Авторы

  • Абдулхафиз Содиков
    Национальное агентство социальной защиты при Президенте Республики Узбекистан https://orcid.org/0009-0005-9382-6913

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.91143

Ключевые слова:

электронная коммерция цифровые технологии кибербезопастность

Аннотация

За последнее десятилетие методы ведения бизнеса радикально изменились. Основной причиной таких кардинальных изменений является появление новых технологий и их гармонизация с интернет-сервисами. В данном исследовании рассматривается, как цифровые технологии в настоящее время используются компаниями. В частности, анализируется, как цифровая трансформация изменяет традиционные процессы создания ценности, которые осуществляются при основном участии маркетинга. В статье исследуется влияние цифровой трансформации на традиционный маркетинг, включая его роль, структуру и инструменты, и основное внимание уделяется технологиям, используемым в этом процессе, путем изучения технологий внедрения системы электронной коммерции на предприятиях. Сравнительный анализ годовой выручки крупнейших мировых компаний электронной коммерции показывает их экономическое влияние, а также показывает инновационные методы, которые технологические достижения этих компаний привели к их успеху. В исследовании также рассматривается важная роль цифровых технологий в электронной коммерции с широкой стратегической точки зрения. Кроме того, была представлена информация о компаниях, ведущих крупномасштабную деятельность в сфере электронной коммерции в Узбекистане, а также о развитии и применении технологий электронной коммерции в регионе. Эти результаты способствуют более глубокому пониманию глобальных и региональных тенденций в области электронной коммерции, а также технологических факторов, которые формируют эту быстро развивающуюся отрасль.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

353


КОМПАНИЯ ЭЛEКТРОН ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИДА ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАН

РАҚАМЛИ ТEХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Содиқов Абдулҳафиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

ORCID: 0009-0005-9382-6913

abdulhafizsadykov97@mail.ru

Аннотация.

Сўнгги ўн йилликда бизнес юритиш усуллари тубдан ўзгарди. Ушбу

кескин ўзгаришнинг асосий сабаби янги технологияларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг

интернет хизматлари билан уйғунлашувидир. Ушбу тадқиқот компаниялар томонидан
рақамли технологияларнинг ҳозирги кунда қандай қўлланилаётганини ўрганади. Хусусан,

рақамли трансформация маркетингнинг асосий иштирокида амалга ошириладиган

анъанавий қиймат яратиш жараёнларини қандай ўзгартириши таҳлил қилинади.

Мақолада рақамли трансформациянинг анъанавий маркетингга, жумладан, унинг роли,

тузилмаси ва воситаларига таъсири ўрганилади ҳамда, корхоналарда электрон
тижорат тизимини жорий этиш технологияларини ўрганиб, ушбу жараёнда

қўлланилаётган технологияларга эътибор қаратади. Дунёнинг энг йирик электрон

тижорат компанияларининг йиллик даромадлари бўйича солиштирма таҳлил уларнинг

иқтисодий таъсирини очиб беради, шунингдек, ушбу компанияларнинг технологик
ютуқлари уларнинг муваффақиятга эришишига олиб келган инновацион амалиётларни

кўрсатади. Тадқиқотда рақамли

технологияларнинг электрон тижоратдаги муҳим

ўрни ҳам кенг стратегик нуқтаи назардан ўрганилади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги

йирик электрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар бўйича
маълумотлар тақдим этилиб, минтақадаги электрон тижорат технологияларининг

ривожланиши ва қўлланилиши тақдим этилди. Ушбу натижалар глобал ва минтақавий

электрон тижорат тенденцияларини, шунингдек, ушбу тез ривожланаётган соҳани

шакллантирувчи технологик омилларни чуқурроқ англашга ёрдам беради.

Калит сўзлар

:

электрон тижорат, рақамли техналогиялар,

киберхавфсизлик

.

ХАРАКТЕРИСТИКА ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ, ИСПОЛЬЗУЕМЫХ В ЭЛЕКТРОННОЙ

ТОРГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ КОМПАНИИ

Содиков Абдулхафиз

Национальное агентство социальной

защиты при Президенте Республики Узбекистан

Аннотация.

За последнее десятилетие методы ведения бизнеса радикально

изменились. Основной причиной таких кардинальных изменений является появление

новых технологий и их гармонизация с интернет

-

сервисами. В данном исследовании

рассматривается, как цифровые технологии

в настоящее время используются

компаниями. В частности, анализируется, как цифровая трансформация изменяет

традиционные процессы создания ценности, которые осуществляются при основном

UO‘K:

339.17

IV SON - APREL, 2025

353-365


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

354

участии маркетинга. В статье исследуется влияние цифровой трансформации на
традиционный маркетинг, включая его роль, структуру и инструменты, и основное

внимание уделяется технологиям, используемым в этом процессе, путем изучения

технологий внедрения системы электронной коммерции на предприятиях.

Сравнительный анализ годовой выручки крупнейших мировых компаний электронной
коммерции показывает их экономическое влияние, а также показывает инновационные

методы, которые технологические достижения этих компаний привели к их успеху. В

исследовании также рассматривается важная роль цифровых технологий в

электронной коммерции с широкой стратегической точки зрения. Кроме того, была
представлена информация о компаниях, ведущих крупномасштабную деятельность в

сфере электронной коммерции в Узбекистане, а также о развитии и применении

технологий электронной коммерции в регионе. Эти результаты способствуют более

глубокому пониманию глобальных и региональных тенденций в области электронной
коммерции, а также технологических факторов, которые формируют эту быстро

развивающуюся отрасль.

Ключевые

слова

:

электронная

коммерция,

цифровые

технологии,

кибербезопастность

.

FEATURES OF DIGITAL TECHNOLOGIES USED IN THE COMPANY'S E-COMMERCE

ACTIVITIES

Sodiqov Abdulhafiz

National Agency of Social Protection under

the President of the Republic of Uzbekistan

Abstract

.

