Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
137
СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РАҚОБАТ
МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Донабоев Жохонгир Хусан ўғли
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат
муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири
масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни
рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали
солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш
учун солиқ тартиб
-
қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ
этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош
устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги
саъй
-
ҳаракатлар таклифи билан якунланади.
Калит сўзлар:
рақобат,
молия бозор, ресурс
солиғи, ер қаъридан
фойдаланганлик учун
солиқ, солиқ, бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, солиқ салоҳияти, норматив
таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, репрезентатив солиқ ставкаси, ўртача ставка, солиқ
ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари.
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ И
УЛУЧШЕНИЯ КОНКУРЕНТНОЙ СРЕДЫ
Донабоев Жохонгир Хусан угли
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация:
Налоговая администрация играет важную роль в формировании
конкурентной среды для субъектов предпринимательства в Республике Узбекистан. Будут
обсуждаться вопросы совершенствования налогового администрирования и его влияния на
создание более благоприятной и конкурентной деловой среды. Подчеркнута важность
эффективного налогового администрирования в привлечении инвестиций, поощрении
предпринимательства, обеспечении равных условий для субъектов хозяйствования. Показано,
что необходимость упрощения налоговых процедур, прозрачной налоговой политики и
эффективной реализации создают благоприятные условия для бизнеса. Он завершается
предложением о совместных усилиях правительств, налоговых органов и бизнеса для решения
этих проблем и достижения конкурентного преимущества на мировом рынке.
Ключевые слова
:
конкуренция, финансовый рынок, ресурсный налог, налог на землю, налог,
бюджетная политика, бюджет, налоговое администрирование, налоговый потенциал,
регуляторный анализ, положительный анализ, налоговая нагрузка, репрезентативная
налоговая ставка, средняя ставка, налоговый отчет, налоговый доход, налоговые льготы.
III SON - IYUL, 2023
137-142
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
138
ISSUES OF IMPROVING TAX ADMINISTRATION AND IMPROVING THE
COMPETITIVE ENVIRONMENT
Donaboev Joxongir Xusan oʼgʼli
Tashkent State University of Economics
Abstract:
The tax administration plays an important role in the formation of a competitive
environment for business entities in the Republic of Uzbekistan. Issues of improving tax administration and
its impact on creating a more favorable and competitive business environment will be discussed. It
emphasized the importance of effective tax administration in attracting investments, encouraging
entrepreneurship, and providing equal conditions for business entities. The need for simplification of tax
procedures, transparent tax policy and effective implementation has been shown to create a favorable
environment for business. It concludes with a proposal for a collaborative effort between governments, tax
authorities and businesses to address these challenges and achieve competitive advantage in the global
marketplace.
Key words:
competition, financial market, resource tax, land use tax, tax, budgetary policy, budget,
tax administration, tax potential, regulatory analysis, positive analysis, tax burden, representative tax rate,
average rate, tax report, tax income, tax benefits.
Кириш.
Замонавий бизнесда солиқ маъмурияти корхоналар учун рақобат муҳитини шакллантиришда
муҳим рол ўйнайди. Тўғри йўлга қўйилган солиқ тизими нафақат давлат даромадларини йиғишни
таъминлабгина қолмай, балки қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда ҳам муҳим рол ўйнайди.
Самарали солиқ маъмурияти инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва
иқтисодий ўсишга кўмаклашиш орқали корхоналарнинг рақобатдош устунлигига сезиларли
таъсир кўрсатиши мумкин. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш мураккаб ва кўп
қиррали вазифа бўлиб, турли омилларни диққат билан кўриб чиқишни талаб қилади. Шу нуқтаи
назардан, ушбу мақолада солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг рақобат
муҳитини яхшилаш билан бевосита боғлиқлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Ҳозирги
солиқларда корхоналар ва ҳукуматлар дуч келаётган муаммоларни таҳлил қилиб, биз эътибор ва
ислоҳотларни талаб қиладиган асосий соҳаларни аниқлашга интиламиз. Олдинда турган муаммо ва
имкониятларни ҳар томонлама англаш орқали биз мамлакатимизда иқтисодий ўсишни
рағбатлантирадиган ва инновацияларни рағбатлантирадиган янада мустаҳкам ва рақобат
муҳитига йўл очиб бера оламиз.
