Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
275
“САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ” –
МАҲАЛЛАЛАРНИ ИНКЛЮЗИВ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ
-
ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИ
проф
.
Беркинов Базарбай
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0004-3374-2104
Аннотация.
Ўзбекистонда маҳалла тизими фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш
органи сифатида фаолият юритувчи кичик ҳудуд ҳисобланади. Мақолада ушбу тизимни
ҳар томонлама, кенг (инклюзив) ривожлантириш билан боғлиқ мезонлар ҳамда омиллар
таҳлил қилинган. Сайхунобод тумани
тажрибасини ўрганиш асосида маҳаллани
инклюзив ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий модели шакллантирилган.
Калит сўзлар:
маҳалла, маҳалла тизими, кичик ҳудуд, Сайхунобод тажрибаси,
инклюзив ривожланиш, модель, “маҳалла еттилиги”, жамғарма, даромад.
«ОПЫТ САЙХУНАБАДА» –
ЭТО ОРГАНИЗАЦИОННО
-
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ МОДЕЛЬ
ИНКЛЮЗИВНОГО РАЗВИТИЯ МИКРОРАЙОНОВ
проф
.
Беркинов Базарбай
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В Узбекистане махалля
-
это малая территория, функционирующая
как орган самоуправления граждан. В статье проанализированы
критерии и факторы,
связанные с всесторонным, широким (инклюзивным) развитием этой системы. На
основе опыта Сайхунабадского района сформирована организационно
-
экономическая
модель инклюзивного развития махалли.
Ключевые слова:
махалля, махалинская система, малая территория, опыт
Сайхунабада, инклюзивное развитие, модель, «махаллинская семерка», фонд, доход.
"SAIKHUNABAD EXPERIENCE"
–
AN ORGANIZATIONAL AND ECONOMIC MODEL OF
INCLUSIVE DEVELOPMENT OF NEIGHBORHOODS
prof.
Berkinov Bazarbay
Tashkent State University of Economics
Abstract.
In Uzbekistan, the mahalla system is a small area that functions as a div of self-
government of citizens. The article analyzes the criteria and factors associated with the
comprehensive, broad (inclusive) development of this system. Based on the study of the experience
of the Saikhunabad district, an organizational and economic model of inclusive development of
the mahalla was formed.
Keywords:
mahalla, mahalla system, small area, Saikhunabad experience, inclusive
development, model, “mahalla seven”, fund, income.
UO‘K:
330.167.7
III SON - MART, 2025
275-283
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
276
Кириш.
Ўзбекистон Президенти асослаган Янги Ўзбекистон стратегиясида маҳаллаларни
ҳар томонлама ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари
белгилаб қўйилган. Унда маҳалла институтини давлат ва жамият тараққиётидаги
ролини тубдан ошириш, аҳолининг фаровон ва бой яшашига тўсиқ бўладиган
муаммоларни ҳал қилишга мамлакатимиз бошқарувининг биринчи бўғини сифатида
устуворлик берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг
Сайхунобод туманига ташриф билан борганларида шу тумандаги “Иттифоқ” маҳалласи
ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолига зарур шароит яратиб бериш имкониятлардан
фойдаланиб деҳқонлар ўз томорқаларидан ҳам мўл ҳосил етиштириб, уни ҳалққа
етказиб беришда ибратли жонбозлик кўрсатиб, юқори самарага эришиш мумкинлигини
туман аҳолиси эътиборига ҳавола қилди. Ушбу туманда амалга оширилаётган тажриба
натижаларини давлатимиз раҳбари бошқа вилоятлар маҳаллаларида ҳам кенг жорий
қилиш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қандай йўл тутиш лозим эканлигини аниқ
ҳисоб
-
китоблар билан асосланган топшириқлар берган эди.
