Авторы

  • Сухроб Гадоев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.90181

Ключевые слова:

коммерческий банкинг кредит кредитный механизм кредитные ресурсы ресурсная база

Аннотация

В развитых странах путем совершенствования практических основ кредитного механизма обеспечивается повышение роли коммерческих банков в развитии реального сектора экономики, в обеспечении ффективности использования кредитов, в развитии кредитную деятельность банков на основе инноваций.
В статье выявлены актуальные проблемы, связанных с совершенствованием практических основ кредитного механизма и разработаны научные проблемы, направленных на решение этих проблем.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

130




КРЕДИТ МЕХАНИЗМИНИ АМАЛИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Гадоев Сўҳроб Жумакулович

Термиз давлат университети

Молия кафедраси мудири

PhD

, доцент

Аннотация.

Ривожланган мамлакатларда кредит механизмини амалий асосларини

такомиллаштириш орқали тижорат банкларининг иқтисодиётни реал секторини
ривожлантиришдаги ролини ошириш, кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш,
банкларнинг кредитлаш фаолиятини инновациялар асосида ривожлантириш таъминланмоқда.

Ушбу мақолада кредит механизмининг амалий асосларини такомиллаштириш билан

боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва улани ҳал қилишга қаратилган илмий
таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

тижорат банки, кредит, кредит механизми, кредит ресурслари, ресурс

базаси, кредит таъминоти, кредит риски.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРАКТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ КРЕДИТНОГО МЕХАНИЗМА

Гадоев Сухроб Жумакулович

Заведующий кафедрой финансов Термезского

государственного университета,

PhD

, доцент

Аннотация.

В развитых странах путем совершенствования практических основ

кредитного механизма обеспечивается повышение роли коммерческих банков в развитии
реального сектора экономики, в обеспечении ффективности использования кредитов, в развитии
кредитную деятельность банков на основе инноваций.

В статье выявлены актуальные проблемы, связанных с совершенствованием практических

основ кредитного механизма и разработаны научные проблемы, направленных на решение этих
проблем.

Ключевые слова:

коммерческий банкинг, кредит, кредитный механизм, кредитные

ресурсы, ресурсная база, кредитное обеспечение, кредитный риск.

IMPROVING THE FUNDAMENTALS OF THE CREDIT MECHANISM

Gadoev Suhrob Jumakulovich

Head of the Department of Finance, Termiz State

University, PhD, associate professor

Abstract.

In developed countries, by improving the practical foundations of the credit mechanism,

the role of commercial banks in the development of the real sector of the economy, in ensuring the efficiency

of the use of loans, and in the development of bank lending activities on the basis of innovations is ensured.

The article reveals urgent problems related to the improvement of the practical foundations of the

credit mechanism and develops scientific problems aimed at solving these problems.

Key words:

commercial banking, credit, credit mechanism, credit resources, resource base, credit

provision, credit risk.

130-136


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

131

Кириш.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кредит тизимининг сезиларли даражада такомиллашига

қарамай, унинг ривожланиш даражаси иқтисодиёт томонидан қўйилган талаблардан орқада
қолмоқда. Банклар томонидан стандарт таъминот усуллардан фойдаланган ҳолда анъанавий

кредит турларини тақдим этиш билан чекланиб колмоқдалар. Замонавий кредитлаш
моделлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги маълум муаммоларга асос бўлиб келмоқда. Бундай
шароитда кредитлаш механизми ва методологиясини такомиллаштириш ҳозирги кундаги

заруриятга айланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилишнинг 2020

-

2025 йилларга

мўлжалланган стратегиясида молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш,
кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига
қарамлигини пасайтириш, банк хизмати кўрсатишни модернизация қилиш, банкларнинг
самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банклар
фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма

-

босқич бекор қилиш орқали банк

тизимининг самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган
(Фармон, 2020).

Юқорида қайд этилган ҳолатлар кредит механизмининг амалий асосларини

такомиллаштириш заруриятини юзага келтиради.

Адабиётлар шарҳи.

