Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.91134

Ключевые слова:

туризм инновационное развитие туристический потенциал качественный сервис процессы оценки туристическая деятельность механизм оценки модернизация экономики сферы туризма оптимальное развитие туризма

Аннотация

В статье рассматривается влияние изменений на туристический потенциал, происходящих в условиях инновационного развития туризма, изучается вопросы оценки на основе предоставления качественных услуг, механизм оценки туристической деятельности в сфере туризма. В контексте модернизации экономики особое внимание уделяется оптимальному развитию туризма с учетом инновационных особенностей туристической сферы.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

306


ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА

ИННОВАЦИОН

МУҲИТДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

и.ф.д., проф

.

Иватов Ирисбек

Тошкент амалий фанлар университети

ORCID: 0009-0007-5882-110

Х

irisbek1204@mail.ru

Аннотация.

Мақолада туризмнинг инновацион ривожланиши шароитида содир

бўлаётган ўзгаришларнинг туризм салоҳиятига таъсирии, сифатли хизмат кўрсатиш

негизида баҳолаш масалалари кўринган бўлиб, туризмда туристик фаолиятни баҳолаш

механизми ўрганилган. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм

соҳаларининг инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида туризмнинг мақбул
ривожланишига эътибор қаратилган.

Калит сўзлар:

туризм, инновацион ривожланиш, туризм салоҳияти, сифатли

хизмат, баҳолаш жараёнлари, туристик фаолият, баҳолаш механизми, иқтисодиётни

модернизациялаш, туризм соҳалари, туризмнинг мақбул ривожланиши.

ВОЗМОЖНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ИННОВАЦИОННОЙ СРЕДЫ В РАЗВИТИИ СФЕРЫ

ТУРИЗМА

д.э.н., проф

.

Иватов Ирисбек

Ташкентский университет прикладных наук

Аннотация

.

В статье рассматривается влияние изменений на туристический

потенциал, происходящих в условиях инновационного развития туризма, изучается
вопросы оценки на основе предоставления качественных услуг, механизм оценки

туристической деятельности в сфере туризма. В контексте модернизации экономики

особое внимание уделяется оптимальному развитию туризма с учетом инновационных

особенностей туристической сферы.

Ключевые слова:

туризм, инновационное развитие, туристический потенциал,

качественный сервис, процессы оценки, туристическая деятельность, механизм оценки,

модернизация экономики, сферы туризма, оптимальное развитие туризма.

OPPORTUNITIES OF USING AN INNOVATIVE ENVIRONMENT IN DEVELOPING THE

TOURISM SECTOR

DSc, prof.

Ivatov Irisbek

Tashkent University of Applied Sciences

Abstract.

The article examines the impact of changes on the tourism potential occurring in

the context of innovative tourism development, studies issues of assessment based on the provision

of quality services, the mechanism for assessing tourism activities in the tourism sector. In the
context of economic modernization, special attention is paid to the optimal development of

tourism, taking into ac

count the innovative features of the tourism sector.

UO‘K:

379.85

IV SON - APREL, 2025

306-311


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

307

Keywords:

tourism, innovative development, tourism potential, quality service, assessment

processes, tourism activities, assessment mechanism, modernization of the economy, tourism,

optimal development of tourism.

Кириш.

Миллий иқтисодиётни модернизация

қилиш шароитида ҳар қандай давлатнинг

иқтисодий ривожланиш истиқболлари иқтисодиётнинг барча соҳаларида самарали

Инновацион фаолиятга ҳар томонлама боғлиқ бўлмоқда. Кейинги йилларда

мамлакатимизда ва унинг туризм салоҳияти юқори бўлган минтиқаларида ҳам туризм
соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилгани ҳолда ушбу йўналиш

истиқболли соҳа, шунингдек аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишдаги асосий

ҳамда муҳим бўлган йўналишлардан бири сифатида қаралиб келинмоқда. Буларни

инобатга олган ҳолда мамлакатимиз туристик салоҳиятидан унумли фойдаланиш,
хорижий туристларни мамлакатимизга кенг жалб қилиш бўйича катор чора

-

тадбирлар

амалга оширилмоқда.