Бугунги кунда “Сайхунобод тажрибаси” нафақат Ўзбекистон маҳаллалари ва
қишлоқ ҳудудларини, балки бутун иқтисодиётимизни ҳар томонлама –
инклюзив
ривожи учун ҳам муҳим тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади. Буни биз Ўзбекистон
Президентининг Фарғона водийси вилоятлари ҳокимлари ва иқтисодий тармоқлар
раҳбарлари иштирокида ўтказган йиғилишларда асослаб берган ҳаётий вазифаларда
ҳам кўришимиз мумкин.
Гап бу ерда шундаки, Президентимиз жуда қисқа вақт ичида Сайхунобод
тажрибасини ҳар бир вилоят маҳаллалари амалиётига жорий қилишни қатъий
белгилаши, тажрибани маҳаллаларни ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий
модели сифатида қараш имкониятини беради. Кенг
кўламли тавсифга эга бўлган ушбу
тажриба моделини нафақат мамлакатимиз ичида, балки хорижий давлатлар
ҳудудларининг кичик тузилмаларида ҳам қўллашга йўл очади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда Сайхунобод тажрибаси аҳолини ишсиз ва
камбағал қисмини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш ва
ривожлантириш орқали даромадларини ошириш ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади
бўлиб ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи.
Аҳоли турмуш даражасини, шунингдек, кичик ҳудуд сифатида маҳаллани
ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни
қисқартиришнинг ташкилий
-
иқтисодий муаммолари кўплаб хорижий ҳамда
мамлакатимиз олимлари томонидан ўрганилаган.
Россия Федерацияси олимларидан Жеребин
ва Романов
(2002)
, Горелов
(2003),
Войтеховская
(2016)
ва бошқалар тадқиқотларида аҳоли турмуш даражасини ошириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Улар тадқиқотларида аҳоли истеъмоли,
меҳнат билан бандлиги, камбағалликка таъсир этувчи омиллар асосланган. Борисевич
ва Кандурова
(2014)
тадқиқотларида аҳоли турмуш тарзи учун зарур бўлган моддий
манбалар ҳаёт даражасини тавсифлашининг меъзони сифатида кўриб чиқилган.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашнинг
ҳозирги замон муаммолари Абдурахмонова, Ғоибназаров, Қурбонов
(2021)
, Қудбиев
(2020)
ва бошқалар ишларида кенг ўрганилган. Калонов
(2021)
ҳамда Рахмонов
(2021)
тадқиқотларида камбағалликни қисқартириш натижалари баҳоланган, шунингдек,
камбаҳаликка таъсир этувчи макроиқтисодий кўрсаткичлар таркиби асоланган.
Шуларга қарамасдан малакат ҳудудларида аҳоли бандлиги, камбағалликни
қисқартиришнинг Ўзбекистон Президенти Мирзиёев асослаган муаммолари
(
Фармон
,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
277
2024a;
Фармон
, 2024b)
, шунингдек, кичик ҳудуд сифатида маҳаллаларни инклюзив
риволанишини ташкил этиш ҳамда уларни иқтисодий қўллаб
-
қувватлаш, маҳалла
еттилиги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ҳисобга олувчи
механизмлар етарлича ўрганилмаган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тажриба объекти моделини тавсифловчи омиллар.
“Сайхунобод тажрибаси”
ҳозирги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиш жараёнидаги ҳақиқатдир. Унинг замирини Президентимиз назаридан
ўтганидек, меҳнаткаш ҳалқимизни иш билан тўлиқ банд қилиш, шу орқали уларни
фаровон яшашини таъминлаш ётади.
Сайхунобод илгари Мирзачўл текислигида жойлашган ҳосилсиз ҳудуд бўлган.
Унинг ерлари ўзлаштирилиб, ҳозир аҳолиси зич яшайдиган обод деҳончилик ва
чорвачилик туманига айланди. Туманнинг асосий бойлиги, унинг ер
-
суви ва меҳнаткаш
халқи ҳисобланади. Ер инсонни боқади. Ер ундан тўғри фойдаланган одамларни бой
қилади. Инсон бу учликда биринчи ўринда туради.
