Авторы

  • Алишер Муродов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ejar.128059

Ключевые слова:

хотин-қизлар оила зўравонлик тазйиқ ҳуқуқбузар жабрланувчи ҳуқуқий тарғибот маиший низо ҳуқуқбузарликлар профилактикаси.

Аннотация

Мақола оилада хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг криминологик тавсифига бағишланган. Тадқиқотда бундай жиноятларни содир этувчиларнинг ижтимоий-демографик хусусиятлари, шахсий ва психологик тавсифлари, шунингдек, уларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилади. Зўравонликнинг пайдо бўлиш сабаблари, оилавий муносабатлардаги низолар ва ижтимоий муҳитнинг роли таҳлил қилинади. Статистик маълумотлар ва криминологик тадқиқотлар асосида шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларининг хусусиятлари очиб берилади ҳамда уларнинг профилактикаси ва реабилитацияси бўйича таклифлар берилади.


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 167

EU RASI AN JOU RN AL OF ACAD EM I C RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

U I F =

8.1 |

SJI F =

5.685

www.in-academy.uz

Volume 2 Issue 12, November 2022 ISSN 2181-2020

Page 0

Volume 2

8

ISSN: 2181-2020

Volume 2 Issue 12 (2022): EJAR

Volume 2 Issue 12 (2022): EJAR

CRIMINOLOGICAL CHARACTERISTICS OF PERSONS WHO

COMMITTED PRESSURE AND VIOLENCE AGAINST

WOMEN IN THE FAMILY

Murodov Alisher Sharofkhonovich

Deputy Head of the Faculty of the Academy of the Ministry of Internal

Affairs of the Republic of Uzbekistan, Doctor of Philosophy in Law

(PhD), Associate Professor

https://doi.org/10.5281/zenodo.15307895

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 24

th

April 2025

Accepted: 29

th

April 2025

Online: 30

th

April 2025

,

The article is devoted to the criminological characteristics of
persons who have committed harassment and violence against
women in the family. The study examines the socio-
demographic characteristics, personal and psychological
characteristics of the perpetrators of such crimes, as well as the
factors influencing their behavior. The causes of violence,
conflicts in family relationships, and the role of the social
environment are analyzed. Based on statistical data and
criminological studies, the features of criminal behavior of
individuals are revealed, and proposals for their prevention and
rehabilitation are made.

KEYWORDS

Women, family, violence,
harassment,

offender,

victim, legal advocacy,
domestic dispute, crime
prevention.

ОИЛАДА

ХОТИН

-

ҚИЗЛАРГА

НИСБАТАН

ТАЗЙИҚ

ВА

ЗЎРАВОНЛИК

СОДИР

ЭТГАН

ШАХСЛАРНИНГ

КРИМИНОЛОГИК

ТАВСИФИ

Муродов Алишер Шарофхонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси факультет бошлиғи ўринбосари,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (

PhD

), доцент

https://doi.org/10.5281/zenodo.15307895

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 24

th

April 2025

Accepted: 29

th

April 2025

Online: 30

th

April 2025

,

Мақола оилада хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва

зўравонлик содир этган шахсларнинг криминологик
тавсифига

бағишланган.

Тадқиқотда

бундай

жиноятларни

содир

этувчиларнинг

ижтимоий

-

демографик хусусиятлари, шахсий ва психологик
тавсифлари, шунингдек, уларнинг хатти

-

ҳаракатларига

таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилади. Зўравонликнинг
пайдо бўлиш сабаблари, оилавий муносабатлардаги
низолар ва ижтимоий муҳитнинг роли таҳлил қилинади.
Статистик маълумотлар ва криминологик тадқиқотлар
асосида шахсларнинг жиноий хатти

-

ҳаракатларининг

хусусиятлари

очиб

берилади

ҳамда

уларнинг

профилактикаси ва реабилитацияси бўйича таклифлар
берилади.

KEYWORDS

хотин

-

қизлар,

оила,

зўравонлик,

тазйиқ,

ҳуқуқбузар,
жабрланувчи,

ҳуқуқий

тарғибот, маиший низо,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси.

Жиноятчи шахсининг ўзига хос хусусиятларини билиш содир этилиши мумкин

бўлган жиноятларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга, шахсда мавжуд
ғайриижтимоий хулқ

-

атворни ўрганиш ва уни тузатишда муҳим аҳамият касб этади.


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 168

Ҳуқуқбузар

шахсларни илмий жиҳатдан ўрганиш асосида ушбу турдаги

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси амалга ошириш учун аниқ тавсиялар
ишлаб чиқиш лозим.

