Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
247
ЎЗБЕКИСТО
Н
ДА СОЛИҚ ЙИҒИЛУВЧАНЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР
ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Абдурасулов Алишер Абдурасулович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0002-7811-0931
Аннотация.
Ушбу мақолада мамлакатимизда солиқлар йиғилувчанлиги ва унга
таъсир этувчи омиллар бўйича хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг
тадқиқотлари ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари
таҳлил қилиниб, солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичлари ва унга таъсир қилувчи омиллар
таҳлили бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
солиқ, йиғилувчанлик, солиқ йиғилувчанлиги, бюджет, давлат
бюджети, солиқ қарзлари, даромадлар, солиқ тушумлари.
АНАЛИЗ ПОКАЗАТЕЛЕЙ НАЛОГОВОЙ СОБИРАЕМОСТИ В УЗБЕКИСТАНЕ И
ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА НИХ
Абдурасулов Алишер Абдурасулович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье В этой статье исследованы работы зарубежных и
местных экономистов по вопросам налоговой собираемости в нашей стране, а также
проанализированы показатели налоговой собираемости в Узбекистане. На основе
анализа показателей налоговой собираемости и факторов, влияющих на них, были
сформированы соответствующие выводы.
Ключевые
слова:
налог, собираемость, налоговая собираемость, бюджет,
государственный бюджет, налоговый долг, доходы, налоговые поступления.
ANALYSIS OF TAX COLLECTION INDICATORS IN UZBEKISTAN AND THE FACTORS
AFFECTING THEM
Abdurasulov Alisher Abdurasulovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article examines the research of foreign and local economist scholars on tax
collection in our country, and analyzes the tax collection indicators in Uzbekistan. Based on the
analysis of tax collection indicators and the factors affecting them, relevant conclusions have been
drawn.
Keywords:
tax, collectability, tax collectability, budget, state budget, tax debt, revenues,
tax revenues.
UO‘K: 336.221
II SON - FEVRAL, 2025
247-258
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
248
Кириш.
Маълумки, солиқларнинг йиғилувчанлиги давлат ёки маҳаллий ҳокимиятнинг
солиқ тўловчилардан солиқ тушумларини йиғиш қобилиятини акс эттиради. Бу солиқ
тизимининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир.
Солиқ ундириш деганда давлат ёки бошқа солиқ юрисдикциясининг солиқ
тўловчилардан солиқларни ундириш қобилияти тушунилади. Солиқларни ундириш
хусусиятларига давлат томонидан солиқ тушумларини ундириш жараёнининг
самарадорлиги ва самарадорлигини белгиловчи турли жиҳатлар киради. Солиқ
тушумларининг ҳажми: Бу солиқларни ундириш самарадорлигининг асосий кўрсаткичи
бўлиб, маълум вақт оралиғида давлат томонидан ундирилган солиқларнинг ҳақиқий
миқдорини акс эттиради. Солиқ тушумлари ҳажми давлатнинг молиявий
барқарорлигига, ижтимоий ва иқтисодий дастурларни амалга ошириш имкониятига
таъсир қилади.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида солиқ тизими муҳим ўрин тутади,
чунки у давлатнинг молиявий ривожланиши ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш
учун зарурий маблағларни таъминлайди. Солиқ йиғилувчанлиги, яъни солиқлардан
тушумларнинг самарали йиғилиши ва уларнинг тўғри тақсимланиши, давлат
бюджетини шакллантиришнинг асосий манбаидир. Бу кўрсаткич мамлакатнинг
иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишининг миқёсини белгилайди.
Шунингдек, солиқ йиғилувчанлигига таъсир қилувчи омиллар турли жиҳатларни
ўз ичига олади, жумладан, иқтисодий ҳолат, солиқ сиёсатининг самарадорлиги,
қонунчиликнинг амал қилиш даражаси ва ижтимоий кўникмалар. Ўзбекистонда солиқ
тизимини такомиллаштириш ва йиғилувчанликни оширишга қаратилган кўплаб
ташаббуслар мавжуд. Бироқ, бу соҳадаги камчиликларни бартараф этиш учун, солиқ
йиғилувчанлигини оширишга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш
ва уларга ечимлар топиш зарур.
Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги
кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва унга таъсир қилувчи омилларни ўрганишдир. Бу
тадқиқотнинг натижалари, солиқ сиёсати ва иқтисодий ривожланишни самарали
йўналтиришга кўмаклашиш мақсадида қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари,
тадқиқот ўтказиш орқали солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича янги
стратегиялар ишлаб чиқиш учун муҳим тавсиялар берилмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Солиқлар йиғилувчанлигини моҳиятини иқтисодий-илмий адабиётларда турлича
ёндошувлар мавжуд. Масалан, Бердиева (2019) “Солиқлар йиғилувчанлиги – яхлит
ташкилийҳуқуқий асосларда солиқ муносабатлари субъектларининг ҳамкорликда
ўсишга эришиш орқали ихтиѐрийлик асосида ўз солиқ мажбуриятларини бажариши
орқали солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг бюджетга ўз вақтида ва бир
маромда тушишини таъминлаш жараёнидир” деб таъриф берса, Россиялик
иқтисодчилар Гурвич ва Суслиналар (2015) “солиқларни ундириш даражаси солиқ
сиёсати ва солиқ маъмуриятчилиги сифатининг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
Кенг маънода "солиқларнинг йиғилувчанлигини ҳақиқатда ундирилган солиқ
тўловлари ҳажмининг тегишли солиқ базасидан назарий жиҳатдан олиниши мумкин
бўлган ҳажмга нисбатини тавсифловчи кўрсаткич деб аташ мумкин” деб таърифлайди,
яна бир манбада “солиқ йиғилувчанлигини бу кўриб чиқилаётган (ҳисобот) давридаги
солиқ тўловлари бўйича бюджетга ҳақиқий тушумлар суммасининг уларнинг максимал
миқдорига нисбатидир, кўриб чиқилаётган (ҳисобот қилинаётган) давр учун солиқ
тўловларининг максимал миқдори худди шу даврдаги ҳақиқий тушумлардан ва
статистик маълумотлар асосида аниқланган солиқ тўловлари бўйича умумий қарздан
иборат” (Измаилов, 2005) бўлади деб тавсифланади. Солиқларнинг йиғилувчанлиги
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
249
бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган Цыдыпованинг (2006) фикрича, солиқ
йиғилувчанлиги бюджет тизимига амалда келиб тушган солиқлар ва йиғимлар
суммаларининг жорий йил декларatsiялари бўйича ҳисобланганларга нисбати сифатида
белгиланади” деб таърифлайди.
Агар, бевосита солиқларнинг йиғилувчанлигига оид илмий тадқиқотларни таҳлил
қиладиган бўлсак, Кравченко (2012) нобарқарор корхоналарда солиқларнинг
йиғилувчанлигини ошириш бўйича молиявий кўрсаткичлар тизимини таҳлил қилган,
бундай корхоналарда солиқ йиғилувчанлигига таъсир қилувчи кўпомилли
эконометрик таҳлиллар қилган, набарқарор корхоналарда молиявий барқарорликни
таъминлаш орқали улар бўйича солиқ тушумларини ошириш юзасидан илмий
тавсиялар ишлаб чиққан.
Яна бир иқтисодчи олим Астафьева (2004) эса, ўзининг илмий тадқиқотларида
бюджетга солиқларнинг йиғилувчанлиги бўйича солиқ тушумларини шакллантириш
хусусиятлари ва солиқ тизимининг дaвлaтда содир бўлаётган иқтисодий жарaёнлар
билан ўзаро тaъсири механизмлaрини ўрганган, иқтисодиётдaги миқдор ва сифaт
ўзгаришлaрини тaвсифловчи ҳaмда солиқ солинадиган бaза динамикaси ва турли
турдаги солиқлaрни ундириш даражасидаги ўзгаришларни белгиловчи омиллaр
тизимини илмий асослаб берган, солиқ турлари бўйича солиқ тушумлари таркибига
статистик баҳо берган, унинг динамик ўзгаришининг aсосий қонуниятлaри aниқлаб
берган, солиқлaрнинг йиғилувчaнлигини баҳолашнинг эконометрик моделларни
таҳлил қилгaн, солиқ тушумлари ва ўртасидаги муносабатлaрни миқдорий баҳолaган,
тузилган эконометрик моделлар асосида солиқ тушумлари ўсишини омиллaр бўйича
тақсимлaш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиққан.
Гомбожапова (2011) эса ўзининг илмий мақоласида солиқ йиғилувчанлиги
кўрсаткичини иқтисодий таҳлил қилиб, уни солиқ қарздорлиги ўртасидаги
боғлиқликни очиб беради. Унинг фикрича, “солиқ йиғилувчанлиги бу солиқ
органларининг
назорат
ишлари
самарадорлигини
тавсифловчи
асосий
кўрсаткичлардан бири бўлиб, солиқларни йиғиш даражаси ҳисобот молия йили учун
ҳақиқий солиқ тушумларининг ўтган йиллардаги қарзларни тўлашни ҳисобга олмаган
ҳолда ҳисобот молия йилида ҳисобланган суммаларга фоиз нисбати сифатида
ҳисобланиши керак”лиги қайд этилган.
Солиқларни йиғилувчанлик муаммоси ва унинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари
билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш маҳаллий олимларимиздан профессор Мирзаевнинг
(2012) илмий ишларида дастлабки илмий тадқиқотлар қилинган. Мирзаев
солиқларнинг йиғилувчанлигига солиқ қарздорлигининг салбий таъсирини илмий
баҳолаб берган, солиқларнинг йиғилувчанлигига таъсир этувчи омилларни кўрсатиб
берган, бу борадаги муаммоларнинг мазмунини асослаган ва уларни ечимлари билан
боғлиқ
илмий
тавсиялар
берган.
Шунингдек,
ушбу
тадқиқотчи
солиқ
йиғилувчанлигини аниқлаш методологияси бўйича таклифларини берган.
