Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
380
ЎЗИНИ ЎЗИ ИШ БИЛАН БАНД ҚИЛИШ
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ
ОШИРИШ МЕЗОНИ
СИФАТИДА
PhD
Умарова Гуландом Тумановна
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
ORCID: 0009-0001-1752-1166
Аннотация.
Мазкур мақола ўзини
-
ўзи иш билан банд қилишнинг назарий ва амалий
жиҳатларини ўрганишга бағишланган бўлиб, унда
ўзини ўзи иш билан банд қилиш
тушунчасининг ҳориж ҳамда маҳаллий олимлар томонидан тадқиқ қилиниши, ўзига хос
хусусиятлари ўрганилган. Ўзини ўзи иш билан таъминлашнинг ёшлар ишсизлигини
камайтиришдаги ўрни ва аҳамияти очиб берилиб, ёш ва ҳудудий хусусиятлари таҳлил
этилган. Шунингдек, республикада ушбу соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган
ишлар ва яратилаётган имкониятлар ҳақида
тўхталиб ўтилган.
Калит сўзлар:
аҳоли, бандлик, ишсизлик, камбағаллик, тадбиркорлик, уй ҳўжалиги,
ҳудуд, минтақа, даромад, иқтисодий потенциал.
САМОЗАНЯТОСТЬ КАК КРИТЕРИЙ ПОВЫШЕНИЯ ЗАНЯТОСТИ НАСЕЛЕНИЯ
PhD
Умарова Гуландом Тумановна
Международная исламская академия Узбекистана
Аннотация.
Данная статья посвящена изучению теоретических и практических
аспектов самозанятости. В ней рассматриваются исследования концепции самозанятости
зарубежными и отечественными учеными, ее специфические особенности и факторы,
оказывающие непосредственное влияние. Раскрывается роль и значение самозанятости в
снижении безработицы среди молодежи, анализируются возрастные и территориальные
особенности. Освещаются работы, проводимые в республике по развитию данной сферы, и
создаваемые возможности.
Ключевые
слова:
население
,
занятость
,
безработица
,
бедность
,
предпринимательство
,
домохозяйство
,
территория
,
регион
,
доход
,
экономический
потенциал
.
SELF-EMPLOYMENT AS A MEASURE TO ENHANCE POPULATION EMPLOYMENT
PhD
Umarova Gulandom Tumanovna
International Islamic Academy of Uzbekistan
Abstract.
This article is dedicated to the study of the theoretical and practical aspects of self-
employment. It examines research on the concept of self-employment by foreign and domestic scholars,
its specific characteristics, and factors that have a direct impact. The role and significance of self-
employment in reducing youth unemployment are revealed, and its age and regional characteristics
are analyzed. The work being done in the republic to develop this sector and the opportunities being
created are highlighted.
Keywords:
population, employment, unemployment, poverty, entrepreneurship, household,
territory, region, income, economic potential.
UO‘K:
314.122.6
III SON - MART, 2025
380-385
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
381
Кириш.
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг марказидаги республика ҳисобланиб, 5
та давлат билан чегарадош. Иқлими кескин континентал, ер юзасининг тузилиши
текислик, паст текислик, тоғ ва тоғ олди ҳамда қисман чўл ҳудудлардан иборат.
Республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида аҳоли зичлиги камроқ, текислик ва паст
текисликларда бирмунча зич жойлашган. Жумладан, аҳоли зичлиги ўртача 1 кв.км.га 82
киши тўғри келиб, бу кўрсаткич водий вилоятларида 1 кв.км.га ўртача 500, чўл
ҳудудларида 11
-
12 кишини ташкил этади
(stat.uz, 2021)
. Минтақанинг аҳолиси зич
бўлган ҳудудларида ижтимоий
-
меҳнат соҳасидаги вазият етарлича мураккаб
ҳисобланиб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида 2024 йил меҳнат
бозоридаги кескинликни пасайтиришга муваффақ бўлинди. Ушбу вазиятда ишсизликка
қарши курашишнинг асосий усулларидан бири аҳолининг ўзини ўзи иш билан
таъминлаш дастури бўлди. Аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлаши ижтимоий
-
иқтисодий ҳодиса сифатида давлат бутун иқтисодий фаол аҳолининг бандлик
имкониятларини таъминлай олмайдиган даврларда кенг тарқалади десак янглишмаган
бўламиз.
Ҳудуд ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жойларда ишлаб чиқаришни
кенг жорий етиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳамда аҳолини ёллаш орқали ишга
жойлаштиришнинг иложи йўқлиги одамларни ўз кучларини ўзини ўзи иш билан
таъминлаш соҳасида қўллашга мажбур қилади. Ўзбекистонда ўзини ўзи иш билан
таъминлашнинг пайдо бўлишининг бошланиши 1990 йилларга тўғри келади. Айнан
ўша пайтда саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ёпила бошлади, бу эса
фуқароларни ҳеч бўлмаганда даромад келтирадиган иш қидиришга мажбур қилди.
Шундай қилиб, ўзини ўзи иш билан таъминлаш аҳолининг ташқи муҳитнинг салбий
таъсирига ижтимоий
-
иқтисодий мослашуви шаклларидан бири бўлди.
Бугунги кунда мамлакатда шаклланган иқтисодиёт бутунлай янги йўналишда
олиб борилмоқда. Бу иқтисодиётнинг олдинги ҳолатига нисбатан ҳам, хорижий
мамлакатлардаги ўхшаш соҳаларга нисбатан ҳам ўзига хос хусусиятга эга ҳисобланади.
Натижада мазкур соҳада чуқур
илмий тадқиқотлар олиб бориш заруратини келтириб
чиқариш билан бирга мавзунинг долзарблигини янада оширади.
Адабиётлар шарҳи
.
Республикада меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик
шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан
иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги
тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва
рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати
органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар
ўзини ўзи банд қилган шахслар
ҳисобланади
(
Қарор
, 2020
)
. Ўзини ўзи иш билан банд қилиш тушунчасига тадқиқотчи
олимлар ва соҳа мутахассисларининг илмий ёндошувларни ўрганганда қарашларнинг
турличалигини кўриш мумкин. Жумладан, Радаев
(1998)
, ўзини ўзи иш билан
таъминлаш ҳолатини таҳлил қилар экан, “оилавий ёки қўшничилик, уй хўжалиги,
қариндошлик алоқаларига асосланган хизматлар ва маҳсулотларнинг бартер
алмашинуви тармоқларига таянган анъанавий хўжалик юритиш ҳамда яшаш тарзи
тикланмоқда” деб ёзади. Токсанбаева
(1998)
, мулкчилик муносабатларини эътиборга
олиб, ўзини ўзи иш билан таъминловчилар, мулкни тасарруф этиш функциялари унга
эгалик қилишдан ажратилмаган тадбиркорлардир деган таърифни беради. Шунингдек,
у ўзининг бошқа бир тадқиқотида “ўзини
-
ўзи иш билан таъминлашнинг ижобий жиҳати
шундаки, унда ёлланма меҳнатга хос бўлган меҳнатдан четлашиш йўқ, унга хўжалик
мотивацияси хос”
(
Токсанбаева
, 2006)
эканлигини айтиб ўтади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
382
Жеребин
(2004)
тушунчани кенгроқ тавсифлаб, “ўзини ўзи иш билан таъминлаш
уй хўжаликлари аъзоларининг анъанавий уй ишлари доирасидан чиқиб, оиланинг
меҳнат, моддий ва вақт ресурсларига асосланган, натурал ёки пул шаклида даромад
келтирувчи ёлланма ишчи кучидан мунтазам равишда фойдаланмасдан амалга
ошириладиган шахсий ишлаб чиқариш
-
иқтисодий фаолият” эканлигини айтиб ўтган.
