Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
143
ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО
СТАНДАРТЛАРИГА ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ
Ибрагимов Абдугапур Каримович
Ўзбекистон Республикаси Банк
-
молия академияси “Бухгалтерия
ҳисоби
ва аудит”кафедраси профессори, иқтисод фанлари доктори
Аннотация.
Мазкур мақолада тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро
стандартларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда халқаро стандартнинг
хусусияти ва мазмуни, турли илмий нашрларда халқаро стандарт бўйича талқинларнинг
таҳлили, айрим халқаро стандартдан фойдаланиш методикасининг банклардаги ўзига хос
жиҳатлари таҳлил қилинган ва оптимал вариантда трансформация қилиш ўз ифодасини
топган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг бўйича халқаро
стандартларини қўллашга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланган ҳамда тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар
:
халқаро стандарт
,
тижорат банки, трансформация, счётлар режаси,
синтетик ва аналитик счёт, активлар, капитал ва мажбуриятлар
.
ВОПРОСЫ ПЕРЕХОДА НА
МЕЖДУНАРОДНЫЕ СТАНДАРТЫ ФИНАНСОВОЙ
ОТЧЕТНОСТИ В БАНКОВСКОЙ СИСТЕМЕ УЗБЕКИСТАНА
Ибрагимов Абдугапур Каримович
Доктор экономических наук, профессор кафедры “Бухгалтерского
учета и аудита” Банковско
-
финансовой академии Республики Узбекистан
Аннотация.
В этой статье анализируются особенности применения международных
стандартов финансовой отчетности в коммерческих банках, природа и содержание
международного стандарта в банках, анализ интерпретаций международного стандарта в
различных научных публикациях, особенности методологии использования некоторых
международных стандартов в банках и трансформационные в выражен оптимальный вариант.
В результате проведенного исследования автор высказал свое мнение о применении
международных стандартов финансовой отчетности в коммерческих банках и разработал
рекомендации.
Ключевые слова:
международные стандарты, коммерческие банки, трансформация, план
счетов, синтетический и аналитический учет, активы, капитал и пассивы
.
ISSUES OF TRANSITION TO INTERNATIONAL FINANCIAL REPORTING STANDARDS
IN THE BANKING SYSTEM OF UZBEKISTAN
Ibragimov Abdugapur Karimovich
Doctor of Economics, Professor of the Department of Accounting and Audit
of the Banking and Finance Academy of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
This article analyzes the features of the application of international financial reporting
standards in commercial banks, the nature and content of the international standard in banks, the analysis
of interpretations of the international standard in various scientific publications, the features of the
methodology of using some international standards in banks and transformational in the optimal variant
is expressed. As a result of the research, the author expressed his opinion on the application of international
financial reporting standards in commercial banks and developed recommendations.
Key words:
international standard, commercial bank, transformation, chart of accounts, synthetic
and analytical accounting, assets, capital and liabilities.
III SON - IYUL, 2023
143-150
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
144
Кириш.
Жаҳонда турли давлатларда чуқурлашиб бораётган глобаллашув ва интеграция ҳамда
рақамлаштириш натижасида фаолиятини, шу жумладан ҳисоб тизимини халқаро даражада
қабул қилинган стандартлар асосида юритиш, уларга бўлган талабларнинг кучайишига ва
молиявий ҳисоботларни ушбу амалиётга мослаб тузишни заруриятини келтириб чиқармоқда.
“Дунёда турли соҳаларда фаолият юритаётган барча акциядорлик компаниялари, 45 мингдан
ортиқ трансмиллий корпорациялар ва йирик компаниялар ўзларининг 250 мингдан ортиқ
шўъба ва бошқа боғлиқ компаниялари билан биргаликда МҲХСларига мувофиқ молиявий
ҳисоботларни ихтиёрийлик асосда тузмоқдалар”
80
. Демак МҲХСларини эътироф этувчи
компания ва мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Айниқса акциядорлик жамиятлари томонидан
молиявий ҳисоботларининг дунё миқёсида қизиқишнинг ортиши, илғор чет эл акциядорлик
компанияларининг халқаро стандартларни қўллаш бўйича тажрибасидан кенг ва самарали
фойдаланиш ҳозирги замоннинг энг долзарб ва муҳим муаммоларидан биридир.
