Mualliflar

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.49404

Kalit so‘zlar:

кичик бизнес ихтисослашув тармоқ рақобат инвестиция самарадорлик ишлаб чиқариш харажатлари бир бирлик харажатнинг ўртача натижаси харажатларнинг меъёрий самарадорлиги жозибадорлик даражаси

Annotasiya

Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

458


КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ИХТИСОСЛАШУВ

ЖАРАЁНЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА

-

ТАДБИРЛАРИ

PhD, доц.

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID:0009‐0007‐2899‐4106

k.b.sharipov@tsue.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар

сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг
жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича

ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш

усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув

жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора

-

тадбирлари ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес, ихтисослашув, тармоқ, рақобат, инвестиция,

самарадорлик, ишлаб чиқариш харажатлари, бир бирлик харажатнинг ўртача

натижаси, харажатларнинг меъёрий самарадорлиги, жозибадорлик даражаси

.

ПОКАЗАТЕЛИ ОЦЕНКИ ПРОЦЕССОВ СПЕЦИАЛИЗАЦИИ В МАЛОМ

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВЕ И МЕРЫ ПО ПОВЫШЕНИЮ ИХ ЭФФЕКТИВНОСТИ

PhD, доц

.

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье последний добавленный продукт, средний

результат, полученный за счет экономических ресурсов, уровень привлекательности

внедрения ресурсов в отрасль, методы расчета показателей, отражающих

эффективность процессов специализации малого бизнеса. Разработаны субъекты

отраслей экономики, оценена эффективность процессов специализации в деятельности

малого бизнеса в Узбекистане и разработаны меры по ее повышению..

Ключевые слова:

малый бизнес, специализация, отрасль, конкуренция, инвестиции,

эффективность,

издержки

производства,

средний

результат

на единицу

себестоимости, нормативная эффективность затрат, уровень привлекательности.

UO

K: 316.36

VIII SON

AVGUST, 2024

458-467


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

459

INDICATORS OF EVALUATION OF SPECIALIZATION PROCESSES IN SMALL BUSINESS

ACTIVITY AND MEASURES TO INCREASE THEIR EFFICIENCY

PhD, assoc. prof.

Sharipov Kuvondik Bakhtiyorovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In this article, the last added product, the average result obtained at the expense

of economic resources, the level of attractiveness of the introduction of resources into the industry,

the methods of calculating the indicators representing the efficiency of the processes of
specialization of small business entities in economic sectors have been developed, the efficiency of

the processes of specialization in the activity of small businesses in Uzbekistan has been evaluated

and measures to increase it have been developed. developed.

Keywords:

small business, specialization, industry, competition, investment, efficiency,

production costs, average result per unit cost, standard efficiency of costs, level of

attractiveness.ncy.

Кириш.

Мазкур тадқиқот доирасида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт

тармоқлари бўйича ихтисослашувини такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқилар

экан, шуни таъкидлаш лозимки, уларни мазкур жараёнларнинг самарадорлигини

таъминламасдан ҳал этиб бўлмайди.

Кичик

тадбиркорлик

фаолиятида

тармоқлар

бўйича

ихтисослашув

жараёнларининг самарадорлиги қуйидаги ҳолатлар орқали намоён бўлади:

-

муайян тармоқда банд бўлган иқтисодий ресурслар миқдори ва сифатининг

ошиши;

-

ҳар бир қўшимча банд бўлган иқтисодий ресурс ҳисобига иқтисодий фаолият

натижаларининг ўзгариши;

-

тармоқлар бўйича тадбиркорлик капиталининг ҳар бир бирлигига тўғри келувчи

самара кўрсаткичлари даражасининг ўзаро яқинлашуви.

Адабиётлар шарҳи.

Кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тармоқ бу и ича ихтисослашув

жарае ни таъсирининг назарии ва амалии масалалари МДҲ мамлакатлари олимларининг

илмии асарларида у з аксини топган.

Шварц, Шатохин, Анциферова

(2014)

томонидан минтақа тармоқ ихтисослашуви

кўрсаткичларини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган.

Бунда асосан минтақа хўжалиги

тармоқ тузилмасини яхлит мамлакат хўжалиги тармоқ тузилмаси билан ўзаро

таққослашга таянувчи қуйидаги коэффициентлар орқали баҳоланган:

1) муайян ишлаб чиқаришнинг минтақа ҳудудидаги локализация коэффициенти:

𝑘

𝑖𝑟

=

𝑞

𝑖𝑟

𝑄

𝑟

:

𝑞

𝑖

𝑄

бу ерда:

𝑞

𝑖𝑟

-

r минтақадаги i

-

тармоқнинг ялпи ишлаб чиқариш ҳажми;

𝑄

𝑟

- r

минтақадаги ялпи ишлаб чиқариш ҳажми;

𝑞

𝑖

миллий иқтисодиётдаги i

-

тармоқнинг

ялпи ишлаб чиқариш ҳажми;

𝑄

-

мамлакатдаги ялпи ишлаб чиқариш ҳажми;

2) аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш коэффициенти:

𝑘

𝑖𝑟

𝑑𝑛

=

𝑞

𝑖𝑟

𝑞

𝑖

:

𝑁

𝑟

𝑁


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

460

бу ерда:

𝑁

𝑟

-

r минтақа аҳолисининг сони;

𝑁

мамлакат

аҳолиси сони;

3) ўзини ўзи таъминлаш коэффициенти:

𝑘

𝑖𝑟

𝑜𝑏

=

𝑞

𝑖𝑟

𝑃

𝑖𝑟

бу ерда:

𝑃

𝑖𝑟

-

r минтақадаги i

-

тармоқнинг маҳсулот истеъмол қилиш ҳажми;

4) туманлараро товарлилик коэффициенти:

𝑘

𝑖𝑟

𝑚𝑡

=

𝑉

𝑖𝑟

𝑞

𝑖𝑟

бу ерда:

𝑉

𝑖𝑟

-

минтақадаги i

-

тармоқ маҳсулотининг четга чиқарилган ҳажми.

Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг таркиб топган тузилмасини тадқиқ этиш

тадбиркорлик тузилмасидаги ва улардаги ишловчилар сонининг тегишли равишда ҳар
бир фаолият турига тўғри келувчи улушини кўриб чиқишга асосланади.

2010 йилдан 2015 йилга қадар даврда таркибий тузилманинг ўзгариши таҳлили

Рябцев

(2001)

индексидан фойдаланган ҳолдаги тузилмавий ўзгаришларнинг

аҳамиятлилик даражасини баҳолашни ўз ичига олади.

Зайцев

(2007)

кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнларига

меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш фаолиятининг концентрацияси ифодаси сифатида

ёндашиб, қуйидагича таъриф берган. “Ихтисослашув

-

меҳнат тақсимотига асосланган

ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли. Ихтисослашган цех, участка, яхлит
корхоналарни барпо этиш орқали намоён бўлиб, предмет, деталлар, технологиялар

бўйича гуруҳланиши мумкин”.

Райзберг,

Лозовский,

Стародубцевалар

(1999)

кичик тадбиркорлик фаолиятида

ихтисослашув жараёнларига Фаолиятнинг тор доирадаги товарлар ишлаб чиқаришга
йўналтирилганлиги сифатида ёндашиб, қуйидагича таъриф берган. “Ихтисослашув

-

компания асосий фаолиятининг маҳсулот, товарлар ва хизматнинг тор доирасини

ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги”.

Тадқиқот методологияси.

Асосии илмии -назарии қоидаларни ишлаб чиқишда илмии абстракциялаш, таҳлил

ва синтез, индукция ва дедукция, статистик гуруҳлаш, монографик тадқиқ этиш,

таққослаш каби илмии тадқиқот усулларидан фои даланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Юқоридаги ҳолатлар ичида ҳар бир қўшимча банд бўлган иқтисодий ресурс

ҳисобига иқтисодий фаолият натижаларининг ўзгариши муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур масалага кўплаб иқтисодий манбаларда тўхталиб ўтилган. Кўплаб манбаларда
таҳлилнинг ушбу кўриниши “сўнгги қўшилган омил унумдорлиги” тушунчаси орқали

намоён бўлади. “Ишлаб чиқариш

натижасини баҳолашда ишлаб чиқариш омиллари

навбатдаги бирлигини

сарфлашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, яъни ҳар бир

омил қўшимча сарфининг у келтирадиган самара билан таққослаш муҳимдир. Бу сўнгги
қўшилган маҳсулот кўрсаткичи орқали ифодаланади.

Сўнгги қўшилган маҳсулот –

энг сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи)

эвазига ўсган маҳсулот ҳажми. Ҳар бир қўшилган омил эвазига олинган қўшилган

маҳсулот сўнгги қўшилган омил унумдорлиги деб айтилади (Шодмонов, Ғафуров, 2010)

.

Сўнгги қўшилган маҳсулот (ўсган) миқдорини сўнгги қўшилган (ўсган) ишчи кучи ёки

капитал миқдорига бўлиш йўли билан қўшилган омил, яъни қўшилган капитал ёки

қўшилган ишчи кучи унумдорлиги аниқланади, яъни:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

461

К

М

КМ

=

ёки

И

М

КМ

=

Биз ушбу ку рсаткични тадқиқотимиз давомида

иқтисодий ресурсларнинг меъёрий

самарадорлиги

деб атаи миз. Бироқ, тармоққа киритилае тган ҳар бир иқтисодии ресурс

сарфи эвазига олинае тган меъе рии самарадорликни аниқлашнинг у зи етарли эмас. Бу

у ринда мазкур ку рсаткич тармоқ фаолиятининг кенгаи иши (у сиши) жарае нига қаи

даражада таъсир ку рсатае тганлигини ҳам баҳолаш зарур. Бунинг учун иқтисодии ресурс
сарфи эвазига олинае тган у ртача маҳсулот ку рсаткичидан фои даланиш мақсадга мувофиқ.

“У ртача маҳсулот – жалб қилинган барча ишлаб чиқариш омилларининг бир

бирлигига ту ғри келадиган маҳсулот ҳажми:

)

,

(

К

И

М

М

У

=

[1]

.

Биз ушбу ку рсаткични тадқиқотимиз давомида

иқтисодий ресурслар сарфи

ҳисобига олинган ўртача натижа

деб атаи миз. Мазкур ку рсаткичдан фои даланишдан

ку зланган мақсад шуки, қачонки ресурсларнинг меъе рии самарадорлиги қии мати у ртача
натижа қии матидан катта бу лсагина мазкур тармоқ фаолиятини кенгаи тириш самарали
ҳисобланади. Шунга ку ра, бу иккала ку рсаткичларнинг нисбати орқали тармоққа

киритилае тган иқтисодии ресурсларнинг самарадорлик даражасини аниқлаи миз ва уни

ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси

деб атаи миз:

ЖД =

МС

ЎН

,

бу ерда:

ЖД - ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси;

МС - иқтисодии ресурсларнинг меъе рии самарадорлиги;

У Н - иқтисодии ресурслар сарфи ҳисобига олинган у ртача натижа.

Ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражасининг жории давр учун

қии мати бу

борадаги ту лиқ тасаввурни ҳосил қилмаслиги мумкин. Шунга ку ра, тармоқдаги

қу шимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига ту ғри келувчи ишлаб чиқариш натижалари

у ртача ва меъе рии самарадорлик ку рсаткичларининг жозибадорлик даражасининг бир

неча и иллар давомидаги динамикаси асосида у ртача ку рсаткични аниқлаш мақсадга

мувофиқ:

Ў

ЖД

= ∑

МС

𝑖

ЎН

𝑖

𝑛

𝑖=1

𝑛

,

бу ерда:

У

ЖД

- муаи ян давр оралиғи учун ресурсларни тармоққа киритишнинг у ртача жозибадорлик

даражаси;

МС - иқтисодии ресурсларнинг меъе рии самарадорлиги;

У Н - иқтисодии ресурслар сарфи ҳисобига олинган у ртача натижа;

i - таҳлил даврига киритилган и ил;

n - таҳлил даврига киритилган и иллар сони.

Фикримизча, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича

ихтисослашувини такомиллаштириш борасидаги иқтисодий самарадорликни қуйидаги
кўрсаткичлар тизими орқали ифодалаш мақсадга мувофиқ:

-

тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

-

тармоқда қўшимча ташкил этилган ҳар бир корхона ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

-

тармоқда қўшимча равишда банд бўлган ҳар бир ишловчи ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари кўрсаткичлари;

-

тармоқда қўшимча ҳар бир бирлик инвестиция ресурси ҳисобига ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари кўрсаткичлари.

Агар ишлаб чиқариш натижаларини тармоқ ялпи ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда

тармоқ молиявий натижалари (фойда, зарар) орқали ифодаласак, у ҳолда юқоридаги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

462

кўрсаткичлар тизимини қуйидаги формулалар кўринишида намоён этиш мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви

жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари

[7]

Кўрсаткич

Ҳисоблаш

усули

Шартли белги

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир
бирлик харажатлар ҳисобига

тўғри келувчи ишлаб чиқариш
натижалари (ХС

ЯИҲ

; ХС

МН

)

ХС

ЯИҲ

=

ЯИҲ

ҳ

−ЯИҲ

б

Х

ҳ

−Х

б

,

ХС

МН

=

МН

ҳ

− МН

б

Х

ҳ

− Х

б

ЯИҲ

ҳ

ҳисобот

давридаги

тармоқ ялпи ишлаб

чиқариш ҳажми;

ЯИҲ

б

базис давридаги

тармоқ ялпи ишлаб

чиқариш ҳажми;

МН

ҳ

ҳисобот давридаги тармоқ молиявий

натижалари (фойда, зарар);

МН

б

базис давридаги тармоқ молиявий

натижалари (фойда, зарар);

Х

ҳ

ҳисобот давридаги тармоқ ишлаб чиқариш

харажатлари ҳажми;

Х

б

базис давридаги тармоқ ишлаб чиқариш

харажатлари ҳажми.

Тармоқда қўшимча ташкил
этилган ҳар бир корхона
ҳисобига тўғри келувчи ишлаб
чиқариш натижалари (КС

ЯИҲ

;

КС

МН

)

КС

ЯИҲ

=

ЯИҲ

ҳ

−ЯИҲ

б

КС

ҳ

−КС

б

,

КС

МН

=

МН

ҳ

− МН

б

КС

ҳ

− КС

б

КС

ҳ

ҳисобот даврида тармоқда фаолият

кўрсатган корхоналар сони;

КС

б

базис даврида тармоқда фаолият

кўрсатган корхоналар сони.

Тармоқда қўшимча равишда
банд бўлган ҳар бир ишловчи

ҳисобига тўғри келувчи ишлаб
чиқариш натижалари (БС

ЯИҲ

;

БС

МН

)

БС

ЯИҲ

=

ЯИҲ

ҳ

−ЯИҲ

б

БС

ҳ

−БС

б

,

БС

МН

=

МН

ҳ

− МН

б

БС

ҳ

− БС

б

БС

ҳ

ҳисобот даврида тармоқда банд бўлган

ишловчилар сони;

БС

б

базис даврида тармоқда банд бўлган

ишловчилар сони.

Тармоқда қўшимча ҳар бир

бирлик инвестиция ресурси
ҳисобига

ҳисобига

тўғри

келувчи

ишлаб

чиқариш

натижалари (ИС

ЯИҲ

; ИС

МН

)

ИС

ЯИҲ

=

ЯИҲ

ҳ

−ЯИҲ

б

ИҲ

ҳ

−ИҲ

б

,

ИС

МН

=

МН

ҳ

− МН

б

ИҲ

ҳ

− ИҲ

б

ИҲ

ҳ

ҳисобот даврида тармоққа киритилган

инвестиция ҳажми;

ИҲ

б

базис даврида тармоққа киритилган

инвестиция ҳажми.

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz)

маълумотлари.

Ушбу жадвалдаги формулаларда ифодаланган ҳисобот ва базис даврларини

таҳлилнинг мақсади ва қамровидан келиб чиққан ҳолда турли кўринишда қўллаш

мумкин. Масалан, агар алоҳида ҳолдаги ва қисқа муддатли даврдаги ўзгаришларни

таҳлил зарур бўлса, у ҳолда иккита

йил, яъни ҳисобот даври сифатида муайян йил, базис

даври сифатида эса олдинги йил маълумотлари олиниши мумкин. Агар динамик
ҳолдаги узоқ йиллик ўзгаришларни таҳлил қилиш зарур бўлса, у ҳолда:

-

ҳар бир йилни ҳисобот даври, ундан олдинги йилни эса базис даври сифатида

қабул қилиш;

-

жорий йилни ҳисобот даври, таҳлил даврининг биринчи йилини эса базис даври

сифатида қабул қилиш мумкин.

Шунингдек, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича

ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳар

биридан хусусий ҳолда ҳамда улар асосидаги интеграл кўрсаткични ҳисоблаш орқали

комплекс ҳолда фойдаланиш мумкин.

Энг аввало мамлакатимиз тармоқларидаги кичик бизнес корхоналарида қўшимча

ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш натижаларини

кўриб чиқамиз.

Бунда ялпи ишлаб чиқариш ҳажми кўрсаткичи сифатида Ўзбекистон

Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик”


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

463

йиллик статистик тўпламидаги “Маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан
тушган соф тушум” кўрсаткичи маълумотларидан, молиявий натижалар (фойда, зарар)

кўрсаткичи сифатида эса “Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)” кўрсаткичи

маълумотларидан

фойдаланамиз. Ҳисобот даври сифатида 2021 йил, базис даври

сифатида эса 2020 йил маълумотлари олинади (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Ўзбекистондаги кичик бизнес корхоналарининг тармоқлар бўйича

ялпи ишлаб

чиқариш ҳажми ва молиявий натижалари (фойда, зарар), млрд. сўм

Кўрсаткич

Тармоқлар

Ялпи ишлаб чиқариш

ҳажми

Молиявий натижалари

(фойда, зарар)

2021

2022

2021

2022

Ҳаммаси

418280

572783,2

23070,0

21842,0

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

10984

17447,4

72,5

-55,4

Саноат

108725

145983,1

6176,3

1927,2

Қурилиш

62848,5

70600,8

2550,1

1783,6

Савдо

194740

281902,2

8433,1

10166,9

Ташиш ва сақлаш

7528,8

9717,6

769,1

707,0

Яшаш ва овқатланиш бўйича
хизматлар

6564,3

9268,1

68,5

419,2

Ахборот ва алоқа

5039,8

9148,7

1051,9

2155,4

Молиявий ва суғурта фаолияти

1602,9

2308,0

868,4

-781,8

Таълим

1064,9

1431,3

144,4

267,7

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий
хизматларни кўрсатиш

2624,4

3413,0

316,4

286,0

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

435,4

631,1

-12,6

39,2

Бошқа турлари

16122,9

20931,9

2631,9

4927,0

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz)

маълумотлари.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил даврида бутун иқтисодиёт бўйича

кичик бизнес корхоналарининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажми 136,9 фоизга ошган, фойда

ҳажми эса, аксинча, 94,7 фоиз даражасига қадар пасайган. Шуниси эътиборлики, бу

кўрсаткич тармоқлар бўйича фарқланмоқда. Жумладан, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми

жиҳатидан ахборот ва алоқа (181,5%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (158,8%),
Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш (144,9%), Савдо (144,8%), молиявий ва суғурта

фаолияти (144,0 %), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (141,2%) тармоқларида

ушбу кўрсаткич ўртача даражадан юқори бўлса, таълим (134,4%), саноат (134,3%),

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш (130,0%), Ташиш ва сақлаш
(129,1%), Қурилиш (112,3%) тармоқларда эса аксинча ўртача даражадан

паст бўлган.

Олинган фойда даражаси бўйича яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (612,0%),

Ахборот ва алоқа (204,9%), таълим (185,4%), савдо (120,6%) тармоқларда ушбу
кўрсаткич ўртача даражадан юқори бўлса, ташиш ва сақлаш (91,9%), Соғлиқни сақлаш
ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш (90,4%), қурилиш (69,9%), саноат (31,2%),

тармоқларда эса аксинча ўртача даражадан паст бўлган.

Молиявий ва суғурта фаолияти тармоғи 2022 йилда 781,8 млрд.сўм, қишлоқ, ўрмон

ва балиқ хўжалиги тармоғи 55,4 млрд.сўм ҳажмида зарар кўрилган.

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб

чиқариш натижалари кўрсаткичларини таҳлил қилишда юқорида қайд этиб ўтилган

статистик тўпламдаги “Сотилган маҳсулоти (товарлар, ишлар ва хизматлар) таннархи”

кўрсаткичи маълумотларидан фойдаланамиз (3

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

464

3-

жадвал

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари

Кўрсаткич


Тармоқлар

Ишлаб чиқариш

харажатлари ҳажми,

млрд. сўм

Бир бирлик

харажатнинг

ўртача

натижаси,

бирлик

Харажатларнинг

меъёрий

самарадорлиги,

бирлик

Жозибадорлик

даражаси,

марта

2020

2021

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

349330,4

493248,6

1,16

0,04

1,07

-0,01

0,9

-0,2

Қишлоқ, ўрмон

ва балиқ
хўжалиги

9506,8

14858,1

1,17

0,00

1,21

-0,02

1,0

6,4

Саноат

90011,2

133321,4

1,09

0,01

0,86

-0,10

0,8

-6,8

Қурилиш

53543,0

60906,8

1,16

0,03

1,05

-0,10

0,9

-3,6

Савдо

173197,8

251784,6

1,12

0,04

1,11

0,02

1,0

0,5

Ташиш ва
сақлаш

4973,3

6443,9

1,51

0,11

1,49

-0,04

1,0

-0,4

Яшаш ва
овқатланиш

бўйича
хизматлар

4495,7

6437,7

1,44

0,07

1,39

0,18

1,0

2,8

Ахборот ва
алоқа

2387,0

4685,9

1,95

0,46

1,79

0,48

0,9

1,0

Молиявий ва

суғурта
фаолияти

496,0

908,6

2,54

-0,86

1,71

-4,00

0,7

4,6

Таълим

550,6

533,8

2,68

0,50

-21,81

-7,34

-8,1

-14,6

Соғлиқни

сақлаш ва
ижтимоий
хизматларни

кўрсатиш

1335,6

1752,9

1,95

0,16

1,89

-0,07

1,0

-0,4

Санъат, кўнгил
очиш ва дам
олиш

226,8

344,8

1,83

0,11

1,66

0,44

0,9

3,9

Бошқа турлари

8606,6

11270,1

1,86

0,44

1,81

0,86

1,0

2,0

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz)

маълумотлари.

3-

жадвал маълумотларидан кўринадики, таҳлил даврида иқтисодиёт бўйича

кичик бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми 141,2 фоизга ошган.
Бироқ бу кўрсаткич тармоқлар бўйича фарқланади. Жумладан, Яшаш ва овқатланиш

бўйича хизматлар (179,3%), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш

(161,1%), Ахборот ва алоқа (160,4%), таълим (159,8%), Қурилиш (159,0%), санъат,
кўнгил очиш ва дам олиш (158,3%), Савдо (151,1%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
(144,3%), саноат (141,4%) тармоқларда ушбу кўрсаткичлар ўртача даражадан юқори

бўлса, Ташиш ва сақлаш (123,7%), молиявий ва суғурта фаолияти (75,5%) тармоқларида

эса аксинча паст бўлган.

Бир бирлик харажатнинг ўртача натижаси иқтисодиёт бўйича ялпи ишлаб

чиқариш ҳажмига кўра 1,16 бирлик, олинган молиявий натижа (фойда)га кўра 0,04
бирликни ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич тармоқлар бўйича фарқланмоқда.

Жумладан, ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра таълимда 2,68, молиявий ва суғурта

фаолияти тармоғида 2,54, ахборот ва алоқа тармоғида 1,95, соғлиқни сақлаш ва

ижтимоий хизматларни кўрсатиш тармоғида 1,95, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш
тармоғида 1,83, ташиш ва сақлаш тармоғида 1,51, яшаш ва овқатланиш бўйича


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

465

хизматлар тармоғида 1,44, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (1,17 бирлик), яъни ушбу
кўрсаткич нисбатан юқори бўлса, қурилиш (1,16 бирлик), савдо (1,12 бирлик), ҳамда

саноат (1,09 бирлик) тармоқларида эса аксинча паст бўлган.

Олинган молиявий натижа (фойда)га кўра анъанавий тармоқлар, яъни таълим

(бирлик), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (0,00 бирлик), саноат (0,01 бирлик)
қурилиш (0,03 бирлик), савдо (0,04 бирлик), да мазкур кўрсаткичнинг нисбатан паст

бўлганлигини, таълим (0,50 бирлик), ахборот ва алоқа (0,46 бирлик), соғлиқни сақлаш

ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш (0,16 бирлик), ташиш ва сақлаш ҳамда санъат,

кўнгил очиш ва дам олиш (0,11), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (0,07 бирлик)
тармоқларида эса ўртача кўрсаткичдан

юқори бўлганлигини кўриш мумкин.

Харажатларнинг меъёрий самарадорлиги, яъни қўшимча 1 сўмлик харажатнинг

кўпайиши эвазига иқтисодиёт бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра 1,07 бирлик,

олинган молиявий натижага кўра эса

-

0,01 бирликни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич ҳам

тармоқлар бўйича фарқланади. Жумладан, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш (1,89 бирлик) , ахборот ва алоқа
(1,79 бирлик), молиявий ва суғурта фаолияти (1,71), санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

(1,66 бирлик), ташиш ва сақлаш (1,49 бирлик), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар
(1,39 бирлик), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (1,21 бирлик), савдо (1,11 бирлик)

тармоқларида ўртача кўрсаткичдан юқори бўлса, қурилиш (1,05 бирлик), саноат (0,86

бирлик), тармоқларда эса аксинча паст бўлган.

Олинган молиявий натижа жиҳатидан яъни ахборот ва алоқа (0,48 бирлик), санъат,

кўнгил очиш ва дам олиш (0,44), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар (0,18 бирлик),
савдо (0,02 бирлик), ҳамда тармоқларида эса ўртача кўрсаткичдан юқори бўлса, қишлоқ

,

ўрмон ва балиқ хўжалиги (

-

0,02 бирлик), ташиш ва сақлаш (

-

0,04 бирлик), соғлиқни

сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш (

-

0,07 бирлик), саноат ва қурилиш (

-0,10

бирлик), Молиявий ва суғурта фаолияти (

-

4,00 бирлик), таълим (

-

7,34 бирлик) да ўртача

кўрсаткичдан паст бўлганлигини кўриш мумкин.

Жозибадорлик даражаси иқтисодиёт бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра

0,9 марта, олинган молиявий натижа (фойда)га кўра

-

0,2 мартани ташкил этган. Бироқ

бу кўрсаткич ҳам тармоқлар бўйича фарқланиб, жумладан, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми
жиҳатидан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, савдо, ташиш ва сақлаш, яшаш ва

овқатланиш бўйича хизматлар, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш

тармоқларида 1,0 мартага тенг бўлган. Қурилиш, ахборот ва алоқа, Санъат, кўнгил очиш

ва дам олиш тармоқларида 0,9 мартага тенг бўлган. Саноат тармоғида 0,8 марта,
молиявий ва суғурта фаолияти 0,7 мартани ташкил этиб, ўртача даражадан паст бўлган.

Олинган молиявий натижа (фойда)га кўра жозибадорлик даражаси қишлоқ, ўрмон ва

балиқ хўжалиги тармоғида 6,4 марта, молиявий ва суғурта фаолиятида 4,6 марта,

Санъат, кўнгил очиш ва дам олиш тармоғида 3,9 марта, савдо 0,5 мартани ташкил этган.

Қолган барча тармоқларда манфий ишорага эга бўлган.

Юқорида таъкидланганидек, сўнгги бир йил учун ресурсларни тармоққа

киритишнинг жозибадорлик даражаси бу борадаги тўлиқ тасаввурни ҳосил қилмаслиги

мумкин. Шунга кўра, тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри

келувчи ишлаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий самарадорлик
кўрсаткичларининг жозибадорлик даражасининг 2018

-

2022 йиллар давомидаги

динамикасини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ (4

-

жадвал).

4-

жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018

-

2022 йиллар оралиғида қўшимча

ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи ишлаб чиқариш натижалари ўртача
жозибадорлик даражаси ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига кўра саноат тармоғида 3,3 марта,

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар тармоғида 2,2 марта, Санъат, кўнгил очиш ва

дам олиш тармоғида 1,2 мартани ташкил этган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

466

4-

жадвал

Тармоқдаги қўшимча ҳар бир бирлик харажатлар ҳисобига тўғри келувчи

ишлаб чиқариш натижалари ўртача ва меъёрий самарадорлик

кўрсаткичларининг жозибадорлик даражаси динамикаси

Тармоқлар

2018

2019

2020

2021

2022

Ўртача

жозибадорлик

даражаси

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

ЯИҲ

МН

Ҳаммаси

0,9

1,2

0,9

-0,5

0,7

-2,6

1,0

0,9

0,9

-0,2

0,9

-0,25

Қишлоқ

,

ўрмон ва
балиқ

хўжалиги

1,0

0,5

0,9

-0,2

0,9

7,7

1,0

13,8

1,0

6,4

1,0

5,65

Саноат

0,8

1,5

0,7

-2,4 13,4 213,9

1,0

1,1

0,8

-6,8

3,3

41,47

Қурилиш

1,0

0,9

0,9

-1,0

0,3

-13,5

1,0

0,7

0,9

-3,6

0,8

-3,31

Савдо

0,9

1,1

0,9

-0,1

0,9

-0,2

1,0

0,7

1,0

0,5

0,9

0,42

Ташиш ва
сақлаш

0,9

1,0

0,8

-0,6

0,7

-1,6

0,9

1,8

1,0

-0,4

0,9

0,04

Яшаш ва
овқатланиш
бўйича

хизматлар

1,3

-7,8

0,9

1,9

5,8

-

396,4

1,0

3,4

1,0

2,8

2,0

-79,21

Ахборот ва
алоқа

1,0

1,2

0,8

0,2

1,1

0,3

0,9

0,8

0,9

1,0

0,9

0,72

Молиявий ва
суғурта

фаолияти

0,8

0,4

0,8

0,5

0,1

-0,2

0,0

-1,0

0,7

4,6

0,5

0,86

Таълим

1,0

1,3

1,1

1,0

0,7

-5,5

1,1

1,9

-8,1

-

14,6

-0,8

-3,18

Соғлиқни

сақлаш ва
ижтимоий
хизматларни
кўрсатиш

1,0

1,9

1,0

0,8

0,8

-1,2

1,0

1,5

1,0

-0,4

1,0

0,50

Санъат,
кўнгил очиш
ва дам олиш

0,8

14,0

0,9

4,0

2,0

-8,3

1,3

-1,6

0,9

3,9

1,2

2,39

Бошқа

турлари

0,9

0,1

0,8

0,4

1,0

3,0

0,9

0,8

1,0

2,0

0,9

1,26

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz)

маълумотлари.

Олинган молиявий натижа (фойда)га кўра саноат тармоғида 41,47 марта, қишлоқ,

ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғида 5,65 марта, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш

тармоғида 2,39 марта, Молиявий ва суғуртада 0,86 марта, Ахборот ва алоқа 0,72 марта,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш тармоғида 0,50 мартани ташкил
этган.

Хулоса ва таклифлар.

Кичик бизнес корхоналарида фаолиятнинг тармоқ бўйича ихтисослашув жараёни

кучли бўлиб, ушбу ҳолат мазкур соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади.

Бироқ, тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнлари доимо ҳам иқтисодий жиҳатдан юқори

самарадорликни таъминлаш ҳамда миллий иқтисодиёт тараққиётининг мақсадга

мувофиқ йўналтирилишига мувофиқ тушмаслиги мумкин. Ҳозирда

Ўзбекистонда кичик

бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашув жараёнлари

учун муайян даражада беқарорлик хослиги кузатилмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

467

Аксарият ҳолатларда айрим тармоқларда юқори самарадорликни таъминлаш учун

зарур кичик бизнес корхоналарининг улуши етарли бўлмагани ҳолда, бошқа бир

тармоқларда мазкур корхоналар улушининг меъёридан ортиши натижасида рақобат

даражаси кучайиши ҳамда ўртача фойда меъёри пасайишига олиб келмоқда.

Кичик

бизнес

соҳасидаги

ишлаб

чиқаришнинг

тармоқлар

бўйича

ихтисослашувини бир неча жиҳатлар бўйича баҳолаш мумкин:

1) тармоқ ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар сони;

2) муайян тармоқнинг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши;

3) тармоқда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони;

4) тармоқда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми.

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, мамлакатимиздаги кичик бизнес

субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари

самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш орқали ушбу жараёнларни
такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконияти қўлга киритилади.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Зайцев Н.Л. (2007) Краткий словарь экономиста.

-

М.: Инфра

-

М.

-

https://economist.academic.ru/796.

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева

Е.Б. (1999) Современный экономический

словарь.

- 2-

е изд., испр. –М.: ИНФРА

-

М.

-479

с.

Рябцев В.М., Чудилин Г.И. (2001) Региональная статистика. М.: МИД,

-

380 с.

Шварц Р.С., Шатохин М.В., Анциферова И.В. (2014) Оценка показателей отраслевой

специализации региона.

- https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-pokazateley-otraslevoy-

spetsializatsii-regiona.

Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. (2010) Иқтисодиёт назарияси. Дарслик; Ўзбекистон

Республикаси Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. –

Т.: IQTISOD

-MOLIYA.

Bibliografik manbalar

Зайцев Н.Л. (2007) Краткий словарь экономиста. -М.: Инфра-М. - https://economist.academic.ru/796.

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. (1999) Современный экономический словарь. - 2-е изд., испр. –М.: ИНФРА-М. -479 с.

Рябцев В.М., Чудилин Г.И. (2001) Региональная статистика. М.: МИД, -380 с.

Шварц Р.С., Шатохин М.В., Анциферова И.В. (2014) Оценка показателей отраслевой специализации региона. - https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-pokazateley-otraslevoy-spetsializatsii-regiona.

Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. (2010) Иқтисодиёт назарияси. Дарслик; Ўзбекистон Республикаси Oлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. – Т.: IQTISOD-MOLIYA.