Панованинг

(1997)

фикрига кўра, банкларнинг кредитлар бериш имкониятини ошириш

учун, биринчи навбатда, уларнинг депозит базасини етарлилигини таъминлаш лозим. Бунда

тижорат банклари депозит базасининг етарлилигини таъминлаш учун трансакцион
депозитларнинг брутто депозитлар ҳажмидаги салмоғининг 30 фоиздан ошишига йўл
қўймаслик, депозитларнинг кредит операцияларига йўналтирилган қисмига нисбатан,
Германия банк амалиёти тажрибаларига таянган ҳолда, лимитлар жорий қилиш муҳим аҳамият
касб этади. Германияда муддатли депозитларнинг 60 фоизи, трансакцион депозитларнинг 10
фоизи кредит операцияларига йўналтирилади.

Валенцева

(2013)

томонидан амалга оширилган тадқиқот натижаси кўрсатдики,

кредитлар бўйича фоиз ставкасини фоизли маржа ҳисобидан пасайтириш имконияти банк
маҳсулотлари таннархини пасайиши билан белгиланади. Бунда, фоизли спрэд миқдорининг
умумий қуйи чегараси бўлиб, етарли даражадаги фоизли маржа ҳисобланади. Банкларда
чиқимларни пасайтиришнинг муҳим шарти –

бу банк амалиётига банк маҳсулотлари

таннархининг мониторингини жорий қилишдир

.

Литвиновнинг

(2012)

фикрига кўра, тижорат банклари томонидан чакана кредитлар

бўйича фоиз тўловларини ундиришнинг аннуитет усулини қўлланилиши жисмоний
шахсларнинг кредит бўйича тўлов юкини ошишига олиб келади. Шу сабабли, кредит олувчи

жисмоний шахсларга кредит бўйича тўлов усулларини (табақалашган ёки аннуитет) танлаш
имконини берилиши фоиз ставкаларининг рағбатлантирувчанлик мазмунини кучайтириш
имконини беради

.

Иминовнинг

(2002)

хулосасига кўра, “тижорат банкларининг нобанк кредит муассасалари

билан кредит механизми соҳасидаги ўзаро муносабатларини янги асосда қуриш керак.
Республикада махсус кредит муассасалари маблагларини кредит йуллари асосида тижорат
банклари томонидан берилиши бу муассасаларни ривожланган давлатлардаги каби банклар
билан «беллашувчи» эмас, балки, уларга маълум даражада «қарам»га айлантириб куйган. Улар
мустақил равишда кредитлаш амалиётини бажара олмайди, балки маблагларни тижорат
банкларига келишилган шартларда тақсимлаб беришади. Шу билан бирга, тижорат банклари
кредитнинг «такдирига»

бутунлай жавобгар бўлганлари ҳолда, ундан келадиган фойданинг

ярмини нобюджет фондига ўтказиб беришга мажбурлар. Бундай холат кредит самардорлигини
кескин камайтиради”.

Саттаровнинг (2018) хулосасига кўра, тижорат банклари ликвидлилиги билан боғлиқ

муаммоларни ҳал этиш орқали банк тизими барқарорлигини таъминлаш учун қуйидаги

тадбирларни амалга ошириш лозим:

Марказий банк томонидан тижорат банклари учун улар ликвидлилигини қисқа

муддатда ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида, қайта молиялаштириш кредитларини
ажратиш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

132

оператив ликвидлилик кредитларини жорий этиш ва унинг талаблари сифатида

дастаб, 90 кун муддатга ҳамда қайта молиялаштириш ставкасидан 2 фоизли пунктга юқори
бўлган фиксирланган ставкада кредитлар ажратиш механизмини жорий этиш;

банклараро кредит ресурслари бозори ишлаш механизмини такомиллаштириш. Бунда

Марказий банк томонидан маҳалий тижорат банкларидан камида учтасига ресурс ажратиши
ҳамда улар орқали қисқа муддатли молиявий қийинчиликни бошдан кечираётган банклар
учун улар ликвидлилигини тиклаш мақсадида йўналтириш;

қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, энг аввало, давлат

облигацияларини чиқариш ва банкларнинг улар олди

-

сотдисида фаол иштирокчисига

айлантириш (Саттаров, 2018).