Адабиётлар шарҳи.
Эрхарднинг Л. фикрича, бозор иқтисодиёти истеъмол, касб ва иш жойини танлаш, ишлаб
чиқариш воситалари билан биргаликда хусусий мулкка эгалик қилиш, шартномалар тузиш
эркинлиги зарурий шарт бўлган тақдирдагина фаолият кўрсатиши мумкин. Эрхард Л.
давлатнинг хўжалик ҳаётида фаол иштироки билан мувофиқликдаги эркин хусусий ташаббус ва
рақобатни мамлакатни иқтисодий тиклаш қуроли сифатида таърифлаган
79
.
Хусусан, буюк классик иқтисодчи Адам Смит
(1992)
фикрича, рақобатни бозор
субъектлари ўртасида товарлар харид қилиш ва сотиш борасида қулайроқ шароитлар учун олиб
бориладиган, тўғри, ҳалол, тил бириктиришларсиз кураш, мусобақа билан боғлаган. У рақобат
курашининг асосий усули деб нарх ўзгаришларини билган. Жамоа иродаси (ихтиёри) билан
бошқарилмайдиган, умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда қатъий хулқ
-
атвор қоидаларига
амал қилишини қайд этган. Демак, рақобат–бозор қатнашчилари фаолиятини
мувофиқлаштирувчи айнан ўша «кўринмас қўл»дир.
Токарев ва Маниналарнинг
(2015)
фикрига кўра, экспорт салоҳияти корхонанинг экспорт
учун рақобатбардош маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқариш, уни ташқи бозорларга тарғиб
қилиш, у ерда товарларни сотиш ва керакли даражада хизмат кўрсатиш қобилияти сифатида
белгиланиши мумкин.
79
ГФРда 1947
-
1949 йилларда иқтисодий тизим шаклида уни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда биринчи иқтисодиёт вазири,
кейинроқ Германия Федератив Республикасининг федерал канцлери –
Людвиг Эрхарднинг тарихий хизматлари жуда улкан.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
139
Aмерикалик иқтисодчи Наицбит
(2013)
корхонанинг экспорт салоҳиятини иқтисодий
салоҳиятнинг динамик ўзгарувчан компоненти сифатида белгилайди, унинг ташкилий
-
техник
тузилиши, корхона миссияси ҳамда мақсадларига мувофиқ, экологик омиллар ва ички
шароитларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, узоқ ва яқин хориж бозорларида рентабеллик
даражаси билан барқарор савдо ҳажмларини таъминлайди.
Пугачев, Парфеноваларнинг
(2017)
фикрича, “Солиқ сиёсати соҳасида рақамли
иқтисодиётни тартибга солиш иккита асосий йўналишни ажратиш зарур:
1) рақамли иқтисодиёт операцияларини солиққа тортиш вабож
-
таърифларини тартибга
солиш;
2) солиқ ва божхона маъмуриятчилиги ва назоратига рақамли технологияларни
киритиш”.
Вишневскийнинг
(2019)
эътироф этишича солиққа тортишни рақамлаштириш шароитида
ишлаб чиқариш жараёни ва иқтисодий муносабатлар тизимини роботлаштиришга асосланган
автоматлаштириш билан боғлиқ янги солиқ институтлари шаклланади. Солиққа тортиш
тизими объектив равишда трансформацияланади.
Погорлецкий ва Кешнерларни
(2020)
ёзишича: “Солиқ маъмуриятчилигига
рақамлаштириш ва ахборот технологияларни киритиш солиқ органларида иш юкламасини
камайтириш, шунингдек солиқ турлари, суғурта бадаллари бўйича қарзларни камайтиришга
олиб келиши
шарт”.
Гончаренконинг (2021) фикрича “солиқларни оптималлаштириш” ҳозирги вақтда жуда
мураккаблашиб бормоқда. Солиқ назорати солиқ харажатларини оптималлаштиришга
қизиқишда бўлишлари керак, шунда бизнесменлар “солиқдан қочиш” тушунчасини унитадилар.
Спиридонов ва бошқалар (2010) қуйидаги таърифни беришган:” Солиқлар
оптималлаштириш –
бу солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларнини камайтиришга
қаратилган мақсадли қонуний ҳаракати бўлиб, солиқ имтиёзлари, солиқдан озод қилиш ва
бошқа қонунчиликда белгиланган усул ва қоидалардан фойдаланишни ўз ичига олади”.
Тадқиқот методологияси.
Республикамизда солиқ маъмурчилиги орқали рақобат муҳитини такомиллаштириш
уларни солиққа тортиш билан боғлиқ илмий тадқиқот ишлари тадқиқотнинг умумий ва
индивидуал усулларидан фойдаланишни зарурат қилиб қўяди. Мазкур мақола доирасидаги
тадқиқотларда бугунги кунда кўпроқ қўлланиладиган дилектик, абстракция,
қиёсий таҳлил,
индукция ва дедукция, синтез ва таҳлил, мантиқий фикрлаш ҳамда математик моделлаштириш
каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланган давлатлар қаторида юксалтириш ҳамда
аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб
чиқариш жараёнини янада кенгайтиришда муҳим дастаклардан бири ҳисобланган солиқ
механизмини мақбуллаштириш аҳамиятли масалалардан биридир.
Тадбиркорликни янада қўллаб
-
қувватлаш, тенг рақобат шароитини яратиш ва
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган рақамлаштириш ҳамда яширин
иқтисодиётни жиловлашда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга
асосланган маъмурчиликнинг янги институтларини изчил давом этмоқда.
Жумладан, Республикада адолатли, шаффоф, узоққа мўлжалланган ва халқаро
андозаларга жавоб бера оладиган солиқ тизимини
яратишга қаратилган солиқ ислоҳотлари
иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳар томонлама асосланган ҳамда солиқ тўловчилар учун қулай ва
манфаатли эканлигини кўрсатмоқда.
Тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар фаолиятини солиқ соҳасида кафолатлашнинг
ҳуқуқий асоси яратилиб, янги Cолиқ концепцияси, Солиқ кодекси ва 150 дан ортиқ қонун,
Фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди (Кодекс, 2020). Тенг рақобат
шароитини яратиш мақсадида 80 дан ортиқ турли солиқ имтиёзлари бекор қилинди.
Индивидуал имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечилди. Солиқ юкини кескин пасайтириш
мақсадида Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Товар айланмасидан 3,2 фоиз
миқдорда олинадиган ажратмалар ҳамда Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи (8 фоиз) тўланиши бекор қилинди, мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
140
фоизга пасайтирилди, ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Ягона ижтимоий тўлов
ставкалари 25 фоиздан 12 фоизга туширилиши ҳамда Даромад солиғини ҳисоблашнинг ошиб
борувчи шкаласидан (энг юқори ставкаси
-
22,5 фоиз) воз кечилиб, қатъий 12 фоизга
туширилиши натижасида иш ҳақига солиқ юки қарийб 2 баравар пасайди.
Хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилганда: Европа давлатлари Швецияда даромад
солиғи ставкаси 56,9%, Англияда 20
-
45%, Данияда 55,6%, Испанияда 45%, ҚҚС ставкаси Дания,
Норвегия, Швецияда
-
25 %, Финляндияда
-
24%, Венгрияда
-
27 %, Россия, Беларусь ва
Украинада
-
20 %ни ташкил қилган.
Бундан ташқари, кадастр агентлиги маълумотлари жамланганлиги ҳамда “Е
-
имтиёз”
дастури орқали республика бўйича 66,5 мингта ноқишлоқ ер солиғи тўловчилари ҳамда 61,9
мингта мол
-
мулк солиғи тўловчиларнинг ҳисоботлари тўлиқ автоматлаштирилди. Айланмадан
олинадиган солиқ ҳисоботи республика бўйича 359,4 мингта тўловчига 100 фоиз тўлиқ
автоматлаштирилди.
Электрон ҳисобварақ
-
фактура, онлайн назорат касса техникаси, “маркетплейс” тизими
маълумотлари ҳамда Божхона кўмитаси билан реал вақт режимида маълумот алмашишни
жорий этиш орқали ҚҚС ҳисоботи 173,9 мингта тўловчига (86 фоиз) автоматлаштирилди.
Қўшилган
қиймат солиғи
бўйича вужудга келган манфий фарқ суммаларининг
белгиланган тартибда қайтариб берилиши натижасида, 2022 йилда солиқ тўловчиларга 20,1
трлн.сўм қоплаб берилди ёки 2021 йилга нисбатан қарийб 7,6 трлн.сўмга кўп маблағ
қайтарилади. Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун
мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу
объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол
-
мулк ва ер солиқларининг
оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилиниб, 18,5 мингта объект мулкдорларига 1,7 трлн
сўм солиқларни ҳисобланиши тўхтатилди ҳамда 20,5 мингта объект мулкдорларга нисбатан
таъсирчан солиқ механизми кўлланилиши натижасидан ҳосил бўлган 1,8 трлн сўмлик солиқ
қарзи ҳисобдан чиқарилди. Хорижий валютадаги тушумни кечиктириш ҳолати учун
кўлланиладиган молиявий жарима миқдори 2 бараварга камайтирилди. 2022 йил давомида 2
507 та хўжалик субъектларига молиявий жарима миқдори 2 бараварга камайтирилиши
натижасида 752,9 млрд. сўм миқдоридаги сумма хўжалик субъектлари ихтиёрида қолган.
Дебитор ва кредитор қарздорликлар муддатини ўтказиб юборганлик учун маъмурий жарима
қўллаш бекор қилинди.
Бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни солиқ ва статистика
органларига ҳар чоракда тақдим этиш талаби бекор қилинди. Экспорт қилишдан олинган
даромадлар ҳажмининг улушидан қатъий назар, экспорт қилинган товарлар (хизматлар)
қисмига нисбатан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солинмаслиги белгиланди.
Кичик ва ўрта бизнес тоифасига кирувчи тадбиркорлар учун солиқ тўловларини 6 ойга фоизсиз
бўлиб
-
бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим
этмаганлик учун молиявий жарима бекор қилинди.
Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилиги ва рақобат муҳитини такомиллаштириш солиқ
тизими ва ишбилармонлик муҳитининг турли жиҳатларини қамраб олувчи комплекс
ёндашувни талаб қилади. Бу ерда кўриб чиқилиши керак бўлган баъзи асосий стратегиялар:
Солиқ тартиб
-
таомилларини соддалаштириш ва уларни фойдаланувчиларга қулайроқ
қилиш тадбиркорлик субъектларига риоя этиш юкини камайтиради. Бунга рақамлаштириш,
солиқларни онлайн тарзда топшириш тизимлари ва солиқ мажбуриятлари бўйича аниқ
кўрсатмалар орқали эришиляпти. Солиқ сиёсати ва қоидаларида шаффофликни таъминлаш
ҳукумат ва бизнес ўртасида ишончни мустаҳкамлайди. Aниқ ва изчил солиқ қонунлари
корхоналарга режалаштириш ва асосланган қарорлар қабул қилишда ёрдам беради. Барча
корхоналарга тенг муносабатда бўлган адолатли ва адолатли солиқ тизимини жорий этиш тенг
таъминлайди. Муайян соҳалар ёки компаниялар учун индивидуал имтиёзлардан воз кечиш
соғлом рақобатни рағбатлантиради албатта.
Бундан ташқари, солиққа тортишни кучайтириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг
олдини олишга қаратилган чора
-
тадбирларни жорий этиш даромадларни йиғишни
оширади ва
адолатли ишбилармонлик муҳитини яратлган. Корхоналар учун молиялаштириш
имкониятларини яхшилаш сармоя ва ўсишни рағбатлантиради. Бунга кучли молия сектори ва
кичик ва ўрта корхоналарни кредитлашни қўллаб
-
қувватловчи сиёсатни ривожлантириш
орқали эришиш мумкин. Тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб
-
қувватловчи сиёсатни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
141
амалга ошириш иқтисодий ўсишни таъминлайди ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратади.
Солиқ сиёсатининг таъсирини мунтазам равишда кузатиб бориш ва баҳолаш бизнесни ва
умумий иқтисодиётни яхшироқ қўллаб
-
қувватлаш учун тузатишлар киритиш имконини беради.
Транспорт ва рақамли уланиш каби замонавий инфратузилмани ривожлантириш сармояларни
жалб қилади ва бизнеснинг рақобатбардошлигини оширади.
