Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
268
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
DSc, проф.
Боронов Бобур Фарходович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0000-0002-2597-4755
Саломов Шавкат Фаёсович
“Тасдиқ Аъло Ўқув” масъулияти чекланган жамият
ORCID: 0009-0008-7373-9929
Аннотация.
Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий
иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат
томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар
томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи
ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи
нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари
ёритилган.
Калит сўзлар:
нодавлат таълим ташкилотлари, давлат мактабгача таълим
ташкилотлари, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, бухгалтерия ҳисоби,
таълим хизматлари, таълим жараёни, молиявий ҳисобот.
ОРГАНИЗАЦИОННО-ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ РАЗВИТИЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ
НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ
DSc, проф.
Боронов Бобур Фарходович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Саломов Шавкат Фаёсович
Общество с ограниченной ответственностью “Тасдиқ Аъло Ўқув”
Аннотация.
В статье описано значение негосударственных образовательных
организаций в национальной экономике страны, социально-экономическая политика
государства в развитии этих отраслей, задачи организаций, осуществляющих контроль
качества образовательных услуг, оказываемых негосударственными организациями.
организациях, а также актуальные вопросы бухгалтерского учета в общественных
организациях, осуществляющих образовательную деятельность.
Ключевые
слова:
негосударственные
образовательные
организации,
государственные дошкольные образовательные организации, негосударственные
дошкольные образовательные организации, бухгалтерский учет, образовательные
услуги, образовательный процесс, финансовая отчетность.
UO‘K: 657.1
II SON - FEVRAL, 2025
268-274
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
269
ORGANIZATIONAL AND LEGAL ASPECTS OF THE DEVELOPMENT OF THE ACTIVITIES OF
NON-GOVERNMENTAL EDUCATIONAL ORGANIZATIONS
DSc, prof.
Boronov Bobur Farxodovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Salomov Shavkat Fayosovich
“Тасдиқ Аъло Ўқув” limited liability company
Abstract.
The article describes the importance of non-governmental educational
organizations in the national economy of the country, the socio-economic policy of the government
in the development of these sectors, the tasks of organizations that control the quality of
educational services provided by non-governmental organizations, as well as the current issues of
accounting in non-governmental organizations engaged in educational activities.
Keywords:
non-governmental educational organizations, public preschool educational
organizations, non-governmental preschool educational organizations, accounting, educational
services, educational process, financial reporting.
Кириш.
Республикамиз
ижтимоий-иқтисодиётини
модернизациялаш
шароитида
иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантириш, уларни ислоҳ қилиш, фаолият
доирасини янада кенгайтиришга оид қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан,
ҳукуматимиз томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқлари ва ушбу тармоқларнинг
асосий таркибий қисми ҳисобланган таълим хизматлари соҳаларига катта эътибор
қаратилиб
келинмоқда.
2024
йил
учун
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига эътибор
қаратадиган бўлсак, ушбу йил учун прогноз хизматлар кўрсатиш улушини мамлакат
ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,1%га ўсишини таъминлаш бўйича вазифа қўйилган.
Ушбу кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, бугунги келиб, хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан
унинг асосий таркибий қисми ҳисобланган таълим хизматлари бўйича мамлакат
миллий иқтисодиётида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда (Қонун, 2023).
Ҳозирги беқарор гоесиёсий вазият ва глобал иқтисодий инқироз шароитида,
йилдан-йилга мамлакатимизда аҳоли сони ошиб, 36 800 миллион (Stat.uz, 2024) нафарга
етган бир даврда таълим хизматлари соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли
турмуш-тарзини юксалтириш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса,
таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар олдида янги
вазифаларни юклайди. Қолаверса, мазкур йўналишда чуқур илмий тадқиқотлар олиб
бориш, соҳанинг асосий кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омилларни таҳлил
қилиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек мазкур тармоқни тартибга солиш
ва бошқаришда замонавий усулларни кенг жорий қилиш заруриятини келтириб
чиқаради.
Бугунги кунда, ушбу нодавлат мактаблар фаолиятини ривожлантириш бўйича
қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу борада мамлакатимиз Президентининг
“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар
фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида (2023)
нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш, ушбу фаолиятни
амалга ошириш бўйича рухсат бериш тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, лицензия
олишда назарда тутилган жараёнларни соддалаштиришга оид алоҳида вазифалар
белгилаб берилган. Шунингдек, ушбу Фармонда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича йўл
харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим
ташкилотлари учун лицензия бериш тартиб-қоидаларини такомиллаштиришга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
270
қаратилган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган:
- нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятида
ўқитувчиларнинг малака тоифалари, шунингдек синфхоналарда ўқувчиларнинг сонига
қўйилган чекловларни енгиллаштириш;
- ушбу ташкилотларнинг спорт заллари бўлмаган тақдирда бошқа корхоналарнинг
таълим стандартларига тўлиқ жавоб берадиган спорт мажмуаларидан текинга ёки
ижара шартномаси асосида фойдаланишлари учун рухсат бериш;
- вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан текшириш жараёнларини
ваколатли органларни хабардор қилган ҳолда ўтказишни ташкил этиш ва бошқалар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган жараёнлардан айтиш жоизки, бугунги кунда, нодавлат
таълим ташкилотлари фаолиятига бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб, ушбу
ташкилотларнинг мамлакат миқиёсидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Мамлакатимизда таълим хизматларига бўлган эътибор кун сайин ошиб, ушбу
хизматларни амалга оширувчи таълим хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг
фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш бўйича қатор меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Иқтисодий адабиётларда ҳам таълим хизматлари
турлари ва уларнинг сифатини янада ошириш, давлат ва нодавлат таълим
ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор илмий тадқиқот ишлари
олиб борилган. Жумладан, мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Тохиров (2022)
ўзининг “Таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликнинг
ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш” номли тадқиқот ишида давлат-
хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар мисолида
таълим хизматлари сифатини ошириш, ушбу хизматлар бозорини ривожлантириш
ҳамда уларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш каби
масалалар тадқиқ этилган.
Ҳамидова (2022) эса, олий таълим муассасалари мисолида таълим хизматлари
бозорини тадқиқ этиб, “таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-
иқтисодий механизмини такомиллаштириш Ўзбекистонда олий таълим тизимини
иқтисодий тараққиёт истиқболларини ва жамият эҳтиёжига мослигини таъминлайди,
соҳани амалиётга мослаштиради ва инвестицион жозибадорлигини оширади”, деган
хулосага келган. Олим томонидан келтирилган ушбу тавсифда мамлакатимизда олий
таълим тизимини ривожлантириш бевосита таълим хизматлари бозорини
ривожлантириш билан боғлиқ, деб ҳисоблаган.
Мамлакатимиздаги яна бир иқтисодчи олимлардан Очилова (2024) илмий
тадқиқот ишида олий таълим ташкилотларида таълим хизматларини ривожлантириш
омилларининг бир-бирига боғлиқлигини асословчи модел таклиф этган бўлиб, ушбу
моделнинг таълим хизматларини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллари ва уларни
танлаш орқали бошқарув ходимлари томонидан қарорлар қабул қилиш бўйича тизими
тавсия этилган.
Бугунги кунгача бажарилган илмий тадқиқот ишларида асосан олий таълим
муассасалари мисолида ишлар бажарилган бўлиб, нодавлат таълим ташкилотлари ва
улар томонидан кўрсатиладиган нодавлат таълим хизматлари бўйича аниқ бир
таърифлар мавжуд эмас. “Нодавлат таълим ташкилоти – давлат таълим стандартлари,
давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш
фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида ёки хабардор қилиш
тартибида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс” (Қонун, 2020) ҳисобланиб,
ушбу тармоқ ташкилотлари ижтимоий-иқтисодий вазифаларни амалга ошириб,
аҳолига таълим хизматларини кўрсатадилар.
Юқорида келтирилган тадқиқот натижалари асосида айтиш мумкинки, таълим
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
271
ташкилотларига берилган тавсифлар умумий характерга эга бўлиб, улар айнан
нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятларига хос бўлган жиҳатларни очиб бермайди,
деб ҳисоблаймиз. Бу эса, ҳозрги кунда, нодавлат таълим ташкилотлари ва улар
томонидан амалга ошириладиган таълим хизматларининг барча жабҳаларини тадқиқ
этишнинг долзарблигини келтириб чиқаради.
Тадқиқот методологияси.
Нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётида ўрни ва
уни ривожлатиришнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари бўйича олиб борилган
тадқиқотда илмий абстракциялаш, иқтисодий таҳлил, монографик кузатув, қиёслаш,
индукция ва дедукция каби тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Бугунги кунда, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган
хизматлар ҳажми кундан-кунга ошиб, ушбу ташкилотларнинг мамлакат миқиёсидаги
ўрни ва аҳамияти ҳам тобора ортиб бормоқда. Статистика маълумотларига аҳамият
бериб қарайдиган бўлсак, таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2010 йилда 763,1 млрд
сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб ушбу кўрсаткич 20 418,4 млрд сўмни
ташкил этмоқда. Мамлакатимизда иқтисодий фаолиятнинг таълим соҳасидаги
хизматлар турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажмининг йиллар кесимидаги
улушини қуйидаги расм орқали кўриб чиқамиз:
1-расм. 2010-2023 йилларда Республикада таълим соҳасидаги хизматлар бўйича
кўрсатилган хизматлар ҳажми, млрд. сўмда
Манба:
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий
кўрсаткичлари маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.
Ушбу расм маълумотларидан кўриш мумкинки, таълим соҳасига берилаётган
эътибор самараси ўлароқ таълим хизматлари ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 24 декабрда
“Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги Қарори (2019) қабул қилинди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда
нодавлат таълим ташкилотларининг намунавий устави белгилаб берилди. Нодавлат
таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар лицензия асосида амалга
оширилиб, ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилиши кўзда
0
5000
10000
15000
20000
25000
2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
Таълим соҳасидаги хизматлар
Таълим соҳасидаги хизматлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
272
тутилган. Бироқ, бугунги кунда, ушбу инспекция фаолияти тугатилган бўлиб, ушбу
ташкилотга бириктирилган вазифалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва
унинг таркибидаги ташкилотларга ўтказиб берилган. Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги структурасини қуйида келтирилган расм орқали ифодалаймиз:
2-расм. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги структураси
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Юқорида келтирилган расм асосида кўриш мумкинки, Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги и ирик структурага эга ташкилот ҳисобланиб, унинг таркибии
тузилмасига таълим хизматларини назорат қилиш фаолияти билан шуғулланадиган
барча ташкилотлар киради.
3-расм. Мактабгача таълим агентлиги структураси
Манба:
тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
Мактабгача таълим ташкилотлари
Ихтисослаштирилган таълим
муассасалари агентлиги
Мактабгача таълим агентлиги
Мактабдан ташқари таълим
ташкилотлари
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
Давлат мактабгача таълим
ташкилотлари
Нодавлат мактабгача таълим
ташкилотлари
Педагог кадрларни касбий салоҳиятини
ривожлантириш ва педагогика
коллежлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси
Молия-иқтисод ва давлат-хусусий
шерикликни ривожлантириш
бошқармаси
Таълим сифатини баҳолаш, методик
ёрдам кўрсатиш ва тарбиявий ишларни
мувофиқлаштириш бошқармаси
Инсон ресурсларини ривожлантириш ва
бошқариш бўлими
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ АГЕНТЛИГИ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
273
Мактабгача таълим агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
асосий бўғини ва давлат бошқарув органи ҳисобланиб, ташкилотлари томонидан
кўрсатиладиган таълим хизматлари фаолиятини назорат қилиб боради. Агентликнинг
таркибий тузилишини қуйидаги расм орқали кўриб чиқамиз:
Расм маълумотларидан ку риш мумкинки, мактабгача таълим агентлиги ҳудудда
жойлашган мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида фаолият кўрсатаётган давлат
ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини назорат қилувчи орган
ҳисобланади. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи
ташкилотлар бу и ича агентлик таркибидаги ташкилотлар томонидан белгиланган
вазифалар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ку рсатиладиган хизматларнинг
давлат стандартлари талаблари асосида бажарилишини таъминлаб, аҳолининг ушбу
хизматларга бу лган талабини қондиради ва бозорда рақобат муҳитини келтириб
чиқаради. Бу эса, нодавлат таълим ташкилотлари олдида хизмат ку рсатиш жарае нини
ту ғри ташкил этиш, уларни бухгалтерия ҳисобида ту ғри акс эттириш, шунингдек аниқ
ва шаффоф ахборотларни у зида акс эттирувчи молиявии ва солиқ ҳисоботларини тузиш
ҳамда уларни тақдим этиш имконини беради.
Хулоса ва таклифлар.
Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида хулоса қилиш мумкинки, аҳолининг
таълим хизматларига бўлган талабларини тўлиқроқ қондириш мамлакат олдидаги
асосий ва долзарб вазифалардан ҳисобланиб, ушбу тармоқ корхоналари фаолиятини
ислоҳ қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш лозим бўлади. Шу боис, нодавлат
таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича айрим муаммо ва
камчиликлар мавжуд бўлиб, тадқиқот жараёнида ушбу камчиликлар ва уларни
бартараф этиш бўйича қуйидаги хулоса, илмий таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб
чиқилди:
* Республикамизда таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан
шуғулланувчи нодавлат ташкилотлари ўртасида рақобатбардошлик даражаси паст
бўлиб, ушбу хизмат кўрсатиш тармоқларига давлат томонидан кенг имкониятлар очиб
бериш, уларнинг фаолиятларини ривожлантириш бўйича ҳар томонлама шар-
шароитлар қилиб бериш лозим.
* Нодавлат таълим ташкилотларини моддий техника базасини модернизациялаш,
замонавий ахборот технологиялари билан мақсадида уларга имтиёзлар бериш ҳамда
ушбу информацион технологияларни қўллашда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш
лозим.
* Бугунги кунда, нодавлат таълим ташкилотларида ташқи инвесторларни жалб
этиш улар фаолиятини ривожлантиришнинг энг асосий омилларидан бири
ҳисобланади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун молиявий ва бошқарув ахборот
фойдаланувчилари учун ахборотларни ҳисобот шаклларида шаффоф ва аниқ акс
эттириш лозим. Бу эса, корхона ва ташкилотлар олдида, хусусан нодавлат таълим
ташкилотларида молиявий ҳисобот шаклларини халқаро стандартлар асосида тузиш
вазифасини юклайди.
* Нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари турлари ва сифатини
ошириш ҳамда уларнинг бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш ва юритиш орқали
таълим хизматлари таннархини пасайтириш лозим.
* Таълим хизматларини амалга оширувчи ташкилотларга давлат томонидан солиқ
ва бошқа турли хил имтиёзлар бериш орқали уларнинг қишлоқ ва шаҳардан ташқари
жойларда арзон ва имтиёзли нархларда хизмат кўрсатишларини ташкил этиш мумкин.
* Замонавий технологияларни ташкилотларга жорий этиш орқали таълим
хизматлари сифати ва турларини, шунингдек меҳнат унумдорлигини ошириш лозим. Бу
эса, ўз навбатида, нодавлат таълим ташкилотлари даромадларининг ошишига,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral
www.e-itt.uz
274
харажатларни қисқартиришга ҳамда таълим хизматлари таннархини пасайтиришга
хизмат қилади.
Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар асосида айтишимиз мумкинки, нодавлат
таълим ташкилотлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш
базасини кенгайтириш, мoдeрнизациялаш бугунги куннинг долзарб ва муҳим
масалаларидандир. Ушбу масалаларни ижобий ҳал қилишда ташкилотларни самарали
бошқариш, уларнинг фаолиятларини халқаро тажрибалар асосида янгитдан ташкил
этиш, таълим хизматлари турларини оширган ҳолда уларнинг рақобатбардошлигини
таъминлаш, таълим хизматлари таннархини пасайтириш орқали ташкилот даромадини
ошириш, ташкилотларнинг инвестицион жозибадорлигини оширган ҳолда хорижий
инвесторларни жалб қилиш талаб этилади. Бу эса, нодавлат таълим ташкилотларида
таълим хизматлари, ушбу жараёнларни амалга оширишда харажатлар ҳамда
хизматларни сотишдан тушган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш,
уларни тан олиш ва баҳолаш ҳамда хорижий инвесторлар учун ахборот имконини очиб
бериш мақсадида халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисобот шаклларини тузишни
долзарб вазифа қилиб қўймоқда.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Stat.uz. (2024). O’zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligi. [online]
Available at: https://www.stat.uz/uz/.
Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат
таълим
ташкилотлари
фаолиятини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори. 2019 йил 24 декабрь. 1028-сон.
Қонун (2020) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 2020 йил
23 сентябрь, № ЎРҚ-637-сон.
Қонун (2023) Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон
Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни. 2023 йил 25 декабрь. ЎРҚ-886-
сон.
Очилова Ҳ.Н. (2024) Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида олий
таълим хизматларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертация автореферати. -Т.
Тохиров Ж.Р. (2022) Таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий
шерикликнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш. Иқтисодиёт
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация автореферати. -Т.
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб
таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. 26 май. ПФ-79-сон.
Ҳамидова А.А. (2022) Таълим хизматлари бозорини ривожлантиришнинг
ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (олий таълим муассасалари
мисолида). Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация
автореферати. -Т.