Саттаровнинг

(2018)

ушбу хулосаси Марказий банкнинг кредит механизмини

такомиллаштиришга бағишланган. Ҳақиқатдан ҳам, Марказий банкнинг қайта молиялаш
кредитлари тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Кредит механизмининг замонавий ҳолатини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири

бўлиб, берилган кредитларнинг даромадлилиги кўрсаткичи ҳисобланади. Ўз навбатида,
кредитларнинг даромадлилигига баҳо беришда қуйидаги икки кўрсаткичдан кенг
фойдаланилади:

1. Бир бирлик кредитга тўғри келадиган даромад даражаси.

2. Кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг фоизли даромадларнинг умумий

ҳажмидаги салмоғи.

Шуниси аҳамиятлики, кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг фоизли

даромадларнинг умумий ҳажмидаги салмоғи кредитларнинг брутто активлар ҳажмидаги
салмоғига мутаносиб бўлиши керак.

1-

расм. Дойчебанкда ва Парибас банкда 1 евро кредитга тўғри келадиган

даромад даражаси, фоизда

75

75

Расм муаллиф томонидан Дойчебанк ва Парибас банкнинг

2017-

2021 йиллар якуни бўйича эълон қилинган йиллик ҳисоботлари

маълумотлари асосида тузилган.

2,9

3,2

3,2

2,7

2,2

3,0

3,4

3,4

2,7

2,3

0

0,5

1

1,5

2

2,5

3

3,5

4

2017й.

2018й.

2019й.

2020й.

2021й.

Дойчебанк

Парибас банк


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

133

1-

расмда келтирилган маълумотлар кўрсатадики, Дойчебанкда 1 еврога кредитга тўғри

келадиган даромад даражаси 2017

-

2019 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган.

Бу эса,

банкнинг кредитлаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш нуқтаи

-

назаридан ижобий

ҳолат ҳисобланади. Бироқ, мазкур кўрсаткич 209

-

2021 йилларда пасайиш тенденциясига эга

бўлган.

1-

расмда келтирилган маълумотлар кўрсатадики, Парибас банкда 1 еврога кредитга тўғри

келадиган даромад даражаси 2017

-

2019 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса,

банкнинг кредитлаш амалиётининг самарадорлигини таъминлаш нуқтаи

-

назаридан ижобий

ҳолат ҳисобланади. Аммо, ушбу кўрсаткич 209

-

2021 йилларда пасайиш тенденциясига эга

бўлган.

Кредитларнинг даромадлилик даражаси кредит механизмининг такомиллашганлигини

ёки такомиллашмаганлигини тавсифловчи муҳит кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ўз
навбатида, 1 бирлик кредитнинг даромадлилик даражаси кўрсаткичи кредитларнинг
даромадлилик даражасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ушбу
кўрсаткич таъсир қилувчи омилларнинг кредитларнинг даромадлилигига таъсирини
инбобатга олмаган ҳолда, кредитларнинг даромадлилигига аниқ баҳо бериш имконини беради.

1-

жадвал

Сбербанкнинг чакана кредит портфелининг таркиби ва динамикаси

76

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2020 йилда

2017 йилга

нисбатан

ўзгариши

Уй

-

жой кредитлари, млрд. рубль

3132

3851

4291

5219

166,6 %

Истеъмол кредитлари, млрд. рубль

1575

2113

2658

3108

197,3 %

Пластик карталар ва овердрафтлар, млрд.
рубль

572

658

794

829

144,9 %

Автокредитлар, млрд. рубль

120

130

141

152

126,7 %

Чакана кредитлар –

жами, млрд. рубль

5399

6751

7884

9308

172,4 %

1-

жадвалда келтирилган маълумотлардан аниқ кўриш мумкинки, Сбербанкнинг чакана

кредит портфелида 2017

-

2020 йилларда уй

-

жой кредитлари миқдори ўсиш тенденциясига эга

бўлган. Бу эса, қуйидагилар билан изоҳланади:

*Сбербанкнинг Россия ипотека кредитлари бозорида етакчи банклардан бири эканлиги;

*аҳоли

томонидан уй

-

жой кредитларига бўлган талабни юқори эканлиги;

*банклар томонидан уй

-

жой қурилиши ва сотиб олишни кредитлашни давлат томонидан

молиявий қўллаб

-

қувватлаш амалиётининг мавжудлиги.