Жаҳон

туризмида

Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва диверсификақия

қилишнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмларини

тадқиқ қилиш асосида бир қатор

илмий

-

амалий натижалар олинган. Жумладан,

туризмнинг ташқи ва ички бозорлардаги

рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш,

соҳанинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва

ролини ошириш,

хавфсиз туризмни ташкил қилиш, соҳада оптимал бошқарув

қарорларини қабул қилиш мақсадида мавжуд ички имкониятларни аниқлаш ва

ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар долзарб а

ҳ

амият касб этмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Туризм соҳаси ривожланишининг ижтимоий

-

иқтисодий аҳамияти, соҳага хос

бўлган иқтисодий муносабатларнинг назарий ва амалий масалалари, туризмда
инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг амалий муаммолари ва алоҳида

масалалари тўғрисида кўпгина чет эл ва мамлакатимиз олимлари томонидан илмий

тадқиқотлар олиб борилган.

МДҲ олимларидан Александрова

(2001)

туризм соҳасини барқарор

ривожлантириш учун нафақат туризм соҳаси билан биргаликда турдош тармоқлар,

ташкилотлар ва кўплаб корхоналарни ўзаро алоқалари моделида давлатнинг роли

хусусий, ташкилий, ижтимоий ва давлат тузилмалари учун қулай институционал иқлим

ва инфратузулма яратиш ҳамда инновацион фаолият учун зарур бўлган стратегик
йўналишлардаги технологиялар мажмуасини, кадрлар салоҳиятини оширишга

кўмаклашишдан иборатлигига эътибо қаратилган.

Жукованинг

(2006)

тадқиқотларида

туризм соҳаси билан боғлиқ муаммоларни

тадқиқ қилиш, уларнинг бозор талабларига жавоб берадиган мажмуавий ечимларини

топиш ва амалиётга самарали жорий этиш бугунги куннинг, айниқса, истиқболда аҳоли
турмуш даражасини оширишнинг стратегик аҳамиятга эга ўта

долзарб масалаларидан

бири сифатида қаралиб, туризм соҳасини барқарор ривожланиши жараёнларини

ўрганиш, таҳлил қилиш натижасида илмий хулосалар олинган

.

Кабушкин

(2002)

туризм хизмат кўрсатиш соҳасининг нафақат мамлакат

иқтисодий юксалиши, балки ундаги ижтимоий жараёнларни такомиллаштиришдаги

роли ҳам узлуксиз тарзда ошиб бораётганлиги, ушбу соҳа мамлакат иқтисодий

салоҳияти ва қудратини жаҳон миқёсига кўтараётган ва айни бир пайтда, аҳоли турмуш

даражаси ва сифатини шакллантиришда фаол иштирок этаётган ҳамда уни оширишда
юқори самара бераётган соҳа эканлиги масалаларига эътиборини қаратади. Худди шу

каби фикр

-

мулоҳазалар Кабушкин

(2002) ,

Квартальнов

(1998),

Кусков

ва

Джаладян

(2011)

кабиларнинг илмий асарлари ва тадқиқотларида ўз аксини топган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

308

Туризм соҳаларининг Инновацион ўзига хос хусусиятлари асосида туризм

соҳасини ташкил этишнинг илмий

-

услубий асослари ва иқтисодий жиҳатлари ва

Республикамиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишида туризм индустриясини

pивожланиши ва такомиллашишининг назарий ва амалий муаммолари

мамлакатимиз

олимлари томонидан ҳам олиб борилган. Хусусан, Тухлиев ва Абдуллаевалар
Ўзбекистонда туризм соҳасини рақобатли бозор асосида ривожланишини таъмин этиш,

унинг инфратузилмасини замонавий даражага етказиш ва юқори даражадаги хизмат

кўрсатиш маданиятини амалга ошириш, замонавий туристик комплекслар бунёд этиш

каби жараёнларни ривожлантиришга эътиборни қаратишади

(2006).

