Авторы

  • Кувондик Шарипов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44797

Ключевые слова:

малый бизнес специализация отрасль конкуренция инвестиции

Аннотация

В данной статье рассматриваются отрасли экономики, их различные аспекты, направления влияния процесса специализации на развитие предпринимательской деятельности, влияние специализации на развитие малого предпринимательства по отраслям или видам экономической деятельности, представлены особенности подходов к понятию «отрасль» с экономической и правовой точек зрения, организационная структура малого бизнеса в Европе и Азии с отраслевой точки зрения, распределение инвестиций в Европейском Союзе по отраслям.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

344



КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАРМОҚ БЎЙИЧА

ИХТИСОСЛАШУВ ЖАРАЁНИ ТАЪСИРИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

PhD

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқлари, уларнинг фарқли

жиҳатлари, ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига
таъсири йўналишлари, тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг

кичик бизнес фаолиятининг ривожланишига таъсири, “Тармоқ” тушунчаси таърифига

иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари, Европа ва Осиёдаги
кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси, Европа Иттифоқида

инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши масалалари ёритилган.

Таянч иборалар:

кичик бизнес, ихтисослашув, тармоқ, рақобат, инвестиция,

самарадорлик.

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ВЛИЯНИЯ ПРОЦЕССА ОТРАСЛЕВОЙ СПЕЦИАЛИЗАЦИИ

НА РАЗВИТИЕ МАЛОГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

PhD

Шарипов Кувондик Бахтиёрович

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье рассматриваются отрасли экономики, их различные

аспекты,

направления

влияния

процесса

специализации

на

развитие

предпринимательской деятельности, влияние специализации на развитие малого
предпринимательства по отраслям или видам экономической деятельности,

представлены особенности подходов к понятию «отрасль»

с экономической и правовой

точек зрения, организационная

структура малого бизнеса в Европе и Азии с отраслевой

точки зрения, распределение инвестиций в Европейском Союзе по отраслям

.

Ключевые слова:

малый бизнес, специализация, отрасль, конкуренция, инвестиции,

эффективность.

THEORETICAL ASPECTS OF THE IMPACT OF THE PROCESS OF INDUSTRY

SPECIALIZATION ON THE DEVELOPMENT OF SMALL BUSINNESSES

PhD

Sharipov Kuvondik Bakhtiyorovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article discusses the sectors of the economy, their various aspects, the

direction of influence of the specialization process on the development of entrepreneurial activity,

the impact of specialization on the development of small businesses by industry or type of
economic activity, presents the featur

es of approaches to the concept of “industry” from economic

and legal points of view, organizational structure small businesses in Europe and Asia from an

industry point of view, distribution of investments in the European Union by industry.

Keywords:

small business, specialization, industry, competition, interindustry competition,

investment, efficiency.

VIII SON - DEKABR, 2023

UO‘K:

316.36

344-352


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

345

Кириш.

Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш ҳамда аҳоли фаровонлигини

таъминлашнинг муҳим йўналиши сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда Президентимиз

Ш.Мирзиёев томонидан анъанавий тарзда мамлакатимиздаги тадбиркорлар билан ҳар
йилда бир марта бевосита очиқ мулоқот олиб борилиб, унда тадбиркорлар томонидан

кўрсатиб ўтилган камчиликлар, муаммолар, тадбиркорлик фаолиятини янада

ривожлантиришга оид фикр

-

мулоҳазалар ва таклифлар асосида соҳа тараққиётига

янада кенгроқ имкон яратувчи чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2023

йилнинг 18 августида ўтказилган навбатдаги очиқ мулоқот чоғида сўзланган нутқида

Президентимиз томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада

ривожлантириш учун амалга оширилиши кўзда тутилган қуйидаги қатор янги
имкониятлар яратилиши муҳимлигини таъкидланди

(

Мирзиёев

, 2023):

-

кичик бизнесни манзилли қўллаб

-

қувватлаш, уларга зарур шарт

-

шароитлар

яратиш борасида қулай муҳитни шакллантиришда мутлақо янги ёндашувларни жорий

қилиш;

-

иқтисодиётнинг янги технология ва инновацияларга асосланган, сифатли ҳамда

рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарадиган муҳим бўғини

ўрта бизнесни қўллаб

-

қувватлаш;

-

янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш;

-

экспортни кенгайтириш мақсадида нуфузли хорижий брендларни

мамлакатимизга жалб қилиш;

-

юқори

даромадли

корхоналарни

кўпайтириш

мақсадида

халқаро

консультантларни жалб қилган ҳолда етакчи саноат тармоқлари бўйича ишлаб

чиқилган ҳамда тадбиркорларга таклиф қилинаётган тайёр лойиҳалар юзасидан барча

шароит ва имкониятларни яратиш;

-

содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида

муҳим ташаббусларни амалга ошириш ва бошқалар

124

.

Мазкур белгиланган вазифалар ва чора

-

тадбирларнинг самарали амалга

оширилиши кўп жиҳатдан кичик тадбиркорлик субъектлари

хўжалик фаолиятида

тармоқ бўйича ихтисослашув жараёнларини рағбатлантиришга ҳам боғлиқ ҳисобланди.

Адабиётлар шарҳи.

Кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тармоқ бу и ича ихтисослашув

жарае ни таъсирининг назарии ва амалии масалалари МДҲ мамлакатлари олимларидан

Раи зберг, Лозовскии , Стародубцева (1999), Рычихина

(2013)

, Ширапов

(2015)

,

Абдибеков, Беделбаева

(2015)

, Пиньковецкая Ю.С., В.И. Видяпина, М.В. Степанова., В.А.

Черкасовларнинг илмии асарларида у з аксини топган.

Ҳар

қандай мамлакатнинг миллий иқтисодиёти муайян тармоқлар мажмуидан

таркиб топади. Райзберг, Лозовский

ва бошқаларнинг

(1999)

таъкидлашича

“Иқтисодиёт тармоғи –

бир турдаги технологиялар бўйича бир турдаги (яқин

хусусиятлари билан) ёки ўзига хос (махсус) маҳсулотни

ундирувчи, ишлаб чиқарувчи

ёки етказиб берувчи корхоналар мажмуи.

Тармоқ –

ишлаб чиқарилаётган маҳсулоти, технологияси ва қондираётган

эҳтиёжларининг умумийлигига эга бўлган корхона ва ишлаб чиқаришлар мажмуи”

(

Кураков ва б

. 2004).

Қуйидаги

тармоқлар фарқланади

:

-

ягона турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи соф тармоқлар (масалан, кўмир

саноати);

124

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. 2023 йил 18 август. –

www.uza.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

346

-

тармоқ маҳсулотини ишлаб чиқариш билан тармоқ ташкилотларининг асосий

қисми банд бўлган хўжалик тармоқлари;

-

ташкилотлари ягона вазирликка, идорага мансуб бўлган маъмурий тармоқлар.

Моддий ишлаб чиқариш тармоқларига саноат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги,

қурилиш, транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, моддий

-

техник таъминот

(логистика) киради.

Ижтимоий

-

маданий йўналишдаги тармоқлар, хизмат соҳасига қуйидагилар

киради: маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, фан, бошқарув, уй

-

жой, коммунал хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Иқтисодиёт тармоғи
сифатида банк сектори, ахборот технологиялари билан боғлиқ фаолиятларни ҳам

ажратиб кўрсатиш тўғри бўлади

125

.

Тадқиқот методологияси.

Асосии илмии -назарии қоидаларни ишлаб чиқишда илмии абстракциялаш, таҳлил

ва синтез, индукция ва дедукция, статистик гуруҳлаш, монографик тадқиқ этиш,

таққослаш каби илмии тадқиқот усулларидан фои даланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Фикримизча,

ихтисослашув

жараёнининг

тадбиркорлик

фаолиятининг

ривожланишига таъсирини қуйидаги жиҳатларига кўра асосий йўналишларга ажратиш

мумкин:

1) соф иқтисодий, яъни ихтисослашув натижасида ишлаб чиқариш ҳажми, тармоқ

ёки иқтисодий фаолиятнинг рентабеллик даражаси, молиявий натижалар (фойда ёки

зарар)нинг ўзгариши;

2) техник ва технологик, яъни ихтисослашув натижасида тармоқ ишлаб

чиқаришида техник воситалардан фойдаланиш, технологик жараёнлар даражасининг
ўзгариши;

3)

ташкилий, яъни ихтисослашув натижасида тармоқ ишлаб чиқаришини ташкил

этиш, ундаги алоқа ва муносабатларнинг амал қилиши даражасидаги ўзгаришлар.

Умумий ҳолда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига ихтисослашув

жараёни ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ, шуни

ҳам таъкидлаш лозимки,

ихтисослашувнинг салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, адабиётларда

ихтисослашган корхоналарнинг камчиликлари сифатида қуйидагилар кўрсатилади:

-

иш жараёнидаги бирхиллик, унинг ишловчиларга салбий таъсирини пасайтириш

бўйича чора

-

тадбирларнинг зарурлиги;

-

мол етказиб берувчилар ва харидорларга кучли тарзда боғлиқлик;

-

бозордаги кичик конъюнктуравий тебранишларга таъсирчанлик

;

-

одатда, сўнгги истеъмолчига чиқиш имкониятининг мавжуд эмаслиги

126

.

Умумий ҳолда, тадбиркорлик субъектлари учун муайян тармоқ ишлаб чиқаришига

ихтисослашув мазкур жараённинг ижобий (афзаллик) томонлари билан салбий

(камчилик) томонларининг фарқи мусбат ишорага эга бўлганида фойдали ҳисобланади.

ИТ = ∑

И

𝑖

− ∑

𝐶

𝑗

𝑚

𝑗=1

𝑛

𝑖=1

,

бу ерда:

ИТ –

тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес

фаолиятининг ривожланишига таъсири (мусбат ёки манфий);

125

http://economic-definition.com/Services_and_manufacturing/Otrasl__Branch__eto.html

126

Сущность

специализации

производства,

ее

преимущества

и

недостатки,

формы

специализации

.

-

https://studepedia.org/index.php?vol=2&post=63859


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

347

И –

тармоқ

ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес

фаолиятига ижобий таъсири;

i = 1 … n –

тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик

бизнес фаолиятига ижобий таъсири йўналишлари;

С –

тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик бизнес

фаолиятига салбий таъсири;

j = 1 … m –

тармоқ ёки иқтисодий фаолият тури бўйича ихтисослашувнинг кичик

бизнес фаолиятига салбий таъсири йўналишлари.

Иқтисодий таҳлил ва татбиқий статистиканинг хорижий амалиётида тармоқ

жиҳатдан таснифлаш эмас, балки иқтисодий фаолият турлари бўйича гуруҳлаш

нисбатан кенг тарқалган ҳисобланади. БМТ Статистика қўмитаси томонидан 1990

йилда маъқулланган стандарт таснифлашда қуйидагилар ажратиб кўрсатилади:

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, овчилик;

2) балиқ етиштириш ва балиқ овлаш;

3) тоғ саноати; 4) қайта ишлаш саноати;

5) сув таъминоти, электр энергияси ва газ ишлаб чиқариш;

6) қурилиш;

7) улгуржи

-

чакана савдо, шахсий фойдаланишдаги буюмлар ва асбоб

-

ускуналар

(автомобиллар, маиший техника) таъмири;

8) ресторанлар ва меҳмонхона хўжалиги;

9) алоқа, омбор хўжалиги ва транспорт;

10) молиявий соҳада воситачилик;

11) ижара ва кўчмас мол

-

мулк билан бошқа тижорат фаолияти;

12) давлат бошқаруви ва фуқаролик мудофааси;

13) таълим;

14)

ижтимоий хизматлар ва соғлиқни сақлаш;

15) бошқа коммунал, ижтимоий ва шахсий хизматлар;

16) ёлланма ходимлар билан хусусий уй хўжалиги;

17) экс

-

территориал ташкилотлар ва идоралар.

Хўжалик юритишнинг бозор шароитида тармоқ энг аввало иқтисодий категорияга

айланади. У қатъий рақобат шароитида амал қилувчи ҳамда бозор талаби ва таклифи

қонунларига бўйсунувчи мамлакат халқ хўжалиги тизими амал қилишининг мустақил

элементи ҳисобланади.

Кейинги вақтларда иқтисодчиларнинг илмий ишларида тармоққа кўплаб

таърифлар берилмоқда: тармоқ –

бу маҳсулотнинг унификациялашган ишлаб

чиқариши, технологиянинг умумийлиги ва қондирилаётган эҳтиёжларнинг кенг

қамровлиги хусусиятларига эга бўлган якка корхоналар ва серияли ишлаб чиқаришлар

мажмуи; тармоқ –

ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган

хизматлар иқтисодий аҳамиятининг умумийлиги белгиси бўйича корхоналар,
фирмалар, корпорацияларнинг тартибга солинган мажмуи.

“Тармоқ” тушунчасининг нисбатан тўлиқ таърифи Е.Б.Колбачевнинг ишида

учрайди: тармоқ ишлаб чиқарилаётган

маҳсулот, истеъмол қилинаётган хом ашё ва

материал, фойдаланилаётган инсон ресурслари, йўлга қўйилган технологик
жараёнларнинг яхлитлигида намоён бўлувчи ҳамда иқтисодий фаолиятнинг ўхшаш

турларини амалга оширувчи корхоналарни бирлаштирувчи иқтисодий омиллар

мажмуининг таъсири остида шаклланади.

Қуйидаги

жадвалда “тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик

жиҳатидан ёндашувларнинг хусусиятлари намойиш этилган (1

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

348

1-

жадвал

“Тармоқ” тушунчаси таърифига иқтисодий ва қонунчилик жиҳатидан

ёндашувларнинг хусусиятлари

(

Рычихина

, 2013)

Иқтисодий жиҳатдан ёндашув

Юридик жиҳатдан ёндашув

Корхона, корпорация, ташкилотларнинг

алоҳидалаштириладиган ва умумлаштириладиган

тузилмаси

Иқтисодий фаолиятнинг ўхшаш

турларини амалга оширувчи барча

ишлаб чиқариш бирликларининг

йиғиндиси

ишлаб чиқарилган маҳсулот, иш, хизмат

иқтисодий аҳамиятининг бирлиги,

истеъмол қилинаётган хом ашёнинг бир

хилдалиги ва бирлиги,

технологик база ва технологик жараёнларнинг

умумийлиги,

кадрлар касбий таркибининг бир турдалиги

фаолият соҳаси,

ишлаб

чиқариш

жараёни

(технологияси),

фойдаланиладиган хом ашё ва

материаллар

Ҳозирги

вақтда тармоқларнинг ривожланишига қуйидаги янги шарт

-

шароитлар

таъсир кўрсатади: илмий

-

инновацион салоҳият (фундаментал ва амалий

тадқиқотларнинг қўлланиши); инвестицион салоҳият; ижтимоий ва ишлаб чиқариш

соҳаларининг унумдорлигини таъминловчи бизнес

-

инфратузилманинг етуклик

даражаси; маълум тармоқлар ривожланишининг аниқ вақт интервали доирасида
ривожланишнинг устуворлигини шакллантирувчи маъмурий ресурслар ва бошқалар.

Мамлакат тармоқ тузилмасининг самарадорлиги алоҳида тармоқ ва ишлаб

чиқаришларнинг шундай миқдорий нисбати орқали тавсифланадики, унда мамлакатни

шакллантирувчи минтақаларнинг самарали ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши

таъминланади.

Минтақа тармоқ тузилмаси тавсифларини миқдорий баҳолаш ихтисослашув

тармоқлари деб номланувчи минтақадаги етакчи тармоқларни излаш имконини

беради. Мазкур баҳолаш маҳсулот ишлаб чиқариш, ҳисобга олинган ялпи қўшилган
қиймат ва таъминланган бандлик кўрсаткичлари ёрдамида амалга оширилади.

Мамлакат иқтисодиёти тузилмасида минтақадаги тармоқ томонидан эгалланган

ҳолатни

аниқлаш учун ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлашуви (ихтисослашуви)

коэффициентлари ҳисобланади:

Бу ерда:

q

ir

r минтақадаги i тармоқнинг ишлаб чиқариш ўлчови;

q

i

мамлакат бўйича яхлит i тармоқнинг умумий ишлаб чиқариш миқдори;

Q

r

− r минтақадаги ялпи ишлаб чиқариш ўлчови;

Q

мамлакат бўйича яхлит ялпи ишлаб чиқариш ҳажми қиймати.

K

ir

коэффициенти миқдори r минтақадаги i тармоқнинг концентрациясини (ёки

маҳаллийлашув даражасини) кўрсатади.

K

ir

коэффициенти миқдоридан кўпроқ қийматга эга бўлган тармоқлар

ихтисослашув тармоқлари деб ҳисобланади. Мазкур тармоқлар ташқи дунё билан

минтақанинг экспорт

-

импорт муносабатларини таъминлайди.

K

ir

коэффициенти қиймати 1 дан ошиб кетса, у ҳолда r минтақадаги i тармоқнинг

маҳаллийлашув даражаси мамлакат ялпи ишлаб чиқаришидаги мазкур тармоқнинг
ўртача улушидан ортади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

349

Шунингдек, коэффициент бошқа усул билан ҳисобланиши ҳам мумкин бўлиб, бу

ихтисослашув коэффициентини излашга олиб келади:

Бу ерда:

а

ir

i тармоғининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмида r минтақанинг солиштирма

салмоғи;

а

ir

яхлит мамлакат бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажмида r минтақанинг

солиштирма салмоғи.

Шу ўринда:

демак,

Аниқланган

K

ir

ва

С

ir

коэффициентлар бир хилдаги иқтисодий талқинга эга, фақат

уларнинг ҳисоблаш алгоритмлари бир

-

биридан фарқ қилади.

Ишлаб чиқаришнинг тармоқ тузилмаси таҳлили ёрдамида нафақат ихтисослашган

тармоқларни аниқлаш, балки комплекслашган ва тўлдирувчи тармоқларни ҳам топиш

мумкин.

Комплекслашган тармоқлар –

бу ихтисослашган тармоқлар биланжараёнлар

жиҳатидан кучли даражада ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлар. Масалан, хом ашёни қазиб

олиш, ундирилган хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашё қазиб олиш учун

асбоб

-

ускуналар етказиб бериш, транспорт хизматлари.

Шираповнинг

(2015)

таъкидлашича “Тўлдирувчи тармоқлар –

бу уй хўжаликлари

эҳтиёжларини қондиришда, қатор ижтимоий вазифалар (озиқ

-

овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш, аҳоли учун турар

жой

-

коммунал мажмуаси хизматлари кўрсатиш ва

бошқалар)ни ҳал қилишда иштирок этувчи тармоқлар”.

Кичик корхоналарнинг энг кўп сони савдо, қурилиш ва саноатда яратилган. Қуйида

Европа ва Осиёнинг тармоқ бўйича таркибий тузилмаси диаграмма кўринишида

келтирилган

127

.

Қурилиш

корхоналари ва ташкилотлари ҳиссасига кичик корхоналар умумий

сонининг 13%, қишлоқ хўжалиги, овчилик ва ўрмон хўжалигига –

11%, қайта ишлаш

саноатига –

18%, транспорт ва алоқага –

14,0% тўғри келади (1

-

расм).

Осиё мамлакатлари (Хитой, Япония, Тайвань)да 2014 йилда фаолиятнинг етакчи

тармоқлари бўлиб саноат –

41%, қишлоқ хўжалиги –

21% ҳисобланади. Бироқ, шу билан

бирга, аҳамиятли даражада бошқа муҳим тармоқлар –

транспорт ва алоқа, қурилиш,

савдо ҳам қамраб олинган (2

-

расм)

128

.

127

http.//www.meti.o.jp/enlish/other/METIintroduction/c10130ej.html

Сайт Министерства экономики, торговли и промышленности

Японии.

128

http.//www.meti.o.jp/enlish/other/METIintroduction/c10130ej.html

Сайт Министерства экономики, торговли и промышленности

Японии.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

350

1-

расм. Европадаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий

тузилмаси

(Абдибеков, Беделбаева

, 2015)

Расмлардаги диаграммалардан кўриниб турибдики, кичик тадбиркорликнинг

тармоқ жиҳатидан таркибий тузилмаси Европада ҳам, Осиёда ҳам деярли бир хил. Бироқ

Осиёда, айниқса Хитой каби мамлакатларда, нафақат саноат, балки қишлоқ хўжалиги

соҳасига ҳам катта эътибор қаратилади.

Фаолият турига кўра кичик тадбиркорлик Европа ва Осиёда иқтисодиётнинг

деярли барча тармоқларини қамраб олади. Кичик корхоналарнинг умумий сонида

илгаригидек “улгуржи ва чакана савдо; автотранспорт воситалари, маиший ва шахсий

фойдаланишдаги буюмларнинг таъмири” иқтисодий фаолият турига ихтисослашган

корхона ва ташкилотлар етакчилик қилмоқда. Уларнинг солиштирма салмоғи 21
фоизни ташкил этган.

2-

расм.

Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан таркибий

тузилмаси

(Абдибеков, Беделбаева

, 2015)

Саноат; 18%

Қишлоқ

хўжалиги; 11%

Транспорт ва

алоқа; 14%

Қурилиш; 13%

Савдо; 21%

Корхоналар учун

хизматлар; 11%

Аҳоли учун

хизматлар; 12%

Европадаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан

таркибий тузилмаси

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Транспорт ва алоқа

Қурилиш

Савдо

Корхоналар учун хизматлар

Аҳоли учун хизматлар

Саноат; 41%

Қишлоқ

хўжалиги; 21%

Транспорт ва

алоқа; 12%

Қурилиш; 10%

Савдо; 16%

Осиёдаги кичик тадбиркорликнинг тармоқ жиҳатидан

таркибий тузилмаси

Саноат

Қишлоқ хўжалиги

Транспорт ва алоқа

Қурилиш

Савдо


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

351

Кичик тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш бўйича сиёсатнинг

асосий вазифаси бўлиб унга инвестиция йўналишини бериш ҳисобланади. Иқтисодиёт

тармоқлари бўйича инвестицияларнинг тақсимланиши ўта нотекис амалга ошмоқда.

Инвестициялар деярли тўртта

қисмга ажратилган. Европа Иттифоқига аъзо

мамлакатлар саноат ва қурилишга асосий урғу берадилар, шунингдек савдо ва
молиявий фаолиятни молиялаштирадилар (3

-

расм).

3-

расм. Европа Иттифоқида инвестицияларни тармоқлар бўйича тақсимланиши

(Абдибеков, Беделбаева

, 2015)

Бироқ, минтақа ва унинг иқтисодий устуворлигидан келиб чиққан ҳолда нафақат

фаолиятнинг ушбу соҳалари инвестицияланади. Масалан, Япония, Сингапур ва АҚШда
давлат ва йирик компаниялар фан, таълим ва янги технологияларга сармоя

киритишади. Европанинг шимолий мамлакатлари бўлган Дания, Нидерландия қишлоқ

хўжалигига йўналтирилган шунинг учун ушбу мамлакатларда инвестициялаш

иқтисодиётнинг мазкур тармоғини қўллаб

-

қувватлашдан иборат.

Хорижда кичик бизнес рақобатни ривожланишини рағбатлантиради, йирик

компаниялар томонидан янги технологияларни жорий этилиши ва ишлаб чиқариш

самарадорлигини

оширилишига

“мажбур

қилади”,

бутун

иқтисодиётнинг

самарадорлиги кичик ва ўрта бизнеснинг муваффақиятли фаолиятига боғлиқ бўлади.

Шунга кўра, ривожланган мамлакатлар кичик тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш

сиёсатини амалга ошириб, унинг асосий мақсади –

давлат ва бизнес манфаатларини

мувозанатлаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун оптимал шарт

-

шароитларни

таъминлаш, кичик бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади.

Хорижий тажриба кўрсатадики, кичик тадбиркорлик соҳасида барча

инновацияларнинг катта қисми амалга оширилиб, бу жамият ижтимоий ва сиёсий

барқарорлигининг муҳим омили сифатида илмий

-

техника тараққиёти ва “ўрта

синф”нинг шаклланишига имкон яратади (Абдибеков, Беделбаева

, 2015).

Юқоридаги фикр

-

мулоҳазалардан кўринадики, тармоқ бўйича ихтисослашув

жараёнининг тадбиркорлик фаолияти ривожланишига

таъсирини эътиборга олиш

ҳамда унинг имкониятларидан фойдаланиш миллий иқтисодиётда кичик тадбиркорлик

фаолияти аҳамиятининг янада ошишига имкон яратади.

Саноат; 29%

Қишлоқ

хўжалиги; 1%

Транспорт; 6%

Қурилиш; 24%

Савдо; 24%

Фан; 5%

Бошқа тармоқлар;

12%

Европа иттифоқидаги инвестицияларни тармоқлар бўйича

тақсимланиши

Саноат
Қишлоқ хўжалиги
Транспорт
Қурилиш
Савдо
Фан
Бошқа тармоқлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

352

Хулоса ва таклифлар

.

1. Миллий иқтисодиётда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда унинг

тармоқлар

бўйича ихтисослашув жараёни муҳим ўрин тутиб, айниқса, кичик

тадбиркорлик субъектларида мазкур жараён нисбатан устун равишда эркин бозор

механизми ва объектив иқтисодий қонунлар таъсирида кечади.

2. Ихтисослашув жараёнининг тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига

таъсирини баҳолашда соф иқтисодий, техник ва технологик ҳамда ташкилий

тавсифдаги жиҳатларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ.

3. Тадбиркорлик субъектлари учун муайян тармоқ ишлаб чиқаришига

ихтисослашув мазкур жараённинг ижобий (афзаллик) томонлари билан салбий

(камчилик) томонларининг фарқи мусбат ишорага эга бўлганида фойдали ҳисобланади

.

4. Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда тармоқ

бўйича ихтисослашув жараёнининг таъсирини тадқиқ этишда бу борадаги хорижий
мамлакатлар амалиёти ва тажрибасини ўрганиш ҳамда уларнинг ижобий томонларидан

фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Адабиётлар / Литература / Literature

:

Абдибеков С.У., Беделбаева А.Е.

(2015) Мировые тенденции развития

предпринимательской деятельности в экономике зарубежных стран

//

Журнал:

Вестник КазНУ

,

2015

.

Алматы

. -

https://articlekz.com/article/15307

Кураков Л.П., Кураков В.Л.,

Кураков А.Л.

(2004)

Экономика и право: словарь

-

справочник. –

М.:

Вуз

и

школа.

Мирзиёев Ш.М. (2023) Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ

мулоқот ўтказмоқда. 18 август. –

www.uza.uz

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. (1999) Современный экономический

словарь.

- 2-

е изд., испр. М.: ИНФРА

-

М. 479 с.

Рычихина Н.С.

(2013)

Отрасль как экономическая и правовая категория:

современные тенденции. «Современные наукоемкие технологии. Региональное

приложение» №4 (36)

Ширапов Ц.Д.

(2015)

Понятие, сущность и содержание отрасли и отраслевой

структуры экономики региона // Вестник Бурятского государственного университета.

-

Вып. 2(2)

.

С.59

-67.

Библиографические ссылки

Абдибеков С.У., Беделбаева А.Е. (2015) Мировые тенденции развития предпринимательской деятельности в экономике зарубежных стран // Журнал: Вестник КазНУ, 2015. Алматы. - https://articlekz.com/article/15307

Кураков Л.П., Кураков В.Л., Кураков А.Л. (2004) Экономика и право: словарь-справочник. – М.: Вуз и школа.

Мирзиёев Ш.М. (2023) Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. 18 август. – www.uza.uz

Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. (1999) Современный экономический словарь. - 2-е изд., испр. М.: ИНФРА-М. 479 с.

Рычихина Н.С. (2013) Отрасль как экономическая и правовая категория: современные тенденции. «Современные наукоемкие технологии. Региональное приложение» №4 (36)

Ширапов Ц.Д. (2015) Понятие, сущность и содержание отрасли и отраслевой структуры экономики региона // Вестник Бурятского государственного университета. - Вып. 2(2). – С.59-67.