Жиноят содир этган шахсларга умумий таъриф бериш ва уларни статистик

таҳлиллар орқали ўрганиш шахсларнинг маълум тоифаларига хос бўлган
хусусиятларини аниқлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашни режалаштириш ва
унинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриш имконини беради[1]. Зеро, жиноятчи
шахсига хос бўлган ижтимоий демографик белгиларни тадқиқ этиш, биринчидан,
уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлашга, иккинчидан, жиноятчи шахснинг жиноий
хулқ

-

атворини тадқиқ этишга, учинчидан, маълум бир минтақада, маълум даврда

оила

-

турмуш доирасида содир этилган жиноятлар ҳамда уларнинг сабаблари ва унга

имкон берган шарт

-

шароитларни ўрганишга кўмаклашади.

Жиноятчи шахсини тавсифловчи энг муҳим криминологик белги сифатида унинг

ёши муҳит билан ўзаро алоқасига, маънавий оламнинг ички моҳиятига, хулқ

-

атворидаги яққол ифодаланган иккиланишлар ва беқарорликка сезиларли даражада
таъсир кўрсатади[2]. Жиноятчи шахсининг криминологик таҳлилида ёшга оид тавсиф
билан бир қаторда, унинг маълумот даражаси ҳам муҳимдир. Инсоннинг маълумот
даражаси унинг талаб, эҳтиёж ва манфаатларини, маънавий

-

ахлоқий ва маданий

кўринишларини шакллантиради [3].

Тадқиқотимиз жараёнида хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир

этган шахсларнинг ёшига оид маълумотлари таҳлил қилинганида, уларнинг 16,3

%ни

18-25, 37,6

%ни 25

-35, 29,9

%ни 35

-45, 12,3

%ни 45

-

55 ёшдаги ҳамда 6,3

%ни 55 ёшдан

юқори бўлганлар ташкил этди. Таҳлилдан кўриш мумкинки, хотин

-

қизларга нисбатан

зўравонлик содир этган шахсларнинг криминогенлик даражаси юқорироқ бўлган
қисми 25

-

35 ёшдагиларни ташкил этмоқда.

Таҳлил этилаётган тоифадаги жиноятларни содир этган шахсларнинг 41,5

%

ишсизлар, 34,7

% илгари судланганлар, 14,6

% профилактик ҳисобда турган шахслар,

9,2

% ишчи

-

хизматчилардир. Бундай жиноятларни содир этганлар ичида давлат

хизматчиларининг камлиги, ишчилар салмоғининг кўплигини, шунингдек ижтимоий
фойдали меҳнат билан шуғулланмайдиган (вақтинча ишсиз) шахсларнинг жиноий
фаоллиги юқори эканлиги кузатилади.

Шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларнинг маълумот даражаси таҳлил

қилинганида

қуйидагилар маълум бўлди: 2

%

олий маълумотли; 31

%

ўрта махсус;

63 %

ўрта маълумотли; 4

%

тўлиқсиз ўрта маълумотга эга бўлган шахслардир. Ушбу

тоифадаги шахсларнинг жинсга оид маълумотлари таҳлил қилинганида, оилада
зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этувчилар асосан эркаклар
бўлиб, уларнинг ҳиссаси 82

%ни ташкил этади.

Юқорида қайд этилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жиноят содир этган

шахсларнинг асосий қисми, яъни 63

%

ўрта маълумотга эга бўлган шахслар, 41,5

%

ишсизлар, 34,7

% илгари судланганлар ҳиссасига тўғри келади.

Махсус буюртма асосидаги грант доирасида ўтказилган тадқиқот жараёнида

сўровда иштирок этган респондентларга «Хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва

зўравонлик жиноятлари кимлар томонидан содир этилмоқда»? деб сўралганида,


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 169

уларнинг 81,4

% эркаклар, 18,6

% аёллар (келинга нисбатан қайнона, қайнопа,

қайнсингил ва ҳ.к.) томонидан содир этишини маълум қилишган.

Шунингдек, улардан “Хотин

-

қизларга нисбатан зўравонлик асосан қайси

тоифадаги оилаларда содир этилмоқда”? деб сўралганида, уларнинг 30,7

% носоғлом

муҳит ҳукмрон бўлган оилада, 30,4

% нотинч низоли

оилада, 17,6

% спиртли ичимлик

истеъмол қилувчилар оиласида, 7,5

% кам таъминланган оилаларда, 2,7

% илгари

судланганлар оиласида, 4,5

% нотўлиқ оилада, 2,7

% профилактик ҳисобга олинган

оилада, 2,1

% қайта қурилган оилада, 1,8

% гиёҳвандлик моддаларини истеъмол

қилувчи шахслар яшайдиган оилада, деб жавоб беришган.

Профессор И.Исмаилов ўз тадқиқотларида жиноятчи шахсларга оид

маълумотларни ўрганиб, шахсда маълумотнинг камлиги, маданият даражасининг
пастлиги қизиқишларининг анчагина тор бўлишига, ахлоқнинг

дағаллашувига,

шахсиятпарастлик ва худбинлик хислатларининг ривожланишига олиб келади[4], деб
таъкидлайди. Назаримизда, ушбу фикр мантиқан тўғри, чунки тадқиқотимиз
жараёнида ўрганилган жиноятчи шахсларнинг аксарияти билим савияси ва маълумот
даражаси ўрта бўлган шахслар эканлиги аниқланди.

Дарҳақиқат,

маълумот

даражасининг

етарли

эмаслиги,

ахлоқсизлик,

тарбиясизлик, маънавиятнинг пастлиги, молпарастлик, чақимчилик каби иллатлар
ғаразли мақсадларнинг пайдо бўлишига ва уни амалга оширишига туртки бўлади.
Бундай хулқ

-

атворнинг мавжудлиги кутилмаганда турли жиноятларнинг содир

этилишига олиб келиши мумкин. Зеро, ҳар қандай жиноятда жиноятчи шахси ва
объектив вазият ўзаро бир

-

бирига таъсир этувчи мураккаб тизимдан иборатдир.

Мутахассис олим А.Н.Ильяшенконинг

фикрича, жиноятчи шахсини илмий

жиҳатдан ўрганиш учун унинг жиноий хулқ

-

атвор мотивларини тадқиқ этиш тақозо

этилади. Чунки, хулқ

-

атвор мотивацияси шахс ва унинг хусусиятлари ва қизиқишлари

билан узвий боғлиқдир

[5]. Негаки, жиноят содир этган шахсларнинг

ҳиссиёт ва

ғаразли ниятлари ҳаётдаги қийинчилик, тазйиқ ёки руҳий бузилишлар натижасида
юзага келади

[6].

Бизнинг назаримизда, хотин

-

қизларга нисбатан содир этиладиган тазйиқ ва

зўравонликнинг аксариятида шахснинг ҳиссиётини жиловлай олмаслиги ёки руҳий
бузилишлар жиддий таъсир кўрсатади. Мисол учун, Миробод туманида яшовчи 24
ёшли эркак ошхона пичоғи билан қуролланиб, 21 ёшли турмуш ўртоғи танасига
қасддан 30 марта пичоқ урган. Ачинарлиси, уларни ажратишга ҳаракат қилган
қайнонасига ҳам 7 марта пичоқ билан зарба берган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
Онаси оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Эркак қўлга
олинган, уларнинг 9 ойлик чақалоғи болалар уйига олиб кетилган

[7]. Жиноятнинг бу

тарзда содир этилиши жиноятчи шахсда инсоний хусусиятлар ва раҳм

-

шафқатнинг

йўқлигидан далолат беради.

Хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг руҳий

ҳолати

ва ғайриижтимоий хулқ

-

атворини

ўрганиш профилактика чора

-

тадбирларини

ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Шахс жиноий хулқ

-

атворини ўрганиш борасида психолог олимлар, психиатр ва

неврологлар кўплаб тадқиқотлар олиб боришган. Хусусан, З.Фрейднинг «психоанализ


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 170

назарияси»га кўра шахс жиноий хулқ

-

атвори ва фазилатлари табиий инстинктив

майлларга боғлиқ бўлади. Яъни, шахснинг хулқ

-

атворини ҳаракатлантирувчи кучи ва

жисмоний ҳаётининг мазмунини жинсий инстинкт белгилайди

[8].

Ҳар

қандай жиноий фаолият кўп жиҳатдан жиноятчининг ўзига хос индивидуал

-

психологик хусусиятларига боғлиқ

[9]. Шу боис, жиноятчи шахсни психологик

жиҳатдан ўрганишда уни ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқадорлигини таҳлил қилиш
зарур. Зеро, шахсдаги жиноий хулқ

-

атвор бевосита ижтимоий муҳит билан боғлиқ

ҳолда шаклланади. Жиноятчи шахсини тавсифлаш ва баҳолаш учун унинг ҳам ижобий,
ҳам салбий хулқ

-

атворини белгиловчи фазилатлари ва хусусиятлари ўрганилиши

лозим.

Кўпгина тадқиқотчилар жиноятчи шахснинг жиноий ҳаракатга ундовчи

мотивлари, қизиқишлари, табиати, ён

-

атрофидаги шахслар билан ўзаро муносабати,

маънавияти, руҳий зўриқишлари унда жиноятчилик хулқини келтириб чиқариши
мумкинлиги ҳақида турли фикр

-

мулоҳазаларни илгари сурганлар.

Жиноий хулқ

-

атворнинг келиб чиқиши ижтимоий омиллар билан боғлиқ, бироқ

агрессивликни биологик объект, яъни инсонга хос бўлган доимий хусусият сифатида,
тажовузини эса муайян шароитларда содир этиладиган ҳаракат сифатида фарқлаш
лозим

[10]. Шахсдаги агрессив хулқ

-

атвор кўпинча шахсга биологик наслдан

-

наслга

кўчиб ўтувчи мураккаб ҳолат ҳисобланади.

Таҳлилларга кўра, шахсга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ

жиноятларнинг содир этилишида асосан оилавий муаммолар натижасида келиб
чиққан жанжаллар сабаб бўлмоқда. Оиладаги низоли вазиятлар оқибатида, одатда,
шахсга нисбатан тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилади.
Фикримизча, шахснинг ижтимоий хавфлилик

даражаси унинг жиноий хулқ

-

атворига

боғлиқ бўлиб, жиноятчи шахснинг маълумот даражаси ва маънавияти пастлиги унинг
жиноят содир этишига туртки берувчи омиллардан ҳисобланади.

Тадқиқотимиз жараёнида хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир

этувчи шахслар оиласида оила аъзолари билан бўладиган ижтимоий муносабатлар
жараёнида салбий хулқ

-

атворли, тажовузкор, ахлоқсиз, бошқаларнинг фикрини

эътиборга олмайдиган, маънавияти паст эканлиги маълум бўлди. Энг қизиғи шундаки,
ушбу тоифадаги шахслар ҳаётда энг яқин кишиси ҳисобланган турмуш ўртоғи ёки
оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан тажовузкор муносабатда тазйиқ ва зўравонлик
содир этишади.

Табиийки, шахснинг хулқ

-

атворидаги таъсирчанлик, ҳис

-

ҳаяжонга тез берилиш,

жиззакилик, қўполлик, ўзини идора қила олмаслик, хатти

-

ҳаракати оқибатини

ўйламаслик кўпинча ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг психологиясига хос хусусият
ҳисобланади

[11]. Бундай шахслар, одатда, жабрланувчининг бирор

-

бир неъматга

эгалик қилишига, шахсга хавф солишга, ўзининг манфаатини бошқаларнинг
манфаатидан устун қўйишга, жабрланувчининг муайян ҳаракатлари учун зўравонлик
билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиладилар.

Ҳуқуқбузарлик

содир этиш, одатда, бирор

-

бир инсоннинг ўз

-

ўзидан намоён

бўладиган хулқ

-

атвори ёки унинг натижаси эмас. Ҳуқуқбузарлик уни содир этган

шахснинг ўзига хос хусусиятлари туфайли ёки ҳуқуқбузарлик содир этишидан олдин


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 171

бевосита унинг атрофини ўраб турган кичик ва катта муҳитнинг салбий таъсири,
шунингдек шахснинг шахсий сифатлари натижасида юзага келади

[12].

Жабрланувчининг ҳуқуққа хилоф ёки ғайриахлоқий хатти

-

ҳаракатлари ёки

ахлоқ

-

одоб қоидаларига зид қарашлари ўзига нисбатан қўпол муомала қилинишига,

турли кўринишдаги тазйиқ ва зўрлик қўлланилишига, кўп ҳолларда жисмоний
зўрликдан жабрланишига олиб келмоқда. Шу ўринда суд

-

тергов амалиётига мурожаат

қиламиз. Мисол учун, К. турмуш ўртоғи Б.ни рашк қилиб, уни бевафоликда айблагани
учун жаҳли чиққан Б. турмуш ўртоғининг боши ва қорин қисмига қўл ва оёғи билан
уриб, оғир тан жароҳати етказган. Суд

-

мед экспертиза хулосасига кўра, фуқаро К.нинг

олган тан жароҳати оғир тан жароҳати деб топилган

[13]. Бундай шахсларнинг ҳаётий

вазиятларни тўғри баҳоламай, шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли жиноятлар
содир этиши, шубҳасиз, уларнинг руҳиятида бузилишлар мавжудлигидан далолат
беради.

Жиноятнинг содир этилишига имкон туғилиши жиноятчини қарор қабул

қилишга

ундайди

[14]. Барча содир этилган жиноятлар замирида муайян сабабий

боғланиш мавжуд бўлади, яъни жабрланувчининг у ёки бу ҳаракатлари айбдор билан
ўрталарида келишмовчиликни келтириб чиқаради.

Криминологияга оид адабиётларда бундай тоифадаги жиноятларни содир

этганлар: а) изчил жиноийлашиб борувчилар; б) вазиятга боғлиқ; в) вазиятга қарам
бўлган жиноятчилар[15]га ажратилади.

Оилавий ҳаётдаги вазиятлар билан боғлиқ ҳолда ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсларнинг ўзига хос руҳий хусусиятлари оила

-

турмуш доирасидаги баъзи низоли

ҳолатлар натижасида вужудга келади ҳамда муайян хатти

-

ҳаракатларда намоён

бўлади. Бундай тоифага кирувчи шахслар оилавий ҳаётда муаммоли ёки низоли
вазиятлар вужудга келган пайтларда ҳуқуқбузарлик содир этиш орқали ўз
муаммосини ечишга ҳаракат қилади. Ҳуқуқбузарлик содир этилиши учун бирор

-

бир

оддий вазият ҳам улар учун етарли сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, оила

-

турмуш муносабатлари доирасида зўравонлик

содир

этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар
базасининг яратилиши ушбу турдаги жиноятларнинг барвақт профилактикасида
муҳим аҳамият касб этади. «Хотин

-

қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16

-

моддасида «тазйиқ ва

зўравонликдан жабрланувчилар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки зўравонлик
содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар ва
ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика агентлигининг
ягона электрон маълумотлар базасига киритилиши»

[16] белгиланган. Бугунги кунда

амалиётда ушбу базага тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ва уни содир этган
шахслар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилмоқда.

Хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларнинг

маънавий

-

руҳий жиҳатлари, хулқ

-

атвори тажовузкорлик хусусиятга эга эканлиги бир

қатор табиий ва ижтимоий фан вакиллари томонидан атрофлича ўрганилган. Зеро,
психологик хусусиятларни ўзида мужассам этган шахс ўз индивидуаллиги билан
бетакрордир

[17].


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 172

Шахснинг ички майли (рашк, қасос, алам, оилада эркак ёки аёлнинг бир

-

биридан

устунлик қилиш даъвоси ва ҳ.к.) оила

-

турмушдаги зўравонликнинг ёки муайян

жиноий хатти

-

ҳаракатларнинг содир этилишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай

объектив омиллар шахсда салбий хусусиятлар шаклланишига қулай шароит
ҳисобланади. Шахсдаги салбий хулқ

-

атвор унда тажовузкорлик шаклланишига олиб

келади. Тажовузкорлик деганда, ўз муаммоларини ҳал этиш учун зўравонлик
воситаларидан фойдаланишни афзал кўриш, низоларни тажовуз йўли билан ҳал этиш
орқали жиноят содир этиш тушунилади

[18]. Тазйиқ ва зўравонлик билан содир

этиладиган тажовузкор жиноятларнинг хавфлилик даражасини камайтириш учун
ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва виктимологик профилактика чора

-

тадбирларини

ишлаб чиқиш талаб этилади.

Шахснинг криминогенлик даражаси унинг жиноят содир этиш эҳтимоли юқори

эканлигидан далолат беради. Бундай хулқ

-

атворли шахслар ўз яқинларига оғир азият

етказишлари ҳам бор. Айниқса, номусига тажовуз қилинган вояга етмаган қизларда
зўрланганидан кейин узоқ вақтгача қўрқув, хўрланганлик, асабийлик, ўзига
ишончсизлик ҳис

-

туйғуси бўлади, баъзан эса ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари содир

этилиши мумкин.

Хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган тажовузкор хулқ

-

атворли шахслар муаммони жиноий йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилишади. Суд

-

тергов материаллари ва айблов хулосаларининг таҳлили асосида айтиш мумкинки,
ушбу тоифадаги шахслар ўзларининг жиноий қилмишларини 51,6

% ҳолатда пичоқ,

27,1

% қаттиқ предмет, 17,6

% жисмоний куч ишлатиб, 0,8% заҳарли моддалар орқали,

2,9

% эса арқон ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланиб содир этишган.

Юқорида қайд этилган жиноятчи шахсларнинг демографик маълумотлари

ўрганилганида, уларнинг 26,5

% никоҳсиз (ноқонуний)

бирга яшаган аёлига, 38,2

%

никоҳдаги аёлига, 7,2

% никоҳдаги эрига, 2,3

% никоҳсиз бирга яшаган эрига нисбатан

содир этганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек, жиноятчи шахсларнинг 3,8

% опа

-

синглисига, 2,5

% фарзандига, 6,0

% бошқа қариндошларига нисбатан содир этишган.

Зўравонлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар мотивининг барчаси қасдга

бориб тақалади. Бироқ, ушбу мотив кўп ҳолларда бошқа мотивлар, хусусан, қасос, рашк,
ҳасад, жабрланувчини қўрқитиш, айбдор қўйган талабларнинг жабрланувчи
томонидан бажарилишига эришиш кабилар билан узвий боғлиқ бўлиши мумкин

[19].

Мазкур жиноятларни содир этган шахсларнинг асосий қисмини 30

-

55 ёшгача

бўлганлар ташкил этиб, уларнинг 61

%ни илгари судланган шахслар ташкил этади.

Тадқиқот жараёнида оила

-

турмуш доирасида зўравонлик содир этилган жиноят

ишлари ўрганилганида уни содир этган шахсларнинг 43,2

% озодликдан маҳрум этиш

жазосига, 26,5

% озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм

қилинганлиги ҳамда 31,3

% эса тарафларнинг ярашуви билан жиноят ишлари

тугатилганлиги аниқланди. Зеро, ярашув билан жиноят ишини тугатиш келгусида
жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда жиноятдан жабрланган шахсларни
ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Бу борада Р.Имамов таъкидлаганидек, ярашув
институтини қўллашда жиноятдан жабрланган шахслар манфаатларини инобатга
олиш лозим[

20].


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 173

Оила

-

турмуш муносабатлари доирасида хотин

-

қизларга нисбатан содир этилган

қасддан

одам ўлдириш жиноятлари таҳлил қилинганида, ушбу соҳадаги умумий

жиноятчилик йилдан йилга камайиш тенденцияси кузатилса

-

да, бироқ жиноятнинг

содир этилиш сабаблари, кимлар томонидан содир этилиши, содир этувчи субъектлар
тоифаси, содир этилиш жойи, вақти тўғрисидаги рақамлар бизни ҳавотирга солмоқда.
Хусусан, оила

-

турмуш доирасидаги келишмовчиликлар оқибатида 2021 йилга

нисбатан 2022 йилда 11,2%га, 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 2,8%га, 2023 йил 9
ойига нисбатан 2024 йилнинг мос даврида 3,8%га камайишига эришилган бўлса

-

да,

мазкур жиноятларнинг стабиллиги ҳудудлар кесимида

ўрганилганида, 2021 йилга

нисбатан 2022 йилда Сурхондарё вилоятида 40%га, Наманган вилоятида 37,5%га,
Фарғона вилоятида 26,7%га, Андижон вилоятида 16,7%га, Тошкент шаҳрида 11,1%га,
2022 йилга нисбатан 2023 йилда Жиззах вилоятида 133,3%га, Сурхондарё вилоятида
114,3%га, Қорақалпоғистон Республикасида 33,3%га, Андижон вилоятида 21,4%га,
2023 йил 9 ойига нисбатан 2024 йилнинг мос даврида Қашқадарё вилоятида 175%га,
Навоий вилоятида 100%га, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 66,%га, Тошкент шаҳрида
20%га, Наманган

вилоятида 12,5%га, Андижон вилоятида 10%га кўпайиш холатлари

аниқланган.

Шунингдек, оила

-

турмуш доирасида қасддан одам ўлдириш жиноятларининг

содир этилиш сабаблари

ўрганилганда, биргина 2024 йилнинг ўзида содир этилган

ушбу соҳадаги жиноятлар ўч олиш мақсадида 5,9%, рашк туфайли 19,8%, мол

-

мулк

талашиш оқибатида 7,9%, муросаси келишмаганлиги оқибатида 52,6% ҳамда бошқа
сабаблар оқибатида 13,8% ни ташкил қилади. Сабаблар кесимида таҳилил қилинганда,
ўч олиш мақсадида содир этилган қотиллик жиноятлари 2021 йилга нисбатан 2022
йилда 28,6% га камайган бўлса, 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 25% га, 2024 йилда
эса 2023 йилга нисбатан 100% га ошиб кетишига йўл қўйилган.

Ушбу жиноятларининг кимлар томонидан содир этилиши таҳлил қилинганида,

ўрганиш натижалари

эри

томонидан хотинига нисбатан

содир этилган ҳолатлари

2021 йилга нисбатан 2022 йилда 19 тага ёки 11,3%га камайган бир даврда, Наманган
вилоятида 200%га, Навоий вилоятида 100%га, Андижон вилоятида 33,3%га ва
Тошкент шаҳарда 16,7% га ортиб кетган. Шунингдек, қотилликнинг

эри томонидан

хотинига содир этилиши 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 9,7%га, 2023 йилга нисбатан
2024 йилда 9,6%га кўпайган. Ушбу кўпайиш индекси 2022 йилга нисбатан 2023 йилда
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро (100%), Сурхондарё (16

6,7%),

Андижон (25%) ҳамда Фарғона (12,5%) вилоятлари ҳиссасига, 2024 йилда 2023 йилга
нисбатан Тошкент шаҳар (233,3%), Хоразм (200%), Қашқадарё (150%), Самарқанд
(100%), Жиззах (50%), Андижон (37,5%), Бухоро (25%) вилоятлари ҳиссасига тўғри
келмоқда.

Таҳлиллар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки, тазйиқ ва зўравонлик содир

этган

шахсларнинг

аксарият

қисми

носоғлом

турмуш

-

тарзи

кечирувчи,

ғайриижтимоий хулқ

-

атворли, муайян фаолият билан шуғулланмайдиган, маълумот

даражаси паст, илгари судланган, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида
турган, агрессив, руҳий ҳолатида нуқсони бўлган, жиззаки, оила аъзолари билан
муносабати самимий бўлмаган тоифадаги шахслар ташкил этади.


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 174

Хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг профилактикасини самарали

ташкил этишда қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

биринчидан,

маъмурий ҳудудларда яшовчи ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган

оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан
ёрдам кўрсатиш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан тарбиявий
аҳамиятга эга бўлган ишларни ташкил этиш;

иккинчидан,

ҳар бир тазйиқ ва

зўравонликнинг сабаб ва шароитларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни келгусида
содир этилмаслигини олдини олишга қаратилган профилактик чора

-

тадбирларни

ишлаб чиқиш;

учинчидан,

тазйиқ ва зўравонликни барвақт олдини олишнинг

таъсирчан тизимини яратиш;

тўртинчидан,

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиш

эҳтимоли юқори бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг виктимлик
даражасини камайтириш мақсадида

нотинч оилалар билан манзилли профилактика

ишларини ташкил этиш;

бешинчидан,

хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва

зўравонликни камайтиришда ОАВлари орқали намойиш этиш учун видеороликлар
яратишда ўзбек халқининг миллий урф

-

одатларига таянган ҳолда, профессионал

экспертларни кўпроқ жалб этиш;

олтинчидан,

шахсни ахлоққа ва қонунга зид хатти

-

ҳаракатлардан тийиб турадиган қадриятларни тиклаш ва уларни ривожлантиришга
қаратилган чораларни ишлаб чиқиш;

еттинчидан,

оила

-

турмуш доирасида кўп

ҳуқуқбузарликлар содир этилаётган ҳудудларни аниқлаб, уларни таҳлил қилиш
асосида ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси мақсадли ва
тизимли ўтказилишини таъминлаш учун «Турмуш» комплекс профилактик

чора

-

тадбирини мунтазам ўтказиб бориш мақсадга мувофиқдир

.

Шундай қилиб, юқорида қайд этилган чора

-

тадбирларни ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси субъектлари томонидан ўз вақтида амалга оширилиши хотин

-

қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг барвақт олдини олишга хизмат
қилади.

References:

1.

Абдурасулова Қ.Р.

Аёллар жиноятчилигининг жиноят

-

ҳуқуқий ва криминологик

муаммолари: Юрид. фан. д

-

ри ... дис. –Т., 2006. –

Б. 75.

2.

Исмоилов Н.Т.

Вояга етмаганлар жиноятларини индивидуал олдини олиш

муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. –Т., 2007. –

Б. 73.

3.

Отажонов А.А.

Жиноятга дахлдорлик: жиноят

-

ҳуқуқий ва криминологик

жиҳатлар: Юрид. фан. номз. ... дис. –

Т., 2009. –

Б. 90.

4.

Исмаилов И.

Жиноятчиликда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари. –Т.,

2005.

Б. 78.

5.

Ильяшенко А.Н.

Борьба с насильственной преступностью в семье

.

М., 2003. –

115

с.

6.

Жигаров Е.С., Петухов В.И.

Философия. Криминология. –М.: Олма

-

Прес, 2006. –

С.

562.
7.

https://qalampir.uz/news.

8.

Фрейд З.

Психология масс и анализ человеческого «Я». Современные проблемы. –

М.

, 1925.

С

. 9.


background image

EURASIAN JOURNAL OF ACADEMIC RESEARCH

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.899

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 4, April 2025 ISSN 2181-2020

Page 175

9.

Душанов Р.Х.

Жиноятчи шахс психологияси: Ўқув қўлланма. –

Т., 2011. –Б. 15.

10.

Абдурасулова Қ.Р.

Аёллар жиноятчилигининг жиноят

-

ҳуқуқий ва криминологик

муаммолари: Монография / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбоев. –Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2005. –

Б 25

-26.

11.

Муродов А.Ш.

Оилада зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этувчи

шахсларнинг хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси
Ахборотномаси. –

2018.

–№3. –

Б. 73.

12.

Саитқулов Қ.А.

Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасининг

асосий йўналишари: Илмий рисола. –

Т., 2019. –

Б.56.

13.

Қашқадарё

вилояти Қарши туман судининг архиви материалларидан. 2017.

14.

Флоря К.Н.

Назначение наказания с учетом обстоятельств совершенного

преступления. –

Кишинев: Штиинца, 1990. –

83 с.

15.

Алауханов Е.О.

Криминология: Учебник. –

Алматы, 2008.

С. 173.

16.

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси,

03.09.2019

йил.,

03/19/561/3680-

сон.

17.

Умумий психология. –Т., 1992. –

Б. 210.

18.

Антонян Ю.М. Психология убийства. –

М., 1997. –

С. 17–

18.

19.

Астанов И.Р.

Зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ва уларни тергов

қилишнинг ўзига хос жиҳатлари: Ўқув қўлланма. –

Т.: ТДЮУ, 2015. –Б. 139.

20.

Имамов Р. Зўрлик ишлатмасдан талон

-

торож қилиш жиноятлари учун жазо

тайинлаш: Автореф.

дис. ... канд. юрид. наук. –Т.,

2011.

–Б. 12.

Библиографические ссылки

Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик муаммолари: Юрид. фан. д-ри ... дис. –Т., 2006. – Б. 75.

Исмоилов Н.Т. Вояга етмаганлар жиноятларини индивидуал олдини олиш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. –Т., 2007. – Б. 73.

Отажонов А.А. Жиноятга дахлдорлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2009. – Б. 90.

Исмаилов И. Жиноятчиликда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари. –Т., 2005. – Б. 78.

Ильяшенко А.Н. Борьба с насильственной преступностью в семье. – М., 2003. – 115 с.

Жигаров Е.С., Петухов В.И. Философия. Криминология. –М.: Олма-Прес, 2006. – С. 562.

Фрейд З. Психология масс и анализ человеческого «Я». Современные проблемы. –М., 1925. – С. 9.

Душанов Р.Х. Жиноятчи шахс психологияси: Ўқув қўлланма. – Т., 2011. –Б. 15.

Абдурасулова Қ.Р. Аёллар жиноятчилигининг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик муаммолари: Монография / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбоев. –Т.: ТДЮИ нашриёти, 2005. – Б 25-26.

Муродов А.Ш. Оилада зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг хусусиятлари // Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси Ахборотномаси. –2018. –№3. – Б. 73.

Саитқулов Қ.А. Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикасининг асосий йўналишари: Илмий рисола. – Т., 2019. – Б.56.

Қашқадарё вилояти Қарши туман судининг архиви материалларидан. 2017.

Флоря К.Н. Назначение наказания с учетом обстоятельств совершенного преступления. – Кишинев: Штиинца, 1990. – 83 с.

Алауханов Е.О. Криминология: Учебник. – Алматы, 2008. – С. 173.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2019 йил., 03/19/561/3680-сон.

Умумий психология. –Т., 1992. – Б. 210.

Антонян Ю.М. Психология убийства. – М., 1997. – С. 17–18.

Астанов И.Р. Зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ва уларни тергов қилишнинг ўзига хос жиҳатлари: Ўқув қўлланма. – Т.: ТДЮУ, 2015. –Б. 139.

Имамов Р. Зўрлик ишлатмасдан талон-торож қилиш жиноятлари учун жазо тайинлаш: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. –Т., 2011. –Б. 12.