1-

жадвал маълумотларидан кўринадики, 2017

-

2020 йилларда Сбербанк томонидан

жисмоний шахсларга берилган истеъмол кредитлари, кредитли пластик карталар бўйича
берилган кредитлар, овердрафт кредитлари ва автокредитларнинг миқдорлари ўсиш
тенденциясига эга бўлган. Бу эса, Сбербанкнинг кредитлаш амалиётини такомиллаштириш
нуқтаи

-

назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.

Энди биз тадқиқот абъекти бўлган яна бир тижорат банки –

Алоқабанкнинг кредитлаш

амалиётини таҳлил қиламиз.

Алоқабанкнинг асосий фаолият йўналишларидан бири кредитлаш бўлганлиги сабабли,

биринчидан кредитлар Алоқабанк активлари ҳажмида юқори салмоқни эгаллайди; иккинчидан,
Алоқабанкнинг ялпи даромадлари ҳажмида кредитлардан олинган фоизли даромадлар
миқдори сезиларли даражада юқоридир. Бу эса, банкнинг молиявий барқарорлигини
таъминлашда муҳим ўрин тутади.

76

Жадвал муаллиф томонидан Сбербанкнинг 2017

-

2020 йиллар якуни бўйича эълон қилинган йиллик ҳисоботлари маълумотлари

асосида тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

134

2-

жадвал

Алоқабанк кредитларининг миқдори ва даражаси

77

Кўрсаткичлар

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

Кредитлар, млрд. сўм

1094

1626

4743

5592

5696

7653

9161

Кредитларнинг брутто
активлар ҳажмидаги

салмоғи, %

69,5

58,2

81,1

76,2

70,3

60,6

57,0


2-

жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил қилинган давр мобайнида Алоқабанк

томонидан берилган кредитларнинг миқдори ўсиш тенденсиясига эга бўлган.

2-

жадвал маълумотларидан кўринадики, 2016

-

2022 йиллар мобайнида Алоқабанк

кредитларининг брутто активлари

ҳажмидаги салмоғи нобарқарор бўлган. Масалан. 2018 йилда

ушбу кўрсаткич 81,1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда 57,0 фоизни ташкил қилган.

2-

жадвал маълумотларидан кўринадики, Алоқабанк кредитларининг брутто активлар

ҳажмидаги салмоғи 2022 йилда 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Бу эса,
мазкур даврда қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг брутто активлар ҳажмидаги
салмоғини сезиларли даражада ошганлиги билан изоҳланади.

Тижорат банклари активлари ҳажмида кредитлар юқори салмоққа эга бўлганлиги сабабли

банкларнинг молиявий барқарорлиги кредитлардан олинадиган фоизли даромадларининг
миқдорига боғлиқ бўлиб қолади. Шу сабабли, кредитларнинг даромадлилигини таҳлил қилиш
тижорат банклари учун муҳим амалий аҳамият касб этади.

Қуйидаги

жадвал маълумотлари орқали Алоқабанк кредитларининг даромадлилигига

баҳо берамиз.

3-

жадвал

Алоқабанк кредитларининг даромадлилигини тавсифловчи кўрсаткичлар

78

Кўрсаткичлар

2016

йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

Кредитлар, млрд. сўм

1094

1626

4743

5592

5696

7653

9161

Кредитлардан олинган фоизли
даромадлар, млрд. сўм

138

169

473

827

809

923

1350

1 сўмлик кредитга тўғри келадиган

даромад даражаси, %

12,6

10,4

10,0

14,8

14,2

12,1

14,7

3-

жадвал маълумотларидан кўринадики, Алоқабанк кредитларининг миқдори 2016

-2022

йилларда ўсиш тенденсиясига эга бўлган.