Сафаров

(2016)

туизм хизматларини халқаро стандартларга мослаш, хорижий

инвестицияни жалб қилиш, жаҳон бозорида талаб катта бўлган халқаро маршрутларни

йўлга қўйиш мақсадида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва инвестиция

лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалаларига ўз эътиборларини қаратишган. Алимова

(2017)

, Эштаев

(2011)

олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра миллий туризм

соҳасининг барқарор ривожланишига иқтисодий ва ижтимоий омиллар бевосита

таъсир қилиши ва уларнинг таркиби ҳар доим ўзгариб туриши кўрсатиб берилган.

Юқорида қайд этилган олимларнинг илмий тадқиқот ишлари туризм соҳасини

ривожлантириш стратегик йўналишларини аниқлаш, жаҳон туристик хизматлари

бозорига миллий турмаҳсулотларни мослаштириш,

туризм хўжалиги соҳасининг

назарий ва амалий муаммоларини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим асос бўлиб хизмат

қилади. Аммо мазкур тадқиқотларда туризм тармоғига инновацияларни жорий этиш

каби масалалар етарли даражада ўрганилмаган ва мос равишда ушбу муаммога
бағишланган адабиётлар ҳам кам нашр қилинган. Юқорида қайд этилган масалаларни

ҳал қилиш зарурати мазкур мақола

мавзусини танлаш

учун асос бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқот методологияси.

Мақоланинг методологияси илмий ва тобора оммалашиб бораётган манбаларни

таҳлил қилишдан бошлаб, миллий иқтисодиётимизга киритилган инвестиқиялар,

жумладан, туризм индустриясини pивожлантириш ва унинг

салоҳиятидан фойдаланиш

механизмлари аҳамияти ва ролини таҳлил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
мақоладаги

асосий ғоялар ва натижалар туризм индустриясини pивожлантириш

фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштиpишга қаратилган йўлланмалаpни ишлаб

чиқишда услубий асос ҳисобланиб, муаллифнинг тавсиялари ҳозирги замон маркетинг

тамойиллари ва бошқа бозор воситалари асосида туризм бозоpини такомиллашган
ривожланишга етказиш бўйича назарий ва амалий қўлланма сифатида фойдаланилиши

мумкин.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва турмуш сифати ошишининг зарурий шарти

Инновацион фаоллик билан белгиланишига қарамасдан, инновацияларни бошқариш

миллий иқтисодиётни ташкилий

-

иқтисодий бошқариш механизмининг кам

ривожланган қисмларидан бири сифатида булиб қолмоқда. Бозор иқтисодиёти

шароитида инновациялар иқтисодиётни интенсив ривожлантиришга имкон беради,
фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишнинг

жадаллаштирилишини таъминлайди, истеъмолчиларнинг турли хилдаги юқори

сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларга бўлган талаб

-

эҳтиёжини қондиради

(Котлер

ва бошқ

., 2002).

Халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш натижаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон

хозирда қисқа муддатлар ичида ички ва халқаро бозор учун рақобатбардош воситалар

яратиш имкониятига эга булган юқори илмий

-

техник салоҳиятли, истиқболли

соҳаларни яратиш ва фаолиятини амалга ошириш босқичида турибди. Бунинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

309

натижасида биз миллий Инновацион

-

инвестиция тизими ривожини хамда уни жахон

илмий

-

техник тизимига интеграциясини кўришимиз мумкин. Бу эса мамлакатимизни

иқтисодий ривожланишини янги Инновацион моделига ўтишини таъминлашига асос

бўлади (Александрова, 2001

).

Инновацион сиёсатни фаоллаштиришда ҳудудларда Инновацион фаолиятни

рағбатлантирувчи шароитларни яратиш лозим бўлиб, бу авваламбор кичик

Инновацион корхоналарга ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш учун имтиёзли

ижара тўлови, агар инновацион фаолиятдан олинган тушум корхона тушумидан

ўрнатилган фоиздан юқори бўлса, вилоят бюджетига тўланадиган фойдадан солиқ
ставкасини камайтириш ва бошқаларда акс этиши лозим. Кичик инновацион

тадбиркорликни ривожлантириш нафақат республика миқёсида, балким ҳудудий

бошқарув органлари миқёсида ҳам асосий устувор йўналиш бўлиши лозим.

Инновацион фаолиятнинг давлат томонидан тартибга солишнинг ташкилий

омиллари барча манфаатдор тузилмаларнинг фикрларини ҳисобга олишни

таъминлаши ва шу вақтнинг ўзида инновацияни рағбатлантириш бўйича чоралар қабул

қилиш учун шароит яратиши лозим. Инновацион сиёсатнинг асосий мақсадларидан

бири рақобатбардошликни ошириш ва шу билан бирга самарали технологиялар ва
инновацион механизмларни қўллаш, кадрлар малакасини доимий равишда ошириш

ҳамда товар ва маҳсулотларни ички ва жаҳон бозорида олдинги ўринларни эгаллашни

таъминлаш ҳисобига одамлар турмуш даражасини ошириш ҳисобланади.

Юқорида амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда Ўзбекистонда

туризмни ривожланишининг ўзига хос бўлган хусусиятлари бўлиб:

-

мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича салоҳият юқорилиги, хусусан

моддий, маънавий ва маданий ёдгорликларнинг кўплиги ва унинг хорижликлар учун

экзотик, экстремал ва янги турларининг турли

-

туманлиги;

-

туризм соҳасини ривожлантиришга хукумат томонидан катта эътибор

қаратилаётганлиги ва қўллаб

-

қувватланаётганлиги хамда хусусий, давлат ва давлат

-

хусусий шерикчилик турларининг туристик салоҳияти катта минтикаларда жадал

ривожланаётганлиги;

-

мамлакатдаги иклим шароити туристларни йил давомида кабул килиш учун мос

эканлиги ва турли иклим шароитга кизикувчан экстремал туристлар учун яхши

имкониятлар яратилатганлиги;

-

ташриф буюрувчи туристлар учун иклим шароитларидан келиб чикиб нисбатан

мавсумий тебранишларнинг паст даражадалиги сабабли уларни кенг жалб килиш
имкониятлари юкорилиги;

-

туристларнинг ёш бўйича таксимоти нисбатан оптимал даражада эканлиги яъни

уларнинг катта қисми гайратли, кизикувчан, мобил ва жисмоний

-

моддий имкониятли

ўрта ёшдаги туристлар эканлиги ва бошқалар ҳисобланади.

Тахлилий натижаларига асосланган холда хулоса қиладиган бўлсак, мамлакатимиз

ва унинг минтақалари туризм истиқболли соҳалардан ҳхисобланади ва ўзига хос бўлган

қатор ижобий хусусиятларга эга. Хусусан, кейинги икки йилдаги ўсиш курсаткичлари

соҳада хали фойдаланилмаётган имкониятлар кўп эканлигини кўрсатса, туристлар

оқимининг қатор ўзига хос хусусиятлари, айникса йил бўйича ва ёш бўйича таксимоти,
мавсумий

тебранишларнинг

ҳам

унча

юқори

эмаслиги

мамлакатимизда

ривожланаётган туризм турларининг хозирги турли

ташқи ва ички салбий

тебранишларга нисбатан ҳам бардошли ҳамда чидамли эканлигини асосламоқда.

Ўзбекистон диёрида хорижликларни ўзига жалб қиладиган ерлардан бири, бу

Шаҳрисабз бўлиб, унинг тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Жаҳон меъроси

умуминсоний қадриятлар рўйхатига киритилгандир. Бу ердаги маданий ва тарихий

ёдгорликларнинг бебаҳолигини ва умуминсоний мулкни томоша қилишга кўплар ҳавас

қилишади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

310

Ўзбекистонни ўзига жалб қилувчи жиҳатлари шундаки: биринчидан, унинг 30

фоиздан ортиқ худудида тоғ

-

ўрмон, текислик, боҳаво жойларнинг борлиги туфайли дам

олиш, сайр қилиш мумкин; иккинчидан, Ўзбекистон ҳудудида 5000 мингдан ортиқ

меъморчилик ва археологик объектлар бўлиб, уларнинг 2500 яқини давлат томонидан

қўриқланади; учинчидан, кўплаб санъат объектлари ва музейлари мавжуд бўлиб,
туристларнинг фойдаланиши учун ҳам доим имконият етарличадир. Ҳозирги кунда