Тушунча ўзбек олимлари томонидан ҳам кенг ўрганилган, жумладан,
Наврўззода
(2022),
ўз
тадқиқотида ўзини ўзи иш билан банд қилиш
иқтисодий барқарорликни таъминлаш
омили эканлигини айтиб ўтган.
Дусияров
(2023)
томонидан эса ўзини ўзи иш билан
банд қилишнинг бугунги кундаги амалиёти кенг ёритилган. Файзиев
(2023)
хизмат
кўрсатишни рақамли трансформациялаш орқали ўзини ўзи иш билан банд қилганларни
солиққа тортиш амалиётини кенг қўллашни тавсия этган.
Тадқиқот методологияси.
Ўзини ўзи иш билан
банд қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари, унинг республика
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти таҳлилий ўрганилиб, давлат
томонидан тартибга солиш бўйича таклифлар берилган. Тадқиқот жараёнида амалий
материалларни ўрганиш, таҳлил қилиш, таққослаш ва гуруҳлаш каби усуллардан
фойдаланилиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Ўзини ўзи иш билан таъминлаш даражаси минтақа ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишида муҳим аҳамият касб этиб бу минтақа меҳнат бозори ва иқтисодиётнинг
умумий “ҳолат” кўрсаткичи бўлиши мумкин. Ўзини ўзи иш билан таъминлаш
даражасининг ошиши “яширин” ишсизликни намоён этиб, бунда ўзини ўзи иш билан
таъминловчи шахслар шахсий иш берувчи компаниялардаги ишларни афзал кўрган
ҳолда, ўзини ўзи иш билан банд қилиш жараёнини ишсизликка муқобил сифатида
чекланган миқдордаги соатларда ишлаш учун вақтинчалик вариант сифатида
қўллашади.
Шунингдек, ўзини ўзи иш билан таъминлаш расмий ишдан даромад оладиган,
аммо даромадларини ошириш учун қўшимча соатлар ишлашни истаган шахслар
сифатида аҳолининг тўлиқ банд бўлмаслиги ҳолатини ҳам кўрсатиб бериши мумкин. Бу,
айниқса, яқинда ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар, мижозлар базасини яратишни
истаганлар ёки кўпроқ пул тежашни истаган нафақага яқинлашаётган шахслар орасида
кўпроқ кузатилиши мумкин.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, ўзини ўзи иш билан таъминлаш асосида
аҳолининг ўз ҳаётини таъминлаш учун маблағ олиш мақсадида ўз таваккалига
асосланган мустақил меҳнат фаолияти ётади дейиш мумкин. Ўзини ўзи иш билан
таъминлаган аҳоли даромад олиш мақсадида фаолиятни ташкил этиш функциясини
амалга
ошириб,
ўзгарувчан
ижтимоий
-
иқтисодий
шароитларга
мослашиш
стратегиясини қўллай бошлайди.
Ўзини ўзи иш билан таъминлашнинг ортишига узоқ муддатли демографик
тенденциялар, технологик ишланмалар ёки шахсларни мустақил эркин иш (фриланc)
бизнесини очишга ундайдиган институционал қоидалар асос бўлиши мумикин.
Ўзини ўзи иш билан таъминлашга иқтисодий категория сифатида қарайдиган
бўлсак ушбу тушунчанинг ишсизлик даражаси билан бевосита боғлиқлиги
мавжудлигини кўриш мумкин. Яъни ишсизлик юқори бўлган меҳнат бозорларида ўзини
ўзи иш билан таъминлаш жараёни кўпроқ тарқалган бўлади. Бундан айтиш мумкинки,
мамлакатда қанчалик иқтисодий ривожланиши юқори бўлса аҳолини ўзини ўзи иш
билан таъминлашга ундовчи “туртки” шунчалик кам бўлади. Тушунча иқтисодий ҳодиса
сифатида расмий ва норасмий турларга ажратилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
383
Расмий ўзини ўзи иш билан таъминлаш
-
бу ўз фаолиятини расмий рўйхатдан
ўтказиш ва уни қонуний доирада амалга оширишни назарда тутади. Формал ўзини
-
ўзи
иш билан таъминлашнинг энг кенг тарқалган турларидан бири бу юридик шахс ташкил
этмасдан якка тартибдаги
тадбиркорлик (ЯТТ) фаолиятини олиб боришдир
(
Курило
,
2011).
Норасмий ўзини ўзи банд қилиш бу расмий қоидаларга ёки процедураларга
мувофиқ келмайдиган. Бандлик тури ҳисобланади.
Ўзини ўзи иш билан банд қилишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар
шахсий қониқиш, мустақилликга интилиш, фойда олиш, бандлик кафолати, шахсий мавқе
кабилардир. Ушбулардан кўриниб турибдики, аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлаш
масаласи ва шу орқали бандлик муаммосининг ҳал қилиниши республиканинг
келгусидаги ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Ўзини ўзи иш билан таъминлаш даражасини аниқлаш бироз мураккаб, чунки
тушунчадан замонавий эмпирик тадқиқотларда бизнес эгалиги тадбиркорлик, ўз
ҳисобига ҳамда таваккалига ишлайдиган одамларни аниқлаш учун синоним сифатида
фойдаланилади. Бу вақт ўтиши билан унинг динамикасини кузатиш ва мамлакатлар
ўртасида маълумотларни солиштиришда қийинчиликлар яратиши мумкин.
Европа Иттифоқи даражасида ўзини ўзи иш билан таъминлашни аниқлашда
қуйидагиларга эътибор қаратилади: ўз капиталини киритиш, меҳнат бозорида
автономия, ўз иши учун масъулият ва назорат, ишчининг мавжудлиги
(Eurofound, 2010)
бу мезонлар асосида ўзини ўзи иш билан таъминланганларни тоифаларга ажратиб
ўрганиш мумкин. Масалан, юқори ва кам даромадли мамлакатлардаги ўзини ўзи иш
билан таъминлаш. Бундан айтиш мумкинки, ўзини ўзи иш билан таъминлашга ўтиш,
бевосита меҳнат бозоридаги
микро ва макро даражадаги омиллар таъсирида бўлади.
Сўнги йилларда ўзини ўзи иш билан таъминлаш ва тадбиркорликнинг ўсишини
қўллаб
-
қувватлаш
халқаро
ташкилотлар
томонидан
ёшлар
бандлигини
рағбатлантириш бўйича таклиф қилинган стратегияларнинг асосий элементига
айланди, айниқса кам даромадли мамлакатларда бу
яққол кўзга ташланади.
Кам даромадли мамлакатларда ўзини ўзи иш билан таъминлашнинг ташкил
этилиши мамлакатдаги аҳоли жон бошига даромад даражаси билан чамбарчас ва
тескари боғлиқлик мавжуд эканлигини англатади. Яъни кам даромадли мамлакатларда
иқтисодий фаол аҳолининг аксарияти
ўзини ўзи иш билан таъминлайди ва қурилиш,
қишлоқ хўжалиги ҳамда кўча савдоси каби соҳаларда фаолият олиб боради
(
Гиндлинг
ва
Нюҳоусе
, 2014)
. Шу билан бирга кам даромадли мамлакатларда ўзини ўзи иш билан
таъминлаш кўпинча паст иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ёки ижтимоий суғурта қамрови
чекланган ҳолда норасмий секторда ишлашни англатади. Жаҳон банки маълумотларида
келтирилишича кам даромадли мамлакатларда ўзини ўзи иш билан таъминлаш
“маҳсулдор ҳисобланмайди, сабаби кам даромад келтиради, натижада ишчиларнинг
кўпчилиги уларнинг оилалари камбағал бўлиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади”
(
Қонун
,
2020
)
. Кам даромадли мамлакатларда ўзини ўзи иш билан таъминлашга ундовчи
омиллар, иш ҳақи тўланадиган иш имкониятлари чекланган жойларда янада
кучлироқдир.
Юқори даромадли мамлакатларда ўзини ўзи иш билан таъминлаган ишчилар ҳам
пуллик касаллик таътиллари, оналик ёки оталик таътили, ишдан бўшатиш нафақаси
ёки адолатсиз ишдан бўшатишдан ҳимоя қилиш каби ҳуқуқларга деярли эга бўлмайди.
Кам даромадли мамлакатларда меҳнат бозорида муваффақиятга эришиш учун юқори
салоҳиятга эга бўлган ўзини ўзи иш билан таъминлаганлар улуши 17
-
33 фоиз орасида,
юқори даромадли мамлакатларда ушбу кўрсаткич улуши 66 фоиздан 94 фоизгача
кўтарилиши мумкин.
Ўзини ўзи иш билан банд қилишни ёш ва ҳудудий жиҳатдан ўрганилганда, Европа
Иттифоқига аъзо давлатларда 15
-
29 ёшдаги 2,67 миллион аҳоли ўзини ўзи иш билан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
384
таъминлаган ҳисобланади. Бу мазкур ёшдаги аҳоли таркибининг 6,5 фоизини ташкил
қилади. Ўзини ўзи иш билан таъминлаш Греция ва Италияда (мос равишда 16 ва 15,3
фоиз) ёшлар орасида энг кенг тарқалган, ундан кейин Чехия, Польша, Руминия ва
Словакия (8,7 ва 11
фоиз орасида) мамлакатлари туради. Қўшма Штатлар ва Корея
Республикасида ҳам ўзини ўзи иш билан таъминлаш даражаси юқори. Австрия, Дания,
Германия ва Люксембург каби бошқа Европа давлатларида ўзини ўзи иш билан
таъминлаган ёшлар барча ишлайдиган ёшларнинг
3,5 фоизидан камроғини ташкил
қилади
(Report, 2012)
. Мавжуд маълумотлар шуни кўрсатадики, кекса одамлар ёшларга
қараганда ўзини ўзи иш билан таъминлашга кўпроқ мойил, эркаклар эса аёлларга
қараганда ўзини ўзи иш билан таъминлаш билан шуғулланиш эҳтимоли юқорироқни
ташкил этади.
Шунингдек, ўзини ўзи иш билан банд қилиш ёшлар ишсизлигини камайтиришида
иқтисодий потенциал механизм рўлини бажариши мумкин, аммо, тақдим этадиган иш
ҳақи ҳамда иш хавфсизлиги даражалари нуқтаи назаридан жуда заиф иш ҳолати
ҳисобланади.
Бугуни кунда Ўзбекистонда ўзини ўзи иш билан таъминлаган шахслар 4 милион 83
минг 700 кишини ташкил этиб, уларнинг 57 фоизи эркаклар ва 43 фоизи аёллардан
иборат. Кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 86,8 фоизга ошган
(
Газета.uz.
, 2024).
Ўсиш кўрсаткичи энг юқори соҳалар булар:
•
маиший хизматлар
—
133,6 (987,4 мингта);
•
ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш
—
113,5% (203,5 мингта);
•
ахборот
-
коммуникация
—
96,7% (51,6 мингта).
Ҳудудлар кесимида ўрганганимимзда
кучли учликка Самарқанд (470 мингдан
ортиқ), Қашқадарё (413 мингдан ортиқ) ва
Тошкент (378 мингдан ортиқ) вилоятларини
киритиш мумкин. Республиканинг Жиззах, Навоий ва
Сирдарё вилоятлари охирги
ўринларни эгаллайди.
Мамлакатда соҳани ривожлантириш учун самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ўзини ўзи иш билан таъминлаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги
тўғрисида”ги қонуннинг 37
-
моддасига муфовиқ қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
✓
ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан эътиборан ёшга доир пенсияни ҳисоблаб
чиқариш учун қабул қилинадиган иш стажига қўшиб ҳисоблаш,
✓
имтиёзли микрокредитлар ажратиш,
✓
белгиланган тартибда аккредитация қилинган касбга ўқитиш марказларида
(касб
-
ҳунар таълими муассасаларида) қисқа муддатли касбга ўқишни, шунингдек
тадбиркорлик кўникмаларига ўқишни бепул амалга ошириш,
✓
меҳнат асбоб
-
анжомларини, шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини
имтиёзли ижарага бериш пунктларини ташкил этиш.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ўзини ўзи банд қилган шахслар мустақил
равишда ўзи учун иш ўринларини яратади, бу эса иқтисодий ўсишнинг ошишига,
рўйхатга олинган ишсизликнинг камайишига олиб келади. Аммо танганинг иккинчи
томони ҳам бор яъни, уларнинг кўпчилиги расмий иш билан банд бўлган фуқаролар ва
тадбиркорлар учун белгиланган бурч ва мажбуриятлардан, шунингдек, солиқ
тўловларидан қочишга ҳаракат қилиши мумкин. Шу сабабдан, ўзини ўзи иш билан
таъминлашни давлат томонидан тартибга солишда уларни қўллаб қувватлаш билан
биргаликда, “сохта ўзини
-
ўзи банд қилган шахслар” билан курашишга, улар фаолиятини
тартибга солишга аҳмият қаратиш лозим.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart
www.sci-p.uz
385
Адабиётлар /Литература/Reference:
Eurofound (2010). (European Foundation for the Improvement of Living and Working
Conditions) Self-employed workers: industrial relations and working conditions, available at:
https://www.eurofound.europa.eu/observatories/eurwork/comparative-information/self
employed-workers-industrial-relations-and-working-conditions
Gindling, T. H. & Newhouse D. (2014) Self-Employment in the Developing World. World
Development. P 313-331.
Report (2012)
Жаҳон банки маълумотлари
https://documents.worldbank.org/en
/publication/documents-reports/documentdetail/ 168831468332487486/main-report
stat.uz (2021)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика
агентлиги маълумотлари.
https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/demography-2.
Umаrоvа G. (2023) “Aholi bаndligi zаmоnаviy shаkllаrinining mintаqа innоvаtsiоn
salohiyatini oshirishdagi ahamiyati”. Science and innovation
2.Special Issue 13. 855.
Umаrоvа G. (2023) “Innоvаtsiоn iqtisоdiyоt shаrоitidа mintаqаlаrdа аhоli bаndligining
zаmоnаviy shаkllаrini jоriy еtish”. Innovatsion texnologiyalar 52.3.
Газета.uz. (2024). Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4 млн нафардан
ошди. [online] Available at: https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/23/self
-employed/
Дусияров Ш.Х.
(2023)
Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
механизмини такомиллаштириш. И.ф.н. дис. автореф. –Т
.:
–
Б.
16.
Жеребин В. М., Алексеева О. А., Ермакова Н. А.
(2004)
Личные подсобные хозяйства
населения: состояние и перспективы // Вопросы статистики. № 10. –
С.55
-63.
Курило А.Е.
(2011)
Самозанятость населения как фактор снижения напряженности
на рынке труда в регионе. Народонаселение
.
№3 –
С.59
-68.
Қарор
(2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд
қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 23.12.2020 йил 806
-
сон.
Қонун
(2020) Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуни,
20.10.2020. ЎРҚ
-642-
сон
Наврўззода З. Б., Хасанова С. И.
(2022)
Аҳолининг ўзини ўзи бандлигини
ривожлантириш–иқтисодий барқарорликни таъминлаш омили сифатида //Central Asian
Academic Journal of Scientific Research.
–Т.: №. 5. –
Б. 769
-773.
Радаев В.В.
(1998)
Экономическая социология. –М
.
Токсанбаева М.С.
(1998)
. Самозанятость и ее противоречия // Экономическая наука
современной России.–
М.: № 3.–С. 32
-45.
Токсанбаева М.С.
(2006).
Социальные интересы работников и использование
трудового потенциала. –М.
Файзиев Ф.А.
(2023)
Цифровые трансформации финансо отношений в России в 2022
-
2023 годах: проблемы и глобальные тенденции. International Journal an Integrated
Education.