3-

жадвал маълумотларидан кўринадики, Алоқабанкнинг кредитлардан олган фоизли

даромадлар миқдори 2016

-

2019 йилларда ўсиш тенденсиясига эга бўлган. Бу эса, банкнинг

кредитлаш амалиётини такомиллаштириш нуқтаи назардан ижобий ҳолат ҳисобланади. Лекин,

2019-

2021 йилларда Алоқабанк кредитларининг даромадлилик миқдори пасайиш

тенденсиясига эга бўлган. Бу эса, банкнинг кредитлаш амалиётини такомиллаштириш нуқтаи
назардан

салбий ҳолат ҳисобланади.

3-

жадвал маълумотларидан кўринадики, Алоқабанк кредитларининг даромадлилик

даражаси 2016

-

2018 йилларда пасайиш тенденсиясига эга бўлган. Бу эса, банкнинг кредитлаш

амалиётини такомиллаштириш нуқтаи назардан салбий ҳолат ҳисобланади. Лекин, ушбу
кўрсаткич 2022 йилда 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.

77

Жадвал муаллиф томонидан Алоқабанкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.

78

Жадвал муаллиф томонидан Алоқабанкнинг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

135

Хулоса ва таклифлар.

Тижорат банкларининг кредитлар бериш имкониятини ошириш учун, биринчидан,

уларнинг депозит базасини етарлилигини таъминлаш лозим; иккинчидан, кредитлар

бўйича

фоиз ставкасини фоизли маржа ҳисобидан пасайтириш орқали кредит маҳсулотлари
таннархини пасайтириш керак.

Дойчебанкда 1 еврога кредитга тўғри келадиган даромад даражасини 2017

-

2019 йилларда

ўсиш тенденциясига эга бўлганлиги банкнинг кредитлаш механизмининг самарадорлигини

таъминлаш нуқтаи

-

назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади, бироқ, мазкур кўрсаткич 209

-2021

йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган.

Парибас банкда 1 еврога кредитга тўғри келадиган даромад даражаси 2017

-

2019 йилларда

ўсиш тенденциясига эга бўлган.

Сбербанкнинг чакана кредит портфелида 2017

-

2020 йилларда уй

-

жой кредитлари

миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлгани ҳолда, жисмоний шахсларга берилган истеъмол
кредитлари, кредитли пластик карталар бўйича берилган кредитлар, овердрафт кредитлари ва
автокредитларнинг миқдорлари ўсиш тенденциясига эга бўлган.

2016-

2022 йиллар мобайнида Алоқабанк кредитларининг брутто активлари ҳажмидаги

салмоғи нобарқарор бўлгани ҳолда, кредитлардан олган фоизли даромадлар миқдори 2016

-

2019 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган.

Тадқиқот жараёнида кредит механизмининг амалий асосларини такомиллаштиришга

қаратилган қуйидаги илмий таклифлар ишлаб чиқилди:

1. Юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит тўловига

лаёқатлилигини молиявий коэффициентлар орқали аниқлаш билан бир вақтнинг ўзида соф

фойданинг даражасини тавсифловчи кўрсаткичларнинг таҳлилини амалга ошириш керак.

Бунда маҳсулотлар

таннархининг маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушум

ҳажмидаги салмоғи кўрсаткичи ва соф фойданинг активларга нисбатан даражаси
кўрсаткичларини таҳлил қилишни тавсия қиламиз.

Маҳсулотлар таннархининг маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушум ҳажмидаги

салмоғи кўрсаткичи соф фойданинг даражасини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири
ҳисобланади. Лекин ушбу кўрсаткичнинг меъёрий даражаси мавжуд эмас. Унинг амалдаги
даражасига баҳо бериш учун молиявий таҳлилнинг қиёсий таҳлил кўрсаткичидан
фойдаланилади ва бунда мазкур кўрсаткичнинг амалдаги даражаси олдинги даврлардаги
даражалари билан ва ўртача тармоқ даражаси билан таққосланади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ривожланишининг замонавий босқичида

маҳсулотлар таннархини пасайтириш иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг
долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Узоқ йиллар мобайнида инфляция даражасини ва миллий валютанинг қадрсизланиш

суръатини юқори бўлганлиги корхоналарда маҳсулотлар таннархининг соф тушум ҳажмидаги

салмоғини юқори бўлишига олиб келди.