халқаро туристларга Тошкент шахрида 110 та объектлар, Самарқандда 120 та, Бухорода

-

220 та, Хивада 300 дан ортиқ объектлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, турмаршрутларни

Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон, умуман Фарғона водийси шаҳарлари ҳисобига хам
кўпайтириш имкониятлари мавжуддир. Айниқса, Марғилон шаҳри бўйича «Атлас ва

ипак шаҳри» йўналиши туристлар учун бебаҳо турмаршрут ҳисобланиши мумкин.

Бу

эса халқаро туризмни ривожлантириш натижасида, туризм тизимининг молиявий

кўрсаткичларини яхшиланиш имкониятларини беради.

Туризм соҳасида инвестициялашнинг ўзига хос фарқли жиҳатлари мавжуд. Бу

жиҳатлар аввало қуйилмаларнинг қайтарилмаслик хатари, чунки туристик оқим

сезиларсиз ҳисобланган сиёсий ва иқтисодий хатарларга жуда сезгир бўлиб, ушбу

хатарлар мамлакат ва туризм бозор конъюнктурасида сиёсий

-

ижтимоий ўзгаришларга

олиб келиши мумкин (Александрова, 2001). Шу боисдан хам мазкур соҳада инвестицион

жараёнларни ташкил қилишда республика ва махаллий бошкарув органлари томонидан

кушимча зарурий кафолатлар берилиши максадга мувофиқдир. Фақатгина давлат,

саноат ва туристик тузилмаларнинг ўзаро бирлашуви ва ўзаро манфаатларининг

уйгунлашуви орқалигина туризмни самарали ривожлантириш ва ҳудудларнинг
иқтисодий салоҳиятини очиб бериш мумкин бўлади.

Бугунги кунда инвестицион жараёнларда давлатнинг роли бир томондан

марказлаштирилган (турли даражадаги бюджет маблаглари) ҳамда марказлашмаган

(давлат корхоналарининг қарз маблаглари ва хусусий мулк) тартибда давлат капитал
қуйилмалари сиёсатини амалга ошириш орқали, иккинчи томондан, давлат

инвестицион жараёнларни иқтисодий сиёсат (солиқ, кредит, амортизақия ажратмалари,

божхона ва бошқалар) орқали тартибга солиш асосида амалга оширади. Ушбу

жараёнларда давлатнинг инвестицион сиёсати инвестициялар оқимининг ўсишини
рагбатлантиришга қаратилмоги керак.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтганда, инновациялар иқтисодиётнинг ривожланишига олиб

борувчи энг самарали омиллардан бўлиб ҳисобланади. Туризм

соҳасини

ривожлантириш ва инновацияларни жорий қилишнинг ташкилий

-

иқтисодий

механизмларини тадқиқ қилиш натижасида туризм соҳасида рақамлаштириш

технологияларидан фойдаланиш, дунё аҳолисини жалб қилишда туризмнинг янги

йўналишларини реклама

қилиш

зарурати асосланган ва ушбу тавсия туризм соҳаси

амалиётига жорий қилинмоқда

.

Мақолада келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб қуйидаги таклифларни

бериш мумкин:

-

туристлар

учун

кўрсатилаётган

меҳмонхона

хизматларини

модернизациялаштириш, уларнинг сифат даражасига эътибор бериш лозим;

-

чет элдан келган сайёҳлар учун автомобиль транспортларини вақтинчалик

фойдаланиш (аренда) учун беришни йўлга қўйиш;

-

шаҳарлараро қатнов қисмларида меҳмонхона,

hostel, motel

каби турар жойларни

қуриш;

-

Инновацион рақамли технологиялар орқали маҳсулот ва хизматлар ҳақида

электрон альбом, тақдимот ҳамда видео тасвирларни реклама қилиш;

-

Республиканинг барча ҳхудудларида замонавий тез ишлайдиган интернет


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

311

тармоқларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;

-

сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида меҳмонхоналар ва сайёҳхлик

корхоналарининг кадрлар малакасини ошириш;

-

туристлар кўп саёҳат қилаётган жойларда

VISA

карточкалари орқали харид

қилишни йўлга қўйиш мақсадида терминалларни ва

VISA

карточкаларидан нақд

пулларни ечиб олиш учун банкоматларни барча ҳудудларда, шу жумладан

қишлоқ ва тоғли ҳудудларда ўрнатиш.

Адабиётлар/Литература/

References:

Александрова А.Ю. (2001) Международный туризм: Учебное пособие для вузов.

-

М.:

Аспект Пресс,

-

464 с.

Алимова М.Т. (2017) Худудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва

тенденциялари (Самарканд вилояти мисолида): Икт. фан. докт. дисс...

-

Самарканд:

СамИСИ.

-

351 б.

Жукова М.А. (2006) Менеджмент в туристском бизнесе: учебное пособие.

- 2-

е изд.,

стер.

-

М.: КНОРУС,

-

193 с.

Кабушкин Н.И. (2002) Менежмент туризма. Учебник. Мн. Новое знание,. 409

-

24,6 п.л.

Квартальнов В.А. (1998) Туризм: теория и практика: Избранные труды: В 5ти. т. –

М.: Финансы и статистика.

Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. (2002) Маркетинг. Гостеприимство. Туризм:

Учебник для вузов. Второе издание. –

М.: ЮНИТИ –

ДАНА, –

1063 с.

Кусков А.С., Джаладян Ю.А. (2011) Туристский бизнес: словарь

-

справочник. –

М.:

ФОРУМ, –

384 с.

Сафаров Б.Ш. (2016) Милий туризм хизматлар бозорини инновацион

ривожлантиришнинг методологик асослари // Монография.

-

Тошкент: Фан ва

технология,

-

184 б.

Тухлиев Н., Абдуллаева Т. (2006) Национальные модели развития туризма.

-

Т.:

Гос.науч. изд

-

во «Узбекистон миллий энциклопедияси»,

-

238 б.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги

“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5611-

сонли

фармони

.

Фармон (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ

-

6199-

сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини

янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги Фармони.

Эштаев А.А. (2011) Туризм индустриясини бошкаришнинг маркетинг стратегияси.

-

Т.: «Фан»,

-

280 б.

Библиографические ссылки

Александрова А.Ю. (2001) Международный туризм: Учебное пособие для вузов. - М.: Аспект Пресс, - 464 с.

Алимова М.Т. (2017) Худудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари (Самарканд вилояти мисолида): Икт. фан. докт. дисс... - Самарканд: СамИСИ. - 351 б.

Жукова М.А. (2006) Менеджмент в туристском бизнесе: учебное пособие. - 2-е изд., стер. - М.: КНОРУС, - 193 с.

Кабушкин Н.И. (2002) Менежмент туризма. Учебник. Мн. Новое знание,. 409 -24,6 п.л.

Квартальнов В.А. (1998) Туризм: теория и практика: Избранные труды: В 5ти. т. –М.: Финансы и статистика.

Котлер Ф., Боуэн Дж., Мейкенз Дж. (2002) Маркетинг. Гостеприимство. Туризм: Учебник для вузов. Второе издание. – М.: ЮНИТИ – ДАНА, – 1063 с.

Кусков А.С., Джаладян Ю.А. (2011) Туристский бизнес: словарь-справочник. – М.: ФОРУМ, – 384 с.

Сафаров Б.Ш. (2016) Милий туризм хизматлар бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик асослари // Монография. - Тошкент: Фан ва технология, - 184 б.

Тухлиев Н., Абдуллаева Т. (2006) Национальные модели развития туризма. - Т.: Гос.науч. изд-во «Узбекистон миллий энциклопедияси», - 238 б.

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли фармони.

Фармон (2021) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони.

Эштаев А.А. (2011) Туризм индустриясини бошкаришнинг маркетинг стратегияси. - Т.: «Фан», - 280 б.