Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
284
АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ТЕНГСИЗЛИГИ ВА ТАБАҚАЛАНИШИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ
-
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА ХАЛҚАРО АМАЛИЁТ ТАЖРИБАЛАРИ
Восиқов Улуғбек Алишер ўғли
Тошкент Кимё халқаро университети
ORCID: 0009-0004-4217-5076
Аннотация.
Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига
доир илмий муаммолар
тадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг
табақаланиши
ижтимоий
-
иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли
даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг
ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга
кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб
омиллар ўрганилган.
Калит
сўзлар:
ижтимоий
-
иқтисодий
тенгсизлик,
ижтимоий
-
иқтисодий
табақаланиш, даромадлар табақаланиши иқтисодий ўсиш, молиявий барқарорлик, ёлланма
ишчилар инфляция.
ЭКОНОМИКО
-
ПРАВОВЫЕ ОСНОВЫ И МЕЖДУНАРОДНЫЙ ПРАКТИЧЕСКИЙ ОПЫТ
НЕРАВЕНСТВА И СТРАТИФИКАЦИИ ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ
Восиқов Улуғбек Алишер ўғли
Ташкентский международный университет Кимё
Аннотация
.
В данной статье исследуются научные проблемы, связанные с
неравенством и расслоением доходов населения. Расслоение доходов населения
рассматривается как неотъемлемый элемент социально
-
экономической системы.
Формирование доходов населения имеет свои особенности, при этом изучаются такие
факторы, как социальное положение и происхождение гражданина, уровень образования,
адаптация к внешней социальной среде, интеллектуальные и управленческие способности и
многие другие.
Ключевые слова
:
социально
-
экономическое неравенство, социально
-
экономическая
стратификация, расслоение доходов, экономический рост, финансовая стабильность,
наемные работники, инфляция.
ECONOMIC AND LEGAL BASIS AND INTERNATIONAL PRACTICAL EXPERIENCE OF
INEQUALITY AND STRATIFICATION OF POPULATION INCOMES
Vosiqov Ulugʻbek Alisher oʻgʻli
Kimyo International University in Tashkent
Abstract.
This article explores scientific issues related to inequality and stratification of
population incomes. Income stratification is considered an integral element of the socio-economic
system. The formation of population incomes has its own specific characteristics, and various factors
are examined, such as the social status and background of individuals, education level, adaptation to
the external social environment, intellectual and managerial abilities, among others.
Keywords:
socio-economic inequality, socio-economic stratification, income stratification,
economic growth, financial stability, wage workers, inflation.
UO‘K:
314.133
III SON - MART, 2025
284-294
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
285
Кириш
.
Аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий
муаммоларни ўрганиш, аҳоли даромадларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш, аҳоли
бандлигини таъминлаш, камбағаллика қарши курашишда ҳар қандай иқтисодиёти
ривожланган давлатлар ижтимоий сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб
этади. Шу нуқтаи назардан мавзкур параграфда аҳоли даромадларини табақаланиши ва
уларни олдиниш олишга қаратилган чора
-
тадбирла ишлаб чиқиш ва уни амалиётга
жорий этишнинг халқаро тажрибаларини тадқиқ этамиз. Аввало, мамлакатимизда
аҳоли даромадлари табақаланишини ўрганиш ва камбағаллигини камайтиришга
қаратилган иқтисодий
-
ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ҳамда камбағалликни
камайтиришга қаратилган институционал асосларини яратишга доир ислоҳотлар
ҳақида тўҳталиб ўтиш лозим.
Аҳоли даромадларини шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб,
бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи
ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектал ва бошқарувчилик
қобилияти каби кўплаб омиллар инобатга олинади. Шундай қилиб даромадларнинг ўзи
турлича бўлар экан ва улар ушбу мулкга эгаликни реализациясига олиб келар экан.
Даромаднинг категория сифатидаги талқини бир хил бўлсада, яъни даромад мулкни
эгалик қилишни реализация этиш воситаси сифатида қаралганда ушбу мулк
реализациясини турли шакл ва воситада бўлишини эътиборга олиш лозим. Турли
шаклларга мутаносиб бўлган даромад шакллари бўлади. Ёлланма меҳнатга хос даромад
иш ҳақи, капитал яратадиган даромад бу фойда нормаси, қўшма мулк яратадиган
даромад бу ˗ ер рентаси, пул капитали яратадиган даромад бу ˗ банк фоизи ва
бошқалардан иборат. Демак, ҳар бир мулк соҳибининг қўлидаги мулкнинг қандай
бўлишига қараб, уни даромадлари ҳам турли шаклларга киради. Чунки, даромадларнинг
шаклланиши борасидаги муносабатлар турлича бўлгани каби улар яратган иқтисодий
механизмлар ҳам бир
-
биридан фарқланади. Шу сабабли даромадлар категория
сифатида қаралганда уларнинг аниқ мулкдорларга тегишли қисмини турлича
бўлишини назарда тутиш лозим.
Аҳоли даромадларини табақаланиши ижтимоий
-
иқтисодий тизимнинг ажралмас
элементи ҳисобланади. Умуман ушбу тушунча, “мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари
тизимида фойданинг нотекис тақсимланиши даражасини ифодаловчи ва аҳолининг
турли гуруҳларининг миллий даромаддан оладиган улушларидаги фарқда намоён
бўладиган даромадларни тақсимлаш натижаси” сифатида тавсифланиши мумкин.
Аксарият тадқиқотчи ва олимлар томонидан билдирилган фикрларга қўшилган ҳолда,
“ижтимоий
-
иқтисодий
тенгсизлик”,
ва
“ижтимоий
-
иқтисодий
табақаланиш”
тушунчалари “аҳоли фаровонлик даражасининг тенгсизлиги” сифатида талқин
қилинди ва синоним сўзлар ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирини ўрганишга асос солган
олимлардан Кузнецнинг
(1955)
илмий асарлари муҳим аҳамият касб этади. Олим XIX
-
асрнинг охирлари XX
-
асрнинг биринчи ярмида АҚШ, Буюк Британия ва Германия
иқтисодиётини таҳлил қилиш жараёнида ушбу икки муҳим кўрсаткичнинг ўзаро
таъсирига доир ноаниқликлар мавжудлиги ҳақида хулосага келди. Олим томонидан
исботланган иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирининг график
тасвири тескари парабола шаклидаги кўринишга эга бўлган. Кузнецнинг талқинига
кўра, иқтисодиётда аграр секторнинг улуши юқори бўлган босқичда аҳоли жон бошига
реал даромаднинг ўсиши даромадлар табақаланишининг кучайишига олиб келса,
иқтисодиётнинг саноатлашуви босқичига ўтган тақдирда эса даромадлар
табақаланишининг босқичма
-
босқич пасайишига олиб келади. Олим томонидан амалга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
286
оширилган эмпирик тадқиқотларда, мамлакатдаги иқтисодий тизимнинг ривожланиш
босқичига қараб, иқтисодий ўсишнинг даромадлар табақаланишига таъсири
таснифининг ўзгаришини аниқлай олди. Иқтисодий адабиёитларда, кейинчалик қатор
олимлар томонидан амалга оширилган эконометрик тадқиқотлар Кузнецнинг
хулосаларига нисбатан кўплаб саволлар вужудга келишига сабаб бўлган.
Даромадларни нотекис тақсимланишининг иқтисодий ўсишга таъсирига доир
Калдор
(1956)
томонидан ҳам қатор тадқиқотлар олиб борилган. Кейнснинг
макроиқтисодий концепциясига асосланиб, олим маълум бир мамлакатда юқори
даромадга эга шахслар ва уй хўжаликларининг жамғармага кўпроқ мойиллиги туфайли
даромадлар тенгсизлигининг юқори даражаси иқтисодий ўсишни рағбатлантириши
мумкинлигини исботлаб берган. Кейинчалик ушбу боғлиқлик турли мамлакатлар учун
кенг статистик материаллар асосида таҳлил қилинган бўлса, олинган натижалар
таркибида даромадлар тенгсизлигининг иқтисодий ўсишга ижобий таъсири ҳақидаги
олим томонидан илгари сурилган гипотезани ҳам тасдиқланган
(
Перссон
, 2011)
, ёки бир
вақтнинг ўзида ушбу назарияни рад этилганларини ҳам кузатиш мумкин.
Иқтисодий адабиётда, аҳоли даромадларини тенгсизлиги ва шаклланишининг
ўзига хос жиҳатларига доир кўплаб россиялик иқтисодчи олимлари томонидан
тадқиқотлар олиб борилган ва бир қатор муҳим ёндашувлар ишлаб чиқилган.
Жумладан, рус иқтисодчи олими Костылеванинг
(2011)
фикрига кўра аҳоли
даромадларини табақаланиш даражасини кўплаб омиллардан иборат мезонларга
ажратиш мумкин, деб ҳисоблайди. Ушбу омилларни иккита таснифини келтириш
мумкин: Биринчи таснифдаги омилларни 3 та гуруҳга: макродаражадаги омиллар,
микродаражадаги омиллар ва шахсий омилларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ
омиллар давлат ва минтақада яшашнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади.
Иккинчи гуруҳда эса аҳоли ишлайдиган корхоналарнинг ривожланиши ва молиявий
барқарорлик даражаси каби хусусиятларни ўз ичига олади. Учинчиси эса, инсоннинг
ўзини шахсий фазилатларини ўз ичига олади.
Иккинчи тасниф даромадлар тенгсизлиги таъсир этувчи омилларни иқтисодий,
сиёсий, демографик, географик, ижтимоий, касбий, психологик ва ўтиш даври
омилларига бўлиш мумкин. Кўп сонли ва турли омиллар иқтисодий омилларнинг
таркибига киради: иш ҳақи миқдори, меҳнат шароитлари, мол
-
мулкнинг қиймати, солиқ
тизимининг ўзига хос хусусиятлари, меҳнат унумдорлиги, давлатнинг макроиқтисодий
сиёсати, мамлакат ёки минтақанинг иқтисодий салоҳияти, уларнинг минтақалараро ва
халқаро меҳнат тақсимотига ихтисослашуви, инфляция даражаси ва бошқалар.
Масленников
(2016)
фикрига кўра, даромадлар тенгсизлиги ва иқтисодий ўсиш
сифати ўртасидаги муносабатлар, олтита ёндашувга мувофиқ таҳлил қилиниши керак:
таркибий, ресурс, экологик, ижтимоий, ижтимоий
-
психологик ва институционал.
Халқаро амалиёт тажрибаларидан маълумки, аҳоли даромадларини тенгсизлигига
таъсир этувчи омилларни ўрганишда атроф
-
муҳит, яъни, табиатнинг ҳолати,
ифлосланиш даражаси кабилар муҳим аҳамият касб этади. Даромадлар табақаланиши
даражасининг ортиши яъни кам таъминланган ва юқори даромадга эга фуқароларнинг
даромадларидаги тафовутнинг юқори эҳтимоллик билан жадал суръатлар билан ўсиши,
атроф
-
муҳитнинг ифлосланиш даражасининг ошишига, ундаги ресурсларининг
камайиб кетишига олиб келиш билан бирга экологик вазиятнинг ёмонлашувига таъсир
қилади. Жумладан XXI аср бошларида қатор Халқаро ташкилотлар томонидан йирик
давлатлар, йирик компаниялар томонидан атроф муҳитга чиқараётган зарарли
моддаларнинг ортиб бораётганлиги, саноатлашув даражасини ошаётганлиги
натижасида эса атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини кескин кўтарилиши, аҳоли
ўртасида турли касалликлар вужудга келиши эса ўз навбатида аҳоли даромадлари
даражасига салбий таъсир этаётганлиги, камбағаллик даражасини ошиб бораётганлиги
таъкидлаб келинмоқда
(Гутерриш, 2021)
.
Уй хўжаликларининг пул даромадлари,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
287
уларнинг шаклланиш манбалари алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, улар билан боғлиқ
масалалар тезкорлик билан қарор қабул қилишни тақозо этади. Алоҳида мамлакат ва
бутун дунёда юзага келадиган иқтисодий ёки молиявий инқирозлар масаласига
келадиган бўлсак, аҳолининг турмуш даражаси муаммолари, аҳоли даромадларини
шаклланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш илмий жиҳатдан ва амалий нуқтаи
назардан муҳимдир
(
Лаптева
ва
бошқалар
, 2020).
Хашимовнинг
(2020)
фикрига кўра, аҳоли турмуш даражаси дейилганда аҳолининг
зарур моддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлиги, аҳоли истеъмоли ва
эҳтиёжларининг қондирилганлик даражаси тушунилади. Аҳоли эҳтиёжларини
қондириш даражаси эса уларнинг оладиган даромадлари даражасига боғлиқ.
Даромадларнинг табақаланишига ўз навбатида иқтисодий, ижтимоий, демографик ва
географик омиллар таъсир этади.
Ғойибназаровнинг
(2018)
фикрига кўра, номинал даромаддан фарқли равишда
аҳоли ихтиёридаги даромад таркибига фақатгина товар ва хизматлар шахсий
истеъмоли, шунингдек, жамғарма учун фойдаланиш мумкин бўлган даромад қисмигина
киритилади. Ихтиёрида бўлган даромадни бошқача қилиб “соф” даромад деса ҳам
бўлади. Ихтиёрида бўлган даромад номинал даромаднинг тўғри солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлардан қолган қисмидир. Хужақуловнинг
(2019)
таъкидлашича,
даромадлар даражасининг аҳоли жон бошига ёки банд бўлган бир кишига фарқланиши
даромадларнинг табақаланиши дейилади.
Биз томондан амалга оширилган илмий
-
услубий ишларни умумлаштириш,
эмпирик ва иқтисодий
-
статистик таҳлиллар аҳоли даромадларини шакллантириш
механизмининг асосий мезонларини аниқлаш ва шакллантириш имконини берди.
Фикримизча, ушбу мезонга қуйидагилар киради: вақт омиллари, мақсадлилик,
натижавийлик, самарадорлик, тизимлилик, кетма
-
кетлик. Тадқиқотларимиз жараёнида
аҳоли даромадларини шаклланиш механизмига доир элементлар кетма
-
кетлигин
.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқот жараёнида тизимли ёндашув,омилли таҳлил, статистик ва молиявий
таҳлил, эксперт бахолаш, ахборотни қайта ишлаш, математик моделлаштириш ва бошка
усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 март ПФ
-5975-
сонли
“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат
сиёсатини тубдан янгилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон
Республикасининг Президентининг 2020 йил
26 мартдаги ПҚ
-4653-
сонли “Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда
унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил
этилди ҳамда камбағалликни қисқартиришга доир қуйидагилар унинг асосий
вазифалари этиб белгиланди:
-
иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви
органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро
молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда
камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга
ошириш ва мувофиқлаштириш;
-
камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб
чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
288
мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари
ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
-
барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора
-
тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини
ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини
ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли
дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
-
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан
биргаликда меҳнат бозори ва унинг таркибини сифат жиҳатдан ривожлантириш, ишчи
кучи миграцияси жараёнларини таҳлил қилиш, такомиллаштириш ҳамда меҳнат
ресурсларини тақсимлаш борасида ўзаро мувофиқликдаги ишларни олиб бориш ва
бошқалар
(
Фармон
, 2020).
Шунингдек, камбағалликни камайтириш дастурини, Тошкент шаҳри, Тошкент ва
Фарғона вилоятларида ўтказилаётган синов натижаларига асосланиб, 2021 йилдан
бошлаб республиканинг барча ҳудудларида минимал истеъмол савати ва яшаш
минимуми жорий этилиши юзасидан тегишли қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда
ишлаб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Администрациясига
киритилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ
-62-
сонли
“Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил
этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасига иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимини
қисқартириш ҳисобига, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирининг ўринбосари
-
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш
агентлиги директори лавозими жорий этилди
(
Қарор
, 2021).
Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг
асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб берилди:
-
республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш
борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
-
маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат
билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда
ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
-
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда
тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини
мувофиқлаштириш;
-
иқтисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга
айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-
маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш;
-
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва
тизимли таҳлил қилиш асосида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга
тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш,
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш ва
қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
-
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан
тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро
ҳамкорликни таъминлаш
(
Қарор
, 2021).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
289
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар
билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита
маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий
-
маърифий ва тарбиявий
ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 19 январда “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-92-
сонли қарори қабул
қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек,
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар
етакчиси лавозими жорий этилди. Ўз навбатида тайинланган маҳалладаги ёшлар
етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
-
«Ёшлар баланси»ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни
«Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб бориш, улар
билан самарали иш ташкил қилиш;
-
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ
ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус
лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий
-
маърифий тадбирларни амалга
ошириш;
-
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва
ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан
камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш; ҳуқуқбузарлик содир
этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш
муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув
-
тарбия муассасаларидан
қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий
-
педагогик реабилитация қилиниши ва
мослашувига кўмаклашиш
(
Қарор
, 2022).
Мазкур қарорда аҳоли бандлигини, хусусан ёшларнинг иш билан бандлигини
таъминлаш орқали уларга қўшимча иш жойларини яратиш ва даромадларини ошириш
мақсадида қуйидаги қатор имтиёз ва қўшимча молиялаштириш манбалари келтириб
ўтилди (1
-
жадвал).
Аҳоли даромадлари тенгсизлигини бартараф этиш борасида халқаро амалиётни
тадқиқ қилар эканмиз, мазкур жараёнда Швецияда олиб борилаётган бирдамлик иш
ҳақи сиёсати эътиборга лойиқдир. Ушбу сиёсатнинг моҳияти бир хил даражадаги
касбий тайёргарликка эга, аммо
иқтисодиётнинг турли тармоқларида
-
давлат ва
хусусий корхоналарда банд бўлган ишчилар учун иш ҳақидаги фарқларни ижобий
бартараф этишдан иборат. Бунда ҳал қилувчи ролни турли мулкчилик шаклидаги
ташкилотлар ходимларининг манфаатларига риоя қилишга эришган касаба
уюшмалари ўйнайди. Яъни турли тармоқларда фаолият юритаётган бир хил касбий
малакага эга бўлган ишчиларнинг иш хақлари, даромадлари ўртасидаги тенгсизликни
камайтириш ва аҳоли даромадларини табақаланишувини олдини олишда касба
уюшмалари алоҳида ўрин эгаллайди. Аксарият Европа давлатлари (Германия,
Ирландия, Франция, Италия) жамиятда ижтимоий кескинлик ва норозиликни олдини
олиш мақсадида даромад солиғи прогрессив механизми орқали юқори ва паст
даромадли фуқароларнинг даромадларини самарали тарзда тенглаштиради. Бу эса, ўз
навбатида аҳоли даромадлари ўртасидаги тенгсизликни бартараф этишда муҳим
ҳисобланади.
Энг бадавлат фуқаролардан солиқ воситалари орқали даромад олиш даражаси
нисбатан юқори бўлган мамлакатлар (тадқиқотлар кўрсатишича тахминан 50%), улар
томонидан қўлланиладиган мазкур сиёсат жамиятдаги ижтимоий барқарорликни
сақлашда муҳим ўрин эгаллашини алоҳида таъкидлайди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
290
1-
жавдал
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам
турларининг рўйхати
(
Қарор
, 2022).
т/р
Ёрдам тури
Тавсия мазмуни
1.
Моддий аҳволи қийин ёшларни қўллаб
-
қувватлаш учун –
БХМ нинг 4
бараваригача
миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.
Моддий ёрдам бериш
ёки рад этиш бўйича
тавсия
2.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой ижараси
компенсациясини
қоплаш учун
—
ҳар
ойда
БХМ
нинг 3
бараваригача
миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
3.
Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат
нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари
томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ
харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
4.
Мамлакатдаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим
олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг тўлов
-
контракт суммасининг 50 фоизигача қисмини қоплаш учун
-
БХМ
нинг 50
бараваригача
миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
5.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг сафарбарлик чақируви
резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун
субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
6.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим
ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини
тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун —
БХМ
нинг
4
бараваригача
миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
7.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож янги турмуш қураётган ёш оилаларга ўз
хонадонида қўшимча уй
-
жой қуриши учун тижорат банклари
томонидан
33 миллион сўмгача
гаровсиз кредит ажратишга кафиллик
бериш.
Кафиллик бериш ёки рад
этиш бўйича тавсия
8.
Уй
-
жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй
-
жойларни қуриш ва
реконструкция қилиш учун субсидия тўлашда алоҳида намуна
кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги бўйича тавсия бериш.
Алоҳида
намуна
кўрсатаётган ёш оилалар
тоифасига мансублиги
бўйича тавсия
9.
Спорт тўгаракларини ташкил этиш учун маҳаллада бўш турган давлат
мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган
ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара
тўлови
ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага бериш
.
Ижарага
бериш
юзасидан тавсия
10.
Аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда
ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни
қоплаш учун
БХМ
нинг 50 бараваригача
миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
11.
Ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат
таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг
50 фоизи, бироқ
БХМ
нинг 5 бараваригача
бўлган қисми ҳамда улар бўйича миллий
сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш
харажатларини қоплаб бериш.
Харажатларни қоплаш
ёки рад этиш бўйича
тавсия
12.
Ногиронлиги бўлган ёшларга
нодавлат таълим ташкилотларида касб
-
ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот
технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим
фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда
яшаш ва транспорт харажатларини
қоплаш учун БХМ
нинг 50
бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
13.
Ногиронлиги бўлган ёшларга
касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака
ошириш, тадбиркорлик ва касб
-
ҳунарга ўргатиш курсларини
муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек,
тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан
ўтганларга асбоб
-
ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БХМ
нинг 50 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратиш.
Субсидия ажратиш ёки
рад этиш бўйича тавсия
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
291
АҚШ да стратификация жараёнларини ривожлантирган Алба М.Эдвардс
ижтимоий
-
иқтисодий гуруҳларни статистик жиҳатдан ўрганишга эътибор қаратган.
Тадқиқотлар жараёнида ижтимоий
-
иқтисодий олтита гуруҳлар аниқлаган ва
таснифини ишлаб чиқилган (2
-
расм).
1-
расм. Эдварс томонидан ишлаб чиқилган АҚШда ижтимоий
-
иқтисодий
гуруҳларнинг таснифи
Расм маълумотлари таҳлилик кўрсатишича, олим томонидан асосий ижтимоий
гуруҳларининг биринчиси профессионаллар бўлиб, ушбу гуруҳга –
актерлар,
стоматолог, врач, архитектор, техник инженер, юрист, ветеринар ва бошқалар киради.
Иккинчи гуруҳни мулкдорлар, бошқарувчилар ва ишлаб чиқаришдаги хизматчилар
ташкил этган ҳолда, ушбу гуруҳ ўз навбатида учта кичик гуруҳларга бўлинган.
Биринчиси –
фермерлар, иккинчиси –
улгуржи ва чакана савдо дилерлари, учинчиси –
бошқа мулкдор ва хизматлардан иборат
51
Эдвардс томонидан аниқланган ижтимоий
-
иқтисодий гуруҳларнинг тузилишини жинси, ёши, ранги, шахснинг яшаш ҳудуди ва
ишлайдиган жойининг саноатлашуви нуқтаи назаридан ўрганиб чиқилган. Ушбу
гуруҳларни ўзгариш тенденциялари (1910, 1920 ва 1930) аниқланган, тадқиқ этилган
даврда АҚШ аҳолисининг таркибидаги мутахассисларнинг улуши 4,3% дан 6,0% гача,
малакасиз ишчилар гуруҳининг (олтинчи яъни кам таъминланган гуруҳ) улуши эса
(1910, 1920 ва 1930) 37,3 фоиздан 28,7 фоизга камайган. Иқтисодий адабиётда жамиятда
стратификацияни аниқлашда турлича ёндашувлар мавжуд. Фикримизча, халқаро
хамжамиятда устун даражада эътироф этилган вариант –
бу “даромад”, “касб”, “обрў
-
эътибор” ва “таълим”каби хусусиятларга асосланган ижтимоий стратификациянинг
Америка модели ҳисобланади (2
-
жадвал).
1
2
3
4
5
6
Юқори малакали кадрлар
Мулкдорлар, бошқарувчилар ва
амалдорлар
Ишчи ва хизматчилар
Малакали ишчилар ва усталар
Ўрта малакали ишчилар
Малакасиз ишчилар
а) фермерлар (мулкдорлкар,
ижарачилар);
б) улгуржи ва чакана савдогарлар;
в) бошқарувчи ва амалдорлар
а) саноатдаги ўрта малакали
ишчилар;
б) бошқа ўрта малакали ишчилар;
а) қишлоқ хўжалигида банд бўлган
ишчилар;
б) саноат ва қурилишда фаолият
юритадиган ишчилар;
в) бошқа ишчилар;
г) хизматкорлар.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
292
2-
жадвал
Ижтимоий стратификациянинг америка модели
(
Кудашева
, 2012)
Гуруҳ
Касблар
1
2
Энг юқори
статус гуруҳи
(энг олий
табақа)
Миллий корпорацияларнинг бошқарувчилари, юқори тажриба ва обрўга
эга бўлган юридик фирмаларнинг эгалари, юқори харбий амалдорлар,
архиепископлар, федерал судялар, биржадаги воситачилар, йирик
архитекторлар, олий малака тиббиёт ходимлари
Иккинчи статус
гуруҳи
(юқори табақа)
Ўрта
фирмаларни
бошқарувчилари,
инженер
-
механик,
газета
нашриётчиси, малакага эга врачлар, амалиётчи юрист, коллеж ўқитувчиси
Учинчи статус
гуруҳи (юқори
ўрта табақа)
Банк кассири, муниципиал коллеж ўқитувчиси, ўрта поғона бошқарувчи,
ўрта мактаб ўчитувчиси
Тўртинчи статус
гуруҳи
(ўрта табақа)
Банк ишчиси, стоматолог, бошланғич мактаб ўқитувчиси, корхона бўлим
бошлиқлари, суғурта компания ходимлари, универсам бошқарувчиси,
малакали дурадгор
Бешинчи статус
гуруҳи
(қуйи ўрта
табақа)
Автомеханик, сартарош, бар ишчиси, сотувчи, жисмоний меҳнат билан
шуғулланувчи хизматдаги малакали ходим, мехмонхона ишчиси, почта
ходими, полициячи, юк машина ҳайдовчиси.
Еттинчи статус
гуруҳи
(ўрта қуйи
табақа)
Такчи хайдовчиси, ўрта малакала ишчи, официант, ёқилғи қуйиш шахобча
ишчиси, эшик “қўриқчиси”
Еттинчи статус
гуруҳи
(энг қуйи
табақа)
Идиш ювувчи, уй хизматкори, боғбон, кончи, фаррош, ер тўлада ва
харобада яшовчи
Қоида
тариқасида, мавжуд объектив ижтимоий гуруҳларни тавсифлаш учун
ишлатиладиган таснифлар бир, икки ўлчовли ёки кўп ўлчовли тузилмалардир. Кўп
ўлчовли моделлар мураккаблиги туфайли жамиятнинг стратификация тамойилларини
тўлиқ акс эттира олмаслиги сабабли, одатда фақат икки ўлчовли модел кўпчиликнинг
ғояларини ифодаловчи тасниф сифатида намоён бўлади ва фойдаланилади.
Аҳолини маълум бир даромадлари бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда
стратификациялаш ижтимоий тенглик, сиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш,
микроиқтисодий ва амалий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий ва
ижтимоий мезонларга асосланган ҳолда аҳолини таснифлаш тизимлари нафақат
стратификациялаш жараёнларини тадқиқ этиш билан биргаликда, маркетинг
тадқиқотлари ва маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишда ҳам кенг қўлланилади.
Жумладан, 1960 йилдан буён Буюк Британияда ижтимоий синф ва унинг
хусусиятларини аниқлаш мақсадида ҳар йили Британия Миллий ўқувчилар
аудиториясининг сўровномаси ўтказилади.
Ўтган давр мобайнида ўтказилган сўровномалар касбий таркибдаги ўзгаришлар
ҳақида кўплаб ва қимматли маълумотларни аниқлаш имкониятини берди
54.
Ушбу
усулда икки ўлчовли шкала қўлланилади: иқтисодий, бу уй хўжалиги аъзосига тўғри
келадиган даромад ва умумий уй хўжаликлари харажатларида озиқ
-
овқат
харажатларининг улушини ҳисобга олади ва ижтимоий, бу эса респондентнинг
маълумоти ва ижтимоий
-
касбий мақомини ўз ичига олади. Натижада 6 та
стртаификацион гуруҳлар ажратиб олинади: А, B, C1, C2, D, EF. 2008 йилда Буюк
Британияда аҳолининг ушбу гуруҳлар бўйича тақсимланиш ҳолатини қуйидаги жадвал
маълумотлари орқали таҳлил этиш мумкин (3
-
жадвал).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
293
3-
жадвал
Буюк Британиянинг NRS методологияси бўйича стратификация гуруҳларига
бўлиниши
Гуруҳнинг
номланиши
Гуруҳнинг тавсифи
1
2
A
Юқори бошқарув ва маъмурий ходимлар
B
Ўрта бошқарув ва маъмурий ходимлар
C1
Супервайзер, кичик бошқарув ва маъмурий ходимлар
C2
Жисмоний меҳнатдаги малакали ишчилар
D
Ярим ва малакасиз ишчилар
E
Давлат томонидан нафақа олувчи пенсионерлар, фақат нафақа асосида
яшайдиган ишсизлар, мавсумий ишларда банд бўлган ёки жуда кам иш
ҳақи билан яшайдиган шахслар
Жадвал маълумотлари асосида, стандарт таснифдан фойдаланиш жамиятдаги
ўзгаришларни таҳлил қилиш имконини беради, жумладан, NRS маълумотлари 1968
-
2008 йилларда Буюк Британияда А ва В (юқори ва ўрта бошқарув, маъмурий ходимлар)
тоифасига кирувчилар улушини 12% дан 27% гача ошганлигини кўриш мумкин.
Хулоса
ва таклифлар.
Янги Ўзбекистон ривожланиши стратегияларидан бири аҳоли турмуш
фаровонлигини ошириш, камбағаллик даражасини камайтириш, аҳоли бандлигини
ошириш орқали уларнинг даромадларини кўпайтириш ҳисобланади. Даромадларни
ошириш аҳоли фаровонлигини таъминлаш билан биргаликда иқтисодиётнинг
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши йўналишини ҳам белгилайди. Аҳолининг турмуш
даражаси
-
бу уй хўжалигининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш ва давлат статистика
қўмитаси томонидан ҳисобланадиган кўрсаткичлар гуруҳи билан белгиланади. Аҳоли
даромадлари динамикаси коронавирус пандемия шароитида энг кўп муҳокама
қилинадиган мавзулардан бирига айланди. Жаҳонда давом этаётган
Covid-19
пандемия
шароитидаги инқироз дунё аҳоли даромадлари динамикасининг кескин пасайишига
олиб келди.
Тадқиқот натижаларидан маълум бўлдики, XXI аср бошларида аҳоли
даромадларининг табақаланиш муаммоси, унинг чегараси ва уни белгиловчи омиллари
иқтисодий адабиётда етарлича ўрганилмаган. Ҳозирда давом этаётган пандемия
шароити мамлакатимизда нарх
-
наво сиёсатидаги ўзгаришлар аҳолининг реал
даромадларини пасайишига таъсир этмоқда ва аҳолини даромадларини табақаланиш
даражаси кучайиб бормоқда. Давлат томонидан аҳоли даромадларини шаклланиш
механизмининг дастаклари орқали (солиқ, пул
-
кредит, валюта, божхона сиёсати ва ш.к.)
таъсир этиш амалиётини такомиллаштиришни зарурлиги мавзуни қанчалик
долзарблиги ва илмий амалий аҳамиятга эга эканлигини билдиради.
Тадқиқотлар жараёнида, аҳолининг кам таъминланган қисмини моддий қўллаб
қувватлаш ва ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида, кам таъминланган фуқароларга
ажратилаётган кредит маблағларини мустақил тасарруф этиш, таъминотчилар билан
боғлиқ муаммоларни бартараф
этиш ва ажратилган маблағлардан самарали
фойдаланиш мақсадида маблағларнинг маълум қисмини нақд пулда берилишини
таъминлаш лозим деган ғоя тақдим этилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
294
Адабиётлар /Литература/Reference:
Kaldor N. (1956) Alternative Theories of Distribution / N. Kaldor // Review of Economic
Studies.
–
№ 23. –
pp. 94-100.
Kuznets S. (1955) Economic Growth and Income Inequality / S. Kuznets // American
Economic Review.
–
№ 45. –
pp. 1-28.
Persson T. (1994) Is Inequality Harmful for Growth? Theory and Evidence / T. Persson, G.
Tabellini//American Economic Review.
–
№ 84. –
pp. 600-621.
Ғойибназаров
Б
.
К
.,
Турғунов
Т
.
С
. (2018)
Ўзбекистонда
уй
хўжаликлари
даромадлари
ва
харажатларининг
статистик
таҳлили// “Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар” илмий
электрон
журнали
.
№ 3, май
-
июнь, б.
-5
Гутерриш А. (2021) Климат и окружающая среда. Генеральный секретарь ООН
Антониу Гутерриш//https:news.un.org/ru/story/2021/02/1397252.
Костылева Л.В. (2011) Неравенство населения России: тенденции, факторы,
регулирование:Монография / Л.В. Костылева. –
Вологда: ИСЭРТ РАН, –
с
. 16.
Кудашева.Т.В
(2012)
Моделирование и оценка влияния экономических факторов на
стратификацию населения Республики Казахстан//Автореферат диссертации на
соискание ученой степени доктора философии (PhD) в области экономики. Казахстан
.
Қарор (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ
-
62-
сонли “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги
маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини
ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
Қарор
(2022)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-92-
сонли қарори.
ЛаптеваЕ.В., ОгородниковаЕ.П., ПортноваЛ.В. (2020) Оценкафакторов, влияющих на
денежные
доходы
российского
населения
//
Электронный
научный
журнал«Веккачества». №2. С. 110
-124.
Масленников О.В. (2016) Взаимосвязь качества экономического роста и
дифференциации доходов: теоретико
-
методологические аспекты / О.В. Масленников //
Сборник статей IV Международной научно
-
практической конференции «Экономика,
управление и право инновационное решение проблем».–
С. 38
-43.
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 март ПФ
-
5975-
сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид
давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
Хашимов П.З. (2020) Даромадлар табақаланиши аҳоли турмуш даражасини
ифодаловчи кўрсаткич сифатида//Иқтисод ва молия/Экономика и финансы, 4(136).
Хужақулов Х.Дж. (2019) Аҳоли даромадлари табақаланиши ва турмуш даражаси
кўрсаткичларининг статистик таҳлили//Давлат статистика қўмитасининг
“Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон журнали. 1
-
сон б.
-9
