Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.79653

Ключевые слова:

камералистская кейнсианская и институциональная концепция модель трансформация интеллектуальная собственность технологическое лидерство стратегия дизайн экспорт импорт

Аннотация

В статье исследуются три камералистских, кейнсианских и институциональных этапа эволюции зарубежных подходов к формированию институциональных основ экономической безопасности, разрабатываются предложения и рекомендации по их внедрению в национальную экономику Республики Узбекистан.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

295


ИҚТИСОДИЙ

ХАВФСИЗЛИКНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ХОРИЖ

ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАСИ

Дадаев Куваниш Машрабович

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

ORCID: 0009-0008-6606-0723

dadaevkuvonch@gmail.com

Аннотация.

Мақолада

иқтисодий хавфсизликнинг институционал асосларини

шакллантиришнинг хорижий ёндашувлар эволюциясининг уч камералистик, кейнсчилик

ва институционал босқичлари тадқиқ этилган ва уларни Ўзбекистон Республикаси

миллий иқтисодиётига жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Kaлит сўзлар:

камералистик, кейнсчилик ва институционал концепция, модель,

трансформация, интеллектуал мулк, технологик етакчилик, стратегия, лойиҳалаш,

экспорт, импорт.

ОПЫТ ЗАРУБЕЖНЫХ СТРАН В СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ ИНСТИТУЦИОНАЛЬНОЙ

ОСНОВЫ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

Дадаев Куваниш Машрабович

Узбекский государственный университет мировых языков

Аннотация

.

В статье исследуются три камералистских, кейнсианских и

институциональных этапа эволюции зарубежных подходов к формированию

институциональных

основ

экономической

безопасности,

разрабатываются

предложения и рекомендации по их внедрению в национальную экономику Республики

Узбекистан.

Ключевые слова:

камералистская, кейнсианская и институциональная концепция,

модель, трансформация, интеллектуальная собственность, технологическое
лидерство, стратегия, дизайн, экспорт, импорт.

EXPERIENCE OF FOREIGN COUNTRIES IN IMPROVING THE INSTITUTIONAL BASIS OF

ECONOMIC SECURITY

Dadaev Kuvanish Mashrabovich

Uzbekistan State University of World Languages

Abstract.

The article examines three cameralist, Keynesian and institutional stages of the

evolution of foreign approaches to the formation of institutional foundations of economic security,

develops proposals and recommendations for their implementation in the national economy of the

Republic of Uzbekistan.

Keywords:

cameralist, Keynesian and institutional concept, model, transformation,

intellectual property, technological leadership, strategy, design, export, import.

UO‘K:

316.256

III SON - MART, 2025

295-302


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

296

Кириш.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида иқтисoдий баpқаpopликни

таъминлаш ва аҳoли фаpoвoнлигини oшиpишга катта таъсиp кўpсатадиган янги

теxнoлoгик уклад талаблаpига мoс келувчи иқтисoдиётнинг институтционал

асосларини тpансфopмациялаш, сунъий интеллект ёpдамида pесуpслаpни oқилoна
тақсимлаш ва тpансакциoн xаpажатлаpни пасайтиpишга алoҳида эътибop

қаpатилмoқда. “Маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда

ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади. Барча маъмурий ислоҳотлар

доирасидаги янги ташаббуслар Конституциямизда албатта белгилаб қўйилиши лозим

(

Мурожаатнома, 2022). Шу сабабли, дунёда миллий иқтисодий хавфсизлик таъминлаш

соҳасида жуда кўп амалий тажриба тўплаган. Бундан ташқари, тизимининг

институционал асослари

билан боғлиқ кўплаб назарий ишланмалар мавжуд. Ушбу

тажрибани ўрганиш мамлакатимиз учун жуда муҳим, чунки бу бизга миллий иқтисодий
хавфсизликни муваффақиятли хорижий моделларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистон

Республикаси миллий иқтисодиётига жорий этиш имконини беради.

Бу эса иқтисодий

хавфсизликнинг институционал асосларини такомиллаштиришнинг хориж давлатлар

тажрибасини тадқиқ этишга бағишланган мазкуp тадқиқoт мавзусининг
дoлзаpблигидан далoлат беpади.

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий хавфсизликнинг институтционал асосларини такомиллаштиришнинг

ўзига хос хусусиятларини ва уни трансформация қилиш механизмлари ва моделларини
тадқиқ этган хорижлик олимлар қаторида Кун, Лист, Перес, Роко, Бейнбридж, Жотсана,

Себастиан, Белл, Шумпетер, Кларк, Арнолд, Доси кабиларни келтириш мумкин.

Россиялик олимлардан Василевский, Иноземцев, Букреев, Красильников,

Вертакова, Плотников

,

Комарова

,

Кежун, Латова, Сухарев ва бошқалар ушбу мавзуга

бағишланган илмий

-

тадқиқот ишларини олиб борган.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Гулямов, Вахабов, Ваҳабов, Ўлмасов,

Чепель, Абулқосимов, Расулов, Жўраев, Маматов,

Хасанова ва бошқаларнинг илмий

изланишларида иқтисодиётнинг институтционал асосларини такомиллаштиришнинг
назарий жиҳатлари,

саноат инқилоби натижасида шаклланаётган янги технологик

укладнинг такрор ишлаб чиқариш таркибий тузилмасини шакллантириш масалалари

бўйича атрофлича

тадқиқотлар олиб бор

илган

.

Нopт ва

Девислаpнинг

(1971)

фикpига

кўpа, институциoнал муҳит –

бу асoсий

сиёсий, ижтимoий ва ҳуқуқий қoидалаp мажмуи бўлиб улаp ишлаб чиқаpиш, айpбoшлаш

ва тақсимoт учун баъзис яpатади. Коммонс институтларни тарихий ривожланишидаги

ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни қўллаб

-

қувватлаб унга кўра "эволюцион"

тушунчаси "институционал" тушунчаси билан мазмун ва маъноси бир хил бўлади деб

таъкидлайди (Квашницкий, 2007)

.

Рус олими Букреев

ва

Рудыкнинг

(2019)

фикpига кўpа, "давлатлар ўзларининг

ресурс базаси, иқтисодий муносабатлар тизими ва миллий иқтисодий манфаатлар

шунингдек, институционал тузилманинг ўзига хос хусусиятлари асосида миллий

иқтисодий

хавфсизликни

шакллантиришнинг

турли

хил

вариантларини

комбинациялаштирадилар. Латов

(2007)

хулосасига кўра миллий иқтисодий

хавфсизликнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг самарали ишлаши учун

институционал асосни яратишдир (мулк ҳуқуқи кафолатини таъминлаш, қонун

устуворлиги, битимларнинг шаффофлиги ва бошқалар) деб баҳо беради.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан профессор

Маматов ва Жўраев

(2020)

“Индустpиал жамиятдан

пoстиндустpиал жамиятга ўтиш, жамият ҳаётида туб

ўзгаpишлаp билан бoғлиқ

бўлиб, унда иннoвациялаpни кенг яpатиш ва жopий этишга

асoсланган янги

иқтисoдий тизим мoделига ўтиш билан амалга oшмoқда. Табиийки,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

297

ушбу

давpда кластеp мoделида чуқуp ўзгаpишлаp юз беpади”. Маъмуpoвнинг

(2020)

фикpича, “Pақамли иқтисoдиёт –

иқтисoдиётнинг таpкибий қисмлаpи сифатида сунъий

ақл(oнг)дан фoйдаланиш, иш жаpаёнлаpини poбoтлаштиpиш, ишлаб чиқаpиш

жаpаёнида туpмуш меҳнат xаpажатлаpини камайтиpиш, маxсус кoмпьютеp дастуpлаpи

ёpдамида иқтисoдий тизимлаpни

мoделлаштиpиш ва дастуpий қoбилиятини

oшиpишдиp” деб хулоса қиладилар .

Биpoқ янги санoат инқилoбини шаклланиши шаpoитида миллий иқтисодий

хавфсизлик муносабатларининг институционал асослари, унинг халқаро назария ва

амалиётни таҳлил қилиш, маълум ёндашувларни тизимлаштириш ва Ўзбекистон
Республикаси миллий иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига хорижий

тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаpатилган

илмий изланишлаpни oлиб бopишни тақoзo этилмoқда. Ушбу жиҳатлаp илмий мақола

мавзусининг дoлзаpблиги ва муҳимлигини белгилаб беpади ҳамда тадқиқoт мавзусини
танлаш учун асoс бўлди.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада диалектик, тизимли, интеграл ва синергетик ёндашувлар, иқтисодий,

мантиқий, илмий абстракция, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, қиёслаш,

умумлаштириш, гуруҳлаш ва жадвал усулларидан фойдаланилади

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Миллий иқтисодий хавфсизликни (МИХ) таъминлаш зарурлигини аксарият

давлатларнинг хукумат раҳбарияти ва илмий

-

экспертлар ҳамжамияти яхши тушунади.

