Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.91146

Ключевые слова:

дефицит бюджета налог налоговая задолженность пеня принудительное взыскание

Аннотация

Данная статья посвящена вопросам взыскания налоговой задолженности. Автор анализирует динамику и структуру налоговой задолженности, а также представляет понятия и материалы, касающиеся налоговой задолженности. В статье содержится ряд конкретных предложений по совершенствованию механизма взыскания налоговой задолженности.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

332


ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Отажанов Неъматжон

Cолиқ қўмитаси

ORCID: 0000-0002-1710-5322

nematjon24@gmail.com

Аннотация

.

Ушбу мақола солиқ қарзларини ундириш масалаларига бағишланган.

Муаллиф солиқ қарзи динамикаси ва тузилишини таҳлил қилади ҳамда солиқ қарзи

бўйича тушунчаларни ва материалларни тақдим этади. Мақолада солиқ қарзини
ундиришни такомиллаштириш бўйича бир қатор

аниқ таклифлар мавжуд.

Калит сўзлар:

бюджет тақчиллиги, солиқ, солиқ қарзи, пеня, мажбурий ундириш.

ВЗЫСКАНИЕ НАЛОГОВОЙ ЗАДОЛЖЕННОСТИ И ПУТИ ЕЁ

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ В УЗБЕКИСТАНЕ

Отажанов Неъматжон

Налоговый комитет

Аннотация

.

Данная статья посвящена вопросам взыскания налоговой

задолженности. Автор анализирует динамику и структуру налоговой задолженности, а

также представляет понятия и материалы, касающиеся налоговой задолженности. В
статье содержится ряд конкретных предложений по совершенствованию механизма

взыскания налоговой задолженности.

Ключевые слова:

дефицит бюджета, налог, налоговая задолженность, пеня,

принудительное взыскание.

TAX DEBT COLLECTION AND WAYS TO IMPROVE IT IN UZBEKISTAN

Otajanov Nematjon

Tax Committee

Abstract.

This article is dedicated to the issues of tax debt collection. The author analyzes

the dynamics and structure of tax debt and presents relevant concepts and materials related to

tax debt. The article includes a number of specific proposals for improving the tax debt collection
mechanism.

Keywords:

bud

get deficit, tax, tax debt, penalty, enforced collection.

Кириш

.

Солиқ тушумлари бюджет даромадларининг асосий қисмини ташкил қилади.

Солиқлар давлатнинг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун энг муҳим

молиявий асос бўлиб хизмат қилади. Солиқлар иқтисодиётнинг тизимли элементи

бўлиб, жамиятнинг молиявий фаровонлигини белгилайди ва иқтисодий вазиятга
таъсир қилувчи омил ҳисобланади.

UO‘K:

332.12

IV SON - APREL, 2025

332-336


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

333

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017—2021 йилларга

мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва

либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида ҳам айнан солиқ юкини

камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш,

солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи
чораларни кенгайтириш белгилаб берилди (Фармон, 2017). Ўзаро ҳисоб

-

китоблар

механизмларини мустаҳкамлаш, солиқ қарзи ошишига йўл қўймаслик орқали солиқ

солинадиган базани кенгайтириш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати

органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланмоқда
(Фармон, 2017).

Шу билан бирга, ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар

ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси Давлат

солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий
мезонларидан бири этиб белгиланди. Бунда, назорат амалга оширилиши ва солиқ

қарздорлиги ошишига йўл қўймаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали

солиқ тизими модернизация қилинишидек муҳим вазифалар алоҳида белгилаб берилди

(Қарор, 2018). Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини
такомиллаштириш концепциясида солиқ маъмуриятчилигини, шу жумладан

солиқларни тўлаш даврийлигини тубдан такомиллаштириш бўйича чора

-

тадбирлар

дастурини жорий қилиниши қайд этилди (Фармон, 2018).

Солиқ тўловчилар томонидан амалда солиқ қонунчилигига тўлиқ риоя қилмаслик

ва солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик туфайли солиқ қарзи пайдо
бўлмоқда.

Солиқ қарзларининг пайдо бўлиши охир

-

оқибат давлатнинг ўз мажбуриятларини

бажара олмаслигига олиб келади ва ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш

дастурларини амалга оширишга салбий таъсир қилади.

Солиқ қарздорлигини бюджет тушумларини таъминлашдаги аҳамиятини ҳисобга

олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16

январь куни 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни

таъминлаш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишида
Солиқ қўмитада солиқ қарзини ундириш бўйича туманлараро инспекция ташкил этиш

ва унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар бериш тўғрисида таъкидлаб

ўтдилар

(Мирзиёев, 2024).

Адабиётлар шарҳи.

Аушев (2004) қуйидаги таърифни берган: «Солиқ қарзи

-

бу қонун билан

белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича бажарилмаган мажбуриятларнинг
умумий суммаси, уларни ўз вақтида тўламаганлиги учун жарималар, шунингдек солиқ

қонунчилигини бузганлик учун белгиланган жарималар, пул шакли.

Алихин ва Левачевалар (2018) ўзларининг илмий тадқиқотларида солиқ қарзини

ундириш солиқ базасини кенгайтириш билан биргаликда уни солиқ тўловчидан

ундириш мураккаблигини таъкидлаб, бу жараёнга алоҳида ёндашувни инобатга олган

ҳолда солиқ қарзига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатидан
келиб чиқиб ундириш механизмни ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлашган.

Тошматов (2008) солиқ қарзини юзага келиш сабаблари ва уни бартараф этиш

юзасидан, “Солиқ юкини юқорилиги корхоналар учун қатор салбий оқибатларни

келтириб чиқаради. Бундай оқибатларга солиқ қарзларининг ошиши, хуфиёна
иқтисодиёт қамровларининг кенгайиши, кредиторлик қарздорликларининг ошиши

кабиларни келтириш мумкин. Солиққа тортиш тизими солиқ тўлашдан қонуний ва

ноқонуний қочиш имкониятларини минималлаштириши лозим”

-

деб таъкидлаган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

334

Ниязметовнинг (2008) таъкидлашича солиқ қарзи юзага келишини “ҚҚС ва

мулкий солиқлар юкининг асосан саноат корхоналари зиммасига юклатилганлиги

солиқ юкининг нотекис жойлашувига, саноат корхоналари солиқ юкининг нисбатан

оғир бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу эса корхоналарда солиқ қарзи муаммосини тугатишга

йўл бермайди. Солиқ қарзларининг катта қисми умумбелгиланган солиқлар кесимига
тўғри келади. Бу эса, солиқ юкининг умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи

корхоналар молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган даражада оғирлигидан

далолат беради.

Ташмухамедованинг (2018) фикрига кўра, республика давлат солиқ органлари

фаолиятини, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик

қилиш, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, солиқ

назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада

такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда таққослаш, тизимли ёндашув усулларидан

фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, солиқ қарзига доир маълумотлар ва
уларни таҳлиллари амалга оширилиб илмий хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Кейинги йилларда мамлакатимиз ҳукумати томонидан давлат бюджети

даромадларини ошириш ва уларни мунтазам равишда келиб тушишини таъминлаш,
давлат бюджети харажатларини самарали сарфланишини бўйича манзилли ишлар олиб

борилмоқда. Лекин эришилган ижобий натижаларга қарамасдан Ўзбекистон

Республикасида ҳозирги даврда ҳам давлат бюджети тақчиллиги муаммоси мавжуд.

Давлат бюджети даромадларини кўпайтириш, солиқ юкини оширмасдан яъни

амалиётга янги солиқ турлари киритиш ёки амалдаги солиқларнинг ставкаларини

оширмасдан солиқ қарзини ундириш орқали амалга оширилади.

Солиқ қарзи

-

ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда

тўланмаган солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг,
шунингдек муддатда тўланмаган молиявий санкциялар ва пеняларнинг суммалари

(

Кодекс, 2020).

Бугунги кунда солиқ қарзига нисбатан қуйидаги чоралар кўрилади:

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан:

солиқларни тўлаш муддати ўтганидан кейин 3 кундан кечиктирмай солиқ қарзини

узиш тўғрисида талабнома юборилади ва солиқларни тўлаш учун тўлов

топшириқномалари тақдим этилмаган бўлса, уларнинг банк ҳисобварақларига солиқ
органлари томонидан автоматлаштирилган тизим орқали инкассо топшириқномалари

қўйилади;

тан олинган солиқ қарзи бўйича, яъни солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома

берилган санадан бошлаб 10 календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз

билдирилмаган тақдирда юридик шахсларнинг мол

-

мулкларига нисбатан тақиқ

қўйилади ва 15 календарь кун ичида тўлиқ бажарилмаган тақдирда солиқ органининг
қарори билан мол

-

мулки хатланиши мумкин;

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан солиқ қарзини узиш

тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 60 календарь кун ичида солиқ қарзи

тўланмаган тақдирда солиқ органи қарори асосида ундирув солиқ тўловчининг мол

-

мулкига қаратилади ва қарор Мажбурий ижро бюроларига юборилади.

Жисмоний шахснинг солиқ қарзи умумий суммаси 1 млн сўмдан ошган тақдирда,

солиқ органи солиқ қарзини ундириш юзасидан судга ариза киритади ва суд қарори

ижроси Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

335

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган

суммасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда

амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг фоиз ставкаси

бўйича хисобланади.

Солиқ органларида етарли ваколатлар бўлмаганлиги сабабли солиқ қарзини

йилдан

-

йилга ошиб бормоқда (1

-

жадвал)

1-

жадвал

Республика

бўйича

2022-2024

йилларда

солиқ

қарзи

100

млн

сўмдан

юқори

қурилииш

ва

ишлаб

чиқариш

корхоналарининг

қарздорлик

динамикаси

тўғрисида

МАЪЛУМОТ

млрд

.

сўм

Соха номи

2022 йил

2023 йил

2024 йил

сони

суммас

и

сони

суммаси

сони

суммаси

Жами

1197

683,6

1556

1 177,4

1816

2 173,5

Қурилиш корхоналари

574

408,3

795

445,8

915

812,2

Ишлаб чиқариш

корхоналари

623

275,3

761

731,6

901

1 361,3

Манба:

муаллиф томонидан Солиқ қўмитасининг очиқ маълумотлари асосида тайёрланди.

1-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2024 йилда қурилиш

корхоналарининг солиқ қарзининг 812,2 млрд. сўмни ташкил этиб 2023 йилга

(445,8

млрд.сўм)

нисбатан 366,4 млрд.сўм, 2022 йилга

(408,3

млрд.сўм)

нисбатан 403,9

млрд.сўмга ошган, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналаринг солиқ қарзининг 1361,3

млрд. сўмни ташкил этиб 2023 йилга

(731,6 млрд.сўм)

нисбатан 629,7 млрд.сўм, 2022

йилга

(275,3

млрд.сўм)

нисбатан 1

086 млрд.сўмга ошган. Шунинг учун солиқ қарзини

ўсишини олдини олиш мақсадида кескин чоралар кўришни талаб этади.

Хулоса ва таклифлар.

Кейинги йилларда мамлакатимизда солиқ тўғрисидаги қонунчиликни

такомиллаштириш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини эркинлаштириш ва
уларнинг ҳақ

-

ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган салмоқли ишлар амалга

оширилмоқда.

Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин иқтисодиёт салмоғини камайтириш,

бюджет даромадларини ошириш ва унинг базасини кенгайтириш ҳамда солиқ
тўловчиларнинг бюджетга тўловлар бўйича масъулиятини янада ошириш тақозо

этилмоқда.

Шу муносабат билан солиқ қарзини ундириш бўйича солиқ органларига қуйидаги

ваколатлар бериш таклиф қилинади.

қарздор

жисмоний шахснинг, юридик шахслар раҳбар ва таъсисчиларининг

Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини белгиланган тартибда вақтинча чеклаш;

ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларига

қаратиш;

қарздорнинг

автомототранспорт воситаларига қидирув эълон қилиш;

жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини мол

-

мулки ҳисобидан ундириш бўйича

судга мурожаат қилмасдан тўғридан

-

тўғри солиқ оргнанларининг қарори асосида

ундирувга қаратиш;

қарздорларга

нисбатан мажбуриятлар реестрини жорий этиш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel

www.sci-p.uz

336

Хулоса қилиб айтганда, солиқ органларига берилган янги ваколатлар натижасида

солиқ қарзига нисбатан қўлланилаётган мажбурий ундирув чоралари самарадорлиги

ошиб, солиқ тўловчилар тўлов интизоми мустаҳкамланади, давлат бюджети ва

мақсадли жамғармаларига тушумлар миқдори ошиб, бюджет дефицити ва солиқ

қарзининг қисқартирилишига эришилади.

Адабиётлар/Литература/References:

Aushev T.A. (2004) Nalogovaya zadolzhennost’: vozmozhnosti ee sokrashcheniya [Tax

debt:

its reduction prospects]. Stavropol, SSU Publ., 20 p.

Tashmuxamedova YA. (2018) «O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor

yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini amalga oshirishda iqtisodiyotni rivojlantirish va

liberallashtirish masalalari» mavzuidagi Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari

to‘plami. –

Toshkent. -419 bet.

Алихин С.Н., Левачева Д.А. (2018) Эволюция механизма принудительного взыскания

задолженности перед бюджетом.// Налоги. –С.28.

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

Қарор

(2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги

«Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» ПҚ

-3802-

сонли қарори.

Мирзиёев Ш. (2024) йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий

ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар. 16 январь.

Ниязметов И. (2008) Солиқ юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий

фаолиятига ва бюджет даромадларига таъсири таҳлили. Номзодлик иши.

Автореферат. 9.

Тошматов Ш. (2008) Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар ролини

кучайтириш муаммолари.

-

Докторлик иши. Автореферат. –Т.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги

“Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнингйиғилувчанлигини ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5116-

сонли

фармони.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2017 йилдаги Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ

-

4947-

сонли фармони.

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги

«Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси

тўғрисида»ги ПФ

-5468-

сонли фармони.

Библиографические ссылки

Aushev T.A. (2004) Nalogovaya zadolzhennost’: vozmozhnosti ee sokrashcheniya [Tax debt: its reduction prospects]. Stavropol, SSU Publ., 20 p.

Tashmuxamedova YA. (2018) «O‘zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar strategiyasini amalga oshirishda iqtisodiyotni rivojlantirish va liberallashtirish masalalari» mavzuidagi Xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to‘plami. –Toshkent. -419 bet.

Алихин С.Н., Левачева Д.А. (2018) Эволюция механизма принудительного взыскания задолженности перед бюджетом.// Налоги. –С.28.

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3802-сонли қарори.

Мирзиёев Ш. (2024) йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар. 16 январь.

Ниязметов И. (2008) Солиқ юкининг тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятига ва бюджет даромадларига таъсири таҳлили. Номзодлик иши. Автореферат. 9.

Тошматов Ш. (2008) Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар ролини кучайтириш муаммолари. -Докторлик иши. Автореферат. –Т.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнингйиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли фармони.

Фармон (2017) Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сонли фармони.

Фармон (2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли фармони.