Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59356

Ключевые слова:

малое предпринимательство специализация сеть структурная структура малого предпринимательства оценка уровня эффективности структурной структуры малого предпринимательства по видам экономической деятельности

Аннотация

В данной статье выявлены обстоятельства, побуждающие выйти за пределы объективных рыночных законов при формировании структурной структуры малого предпринимательства, а также предложена авторская методика оценки уровня эффективности структурной структуры малого предпринимательства по видам экономической деятельности. развивается деятельность. Определен уровень рентабельности малого бизнеса в Узбекистане по видам экономической деятельности, а также оценен уровень эффективности структурной структуры по видам экономической деятельности малого бизнеса в Узбекистане.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

421


ЎЗБЕКИСТОНДАГИ КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАНИНГ САМАРАДОРЛИК ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID:0009-0007-2899-4106

k.b.sharipov@tsue.uz

Аннотация.

Ушбу мақолада кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг

шаклланишида объектив бозор

қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи ҳолатлар

аниқланиб, кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий

тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолашнинг муаллифлик услуби ишлаб

чиқилган. Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича

рентабеллик даражаси аниқланиб, Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий

фаолият турлари бўйича таркибий тузилманинг самарадорлик даражаси баҳоланган

.

Калит сўзлар:

кичик бизнес, ихтисослашув, тармоқ, кичик тадбиркорлик таркибий

тузилмаси

,

кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий

тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш.

ОЦЕНКА УРОВНЯ ЭФФЕКТИВНОСТИ СТРУКТУРЫ МАЛОГО БИЗНЕСА В

УЗБЕКИСТАНЕ ПО ВИДАМ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Ташкентский

государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье выявлены обстоятельства, побуждающие выйти за

пределы объективных рыночных законов при формировании структурной структуры

малого предпринимательства, а также предложена авторская методика оценки уровня

эффективности структурной структуры малого предпринимательства по видам

экономической деятельности. развивается деятельность. Определен уровень

рентабельности малого бизнеса в Узбекистане по видам экономической деятельности, а

также оценен

уровень эффективности структурной структуры по видам

экономической деятельности малого бизнеса в Узбекистане.

Ключевые слова:

малое предпринимательство, специализация, сеть, структурная

структура малого предпринимательства, оценка уровня эффективности структурной
структуры малого предпринимательства по видам

экономической деятельности.

UO

K: 316.36

IX SON - SENTYABR, 2024

421-429


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

422

ASSESSMENT OF THE EFFICIENCY LEVEL OF THE STRUCTURE OF SMALL

BUSINESSES IN UZBEKISTAN BY TYPES OF ECONOMIC ACTIVITY

Sharipov Kuvondik Bakhtiyorovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

In this article, the circumstances encouraging to go beyond the limits of objective

market laws in the formation of the structural structure of small business are identified, and the

author's method of evaluating the level of efficiency of the structural structure of small business
by types of economic activity is developed. The level of profitability of small business in Uzbekistan

according to the types of economic activity was determined, and the level of efficiency of the

structural structure was evaluated according to the types of economic activity of small business
in Uzbekistan.

Keywords:

small business, specialization, network, structural structure of small business,

evaluation of the level of efficiency of the structural structure of small business by types of

economic activity.

Кириш.

Иқтисодиётнинг йирик ва ўрта секторига нисбатан кичик тадбиркорликнинг

таркибий тузилмаси кўпроқ бозор механизми таъсири остида шаклланади. Яъни, кичик

тадбиркорлик фаолиятидаги хўжалик

юритиш эркинлиги, фаолиятнинг мослашувчанлиги

ва рақобатга асосланганлиги, иқтисодий манфаатдорлик тамойилининг устуворлиги каби
хусусиятлар тадбиркорларни нисбатан кўпроқ фойда келтирадиган фаолият тури билан

шуғулланишга ундайди. Шунга кўра, тўлиқ бозор

муносабатлари тамойилларининг амал

қилиши шароитида кичик тадбиркорлик

таркибий тузилмаси иқтисодий фаолият

турларининг рентабеллик даражасига мувофиқ ҳолда шаклланади, деган назарий қоидани
илгари суриш мумкин.

Тадқиқот методологияси.

Асосии илмии -назарии қоидаларни ишлаб чиқишда илмии абстракциялаш, таҳлил

ва синтез, индукция ва дедукция, статистик гуруҳлаш, монографик тадқиқ этиш,

таққослаш каби илмии тадқиқот усулларидан фои даланилган.

Адабиётлар таҳлили.

Кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тармоқ бу и ича ихтисослашув

жарае ни таъсирининг назарии ва амалии масалалари МДҲ мамлакатлари олимларидан

Раи зберг (2004), Лозовскии , Азоев, Поршнев (2011), Стародубцева, Маркова (2018),

Ширапов (2015), Абдибеков, Беделбаева (2016), Пиньковецкая (2017), Степанова,

Савицкии (2019), Кошелев, Черкасовларнинг илмии асарларида у з аксини топган.

Кичик тадбиркорлик фаолияти ривожланишида ихтисослашув жараёнлари билан

боғлиқлигининг умумий жиҳатлари ўзбекистонлик олимлардан Абдуллаев (2001),

Каримов

,

Самадов (

20

21), Эргашев, Юлдашев, Аликулов (2022), Ходжаев, Эргашходжаева

(2014), Ғойибназаров, Ахмеджанов ва бошқаларнинг ишларида баён этилган.

Шварц, Шатохин, Анциферова

(2020) томонидан минтақа тармоқ ихтисослашуви

кўрсаткичларини баҳолаш услуби ишлаб

чиқилган

.

Кичик ва ўрта тадбиркорликнинг таркиб топган тузилмасини тадқиқ этиш

тадбиркорлик тузилмасидаги ва улардаги ишловчилар сонининг тегишли равишда ҳар
бир фаолият турига тўғри келувчи улушини кўриб чиқишга асосланади.

Россияда кичик таркибий тузилманинг ўзгариши таҳлили Рябцев (2001)

индексидан фойдаланган ҳолдаги тузилмавий ўзгаришларнинг

аҳамиятлилик

даражасини баҳолашни ўз ичига олади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

423

Зайцев (2007) кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнларига

меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш фаолиятининг концентрацияси ифодаси сифатида

ёндашиб, қуйидагича таъриф берган. “Ихтисослашув

-

меҳнат тақсимотига асосланган

ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли. Ихтисослашган цех, участка, яхлит

корхоналарни барпо этиш орқали намоён бўлиб, предмет, деталлар, технологиялар

бўйича гуруҳланиши мумкин”. Аммо, мазкур олимлар ишларида кичик бизнеснинг

иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилманинг самарадорлик даражасини

баҳолаш етарли даражада очиб берилмаган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Юқорида, тўлиқ

бозор муносабатлари тамойилларининг амал қилиши

шароитида

кичик тадбиркорлик таркибий тузилмаси иқтисодий фаолият турларининг рентабеллик
даражасига мувофиқ ҳолда шаклланади, деган назарий қоидани илгари сурган эдик. Бироқ,
амалда тадбиркорлик фаолиятининг мутлақ бозор қонунларига мувофиқлигини

таъминлаб бўлмайди. Бу ўринда, кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг

шаклланишида объектив бозор қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи қуйидаги

ҳолатларни санаб ўтиш мумкин:

1) оммавий, серияли ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияларини қўллаш

имкониятининг чекланганлиги. Яъни, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият

кўламининг торлиги уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида оммавий, серияли ва

автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияларини қўллаш имкониятини чеклаб, бунинг

натижасида тегишли иқтисодий фаолият тури

салмоғининг нисбатан пасайишига олиб

келади;

2) ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат турининг ноёблиги

даражаси. Яъни, айрим кичик тадбиркорлик субъектлари ноёб маҳсулот ёки хизмат тури

(масалан, қўл меҳнатига асосланган ҳунарлар –

заргарлик, каштадўзлик, гиламдўзлик,

таббий гиёҳлардан доривор воситалар ишлаб чиқариш, асори

-

атиқаларни тиклаш ва ҳ.к.)га

ихтисослашган бўлиб, улар иш кўламининг у қадар оммалашмаганлиги ишлаб чиқариш

ҳажмидаги салмоғининг паст

даражасига сабаб бўлади;

3) муайян иқтисодий фаолият тури билан шуғулланиш учун махсус рухсат (лицензия)

талаб этилиши. Айрим иқтисодий фаолият турлари билан шуғулланиш кичик

тадбиркорлик субъектлари учун нисбатан қулай ва манфаатли бўлсада,

бироқ ушбу

фаолият тури билан шуғулланишга қонуний чеклов қўйилиши ёки махсус рухсат

(лицензия)

талаб этилиши (масалан,

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш

тартиб

-

таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 1

-

илова “Амалга

оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турлари” рўйхатида 51

та номдаги лицензия, 2

-

илова “Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга

ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари” рўйхатида 123 та

номдаги рухсатнома келтирилган Қонун

(2021)

ўзига хос тўсиқ бўлиши ҳамда тегишли

иқтисодий фаолият тури салмоғининг нисбатан пасайишига олиб келиши мумкин;

4) ишлаб чиқариш жараёнида талаб этилувчи техника ва технология жиҳозлари

қийматининг юқорилиги. Маълумки, кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий

имкониятлари нисбатан чекланган бўлиб, замонавий техника ва технология жиҳозлари
қийматининг баландлиги ушбу фаолият тури билан шуғулланишда ўзига хос тўсиқ ролини

ўйнаши мумкин;

5) ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат турининг

ижтимоийлик тавсифи. Айрим

иқтисодий фаолият турларида фойда даражаси юқори

бўлсада, уларнинг ўз мазмунига кўра ижтимоий тавсифга эгалиги (масалан, таълим,

соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа) уларнинг давлат секторида амалга оширилиши

туфайли кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасидаги улуши аҳамиятсиз бўлишига олиб

келади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

424

Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият

турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолашнинг

муаллифлик услубини

тавсия этамиз

(1-

расм).













1-

расм. Кичик тадбиркорликни иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий

тузилмасининг самарадорлик даражасини баҳолаш услуби

Манба:

муаллиф томонидан илмий изланишлар натижасида шакллантирилди

Баҳолашдаги асосий ёндашувлар

Мамлакат бўйича

Ҳудудлар бўйича

Муайян

(жорий) йил

учун

Қатор йиллар

учун динамикада

Муайян (жорий)

йил учун

Қатор йиллар

учун динамикада

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи ишлаб

чиқариш ҳажми (H

YICH

)ни аниқлаш

Кичик тадбиркорлик фаолияти бўйича

статистик тўплам

Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича таркибий

тузилишни (TT

ICHH

)ни ҳисоблаш

𝑇𝑇

𝐼𝐶𝐻𝐻−𝐴

=

𝐻

𝑌𝐼𝐶𝐻−𝐴

𝐻

𝑌𝐼𝐶𝐻

× 100%

Ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми (X

ICH

)ни

аниқлаш

Кичик тадбиркорлик фаолияти бўйича

статистик тўплам

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи фойда

ҳажми (YF)ни аниқлаш

𝑌𝐹 = 𝐻

𝑌𝐼𝐶𝐻−𝐴

− 𝑋

𝐼𝐶𝐻−𝐴

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рентабеллик

даражаси (RD)ни аниқлаш

𝑅𝐷

𝐴

=

𝑌𝐹

𝐴

𝑋

𝐼𝐶𝐻−𝐴

× 100%

Таркибий тузилма салмоғи ва рентабеллик

даражаси кўпайтмасининг ҳақиқий қиймати

(HQ

K

)ни аниқлаш

𝐻𝑄

𝐾−𝐴

= 𝑇𝑇

𝐼𝐶𝐻𝐻−𝐴

× 𝑅𝐷

𝐴

Мослаштирилган таркибий тузилма (TT

M

)ни

шакллантириш

𝑇𝑇

𝑀−𝐴

= 𝑇𝑇

𝐼𝐶𝐻𝐻−𝐴

→ 𝑅𝐷

𝐴

Таркибий тузилма салмоғи ва рентабеллик

даражаси кўпайтмасининг идеал қиймати (IQ

K

)ни

аниқлаш

𝐼𝑄

𝐾−𝐴

= 𝑇𝑇

𝑀−𝐴

× 𝑅𝐷

𝐴

Таркибий тузилма салмоғи ва рентабеллик

даражаси кўпайтмасининг идеал ва ҳақиқий

қийматлари нисбати (N

IHQ

)ни аниқлаш

𝑁

𝐼𝐻𝑄−𝐴

=

𝐼𝑄

𝐾−𝐴

𝐻𝑄

𝐾−𝐴


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

425

Ишнинг назарий

-

услубий қисмидаги илмий хулосаларга таянган ҳолда таъкидлаш

мумкинки, кичик

тадбиркорлик таркибий тузилмасининг миқдорий ифодаси сифатида ҳар

бир иқтисодий фаолият турининг сектор ялпи ишлаб чиқариш ҳажмидаги улушини

кўрсатиш мумкин.

Мазкур баҳолашга қуйида келтирилган бир неча жиҳатдан ёндашиш

мақсадга мувофиқ:

-

мамлакат бўйича

жорий йилдаги кичик тадбиркорликнинг иқтисодий фаолият

турлари бўйича таркибий тузилмаси;

-

мамлакат бўйича муайян давр (таҳлил учун танланган йиллар)даги кичик

тадбиркорликнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмаси;

-

ҳудудлар бўйича жорий йилдаги кичик тадбиркорликнинг иқтисодий фаолият

турлари бўйича таркибий тузилмаси;

-

ҳудудлар бўйича муайян давр (таҳлил учун танланган йиллар)даги кичик

тадбиркорликнинг

иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмаси.

Кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг бозор тамойиллари асосида

шаклланишига тўсқинлик қилувчи омиллар таъсир даражасини миқдоран баҳолаш муҳим

ҳисобланади.

Бунинг учун ялпи ишлаб чиқариш

ҳажми рентабеллигини аниқлаш лозим (1

-

жадвал)

.

1-

жадвал

Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича

рентабеллик даражасини аниқлаш (2022 йил)

Ялпи

ишлаб

чиқариш

ҳажми,

H

YICH

,

млрд.

сўм

Ишлаб

чиқариш

ҳажми

бўйича

таркибий

тузилиши,

TT

ICHH

, %

Ишлаб

чиқариш

харажатла

ри,

X

ICH

,

млрд.

сўм

Ялпи

фойда,

YF

, млрд.

сўм

Рентабеллик

даражаси,

RD

,

%

А

1

2

3

4 (=(1)-(3))

5

(=(4)/(3)

×100)

Иқтисодиёт бўйича

572783

100,00

493249

79534,6

16,12

Қишлоқ,

ўрмон

ва

балиқ хўжалиги

17447,4

3,05

14858,1

2589,3

17,43

Саноат

145983,1

25,49

133321,4

12661,7

9,50

Қурилиш

70600,8

12,33

60906,8

9694

15,92

Савдо

281902,2

49,22

251784,6

30117,6

11,96

Ташиш ва сақлаш

9717,6

1,70

6443,9

3273,7

50,80

Яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар

9268,1

1,62

6437,7

2830,4

43,97

Ахборот ва алоқа

9148,7

1,60

4685,9

4462,8

95,24

Молиявий ва суғурта

фаолияти

2308,0

0,40

908,6

1399,4

154,02

Таълим

1431,3

0,25

533,8

897,5

168,13

Соғлиқни сақлаш ва

ижтимоий
хизматларни кўрсатиш

3413,0

0,60

1752,9

1660,1

94,71

Санъат, кўнгил очиш ва
дам олиш

631,1

0,11

344,8

286,3

83,03

Бошқа турлари

20931,9

3,65

11270,1

9661,8

85,73

Манба:

муаллиф томонидан илмий изланишлар натижасида шакллантирилди

Жадвал маълумотларидан кўринадики, ушбу ўринда кичик тадбиркорликнинг

таркибий тузилиши соҳанинг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан аниқланмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

426

Яъни,

ишлаб чиқариш ҳажми бўйича таркибий

тузилиш

жиҳатдан нисбатан йирик фаолият

турлари сифатида савдо (49,22%), саноат (25,49%), қурилиш (12,33%)ни келтириш

мумкин. Улуши 1

-

4 фоиз атрофида бўлган иқтисодий фаолият турлари қаторига қишлоқ,

ўрмон

ва балиқ хўжалиги (3,05%), ташиш ва сақлаш (1,70%), яшаш ва овқатланиш бўйича

хизматлар (1,62%), ахборот ва алоқа (1,60%)ни киритиш мумкин. Қолган тармоқ ва
соҳаларнинг улуши нисбатан паст ҳисобланади: молиявий ва суғурта фаолияти –

0,40%,

таълим –

0,25%,

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш –

0,60%,

санъат,

кўнгил очиш ва дам олиш –

0,11%.

5. Юқорида белгилаб олинган назарий қоида, яъни кичик тадбиркорлик таркибий

тузилмаси иқтисодий фаолият турларининг рентабеллик даражасига мувофиқлигини

баҳолаш мақсадида ялпи ишлаб чиқариш ҳажми рентабеллигини ҳисоблаб чиқдик (1

-

жадвал). Жадвал маълумотларидан кўринадики, рентабеллик даражаси таълимда
168,13%, молиявий ва суғурта фаолиятида 154,02%, ахборот ва алоқада 95,24

%,

соғлиқни

сақлаш

ва ижтимоий хизматларни кўрсатишда 94,71%, санъат, кўнгил очиш ва дам олишда

83,03%, ташиш ва сақлашда 50,80%, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 43,97%,

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 17,43%, қурилишда 15,92%, савдода

1

1,96%, саноатда

9,50%ни ташкил этган. Бундан кўринадики, амалдаги рентабеллик даражаси ва кичик
тадбиркорлик иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилма ўртасидаги

мувофиқлик аксарият ўринларда биз қабул қилган назарий қоидага зид бўлмоқда.

Фикримизча, бундай манзаранинг вужудга келишидаги асосий сабаблар сифатида

юқорида санаб ўтилган кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг шаклланишида

объектив бозор қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи ҳолатларни кўрсатиш мумкин.

Юқорида қайд этилган назарий қоидадан келиб

чиққан ҳолда, кичик тадбиркорлик

иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлигини аниқлаш

услубини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур услубнинг марказий ғояси

“бошқа тенг шароитларда кичик тадбиркорликнинг

таркибий тузилмаси ҳар бир

иқтисодий фаолият турининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмидаги солиширма салмоғининг

ялпи ишлаб чиқариш ҳажми рентабеллиги даражасига мутаносиблигини таъминлаш”дан

иборат бўлади.

Кичик тадбиркорлик бўйича таркибий тузилмасининг самарадорлигини аниқлашда

иқтисодий фаолият турларининг

кўплиги, уларни қатор йиллар бўйича қийматини

аниқлаш ҳамда олинган натижаларни ўзаро таққослаш имконини яратиш зарурати

арифметик кўпайтмаларни ҳосил қилиш усулидан фойдаланишни тақозо этади. Яъни, ҳар

бир иқтисодий фаолият тури бўйича солиштирма салмоқни унинг ялпи ишлаб чиқариш
ҳажми рентабеллиги даражасига кўпайтмасини ҳосил қилиб, мазкур кўпайтмаларнинг

йиғиндисини аниқлаш орқали таркибий тузилманинг самарадорлик даражасига баҳо

бериш мумкин (2

-

жадвал).

Жадвалдан кўринадики, дастлаб

таркибий тузилма салмоғи ва рентабеллик

даражаси кўпайтмаси ҳақиқий қийматларининг йиғиндиси (умумлаштирилган қиймат)
2679,90 га тенг бўлган. Арифметик қоидадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,

иккита ижобий (мусбат) тавсифдаги нисбатан юқори қийматдаги сонларнинг ўзаро

кўпайтмаси уларнинг қийматига мос равишда нисбатан юқори бўлади ва аксинча.

Шундай экан, юқори рентабеллик даражасига эга бўлган иқтисодий фаолият
турларининг таркибий тузилмадаги салмоғининг ҳам юқори бўлиши нисбатан юқори

қийматдаги кўпайтмани ҳосил қилади ва аксинча. Ўзбекистондаги кичик тадбиркорлик

таркибий тузилмасининг шаклланишида мазкур қоидага мувофиқлик даражасини

баҳолаш учун “Мослаштирилган таркибий тузилма” тушунчасидан фойдаланамиз.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

427

2-

жадвал

Ўзбекистондаги кичик бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий

тузилманинг самарадорлик

даражасини баҳолаш (2022 йил)

Таркибий

тузилма

салмоғи ва

рентабеллик

даражаси

кўпайтмасининг

ҳақиқий

қиймати,

HQ

K

Мослаш

-

тирилган

таркибий

тузилма,

TT

M

, %

Таркибий

тузилма

салмоғи ва

рентабеллик

даражаси

кўпайтмасининг

идеал қиймати

,

IQ

K

Идеал ва

ҳақиқий

қиймат

нисбати,

N

IHQ

,

марта

А

7 (

=(2)×(5))

8

9 (

=(5)×(8))

10

(=(9)/(7))

Иқтисодиёт бўйича

-

-

-

Қишлоқ,

ўрмон

ва

балиқ хўжалиги

40,80

0,25

3,89

0,10

Саноат

540,41

0,63

13,10

0,02

Қурилиш

261,13

0,38

6,60

0,03

Савдо

579,07

0,1

1,24

0,002

Ташиш ва сақлаш

92,49

1,57

80,67

0,87

Яшаш ва овқатланиш

бўйича хизматлар

72,21

1,2

55,21

0,76

Ахборот ва алоқа

133,91

15,03

1670,43

12,47

Молиявий ва суғурта
фаолияти

85,52

46,56

10390,80

121,50

Таълим

23,78

2,63

245,67

10,33

Соғлиқни сақлаш ва
ижтимоий

хизматларни кўрсатиш

60,54

3,85

371,53

6,14

Санъат, кўнгил очиш

ва дам олиш

9,57

1,8

165,56

17,30

Бошқа турлари

780,46

25,99

5262,46

6,74

Умумлаштирилган
қиймат

2679,90

-

18267,16

6,82

Манба:

муаллиф томонидан илмий изланишлар натижасида шакллантирилди

Мослаштирилган таркибий тузилма –

бу муайян даврда кичик тадбиркорликнинг

иқтисодий фаолият турлари бўйича шаклланган таркибий тузилмасини ифодаловчи
солиштирма салмоқларни мазкур фаолият турлари рентабеллик даражасига мувофиқ

ҳолда юқоридан

пастга изчил равишда камайиб борувчи улушлари бўйича қайта

жойлаштирилган таркибий тузилмасидир. Жадвалдан кўринадики, амалда

қишлоқ,

ўрмон ва балиқ хўжалигининг ишлаб чиқариш ҳажми бўйича таркибий тузилиши

(TT

ICHH

) 2,63%га тенг бўлгани ҳолда, уни рентабеллик даражасининг (RD)нинг нисбатан

паст қиймати –

15,54%га мувофиқ ҳолда мослаштирилган таркибий тузилмаси (TT

M

)

0,25%ни ташкил этмоқда.

Мослаштирилган таркибий тузилмани

шакллантириш таҳлил жараёнида

таркибий тузилма салмоғи ва рентабеллик даражаси кўпайтмасининг идеал қиймати

аниқлаш имконини беради. Жадвалдаги 9

-

устунда ифодаланган таркибий тузилма

салмоғи ва рентабеллик даражаси кўпайтмасининг идеал қиймати

(IQ

K

) ҳар иккала

кўрсаткич ўртасидаги нисбатлар эркин бозор тамойиллари асосида шаклланган ҳолатдаги
идеал (фаразга асосланган) қийматни акс эттиради. Бу ўринда мазкур қиймат 18267,16 ни

ташкил этган бўлиб, бу ҳақиқий қийматга нисбатан 6,82 марта кўпдир.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

428

Кичик

бизнеснинг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркибий тузилмасининг қай

даражада самарали эканлиги ҳамда унинг турли даврлардаги динамикасини баҳолаб

боришнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида таркибий тузилма салмоғи ва

рентабеллик даражаси кўпайтмаларининг идеал

ва ҳақиқий қийматлари нисбати (N

IHQ

)ни

аниқлаш мақсадга мувофиқ. Жадвалдан кўринадики, Ўзбекистон шароитида идеал ва
ҳақиқий қийматлари нисбати жиҳатидан молиявий ва суғурта фаолияти (121,5 марта),

санъат, кўнгил очиш ва дам олиш (17,3 марта)

,

ахборот ва алоқа (12,47 марта), таълим

(10,33

марта) соҳаларида сезиларли даражада юқори бўлса, саноат (0,02 марта), қурилиш

(0,03 марта), савдо (0,002 марта) тармоқларида эса аксинча кескин даражада паст бўлмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасининг шаклланишида объектив бозор

қонунлари чегарасидан чиқишга ундовчи қуйидаги ҳолатларни санаб ўтиш мумкин: 1)
оммавий, серияли ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линияларини қўллаш

имкониятининг чекланганлиги; 2) ишлаб чиқариладиган

маҳсулот ёки

кўрсатиладиган

хизмат турининг ноёблиги даражаси; 3) муайян иқтисодий фаолият тури билан

шуғулланиш учун махсус рухсат (лицензия) талаб этилиши; 4) ишлаб чиқариш
жараёнида талаб этилувчи техника ва технология жиҳозлари қийматининг юқорилиги;

5)

ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат турининг ижтимоийлик

тавсифи. Айрим иқтисодий фаолият турларида фойда даражаси юқори бўлсада,

уларнинг ўз мазмунига кўра ижтимоий тавсифга эгалиги (масалан, таълим, соғлиқни

сақлаш, маданият ва бошқа) уларнинг давлат секторида амалга оширилиши туфайли
кичик тадбиркорлик таркибий тузилмасидаги улуши аҳамиятсиз бўлишига олиб

келади.

Ҳозирда Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари

бўйича ихтисослашув жараёнлари учун муайян даражада беқарорлик

хослиги

кузатилмоқда. Аксарият ҳолатларда айрим тармоқларда юқори самарадорликни

таъминлаш учун зарур кичик бизнес корхоналарининг улуши етарли бўлмагани ҳолда,

бошқа бир тармоқларда мазкур корхоналар улушининг меъёридан ортиши натижасида

рақобат даражаси

кучайиши ҳамда ўртача фойда меъёри пасайишига олиб келмоқда.

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, мамлакатимиздаги кичик

бизнес

субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари

самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни

ҳисоблаш орқали ушбу жараёнларни

такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконияти қўлга киритилади

.

Aдабиётлар / Литература/ Reference:

Беделбаева А. Е.

(2016)

Финансовая поддержка малого и среднего

предпринимательства: опыт зарубежных стран //Актуальные проблемы права,

экономики и управления (см. в книгах). –

№. 12. –

С. 12

-14.

Ғойибназаров

Б. К., Ахмеджанов К. Б. (2019) Миллий ҳисоблар тизимида счётлари

таркибининг ўзига хос жиҳатлари //Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини

таъминлашнинг устувор йўналишлари.–

С

. 3-3.

Зайцев

Л.

(2007),

Краткий

словарь

экономиста.

М.:

Инфра

-

М.

Н.

-

https://economist.academic.ru/796

Кошелев Д. В. и др.

(2021)

Аннотированный список птиц Тверской области с

изменениями и дополнениями по состоянию на январь 2021 года //Русский

орнитологический журнал. –

Т. 3

0.

№. 2031. –

С.

503-549.

Қонун (2021), Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ

-701-

сон

Қонуни. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб

-

таомиллари тўғрисида.

- https://lex.uz/docs/5511879


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr

www.e-itt.uz

429

Лозовский Л. Ш.

Азоев П. С., Поршнев А. Г.

(2011)

От понятия

«Конкурентоспособность организации» к понятию «Конкурентоспособность вуза»

//Вестник инновационного евразийского университета.

Пиньковецкая Ю. С.

(2017)

Государственное регулирование и поддержка развития

предпринимательства.

Райзберг Б. А., Лозовский Л. Ш., Стародубцева Е. Б.

(2004)

Современный

экономический словарь. –

Издательский Дом" Инфра

-

М",

Рябцев В.М., Чудилин

Г.И. (2001),

Региональная статистика. М.: МИД, 2001. 380 с.

Самадов А. Н. (2021) Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришда

инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари

//Архив научных исследований. –

Т. 1. –

№.

1.

Стародубцева

Е. Б., Маркова О. М.

(2018)

Цифровая трансформация мировой

экономики //Вестник Астраханского государственного технического университета.
Серия: Экономика.–

№. 2. –

С. 7

-15.

Степанова М.В., Савицкий Ю. А.

, (2019)

Системный подход к самостоятельной

работе

обучающихся //Наука. Техника. Технологии (политехнический вестник

).

№. 1. –

С. 445

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz)

маълумотлари.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. (2001) Менежмент: дарслик //Тошкент,“Ўқитувчи

.

2001.

С. 76

-78.

Шварц Р.С., Шатохин М.В., Анциферова И.В. (2020), Оценка показателей отраслевой

специализации региона.

- https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-pokazateley-otraslevoy-

spetsializatsii-regiona

Ширапов Ц. Д.

(2015)

Понятие, сущность и содержание отрасли и отраслевой

структуры экономики региона //Вестник Бурятского государственного университета.
Экономика и менеджмент.

№. 1

.

С. 59

-67.

Эргашев А. Х., Юлдашев Д. Т., Аликулов Б. А. У. (2022) Перспективные пути повышения

эффективности семейного бизнеса в Узбекистане в период политики сокращения

бедности //ceteris paribus. –

№. 4. –

С. 53

-57.

Эргашходжаева Ш. Ж. (2014) Саноат маркетинга. Укув

кулланма //Т.: ТДИУ,

Иктисодёт.

Библиографические ссылки

Беделбаева А. Е. (2016) Финансовая поддержка малого и среднего предпринимательства: опыт зарубежных стран //Актуальные проблемы права, экономики и управления (см. в книгах). – №. 12. – С. 12-14.

Ғойибназаров Б. К., Ахмеджанов К. Б. (2019) Миллий ҳисоблар тизимида счётлари таркибининг ўзига хос жиҳатлари //Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари.– С. 3-3.

Зайцев Л. (2007), Краткий словарь экономиста. — М.: Инфра-М. Н. - https://economist.academic.ru/796

Кошелев Д. В. и др. (2021) Аннотированный список птиц Тверской области с изменениями и дополнениями по состоянию на январь 2021 года //Русский орнитологический журнал. – Т. 30. – №. 2031. – С. 503-549.

Қонун (2021), Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сон Қонуни. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида. - https://lex.uz/docs/5511879

Лозовский Л. Ш. Азоев П. С., Поршнев А. Г. (2011) От понятия «Конкурентоспособность организации» к понятию «Конкурентоспособность вуза» //Вестник инновационного евразийского университета.

Пиньковецкая Ю. С. (2017) Государственное регулирование и поддержка развития предпринимательства.

Райзберг Б. А., Лозовский Л. Ш., Стародубцева Е. Б. (2004) Современный экономический словарь. – Издательский Дом" Инфра-М",

Рябцев В.М., Чудилин Г.И. (2001), Региональная статистика. М.: МИД, 2001. 380 с.

Самадов А. Н. (2021) Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришда инновацион маркетинг технологияларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари //Архив научных исследований. – Т. 1. – №. 1.

Стародубцева Е. Б., Маркова О. М. (2018) Цифровая трансформация мировой экономики //Вестник Астраханского государственного технического университета. Серия: Экономика.– №. 2. – С. 7-15.

Степанова М.В., Савицкий Ю. А., (2019) Системный подход к самостоятельной работе обучающихся //Наука. Техника. Технологии (политехнический вестник). – №. 1. – С. 445.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги (stat.uz) маълумотлари.

Шарифхўжаев М., Абдуллаев Ё. (2001) Менежмент: дарслик //Тошкент,“Ўқитувчи. – 2001. – С. 76-78.

Шварц Р.С., Шатохин М.В., Анциферова И.В. (2020), Оценка показателей отраслевой специализации региона. - https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-pokazateley-otraslevoy-spetsializatsii-regiona

Ширапов Ц. Д. (2015) Понятие, сущность и содержание отрасли и отраслевой структуры экономики региона //Вестник Бурятского государственного университета. Экономика и менеджмент. №. 1. – С. 59-67.

Эргашев А. Х., Юлдашев Д. Т., Аликулов Б. А. У. (2022) Перспективные пути повышения эффективности семейного бизнеса в Узбекистане в период политики сокращения бедности //ceteris paribus. – №. 4. – С. 53-57.

Эргашходжаева Ш. Ж. (2014) Саноат маркетинга. Укув кулланма //Т.: ТДИУ, Иктисодёт.