Дунё амалиётида бухгалтерия ҳисоби тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари асосида ташкил қилишга қаратилган турли давлатларда иқтисодчи
-
олимлар
томонидан кўплаб, турли йўналишдаги илмий ишланмалар амалга оширилмоқда. Айниқса
бунда акциядорлик жамиятлари томонидан молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари
асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш, активларни тан олиш, капитал, молиявий натижаларни
ҳисобда акс эттириш ва бухгалтерия ҳисоби ахборот таъминотини такомиллаштириш, халқаро
стандартларни жорий қилиш ва баҳолаш масалалари ўз ечимини топишга доир кўплаб илмий
ишланма ва изланишлар олиб борилмоқда. Шуни эътиборга олишимиз лозимки, ҳозирги
иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантириш, уларнинг
ишончлилигини ошириш бўйича тегишли ишлаб амалга оширилмоқда. Лекин кўплаб
акциядорлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларини халқаро
стандартлар талаблари даражасида юритиш ва уларнинг натижаси ҳисобланган молиявқий
ҳисоботларни акцияларини жойлаштириш учун мўлжалланган фонд биржасида тегишли
тартибда акциялари билан иштироки масалалари шу кунгача молиявий ҳисобот кўрсаткичлари
бўйича ўзининг тўлиқ ижобий ечимига эришмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида
Республикамиз Президенти таъкидлаганидек, 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида
бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий
ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди, қонун ҳужжатларида МҲХСга ўтишнинг эртароқ
муддатлари назарда тутилган юридик шахслар бундан мустасно” (Қарор
, 2020).
Ушбу Қарорга
кўра, акциядорлик жамиятлари 2021 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритиш ва
молиявий хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларини тайёрлашни молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари асосида амалга оширади. Шундай қилиб, мазкур Фармонни бажарилиши
учун акциядорлик жамиятлари, шу жумладан тижорат банклари томонидан молиявий
ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш зарурияти вужудга келмоқда. Айниқса
тижорат банклари томонидан хорижий хамкорларга акцияларини сотиши, чет эллик
инвесторлар топиши учун бухгалтерия ҳисобини ва унинг асосида тузиладиган молиявий
ҳисоботларини халқаро стандартлар асосида тузиши зарурияти пайдо бўлади. Ушбу масала
жаҳондаги
турли мамлакатларнинг иқтисодчи
-
олимлари томонидан унинг турли қирралари,
амалиётга жорий этиш усуллари, молиявий ҳисоботларни тузиш билан боғлиқ масалаларнинг
турлича талқини мавжудлиги ушбу мавзунинг долзарблиги ва ушбу соҳада тегишли илмий
изланишлар амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради.
Адабиётлар шарҳи.
Мазкур масалада, яъни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини амлиётга жорий
этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қуйидагича изоҳ берилган.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари узоқ йиллар давомида концептуал жиҳатдан
ўзгартирилмаган. Натижада:
1) замонавий бизнес турлари ва жараёнларининг ривожланиши оқибатида амалдаги
стандартлар уларнинг ҳисоби қандай юритилиши бўйича аниқ хулоса бера олмай қолди.
80
www: Ifrs.fondishion com.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
145
2) замонавий ҳисоб тизимларининг акциядорлар манфаати учун молиявий ҳисобот
тайёрлашга ўтиши (бу жараён Европада 2005 йилда МҲХСни тўлиқ қабул қилиш билан
бошланди) ушбу стандартлар мамлакатимиздаги чет эл инвесторларининг
молиявий
ҳисоботдан оладиган ахборот эҳтиёжини қондира олмай қолди.
3) 2020 йилда янги таҳрирдаги солиқ кодексининг ишлаб чиқилиши муносабати билан
молиявий инструментлар (хусусан хежлаш операциялари), трансфер нархлар ва резервларнинг
яратилиши бўйича янги мехнизмлар киритилди. БҲМСларда ушбу киритилган механизмлар
ҳисобини юритиш бўйича эса ҳеч қандай кўрсатмалар мавжуд эмас.