Соф фойданинг активларга нисбатан даражаси кўрсаткичининг ҳам меъёрий даражаси

йўқ. Шу сабабли, ушбу кўрсаткичнинг амалдаги даражасини баҳолашда молиявий таҳлилнинг
қиёсий таҳлил усулидан фойдаланилади.

Фикримизча, сўнгги уч ой ичида маҳсулотлар таннархининг маҳсулотларни сотишдан

олинган соф тушум ҳажмидаги салмоғини ошишига ва соф фойданинг активларга нисбатан
даражаси кўрсаткичини сўнгги уч ой мобайнида пасайишига йўл қўйган юридик шахсларнинг
кредит олиш имконияти пасайтирилиши керак.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президенти

Мирзиёев

(2017)

республикамиз

иқтисодиётида таннархни камайтириш масаласининг долзарблигига тўхталиб, шундай деган
эдилар “охирги 10 йил мобайнида минерал ўғитлар, ёқилғи

-

мойлаш материаллари ва уруғлик

нархининг ўсиши билан пахта хомашёси ва ғаллани харид қилиш нархлари ўсиши ўртасида
кескин фарқ борлиги кузатилмоқда”.

Шунингдек, миллий валютанинг қадрсизланиш суръатининг юқори эканлиги импортнинг

қимматлашишига олиб келмоқда. Бу эса, хўжалик юритувчи субъектларнинг тўловга

қобиллигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг бажарилмаслиги саноат

корхоналарининг импортга боғлиқлик даражасини пасайтириш имконини бермайди. Бундай
шароитда миллий валютанинг қадрсизланиш жараёнларини давом этаётганлиги ва унинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

136

қадрсизланиш

суръатини юқори эканлиги саноат маҳсулотлари баҳоларини пасайтириш

имконини бермайди.

2. Инновацион кредитларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида, биринчидан,

мазкур кредитларни миқдорий баҳолаш тизимини такомиллаштириш керак (кредит
маҳсулотларининг миқдорий характеристикалари банкнинг ўз капитали ҳажми, кредитлаш
лимитлари ҳажми, қарз олувчининг тўлов қобилияти, шунингдек, кредит гарови ҳажми билан
белгиланади); иккинчидан, чакана кредитлашни инновациялар асосида ривожлантириш

орқали чакана кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоғини ошириш лозим.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Gadoev S.J. Topikal issues of liquidity risk management at commercial banks//International Journal

of Memejement, IT & Engineering. (ISSN: 2249-0558) Impact Factor: 7. 119, 2019.

Volume

9, Issue

9.

Pg. 73

77.

Gadoev S.J., Jumazoda A. Improving credit efficiency assessment of commercial banks' customers. //

Thematics journal of business management (ISSN 2277-3002) Impact Factor: 7.25, 2022.

Volume

5,

Issue

1. Pg. 18

24.

Валенцева Н.И. (2013) Ценообразование на рынке банковских услуг//Банковское дело. –

М

.:

№11. –

С. 39.

Гадоев С.Ж. Монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш

амалиётининг назарий ва

амалий жиҳатлари. // Халқаро молия ва ҳисоб. –

Тошкент, 2017. –

№5. 31 –

39 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банклари қимматли қоғозлар портфелининг сифатини таъминлаш

йўллари. // Молия. –

Тошкент, 2021. –

№ 4. 57 –

64 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларида баланслашмаган ликвидлилик муаммоси хусусида. //

Халқаро молия ва ҳисоб. –

Тошкент, 2019. –

№ 3. 33 –

42 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларида ликвидлилик рискини бошқаришнинг долзарб масалалари.

// Молия. –

Тошкент, 2019. –

№ 4. 43 –

50 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлашнинг долзарб масалалари.