Фикиримизча солиқ маъмурчилигида рақобат муҳитини яхшилаш бир қатор муаммоларга
дуч келишимиз мумкин:
1.
Солиқ қонунлари ва қоидалари корхоналар учун тушуниш ва уларга риоя қилиш учун
мураккаб ва қийин. Солиқ кодексини соддалаштириш ва аниқ кўрсатмалар бериш бу муаммони
ҳал қилишга ёрдам беради.
2.
Солиқ сиёсатидаги тез
-
тез ўзгаришлар ёки номувофиқликлар бизнес учун ноаниқлик
келтириб чиқариши ва уларнинг режалаштириш ва инвестиция қилиш қобилиятига тўсқинлик
қилади. Солиқ сиёсатидаги изчиллик барқарор ва башорат қилинадиган бизнес муҳити учун
жуда муҳим ҳисобланади.
3.
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва йирик норасмий иқтисодиётнинг мавжудлиги баъзи
корхоналарга адолациз устунлик бериб, рақобат муҳитини бузади. Солиқ тўлашдан бўйин
товлаш ва расмийлаштиришни рағбатлантириш ўйин майдонини тенглаштириш учун муҳим
аҳамиятга эгадир.
4.
Солиқ органларида ресурсларнинг етарли эмаслиги, технологиянинг етишмаслиги ва
салоҳиятнинг чекланганлиги солиқларни йиғиш ва ижро этишда самарасизликка олиб келади.
5.
Молиявий ресурслардан фойдаланишнинг чекланганлиги бизнеснинг, хусусан, кичик ва
ўрта
корхоналарнинг
ўсиши
ва
кенгайишига
тўсқинлик
қилиши,
уларнинг
рақобатбардошлигини камайтиради. Солиқ қоидаларига риоя қилиш корхоналар учун, айниқса
ресурслари чекланган кичик корхоналар учун қиммат ва кўп вақт талаб қилиши мумкин.
6.
Солиқ маъмуриятчилигидаги коррупция ва порахўрлик айрим корхоналар учун ноҳақ
афзалликларни келтириб чиқариши ва солиқ тизимининг яхлитлигига путур етказади. Ҳукумат
ва хусусий сектор ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликнинг етарли эмаслиги солиқ сиёсатининг
бизнес эҳтиёжлари ва ташвишларини тўлиқ қондира олмаслигига олиб келади.
Хулоса қиладиган бўлсак, мазкур муаммоларни ҳал қилиш, хусусий сектор ва бошқа
манфаатдор томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ўз ичига олган комплекс ёндашувни талаб
қилади. Сиёсат ислоҳотлари, солиқ маъмуриятчилиги салоҳиятига инвестициялар,
шаффофликни ошириш ва коррупсияга қарши кураш чоралари солиқ маъмуриятчилигининг
рақобат муҳитини яхшилашга ёрдам берадиган стратегиялардандир.
Солиқ маъмуриятчилигини самарали такомиллаштириш ва
рақобат муҳитини яхшилаш
учун стратегик ёндашув зарур.
Солиқ қонунлари ва меъёрларини кўриб чиқинг ва соддалаштиринг, уларни тадбиркорлик
субъектлари тушуниши ва уларга риоя қилишлари янада содда ва осон. Зарурат бўлмаса, тез
-
тез
ўзгаришлардан сақланинг ва солиқ мажбуриятлари бўйича аниқ кўрсатмалар бериш. Солиқ
мажбуриятлари, имтиёзлар ва имтиёзлар ҳақида хабардорликни ошириш учун солиқ
тўловчиларни ўқитиш дастурларини амалга ошириш. Бунда мавжуд солиқ имтиёзлари ва
чегирмалар тўғрисида корхоналарни ўргатиш қонунчиликка риоя қилишни рағбатлантириши
ва солиқ тизимини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва
норасмий иқтисодиёт фаолиятига қарши курашиш бўйича солиққа тортишни кучайтириш.
Потенциал мос келмайдиган корхоналарни аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш учун
маълумотлар таҳлили ва хавфга асосланган ёндашувлардан фойдаланиш. Бошқа
мамлакатларнинг муваффақиятли солиқ маъмуриятчилиги моделларини ўрганинг ва солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рақобатбардошликни ошириш бўйича самарали
стратегияларни қабул қилиш учун илғор тажрибалар билан таққослаш. Ўзбекистон
қонунчиликка риоя қилишни рағбатлантирадиган, солиқ тўлашдан бўйин товлашни
минималлаштирадиган ҳамда рақобатбардошлигини қўллаб
-
қувватловчи, пировардида янада
кучли ва иқтисодиётга
ҳисса қўшадиган муҳитни яратиши имкониятини беради.
Хулоса ва таклифлар.
Юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган уй
-
жой ва кўчмас мулк объектларини
реализация қилиш билан боғлиқ барча шартномалар, жумладан аҳоли билан тузиладиган
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
142
улушбай қурилишда
иштирок этиш ёки инвестиция ҳиссаси тўғрисидаги шартномалар
мажбурий равишда солиқ органларининг ахборот тизимидан тўлиқ рўйхатдан ўтказилиши
керак.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобини юритиш ва қайтариб
бериш тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Ташқи реклама объектлари, реклама жойининг паспортлари, ташқи реклама объектлари
учун берилган ер участкалари, бино ва иншоотлар, жойлаштирилган (ўрнатилган) ташқи
реклама объектлари, реклама хизматларини кўрсатувчи субъектлар ҳисобини юритишни
назарда тутувчи ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ягона электрон реестрини
шакллантирилиши ва юритилишини ҳамда уни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан
интеграция қилиниши лозим.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Nesbit J. (2013) International economic relations.
–М.: Dorchester, 419 p.
Вишневский В.П. (2019) Экономические и регуляторные последствия цифровой революции в
налогообложении. Вестник Томского государственного университета экономика. Tomsk State
Univer
sity Journal of Economics № 47. 9 стр. Vishnevskiy V.P. Ekonomicheskie i regulyatornыe posledstviya
tsifrovoy revolyutsii v nalogooblojenii. Bulletin of Tomsk State University of Economics. Tomsk State University
Journal of Economics Scientific Journal, №
47. 9 p
Гончаренко Л.И. (2021) Главная задача ФНС –
сделать налогоплательщика законопослушным. /
Goncharenko L.I. (2021) The main task of the Federal Tax Service is to make the taxpayer law-abiding .https://
www.radiorus.ru/brand/61244/episode/2239059.
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
-
Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи.
-
640 б.
Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш орқали
самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and
education, (3), 91-95.
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-
2022 йилларда
амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 10(5),
325-330.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари.
Economics and education, 24(1), 334-339.
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг
долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин
иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные тенденции и
перспективы развития финансового рынка, 88
-89.
Нормурзаев, У.Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6
-2), 99-100.
Нормурзаев, У.Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини
юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы (Узбекистан), (10
(146)), 47-56.
Погорлецкий, А.И., & Кешнер, М.В. (2020) Цифровизация и налогообложение: опыт стран
Европейского союза. Финансы, (11), 58
-64. Pogorletskiy, A.I., & Keshner, M.V.. Tsifrovizatsiya i
nalogooblojenie: opyt stran Evropeyskogo soyuza. Finansy, (11), 58-64.
Пугачев А.А., Парфенова Л.Б. (2017) Налоги в цифровой экономике и цифровые технологии в
налогообложении: дилемма или диалектика. журнал:Философия хозяйства №: 4 (124) Стр. 197
-206. /
Pugachev A.A., Parfenova L.B. Taxes in the digital economy and digital technologies in the tax system: a dilemma
or a dialectic. Journal: Philosophy of Economics №: 4 (124) Page: 197
-206
Смит А., (1992) Исследования о природе и причинах богатства народов
.
т.2. Пер. с англ. –М.:
-
612с
Спиридонов А.А, Спиридонов П.А, Никольская Ю.П. (2010) Налоги и налогообложение: Учебное
пособие Москва: МГУП. / Spiridonov A.A., Spiridonov P.A., Nikolskaya Yu.P. Taxes and Taxation: Textbook
Moscow: MGUP.
Токарев Й.В., Манина М.П. (2015) Проблемы оценки экспортного потенциала предприятия //
Научный клуб. / Tokarev J.V.,
Manina M.P. (2015) Problems of assessing the export potential of an enterprise
// Scientific club.URL:
