Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
385
ЎЗБЕКИСТОН МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИГИ: КЛАСТЕРЛАРНИНГ СОҲАНИНГ
РИВОЖЛАНИШИДАГИ РОЛИ
и.ф.н., доц.
Урдушев Хамракул
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети
ORCID:0000-0003-4984-0214
Эшанқулов Сирожиддин
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси,
чорвачилик ва биотехнологиялар университети
ORCID 0000-0003-0272-9404
Аннотация.
Мақолада Ўзбекистонда мева-сабзавот секторининг экспорт
салоҳияти ва унинг ривожланиш истиқболлари статистик маълумотлар асосида
таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада мева-сабзавот секторнинг самарали
ривожланишида кластер тизимининг афзалликлари кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар:
қишлоқ хўжалиги, аграр сектор, мева-сабзавот, экспорт, кластер,
ўзгариш динамикаси.
ФРУКТОВОДСТВО И ОВОЩЕВОДСТВО В УЗБЕКИСТАНЕ: РОЛЬ КЛАСТЕРОВ В
РАЗВИТИИ ОТРАСЛИ
к.э.н., доц.
Урдушев Хамракул
Самаркандский государственный университет
ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий
Эшанкулов Сирожиддин
Самаркандский государственный университет
ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий
Аннотация.
В стате на основе статистических данних анализируются
экспортний потенциал и перспективи развития плодоовошного сектора Узбекистана. В
стате также показани преимушества агрокластерной системи в эффективном
развитии плодоовошной отрасли.
Ключевые слова:
сельское хозяйство, аграрный сектор, плодоовощная продукция,
экспорт, кластер, динамика изменений.
UO‘K: 338.012
IV SON - APREL, 2025
385-395
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
386
FRUIT AND VEGETABLE GROWING IN UZBEKISTAN: THE ROLE OF CLUSTERS IN THE
DEVELOPMENT OF THE INDUSTRY
PhD, assoc. prof.
Urdushev Khamrakul
Samarkand State University of Veterinary Medicine,
Animal Husbandry and Biotechnologies
Eshankulov Sirojiddin
Samarkand State University of Veterinary Medicine,
Animal Husbandry and Biotechnologies
Abstract.
The article analyzes Uzbekistan's export potential and prospects for developing
the fruit and vegetable sector based on statistical data. The article also demonstrates the
advantages of the agro-cluster system in the effective development of the fruit and vegetable
sector.
Keywords:
agriculture, agricultural sector, fruit and vegetable, export, cluster, dynamics of
change.
Кириш.
2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида кузатилган 6,5 фоизлик ўсиш ЯИМ
ҳажмини 1 454 573,9 миллиард сўмга етказишга имкон берди. Қишлоқ хўжалиги
Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади, бироқ ЯИМ таркибидаги улуши 2020
йилдан бери камайиш тенденциясини кўрсатмоқда. 2020 йилда бу кўрсаткич 24,1%ни
ташкил этган бўлса, 2021 йилда 23,6%, 2022 йилда 22,3%, 2023 йилда эса 21,2% дан
иборат бўлди. 2024 йилда ушбу тенденция давом этиб, улуш 19,2%га тушди. Бу
тенденция аграр тармоқнинг диверсификациялашувчи иқтисодиётдаги ўрнининг аста-
секин пасайишини кўрсатса-да, мева-сабзавотчилик ва узумчилик каби ихтисослашган
соҳалар қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғларидан бири сифатида фаолият
кўрсатмокда. Хусусан, мева-сабзавотчилик мамлакатнинг аграр экспорт салоҳиятининг
71,2% гача тўғри келади (2024 йилда 1549,5 млн доллар) ва умумий экспортда 5,8%
улушга эга бўлган. Ўрганишлар, қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улушининг камайиши
кўплаб омиллар натижаси ўлароқ рўй бериши мумкинлигини кўрсатади, масалан:
саноатлашувнинг тезлашуви (иқтисодиётнинг саноат тармоқларига қараб ўсиши
қишлоқ хўжалигининг улушини камайтириши мумкинлиги); технологияларнинг
ривожланиши (қишлоқ хўжалигидаги механизация, суғориш тизимлари ва бошқа
технологик янгиликлар меҳнат унумдорлигини оширади, бу эса камроқ ишчи кучи
билан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради); шаҳарлашув (аҳолининг
шаҳарларга кўчиши қишлоқ хўжалигида ишчи кучи етишмовчилигига олиб келиши
мумкин); экспортнинг пасайиши (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти
пасайса, бу соҳанинг ЯИМ таркибидаги улушига салбий таъсир кўрсатади) ва иқлим
ўзгаришлари (қурғоқчилик, сув танқислиги ва бошқа иқлим ўзгаришлари қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилига салбий таъсир кўрсатиши мумкин). Шу билан
бирга, қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улушининг камайиши аграр соҳанинг
ривожланишига зид бўлмайди. Аксинча, бу кўрсаткич хизмат ва ишлаб чиқариш
соҳаларининг тезроқ ўсиши сабабли нисбий жиҳатда пасайиши мумкин. Лекин, айни
пайтда мева-сабзавотчиликнинг кластерлашув моделлари асосида экспортга
йўналтирилган ривожланиши, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш имкониятини намоён қилади. Мақоланинг мақсади – Ўзбекистоннинг 2020-
2024 йиллардаги қишлоқ хўжалиги экспорти статистик маълумотларига асосланиб,
мева-сабзавотчилик
тармоғининг
бозор
иқтисодиёти
шароитида
ижобий
динамикасини шакллантиришда экспортнинг ўрнини илмий-таҳлилий ёндошув
асосида ўрганиш ва ушбу соҳанинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини аниқлашдан
иборат.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
387
Адабиётлар шарҳи.
Агрокластерлар қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлиб,
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, қайта ишлаш корхоналари ва бозорлар
ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш,
экспортни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва қишлоқ жойларни барқарор
ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасининг барқарор ривожига ҳисса
қўшади. Улар фермерларга замонавий технологиялар, молиявий ресурслар ва
бозорларга
кириш
имкониятларини
тақдим
этиш
орқали
уларнинг
рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, агрокластерлар
қишлоқ жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, аҳолининг
даромадларини ошириш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида барқарорликни таъминлашга
хизмат қилади (Урдушев ва бошқ., 2020-2024).
Мева-сабзавотчилик тармоғида кластер тизимини жорий этиш ва уларни
такомиллаштириб бориш, мамлакат иқтисодиётида барқарор ва рақобатбардош ишлаб
чиқариш тизимини яратишга ҳисса қўшади. Кластер тизими маҳсулотлар сифатини
ошириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, ички ва ташқи бозорларни эгаллаш ва
рақобатбардошликни оширишга имконят яратиб боради.
Гарвард бизнес мактабининг профессори Портер (1990) рақобатбардошлик,
стратегия ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги ишлари билан танилган. Унинг
Competitive Advantage (Рақобат устунлиги) асарида кластерлар рақобатбардошликни
оширишдаги муҳим омили сифатида таҳлил этилган. Портер кластерларни географик
жиҳатдан яқин бўлган ўзаро боғлиқ компаниялар, таъминотчилар ва тегишли
муассасалар гуруҳи сифатида таснифлайди.
Кластернинг хусусиятлари, ундаги бизнес тузилмаларни бошқа шаклдаги
корхоналарга нисбатан афзалликларини келтириб чиқаради. Шу боисдан Портер (2010)
кластерларнинг қуйидаги муҳим афзалликлари ажратиб кўрсатади: ишлаб чиқариш ва
ишчи кучларининг ихтисослашган омилларидан самаралироқ фойдаланиш;
маълумотларга кенгроқ кириш; иштирокчилар фаолиятида бир-бирини тўлдириб
борилиши; ташкилотлар ва жамиятда яратиладиган имкониятлардан фойдаланишни
ошиб бориши; инновацион янгиланиб боришга қодирлиги; янги бизнесни яратишда
ташаббускорлиги; янги бизнес тузилмаларининг пайдо бўлиш тезлигини ошиши.
Бозор иқтисодиёти шароитида кластерларни тузилиши, ҳажми ва фаолият турига
қараб шакллантиришни учта асосий тамойили кенг тарқалган, улар: потенциал
иштирокчилар манфаатларининг умумийлиги, концентрация (мунтазам алоқалар учун
қулай ҳудудларни аниқланиши) ва иштирокчилар боғлиқлигини таъминловчи ўзаро
алоқалардан иборатдир (Терешин ва Володин, 2011). Кластер тузилмаларини
шакллантириш, фаолият кўрсатиш ва бошқариш тамойилларини аниқлашда уларни
учта гуруҳга ажратиб кўрсатиш мумкин: мақсад тамойиллари, шакл ва мазмун
тамойиллари, бошқариш ва ўзаро ҳамкорлик. Шу билан бирга, иштирокчилар
манфаатлари асосида шаклланган мақсад тамойиллари кластерлар шаклланишининг
таклиф этилаётган тизимида етакчилик қилади. Ўз ўрнида, кластерни шакллантириш
тамойиллари унинг фаолият кўрсатиши, иқтисодий, ташкилий, технологик ва тизимли
хусусиятга эга тамойилларга асосланган бўлиши лозим, қайсиким улар кластернинг
барча иштирокчиларини ва кластерни ўзини мутоносиб (адекват) ривожланишини
таъминлайди. Бугунги кунда кластерлар дунё мамлакатларининг иқтисодий сиёсатида
муҳим ҳодиса бўлиб келмоқда. Кластер, ўзининг барча элементларини узлуксиз
такомиллаштириб боришни назарда тутади ва уларнинг ўзаро алоқаси алоҳида
элементни ҳам, бир бутун кластерни ҳам рақобатдошлигини ошишига ҳисса қўшиб
боради.
Кўплаб тадқиқотларда, иқтисодий кластерлар – мураккаб тизимлар сифатида
тадқиқ қилинади (Фролова, n.d.). Иқтисодий кластерлар – бу, кишилик жамиятини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
388
ривожланиши, унинг фаолият муҳити, мавжудлик шарти, глобал вазиятлар маҳсулидир.
Кластерларни юзага келиш шарт-шароитлари ва ривожланишини моҳиятини англаб
етиш, уларни келажакда самарали ривожланишни аниқлашга имкон беради.
Кластернинг жуда кўп таърифлари мавжуд,- деб қайд этади Куценко “Кластер
тушунчасига оид” номли мақоласида. Кластер мавзусига ихтисослашган деярли ҳар бир
муаллиф бу ҳодисага ўз таърифини беради. Шу билан бирга, бу таърифлар ўртасидаги
фарқлар, қоида тариқасида, концептуал хусусиятга эга эмас, балки турли хил урғуларда,
атамаларни турлича тушунишда, таржима хусусиятларида намоён бўлади. Натижада,
кластернинг ягона таърифи йўқ; шу билан бирга, мавжуд таърифлар борасида баҳслар
ҳам йўқ. Шу муносабат билан, менинг фикримча (Куценко, n.d.), олдингиларини
умумлаштирувчи ва аниқлаштирувчи шахсий таъриф беришга уриниш етарли эмас.
Бундай таъриф (юзлаб бошқа, эҳтимол, бироз фарқ қиладиган таърифлар қаторида)
илдиз отиши учун, кластер тушунчаси, шунингдек унга алоқадор бўлган бошқа
тушунчалар ҳам мантиқан жойлашадиган, воқеликни реал тарзда тасвирловчи яхлит
тушунчалар тизимини таклиф қилиш керак. Натижада, кластер тушунчаси кўпроқ
аниқлик ва амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлади.
Кластернинг географик-ҳудудий жойлашувига кўра концентрация- ланганлиги,
ўз-ўзидан шаклланиши, тармоқли ташкил этилиши, тизимлилиги, тармоқлараро
хусусиятлари, уникаллиги, фан ва илмий тадқиқотларга боғлиқлиги, инновационлиги
унинг таянч аломатлари ҳисобланади. Турли даражадаги бошқарув доираларида,
кластер концепциясига – минтақа ёки тармоқни, ёки мамлакатни рейтингини оширувчи
янги бошқарув технологияси сифатида қаралмоқда.
Кластерлаштириш етакчи мамлакатлар иқтисодиётини 60% фоизини қамраб
олган, ва унга дунё иқтисодий тизимининг янги ривожланиш вектори сифатида
қаралмоқда.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада
қаралаётган
муаммони
атлофлича
таҳлил
қилиш, таҳлил
натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишда индукция ва дедукция, статистик ва қиёсий таҳлил, график тасвирлаш каби
усуллар қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Даставвал, қишлоқ хўжалик секторида фаолият кўрсатаётган кластерлар сонига
тўхталамиз. Ўрганишлар, қишлоқ хўжалиги тизимида фаолият кўрсатаётган кластерлар
сони бўйича турли манбалардаги маълумотлар ўртасида фарқлар борлигини кўрсатади,
масалан: 2017 йилда Ўзбекистонда 2 та қишлоқ хўжалиги кластери ишлаган бўлса, 2022
йилга келиб уларнинг сони 633 тага етди. Бугунги кунда мамлакатда 249 та мева-
сабзавотчилик кластери фаолият юритмоқда (review.uz, 2022) Баъзи манбаларда
кластерлар умумий сони 844 тани, шундан, мева-сабзавотчилик кластерлари сони 261
тани ташкил этади деб қайд этилади (2023). Бошқа манбаларда эса ... 2024 йилга келиб
кластерлар сони 662 тага етди, шу жумладан, 136 та мева-сабзавотчилик кластерлар
фаолият юритмоқда деган маълумотлар берилган (klasteruzb).
Кластерлар сони бўйича фарқланишларнинг бир нечта сабаби бўлиши мумкин.
Иқтисодий тизимларни кластер тизимига ўтказиш мураккаб жараён бўлгани учун,
тадқиқотларда "шаклланаётган", "ривожланаётган", "янги шаклланаётган" ва
"потенциал" кластерлар каби атамалар қўлланилади. Шунингдек, "протокластерлар"
(proto-clusters) атамаси ҳам кенг тарқалган.
"Протокластерлар" (proto-clusters) - бу кластернинг бошланғич босқичидаги
компаниялар ёки ташкилотлар гуруҳи бўлиб, улар ҳали тўлақонли кластернинг барча
хусусиятларига эга бўлмайди, аммо уни шакллантириш учун потенциалга эга бўлади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
389
Протокластерларнинг асосий хусусиятлари қуйидагиларда кўринади:
Протокластерлар: кластерларнинг дастлабки шаклланиш босқичи ҳисобланади;
Заиф ихтисослашув: протокластердаги компаниялар турли соҳалар билан боғлиқ
бўлиши мумкин, аммо маълум бир ҳудуд ёки соҳани ривожлантиришга умумий
қизиқишлар мавжуд бўлиши;
Аниқ мувофиқлаштиришнинг йўқлиги: протокластер компаниялари ўртасидаги
ўзаро ҳамкорлик тасодифан, аниқ режа ва мувофиқлаштиришсиз амалга оширилади;
Институционал қўллаб-қувватлаш етишмаслиги: протокластерларда кўпинча
ассоциациялар ёки кластер ташкилотлари каби аниқ белгиланган институционал
тузилмалар бўлмаслиги;
Протокластерлар ривожланиш жараёнида бўлиб, уларнинг тўлақонли кластерга
айланиши учун маълум бир шарт- шароитлар ва ҳаракатлар талаб этилади.
Протокластернинг хусусиятларига мисоллар келтирамиз:
•
бир ёки бир нечта турдош
соҳаларда фаолият юритадиган, бир
географик ҳудудда жойлашган бир нечта компаниянинг мавжудлиги;
•
компаниялар ўртасидаги ҳамкорликнинг бошланиши, масалан, тажриба
алмашиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ёки харидлар қилиш;
•
кластерни ривожлантириш бўйича биринчи ташаббусларнинг пайдо бўлиши,
масалан, ассоциация ёки кластер тузулмаларини яратилиши;
•
маҳаллий ҳокимият органлари ёки бошқа манфаатдор томонлар томонидан
кластерни ривожлантиришга бўлган қизиқишнинг ошиши.
Протокластерлар статик тузилмалар эмас. Улар доимий равишда ривожланиб,
тўлақонли кластерга айланиши мумкин. Бунинг учун кластер иштирокчиларининг
фаол ҳаракатлари, шунингдек, давлат ва бошқа манфаатдор томонларнинг қўллаб-
қувватлаши зарур бўлади.
Протокластерлар, кластернинг баъзи хусусиятларига эга бўлган ва давлат
томонидан қўллаб-қувватланса, тўлиқ кластерга айланиши мумкин бўлган корхоналар
бирлашмасини англатади. Масалан, инновационлик ва ўзаро ҳамкорликнинг етарли
даражасига эга бўлган, бироқ тўлақонли фаолият юритиш учун зарур бўлган "критик
масса"га эга бўлмаган кичик ва ўрта корхоналар протокластери бўлиши мумкин.
Корхонанинг "критик масса"си деганда, корхонанинг муваффақиятли фаолият
кўрсатиши ва бозорда барқарорликка эришиши учун зарур бўлган ресурсларнинг
минимал ҳажми тушунилади. Бу ресурслар молиявий маблағларни, меҳнат
ресурсларини, ишлаб чиқариш қувватларини, мижозлар базасини ва корхонанинг
барқарор фаолиятини таъминлайдиган бошқа омилларни ўз ичига олиши мумкин
(Куценко, n.d.).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон
Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ПФ-5388-сон Фармонига мувофиқ мева-сабзавот кластерларини
иккита йўналишда шакллантириш жорий этиш
йўлга қўйилди:
биринчи йўналиш:
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача
бўлган белгиланган жараённи мустақил равишда амалга оширувчи ягона ёки ўзаро
боғлиқ корхоналар гуруҳи доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
ташкил этиш кластери;
иккинчи йўналиш:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги
юмушларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи
ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни
келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари,
тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар ўртасида
кафолатланган шартномалар асосида “уруғ – кўчат – маҳсулот етиштириш – тайёрлаш –
сақлаш – қайта ишлаш – транспортировка қилиш – бозорга етказиш” тамойили бўйича
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
390
узлуксиз занжирни шакллантирадиган мева- сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни
ташкил этиш кластери.
1-расм. Мева-сабзавот кластерларини ер майдонига кўра шаклланишини
схематик кўриниши (
Эшанкулов, 2021
)
Ўрганишлар (Урдушев ва Эшанкулов, 2020; 2021), Ўзбекистонда мева-сабзавот
кластерлари “Мустақил” (биринчи йўналиш), “Тайёрлов-қайта ишлаш” ва “Аралаш”
шакллари (иккинчи йўналиш)да ташкил этилганини кўрсатади (1-Расм.).
Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар аниқланган: Республикамиз бўйича
мева-сабзавот кластери жойлашган ҳудудлардаги 306253 гектар мева-сабзавот
майдонини 176955 гектари ёки 57,8 %и
аралаш
кластерлар, 80818 гектари ёки 26,4 %и
тайёрлов - қайта ишлаш
, 48480 гектари ёки 15,8 %и
мустақил
кластерларга тўғри
келган.
Бевосита кластерларга тегишли бўлган 30500 гектар мева-сабзавот майдонини
23191 гектари ёки 76%и аралаш кластерлар, 7309 гектари ёки 24%и мустақил
кластерлар ҳиссасига тўғри келади.
Мева-сабзавот кластерлари тизимида 10033 та фермер хўжалиги фаолият юритган
(2020). Уларнинг 23191 таси ёки 76 %и аралаш кластерларга, ва қолган 2076 таси ёки
20,7 %и тайёрлов қайта ишлаш кластерларга бириктирилган ҳолда фаолият юритган.
Кластерлар фаолият кўрсатаётган ҳудудлардаги умумий
мева-сабзавот
майдонини 116024 гектари ёки 37,9 %и кластерларга бириктирилган. Унинг 30500
гектари ёки 26,3 %и кластерларга, 85524 гектари ёки 73,7 %и эса кластерларга
бириктирилган фермер хўжаликларига тегишли. Республика бўйича мева-сабзавот
кластерлари жойлашган ҳудудлардаги жами мева-сабзавот майдонларини кластерлар
билан қамраб олиш даражаси 38,0 %ни ташкил этади.
Мустақил
кластерлар
Фермер хўжалиги (деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари)
Аралаш кластерлар
Кластер
майдони
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то сотишгача
бўлган жараёнларни амалга оширишни қамраб олувчи занжири
Кластер майдони
Тайёрлов-қайта ишлаш кластерлари
Фермер хўжалиги (деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари) майдони
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
391
1-жадвал
Мева-сабзавот кластерларини ер майдони ва маҳсулот ишлаб чиқариш
шакллари бўйича кўрсаткичлари (
Урдушев ва Эшанкулов, 2021
)
№
Кўрсаткичлар номи
Республика
бўйича
жами
Мустақил
кластерлар
Аралаш
кластерлар
Тайёрлов-
қайта ишлаш
кластерлари
1.
Кластерлар сони
147
11
16
120
2.
Кластерлаштирилган
ҳудудлардаги мева-
сабзавотлар майдони, га
306253
48480
176955
80818
2.1.
ш.ж. жамига нисбатан
салмоғи, %
100
15,8
57,8
26,4
3.
Кластерларга
бириктирилган ер
майдони, га
116024
30500
66924
18600
3.2.
ш.ж. жамига нисбатан
салмоғи, %
100
26,3
57,7
16,0
4.
Кластерлар майдони, га
30500
7309
23191
0
5.
Кластерларга
бириктирилган фермер
хўжаликлари сони
10033
0
7957
2076
6.
Кластерларга
бириктирилган фермер
хўжаликлари майдони,
га
85524
0
66924
18600
2024 йил якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги секторида
яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 266 565,0 млрд сўмни ташкил этди ва 2023 йил
билан таққослаганда 3,1 % га ўсди. Тармоқда 2020 йилда – 2,9%, 2021 йилда – 4,0 %, 2022
йилда – 3,6 % ва 2023 йилда – 4,1 % даражасида ижобий ўсиш қайд этилди.
Ўрганилаётган даврда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида норасмий
иқтисодиётда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 169526,7 млрд сўмни, унинг
ушбу тармоқ ялпи қўшилган қийматидаги улуши 63,6 % ни ташкил этди. Бизнингча, бу
кўрсаткичнинг юкорилигини расмий статистиканинг чекланланганлиги ва кичик
хўжаликлар (деҳқон ва томорқа хўжаликлари) сонини кўплиги билан изоҳлаш мумкин.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини хўжалиги мева-сабзавотчилик ва узумчилик
тармоғини ривожланиши: экспорт имкониятлари ва иқтисодий таъсири. Ўзбекистонда
сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини
ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу соҳада амалга оширилаётган
ислоҳотлар ва инвестициялар натижасида экспорт қилинаётган маҳсулотлар сифати ва
ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Экспорт динамикаси ва умумий кўрсаткичлар: 2024 йилда Ўзбекистонда озиқ-
овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 2175,2 миллион АҚШ долларига етди,
бу 2023 йилга нисбатан 109,8% ўсишни кўрсатади. Бу рақамлар мамлакатнинг
агроишлаб чиқариш соҳасидаги мустаҳкам позициясини тасдиқлайди. Экспортнинг
71,2% ёки 1549,5 миллион доллари мева ва сабзавотларга тўғри келади, бу эса ушбу
тармоқнинг мамлакат ташқи савдосидаги етакчи ролини кўрсатади. Ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ) таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 2024 йилда
19,2%ни ташкил этди. Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигининг нафaқат экспорт, балки ички
иқтисодиёт учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Айниқса, мева-
сабзавотчилик ва узумчилик соҳалари мамлакат қишлоқ хўжалигида устувор ўринни
эгаллаб, иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверларидан бирига айланиб бормоқда.
Мева ва сабзавотлар экспорти: ҳажм ва қиймат. 2024 йилда Ўзбекистон 22036,2
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
392
минг тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди, унинг умумий қиймати
1549,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 2023 йилга нисбатан экспорт қиймати
31,2%га, маҳсулот ҳажми эса 15,8% ёки 278,5 минг тоннага ошди. Бу ўсиш нафақат ишлаб
чиқариш имкониятларининг кенгайгани, балки маҳсулот сифати ва хорижий
бозорлардаги рақобатбардошликнинг ортганидан далолат беради.
Экспорт ҳажми бўйича етакчи маҳсулотлар қаторини узум (219,2 минг тонна),
карам (176,2 минг тонна), сабзи (134,4 минг тонна) ва шафтоли (103,5 минг тонна)
эгаллайди. Ушбу маҳсулотлар тармоқ экспортида муҳим ўрин тутиб, хорижий
бозорларда юқори талабга эга эканлигини кўрсатди. Шу билан бирга, экспорт ҳажмида
энг катта ўсиш узумда (220%), сабзида (81,1%), гилосда (70,3%), карамда (68,8%) ва
ўрикда (53,0%) қайд этилди. Бироқ, қуритилган олхўри экспорти 13,4%га қисқарди, бу
эса ушбу маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиши ёки ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар
билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қиймат жиҳатидан узум ($186,2 млн), шафтоли ($96,9
млн), майиз ($79,5 млн) ва гилос ($70,3 млн) етакчи ўринларни эгаллади. Бу маҳсулотлар
юқори даромад келтирувчи товарлар сифатида ўз позицияларини мустаҳкамлади.
Иқтисодий таҳлил ва омиллар. Мева ва сабзавотлар экспортидаги ўсиш бир қатор
омиллар билан боғлиқ. Биринчидан, Ўзбекистоннинг иқлим шароитлари ва тупроқ
унумдорлиги юқори сифатли маҳсулот етиштириш имконини беради. Иккинчидан,
давлат томонидан қишлоқ хўжалигига йўналтирилган субсидиялар, замонавий
технологияларни жорий қилиш ва фермерларни қўллаб-қувватлаш сиёсати ишлаб
чиқаришнинг ҳажм ва сифатини оширди. Учинчидан, ташқи бозорлар билан интеграция
ва янги экспорт йўналишларининг очилиши (масалан, Яқин Шарқ, Европа ва Осиё
бозорлари) талабнинг ортишига хизмат қилади.
Бироқ, экспортдаги ўсишга қарамай, баъзи муаммолар ҳам мавжуд. Масалан,
қуритилган олхўри экспортидаги пасайиш логистика харажатларининг юқорилиги,
сақлаш инфратузилмасининг етарли эмаслиги ёки хорижий бозорларда рақобатнинг
кучайиши билан изоҳланиши мумкин. Бу муаммолар келгусида тармоқнинг барқарор
ривожланиши учун эътибор талаб қилади.
Ўрганилаётган даврда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улушининг пасайиши
(2020 йилда 24,1%, 2024 йилда 19,2%) ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспортдаги
қийматини ўсиши (2024 йилда 1549,5 млн доллар) кузатилмоқда. Бизнингча, бу
тенденциянинг асосий сабабларини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
1) Мева-сабзавотчиликнинг стратегик аҳамиятлилиги. Мева- сабзавотчилик ва
узумчилик қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи сифатида қолаётганини статистик
тасдиқлайди; 2024 йилда мева-сабзавот экспортининг умумий экспортдаги улушини
5,8% га етиши, бу аграр секторнинг диверсификациялашувини ва экспортга
йўналтирилганлик даражасини кўрсатади; айни пайтда, қишлоқ хўжалигининг
ЯИМдаги улушининг камайиши бошқа соҳаларнинг тез ривожланиши (масалан, хизмат
ва саноат) билан боғлиқлигидан далолат беради.
2) Кластерларнинг экспортга таъсири. 2024 йилда мева-сабзавот экспорти
қийматининг 31,2% ва ҳажмининг 15,8% ўсиши кластер моделнинг самарадорлигини
кўрсатади; маҳсулотнинг диверсификациялашуви: узум (219,2 минг тонна), карам
(176,2 минг тонна), сабзи (134,4 минг тонна) каби маҳсулотларнинг экспортдаги
етакчилиги кластерларнинг ихтисослашуви билан изоҳланади; қўшимча қийматни
ошириш: узумнинг экспорт қиймати 186,2 млн доллар ва шафтолининг 96,9 млн
доллар эканлиги маҳсулотнинг сифати ва қайта ишлаш даражасининг ошганлигини
кўрсатади.
3) Норасмий иқтисодиётнинг таъсири. Қишлоқ хўжалигидаги ялпи қўшилган
қийматнинг 63,6% норасмий фаолиятдан келиб чиққанлиги бу соҳанинг самарали
ривожланишига тўсиқ бўлишига олиб келади, яъни расмий бўлган ишлаб чиқариш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
393
статистиканинг ишончлилигини пасайтиради ва тармоққа инвестицияларни жалб
этиш жараёнларини қийинлаштириб боради.
Кластерлаш ва кооперациялаш жараёнларида норасмий фаолият кўрсатаётган
кичик ўлчамли хўжаликларни уларга интеграциялаш бу муаммони ечишни асосий
йўналишларидан бири бўлиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик ва узумчиликнинг ривожланиши мамлакат
қишлоқ хўжалик иқтисодиёти учун муҳим имкониятлар яратмоқда. 2024 йилда экспорт
қиймати ва ҳажмидаги ўсиш ушбу соҳанинг ташқи савдо ва ЯИМга қўшаётган ҳиссасини
янада кучайтирди. Узум, шафтоли, гилос ва сабзи каби маҳсулотлар хорижий
бозорларда юқори талабга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг агроэкспортдаги позицияларини
мустаҳкамлайди.
Келгусида бу ўсишни сақлаб қолиш учун логистика инфратузилмасини яхшилаш,
сақлаш ва қайта ишлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда янги бозорларни
эгаллашга қаратилган стратегик ёндошувларни кучайтириб боришни тақозо этади.
Шунда Ўзбекистон нафақат мева-сабзавот экспорти бўйича минтақавий лидер, балки
глобал бозорда муҳим ўйинчига айланиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонда 2017–2024 йилларда қишлоқ хўжалиги кластерларининг 2 тадан 662
тагача кўпайиши ва уларнинг фаолиятининг натижадорлиги мева- сабзавотчиликнинг
экспортга йўналтирилган ривожланишида асосий роль ўйнади. 2024 йилдаги
натижаларга кўра:
-
мева-сабзавотчилик кластерлари (136 та) томонидан 55% маҳсулот қайта
ишланди (2017 йилда 50%), бу ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошганлигини
кўрсатади.
-
225,7 млн долларлик инвестициялар жалб этилиб, 143 та лойиҳа амалга
оширилди ва 15,2 минг янги иш ўрни яратилди.
-
қайта ишлаш даражасида сезиларли ўсиш кузатилди: у пахтачиликда 96%,
ғаллачиликда 57% ва мева-сабзавотчиликда 55%га етди. Бу кўрсаткичлар
кластерларнинг маҳсулот сифатини, экспорт имкониятларини ва ижтимоий- иқтисодий
самарадорликни оширишдаги аҳамиятини тасдиқлайди.
Таклифлар
1)
Кластерларнинг
технологик
жиҳозланишини
кучайтириш:
мева-
сабзавотчилик кластерларида қайта ишлаш инфратузилмасини (сақлаш, қайта ишлаш
заводилари) модернизациялаш орқали қўшимча қийматни ошириш.
2)
Экспортни
диверсификациялаштириш ва
бозорларни
кенгайтириш:
навларнинг хилма-хиллигини ошириш Халқаро сертификациялар (HACCP, GlobalG.A.P.)
орқали ривожланган мамлакатлар бозорларига киришни осонлаштириш.
3)
Норасмий иқтисодиётни кластерлар ва кооперацияларга интеграциялаш:
кичик фермерлар ва деҳқон хўжаликларини кластерлар тизими ва коорерацияларга
жалб этиш орқали расмий статистиканинг ишончлилигини ошириш; норасмий
фаолиятнинг қўшилган қийматдаги улушини камайтириб бориш.
4)
Кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш: кластер қатнашчилари ва
иштирокчилари учун агротехнология, бошқарув ва экспорт операциялари бўйича
тренингларни ташкил этиб бориш.
5)
Давлат ва хусусий шерикликни ривожлантириш: кластерларга солиқ
имтиёзлари ва грантларни кенгайтириш орқали инвестицияларни жалб этиш.
Кластерлар самарадорлигини технология, инфратузилма ва кадрлар сиёсати
орқали кучайтириш мамлакатни жахон аграр бозорида рақобатбардорлик қилишига
имкон беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
394
Адабиётлар/Литература/References:
Урдушев Х., Эшанкулов С., Мавлянов М. (2021). Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг
иқтисодий салоҳиятини оширишда кластерлар ўрни. Илм-фан ва инновацион
ривожланиш журнали. 3 / 2021. 13-26 б. https://slib.uz/ru/edition/file-view?id=1276
Evgeny Kutsenko. (n.d.) К вопросу о понятии кластера – 1-2-3. LiveJournal https://evg-
ko.livejournal.com/13265.html https://evg-ko.livejournal.com/13658.html
Khamrakul Urdushev, Majid Mavlyanov, Sirojiddin Eshankulov. (2020). Issues of clustering
agriculture in Uzbekistan. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research
Journal 10(10):1180. ISSN: 2249-7137 Vol. 10, Issue 10, October 2020 DOI:10.5958/2249-
7137.2020.01261.6
Khamrakul Urdushev, Majid Mavlyanov, Sirojiddin Eshankulov. (2021). About the state and
development of fruit and vegetable clusters in Uzbekistan. Asian Journal of Multidimensional
Research (AJMR).Year : 2021, Volume : 10, Issue:3 First page:(455) Last page:(463).Online ISSN:
2278-4853.
Article
DOI:
5958/2278-4853.2021.00157.9
https://indianjournals.com/ijor.aspx?target=ijor:ajmr&volume=10&issue=3&article= 073
Khamrakul Urdushev. (2021). About Formation of Agrarian Clusters in Uzbekistan.
International
Journal
of
Multicultural
and
Multireligious
Understanding
(IJMMU). http://dx.doi.org/10.18415/ijmmu.v8i11.3222 ISSN 2364-5369, Vol 8, No, November
2021.Hamburg,
Germany
Pages:409-415.
Impact
Factor:
SJIF=6.862. https://ijmmu.com/index.php/ijmmu/article/view/3222
Khamrakul Urdushev; Khudaynazar Yunusov; Sirojiddin Eshankulov. (2021). Analysis of the
Current State of the Economy of Fruit and Vegetable Clusters in Uzbekistan. International Journal
of Multicultural and Multireligious Understanding (IJMMU). ISSN 2364 - 5369. Volume 8, Issue 5,
May,
2021.Hamburg,
Germany
Pages:
321-329.
https://ijmmu.com/index.php/ijmmu/article/view/2673
Michael E. Porter. (1990) The Competitive Advantage of Nations. New York: Free Press,
1990. 855
pages. Hardbound
https://www.academia.edu/76772350/Michael_E_Porter_The_Competitive_Advantage_of_Natio
ns_New_York_Free_Press_1990_855_pages_Hardbound_UK_25
Porter M. (2002). Building the Microeconomic Foundations of Prosperity: Findings from the
Microeconomic Competitiveness Index. // The Global Competitiveness Report 2002. – New York:
Oxford University Press for the World Economic Forum, 2002. – pp. 23-45.
Urdushev Xamrakul, Mavlyanov Majid. (2024). Chorvachilikda klasterlashning ayrim
masalalari. Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot. Maxsus son, 2024 (2024 yil 18-19 aprel).
https://yashil-iqtisodiyot-taraqqiyot.uz/journal/index.php/GED/article/view/2217/2311
Urdushev Xamrakul. (2024). Mintaqaviy klasterning xususiyatlari. Yashil iqtisodiyot va
taraqqiyot. Maxsus son, 2024 (2024 yil 18-19 aprel). https://yashil-iqtisodiyot-
taraqqiyot.uz/journal/index.php/GED/article/view/2143 -Mintaqaviy klasterning xususiyatlari |
YASHIL IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT.DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.12743795
Urdushev, Kh. and Eshankulov, S. (2021) “The role of fruit and vegetable clusters in the
development of agricultural sectors”, Society and Innovation, 2(3/S), pp. 301–315. doi:
10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp301-
https://inscience.uz/index.php/socinov/article/view/663/863
Мавлянов, М., & Урдушев, Х. (2024). КЛАСТЕРНЫЙ ПОДХОД: ПРЕИМУЩЕСТВА
ЖИВОТНОВОДЧЕСКИХ КЛАСТЕРОВ. Актуальные проблемы социально-гуманитарных
наук
/
Actual
Problems
of
Humanities
and
Social
Sciences.,
4(2).
https://doi.org/10.47390/SPR1342V4I2Y2024N05
Портер М. (2010) Конкуренция: обновленное и расширенное издание / Пер. с англ. М.:
ООО " Издательский дом Вильямс", 592 с.
Терешин Е.М., Володин В.М. (2011) Принципы кластерных объединений в российской
экономике // Экономика сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. –– №
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
395
3. – С. 57–60.
Урдушев Х., Эшанкулов С. (2020). Мева-сабзавотчилик кластерларни шакллантириш
босқичлари ва ривожланиш истиқболлари. Илм-фан ва инновацион ривожланиш
журнали. № 4., 2020. 89-101 б. https://cyberleninka.ru/article/n/meva-sabzavotchilik-
klasterlarini-shakllantirish-bos-ichlari-va-rivozhlanish-isti-bollari
Урдушев Х., Эшанқулов С., Мавлянов М.Т. (2022). Кластерлар интеграциялашган
тузилма сифатида. Veterinariya va chorvachilikda innovatsion texnologiyalarni ishlab
chiqarish va joriy etishning istiqboldagi vazifalari” nomli xalqaro ilmiyamaliy konferensiyasi
materiallari. Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar
universiteti, 2022 yil. https://sciencebox.uz/index.php/tibbiyot/article/view/4801/4328
Урдушев, Х. (2023). АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРЛАРИ ТИЗИМ СИФАТИДА. Conference on
Digital Innovation : "Modern Problems and Solutions". извлечено от https://fer-
teach.uz/index.php/codimpas/article/view/2112
Урдушев, Х., & Эшанкулов, С. (2021). Роль плодоовощных кластеров в развитии
отраслей
сельского
хозяйства. Общество
и
инновации, 2(3/S),
301–315.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp301-315
Урдушев, Х., Мавлянов, М., & Эшанкулов,С. (2023). АГРОКЛАСТЕРЛАРНИ
ТАСНИФЛАШГА ЁНДОШУВЛАР, МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ ВА СИНФЛАНИШИ. Nashrlar, 1(2),
305–309.
Retrieved
from
https://e-itt.uz/index.php/editions/article/view/435
https://doi.org/10.60078/2023-vol1-iss1
Урдушев, Х., Мавлянов, М., Эшанкулов, С. и Розиева, Г. (2023). Агрокластеры и место
цифровых технологий в их развитие. Актуальные проблемы социально-гуманитарных
наук / Actual Problems of Humanities and Social Sciences, 3(6), сс. 115–125. doi:
10.47390/SP1342V3I6Y2023N15
Фролова О.А. (n.d.) Агропромышленные кластеры: российская модель/ Вестник
НГИЭИ / https://cyberleninka.ru/article/n/agropromyshlennye-klastery-rossiyskaya-model
Хамракул Урдушев, Маджид Мавлянов, Сирожиддин Эшанкулов. (2023). Кластерлар
қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда хўжалик юритиш фаолиятини замонавий усуллари
сифатида. Samarkand branch of Tashkent State Agrarian University Theoretical and practical
foundations of introducing smart agriculture in Uzbekistan. Volume 4 | SamTSAU Conference |
2023.
https://cyberleninka.ru/article/n/klasterlar-ishlo-h-zhaligi-va-chorvachilikda-h-
zhalikyuritish-faoliyatini-zamonaviy-usullari-sifatida
Эшанкулов, С. (2021). Анализ развития плодовощных кластеров. Общество и
инновации, 2(10/S), 239–250. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp239-250