// Молия. –

Тошкент, 2021. –

№ 6. 89 –

98 б.

Гадоев С.Ж., Жумазода А. Тижорат банклари мижозларининг кредит тўловига

лаёқатлилигини баҳолашни такомиллаштириш. // Логистика ва иктисодиёт.

Тошкент, 2022. –

№ 2. 58 –

65 б.

Иминов О.К.

(2002)

Ўзбекистон Республикаси кредит тизимини ривожлантириш йўллари.

И.ф.д. дисс. автореф. –

Тошкент, –

Б. 27.

Литвинов Е.О. (2012) Кредитное бремя населения России: вопросы теории и методологии.

Монография. –

Волгоград, –

С. 14.

Мирзиёев Ш.М. (2017) Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий жавобгарлик

-

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

-

Тошкент: Ўзбекистон,

-

Б.41.

Панова Г.С.

(1997) Кредитная политика коммерческого банка. –

М.: ИКЦ «ДИС»,. –

С. 194

.

Саттаров О.Б.

(2018)

Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш

методологиясини такомиллаштириш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент,.

70 б.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ

-5992-

сонли Фармони. 2020

-

2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини

ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
13.05.2020 й., 06/20/5992/0581

-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й.,

06/21/6325/0972-

сон; 30.12.2021 й., 06/21/42/1224

-

сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227

-

сон;

10.06.2022 й., 06/22/152/0507

-

сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232

-

сон.


Библиографические ссылки

Gadoev S.J. Topikal issues of liquidity risk management at commercial banks//International Journal of Memejement, IT & Engineering. (ISSN: 2249-0558) Impact Factor: 7. 119, 2019. – Volume – 9, Issue – 9. – Pg. 73 – 77.

Gadoev S.J., Jumazoda A. Improving credit efficiency assessment of commercial banks' customers. // Thematics journal of business management (ISSN 2277-3002) Impact Factor: 7.25, 2022. – Volume – 5, Issue – 1. Pg. 18 – 24.

Валенцева Н.И. (2013) Ценообразование на рынке банковских услуг//Банковское дело. – М.: – №11. – С. 39.

Гадоев С.Ж. Монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш амалиётининг назарий ва амалий жиҳатлари. // Халқаро молия ва ҳисоб. – Тошкент, 2017. – №5. 31 – 39 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банклари қимматли қоғозлар портфелининг сифатини таъминлаш йўллари. // Молия. – Тошкент, 2021. – № 4. 57 – 64 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларида баланслашмаган ликвидлилик муаммоси хусусида. // Халқаро молия ва ҳисоб. – Тошкент, 2019. – № 3. 33 – 42 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларида ликвидлилик рискини бошқаришнинг долзарб масалалари. // Молия. – Тошкент, 2019. – № 4. 43 – 50 б.

Гадоев С.Ж. Тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлашнинг долзарб масалалари. // Молия. – Тошкент, 2021. – № 6. 89 – 98 б.

Гадоев С.Ж., Жумазода А. Тижорат банклари мижозларининг кредит тўловига лаёқатлилигини баҳолашни такомиллаштириш. // Логистика ва иктисодиёт. Тошкент, 2022. – № 2. 58 – 65 б.

Иминов О.К. (2002) Ўзбекистон Республикаси кредит тизимини ривожлантириш йўллари. И.ф.д. дисс. автореф. – Тошкент, – Б. 27.

Литвинов Е.О. (2012) Кредитное бремя населения России: вопросы теории и методологии. Монография. – Волгоград, – С. 14.

Мирзиёев Ш.М. (2017) Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -Тошкент: Ўзбекистон, -Б.41.

Панова Г.С. (1997) Кредитная политика коммерческого банка. – М.: ИКЦ «ДИС»,. – С. 194.

Саттаров О.Б. (2018) Ўзбекистон Республикаси банк тизими барқарорлигини таъминлаш методологиясини такомиллаштириш. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. – Тошкент,. – 70 б.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сонли Фармони. 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида//Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 06/20/5992/0581-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон; 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон.