисодий ва молиявий
барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий мазмуни ва аҳамияти тадқиқ қилинади.
Суғурта соҳасининг иқтисодий муҳити, унинг ўзгаришларга бўлган сезгирлиги,
шунингдек, молиявий ва статистик таҳлиллар орқали суғурта компанияларининг
барқарорлигини таъминлаш илмий ва амалий жиҳатлари қиёсий ўрганилади.
Шунингдек,
суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги нафақат соҳанинг
ўзига, балки миллий иқтисодиётга ҳам катта таъсир кўрсатади, шу боис мазкур
мақолада мамлакатлар иқтисодиётидаги суғурта тизимини мустаҳкамлашга
қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
суғурта, суғурта компаниялари, молиявий барқарорлик,
иқтисодий барқарорлик, рискларни бошқариш.
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ СУЩНОСТЬ И ЗНАЧЕНИЕ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ФИНАНСОВОЙ
СТАБИЛЬНОСТИ СТРАХОВЫХ КОМПАНИЙ
Хакбердиев Бекзод Уктамович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В статье рассматриваются экономическое содержание и значение
обеспечения экономической и финансовой стабильности страховых компаний.
Исследуются экономическая среда страхования, его чувствительность к
изменениям, а также посредством финансового и статистического анализа научно
и практично рассматриваются аспекты обеспечения стабильности страховых
компаний. Также страховых компаний оказывает значительное влияние не только
на саму отрасль, но и на национальную экономику, поэтому в статье представлены
предложения и рекомендации, направленные на укрепление страховой системы в
экономиках стран.
Ключевые
слова:
страхование,
страховые
компании,
финансовая
стабильность, экономическая стабильность, управление рисками.
UO‘K:
331.212.24
I SON - YANVAR, 2025
485-492
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
486
ECONOMIC ESSENCE AND SIGNIFICANCE OF ENSURING FINANCIAL STABILITY OF
INSURANCE COMPANIES
Khakberdiev Bekzod Uktamovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article explores the economic content and significance of ensuring economic
and financial stability of insurance companies. It examines the economic environment of
insurance, its sensitivity to changes, and, through financial and statistical analysis, the scientific
and practical aspects of ensuring the stability of insurance companies are studied. The article also
discusses risk management strategies, regulatory documents, and their financial impact, which
are essential for maintaining stability. The financial stability of insurance companies not only
influences the sector itself but also has a significant impact on the national economy. Therefore,
the article presents proposals and recommendations aimed at strengthening the insurance system
in the economies of various countries.
Keywords:
insurance, insurance companies, financial stability, economic stability, risk
management.
Кириш.
Ўзбекистон
суғурта
сектори
,
миллий
иқтисодиётнинг
муҳим
ва
стратегик
тармоғи
сифатида
,
барқарор
ривожланишни
таъминлашга
катта
аҳамият
қаратиши
зарур
.
Суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлиги
,
уларнинг
ишлаб
чиқариш
,
савдо
ва
аҳолини
ижтимоий
муҳофаза
қилиш
каби
муҳим
фаолиятларини
самарали
амалга
ошириш
учун
асосий
шарт
ҳисобланади
.
Суғурта
тизими
миллий
иқтисодиётдаги
барқарорлик
,
ишонч
ва
хавфларни
бошқариш
механизмларини
таъминлашда
муҳим
роль
ўйнайди
,
шу
билан
бирга
,
мамлакатнинг
молиявий
-
иктисодий
аҳволини
мустаҳкамлашда
ҳам
узоқ
муддатли
таъсир
кўрсатади
.
Ўзбекистонда
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлигини
таъминлашга
қаратилган
қатор
муҳим
қарорлар
ва
қонунчилик
ўзгаришлари
қабул
қилинди
.
Ҳукумат
томонидан
суғурта
секторига
янада
равшан
ва
барқарор
норматив
-
ҳуқуқий
муҳит
яратиш
мақсадида
амалга
оширилган
ишланмалар
суғурта
компанияларининг
молиявий
ҳолатини
мустаҳкамлаш
,
рискини
бошқариш
,
бозордаги
ишончни
оширишга
хизмат
қилмоқда
.
Масалан
,
Ўзбекистон
Республикасининг
Молия
вазирлиги
ва
суғурта
соҳасини
тартибга
солиш
учун
махсус
органлар
томонидан
қабул
қилинган
қонунлар
,
норматив
ҳужжатлар
ва
давлат
сиёсати
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлигини
сақлашга
қаратилган
муҳим
қадамлардан
ҳисобланади
.
Шунингдек
,
Ўзбекистон
Республикасининг
"
Суғурта
фаолияти
тўғрисида
"
ги
қонуни
ва
2020
йилда
қабул
қилинган
"
Молиявий
барқарорликни
таъминлашга
доир
Давлат
стратегияси
"
каби
муҳим
қонун
ҳужжатлари
,
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлигини
сақлаш
ва
ривожлантиришда
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Ҳукуматнинг
бу
соҳадаги
эътибори
,
ризикларни
камайтириш
,
бозордаги
рақобатни
мустаҳкамлаш
ва
молиявий
барқарорликни
оширишга
қаратилган
ижобий
қадамларнинг
асосини
ташкил
этади
.
Шунингдек
,
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлиги
нафақат
сектордаги
фаолиятни
муваффақиятли
амалга
оширишда
,
балки
мамлакат
иқтисодиётининг
барқарорлигини
таъминлашда
ҳам
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Бошқа
соҳаларга
нисбатан
суғурта
сектори
рискларга
ёки
иқтисодий
ўзаро
таъсирларга
жуда
сезгир
бўлгани
учун
,
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлиги
мамлакатнинг
молиявий
барқарорлигининг
омилига
айланади
.
Мазкур
мақолада
,
суғурта
компанияларининг
молиявий
барқарорлигини
таъминлашнинг
иқтисодий
моҳияти
,
Ўзбекистондаги
суғурта
тизимидаги
амалга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
487
оширилаётган
ўзгаришлар
ва
уларнинг
иқтисодий
аҳамиятига
алоҳида
эътибор
қаратилган
.
Бунда
,
хусусан
,
молиявий
барқарорликни
сақлаш
учун
суғурта
компаниялари
томонидан
амалга
оширилиши
лозим
бўлган
риски
бошқариш
стратегиялари
ва
давлат
сиёсати
тадқиқ
қилинади
.
Адабиётлар шарҳи.
Суғурта компаниялари молиявий барқарорлиги замонавий иқтисодиётнинг муҳим
кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Молиявий барқарорлик нафақат компаниянинг
ўз фаолиятини самарали олиб боришини таъминлайди, балки мамлакат
иқтисодиётидаги умумий молиявий барқарорликка ҳам таъсир қилади. Шунингдек,
суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг
молиявий хавфсизлигини ошириш, инвестициявий фаолликни кучайтириш ва
иқтисодиётдаги капиталнинг оқилона тақсимланишига эришиш мумкин.
Ўзбекистонда суғурта бозори ҳозирги кунда ривожланиш босқичида бўлиб,
мамлакат иқтисодиётининг алоҳида эътибор талаб қилувчи соҳаларидан бири
саналади. Суғурта хизматларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги
қўлланилиши кенгайиб бораётгани билан бирга, суғурта компанияларининг молиявий
барқарорлигига боғлиқ қатор муаммолар ҳам
мавжуд. Жумладан, молиявий
захираларнинг етарли эмаслиги, суғурта мукофотларининг пастлиги, суғурта
маданиятининг етарли даражада шаклланмагани ва бозорнинг норматив
-
ҳуқуқий
асосларини такомиллаштириш зарурати шулар жумласидандир.
Суғурта компанияларининг
молиявий барқарорлиги бўйича ўзбек иқтисодчи
олимлар ва мутахассислари қатор тадқиқот ишларни амалга оширган. Хусусан, Носиров
(2023) ўз тадқиқотларида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигига таъсир
этувчи омилларни аниқлаб, уларнинг бошқариш босқичларини белгилаган. Олимнинг
фикрича, молиявий барқарорлик жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини
таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ижобий жиҳати шундаки, олим барқарорликка
таъсир этувчи омилларни комплекс таҳлил қилган. Бироқ, салбий жиҳати сифатида бу
тадқиқотлар маҳаллий бозордаги амалий натижалар билан кам ёритилганини айтиш
мумкин.
Иқтисодчи олим Ҳамдамовнинг (2021) изланишлари акциядорлик жамиятлари,
жумладан, суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлашда молиявий
менежментнинг ўрнини аниқлашга қаратилган. Олим суғурта компаниялари
фаолиятида замонавий бошқарув механизмларини қўллашни таклиф этади, бу
назариянинг асосий ижобий жиҳати ҳисобланади. Аммо бу қарашларда жаҳон суғурта
бозори билан қиёсий таҳлиллар етишмаслиги кузатилади.
Иқтисодчи Нурмуратов (2022) молиявий тизим барқарорлиги ва суғурта
компаниялари ўртасидаги алоқаларни ёритиб берган. Олимнинг фикрича, суғурта
компаниялари молиявий барқарорлиги умумий иқтисодий барқарорликка таъсир
қилади. Назариянинг ижобий жиҳати шундаки, иқтисодий омиллар ва суғурта
секторининг ўзаро таъсири аниқ таҳлил қилинган. Салбий жиҳати сифатида эса
норматив
-
ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида етарлича таклифлар
берилмагани кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган маълумотларда
суғурта компанияларининг аҳамияти ва молиявий барқарорлиги ёритилган. Ижобий
жиҳати шундаки, марказий банкнинг тавсиялари суғурта секторини ривожлантиришга
хизмат қилади. Аммо бу маълумотлар назарий жиҳатдан бой бўлса
-
да, бозорнинг
амалдаги ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари етарлича кўрсатилмаган
(Finlit.uz).
Профессор Шеннаев (2013; 2015; 2017) ўзининг тадқиқот ва амалий ишларида
Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш ва суғурта компанияларининг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
488
молиявий барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратган. Ўнинг
изланишлари
суғурта
маданиятини
ошириш,
суғурта
компанияларининг
ишончлилигини таъминлаш ва уларнинг молиявий самарадорлигини яхшилашга
қаратилган бўлиб, кўплаб амалий таклифлар билан бойитилган. Шеннаевнинг
тадқиқотлари суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини баҳолаш учун
инновацион услубларни ишлаб чиқиши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, у бозор
механизмларини жорий қилиш ва суғурта ташкилотларининг инвестициявий
фаоллигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берган. Маҳаллий суғурта
компаниялари фаолиятини халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришга қаратилган
эътибори унинг тадқиқотларида алоҳида ўрин тутади.
Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш
бўйича иқтисодчи олимлар бир қатор назарий ва амалий
таклифлар ишлаб чиққанлар.
Носиров (2023) ўз тадқиқотларида суғурта компаниялари молиявий барқарорлигига
таъсир этувчи омилларни ўрганиб, уларнинг бошқариш босқичларини белгилаган.
Ўнинг фикрича, молиявий барқарорлик жисмоний ва юридик шахсларнинг
манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим асосидир.
Иқтисодчи олим, профессор Шеннаев ўз тадқиқотларида суғурта ташкилотларида
ҳисоботларни тўғри шакллантиришнинг аҳамиятига эътибор қаратган. Ўнинг
ишларида халқаро стандартлар билан уйғунлашган ҳисоботлар суғурта компаниялари
молиявий барқарорлиги учун муҳим асос сифатида кўрсатилган.
Иқтисодчи олим Кенжаевнинг (тадқиқотларида эса суғурта ташкилотларининг
молиявий ресурсларини самарали бошқариш йўллари ўрганилган. Ў молиявий
ресурсларни жойлаштиришда диверсификация қилиш ва таваккалчиликни
бошқаришга қаратилган ёндашувларни илгари сурган.
Иқтисодчи олимлар Шеннаев, Кенжаев ва Қўлдошев ҳаммуаллифлигидаги
тадқиқотда суғурта ташкилотларининг инвестиция портфелини оптималлаштириш
масалалари ёритилган. Ўларнинг фикрича, инвестиция портфелини мақсадли
шакллантириш компания молиявий барқарорлигини таъминлашнинг асосий
омилларидан биридир.
Тадқиқотчиларнинг ишлари суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини
таъминлаш бўйича кўплаб ижобий тавсияларни ўз ичига олса
-
да, айрим камчиликлар
ҳам кузатилади. Жумладан, халқаро бозор тенденциялари билан чуқурроқ қиёсий
таҳлилларни амалга ошириш, шунингдек, амалиётдаги натижаларни тўлиқ баҳолаш
масалаларида етишмовчиликлар мавжуд. Шундай бўлса
-
да, уларнинг илмий қарашлари
маҳаллий суғурта бозорини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Суғурта, суғурта ташкилотлари ва суғурта компанияларининг молиявий
барқарорлиги бўйича хорижлик иқтисодчи олимлар ва мутахассислар томонидан
илгари сурилган назарий қарашлар, глобал молия бозорларида юзага келаётган хавф
-
хатарлар ва уларнинг бошқарув механизмларини тушунишда муҳим аҳамиятга эга. Ўлар
молиявий барқарорликни таъминлаш учун турли назарий ва амалий ёндашувларни
таклиф этганлар.
Хусусан, Франклин ва Дуглас (2000) ўз тадқиқотларида молиявий
воситачиларнинг, жумладан, суғурта компанияларининг ролини ёритган. Ўлар
"Financial Intermediaries and Markets" асарида молиявий воситачиларнинг иқтисодий
ўсишни рағбатлантирувчи механизм сифатидаги аҳамиятини таъкидлаган. Шунингдек,
улар молиявий барқарорликка хатар туғдирувчи омиллардан бири сифатида активлар
ва пассивларнинг мувофиқсизлигини кўрсатиб ўтган. Бунинг асосида улар молия
бозорларида тўлиқ шаффофлик ва самарали мониторингни таъминлаш зарурлигини
таъкидлашган.
Баббел ва Меррилл (1998) фоиз ставкаларига сезгир молиявий инструментлар ва
уларнинг суғурта компаниялари молиявий барқарорлигига таъсирини ўрганишга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
489
қаратилган тадқиқотлар олиб боришган. Ўларнинг фикрича, суғурта компаниялари ўз
инвестицияларини тўғри бошқариш орқали ликвидлик ва таваккалчиликни
мувофиқлаштиришга эришиши мумкин. Шунингдек, улар фоиз ставкалари
ўзгарувчанлигига мос келадиган инвестиция стратегияларини ишлаб чиқишни таклиф
этганлар.
Пауэр (2004) таваккалчиликни бошқариш назарияларига катта ҳисса қўшган.
Ўнинг "The Risk Management of Everything" асарида таваккалчиликка оид тушунчалар
кенг кўламда ўрганилган. Ўнинг фикрича, суғурта компаниялари таваккалчиликни
бошқаришнинг замонавий усулларини қўллаши лозим. Бунда маълумотларни аниқ
таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш жараёнларига янги технологияларни жорий этиш
муҳим аҳамият касб этади.
Грейс ва Клейн (2009) АҚШда суғурта компанияларини тартибга солиш
масалаларига алоҳида эътибор қаратган. Ўларнинг "Insurance Regulation in the United
States" асарида суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун
давлат томонидан жорий этилган тартибга солиш механизмлари ва уларнинг
самарадорлиги таҳлил қилинган. Ўлар молиявий назорат ва ҳисобот тизимларини
такомиллаштириш орқали суғурта бозорининг шаффофлигини оширишга эътибор
қаратган.
Фроуэр (2013) ўз тадқиқотларида суғурта компанияларининг
молиявий
барқарорлигига иқтисодий, ижтимоий ва психологик омилларнинг таъсирини таҳлил
қилган. Ўнинг "Insurance and Behavioral Economics" асарида инсон хулқ
-
атвори ва
иқтисодий қарорларнинг суғурта соҳасидаги аҳамияти ёритилган. Ў таваккалчилик ва
ишонч омилларини ўрганишда бихевиористик иқтисодиётнинг ёрдам беришини
таъкидлаган.
Хорижий тадқиқотчиларнинг ишлари суғурта компанияларининг молиявий
барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим назарий ёндашувларни таклиф этган. Бироқ
уларнинг тадқиқотларида амалиётга
йўналтирилган механизмлар етишмаслиги
кузатилади. Масалан, Грейс ва Клейн тартибга солиш механизмларининг
самарадорлигини оширишга қаратилган ёндашувлар таклиф қилган бўлса
-
да, уларнинг
амалдаги таъсири юзасидан аниқ баҳолар етакчи тадқиқотлар билан таққосланмаган.
Шунингдек, Фроуэрнинг бихевиористик қарашлари суғурта компаниялари учун
аҳамиятли бўлса
-
да, уларнинг иқтисодий самарадорликка бевосита таъсири етарлича
тушунтирилмаган.
Суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги бўйича Россия, Қозоғистон ва
Беларусь иқтисодчи олимлари томонидан бир қатор назарий ва амалий ёндашувлар
ишлаб чиқилган. Ўшбу тадқиқотлар, асосан, суғурта ташкилотларининг молиявий
ҳолатини таҳлил қилиш, барқарорликни таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва
бозорда юзага келаётган таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган.
Россияда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлиги бўйича Грачев ва
Сиволапов (2002) кенг кўламли тадқиқотлар ўтказганлар. Грачев ўз асарида молиявий
барқарорлик тушунчасига таъриф бериб, унинг асосий кўрсаткичлари ва таҳлил
усулларини ўрганган. Ўнинг фикрича, молиявий барқарорликни таъминлаш учун
активлар ва пассивларнинг мувозанатини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Сиволапов эса
суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда ички назорат
тизимларини ривожлантириш ва таваккалчиликни самарали бошқаришни асосий
вазифа сифатида кўрсатган. Танқидий жиҳатлар сифатида уларнинг тадқиқотларида
суғурта бозорининг глобал тенденцияларига етарлича эътибор қаратилмаганини қайд
этиш мумкин.
Қозоғистонда Қанатова (2010) ва Сейдахметов (2012) томонидан суғурта
компанияларининг молиявий барқарорлиги бўйича амалий тадқиқотлар ўтказилган.
Қанатова Қозоғистон суғурта бозорининг хос хусусиятларини ўрганиб, миллий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
490
иқтисодиётга таъсир этувчи омилларни
таҳлил қилган. Ўнинг фикрича, суғурта
компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлашда норматив
-
ҳуқуқий базанинг
такомиллаштирилиши муҳим ўрин тутади. Сейдахметов эса суғурта бозорининг умумий
молиявий барқарорликка таъсирини таҳлил қилган ва инвестиция стратегияларини
диверсификация қилишга эътибор қаратган. Қозоғистонлик тадқиқотчиларнинг
ишлари кўп жиҳатдан миллий бозорга йўналтирилган бўлиб, улар халқаро тажриба
билан қиёсий таҳлилларга етарли даражада эътибор қаратмаган.
Беларусда Иванова
(2011)
ва Петров
(2013)
томонидан суғурта компанияларининг
молиявий барқарорлиги бўйича чуқур таҳлиллар ўтказилган. Иқтисодчи олим Иванова
суғурта ташкилотлари учун асосий молиявий кўрсаткичларни ишлаб чиққан ва
уларнинг барқарорлигини таъминлашда давлат томонидан тартибга солиш
механизмларининг аҳамиятини таъкидлаган. Ўнинг тадқиқотлари Беларусь суғурта
бозорининг ривожланиш хусусиятларини ўзида акс эттиради. Петров эса молиявий
барқарорликни таъминлашда менежмент механизмлари ва таваккалчиликларни
самарали бошқаришга
қаратилган амалий ечимларни таклиф қилган.
Россия, Қозоғистон ва Беларусь иқтисодчи олимларининг ишлари миллий суғурта
бозорларининг хусусиятларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Бироқ уларнинг
тадқиқотларида халқаро стандартлар ва глобал бозор тенденциялари билан қиёсий
таҳлиллар етишмаслиги кўзга ташланади. Масалан, Россия тадқиқотчилари молиявий
барқарорликни асосан ички молиявий механизмлар билан тушунтирган бўлса, Беларусь
ва Қозоғистон олимлари миллий бозорнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга урғу
берган. Бу ҳолат уларнинг ишланмаларидаги умумийликни, шу билан бирга,
камчиликларни кўрсатади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мақола доирасида амалга ошириган тадқиқотлар ва ўрганишлар натижаси шуни
кўрсатмоқдки, бизнинг назарий қарашларимиз бўйича, суғурта соҳасидаги асосий
муаммолардан бири унинг универсал, ягона ёндошув назариясининг мавжуд
эмаслигидир. Турли мамлакатлар турли иқтисодий ва ҳуқуқий тизимларга эга бўлиб, бу
ҳолат суғурта тизими учун ягона назарий ёндашувларни ишлаб чиқишга тўсиқ бўлади.
Ғарб мамлакатларида суғурта компаниялари эркин бозор тамойилларига асосланган
бўлса, ривожланаётган давлатларда, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусда
давлатнинг ролини кучайтириш тенденцияси кузатилади. Бизнинг фикримизча, бу
ҳолат назарий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш жараёнини қийинлаштиради.
Таваккалчиликларни баҳолашдаги ноаниқликлар ҳам назарий муаммолардан
бири ҳисобланади. Табиий офатлар, иқлим ўзгариши ва глобал сиёсий зиддиятлар
сабабли суғурта компаниялари хавф
-
хатарларни аниқ баҳолаш имконига эга эмас.
Бизнинг назарий қарашларимиз бўйича, бу муаммони ҳал қилиш учун сунъий
интеллект ва катта маълумотлар (BIG DATA) таҳлили каби замонавий
технологиялардан фойдаланиш зарур.
Суғурта соҳасида халқаро стандартларнинг татбиқ қилинишидаги зиддиятли
жиҳатлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизнинг фикримизча, халқаро стандартларни
миллий бозорларга мослаштириш жараёнида йўналтирилган ёндашувларни ишлаб
чиқиш зарур. Ҳозирги кунда бу стандартлар кўпинча ривожланган мамлакатларнинг
шароитларига асосланган бўлиб, ривожланаётган бозорлар учун самарали натижа
бермаслиги мумкин.
Рақамли технологиялар суғурта соҳасини тубдан ўзгартираётгани айни пайтда
янги муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Бизнинг назарий қарашларимиз бўйича,
блокчейн технологиялари ва сунъий интеллект хавф
-
хатарларни автоматик баҳолашни
осонлаштириши мумкин, аммо уларнинг ахборот хавфсизлиги ва шаффофлиги
масалалари ҳал этилиши зарур.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
491
Сиёсий хавф
-
хатарлар ҳам суғурта компанияларининг халқаро фаолиятига жиддий
таъсир кўрсатади. Бизнинг фикримизча, давлатлараро суғурта альянсларини
шакллантириш ва хавфларни тақсимлаш механизмларини жорий этиш орқали бу
муаммони юмшатиш мумкин.
Ечимлар борасида, бизнинг назарий қарашларимизга кўра, суғурта тизими учун
умумий, аммо мослашувчан назарий моделларни ишлаб чиқиш зарур. Бу моделлар
халқаро стандартларга асосланган бўлиб, миллий бозорларга мослаштирилиши лозим.
Шунингдек, экологик хавф
-
хатарларни камайтириш ва уларни суғурталаш учун махсус
маҳсулотларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Хулоса ва таклифлар.
Суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг иқтисодий
мазмуни ва аҳамияти доирасида амалга оширилган ўрганишлар ва таҳлиллар асосида
қуйидаги хулосалар ва таклифлар шакллантиришга муваффақ бўлдик:
суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш
учун активлар ва
пассивлар ўртасида мувозанатни таъминлаш, таваккалчиликларни самарали бошқариш
ва молиявий механизмларни замонавий талабларга мослаштириш зарур. Бу жараёнда
молиявий мониторинг тизимларини такомиллаштириш, инвестиция портфелларини
диверсификация қилиш ва ликвидликни таъминлаш каби тадбирларга устувор аҳамият
берилиши лозим;
Ўзбекистон
суғурта
бозорининг
ривожланишини
чеклаётган
асосий
муаммолардан бири норматив
-
ҳуқуқий базанинг такомиллашмаганлигидир. Суғурта
компаниялари фаолиятини қўллаб
-
қувватлайдиган аниқ ва самарали қонунчилик
базасини шакллантириш, бозор иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тартибга
солиш механизмларини такомиллаштириш ва суғурта хизматлари шаффофлигини
ошириш юзасидан чоралар кўрилиши лозим;
рақамли технологияларни жорий қилиш ва суғурта компаниялари фаолиятига
сунъий интеллект тизимларини интеграция қилиш хавф
-
хатарларни аниқ ва тез
баҳолаш, мониторинг жараёнларини яхшилаш ҳамда хизматларни автоматлаштириш
имкониятини беради. Бироқ, бу технологияларни амалда татбиқ этиш жараёнида
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва техник инфратузилмани ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратиш зарур
;
халқаро стандартларни миллий бозорлар учун мослаштиришга қаратилган
ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, ривожланган
мамлакатларда қўлланиладиган стандартларни Ўзбекистон каби ривожланаётган
бозорларга татбиқ этиш жараёнида маҳаллий шароит ва бозорнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиш орқали янги механизмлар жорий этиш мақсадга мувофиқ;
суғурта маданиятини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида
суғурта хизматларининг аҳамиятини тушунтириш ва молиявий саводхонликни
ривожлантириш бўйича кенг қамровли таълим дастурлари жорий этилиши лозим. Бу
орқали суғурта бозорини кенгайтириш, аҳоли ишончини ошириш ва бозорга янги
мижозларни жалб қилиш имкони яратилади.
Хулоса қилиб айтганда, бизнинг фикримизча, суғурта соҳасида назарий
ёндашувларни такомиллаштириш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш
ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишига
эришиш мумкин. Бу йўналишда давлатлар, халқаро ташкилотлар ва суғурта
компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Адабиётлар/Литература/References:
Аллен, Ф., & Гейл, Д. (2000).
Financial Intermediaries and Markets. Econometrica, 72(4),
1023-1061.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar
www.e-itt.uz
492
Баббел, Д. Л., & Меррилл, К. Б. (1998). Valuation of Interest
-Sensitive Financial
Instruments. The Journal of Risk and Insurance, 65(4), 613-637.
Грачев А.В. Анализ и управление финансовой устойчивостью предприятия. –
М.:
Финпресс, 2002. –
208 с. Сиволапов С.Д. Финансовая устойчивость страховых организаций.
–
СПб.: Питер, 2005. –
256 с.
Грейс, Ж. Д., & Клейн, Р. В. (2009). Insurance Regulation in the United States: An Overview
for Global Insurers. The Geneva Papers on Risk and Insurance - Issues and Practice, 34(1), 28-53.
Иванова О.Н. (2011) Финансовая устойчивость страховых компаний в Республике
Беларусь. –
Минск: Белорусский государственный экономический университет, –
174 с.
Қанатова Г. (2010) Қазақстандағы сақтандыру компанияларының қаржылық
тұрақтылығы. –
Алматы: Экономика, –
198 б.
Носиров Ж.Т. (2023) "Суғурта компаниялари молиявий барқарорлигига таъсир
этувчи омиллар ва уларни бошқариш босқичлари".
- CEDR.uz
Нурмуратов М.
(2022)
"Нархлар ва молиявий тизим барқарорлиги".
- Bankers.uz
Пауэр, М. Р. (2004). The Risk Management of Everything: Rethinking the Politics of
Uncertainty. Demos.
Петров А.В.
(2013)
Управление финансовой устойчивостью страховых организаций.
–
Минск: Вышэйшая школа, 2013. –
192 с.
Сейдахметов Е. (2012) Сақтандыру нарығының қаржылық тұрақтылығы. –
Астана: Фолиант,–
220 б.
Сиволапов С.Д. (2005) Финансовая устойчивость страховых организаций. –
СПб.:
Питер,–
256 с.
Фроуэр, К. А. (2013). Insurance and Behavioral Economics: Improving Decisions in the Most
Misunderstood Industry. Cambridge University Press.
Ҳамдамов О.Н. (2021) "Акциядорлик жамиятлари молиявий барқарорлигини
таъминлашда молиявий менежментнинг аҳамияти".
- ITM.uz
Шеннаев Х.М. (2013) "Ўзбекистон суғурта бозори: назарий ва амалий жиҳатлар".
-
Тошкент: Иқтисод
-
молия.
Шеннаев Х.М. (2015) "Суғурта компаниялари молиявий барқарорлигини таъминлаш
масалалари".
-
Тошкент: Иқтисод
-
молия.
Шеннаев Х.М. (2017) "Суғурта бозорини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари".
-
Тошкент: Иқтисод
-
молия, 2017.