4) узоқ йиллар мобайнида тадбиркорлик субъектларининг барча қатламлари (кичик, ўрта
ва йирик) учун мазкур БҲМСлар амал қилган. Аслида мазкур стандартлар йирик тадбиркорлик
субъектларининг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун етарли молиявий
маълумотларни бера олмас эди. Аксинча, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун
белгиланган баъзи талаблар кўп ҳолларда қийинчиликларни юзага келтирар эди. Хусусан,
асосий воситалар объектларини қайта баҳолаш, қарзлар бўйича сарфларни капиталлаштириш,
ички яратилган номоддий активларни тан олиш, молиявий инвестицияларни ҳисобга олишга
оид
кичик ва ўрта бизнес учун халқаро тажрибага кўра қўлламаслиги мумкин бўлган талаблар
ҳам мажбурий қилиб белгиланган эди. Ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда БҲМСларни
концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқиш заруратга айланди.
Маълумки, акциядорлик жамиятларида бухгалтерия ҳисоби тизими Ўзбекистон
Ресубликаси мустақилликни қўлга киритгандан буён ислоҳ қилиниб, такомиллаштирилиб
келинмоқда. Айрим мутахассислар фикрича, акциядорлик жамиятларининг фаолиятини
рейтинг асосида баҳолаш
-
бу молиявий кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг таққослама
тизимидир. Чунки акциядорлик жамиятлари ўзининг фаолиятини рейтинг асосида эксперт
томонидан баҳоланиб бориши учун уларнинг молиявий ҳисоботлари халқаро талаблар
даражасида тузилиши лозим (Каримов, Ибрагимов ва бошқ. 2020).
Бундан ташқари ушбу масалада проф. Трофимова
(2018)
томонидан компания ва
фирмалар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллаш жараёнида ўхшаш
операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга тегишли ҳисоб сиёсатини изчил равишда
танлаши ва қўллаши керак, деган фикр билдирган. Демак ушбу фикрдан хулоса қилишимиз
мумкинки, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари моддаларнинг тоифаларга
бўлинишини талаб этса ёки рухсат этса, бундай ҳар бир тоифага тегишли бўлган ҳисоб сиёсати
изчил равишда танланиши ва қўлланилиши лозим деган фикрни билдиради (Трофимова, 2018).
Бизнинг фикримизча, ушбу фикр ҳисоб сиёсатини амалиётга жорий этишда муҳим ўрин
эгаллайди ва унинг қўлланиши халқаро стандартга ўтиш жараёнини енгиллаштиради.
Айрим мутахасислар фикрича, акциядорлик жамиятларининг фаолиятини рейтинг
асосида баҳолашда
-
бу турли кредит ташкилотларини молиявий кўрсаткичлари асосида
баҳолашнинг таққослама тизимидир (Каримов, Ибрагимов ва бошқ. 2020).
Айрим рейтинглар
эксперт хулосаси асосида баҳоланади. Жумладан, бунга банкларнинг хизмат кўрсатиш
сервисини мисол қилиб келтириш мумкин. Ривожланаётган давлатларда банкларнинг энг
муҳим кўрсаткичи бу кредит ишончлилиги ҳисобланади. Банк рейтинги юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек, унинг асосий молиявий кўрсаткичлари асосида, ёки қисқача баланси асосида
тузилади (Ибрагимов, Умаров ва бошқ. 2020). Бизнинг фикримизча, хўжалик юритувчи
субъектларнинг молиявий ҳисоботларини халқаро стандартлар асосисида тузилиши уларнинг
молиявий ҳисоботларини чет эллик инвесторлар томонидан ўқиши ва тушуна олиши
имконияти яратилади. Натижада акциядорлик жамиятларининг акцияларини фонд бозорида
жойлаштириш ва унинг котировкасини тўғри белгилаш имконияти яратилади.
Ушбу масалада Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот
амалиётини янада такомиллаштириш учун иқтисодчи
-
олим Маматов (2015)
томонидан
билдирилган фикр бўйича эса
“Рақамли иқтисодиёт шароитида бухгалтерия ҳисобини халқаро
стандарт асосида ташкил этиш амалиётини янада такомиллаштиришнинг бош масаласи –
акциядорлик жамиятларига молиявий хисоботни халқаро стандартларида ўрнатилган
тамойилларга ва талабларга яқинлаштириш тенденциясига асосланади” деб таъкидлайди
(Маматов, 2015).
Бундан ташқари Ўзбекистонни жаҳонга интеграциясини ривожланиши ва молиявий
ҳисоботларни умумқабул қилинган шаклда тақдим этиш жараёнида проф. Қурбанов ва
Акрамовларнинг (2015)
фикрича “Республикамизда бухгалтерия ҳисобини босқичма
-
босқич
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
146
молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари асосида ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни
тузиш жаҳон интеграциясига янада кенгроқ кириб бориш имкониятини беради. Бу эса
Республикамизда бухгалтерия ҳисобини ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги босқичи
бўлиб қолади” (Қурбанов, Акрамов, 2015). Шундай қилиб, ушбу фикрлардан шундай хулоса
қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва
молиявий ҳисоботни тузишга доир минимал талаблари, уни ташкил этиш, юритиш ва молиявий
ҳисоботни тузишга доир махсус талабларни бажаришни белгилаб беради. Ушбу масала
акциядорлик жамиятида янада муҳим аҳамиятга эгалиги ва уларнинг акцияларини жаҳон фонд
биржаларига жойлаштирилиши учун бериладиган ахборот
ва молиявий ҳисоботларни халқаро
талабларга мослаб тақдим этишнинг заруриятини келтириб чиқаради.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақола доирасида амалга оширилган тадқиқот жараёнида акциядорлик
жамиятларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари, молиявий ҳисоботни халқаро
стандартлар асосида юритишнинг назарий асослари ўрганилади, молиявий ҳисоботни банк
тизимига қўллаш жараёни, трансформацион жадваллар, ҳисоботни шакллантиришнинг
назарий асослари ўрганилди, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига боғлиқ кўплаб
илмий нашрлар талқин қилинди, илмий тадқиқотларга таянган ҳолда илмий мушоҳада,
мантиқий фикрлаш, тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ҳозирги
вақтда бутундунё хамжамиятига аъзо блган давлатларнинг бухгалтерия ҳисоби
тизимини таҳлил қилиш натижасида трансмиллий компанияларнинг кўп йиллик тажрибаси
шуни кўрсатмоқдаки, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
(
МҲХС) асос қилиб
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш давр талаби ҳисобланади. Шу сабабли кўпчилик
давлатларда бухгалтерия ҳисобининг асоси
МҲХСларини қўллаган ҳолда халқаро ҳисоб
тизимидан фойдаланиш ҳисобланади.
Масалан ушбу масалада Буюк Британияда ташкил этилган ҳисоб тизимига эътибор
қаратадиган бўлсак, унда ҳисоб тизими бухгалтерия ҳисобининг умумий тамойиллари
(Generally Accepted Accounting Practice
)«GAAP
-
UK» асосида ташкил этилганлигини кўришимиз
мумкин. Бунда Буюк Британиядаги Менежмент Бухгалтерия ҳисоби Чартер институти (CIMA)
томонидан тайёрланган махсус атамаларда бухгалтерия ҳисоби бу пулда ўлчанадиган
операцияларни қамраб олиши эътироф этилган
81
. Демак, бухгалтерия ҳисоби:
-
пулда ўлчанадиган битимларни таснифлаш ва ёзувини амалга ошириш;
-
давр мобайнида ушбу битимларнинг бажарилган ишлар ва белгиланган санада молиявий
ҳолатни
баҳолашдаги таъсири натижаларини презентация ва интепретация килиш;
-
фаолиятнинг режали курси муқобиларидан келиб чикиб, келгуси фаолиятга оид пуллик
лойиҳаларини тузиш тизимидир.
Бугунги кунда дунё миқёсида фаолият кўрсатаётган бухгалтерия ҳисоби
тизимини асосан
тўртта моделга ажратиб ўрганишимиз мумкин
:
-
Британ
-
америка модели;
-
Континенталь модел;
-
Жанубий
-
америка модели;
-
Ислом модели.
1-
жадвал
Бухгалтерия ҳисобини юритувчи мамлакатларнинг моделларга ихтисослашуви
82
Моделлар номи
Мамлакатлар
Британ
-
Америка модели
Буюк Британия, Голландия, АҚШ, Канада
Континентал модели
Европа ва МДҲ
Жанубий Америка модели
Лотин Америкаси давлатлари
Ислом модели
Туркия, Малайзия, Саудия Арабистони, Миср, Кувейт.
www.diplomilirist.ru/.../accounting-in-the-unite-
сайти маълумоти
82
Allmsfo.ru/modeli-bux-ucheta.html-
сайти маълумоти
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
147
Ушбу моделларни ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уни ташкил қилиниши
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосини билдиради ва шу асосда бухгалтерия ҳисобини
юритиш ҳисоб тизимини турли вариантларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Британ
-
америка модели.
Асосчилари
-
Буюк Британия, АҚШ ва Голландия давлатлари
ҳисобланади. Ушбу моделнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, тайёрланган молиявий
хисобатлар биринчи навбатда инвесторлар ва мулк эгаларига такдим этилади.
АҚШда
стандартлар
–
“Молиявий ҳисоб стандартларини ишлаб чиқиш бўйича Кенгаш”
(FASB)
ва
“Америка дипломли бухгалтерлар
-
аудиторлар институти”
(AICPA)
томонидан ишлаб чиқилган
GAAP-US
стандартлар асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу бухгалтерия ҳисобининг модели Канадада ҳам
GAAP-US
тизими асосида
фойдаланилиб, бухгалтерия ҳисоби тизими юритилади.
Буюк Британия
яъни Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия каби
мамлакатларда ҳамда Голландияда ҳисоб ва ҳисоботга қўйилган умумий талаблар
“Компаниялар тўғрисидаги” қонун билан тартибга солинади
(Company Act, 2006, CA 2006).
Ушбу
қонуннинг 15 моддасида бошқариладиган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳакида сўз
юритилган.
Ушбу тизим юқоридаги моделга асослансада, шу билан биргаликда шзининг
хусусиятларидан келиб чиқиб,
GAAP-U
К
тизими асосида бухгалтерия ҳисоби ташкил қилинади
ва унда “Компаниялар тўғрисидаги” қонун
асосида бухгалтерия ҳисоби тизими ташкил
қилинади. Бунда ҳисоб тизими молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби номли йирик бўлинмаларда
ажратилиб ҳисобга олиб борилади. Шу сабабли ушбу тизим ўзига хос хусусиятларга эга
эканлигини кўришимиз мумкин ва шу асосда бухгалтерия ҳисоби ташкил қилинади.
Континентал модел.
Дастлаб ушбу моделдан Континентал Европа ва Япония давлатлари
фойдаланишган. Ушбу моделнинг хусусияти шундан иборатки, бухгалтерия ҳисоби икки омилга
боғлик равишда ташкил этилади:
-
йирик банк капитали ҳисобига бизнесни белгилаш асосида;
-
фискал ташкилотларнинг талабларига мос ҳолда (масалан, солик органлари)
Жанубий америка модели.
Мазкур моделдан фойдаланувчи давлатларда асосан
инфляция шароити тўлиқ ҳисобга олинади, натижада бухгалтерия ҳисоби тузатувчи ёзувлар
билан олиб борилади. Бунда молиявий ҳисоботларнинг ишончлиги даражаси муҳим аҳамият
касб этади.
Ислом модели
. Мазкур модел асосан Араб давлатларида қўлланилади, бунда моделнинг
тузилиши “Ислом динига” асосланган бўлиб, динда судхўрлик қораланади ва шу сабабли
фоизсиз фаолият юритиш ва бизнес учун фоизсиз кредит беришга асосланиб, келгусида бизнес
ривожланиши учун молия инистутлари манфаатдор ҳисобланади ва чунки келусида бизнес
ривожланиши натижасида унинг фойдасига шерик бўлади. Асосий тамойил бунда ишонч
асосига қурилган бўлиб, ишончли кредит бериш ва ишонч асосида маблағлардан фойдаланиш
амалга оширилади
(Ibragimova, Ergasheva, 2019).
Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ишлаб чиқилмоқда ва
амалиётга жорий этилмоқда, булар эса халқаро стандартларга таянади ҳамда субъектларнинг
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади. Ушбу шароитда молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш мақсадида унинг асосий
тушунчаларини аниқлаб олиш керак. Энг аввало шуни аниқлаш керакки, бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартлари (International Accounting Standards) ва молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари (International Financial Reporting Standards) тушунчаларини фарқлари
билиш лозим. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари IAS (International Accounting
Standards) 1973 йилнинг 29 июнида йирик ривожланган давлатлар (Австралия, Канада,
Франция, Германия, Япония, Мексика, Голландия, Буюк Британия, Ирландия ва АҚШ)
бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал ташкилотларининг келишувига асосан ташкил
қилинган. Шундай килиб, Ўзбекистон мустакил давлат сифатида бухгалтерия ҳисоби ва аудит
буйича хукуматлараро ва халкаро профессионал ташкилотларга кириши хамда молиявий
ҳисобот ва аудитнинг халкаро стандартларини ишлаб чикишда фаол иштирок этиши керак. Бу
эса бизнинг ҳисоб стандартларимиз ва аудит тадбирларимизни халкаро стандарт ва тадбирлар
билан мувофиқлаштириш имконини беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
148
Хулоса ва таклифлар.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини амалиётга жорий этишни
такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга
келинди:
1.
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро тизимини таҳлил қилиш жараёнида энг аввало турли
давлатларда ташкил этилган ҳисоб тизимини таҳлил қилишимиз лозим. Молиявий
хисоботларни ҳалқаро стандартларга мослаштириш, айниқса компания ва фирмалар молиявий
кўрсаткичларига баҳо беришда ва уларнинг ҳалқаро миқёсда ҳаракат қилишида ва муҳим
аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон Республикаси корхона ва хўжалик
субъектларида молиявий хисоботларни ҳалқаро стандартлар асосида тайёрлаш ва молиявий
ҳисоботларнинг ҳалқаро стандартларни келиб чиқиш тарихи ва унинг эволюцияси асосида
хўжалик юритувчи субъектлар бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
қўллашнинг ишчи режаси ва амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга қўллаш
жараёнини кўриб чиқиш лозим.
2.
Халқаро стандартлар бўйича сезиларли таъсир мавжуд бўлган чоғидаги (шуъба
компанияларига оид) инвестициялар ҳисоби акциядорнинг хўжалик юритувчи субъект
капиталидаги улуши ҳажмини ҳисобга олувчи усул бўйича амалга оширилганда қуйидаги
ҳолатлар мустасно бўлиши лозим деб
ўйлаймиз:
• агар капитал қўйилмалар фақат якин келажакда, яъни кейинги навбатдаги сотилиши
учун амалга оширилса ёки сақланса;
•
инвестор сезиларли таъсиридан
бошқа фойдаланмаганда;
•
шуъба компания ўз фаолиятини қатъий чеклашлар шароитида амалга оширганида
бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос жиҳатлари вужудга келади
.
Бухгалтерия ҳисобида қарзга оид қимматли қоғозларга инвестицияларнинг харид қилиш
қиймати билан сўндириш қиймати ўртасидаги фарқ (дисконт ёки харид қилиш чоғидаги
мукофот) одатда инвестор томонидан қимматли қоғознинг харид қилиш вақтидан бошлаб
сўндириш вақтигача ҳисобдан чиқарилади, яъни амортизация қилиниши тартиби белгиланган
бўлиб уларни акс эттириш муҳим аҳамиятга эгадир
.
3. Концептуал асосда барча фойдаланувчиларнинг молиявий ахборотга бўлган талаблари
бўйича юзага келган муаммо
«озчиликиинг кўпчиликка бўйсуниши лозим»
қоидасини
қўллаш орқали ўз ечимини топган. Бизнинг фикримизча, корхона молиявий ахборотни
тайёрлашда хар бир фойдаланувчи талабидан эмас, кўпчилик сондаги (аксарият)
фойдаланувчиларнинг умумий эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда молиявий ҳисобот
тайёрлайди. Шу билан бирга умумий ахборот эхтиёжларига кўпроқ урғу бериш ҳисобот берувчи
корхона томонидан асосий фойдаланувчиларнинг маълум бир гуруҳи учун фойдали бўлган
қўшимча маълумот берилишига тўсқинлик қилмайди.Ушбу вазифани бизнинг фикримизча
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бажаради.
4. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини
жорий этиш жараёни шартли равишда 4 та босқичга бўлишимиз мумкин:
1. Бошланғич босқич;
2. Жорий этиш босқичи;
3. Молиявий ҳисоботларни шакллантириш босқичи;
4. Молиявий ҳисобот тузилгандан кейинги босқич.
5.
Ушбу фикрларни ривожлантирган ҳолда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, молиявий
ҳисоботнинг концептуал асослари бу стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асос молиявий
ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш асосларини ташкил қиладиган қоидаларни белгилайди.
Шундай қилиб, бизнинг фикримизча концептуал асосларнинг мақсади, молиявий ҳисоботлар
хўжалик юритувчи субъектлар ҳақидаги ишончли маълумотларни ўзида мужассамлаштириш ва
ушбу ҳисобот шалларининг мазмуни, уларни тузиш қоидалари ва тақдим этиш тартибини
замонавий талабларга мослашдан иборатдир.
6. Халқаро
стандартда энг аввало очиб берилган масала бу ҳисоб сиёсати ҳисобланади.
Бунда унга қуйидагича таъриф берилганлигини кўришимиз мумкин.
Ҳисоб
cиёсати
–
бу
тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни тайёрлашда ва тақдим этишда
қўлланиладиган муайян тамойиллар, усуллар, одатлар, қоидалар ва амалиётлардир.
Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш жараёнида
ҳисоб сиёсатини белгилаб олиш муҳим ҳисобланади ва халқаро стандарт асосида ушбу
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
149
масаланинг ечимини топиш зарур. Шу сабабли МҲХС операцияга, бошқа ҳодисага ёки шароитга
аниқ тегишли бўлганида, унга нисбатан қўлланиладиган ҳисоб сиёсати ёки сиёсатлари ушбу
халқаро стандартни қўллаш орқали амалга оширилади ва унда тегишли тартиб қоидалар МҲХС
бўйича белгиланиши лозим.
7. Кейинги масала халқаро стандартлар асосида капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги
ҳисоботда акс эттириладиган маълумотларни акс эттириш тартиби ҳисобланади. Бизнинг
фикримизча, ташқи маълумот истеъмолчилари учун муҳим масала корхонанинг капиталдаги
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этили ва унинг ахборотларини ўқий олиниши
масаласи ҳисобланади. Бунда капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги
маълумотларни ўз ичига олиши лозим деб ўйлаймиз:
1)
давр учун даромаднинг бош ташкилот эгаларига ва назорат кучига эга бўлмаган
улушлар эгаларига тегишли жами суммаларини алоҳида кўрсатган ҳолда жами умумлашган
даромади;
2)
БҲХС 8 га мувофиқ тан олинган ретроспектив қўллашнинг ёки ретроспектив қайта
ҳисоблашнинг капиталнинг ҳар бир қисми учун таъсири.
Бундан ташқари капиталнинг ҳар бир қисми учун, давр бошидаги ва охиридаги баланс
қиймати ўртасидаги солиштирма, бунда қуйидагилардан юзага келадиган ўзгаришларни
алоҳида очиб берган ҳолда:
-
фойда ёки зарар;
-
бошқа умумлашган даромадлар;
-
мулк эгалари билан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги операцияларни
ҳисобга олган ҳолда маълумотлар очиқ кўриниши лозим деб ўйлаймиз ва уларни маълумот
истеъмолчилари ўқий оладиган бўлиши лозим.
8. Акциядорлик жамиятларида буҳгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни
шакллантириш жараёнида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш
жараёнида қуйидаги муаммолар борлиги аниқланди:
1)
Ўзбекистон жаҳон хўжалиги тизимининг тўлақонли фаол аъзосига айлана борган сари,
халқаро амалиётнинг мамлакатдаги бухгалтерия ҳисобининг ривожланишига таъсири сабабли
халқаро стандартларни қўллаш жараёнида хусусиятларни инобатга олиш лозим деб ўйлаймиз.
Айниқса унинг норматив
-
ҳуқуқий асосларини шунга мослаш, чет эллик ҳамкорлар талабига мос
равишда ҳисобтларни тақдим этиш вазифасини қўйади;
2) Ўзбекистон ҳисоб тизимига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий
этишдаги муҳим масала бу энг аввало молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш
жараёнини тўғри белгилаб олиш ҳисобланади. Ушбу масала қуйидаги асосий муаммоларни
ечимини топишимиз лозим: МҲХС амалиётга қўллаш учун биринчи навбатда бош бухгалтер ва
бухгалтерия ходимларини ушбу масала бўйича ўқитиш ва тегишли билим бериш лозим; МҲХС
амалиётга қўллаш учун бухгалтерия ҳисоби тизимини шунга мослаш ва ҳисоб жараёни ушбу
стандартлар асосида ташкил этиш имконини берадиган шаклда ва тегишли
автоматлаштирилган усулдан фойдаланишда МҲХС асосида умумлаштириш тартибини амалга
оширадиган дастурлардан фойдаланиш ва уларни халқаро стандартга мослаб
қайта ишлаб
чиқиш; МҲХС бўйича алоҳида бўлим ёки сектор ташкил қилиниб, уларнинг вазифаси халқаро
стандартга ўтиш жараёнини амалга ошириш ва ушбу жараёнда бухгалтерлар томонидан
тайёрланган бухгалтерия ҳисоби кўрсаткичларини халқаро стандартга ўтказига ёрдам бериш;
3) Жаҳондаги компания ва фирмалар томонидан ҳозирги шароитда фойдаланилаётган
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўтишнинг қуйидаги иккита йўли мавжуд. Биринчи
йўл халқаро стандартлар асосида тўғри ва сифатли молиявий ҳисобот тузишга эришишни
таъминлайди.
Иккинчи йўлда эса трансформация жараёнида кўплаб муаммо ва тўсиқларга дуч келиш
мумкин . Ушбу иккита йўлнинг ечимида ҳам халқаро стандартларнинг мазмун ва моҳиятини
чуқур ўрганиш, унинг методологик масалаларини қўллай олиш масаласини ечимини топиш
зарарияти вужудга келади.
9.Ушбу бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини амалиётда қўллашдан асосий
мақсад молиявий ҳисобот кўрсаткичларини умум қабул қилинган шаклда тақдим этиш
ҳисобланади. Халқаро стандартларга асосан молиявий ҳисобот тизим сифатида асосий
шакллари сифатида: «Давр охирига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот» (1
-
шакл) ва «Давр
учун фойда ёки зарарлар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот» (2
-
шакл) ташкил
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
150
этади. Бундан ташқари бошқа ҳисобот шакллари 3
-
шакл « Давр учун капиталдаги ўзгаришлар
тўғрисидаги ҳисобот», 4
-
шакл «Давр учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот», изоҳ ва
тушунтиришлар билан бирга бўлиши шарт ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон
Республикаси бухгалтерия ҳисоби тизимига халқаро стандартларини жорий
этиш ва уларни
МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни шакллантириш
жараёнини бизнинг фикримизча қуйидаги ўтиш йўлларидан фойдаланишни тавсия қиламиз:
1. Тўғри усул;
2. Трансформация усули;
3. Комбинациялашган усул.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Ibragimova I.R., Ergasheva Sh.T., Ibragimov A.K., Rizayev N.K. (2019) Moliyaviy hisobotlarning
xalqaro standartlari.
–
T.: TDIU,.
–
227 b. B/45-49/
Ибрагимов А.К., Умаров З.А., Хотамов К.Р., Ризаев Н.Қ. (
2020)
Тижорат банкларида
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. Дарслик.
–Т.: «Iqtisod
-
Moliya», 2020
-
560б. Б.17
-21
Каримов А.А., Ибрагимов А.К., Ризаев Н.К., Имамова Н.М. (2020) Халқаро молиявий хисобот
стандартлари: Дарслик. –Т.: «Iqtisod
-
Moliya», 2020
-
392 б.Б.34
-36.
Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
йил 24 февраль, ПҚ
-4611-
сон
Қарори.//Lex.uz.
Қурбанов З.Н., Акрамов Ф.А. (2015) Асосий воситаларни МҲХС асосида юритиш.//“BIZNES
-
ЭКСПЕРТ” журнали № 4
-
сон, 22.05.2015 йил
Маматов Б. (2015) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш муаммолари. //
“Soliq solish va buxgalteriya hisobi” журнали №11
-
сон, 15 б.
Трофимова Л.Б. (
2018)
Международные стандарты финансовой отчетности:
учебник, М.:
Издательство Юрайт.
-242
с.