МИХ бизга давлатнинг миллий рақобатдош устунликларини ҳимоя қилиш ва миллий

манфаатларга эришиш учун улардан энг самарали фойдаланишни таъминлашга имкон

яратади. Шу сабабли, дунёда МИХ таъминлаш соҳасида жуда кўп амалий тажриба
тўплаган. Бундан ташқари, МИХ тизимининг институционал асослари

билан боғлиқ

кўплаб назарий ишланмалар мавжуд. Ушбу тажрибани ўрганиш мамлакатимиз учун

жуда муҳим, чунки бу бизга МИХни муваффақиятли хорижий моделларини аниқлаш ва

уларни Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти эҳтиёжларига

мослаштириш

имконини беради.

Ушбу моқолада биз миллий иқтисодий хавфсизлик тушунчасининг шаклланиши

ҳақида қисқача тарихий маълумот берамиз, ушбу МИХнинг институционал асослари,

унинг халқаро назария ва амалиётни таҳлил қиламиз, маълум ёндашувларни
тизимлаштираиз

ва Ўзбекистон Республикаси МИХни

таъминлаш манфаатларига

хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқамиз

.

Рус олими Латов

(2007)

хулосаларига кўра

,

хорижий

иқтисодий тафакурда миллий

иқтисодий хавфсизликнинг моҳиятини тушунишга ёндашувлар эволюциясининг уч

босқичини ажратиб кўрсатиш

мумкин:

1.

Камералистик

босқич, уни

келиб чиқишига кўра ХИХ асрнинг ўрталарига

тегишли деб ҳисобланади. Унинг асосчиси таниқли немис иқтисодчиси Лист

(2017)

деб

ҳисоблайди. Ушбу босқичнинг ўзига хос хусусияти унда ташқи иқтисодий таҳдидлар

устуворлигидир. Ушбу тушунча доирасида миллий иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти
шундан иборатки унда миллий иқтисодиётни чет эл давлатлари томонидан

бостирилишининг олдини олиш ва жаҳон бозорида саноатга асосланган самарали ва

рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантириш учун шарт

-

шароит яратишдир.

2. Кейнсчилик босқичи, бу босқич ХХ асрнинг 30

-

йилларига тўғри келади. Ушбу

концепциянинг муаллифи, Ж.М.Кейнсга тўғри келади. Бу босқичга ўтишга етакчи

ривожланган мамлакатларда ташқи таҳдидлар туфайли эмас, балки ички иқтисодий

муаммолар туфайли юзага келган "буюк депрессия" инқирози сабаб бўлди. МИХ учун

таҳдидлар манбалари бўлиб бозордаги муваффақияцизликлар "(иқтисодий ўсишнинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

298

беқарорлиги, ишсизлик, инфляция) ҳисобланади. Ушбу концепцияга мувофиқ МИХнинг
мақсади иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ишсизликнинг олдини

олиш ва пул муомаласи барқарорлигига эришишдир. МИХ инструменти бўлиб

иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (ишлаб чиқаришни рағбатлантириш,

бандликни қўллаб

-

қувватлаш чоралари, юмшоқ пул

-

кредит сиёсати) ҳисобланади.

3. Институционал босқич бу босқич Перуанлик иқтисодчи Сото

(2007)

томонидан

"Бошқа йўл" китобининг нашр этилиши билан бошланган. Ушбу китобда илгари

сурилган хулосалардаги туб фарқ қиладиган тушунчалар шундан иборатки, самарасиз

институтлар ёки бошқача қилиб айтганда, юқори маъмурий тўсиқлар ушбу ёндашув
доирасида МИХ учун асосий таҳдид ҳисобланади:" ёмон "қонунлар ва/ёки" яхши "

қонунларнинг ёмон ижроси иқтисодий фаолиятнинг виждонли иштирокчилари

фаолиятига тўсқинлик қилади, уларни яъни ушбу иқтисодий агентларни норасмий,

яширин иқтисодиёт секторига суриб чиқаради ва шу билан миллий иқтисодий
хавфсизликка путур етказади. Биз иқтисодий фаолиятни ҳаддан ташқари қаттиқ қўллик

билан тартибга солиш, тадбиркорлик (ва айниқса инновацион) фаолликни чеклайди,

назорат қилувчи давлат органлар вакиллари ва бошқаларда юқори даромадли рентага

йўналтирилган (яъни коррупцион) хатти

-

ҳаракатларни шакллантиради.