Маҳаллий олимларимиздан доцент Бердиеванинг (2019) бу борадаги илмий
тадқиқотлари анча салмоқлидир. Бердиева ўзининг иқтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертatsiясида “солиқлар
йиғилувчанлигининг моҳияти ва унинг зарурлигини асослаган, унинг омилларини
илмий тадқиқ этган, солиқлар йиғилувчанлигини баҳолаш услубиётини таҳлил қилган,
солиқлар йиғилувчанлигини ошириш юзасидан хориж тажрибаларини қиёсий ўрганган,
юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг йиғилувчанлиги ҳолатини, ҳудудлар
миқѐсида солиқлар йиғилувчанлигини таъминлаш ҳолатини илмий таҳлил қилган,
солиқлар йиғилувчанлигини ошириш юзасидан солиқ назорати ва солиқ
қарздорлигини
ундириш
самарадорлигини
оширишнинг
ҳамда
солиқлар
йиғилувчанлигини ошириш йўналишларини янада такомиллаштириш юзасидан илмий
таклифларни шакллантирган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
250
Яна бир маҳаллий олимларимиздан профессор Исаев (2022) йирик корхоналарда
солиқларнинг йиғилувчанлиги ва унга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилган. Исаев
(2022) халқаро амалиётни таҳлил қилган ҳолда ундан Ўзбекистон солиқ тизимида
фойдаланиш учун ўзининг илмий услубиётини таклиф этади, яъни, унинг таклифича,
корхоналарда солиқ йиғилувчанлигини аниқлаш учун корхонанинг ҳақиқатда
бюджетга тўлаган солиқларини солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоблаган солиқ
суммаси нисбати сифатида олиш лозим деб ҳисоблайди ва буни айрим йирик солиқ
тўловчилар мисолида (Ўзнефтгаз мисолида) таҳлил қилади.
Маҳаллий олимларимиздан доцент Джамалов (2023) ҳам солиқ маъмурчилиги
бўйича илмий тадқиқотида солиқларнинг йиғилувчанлигини солиқ маъмурчилигининг
бир бўғини сифатида таҳлил қилган, бюджетга солиқ тушумларини бир маромда
тушишини таъминлаш ва солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар берган.
Шуни қайд этиш лозимки, солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичи муҳим саналсада,
унга оид нормалар ва тушунчалар Ўзбекистон қонунчилигида деярли ёритилмаган,
аммо, солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш бўйича ҳукумат қарор ва фармонлар
мавжуд. Солиқ қарздорлиги кўрсаткичи бўйича аксинча, Ўзбекистоннинг Солиқ
кодексида жуда кўп нормалар келтирилган. Масалан, Солиқ кодексининг 55-моддаси
солиқ қарзи деб номлаган бўлиб, унда солиқ қарзи тушунчасига таъриф ҳам
келтирилган. Яъни, “солиқ қарзи деб “ҳисоблaб чиқарилгaн (ҳисоблангaн) ва
белгилaнган муддатларда тўлaнмагaн солиқларнинг, шу жумладaн улар бўйичa бўнaк
ва жорий тўловлaрнинг суммaлaри, шунингдек cолиқ Кодексида белгилангaн муддaтдa
тўлaнмaган молиявий сaнкциялaр ва пенялар” (Кодекс, 2019) назарда тутилaди.
Қайд этганимиздек, солиқларнинг йиғилувчанлиги ҳақида гап кетганда албатта
солиқ қарздорлиги кўрсаткичи билан боғлиқ ҳолда ўрганишни талаб этади. Айнан шу
мақсадда тадқиқот ишимизнинг предмети сифатида ҳам бу икки муҳим кўрсаткични
белгилаганимиз бежиз эмас. Шу жиҳатдан келиб чиқиб, солиқ қарздорлиги
кўрсаткичига оид илмий тадқиқотларни ҳам таҳлил қилиб чиқиш мақсадга
мувофиқдир.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолада У збекистон ва хорижии мамлакатлар иқтисодчи олимларининг
солиқ и иғилувчанлиги ва унга таъсир этувчи омиллар билан боғлиқ бу лган
тадқиқотлар
у рганилган. У збекистонда солиқларнинг и иғилувчанлигига таъсир қилувчи солиқ
сие сатидаги у згаришлар, иқтисодии у сиш ва солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ бу лган
ва боғлиқ бу лмаган омиллар, давлат ва маҳаллии бюджет даромадларининг прогноз
ку рсаткичлари бу и ича солиқ и иғилувчанлик даражаси ҳамда бюджет тизими
бюджетлари кесимида солиқ тушумларининг и иғилувчанлиги ку рсаткичлари и иллар
кесимида таққослаш усулидан фои даланилган ҳолда тадқиқ этилган ва таҳлил
қилинган. Бундан ташқари, У збекистонда солиқларнинг и иғилувчанлик даражасини
янада ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши бу и ича
тадқиқотлар олиб борилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичини аниқлаш усуллари бу асосий муаммолардан
биридир. Солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичи аслида қонун талаблари доирасида
шаклланган ва тўланиши лозим бўлган солиқларнинг қанча қисми бюджетга жалб
қилинганлигини кўрсатади. Назарий ва амалий жиҳатдан қараганда солиқ
йиғилувчанлиги кўрсаткичи бошқа иқтисодий категориялар сингари маълум бир
тамойил ва функцияларга эга бўлади. Солиқ йиғилувчанлиги кўрсаткичи тамойиллари
давлат томонидан солиқ тушумларини самарали ундиришга қаратилган асосий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
251
тамойил ва ёндашувларни белгиласа, унинг функциялари эса, унинг давлат солиқ
тизими доирасидаги асосий вазифалари ва мақсадларини акс эттиради. Фикримизча,
солиқ кўрсаткичлари аниқлик ва башорат қилиш, шаффофлик, солиқ маъмурчилиги
самарадорлиги, адолатлилик, мувофиқликни рағбатлантириш каби тамойилларга
асосланадики, самарали ва адолатли солиқ тизимини шакллантириш, солиқ
тушумларини барқарор йиғишга кўмаклашиш ва давлатнинг иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Сўнгги йилларда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасига таъсир қилувчи
омилларни амалий жиҳатдан икки гуруҳга бўлиб таҳлил қилинмоқда. Булар сирасига
солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ
бўлмаган омиллар ҳамда солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ омилларни келтириш
мумкин, биз уларнинг таъсир даражасини охирги уч йилдаги таъсирини қуйидаги 1-
расмда келтирилган маълумотлар асосида таҳлил қиламиз.