Мамлакатимиз аҳолиси ҳозирги кунда 37 миллион кишидан ошди. Маҳаллаларда
иш билан банд бўлиш орқали даромад топиш иштиёқида бўлганлар сони кундан
-
кунга
кўпайиб бормоқда. Маҳаллаларда биз олиб борган тадқиқотлар натижаларига кўра, 20
-
25 фоиз
(
Тошмухамедова
ва
Беркинов
, 2022)
аҳоли ўз бизнесини бошлаш истаги
борлигини таъкидлаган. Бунинг учун бўлғуси тадбиркорга дастлаб ўз маблағи ёки
имтиёзли банк кредити ҳамда “маҳалла еттилиги” кўмаги, қолаверса тижорат
банкининг хайрихохлик ёндашуви зарур. Бугунги кунда республикамизнинг ҳамма
вилоят, туман, шаҳар ва маҳаллалари бошқарув тизимларида бунга муносиб эътибор
қаратилмоқда. Буни 2024 йилнинг 4
-
май куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан
ўтказилган брифинг натижалари бўйича “Халқ сўзи” газетаси таҳлили эътиборга
муносибдир.
Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Президенти Мирзиёев 2023 йил
18 август куни Халқаро конгресс марказида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ
мулоқотда иқтисодий тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб берадиган муҳим
ташаббуслар ҳақида гапириб –
тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтаришнинг
устувор 5 та йўналишини асослаб берган эди. Унда маҳалла тизимида кичик ва ўрта
бизнесни ривожлантириш орқали юқори даромадли йирик корхоналарни кўпайтириш,
янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар билан кириш, қишлоқ
хўжалигида кластер тизимига ўтиш муҳим ташаббус сифатида олға сурилган эди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда маҳалла институтини янада қўллаб
-
қувватлаш,
унинг жамиятдаги ролини тубдан ошириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва маҳаллани
бошқариш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирларини амалга оширишга кейинги
5 йил давомида ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз диққат марказида турибди
(
Фармон
, 2020;
Фармон
, 2023;
Қарор
, 2023)
. Шуларни ҳисобга олсак, бугунги кунда
микро ва кичик бизнес нафақат Сайхунобод туманига, балки республика маҳалла
ҳудудларига ҳам амалда янги муҳит олиб кирмоқда ва бу маҳалла аҳолисини шижоатли
меҳнатга, фаровон ҳаёт кечиришга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Сайхунобод тажрибаси моделини шакллантирувчи ихтибослар.
Статистик
маълумотларига кўра
(www.stat.uz, 2024)
, Ўзбекистонда маҳаллалар сони 9350
бирликни ташкил этади. Сирдарё вилоятида маҳаллалар 236 тани, уй хўжалиги
аъзолари сони 173,3 минг бирликка тенг. Уй хўжаликларининг уларнинг 57 фоизида 5
ва ундан кўп киши истиқомат қилади. Республика миқёсида бу кўрсаткич 61,4 фоизга
тенг. Ушбу рақамлар Сирдарё вилояти оилаларида яшовчи аҳолининг ўртача катталиги
қисқариб бораётганлигини кўрсатади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
278
Сирдарё вилоятида аҳоли жон бошига 2023 йилда умумий даромад 16,8 млн. сўмга,
реал даромад эса 15,3 млн. сўмга тенг бўлган. Бу кўрсаткичлар 2022 йилга нисбатан мос
равишда 2,2 ва 2,1 млн. сўмга ошган. Аммо республика бўйича аҳоли жон бошига умумий
даромад Сирдарё вилояти билан солиштирганда 2023 йилда 3,2 млн. сўмга, реал
даромад эса 2,9 млн. сўмга кўп ҳисобланади.
Ҳозирги
кунда тажриба олиб борилаётган Сайхунобод туманида 19 та маҳалла
фаолият юритади. Уларнинг ҳар бири биттадан кичик тракторга, 4 донадан
култиваторга эга. Маҳаллада ўз тадбиркорлигини юритиш учун бизнес режа ишлаб
чиқилади. Маҳаллада 1 сотих ердан 1
-
2 миллион сўм даромад олиш мезон тариқасида
қабул қилинган. Томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматлари агрономлар билан
бирга амалга оширилади.
Шунингдек, туманда экспортга кўмаклашувчи корхона очилиб, уставига 1 млрд.
сўм киритилиши режалаштирилган. Бу корхона 4 минг хонадонга серҳосил қовоқ, мош,
ловия, розмарин, брокколи, тимян уруғини етказади, етиштирилган маҳсулотни сотиб
олиб, экспорт қилади.
Сайхунобод тажрибаси ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонлар учун бозор
топишга кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан
таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини
шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига олади.
Мамлакатимизда Сайхунобод тажрибаси дастлаб аҳолиси зич яшовчи Наманган,
Андижон, Фарғона вилоятларида ҳам кенг йўлга қўйилиб, ҳозирги кунда бутун
республика ҳудудларига оммалашмоқда
(kun.uz, 2024)
. Буни Бухоро вилоятида
бажарилаётган тажрибалардан ҳам кўриш мумкин.
Бухоро вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, Сайхунобод тажрибаси асосида
Бухоро вилоятида ҳам ҳар бир маҳаллада 7 тагача камбағал, даромадли меҳнат билан
шуғулланишга иштиёқи бор ночор хонадонлар танлаб олинган. Уларга ҳудуддаги
етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лаёқатига мос равишда чорвачилик,
паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик каби тармоклар билан бирга
томорқа хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, 3 сотих атрофидаги иссиқхона
фаолиятини йўлга қўйиш ва бунинг натижасида сараланган оилаларнинг бир йилда 50
миллион сўмдан ошириб даромад топишига кўмаклашиш чора
-
тадбирлари кўрилган.
Маҳаллаларга бириктирилаётган тижорат банклари масъуллари жойлардаги
ҳоким ёрдамчилари кўмагида сараланган хонадонларда даромад манбаини яратиш,
томорқа маданиятини шакллантириш, сабзавот
-
полиз маҳсулотлари етиштириш, кўчат
ўтқазиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қолаверса, аҳолига савдо ва бошқа
хизматлар кўрсатиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ишларига шахсан
жавобгар ҳисобланади
(pm.gov.uz., 2017)
Ушбу таҳлиллар Сайхунобод тажрибалари маҳалла тизимини ҳар томонлама –
инклюзив ривожлантириш имкониятлари кенглиги ва давлат томонидан тажриба кенг
қўллаб
-
қувватланилаётганлигини кўрсатади.
Ўзбекистон ҳудудлари маҳалла тизимини ҳар томонлама ва кенг (инклюзив)
ривожлантириш давлатимиз раҳбари фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг расмий хужжатларида белгилаб қўйилган институционал қоидаларга
ҳамда мезонларга асосланган. Бундай қоида ва мезонлар хорижий тажрибаларни,
шунингдек, “Сайхунобод тажрибаси” бўйича яратилган шарт
-
шароитларни ҳисобга
олган қатор омилларни ўз ичига бирлаштиради. Ушбу омиллар маҳаллани инклюзив
ривожланишини таъминлашга қаратилган бўлиб, маҳаллада аҳолининг демографик
таркиби ва ўсиши, инсон капитали самараси, аҳоли бандлиги ва камбағалликни
қисқартириш билан боғлик тадбиркорлик фаолиятига инвестициялар киритиш орқали
инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, маҳалла миқёсида шартнома
муносабатларини кучайтириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда қонунчилик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
279
талабларини сўзсиз бажариш каби қоида ва шартлардан иборатдир (1
-
расм). Ушбу
омиллар маҳаллани ривожланиш жараёнига бевосита таъсир этиш хусусияти билан
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида
(
Фармон
, 2024b)
кўзда тутилган маҳалла
тизимини бошқариш ва “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалда ижросини таъминлаш
кўзда тутилган. Бунинг учун туман (шаҳар)ларда юқори инклюзив ўсишни
таъминловчи ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларига 2025 йилда 1 триллион сўм
давлат бюджети ажратиш кўзда тутилган. Шу билан бирга оила тадбиркорлигини
ривожлантириш ва “Бизнесга биринчи қадам” дастури орқали вазирлик ва идоралар
билан биргаликда камбағал оилаларга 2025 йилда 15 триллион сўм кредит
маблағларини ажратишни таъминлаш белгиланган.
1-
расм. Ўзбекистонда маҳалла тизимини инклюзив ривожлантириш
омиллари
Манба:
муаллиф ишланмаси
.
Юқоридагиларни ҳисобга олганда, маҳалла тизими билан боғлиқ қонунчилик
ҳужжатлари ҳамда инклюзив ривожланишни тавсифловчи омиллар маҳаллани қўллаб
-
қувватлашнинг ташкилий
-
иқтисодий модели сифатида эътироф этиш мумкин. Бундай
моделни шакллантиришда биз маҳалла тизимини ташкил этувчи ҳукумат қарорлари,
маҳаллалар уюшмаси ва унинг фаолият юритишини тартибга солиш қоидалари
биринчи гуруҳни ташкил этади. Иккинчи гуруҳни –
фуқароларни ўзини
-
ўзи бошқариш
органи бўлган маҳалла тизимини ижтимоий
-
иқтисодий қўллаб
-
қувватлаш ва инклюзив
ривожлантириш билан боғлиқ қоидалар, шартлар, талаблар ва мезонлар ташкил этади.
Ушбу қоида ва мезонларнинг ижрочилари кўрсатилган умумий чизма 2
-
расмда
келтирилган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
маҳаллалар фаолиятини ривожлантиришнинг кўп қиррали вазифаларини ҳудудларда
ўз вақтида ва самарали ҳал қилиш асосан тўртта фундаментга боғлиқ. Биринчиси –
маҳалла ҳудудларида меҳнаткаш, ўз ишини яхши биладиган инсонлар.
Иккинчиси –
сув ресурслари. Учинчиси –
сармоялар, тўртинчиси эса албатта,
ишбилармон тадбиркорлар мавжудлиги. Булар ҳар бири маҳалла иқтисодиётининг
таянч нуқталари ҳисобланади. Сайхунобод тумани тажрибасида ана шу
фундаментлардан
самарали
фойдаланишга
асосий
эътибор
қаратилмоқда.
Президентимизнинг ушбу ҳаракатлари кичик ҳудуд ҳисобланган маҳаллаларни ҳар
томонлама –
инклюзив ривожланишига кенг йўл очиб бермоқда. Бунинг асосини 2
-
расмда кўрсатилган ЎзР Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар,
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Фуқароларни ўзини
-
ўзи бошқариш органлари –
маҳаллалар моделининг ташкилий унсурлари қаторига киради. Улар маҳалла тизимида
вазирлик ва идоралар, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ва уларнинг
Демографик ўсиш
Тадбиркорликни
ривожлантириш
Қонунлар
ва иқтисодий
сиёсат
Савдо шартномалари
Таълим, соғлиқни сақлаш
Камбағалликни қисқартириш
Аҳоли бандлиги
Инсон
капитали
Инвестиция, инновацион
технологиялар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
280
ҳудудий
бошқарма ҳамда бўлинмалари орқали “Маҳалла еттилиги”, Маҳалланинг
ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларини ҳал этиш Жамғармаси ҳамда Жамоат фонди
моделнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш масалаларини ўз ичига олган.
2-
Расм. Маҳалла тизимини ташкилий –
иқтисодий модели чизмаси
Манба:
муаллиф ишланмаси
.
Моделда ифода этилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури камбағал
оилалар рўйхатини тузиш, оилаларнинг камбағалликка тушиш сабабларини билиш ва
шу асосида туман (шаҳар) маҳаллалари кесимида оилаларни камбағалликдан чиқариш,
шундай оилаларни ижобий тажрибаларини оммалаштириш ва рағбатлантириш
дастурда кўзда тутилган энг устивор ташкилий вазифа бўлиб қаралиши лозим.
Ушбу йўналишда барқарор бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш
дастурида кўрсатилганидек, юқори даромад топишга эришиш, турли шаклдаги
тадбиркорликни кенгайтириш, шунингдек, камбағалларга ерни ижара шартномаси
орқали бериш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш кўзда тутилган. Булар
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Олий Мажлис
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси
Иқтисодиёт ва
молия
вазирлиги
Солиқ
қўмитаси
Камбағалликни
қисқартириш ва
бандлик вазирлиги
Адлия
вазирлиги
Ўзбекистон
маҳаллари уюшмаси
Фуқоромарни ўзини –
ўзи
бошқариш органи
Республика маҳалларини
қўйлаб –
қувватлаш кенгаш
Маҳалларни қўллаб –
қўвватлаш кенгашлари
ҳудудий
таркиби
Уюшманинг ҳудудий
бошқармалари ва бўлимлари
Уюшма
Конференцияси
Маҳалла
Маҳалла
муаммоларнини ҳал
этиш Жамғармаси
ва Жамоат фонди
Маҳалла еттилиги
бўлими
Инсон, ер –
сув,
инвестиция
ресурслари ва
ишбилармонлик
Маҳалла ҳудуди:
макро бизнес,
кичик, ўрта
ва
йирик бизнес,
якка ва оилавий
тадбиркорлик,
ўзини
-
узи иш
билан банд қилиш
Маҳалла бюджети
бўлими
Ижтимоий
шартнома тизими
Ижтимоий
лойиҳалари
дастурлари
КР
I
асосида
самарадорликни
баҳолаш ва
рағбатлантириш
Барқарор бандлик ва
камбағалликни
қискартириш
“Камбағалликдан фаровонлик
сари” дастури
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
281
маҳаллада камбағалликка тушиш хавфини олдини олиш, камбағал оилани эса
камбағалликдан чиқаришга имкониятлар беради.
Ҳозирги
босқичда аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишларида
мамлакатимиз бўйича 2025 йилда 1 миллион кишидан дастурда белгиланган чора
-
тадбирлар орқали 218,3 минг оила камбағалликдан чиқади (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Ўзбекистонда яшовчи аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишлари
(минг киши)
Кўрсаткичлар
2024 й.
2025 й.
2025 йилда 2024
йилга нисбатан, %
Аҳоли
сони
Камбағал
оилалар
сони
Аҳоли
сони
Камбағал
оилалар
сони
Аҳоли
сони
Камбағал
оилалар
сони
1. Барқарор бандлик ва
юқори даромад топишга
эришиш
385,6
87,6
835,1
187,7
2,17
2,15
2. Таълим олиш ва касб
-
хунар ўрганиш
104,1
58,2
141,4
75,6
1,36
1,3
3. Кафолатланган тиббий
давлат хизматидан
фойдаланиш
216,8
49,3
458,8
104,3
2,12
2,12
4. Ижтимоий
хизматлардан
фойдаланиш
100,3
22,8
1247,6
0
12,5
0
5. Яшаш шароитларини
яхшилаш
13,2
3,0
26,4
6,0
2,0
2,0
6. Маҳаллалар
инфратузилмасини
ривожлантириш
52,8
12,8
105,6
24,0
2,0
1,87
7. Давлат органларининг
тўғридан тўғри мулоқот
қилиши (5та раҳбарни
камбағал оилага
бириктириш)
308,0
70,0
616,0
140,0
2,0
2,0
Манба:
жадвал “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тўғрисидаги ЎзР
Президентининг 2024 й. 23 сентябрдаги қарорининг 1
-
иловаси маълумотлари асосида тузилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,05 мартага кўп ҳисобланади. Мамлакатимиз
бўйича 2025 йилда барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш орқали 187,6
минг оила камбағалликдан чикарилади. Бу 2024 йил билан таққослаганда 2,15 мартага
кўпдир. Умуман олганда, кейинги йилда 2024 йилга қараганда камбағалликдан
чиқариладиган аҳоли сони 2 баробарга ошиши режалаштирилган.
Аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг дастурида белгиланган 7
-
гуруҳ чора
-
тадбирлар сони (раҳбарларни 5 тадан камбағал оилаларга бириктириш) 2025 йилда
2024 йилга нисбатан 2 мартага, ёки 70 мингдан 140 гача ошади. Ушбу белгиланган чора
-
тадбирлар маҳалла тизимини Сайхунобод тажрибасига таяниб ҳар томонлама, кенг
ривожланишини тезлаштириш ҳамда ҳар бир оилани иқтисодий барқарор яшашини
таъминлашга йўл очиб беради.
Хулоса ва таклифлар
.
1.
Ўзбекистонда кейинги йилларда босқичма
-
босқич олиб борилган
ислоҳатлар натижасида фуқароларни ўзини
-
ўзи бошқариш органи –
маҳаллани халқ
билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлиши амалда таъминланди. Бунинг учун
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
282
маҳаллада фуқароларни ўзини
-
ўзи бошқариш органлари –
маҳаллалар фаолиятини
қўллаб
-
қувватлаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш, махалла тизимини ҳар
томонлама ривожланишининг қонунчилик асослари ҳамда институционал
механизмлари ишлаб чиқилиб, амалиётга киритилди.
2.
Қишлоқ
жойлардаги маҳаллаларни янада қўллаб
-
кувватлаш, у жойдаги
аҳоли яшаш шароитини яхшилаш ва улар даромадларини кўпайтиришга қаратилган
хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш учун Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида
кўп мақсадга йўналтирилган тажриба амалга оширилмокда. Тажриба Ўзбекистон
Президентининг асослаб берган топшириқларни ўз ичига олган. Маҳалла аҳолисига ер,
банк кредитлари, техника ва зарурий асбоб
-
ускуналар бериш, маҳсулотларни сотишга,
сотиб олиш, уруғлик ва бошқа қўшимча воситаларни олишга
йўл очишни ҳам шулар
жумласига киради. Ҳозирги босқичда Сайхунобод туманида ўтказилаётган агросаноат
тажрибаси кичик ҳудуд маҳаллаларида кенг амалга оширилиб муносиб натижалар
қўлга киритилмоқда.
3.
Сайхунобод тажрибаси маҳалла ҳудудларида, алоҳида вилоят ҳамда
туманларда илмий ва амалий жиҳатдан умумлаштирилиб, уни ривожлантиришни
ташкилий
-
иқтисодий модели таклиф этилди. Унинг асосини маҳалла тизимини
инклюзив ривожлантиришни тавсифловчи омиллар, шунингдек, фуқароларни ўзини
-
ўзи бошқариш органининг фаолиятини ташкил этиш ва иқтисодий ривожлантириш
мезонлари, қоида ва шартлар ташкил қилади.
4.
Маҳалла тизимини инклюзив ривожлантиришнинг таклиф этилаётган
ташкилий
-
иктисодий модели маҳалла муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ушбу
жараёнларни
молиявий
қўллаб
-
қувватлаш,
маҳалла
еттилиги
фаолияти
самарадорлигини баҳолаш, барқарор бандликни таъминлаш ва камбағалликни
қисқартириш каби устувор вазифаларни ечишга қаратилган.
5.