Бу ҳолда МИХнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг самарали ишлаши учун

институционал асосни яратишдир (мулк ҳуқуқи кафолатини таъминлаш, қонун

устуворлиги, битимларнинг шаффофлиги ва бошқалар.). Ушбу мақсадга эришиш

инструменти бўлиб маъмурий тўсиқларни минималлаштиришдир: мажбурий солиқлар

ва тўловларни камайтириш ва соддалаштириш (ҳеч кимга сир эмаски, тадбиркорлар
нафақат юқори солиқлар туфайли, балки уларни бошқаришнинг мураккаблиги туфайли

ҳам иқтисодиётнинг кулранг секторига сурилади), бизнесга маъмурий

босимни

камайтириш, бюрократия ва коррупцияга қарши кураш. Яширин иқтисодиётига келсак,

биз уни куч ишлатиш йўли билан бостирмаслигимиз керак, балки унга олиб келадиган
сабабларни йўқ қилишимиз керак.

Латов

(2017)

хулосасига кўра, бу концепциялар ўзаро бир

-

бирини инкор этувчи

эмас –

улар бир

-

бирини тўлдиради ва бир томондан, МИХ таҳдидларининг моҳиятини

яхши тушунишга ва унинг мазмунини ижтимоий

-

иқтисодий жараён сифатида

тушунишга, бошқа томондан, улар мамлакатнинг

МИХни таъминлаш инструментлар

спектри доирасини кенгайтиради. МИХ таъминлаш соҳасида олиб борилган давлатнинг

самарали сиёсати ушбу ушбу концепциялар томонидан тавсия этилган ҳар бир

инструментларнинг комбинацияси бўлиши керак.

Таъкидлаб ўтиш мумкинки ушбу босқичларни МИХ табиати ҳақидаги ғояларнинг

изчил ўрин алмашуви ва ривожланиши деб ҳисобламаслик керак. Аксинча, биз

МИХнинг моҳияти тўғрисида турли хил доминант қарашларнинг пайдо бўлишининг
хронологик кетма

-

кетлиги ҳақида гапиришимиз мумкин, бугунги кунда учта концепция

ҳам илмий адабиётларда, ҳамда турли мамлакатларнинг МИХни таъминлаш бўйича
амалий фаолиятига жорий этилган.

МИХнинг Англия модели, унинг мустақил шакли сифатида Америка Қўшма

Штатлари (АҚШ) МИХ стратегияси амал қилади, хамда у иқтисодий глобал устунлик

инструменти сифатида долларлашган молия тизимига таянади. Англия мактабида МИХ
учун асосий таҳдидларни технологик етакчиликка тажовуз қилиш (саноат жосуслиги,

интеллектуал мулкдан рухсатсиз фойдаланиш, нусха олиш, технологияларни мажбурий

узатиш, глобал иқтисодиётдан ташқарида фаол миллий инновацион сиёсат ва

бошқалар) деб ҳисоблаш мумкин.).

Биринчи турдаги таҳдиднинг характерли намунаси сифатида Хитой мисол бўлади

ва у инновацион иқтисодиётни мустақил равишда ривожлантираётган, янги жаҳон

иқтисодий укладида технологик етакчиликни талаб қилмоқда. Иккинчи турдаги таҳдид

1973 йилда ОПЕК томонидан нефт эмбаргоси амалга оширилди. Ушбу эмбарго АҚШ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

299

учун иқтисодий, ҳам психологик нуқтаи назардан жуда оғриқли бўлиб чиқди ва шунинг
учун уларнинг МИХ моделида энергиика

хавфсизлиги муҳим ўрин тутади

(Ronis, 2001).

МИХ таъминлаш иқтисодий суверенитет сифатида қаралиши (Хитойнинг МИХ

таъминлашнинг устувор вазифаси) сифатида тушуниш бу мактабга хосдир ва

давлатларнинг барқарорлиги асосий ресурсларни етказиб бериш (бу мамлакатлар
ташқи озиқ

-

овқат ва энергия манбаларини етказиб беришга боғлиқлиги). Англия

моделидан фарқли ўлароқ, устуворлик иқтисодий доминатликга эмас, балки ташқи

иқтисодий устунликдан ҳимоя қилишга устуворлик берилади. Шунга кўра, МИХга

таҳдидлар трансмиллий корпорациялар томонидан миллий иқтисодиёт устидан
гегемонлик хавфи ва ресурсларни етказиб беришни чеклашдир.

МИХ таъминлашнинг ютуқлари инструментларига, етказиб берувчиларни

диверсификация қилиш ва логистика таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали

ресурсларни етказиб беришни кафолатлаш, шунингдек, хорижий компанияларнинг
миллий бозорларга кириб келиши устидан қатъий назорат ўрнатиш орқали эришилади.