1-расм. Ўзбекистонда солиқларнинг йиғилувчанлигига таъсир қилувчи солиқ
сиёсатидаги ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ
бўлмаган омиллар таҳлили
Manba:
soliq.uz (n.d.)
1-расмдан кўриш мумкинки, иқтисодий ўсиш ва солиқ имтиёзларининг бекор
қилиниши солиқларнинг йиғилувчанлигига катта таъсир қилмоқда. Масалан,
иқтисодий ўсиш омили ҳисобига 2021 йил 2642,3 млрд сўм, 2022 йилда 8903,3 млрд сўм
ва 2023 йил якунларига кўра, 1165,0 млрд сўмлик солиқ йиғилувчанлиги ошишига
таъсир қилган бўлиб, юқорида қайд этганимиздек, иқтисодий ўсиш моҳиятан қўшимча
қийматни юзага келтирадики, улар турли хил солиқларнинг базасини ошишига олиб
келади ва улар орқали солиқ тушумлари ошган.
Ўз навбатида солиқ соҳасида берилган солиқ имтиёзлари аксарияти муддатли
бўлиб, уларнинг муддати тугаши ва самарасиз солиқ имтиёзларининг бекор қилишини
ҳисобига ҳам солиқларнинг йиғилувчанлиги ошган. Яъни, бу омил ҳисобига 2021 йил
2642,3 млрд сўмлик тушумнинг ошиши таъминланган бўлса, 2023 йилда эса, бу
омилнинг ҳисобига 1165,0 млрд сўмлик солиқ тушумлари келиб тушган. Бундан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
252
ташқари солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ бўлмаган тушумлар сифатида бир
марталик тушумлар ҳам катта таъсир қилган. Бу омилнинг ҳисобига охирги уч йилда
умумий тартибда (4668,7+6422,5+5841,1) 16932,3 млрд сўмлик солиқ тушумларининг
ошишига олиб келган. Аммо, гарчи бу омил энг катта таъсир қилган бўлсада, аммо, у бир
марталик хусусиятга эга бўлганлиги учун барқарор тушумни таъминламаслигини қайд
этиб ўтиш лозим.
Юқоридаги маълумотлардан яна шу нарсани кўриш мумкинки, солиқ турлари
бўйича солиқ ставкаларининг ўзгариши икки хил таъсир қилган. Баъзи бир солиқ
турлари (асосан ресурс солиқлари) бўйича солиқ ставкаларининг қисман ошиши солиқ
тушумларининг ошишига олиб келган бўлса, 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши,
солиқларнинг йиғилувчанлигига 13 трлн сўмдан ошиқ суммага камайишга олиб келган.
Бироқ, индексatsiя қилиниши ҳисобига 2021 йилда 1659,7 млрд сўмлик ва 2023 йилда
1792,2 млрд сўмлик солиқ тушумлари ошган. Аммо, таъкидлаш лозимки, солиқ
ставкаларининг ошиши ёки камайиши ҳисобига солиқларнинг йиғилувчанлигини
мувофиқлаштириш солиқ маъмурчилигининг мураккаб бўғини бўлсада, уни ошириш
ҳисобига солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириб бориш асосий муаммони ҳал
қилмайди.
Албатта
таъкидлаганимиздек,
солиқларнинг
йиғилувчанлигига
солиқ
маъмурчилиги билан боғлиқ омиллар ҳам ўз таъсирига эгаки, буни 2-расмда
келтирамиз.
2-расм. Солиқ йиғилувчанлиги солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ омилларнинг
таъсири таҳлили
Manba:
soliq.uz (n.d.)
Солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ омиллар сифатида келтирилган омилларни
кўриш мумкинки, унинг ҳисобига 2021 йил 21357,2 млрд сўм солиқларнинг
йиғилувчанлиги ошган бўлса, 2022 йил 11570,3 млрд сўмни ташкил қилган. Аммо, 2023
йилда бу кўрсаткич ҳисобига солиқларнинг йиғилувчанлиги 2021 йилга нисбатан
қарийиб 4 баробарга камайган. Бунга сабаб яширилган иш ўринлари ва меҳнатга ҳақ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
253
тўлаш фондини легаллаштириш омилидан ташқари барча омилларда аввалги йилларга
нисбатан солиқларнинг йиғилувчанлиги паст кўрсаткични ташкил қилган. Масалан,
ЭҲФ тўғри расмийлаштириш, қайта ишлаш ва ҳисоботларга тузатишлар киритиш
ҳисобига солиқларнинг йиғилувчанлиги 2021 йилда 5421,8 млрд сўмга ошган бўлса, бу
буйича қилинган саъйи ҳаракатлар натижасида солиқлар ўз вақтида ҳисобга олиб
борилиши ҳисобига унинг таъсири камайган, яъни солиқ тўловчилар ўз вақтида солиқ
базасини тўғри ҳисобга олиши ёки тўғри акс эттириши ҳисобига солиқ тушумлари
табиий кўпайиши содир бўлиб, бу омилнинг миқдорий ҳиссаси 2023 йилда 1013,5 млрд
сўмга тенг бўлган.
1-жадвал
Ўзбекистонда давлат бюджетининг даромадларининг прогноз кўрсаткичлари
бўйича солиқ йиғилувчанлик даражаси таҳлили (млрд сўм)
№ Йиллар
Прогноз
кўрсаткичлари
Ҳақиқатда
бажарилиши
Йиғилувчанлик даражаси
(%)
1
2019
102 627,6
112 165
109,2
2
2020
128 460,0
132 938
103,4
3
2021
147 202,3
164 799
111,9
4
2022
200 000,0
202 043
101,0
5
2023
232 107,1
264 207,5
113,8
Manba:
soliq.uz (n.d.)
Ушбу келтирилган 1-жадвалдан хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистонда давлат
бюджетининг даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бўйича солиқ йиғилувчанлик
даражаси 2019 йилда 109,2 фоизга бажарилган бўлса, 2020 ва 2021 йилларда унинг
даражаси ошиб борган ва 2022 йилда аввалги йилга нисбатан бажарилиши 101,0 фоизни
ташкил этган, 2023 йилда эса, республика бюджети бўйича прогноз кўрсаткичи бўйича
йиғилувчанлик 113,8 фоизни ташкил қилган.
Республика бюджети даромадлари бўйича прогноз кўрсаткичларининг
йиғилувчанлигига миқдорий кўрсаткич-солиқ тўловчилар сонининг ошиши таъсир
қилган. 2023 йил якунлари бўйича оладиган бўлсак, тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш учун қулай
шарт-шароитларни яратишга қаратилган ислоҳотларнинг изчил
давом эттириш натижасида, 2023 йилда 179,7 мингта субъектлари фаолиятини
бошлаган. 179,7 мингта янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошлаган.
Юридик шахслар 501,7 мингтани 82,7 мингта 2024 йил 1 январь ҳолатига республикада
фаолият кўрсатаётган юридик шахсларнинг умумий сони (бюджет ва нотижорат
ташкилотлардан ташқари) ташкил этиб 2023 йилда янги хўжалик юритувчи
субъектлари рўйхатга олинган.
Бу ерда шуни ҳам таъкидлаш керакки, солиқ тизимидаги муҳим солиқ
кўрсаткичлардан бири -Яшовчанлик даражаси кўрсаткичи ҳам муҳим омил сифатида
таъсир қилган. Жумладан, охирги 3 йилдан ортиқ фаол 10,8 фоизга ошиб, 282,0 минг
(жами солиқ тўловчиларнинг 68,9%) етди. Ташкил этилганига 1 йилгача бўлган улуши
9,8 фоизли пунктга камайиб, 72,1 минг тани(17,6%) ташкил этди, 1 йилдан 3 йилгача
ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилиб 55,5 мингтани (-22,3%)ни ташкил этган. Ҳудудий
солиқ органларининг солиқ тизими умумий трансформatsiяси, кичик бизнеснинг
ривожланишини қўллаб-қувватланиши ва маҳаллабай институтининг ижобий
натижалари билан боғлиқ бўлган.
Солиқ йиғилувчанлигини давлат бюджети нуқтаи назаридан таҳлил қилдик. Аммо,
унинг таркиби, яъни республика ва маҳаллий бюджетлар кесимида таҳлил қилиш ҳам
лозим деб ҳисобладик. 2-жадвал маълумотлари республика бўйича солиқ
йиғилувчанлиги таҳлил қилинаётган йиллар кесимида прогноз кўрсаткичлари
бажарилган бўлсада, бироқ, бошқа омиллар солиқ қарздорлиги, солиқ тўловчиларнинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
254
солиқдан бўйин товлашларини ҳам эътиборга оладиган бўлсак, бу кўрсаткич анча
юқорилигини кўриш мумкин. Солиқларнинг республика бюджети кесимида
йиғилувчанлик даражаси ўртача 4-5 фоизга ўсиш даражасида бажарилган. Айниқса,
2023 йилдаги кўрсаткич аввалги (2022 йил)га нисбатан ўртача 5 фоизга ортиқча
бажарилган бўлса, давлат бюджети бўйича бу кўрсаткичнинг 2023 ва 2022 йилга
нисбатан бажарилиши бир хил ўсишга эканлигини кўриш мумкин.
2-жадвал
Ўзбекистонда республика бюджетининг даромадларининг прогноз
кўрсаткичлари бўйича солиқ йиғилувчанлик даражаси таҳлили (млрд. сўм)
№ Йиллар
Прогноз
кўрсаткичлари
Ҳақиқатда
бажарилиши
Йиғилувчанлик даражаси
(%)
1
2019
71544,6
74236,2
103,7
2
2020
98 186,1
105426,2
107,3
3
2021
117427,6
128459,2
109,3
4
2022
120273,1
125471,5
104,3
5
2023
177161,1
194122,7
109,5
Manba:
soliq.uz (n.d.)
Маҳаллий бюджетлар доирасида солиқ йиғилувчанлик ҳолати давлат бюджети ва
республика бюджетидан фарқли равишда барқарор эмас. Маҳаллий бюджетларнинг
прогноз кўрсаткичлари бўйича 2019 йилда йиғилувчанлик 103,7 фоизга бажарилган
бўлса, 2020 ва 2022 йилда прогноз кўрсаткичлари бўйича йиғилувчанлик паст
кўрсаткични, яъни мос ҳолда 90,8 ва 96,6 фоизга тенг бўлган. 2023 йил якунларига кўра,
125,7 фоизга бажарилиши маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини
таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарасидир. Бунинг асосий сабаблари
биринчидан, бириктирилган солиқларни ундириш механизмларидан етарлича самара
бермаганлиги, тартибга солувчи солиқлар бўйича тақсимот муносабатларини яна
такомиллаштиришнинг тақозо этилиши, асосий солиқ турлари бўлган ер ва мол-мулк
солиғи бўйича ундиришда камчиликларнинг мавжудлиги оқибатида солиқларнинг
йиғилувчанлиги нобарқарор бўлган.
3-жадвал
Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бўйича солиқ
йиғилувчанлик даражаси таҳлили (млрд. сўм)
№ Йиллар
Прогноз
кўрсаткичлари
Ҳақиқатда
бажарилиши
Йиғилувчанлик даражаси
(%)
1
2019
31 083,0
37928,8
103,7
2
2020
30 273,9
27511,8
90,8
3
2021
29 774,7
36339,8
122,0
4
2022
79 226,9
76571,8
96,6
5
2023
54 946,0
69084,8
125,7
Manba:
soliq.uz (n.d.)
Таъкидлаш лозимки, солиқ йиғилувчанлигига таъсир этувчи омиллар сифатида
солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш жараёнида катта аҳамиятга эга. Бунинг амалий
таъсири маҳаллий бюджетларда даромадларнинг тушумида яққол сезилади.
Ҳозирги
вақтда солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш натижасида солиқ ҳисоботларини
ихтиёрий тақдим этиш кўрсаткичи 99 фоизга етган. Кадастр агенлиги маълумотлари
жамланганлиги ҳамда «Е-имтиёз» дастури орқали (кадастр рақами, ер майдони,
тоифаси, солиқ ставкаси, ҳуқуқ янгидан пайдо бўлган ёки бекор қилинган сана имтиёзли
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
255
ҳудуд) республика бўйича 66.5 мингта ноқишлоқ ер солиғи тўловчилари ҳисоботлари
тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб 2,8 мингтаси (4.2 фоиз) мустақил тақдим этган.
Республика бўйича бу кўрсаткич 97 фоизни ташкил этиб, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган лалмикор ва яйлов зонада жойлашган ер участкаларига эга 1875 та (3
%) солиқ тўловчилар учун интерактив хизмат яратилган. Электрон хисобварақ-
фактуралар, онлайн назорат касса техникаси маркетплейс ва божхона декларatsiялари
интегрatsiялашуви натижасида солиқ тўловчиларнинг чегириладиган даромад ва турли
ставкалар қўланиши инобатга олинмаган холда айланмадан олинадиган солиқ
хисоботи республика бўйича 359,4 мингта тўловчига 100 фоиз тўлиқ
автоматлаштирилди (чегириладиган даромадлари ва турлари ставкалар қўллланиши
инобатга олинмаган ҳолда).
Электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат касса техникаси маркетплейс
тизими малумотлари ҳамда божхона қомитаси билан реал вақт режимида маълумот
алмашишни жорий этиш орқали ҚҚС хисоботи 173,9 мингта тўловчига 86 фоиз
афтоматлаштирилган.
Мол мулк солиғи ҳисоботи ҳам кадастр агентлиги маълумотлари жамланганлиги
ҳамда « Е -имтиёз» дастури орқали тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда республика
бўйича 61,9 мингта тўловчига 100 фоизни ташкил этади. Шундан 13,6 мингтаси (22 %)
тақдим этилган ҳисоботларга мустақил равишда ўзгартириш киритган.
Қуйидаги 3-расмдан кўриш мумкинки, солиқ тушумларининг йиғилувчанлигида
республика бюджетининг ҳиссаси 2020 йил 76, фоиз, 2021 йил 79,7 фоизни ташкил
қилган бўлса, 2022 йилда камайиб 60,2 фоизга ташкил қилган. Бироқ, 2022 ва 2023
йилларда унинг ҳиссаси яна ошган ва 78,5 фоизни ташкил қилган. Маҳаллий
бюджетларнинг улуши жиҳатдан таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг ўртача ҳиссаси 20-
22 фоизни ташкил қилган, аммо, бу тушумлар маҳаллий бюджетлардан қилинадиган
харажатларни тўлиқ молиялаштиришга имкон бермайди, шунинг учун республика
бюджетидан норматив улушлар асосида умумдавлат солиқларидан маҳаллий
бюджетлар ихтиёрига қолдирилади ҳамда бюджетлараро трансфертлар асосида
тартибга солиб борилади.
3-расм. Бюджет тизими бюджетлари кесимида солиқ тушумларининг
йиғилувчанлиги таҳлили
Manba:
soliq.uz (n.d.)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
256
Агар, уч йилдаги солиқларнинг йиғилувчанлигини таҳлил қиладиган бўлсак, 2020
йилга солиқ тушумлари прогнози 99,6 трлн.сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, шу
билан бирга, коронавирус пандемияси таъсирга қарамасдан, давлат бюджетига
амалдаги тушумлар 103,6 трлн.сўмни (104%) ташкил этган Бунда, 2020 йилги солиқ
тушумларининг 2020 йилда ўтган даврларга нисбатан ижобий ўсишини ҳам таъкидлаш
жоиз, жумладан: 2019 йил – 83,3 трлн.сўм ёки 124% ўсиш, 2018 йил – 54,2 трлн.сўм ёки
184% ўсиш, 2017 йил – 37,7 трлн.сўм ёки 264% ўсиш юз берган. Ҳудудий бўлинмалар
кесимида солиқ тушумлари қуйидагилар ҳисобига шаклланган: йирик солиқ
тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан хизмат
кўрсатиладиган йирик солиқ тўловчилар (67,7 трлн.сўм ёки солиқ тушумларининг
умумий ҳажмидан 65,3%); 14 та солиқ бошқармалари томонидан хизмат
кўрсатиладиган ҚҚС тўловчилари (20,1 трлн. сўм ёки солиқ тушумларининг умумий
ҳажмидан 19,4%); 205 та давлат солиқ инспекциялари томонидан хизмат
кўрсатиладиган бошқа солиқ тўловчилар (15,8 трлн. сўм ёки солиқ тушумларининг
умумий ҳажмидан 15,3%) сони ошганлиги таъсир қилган.
Хулоса ва таклифлар.
1. Дастлабки хулоса сифатида айтиш мумкинки, солиқларнинг йиғилувчанлиги
давлат ёки маҳаллий ҳокимиятнинг солиқ тўловчилардан солиқ тушумларини йиғиш
қобилиятини акс эттиради. Бу солиқ тизимининг молиявий барқарорлиги ва
самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир;
2. Солиқларнинг йиғилувчанлиги бўйича тармоқлар кесимидаги ҳолат таҳлили
шуни кўрсатадаки, уларда аксариятида йиғилувчанлик паст кўрсаткичга эга. Бунга
асосий сабаб сифатида тармоқ таркибига кирувчи корхоналарнинг барчасида ҳам
ҳисобланган солиқ суммаларини ўз вақтида бюджетга тўлашдан шошилишмайди,
аксинча, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини келтириб чиқаришга ҳаракат
қилишади, бундан ташқари бу корхоналар билан солиқ маъмурчилиги бўйича олиб
борилган ишлар қониқарли эмас;
3. Солиқларнинг йиғилувчанлигига салбий таъсир этувчи омиллар сирасига
солиқ тўловчиларда юзага келадиган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг юзага
келиши оқибатида ўзаро ҳисоб-китобларнинг мураккаблашуви бўлса, бошқа томондан,
солиқ тўловчилар билан солиқ маъмурчилиги жараёнидаги айрим хатоликлар ҳамда
солиқ тўловчиларда солиқ маданиятининг шаклланмаганлиги каби омилларни
келтириш мумкин;
4. Солиқ йиғилувчанлиги ошишига таъсир қилувчи умумий омиллар бир тизим
бўлиб амал қилса, солиқ тушумлари ошади. Бунда иқтисодий ўсиш даражаси ҳал
қилувчи омил ҳисобланади, чунки, янгидан солиқ базаси шаклланади. Солиқ базасининг
ошиши эса, маъмурий усуллар, яъни, солиқ ставкасини ошириш, имтиёзларни
қисқартириш, солиқ турлари ва йиғимларни ошириш эвазига ҳам амалга оширилиши
мумкин, аммо, бу вақтинчалик ҳолат ҳисобланади;
5. Тадқиқотда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасига таъсир қилувчи
омилларни амалий жиҳатдан икки гуруҳга бўлиб таҳлил қилинди, булар сирасига солиқ
сиёсатидаги ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш ва солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ
бўлмаган омиллар ҳамда солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ омилларни келтириш
мумкин;
6. Солиқларнинг йиғилувчанлига таъсир этувчи энг муҳим салбий жиҳатдан
омиллардан бири бу солиқ қарзи ҳисобланади. Солиқ қарзининг миқдори қанча кўп
бўлса, солиқларнинг йиғилувчанлиги шунча паст бўлади. Демак, солиқ кўрсаткичлари
орасида солиқ қаррздорлиги муҳим роль ўйнаб, уни солиқларнинг йиғилувчанлиги
билан бевосита боғлиқ;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
257
7. Солиқ қарзининг пайдо бўлиши солиқларнинг йиғилувчанлигига салбий таъсир
қилади. Айрим солиқ йиғилувчанлигини аниқлаш бўйича услубиётга кўра, жами
тушумлардан солиқ қарзи суммасини чегириб ташланган ҳолда ҳақиқий тушумларни
ҳисобланган ёки прогноз қилинган солиқ суммасига бўлишади. Демак, солиқ
йиғилувчанлиги ва солиқ қарздорлиги каби солиқ кўрсаткичлари бир-бири билан
доимо узвий боғлиқликда бўлади. Шу сабабдан бизнинг фикримизга солиқларнинг
йиғилувчанлигини таҳлил қилганда албатта солиқ қарздорлигини ҳам таҳлил қилиш
лозим бўлади. Ўз навбатида эса, солиқ қарздорлиги кўрсаткичини таҳлил қилганда
солиқ хавфи даражасини ҳам аниқлаш лозим бўлади ва унинг даражасига қараб
солиқларнинг йиғилувчанлиги ва солиқ қарздорлигига баҳо бериш лозим бўлади;
8. Солиқ хавфи кўрсаткичини аниқлаш унинг натижалари асосида солиқ
тўловчиларни расмий огоҳлантириш ва уларга тўғрилашга имкон бериш уларнинг
фаолиятига ортиқча аралашмаган ҳолатда солиқ назоратини амалга ошириш
имкониятини туғдирмоқда, солиқ хавфини аниқлаш ва уни салбий таъсирини
камайтириш солиқларнинг йиғилувчанлигини оширишнинг иқтисодий омили сифатда
фойдаланиш ўз маъносига эга ва аҳамиятилидир, солиқ турлар бўйича энг кўп солиқ
хавфи даражаси ҚҚС ва фойда солиғида учрамоқда, бунинг асосий сабаблари эса, ушбу
солиқ турлари бўйича солиқдан қочиш ҳолатларининг пайдо бўлиш омиллари кўплиги
ва уларнинг харажатлар билан боғлиқлиги билан боғлиқлигидир.
Адабиётлар /Литература/Reference:
soliq.uz. (n.d.). Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси. [online] Available at:
https://soliq.uz/.
Астафьева Е.В. (2004) Статистический анализ динамики налоговых поступлений.
Специальность 08.00.12 - Бухгалтерский учет, Статистика. автореферат диссертatsiи
на соискание ученой степени кандидата экономических наук Москва, с.24.
Бердиева У.А. (2019) Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида солиқларнинг
йиғилувчанлигини ошириш йўллари. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит
Иқтисодиѐт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертatsiяси автореферати.
Тошкент, 13 б.
Гомбожапова С.В. (2011) Собираемость налогов как основной показатель
результативности налогового контроля. известия иркутской государственной
экономической академии (Байкальский государственный университет экономики и
права). № 2.
Гурвич Е., Суслина А. (2015) Динамика собираемости налогов в России:
макроэкономический подход. Финансовый журнал / Financial journal №4.
Джамалов Х.Н. (2023) Eurasian Journal Of Law, Finance And Applied Sciences Innovative
Academy Research Support Center. Volume 3 Issue 4, April ISSN 2181-2853 Page 91.
Измаилов А.Т. (2005) Налоговое администрирование и его значение в повышении
собираемости налогов. 08.00.10 — Финансы, денежное обращение и кредит. Автореферат
диссертatsiи на соискание ученой степени кандидата экономических наук Москва, 18 с.
Исаев, Ф. (2022). Йирик корхоналар мисолида сoлиқ йиғилувчaнлиги кўрcaткичини
таҳлил қилиш методикасини такомиллаштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 317–326.
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955
Кодекс
(2019)
Ўзбекистон
Республикаси
Солиқ
кодекси.
55-модда.
Кравченко В.С. (2012) Совершенствование методов оценки финансового состояния
организatsiй в целях повышения собираемости налоговых поступлений. Специальность:
08.00.10 - "Финансы, денежное обращение и кредит". Автореферат диссертatsiи на
соискание ученой степени кандидата экономических наук. Н.Новгород-24 с.
Мирзаев Ф. (2012) Ўзбекистонда солиқ йиғилувчанлиги даражасини ошириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
258
йўллари. Иқт. фанл. номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дисс.
автореферати – Т.: –21-б.
Цыдыпова А.В. (2006) Собираемость налогов и сборов на региональном уровне:
методические подходы. Специальность 08.00.10- «Финансы, денежное обращение и
кредит». Автореферат Диссертatsiи на соискаяие ученой степени кандидата
экономических наук Иркутск, с.23.