In the last decade, the methods of doing business have changed radically. The main

reason for this drastic change is the emergence of new technologies and their harmonization with

Internet services. This research explores how digital technologies are currently being used by

companies. In particular, it is analyzed how digital transformation changes traditional value

generation processes that are carried out with the main participation of marketing. The article
explores the impact of digital transformation on traditional marketing, including its role,

structure, and tools, and focuses on the technologies used in the process by studying the

technologies for the implementation of the e-commerce system in enterprises. A comparative

analysis of the annual revenues of the world's largest e-commerce companies reveals their
economic impact, and also shows the innovative practices that the technological advances of these

companies have led to their success. The study also explores the important role of digital

technology in e-commerce from a broad strategic perspective. In addition, information was
provided on companies engaged in large e-commerce activities in Uzbekistan, and the

development and application of e-commerce technologies in the region was presented. These
results contribute to a deeper understanding of global and regional e-commerce trends, as well as

the technological factors that shape this rapidly developing industry.

Keywords:

e-commerce, digital technology, cyber security.

Кириш

.

Замонавий иқтисодиётда рақамли технологиялар ҳар бир бизнеснинг ажралмас

қисмига айланмоқда, айниқса, электрон тижорат соҳасида. Электрон тижорат фаолияти

товар ва хизматларни интернет орқали сотишни ўз ичига олади, бу жараёнда эса
замонавий рақамли технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Рақамли технологиялар

электрон тижорат соҳасида компаниялар учун янги имкониятлар яратиб, уларга

самарадорликни ошириш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини

беради. Бу технологиялар бизнес жараёнларини автоматлаштириш, харидорлар билан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

355

боғланиш ва уларнинг ҳарид қилиш жараёнларини таҳлил қилиш, шунингдек,
тўловларни осонлаштириш каби фаолиятларга қўлланилади. Бу жараёнларда веб

-

технологиялар, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили, блокчейн ва рақамли

маркетинг каби турли хил технологиялар ишлатилади

(Hayes

ва

Youderian, 2019).

Электрон тижорат рақамли иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисмларидан бири

бўлиб, у нафақат товар ва хизматларни сотиш жараёнларини қамраб олади, балки,

харидорларнинг истеъмол қилиш одатларини тушуниш, уларни таҳлил қилиш ва янги

бозор имкониятларини яратиш орқали компанияларга стратегик афзалликлар беради

(

Parida ва

бошқ

., 2019)

. Интернетга асосланган электрон тижорат платформалари

компаниялар учун ўз маҳсулотларини дунё миқёсидаги истеъмолчиларга етказиш

имконини бериб, уларнинг бозорга чиқиш йўлларини оширади. Ушбу жараёнда

мижозлар билан интерактив алоқа қилиш, уларнинг хоҳишларини тушуниш ва мос

маҳсулотлар билан таъминлаш рақамли технологиялар воситасида амалга оширилади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, рақамли технологиялар электрон тижоратни

замонавий бизнес жараёнлари билан интеграция қилиш орқали самарадорликни

оширади. Мисол учун, интернет маркетинг орқали маҳсулотлар ва хизматларни тўғри

мақсадли аудиторияга реклама қилиш, рақамли тўлов тизимлари орқали тез ва хавфсиз
тўловларни амалга ошириш, сунъий интеллект ёрдамида мижозларнинг

қизиқишларини таҳлил қилиш –

буларнинг барчаси электрон тижорат жараёнларини

янада автоматлаштириш ва самарали қилишга хизмат қилади (Xiong ва

бошқ

., 2021).

Бу жараёнда платформа сифатида фойдаланилаётган турли хил дастурий

маҳсулотлар ҳам катта аҳамиятга эга.

Shopify, Magento ва WooCommerce каби тижорат платформалари компанияларга

ўз бизнесларини рақамли муҳитда бошқариш имконини беради. Шу билан бирга,

маълумотлар таҳлили ва

CRM (мижозлар билан муносабатларни бошқариш)

тизимлари харидорлар маълумотларини сақлаш ва уларга мос хизматларни таклиф
қилиш имкониятини яратади.

Электрон тижорат фаолиятида қўлланиладиган рақамли технологиялар турли хил

компонентлардан иборат бўлиб, уларни таркибий жиҳатларини шартли равишда

қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш мумкин:

1.

Аппарат таъминоти: Компьютерлар, серверлар, мобил қурилмалар ва бошқа

ускуналар рақамли муҳитнинг асосини ташкил этади. Электрон тижоратда

маълумотларни жўнатиш ва қабул қилишда аппарат таъминоти жуда муҳим аҳамиятга

эга.

2.

Дастурий таъминот: Дастурий таъминот электрон тижорат жараёнларини

автоматлаштиришга ва мижозларга қулайлик яратишга хизмат қилади. CРМ тизимлари,

ЭРП дастурлари ва онлайн тўлов тизимлари бунда асосий ўрин тутади.

3.

Маълумотлар базалари: Маълумотлар электрон тижорат фаолиятида ҳал

қилувчи ўринни эгаллайди. Мижозлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар реал вақт
режимида қайта ишланади ва сақланади. СҚЛ ва НоСҚЛ каби турли маълумотлар

базалари электрон тижоратда қўлланилади.

4.

Тармоқ технологиялари: Интернет ва у билан боғлиқ тармоқ технологиялари

электрон тижоратнинг асосий инфратузилмасидир.

VPN, IoT

(буюмлар Интернети) ва

5G

технологиялари электрон тижорат

имкониятларини янада кенгайтиради.

5.

Киберхавфсизлик: Электрон тижоратда мижозларнинг шахсий маълумотлари ва

молиявий операциялари хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Криптография, икки факторли аутентификация ва бошқа хавфсизлик тизимлари
компанияларнинг ишончлилигини оширади.

Электрон тижорат замонавий бизнес дунёсининг ажралмас қисмига айланган.

Глобал иқтисодиётнинг тез ўзгариши ва рақамли трансформация жараёнлари

компанияларни янги технологияларни жорий этишга мажбур қилмоқда. Электрон


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

356

тижорат тизимлари компанияларга мижозларга хизмат кўрсатиш, маҳсулотларни
сотиш ва бозорни кенгайтириш каби соҳаларда катта имкониятлар яратади. Янги

технологиялар, мобил иловалар ва булутли хизматлар билан бирга, электрон

тижоратнинг кучли ривожланиши компаниялар учун рақобатбардошликни оширади

ҳамда иқтисодий самарадорликни таъминлайди.

Электрон тижорат ҳозирги кунда корхоналар учун рақобатбардош бўлиш ва

глобал бозорга чиқишнинг муҳим воситасига айланган. Технологияларнинг жадал

ривожланиши натижасида компаниялар замонавий ечимлардан фойдаланиб, ўз

фаолиятини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ва мижозлар билан
самарали ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлмоқда. Қуйида электрон тижоратни

жорий этишда қўлланиладиган асосий технологиялар кўриб чиқилган(1

-

жадвал).

1-

жадвалга

асосан

компания

электрон

тижоратида

қўлланиладиган

технологияларнинг қуйидаги афзалликларга эга:

1.

Ахборот портали (сайт) яратиш

.

Ҳар қандай компания учун ахборот портали –

бу

унинг виртуал ташриф қоғози. Замонавий технологиялар асосида мобилга мос ва СEО

-

оптималлаштирилган сайт яратиш компаниянинг рақобатбардошлигини ошириш учун

муҳим омилдир. СEО компаниянинг сайтини қидирув тизимларида юқори поғоналарда
жойлаштиради, бу эса янги мижозларни жалб қилишда катта ўрин тутади. Мобил

қурилмаларга мослашувчан сайт эса мижозларга ҳар қандай жойдан ва исталган вақтда

хизмат кўрсатишга имкон беради.

2. Электрон витрина яратиш. Электрон витрина –

бу маҳсулот ва хизматларни

интернет орқали тақдим этиш воситаси бўлиб, у CРМ тизимлари билан
интеграцияланган ҳолда ишлайди. CРМ технологиялари мижозлар ҳақидаги

маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш орқали шахсийлаштирилган хизматларни

тақдим этишга ёрдам беради. Мақсадли реклама ва оммавий коммуникация

платформалари орқали компаниялар янги мижозларни жалб қилиш имкониятига эга
бўлишади.

3. Корпоратив портал яратиш. Корпоратив портал –

бу ички ва ташқи жараёнларни

автоматлаштириш

учун

платформа.

Булутли

технологиялар

корхоналарга

маълумотларни хавфсиз сақлаш ва реал вақтда уларга киришни таъминлаш имконини
беради. Бу технологиялар ҳужжатлар айланиши, жараёнларни автоматлаштириш ва

умумий харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Айниқса, масофавий иш

моделига ўтган компаниялар учун бундай ечимлар долзарб ҳисобланади.

4. Электрон дўкон яратиш. Замонавий электрон дўконлар орқали маҳсулотларни

сотиш жараёни рақамли тўлов тизимлари (Пайме, Click, криптовалюталар) ёрдамида

амалга оширилади. Ушбу тўлов тизимлари тезкорлик, хавфсизлик ва мижозлар учун

қулайлик яратади. Бундан

ташқари, электрон дўконлар замонавий технологиялар

ёрдамида буюртмаларни автоматик қайта ишлаш, захираларни бошқариш ва етказиб

беришни оптималлаштириш имкониятини беради.

5. Савдо ахборот тизими. Савдо ахборот тизимлари ЭРП тизимлари билан

интеграцияланган бўлиб, компания фаолиятини тўлиқ бошқариш имконини беради.

ЭРП тизимлари ёрдамида корхоналар молиявий

ҳисоб

-

китобларни, захираларни ва

кадрларни самарали бошқаришади. Катта маълумотлар (Биг Дата) ва сунъий интеллект
(АИ) технологиялари орқали корхоналар бозор тенденцияларини олдиндан таҳлил

қилиши ва мос равишда ўз стратегияларини тузиши мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

357

1-

жадвал

Корхонада электрон тижорат тизимини жорий этиш технологиялари

1. Мобилга мос ва СEО

-

оптималлаштирилган ва ижтимоий тармоқлар билан интеграцияланган замонавий компания имижини

қўллаб

-

қувватлаш.

2. Мижозларга турли хил маълумотларни чатботлар, овозли ёрдамчилар (Google Assistant, Siri) ва мижозларни

автоматлаштирилган қўллаб

-

қувватлаш тизимлари билан интеграция орқали тақдим этиш.

3. Бозорни сегментлаш ва талабни прогнозлаш учун катта маълумотларни таҳлил қилиш ва машинани ўргатиш

(Machine Learning, Big Data) воситалари ёрдамида бозорни маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.


Ахборот

портали (сайт)

яратиш

4. CRM тизимлари ва мақсадли реклама орқали янги мижозларни жалб қилиш.

5. УХ/УИ дизайн тамойиллари асосида қулай интерфейс яратиш, мослашувчан технологиялар, тезкор

буюртма қилиш ва ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар платформалари билан интеграция қилиш.


Электрон

витрина

яратиш

6. Булутли технологиялар орқали жараёнларни автоматлаштириш.

7. Блокчейн ва BI (Business Intelligence) тизимлари орқали хавфсиз маълумотлар

базасини яратиш.



Korporativ

portal yaratish

8. Буюртмаларни қайта ишлаш, тўловларни амалга

ошириш учун замонавий технологиялар, жумладан электрон

ҳамёнлар, криптовалюталар ва тезкор тўлов тизимлари орқали

амалга ошириш.

9. Нархни пасайтириш ва рақобатбардошликни ошириш

орқали этказиб бериш занжирларини оптималлаштириш.

Электрон

дўкон яратиш

10. ERP тизимлари ва Big Data orqali

ҳисоб

-

китоб ва захираларни бошқариш.

Савдо ахборот тизимини

(САТ) яратиш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

358

Адабиётлар шарҳи

.

(Аутио ва бошқ., 2018) тадқиқотида рақамлаштиришнинг аҳамияти ва унинг

бизнес модели инновациялари орқали тадбиркорликка кўрсатадиган таъсири кенг тан

олинган бўлсада, рақамли технологияларни бизнес моделида қўллашнинг компания

даражасидаги самарадорликка таъсири ҳали ҳам етарлича ўрганилмаган.
Рақамлаштириш мамлакатлардаги тадбиркорлик имкониятлари ландшафтларини ва

улардан фойдаланишнинг оптимал усулларини тубдан ўзгартириш қобилиятига эга

эканлиги кенг қабул қилинган

(Боуwман ва бошқ.,2019). (Намбисан, 2017)

Рақамлаштириш туфайли тадбиркорлик фаолиятлари ҳудудий, вақтинчалик ва соҳалар
бўйича мавжуд бўлган чекловлардан холи бўлиб бормоқда. Бу эса тадбиркорлик

имкониятларидан фойдаланишни ҳар қачонгидан ҳам кенгроқ аудитория учун

имкониятли касбга айлантирди деб такидлайди. Шу билан бирга, тадбиркорлик

имкониятларидан фойдаланиш усуллари ҳам сезиларли даражада ривожланди.
Тадбиркорлар бошқа соҳаларда ривожланган инновацион усулларни тобора кўпроқ

қўллашмоқда, масалан, Дизайн Фикрлаш (Десигн Тҳинкинг), Дизайн Спринтлари

(Десигн Спринтс), Тезкор Ўсиш Ҳаcкинги (Гроwтҳ Ҳаcкинг) ва Мослашувчан

Ривожланиш (Агиле Девелопмент) (Броwн, 2009; Кимбелл, 2009; Cонтигиани ва
Левинтҳал, 2019; Боcкен ва Сниҳур, 2020). Ушбу ёндашувлар "тезкор тадбиркорлик"

(леан энтрепренеуршип) деб аталадиган янги, итератив жараённи рағбатлантиради

(Бланк, 2013; Риес, 2011). Ушбу ёндашув тадбиркорлик имкониятлари кўпинча тўлиқ

шаклланган ҳолда бозорни эгалламайди, балки тадбиркорлар томонидан тажрибаларда

синовдан ўтган ҳолда яратилади ва шакллантирилади (Cамуффо

ва

бошқ

.,

2019; Димов,

2016; Ромме ва Реймен, 2018). Бугунги чегараларсиз ва ўзаро боғланган рақамли дунёда

статик ва мустақил мавжуд бўлган «бозор имкониятлари» тобора кам учрайди. Шу

сабабли тадбиркорлар рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда имкониятларни

шакллантириш ва ривожлантиришнинг итератив жараёнидан кўпроқ фойда олишади.
Электрон тижорат тизимининг жорий этилиши, нафақат компаниянинг тижорат

фаолиятини модернизация қилиш, балки мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларини

соддалаштириш, савдо ва маркетинг

стратегияларини такомиллаштириш ҳамда

умумий бизнес жараёнларини автоматлаштириш имконини беради. Шунингдек,
электрон тижорат тизимлари маълумотлар билан ишлаш, молиявий операцияларни

бошқариш ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш учун зарур бўлган воситаларни

тақдим этади. Шу билан бирга, электрон тижорат тизимлар ёрдамида компаниялар

ўзларининг ички жараёнларини янада самарали ва автоматлаштирилган ҳолда
бошқариш, рақобатчилардан ажралиб туриш ва бозордаги ўзгаришларга тезда

мослашиш имкониятига эга бўлади. Компания фойдаси ортган сари унинг бизнеси ҳам

тезроқ ривожланади. Фойда олиш учун мижозларга турли тўлов усулларини тақдим
этиш жуда муҳим бўлиб, бу уларни онлайн савдо қилишга ундайди. Платформа глобал

миқёсда кенгайганида, мижозларга харид қилишда ҳеч қандай қийинчилик
туғдирмаслик учун у ҳар бир мамлакатнинг маҳаллий тўлов тизимларига мослашиши

лозим. Шу сабабли, компаниялар банклар ва молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. Онлайн тўловларнинг энг кўп

ишлатиладиган усули кредит карталар ҳисобланади. Мижоз ўз картасининг
маълумотларини киритади ва тўлов платформа билан боғлиқ етказиб берувчи ҳамда

карта чиқарувчи орқали амалга оширилади. Агар компаниялар ўртасида йирик

миқдордаги тўловлар амалга оширилса,

компания ҳисоблари билан боғланган банк

хизматлари ишлатилади. Бундан ташқари, мобил телефон орқали тўлов қилиш ҳам кенг
тарқалмоқда. Ушбу усулда карта банк иловасига ёки бевосита мобил хизматга

боғланади, ва харажат мижознинг мобил ҳисоб

-

китоб фактурасига қўшилади. Шунга

ўхшаш бошқа усул эса электрон ҳамён (Э

-

wаллет) бўлиб, унда истеъмолчининг шахсий

маълумотлари ва маълум миқдордаги маблағ илова орқали сақланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

359

Рақамли технологиялар ишлаб чиқариш, сотиш ва етказиб бериш каби

жараёнларни автоматлаштириш орқали бизнеснинг самарадорлигини оширади. Бундай

технологиялар нафақат компаниялар учун даромадни оширишга ёрдам беради, балки,

харидорлар учун хизматларнинг тезкор ва юқори сифатли бўлишини ҳам таъминлайди.

Мисол тариқасида, Амазон ва Алибаба каби компанияларнинг электрон тижоратдаги
муваффақиятлари уларнинг рақамли технологияларни самарали қўллашлари

натижасида эришилган

(Hayes

ва

Youderian, 2019).

Тадқиқот методологияси.

Бугунги кунда дунёдаги энг йирик электрон тижорат компаниялари

технологияларни инновацион даражада қўллаб, нафақат ўз фаолиятини кенгайтириб,

балки глобал иқтисодиётга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Ушбу компаниялар

муваффақияти, кўп жиҳатдан, сунъий интеллект (АИ), катта маълумотлар (Биг Дата),
машинавий ўқитиш (МЛ) ва автоматлаштирилган тизимлар каби илғор

технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ. Улар бу технологияларни мижозларга

шахсийлаштирилган хизмат кўрсатиш, маҳсулотни тез ва самарали етказиб бериш

ҳамда бизнес жараёнларини автоматлаштиришда фаол қўллайдилар. Ушбу тадқиқотда
шу каби тавсифий таҳлил усулларидан кенг фойдаланилди. Натижалар бўйича хулоса ва

таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Электрон тижоратни жорий этиш корхоналар учун катта имкониятлар эшигини

очади. Замонавий технологиялар, жумладан булутли хизматлар, CРМ тизимлари, катта

маълумотлар, сунъий интеллект ва блокчейн орқали компаниялар ўз жараёнларини

оптималлаштириб, рақобатбардош бўлиб қолишади. Ҳар бир технологиянинг

афзалликлари электрон тижорат тизимларининг самарадорлигини оширишга ва
мижозлар билан муваффақиятли алоқалар ўрнатишга ёрдам беради. Электрон тижорат

тез ривожланишининг асосий омиллари технологик инновациялар, мижозларга қулай

хизмат кўрсатиш, логистика ва етказиб бериш жараёнларини оптималлаштиришдан

иборат. Дунёнинг етакчи компаниялари Амазон, Wалмарт, Алибаба, ЖД.cом ва
МерcадоЛибре

ўзларининг

самарали

ишлаш

жараёнлари

ва

инновацион

технологиялардан фойдаланишлари орқали рақобатбардошликни оширишга муваффақ

бўлишмоқда(

1-

расm).

1-

расм.

Дунёнинг энг йирик электрон тижорат компанияларини йиллик

даромади бўйича солиштириш

Манба

:

(historytools.org)

маълумотлари

асосида

муаллиф

ишланмаси

.

469.82

134

149

573

10

0

100

200

300

400

500

600

700

Amazon

Alibaba

JD.com

Walmart

MercadoLibre

мл

рд

,

дол

лар

Йиллик даромад


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

360

Ҳар

бир компания ўз бозорида етакчилик қилаётган бўлсада, улар турли хил

технологиялар ва бизнес моделларига таянади. Ушбу компаниялар глобал бозорларда

турли стратегиялар орқали ўз ўрнини мустаҳкамламоқда ва рақамли экотизимларни

кенгайтирмоқда.

Ушбу расмни таҳлилили асосида қуйидаги хулосалар чиқариш

мумкин:

1.

Walmart компанияси энг юқори 573 млрд доллар йиллик даромад билан дунёда

етакчи бўлиб турибди. У ўзининг чакана савдо бўйича анъанавий

моделлари билан электрон тижоратни муваффақиятли ривожлантирди ва бу

орқали мижозларга онлайн ва оффлайн имкониятлар яратди.

Walmart оммавий

омборлар ва етказиб бериш тармоқлари билан мижозларга қулай хизмат кўрсатишни

йўлга қўйган.

2.

Amazon 469.82 млрд долларлик даромад билан иккинчи ўринда туради.

Amazon ўзининг кенг маҳсулот ассортименти, сунъий интеллект технологиялари,

Amazon Web Services (AWS) ва тез етказиб бериш тизимлари билан бозорда яққол

пишқадам ҳисобланади. Компания сунъий интеллект орқали мижозлар учун

шахсийлаштирилган тавсияларни таклиф этиб, мижозлар тажрибасини доимий

равишда яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

3.

ЖД.cом ва

Алибаба компаниялари Хитой бозорида катта рақобат олиб бормоқда.

ЖД.cом 149 млрд доллар даромад билан учинчи ўринда, Алибаба эса 134 млрд

долларлик даромади билан тўртинчи ўринда туради. ЖД.cом тезкор етказиб бериш ва

автоматлаштирилган омборлар билан ажралиб туради, Алибаба эса Алипай орқали

рақамли тўлов хизматларини кенг қўллайди ва катта логистика инфратузилмасига эга.

4.

МерcадоЛибре, Лотин Америкасидаги энг йирик электрон тижорат

платформаси, 10 млрд доллар даромад билан келтирилган компаниялар орасида сўнгги

қаторида жойлашган. Бироқ, компания финтеч хизматлари ва тезкор етказиб бериш

тизимлари орқали минтақавий бозорда етакчи ўринни эгаллайди ва рақамли молиявий
хизматларини ривожлантиришда катта ютуқларга эришмоқда.

Масалан, Амазон ва Алибаба каби компаниялар сунъий интеллект ва катта

маълумотлардан фойдаланган ҳолда мижозларнинг харид одатларини таҳлил қилади

ва уларга махсус тавсиялар беради. Шунингдек, бу компаниялар АИ ва машинавий
ўқитиш технологиялари ёрдамида фирибгарликни аниқлаш, инвентарни бошқариш ва

мижозларга хизмат кўрсатишни автоматлаштиришда катта натижаларга эришмоқда.

ЖД.cом эса логистика соҳасида дронлар ва роботлар орқали маҳсулотларни етказиб

бериш тизимларини такомиллаштириб, тезкор ва самарали етказиб бериш
хизматларини тақдим этмоқда.

Бугунги кунда компаниялар катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш

технологияларидан фойдаланиб, мижозларнинг эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш ва
бозордаги ўзгаришларга мослашиш қобилиятини кучайтирмоқда. Ушбу ёндашув

компанияларга

харидорларнинг

хатти

-

ҳаракатларини,

афзалликларини

ва

кутилмаларини аниқ тушуниш имконини беради. Натижада, улар ўз маҳсулот ва

хизматларини мижоз талабларига мувофиқ равишда мослаштириб, бозорда

рақобатбардошликни оширмоқда.

Электрон тижоратда автоматлаштирилган омборлар, сунъий интеллект

томонидан бошқариладиган логистика тизимлари ва маҳсулотларни АИ ёрдамида

шахсийлаштирилган тавсиялар орқали таклиф этувчи тизимлар энг муҳим технологик

ютуқлар қаторига киради. Масалан, автоматлаштирилган омборлар товарларни

жойлаш ва етказиб бериш жараёнини тезлаштиради, бу эса вақтни тежаш ва
хатоликларни камайтиришни таъминлайди. Сунъий интеллектга асосланган логистика

тизимлари эса юк ташиш жараёнларини самаралироқ бошқариш орқали етказиб

бериш

харажатларини оптималлаштиради.

Бундан ташқари, маҳсулот тавсия тизимлари

мижозлар учун махсус мослаштирилган тажрибани яратиб, харид қилиш жараёнини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

361

қулайроқ

қилади. Ушбу технологиялар нафақат мижозлар эҳтиёжларини қондиришни

осонлаштиради, балки мижозларнинг садоқатини оширади ва компанияларнинг

даромадини кўпайтиради.

2-

жадвалда дунёдаги энг йирик электрон тижорат компанияларининг технологик

ютуқлари ва уларнинг мижозларга қандай хизмат кўрсатаётгани ҳақида батафсил
маълумот берилган:

2-

жадвал

Дунёда йирик электрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар

технологик ютуқлари бўйича маълумот

Компания

номи

Омбор

эгалиги

Олиш

пунктлар

и

Етказиб

бериш

тезлиги

БНПЛ*

хизмат

-

лари

Асосий технологиялар

Amazon

Ҳа

30,000+

globalda

Shu kuni yoki

2 kun ichida

yetkazib

berish

Ҳа

Amazon Web Services (AWS),

shaxsiylashtirilgan tavsiyalar

uchun sunʼiy intellekt, robotik

omborlar, Alexa ovozli

yordamchi, AI asosidagi

Amazon Go

Alibaba

Ҳа

10,000+

(Xitoy)

1-3 kun

ichida

yetkazib

berish

Ҳа

AliCloud (bulut

texnologiyalari), tavsiyalar va

firibgarlikni aniqlash uchun

AI, Alipay toʻlov tizimi, Cainiao

logistika tizimi

JD.com

Ҳа

7,000+
(Xitoy)

Shu kuni yoki

keyingi kuni

yetkazib

berish

Ҳа

JD Logistics (avtomat-

lashtirilgan omborlar,

dronlar), AI asosida

inventarizatsiyani boshqarish,

avtonom yetkazib berish

transport vositalari

Walmart

Ҳа

4,700+

AQShda

Shu kuni

(oziq-ovqat

uchun), 2 kun

ichida

Йўқ

Mashinaviy oʻqitish yordamida

talab prognozlash, Walmart+

obuna xizmati, sunʼiy intellekt

chatbotlari, Omnichannel

tizimlari

Mercado-

Libre

Ҳа

1,000+

(Lotin

Amerikasi)

1-5 kun

ichida

yetkazib

berish

Ҳа

Mercado Pago (fintech),

firibgarlikni aniqlash uchun

AI, tezkor yetkazib berish

texnologiyalari, Mercado

Envios logistika

*БНПЛ

(Ҳозир сотиб ол, кейин тўла) хизмати

Манба:

(historytools.org

) маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.

Юқоридаги

келтирилган

жадвалда

йирик

электрон

тижорат

фаолияти

билан

шуғулланувчи

компаниялар

электрон

тижорат

фаолиятида

турли

ихтисослаштирилган

платформалардан

фойдаланишади

.

Компанияларнинг

ихтисослаштирилган

платформалардан фойдаланиш қобилияти

«...компания брендига бўлган доимий

харидорларнинг ишончини сифатли оширишга имкон беради, бу интернетда билвосита

манбалар орқали узлуксиз таъсир кўрсатиш орқали амалга оширилади» [4, С. 404

-409.].

Электрон тижоратда ихтисослаштирилган платформалардан фойдаланиш –

бу бир неча

онлайн савдо майдонлари ёки дўконлар яратиш ва уларни бошқариш стратегияси

бўлиб, ҳар бири муайян бозор сегменти, маҳсулот тури ёки мақсадли аудиторияга

қаратилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

362

Тадқиқотларимиз

шуни

кўрсатдики,

компаниялар

ихтисослаштирилган

платформалардан фойдаланишда рақамли технологияларни турли эчимлари ва

компонентларини муваффақиятли қўлламоқдалар. Бу қуйидаги ҳолатларда ўз аксини

топади:

1.

Кўп маҳсулот ва категориялар: турли маҳсулотлар ва категорияларни

бошқаришда контент бошқариш тизимлари асосий ўрин тутади. Ушбу технология турли

маҳсулот категориялари ва товарларини онлайн дўконларда тўғри жойлаштириш

имконини беради. Шунингдек, ЭРП тизимлари маҳсулотлар билан боғлиқ жараёнларни

автоматлаштириш ва биргаликда бошқаришга ёрдам беради.

2.

Турли аудиториялар: агар мақсадли аудиториялар турли эҳтиёжларга эга бўлса,

C

РМ технологиялари ҳар бир мижоз сегменти билан алоҳида муносабатларни бошқа

-

риш имконини яратади. Маркетингни автоматлаштириш воситалари эса турли

аудитория

-

лар учун алоҳида маркетинг кампанияларини автоматлаштиришга ёрдам

беради.

3.

Географик фарқлар: турли географик бозорлар учун маҳаллийлаштирилган

савдо платформалари муҳим ҳисобланади. Глобал савдо платформалари

технологиялари ҳар бир минтақага мос интерфейслар яратишда қўлланилиши мумкин.
Гео

-

таргетлаш технологиялари эса мижозларга уларнинг жойлашувига мос равишда

реклама ёки тавсиялар бериш имконини беради.

4.

Турли брендлар ва услублар: бренд менежменти воситалари ҳар бир брендга хос

дизайн, контент ва маҳсулотларни яратиш ҳамда бошқариш имконини беради.

Шунингдек, интеграциялашган тармоқлар ечимлари турли брендлар учун бир хил
мижоз тажрибасини таъминлашга ёрдам беради.

5.Тестлаш ва оптималлаштириш: А/Б тестлаш воситалари турли платформалар ва

аудиториялар учун маркетинг стратегияларини тестлаш имконини яратади. Биг Дата ва

таҳлил қилиш технологиялари эса турли аудитория сегментларига бўлинган
маълумотларни таҳлил қилиш ва платформаларни оптималлаштиришга ёрдам беради.

Илмий тадқиқотда электрон тижорат соҳасида, шунингдек, бизнесни умумий

ривожлантиришда аҳамиятли бўлган замонавий рақамли технологиялар ва

тизимларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Рақамли технологияларни самарали
қўллаш, тизимли ёндашув асосида, электрон савдони муваффақиятли ташкил этишга

ҳисса қўшиши мумкин (2

-

расм).

Мисол учун, Шопифй

маҳаллий ва халқаро мижозлар учун электрон тижоратга

мўлжалланган мослаштирилган ечимларни тақдим этади. Бу ўзгаришлар
истеъмолчиларнинг маҳсулот ва хизматларни онлайн

-

дўконлар орқали турли

вариантлар асосида сотиб олиш ва истеъмол қилиш бўйича катта ўзгаришларга олиб

келди. Шопифй дунё миқёсида турли саноат тармоқлари учун электрон тижорат
платформаларини муваффақиятли тарзда тақдим этиб, энг яхши ечимлар етказиб

берувчи сифатида танилган. Шопифй ўз мижозлари учун веб

-

сайтлар лойиҳалаштиради,

уларни ишлаб чиқади ва бошқаради, буларнинг барчаси мижозларнинг бизнес

муваффақиятини таъминлаш учун рақамли жиҳатдан самарали муҳитда амалга

оширилади.

Ўзбекистон бозорида электрон тижорат соҳасининг ривожланиши сўнгги

йилларда сезиларли суръатларда ўсмоқда. Рақамли технологияларнинг жадал

ривожланиши, аҳолининг интернетдан фойдаланиш кўрсаткичининг ошиши,

шунингдек, финтеч хизматларининг кенгайиши бу соҳадаги муҳим омиллардан

биридир. Электрон тижорат –

маҳсулот ва хизматларни онлайн тарзда сотиб олиш ва

сотиш имкониятини яратиб, Ўзбекистон истеъмолчилари учун қулай ва тезкор ечимлар

таклиф қилмоқда. Бу, бир томондан, анъанавий чакана савдо моделини ўзгартирса,

бошқа томондан, тадбиркорлар учун янги имкониятларни очмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

363

2-

расм. Рақамли технологияларни электрон тижоратдаги ўрни

Ўзбекистонда электрон тижоратнинг жадал ривожланиши, бир томондан, глобал

технологик ўзгаришларга мослашиш, бошқа томондан, миллий иқтисодиётнинг
диверсификация қилинишига ҳисса қўшмоқда. Ҳозирда бозорда кучли рақобат мавжуд

бўлиб, компаниялар истеъмолчилар эҳтиёжларини тезкор ва самарали қондириш учун
технологик инфратузилмани кучайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Электрон

тижоратнинг ўсиши мамлакат иқтисодиёти учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Маҳаллий компаниялар онлайн платформалар яратиб, истеъмолчиларга нафақат

миллий, балки халқаро бозордан ҳам фойдаланиш имконини бермоқда. Шу билан бирга,

Ўзбекистонда йирик компаниялар ҳамда стартаплар электрон тижоратни

ривожлантиришга катта сармоя киритишмоқда. Ҳозирда Ўзбекистон бозорида Узум,
Зоод, Медиапарк, Олча, Техномарт ва Корзинка каби йирик компаниялар электрон

тижоратни ривожлантириш бўйича фаолият олиб боришмоқда. Ушбу компаниялар ўз

мижозларига кенг кўламли хизматлар ва маҳсулотларни етказиб бериш тизимини

таклиф қилмоқда, бу эса уларнинг бозор улушини оширишига ҳисса қўшмоқда

(3-

жадвал).

Qaror qabul

qilishni

qo‘llovchi

texnologiyalar

Korporativ

muloqot
tizimlari

Elektron savdo
texnologiyalari

Elektron tijoratni qoʻllab-quvvatlash uchun raqamli texnologiyalar

Elektron tijoratni rivojlantirish uchun raqamli texnologiyalar

Elektron tijoratning yangi yo‘nalishlari uchun raqamli texnologiyalar

Savdo faoliyatini

qo‘llab-

quvvatlovchi

texnologiyalar

Raqamli tijorat
texnologiyalari

Reklama va PR

texnologiyalari

Mijoz bilan

muloqot qilish

texnologiyalari

Tahliliy va

prognozlash

texnologiyalari


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

364

3-

жадвал

O

zbekistondagi yirik elektron tijorat faoliyati bilan shug

ullanuvchi kompaniyalar bo

yicha ma

lumot

1

12 oy ichida yuklab olinishlar soni,

2

SKU zaxiralarini saqlash bo'limi, mahalliy omborda mavjud,

3

2023 yil ma’lumoti,

4

2,500 m

2

ijaraga olingan.

Manba:

KPMG kompaniyasi tomonidan o’tkazilgan o’rganishlar asosida.

Kompaniya

nomi

Kompaniya tavsifi

Yuklab

olinganlar

soni

1

, mln

SKU

2

soni

Ombor

egaligi

Olish

punktlari

soni

Buyurtma narxi

Yetkazib berish

tezligi

BNPL

Yechimlari

Uzum

Onlayn savdo (marketpleys),

fintech yechimlari, to‘lovlar va

ovqat yetkazib berish

xizmatlarini o‘z ichiga oluvchi

raqamli ekotizim

13.1

500 000

Ha

500

3

Tashkent bo‘yicha

buyurtmalar

$43gacha: $2.6

Toshkent

bo‘yicha: Shu

kuni yetkazib

berish

Ha

Zood

FinTech (ZoodPay), e-tijorat

(ZoodMall), e-logistika

xizmatlari (ZoodShip Fargo

tomonidan boshqariladi)

1.2

6 mln

Yo‘q

4

280

$43 dan yuqori

buyurtmalar uchun

yetkazib berish

bepul

Toshkent

bo‘yicha: Shu

kuni yetkazib

berish

Ha

Mediapark

Uy jihozlari va elektronika

bo‘yicha marketplace,

O‘zbekistonda 33 ta do‘kon

tarmog‘i mavjud

0.46

8

Ma’lumot

yo‘q

Yo‘q

Ma’lumot

yo‘q

Tashkent bo‘yicha:

$87.8 dan yuqori

bo‘lgan

buyurtmalar bepul

Toshkent

bo‘yicha: 24 soat

ichida yetkazib

berish

Yo‘q

Olcha

2017 yilda tashkil etilgan

onlayn-

do‘kon, keng

assortimentdagi glo-bal va

mahalliy ishlab

chiqaruvchilarning

mahsulotlarini taklif etadi

0.494

Ma’lumot

yo‘q

Yo‘q

Ma’lumot

yo‘q

Tashkent bo‘yicha:

1-3 ish kuni ichida

yetkazib berish

3-7 ish kunida

yetkazib berish

Yo‘q

Texnomart

2008 yilda tashkil etilgan

chakana savdo tarmog‘i, maishiy

texnika va elektronika sotishga

ixtisoslashgan

Ma’lumot

yo‘q

Ma’lumot

yo‘q

Yo‘q

Ma’lumot

yo‘q

Buyurtma bo‘yicha

yetkazib berish

Yetkazib berish

vaqti maxsus

buyurtma uchun

sozlanadi

Yo‘q

Korzinka

bu e-grocery (onlayn oziq-ovqat

do‘koni) tarmog‘i bo‘lib, unda

oziq-ovqat mahsulotlari va uy-

ro‘zg‘or buyumlari kabi keng

turdagi mahsulotlar taklif etiladi

0.5

Ma’lumot

yo‘q

Yo‘q

Ma’lumot

yo‘q

Tashkent bo‘yicha:

Dastlabki uchta

yetkazib berish

bepul

Har kuni soat

09:00 dan 23:00

gacha 2 soatlik

yetkazib berish

vaqti mavjud.

Yo‘q


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

365

Мазкур жадвалдаги .

Узум

,

Зоод

,

Медиапарк

,

Олча

,

Техномарт

ва

Корзинка

каби

компаниялар нафақат рақамли савдо майдончаларини, балки уларнинг ривожланиши

учун технологик инфратузилмани ҳам яратишди. Бу компаниялар фойдаланувчиларга

замонавий платформаларда қулай харид қилиш имкониятини таклиф этмоқда, бу эса

миллий бозорга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Электрон тижоратнинг ривожланиши нафақат қулай савдо имкониятлари, балки

янги иш ўринлари яратилиши, молиявий барқарорликни ошириши ва иқтисодий
ўсишга ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир. Шу билан бирга, компаниялар етказиб

бериш тизимларини янада тезкор ва ишончли қилиш, мижозларга қулайроқ шароитлар

яратиш устида ишлашлари лозим. Шунингдек, логистика ва тўлов тизимларида

инновацион ечимлар жорий этиш орқали хизматлар сифатини ошириш катта аҳамият
касб этади.

Компаниялар рақамли технологияларнинг кенг қамровли эчимларидан

фойдаланиб, электрон тижорат фаолиятида рақобатбардошлигини ошириш, мижозлар

базасини кенгайтириш ва бизнес жараёнларини самарали бошқаришда сезиларли
натижаларга эришмоқда. Булутли технологиялар, АИ, БигДата, буюмлар Интернети ва

рақамли тўлов тизимлари каби рақамли технологиялар компанияларга турли

жараёнларни автоматлаштириш, маълумотларни таҳлил қилиш ва инновацион

хизматларни жорий қилиш имкониятини беради.

Бу технологиялар компанияларнинг электрон тижорат фаолиятидаги

муваффақиятини

оширишда

муҳим

воситалар

ҳисобланади.

Рақамли

платформаларнинг очиқлиги эса турли соҳа ва бозор сегментлари ўртасида ўзаро

интеграцияни кучайтириб, янги технологик имкониятларни яратишга замин

ҳозирламоқда. Шу билан бирга, бундай технологиялар турли сегментларда
самарадорликни ошириб, компанияларнинг нафақат миллий, балки глобал бозорларда

ҳам муваффақиятли фаолият юритишини таъминлайди.

Шундай

қилиб,

технологияларнинг

таркибий

жиҳатларини

аниқлаш

компанияларнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга ва улар томонидан
қўлланилаётган электрон тижорат стратегияларининг муваффақиятига бевосита

таъсир кўрсатади. Бу эса электрон тижоратнинг ривожланишини янги босқичга олиб

чиқиб, иқтисодиётнинг рақамли трансформациясига ҳисса қўшади.

Адабиётлар/Литература/References:

Chau, Ngoc Tuan, and Hepu Deng. (2018). “Critical Determinants for Mobile Commerce

Adoption in Vietnamese SMEs: A Conceptual Framework.” Computer Science 138: 433–

40.

Lestari,

Diyan. (2019). “Measuring E

-commerce Adoption Behaviour among Gen-Z in

Jakarta, Indonesia.” Economic Analysis and Policy 64: 103–

15.

Mark Hayes, Andrew Youderian; (2019) The Ultimate Guide to Dropshipping Online];Accesat

15 Ian Available:

https://www.shopify.com/guides/dropshipping/ understanding-dropshipping

Parida, V., D. Sjödin, and W. Reim. (2019) Reviewing Literature on Digitalization, Business

Model Innovation, and Sustainable Industry: Past Achievements and Future Promises.

Sustainability 11(2): p. 391.

Xiong, J., K. Et al., (2021). The Window of Opportunity Brought by the COVID 19 Pandemic:

An Ill Wind Blows for Digitalisation Leapfrogging. Technology Analysis & Strategic Management:

pp. 1

13.

Библиографические ссылки

Chau, Ngoc Tuan, and Hepu Deng. (2018). “Critical Determinants for Mobile Commerce Adoption in Vietnamese SMEs: A Conceptual Framework.” Computer Science 138: 433–40.

Lestari, Diyan. (2019). “Measuring E-commerce Adoption Behaviour among Gen-Z in Jakarta, Indonesia.” Economic Analysis and Policy 64: 103–15.

Mark Hayes, Andrew Youderian; (2019) The Ultimate Guide to Dropshipping Online];Accesat 15 Ian Available: https://www.shopify.com/guides/dropshipping/ understanding-dropshipping

Parida, V., D. Sjödin, and W. Reim. (2019) Reviewing Literature on Digitalization, Business Model Innovation, and Sustainable Industry: Past Achievements and Future Promises. Sustainability 11(2): p. 391.

Xiong, J., K. Et al., (2021). The Window of Opportunity Brought by the COVID 19 Pandemic: An Ill Wind Blows for Digitalisation Leapfrogging. Technology Analysis & Strategic Management: pp. 1–13.