Англия моделида бўлгани каби, Осиё МИХ мактабида, бизнинг фикримизча, ўзига хос

Хитой вариантини ажратиб кўрсатиш мумкин. Унда миллий иқтисодий суверенитетни

таъминлашга қаратилган, глобал етакчиларнинг ички бозорга киришни чеклаш орқали
ва маҳаллий компанияларни ушбу етакчилар ишлайдиган соҳаларда (кейинчалик ушбу

компанияларни экспорт бозорида олиб чиқиш билан) ўсиб боришини таъминлаш.

Аслида, биз камералистик протекционистик

моделнинг миллий Хитойча варианти

ҳақида гапиришимиз

мумкин. Хитой бозорининг катта ҳажми бу вазифани бажаришга

имкон беради. Бу Хитойнинг интернетга киришни глобал чеклаши

сабабли

Алибаба каби

компаниялар ва лойиҳаларнинг пайдо бўлишига имкон берганлигини

эслаш етарлидир.

Миллий иқтисодиёт устидан ташқи назоратнинг олдини олишнинг яна бир

инструменти бу хорижий компанияларни қўшма корхоналар

ташкил этиш ва

технологиялар трансфертини

яратишга мажбур қилмоқда. Хитой учун бу қадам

ривожланган мамлакатларнинг технологик доминантлигидан ўзини ҳимоя қилиш ва

ўзларини етакчи давлатлар билан тенг ҳуқуқли қилиш имкониятини англатади. Аммо

ривожланган мамлакатлар бундай стратегияни сезадилар ва буни бир томондан,

ўзининг технологик етакчилигига тажовуз, яъни иқтисодий хавфсизлигига таҳдид
сифатида, иккинчи томондан, адолатсиз, ноқонуний хулқ сифатида (интеллектуал

мулкни унинг ривожланишига сармоя киритмасдан ва муаллифлик ҳуқуқига тўлов

тўламасдан адекват ҳолда ўзлаштиришга уриниш) сифатида қабул қилишади. Бу ўз

навбатида ривожланган мамлакатларнинг қаршилиги сабаб бўлмоқда.

Хитойнинг иқтисодий ривожланиши ва янги жаҳон иқтисодий тартибида глобал

технологик етакчиликка бўлган даъволари Осиё МИХ мактабининг Хитойча шаклининг

янада эволюциясига олиб келади ва ташқи ҳукмронликдан ҳимоядан ўзининг
иқтисодий доминантлигига босқичма

-

босқич ўтишга олиб келиши мумкин. Бироқ,

ҳозиргача МИХнинг бундай трансформацияси хитойлик тадқиқотчилар томонидан
аниқ эълон қилинган эмас. Хитойнинг доимий равишда ўсиб бораётган иқтисодий

қудрати шароитида бундай декларацияларнинг йўқлигини иккита сабаб билан изоҳлаш

мумкин. Улардан биринчиси, Хитойнинг ўзига нисбатан ҳаддан ташқари юқори

эҳтиборни қўзғатишни истамаслиги (айниқса, АҚШ билан савдо уруши шароитида
хавфли) ва натижада унга нисбатан миллий иқтисодий манфаатлар қарши чора

-

тадбирлар кўрилишини истамаслиги. Иккинчиси, Хитой глобал етакчилик

харажатларини ўз зиммасига олишни истамаслиги хам сабаб бўлиши мумкин.

МИХ моделини шакллантиришда муҳим омил иқтисодиётнинг очиқлиги ва

ёпиқлиги ўтасидаги танловдир. Иқтисодиётнинг очиқлиги (бу мамлакатда мавжуд

бўлмаган) ташқи ресурслар таъминотига ва ташқи бозорларга чиқиш имкониятини

яратади, бу эса экспорт даромадларини

олиш имкониятларини яратади (Комарова,

2011)

. Очиқлик туфайли миллий иқтисодиёт рақобатбардош устунликларга эга бўлган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

300

фаолият турларига ихтисослашган меҳнат тақсимоти ва кооперациясининг глобал
тизимида самарали иштирок этиши мумкин. Бироқ, бу иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари

ихтисослашуви ва унинг ташқи контрагентларга боғлиқлиги хавфини туғдиради, яъни.

иқтисодий суверенитетнинг қисман йўқолишига олиб келади.

1-

жадвал

Миллий иқтисодий хавфсизликни институционал

лойиҳалаш моделлари

Таснифлаш

мезонлари

МИХни

институционал

лойиҳалаш

моделлари

Тавсифи

МИХни таъминлаш

и у налишлари

Камералистик

Протекционизм ва эркин савдо баланси асосида
миллии

иқтисодие тнинг

халқаро

рақобатбардошлигини таъминлаш

Кеи нсчилик

Саноат, бандлик ва пул муомаласини давлат
томонидан тартибга солиш орқали миллии
иқтисодие тнинг барқарорлигини таъминлаш

Институтционал

Иқтисодие тни ривожлантиришга ҳисса қу шадиган

самарали институтларни яратиш

Ташқи таъсирдан

фои даланиш

Глобал

Миллии иқтисодии қудрат асоси сифатида глобал
иқтисодии етакчиликни таъминлаш

Доминант

У зиннинг иқтисодии таъсир доирасини яратиш
орқали маҳсулотларни кафолатланган сотиш ва

ресурсларни етказиб беришни яратиш.

Автаном

Ташқи иқтисодии доминантликнинг мавжуд
эмаслиги (хам у зиники хам ташқи)

Ихтисослашган

Иқтисодие т

барқарорлигини

таъминлаш

инструменти сифатида учинчи томон иқтисодии
таъсир доирасига қу шилиш

Иқтисодии база

Универсал

Ташқи ва ички бозорга асосланган кучли
диверсификацияланган иқтисодие т

Улушли

Чекланган юқори технологияли маҳсулотлар
ту пламини ишлаб чиқаришга ихтисослашган
мамлакат

Моноресурcли

Қуи и даражада қаи та ишланадиган товарларнинг

чекланган ту пламини сотишга (одатда экспортга)
ишониш

Мехнат

Меҳнат миграциясидан меҳнат бозоридаги босимни
юмшатиш инструменти ва валюта тушумининг

манбаи сифатида фои даланиш

Ҳамкорлик

муносабатларининг

мавжудлиги

Индивидуал

МИХни у зининг ресурслари асосида таъминлаш

Жамоавии

Иқтисодии хавфсизликнинг коллектив тизимини
яратиш учун бошқа давлатлар билан интеграция
қилиш.

Иқтисодие тнинг

очиқлиги

Очиқ

Иқтисодие тнинг

ташқи

савдо

очиқлиги

ресурслардан

фои даланиш

ва

миллии

маҳсулотларни сотиш инструменти сифатида

Е пиқ

Иқтисодие тнинг

е пиқлиги

хорижии

контрагентларга қарамликни олдини олиш ва
иқтисодии суверенитетни сақлаш инструменти
сифатида

Манба:

муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

Миллий иқтисодиётнинг ёпиқлиги ушбу тахдитлардан сақланиш имкониятларини

яратади бироқ жаҳон мехнат тақсимоти ва кооперациясидан воз кечиш миллий

иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини пасайишига ва унинг натижасида
технологик орқада қолишга ва нисбатан паст турмуш даражасига тушиб қолишга олиб


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

301

келиши мумкин. Ёпиқлик тўлиқ бўлиши мумкин, бунда ташқи иқтисодий ҳамкорлик
бутунлай ва қисман рад этилади, қачон айрим соҳаларда, муайян миқдордаги битимлар

учун, айрим давлатлар билан ва ҳоказоларда ҳамкорликка чекловлар қўйилади.

Шуни таъкидлаш қизиқки, ёпиқлик мажбурий бўлиши мумкин –

бу хорижий

давлатларнинг ҳамкорлик қилишдан бош тортиши (қоида тариқасида, сиёсий
мажбурлаш воситаси сифатида). Шунга қарамай, МИХ шаклланиш модели нуқтаи

назаридан, мажбурий ёпиқлик ихтиёрий ёпиқликдан фарқ қилмайди (қарор давлат

томонидан мустақил равишда қабул қилинган), мамлакат халқаро меҳнат тақсимотига

асосланмаган холда, миллий манфаатларига эришиш учун, ўзининг миллий
чегараларида тўлақонли иқтисодий тизимни шакллантиришга мажбур бўлади.

Биз томондан амалга оширилган таҳлилга асосан 1

-

жадвалда келтирилган МИХ

институционал лойиҳалаш ёндашувини тизимлаштиришга имкон беради. Жадвалда

келтирилган МИХ моделларининг турлари маълум даражада абстракт эканлигини
кўрамиз, чунки уларнинг соф шаклида

улар амалиётда учрамайди. Аслида, давлатлар

ўзларининг ресурс базаси, иқтисодий муносабатлар тизими ва миллий иқтисодий

манфаатлар шунингдек, институционал тузилманинг ўзига хос хусусиятлари асосида

МИХни шакллантиришнинг турли хил вариантларини комбинациялаштирадилар
(Букреев ва

Рудык, 2019)

.

Хулоса ва таклифлар.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра биз Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёти учун қуйидаги умумлаштирувчи таклиф ва тавсияларни тавсия этишимиз
мумкин:

глобал сиёсий ва иқтисодий мулоқотларда тенг ҳуқуқли ва адолатли иқтисодий

ҳамкорлик ғоялари ҳукмрон бўлишига қарамай, амалда бир қатор давлатлар, шу

жумладан хозирги замоннинг етакчи давлатлари ўз МИХларини иқтисодий

доминантлик асосида қурмоқдалар. Ушбу

шароитда Ўзбекистон Республикаси

Хукуматининг асосий вазифаси миллий иқтисодий суверенитетига нисбатан
таҳдидларга қарши туришдир (яъни. ўз миллий иқтисодиётининг бошқа давлат ёки

давлатлар блокининг иқтисодий тизимига қарам бўлишини олдини олиш ва асосий

муҳим корхоналар устидан назоратни ушлаб туришдир ;

МИХ институционал лойиҳалашнинг жаҳон моделларини таҳлил қилишда

Ўзбекистонлик тадқиқотчилар ва ҳукумат вакиллари диққат марказида институционал

ёндашувнинг тўлиқ имкониятларидан фойдаланмаган ҳолда асосан анъанавий
ёндашувлар (Камералистик ва Кейнсчилик) ёндашувлардан фойдаланишади;

Бизнинг фикримизча, Камералистик ва Кейнсчилик моделлари доирасида миллий

иқтисодиётни қўллаб

-

қувватлаш чоралари доирасида тадбиркорлик фаолияти учун

қулай бўлган институтларни мақсадли яратиш билан бирга юз бериши керак. Нисбатан
бизнесга фискал ёндашувдан воз кечиш ва маъмурий тўсиқларнинг таъсирини

юмшатиш муҳимдир. Акс ҳолда, иқтисодиётнинг фақат давлат томонидан қўллаб

-

қувватланадиган тармоқлари ривожланади, мамлакатимиз миллий иқтисодиётининг

технологик қолоқлиги ва халқ хўжалигини самарасизлигини узоқ

муддат

консервацияланиб сақланиб қолади;

Жаҳон амалиётида институционал лойиҳалаш давлатнинг иқтисодий

хавфсизлиги ва алоҳида шахснинг иқтисодий хавфсизлиги ўртасидаги барқарорлик
муносабатлари турли йўллар билан шаклланади. Бизнинг фикримизча, бугунги кунда

Ўзбекистонда асосий эътибор аҳолининг иқтисодий хавфсизлигини оширишга

қаратилиши керак, чунки унинг етарли эмаслиги иқтисодий ўсишни секинлаштиради

ва тадбиркорлик фаоллигини пасайтиради;

Хом ашё рентасини трансформациясини миллий иқтисодиётнинг ривожланиши

манбага айлантириш соҳасида табиий ресурсларни экспорт қилувчи ривожланган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart

www.sci-p.uz

302

мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш зарур. Хусусан, Ўзбекистон саноати учун зарур
бўлган ресурсларни оддий харид қилишдан воз кечиш ва уларни мамлакатимизда, шу

жумладан қўшма корхоналар орқали ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ўтиш керак;

Глобаллашувнинг

таъсири

натижасида

Ўзбекистон

бозори

хамда

мамлакатимизда ўз ресурсларининг чекланганлиги сабабли бугунги кунда универсал

диверсификацияланган миллий иқтисодиётни шакллантириш мураккаб жараёндир.

Шундай бўлсада, мамлакатимиз рақобатдош устунликларга эга бўлган драйвер
тармоқларига асосланиб (тўқимачилик саноат, хизмат кўрсатиш ва қазиб олиш саноати

ва бошқалар.) МИХ баъзис моделини яратиш мумкин;

Миллий иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари ёпиқлигини олдини олиш керак.

Глобаллашувнинг салбий таъсири туфайли мамлакатимиз учун анъанавий бозорларга

чиқишда янги шериклар билан муносабатларни узоқ муддатли, Ўзбекистон

компанияларининг фаол иштирокида технологияларни узатиш ва янги ишлаб чиқариш
занжирларини яратиш бўйича ҳамкорлик асосда қуриш имкониятидан фойдаланиш

сифатида ишлатилиши керак.

Хуфъёна иқтисодий жараёнларга қарши курашишга кўпроқ эътибор қаратиш

лозим чунки улар МИХ асосига катта салбий таъсир этади. Шу билан бирга, ушбу

жараёнларни бартараф этиш учун куч ва маъмурий инструментлар билан бир қаторда,

институционал тартибга солиш чоралари ҳам қўлланилиши керак, бу эса яширин
иқтисодий фаолиятни қонуний формат фаолиятга ўтказишга ёрдам беради. Хуфъёна

иқтисодий фаолиятнинг (пул ювиш, гиёҳванд моддалар савдоси, молиявий

фирибгарлик) каби ноқонуний шаклларига нисбатан куч босими қўлланилиши керак.

Институционал тартибга солишдан, юқори маъмурий тўсиқлар туфайли кулранг

секторга кириб борган (масалан, ўз

-

ўзини иш билан таъминлаш) мазмун жиҳатдан

ноқонуний бўлмаган фаолият шакллари ва соҳаларида фойдаланиш керак. Бундан

ташқари, давлат ва алоҳида шахсларнинг иқтисодий фаровонлигига таҳдид соладиган

иқтисодий фаолиятнинг расмий ҳуқуқий соҳалари устидан назоратни кучайтириш

зарур.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Davis L., North D. (1971) Institutional Change and American Economic Growth. Cambr., pp. 5-6.

Ronis Sh. R. (2011) Economic security: Neglected dimension of national security. Ed.

Washington, DC: National Defense University Press,

130 p.

Букреев В. В., Рудык Э. Н. (2019) Противодействие внешнему управлению

стратегическими промышленными предприятиями России // Альтернативы. № 2. С. 92

-101.

Квашницкий, В. (2007) Истоки эволюционной экономики / В. Квашницкий // Истоки: из

опыта изучения экономики как структуры и процесса / [редакционная коллегия: Я.И.

Кузьминов и др.].

- 2-

е изд.

-

Москва: Изд. дом ВШЭ, 2 –

С.95

.

Комарова О. В. (2011) Как богатые страны стали богатыми, и почему бедные страны

остаются бедными. М.: Изд. дом Гос. ун

-

та –

Высшей школы экономики,–

384 с.

Латов Ю. В. (2007) Российская теневая экономика в контексте национальной

экономической безопасности // Экономический вестник Ростовского государственного

университета.–

Т. 5. –

№ 1. –

С. 16

-27.

Лист Ф.

(2017)

Национальная система политической экономии. Челябинск:Социум,451 с.

Маматов А.А., Жўраев Т.Т

.

(2020)

Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг

фаолиятини йўлга қўйишнинг хориж тажрибаси. “XXI аср: фан ва таълим масалалари”

электрон журнали. №1,–Б.12.

Маъмуров Б.Х. (2020) Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг

концептуал асослари ва хориж тажрибаси. Иқтисодиёт ва таълим журнали. № 4. –Б.44.

Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси 21.12. 2022 йил.

Сото

Э

. (2007)

Иной путь: Экономический ответ терроризму. Челябинск: Социум, 408 с.

Библиографические ссылки

Davis L., North D. (1971) Institutional Change and American Economic Growth. Cambr., pp. 5-6.

Ronis Sh. R. (2011) Economic security: Neglected dimension of national security. Ed. Washington, DC: National Defense University Press, – 130 p.

Букреев В. В., Рудык Э. Н. (2019) Противодействие внешнему управлению стратегическими промышленными предприятиями России // Альтернативы. № 2. С. 92-101.

Квашницкий, В. (2007) Истоки эволюционной экономики / В. Квашницкий // Истоки: из опыта изучения экономики как структуры и процесса / [редакционная коллегия: Я.И. Кузьминов и др.]. - 2-е изд. - Москва: Изд. дом ВШЭ, 2 – С.95.

Комарова О. В. (2011) Как богатые страны стали богатыми, и почему бедные страны остаются бедными. М.: Изд. дом Гос. ун-та – Высшей школы экономики,– 384 с.

Латов Ю. В. (2007) Российская теневая экономика в контексте национальной экономической безопасности // Экономический вестник Ростовского государственного университета.– Т. 5. – № 1. – С. 16-27.

Лист Ф.(2017)Национальная система политической экономии. Челябинск:Социум,451 с.

Маматов А.А., Жўраев Т.Т. (2020) Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишнинг хориж тажрибаси. “XXI аср: фан ва таълим масалалари” электрон журнали. №1,–Б.12.

Маъмуров Б.Х. (2020) Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг концептуал асослари ва хориж тажрибаси. Иқтисодиёт ва таълим журнали. № 4. –Б.44.

Мурожаатнома (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси 21.12. 2022 йил.

Сото Э. (2007) Иной путь: Экономический ответ терроризму. Челябинск: Социум, 408 с.