Қишлоқ
жойлари маҳаллалари тизимида аҳолининг демографик ҳолати
ўзгаришини йилма
-
йил ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва озиқ
-
овқатга бўлган
эҳтиёжларини прогноз қилишни рақамлаштиришнинг модели, алгоритмлари ҳамда
дастурий таъминоти тизимларини ишлаб чиқиш зарур.
6.
Қишлоқ
жойларига бориб деҳқончилик ва чорвачилик фаолияти билан
доимий шуғулланишга розилик берган шаҳар фуқароларига давлат кафолати билан
турли тоифадаги ер ресурсларини ажратиб бериш шартномаларини имзолашга рухсат
бериш тартибини жорий қилиш.
Адабиётлар/Литература/Reference:
kun.uz (2024) Сайхунобод тажрибаси қандай жорий қилиняпти? [Электрон
ресурс].
https://kun.uz/kr/news/2024/04/07/sayxunobod-tajribasi-qanday-joriy-qilinyapti/
pm.gov.uz. (2017). Бухорода ‘Сайхунобод тажрибаси’ оммалашади. [online] Available
at: https://pm.gov.uz/uz/lists/view/2189
www.stat.uz
(2024) Официальный сайт Агентства статистики при Президенте
Республики Узбекистан. [Электрон
ресурс].
Абдурахманова
Г.К.,
Гайибназаров
Т.Б.,
Курбанов
С.П.
(2021).
Сокращение
бедности:
возможности, действия и результаты. / Монография.
–
Т.: «Инновацион ривожланиш
нашриёт
–
матбаа уйи»,–
164 c.
Борисевич
В.И.,
Кандуарова
Г.А.,
Кандуаров
Н.Н.
(2014) Прогнозиро
-
вание и
планирование экономики. / учебное пособие.
–
Мн.: ИП «Экоперспекатива», 196 c.
Войтеховская Т, А., Коптева В.В. (2016) Уровень жизни населения, перспективы и
тенденции развития. / НИРС
БГЭУ: сборник научных статей. Вып. 5 / М
-
во образования
Респ. Беларусь, УО
\.
–
Минск: РИВШ, 45–
48 c.
Горелов Н.А. (2003)
Политика доходов и качество жизни населения –
СПб.: Питер,
С.119
-120.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
283
Жеребин В.М., Романов А.Н. (2002) Уровень жизни населения, М.ЮНИТИ
-
ДАНА,–
С. 12
-13.
Каланов М. (2021). Камбағаллик –
сабоблари ва уни қисқатириш: имконият ва
ҳаракатлар қандай натижа беради? “Халқ сўзи”, 30
-
сони, феврал.
Кудбиев
Ш.Д.
(2020) Оценка развития рынка труда и занятости населения.
[Электрон ресурс]. URL:
iqtisodiyot.tsue.uz
Қарор
(2023) “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва
маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, ПҚ
-402-
сони, 2023 йил 21
декабр.
Рахмонов Д.А. (2021). Камбағаллик –
макроиқтисодий барқарорликнинг долзарб
муаммоси. ЎзР БМА,
-
25 бет.
Тошмухамедова Д.Т., Беркинов Б.Б.
(2022)
Развитие частного предпринимательства
в маҳалле.
-
Т.: “Инновацион ривожланиш” нашриёт
-
матбаа уйи,
-
С. 53
-55.
Фармон
(2020) “Жамиятда ижтимоий
-
маънавий муҳитни соғломлаштириш,
маҳалла институтини янада қўллаб
-
қувватлаш ҳамда оила ва хотин
-
қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони, ПФ
-5938-
сони, 2020 йил 18 феврал.
Фармон
(2023)
“Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва
унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини
таъминлашга қаратилган чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони, ПФ
-209-
сони, 2023 йил 21 декабр.
Фармон
(2024a)
“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини
ошириш борасидаги чора
-
тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, ПФ
-143-
сони, 2024 йил 23 сентябр.
Фармон
(2024b)
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш
бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармони, ПҚ
-330-
сони, 2024 йил 23 сентябр.
