EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 56
TREATMENT IN PSYCHIATRIC INSTITUTIONS AS A TYPE
OF COMPULSORY MEDICAL MEASURES
Fayzullaeva T.Kh.
Berdakh Karakalpak State University
https://doi.org/10.5281/zenodo.16734815
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received: 25
th
July 2025
Accepted: 30
th
July 2025
Online: 31
st
July 2025
The procedure for applying compulsory medical measures in a
general psychiatric institution is considered.
KEYWORDS
Specialization,
productivity,
degradation,
desert
pasture,
climate,
adaptation,
seed
production,
Karakul
farming,
resource,
aggregate.
ПСИХИАТРИЯ МУАССАСАЛАРИДА ДАВОЛАШ ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ
МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИ ТУРЛАРИ СИФАТИДА
Файзуллаева Т.Х.
Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.16734815
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Received: 25
th
July 2025
Accepted: 30
th
July 2025
Online: 31
st
July 2025
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари сифатида умумий
тартибли психиатрия муассасаси ҳақида ва уларни қўллаш
тартиби кўриб чикилган.
KEYWORDS
Тиббий
йўсиндаги
мажбурлов
чоралари
турлари,
умумий
тартибли психиатрия
муассасаси,
кузатув
кучайтирилган руҳий
касалликлар
шифохонаси.
Агар руҳий касалликнинг хусусияти уни фақат руҳий касалликлар шифохонасида
даволаш, сақлаш, парвариш қилиш ва кузатишни талаб қилса, мажбурий даволаш руҳий
касалликлар шифохонасида амалга оширилади.
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 57
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун умумий асос шахснинг
бошқа жиддий зарар келтириши мумкинлигига ўзи ёки бошқа шахслар учун хавф
тўғдиришига боғлиқ руҳий касаллиги мавжудлиги ҳисобланади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг ҳар бир турига нисбатан бу асос ўзига
хос равишда қўлланилади, яъни «суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси
турини танлашда касалнинг ўзи ёки бошқа шахслар учун хавфлилигини белгиловчи
руҳий ҳолати, ижтимоий хавфли қилмишларни такрор содир этиш эҳтимоли ҳисобга
олинади»[1].
Н.И.Пикуровнинг фикрича
«тиббий йўсиндаги мажбурий даволаш турларини
тайинлаш шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш характери – амбулатория
кузатувидаги минимал чеклашдан бошлаб ҳуқуқ ва эркинликлар жиддий даражада
чекланадиган кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий
даволашни англатади»[2,356].
Мажбурий даволаш турининг суд томонидан танланишининг қонунийлиги ва
асосланганлиги жиноят процессуал қонунда назарда тутилган қоидаларни ҳисобга
олган ҳолда иш бўйича дастлабки тергов ўтказилиши шартлилиги билан
таъминланади. Шахснинг руҳий ҳолати ва унинг хулқ-атворининг бундан буён қандай
бўлиши тўғрисидаги суд-психиатрия экспертизаси хулосаси ҳам муҳим аҳамиятга
эга[3,87-89]. Руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволашни соғлиқни сақлаш
органларининг фақат тегишли лицензияга эга бўлган давлат психиатрия муассасалари
амалга оширади. Жиноят қонунида руҳий касалликлар шифохонасининг қўйидаги
турлари кўрсатилган
1) умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий
кузатиладиган бўлими; 2) умумий тартибли психатрия муассасасининг махсус
реабилитация бўлими; 3) кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси;
Психиатрия муассасасининг тегишли турини танлашда одатда касал яшаш жойига
яқин психиатрия муассасасига юборилади. Психиатрия муассасасида мажбурий
даволаш, агар шахснинг руҳий ҳолати (ЎзР ЖК 94-м. назарда тутилган асослар
мавжудлигида) амбулатория шароитларида даволаш, парвариш қилиш, кузатиш
мумкин бўлмаган ҳолларда суд томонидан тайинланади[4,74]. Шахсни психиатрия
муассасасига мажбурий даволанишга ётқазишнинг мезонлари Жиноят кодексининг
Махсус қисмида назарда тутилган қилмишни содир этиш пайтида ақли норасоликни
белгиловчи руҳий ҳолатнинг мавжудлиги ёки жиноят содир этгандан кейин жазо
тайинлаш ёки унинг ижросини истисно қиладиган руҳий касалликнинг пайдо бўлиши,
руҳий ҳолати сабабли шахснинг бошқа жиддий зарар келтириш имкониятининг
мавжудлиги ёки амбулатория шароитларида амалга оширилиши мумкин бўлмаган
даволаш, парвариш қилиш ва кузатиш шароитларини талаб қиладиган ўзи ёки жамият
учун хавфлилиги билан белгиланади.
Ҳар бир муайян ҳолатда зарур бўлган психиатрия муассасаси турини танлаш
масаласи муассасага жойлаштириладиган шахснинг ва бошқа шахсларнинг
хавфсизлигини таъминлаш мезонларини ҳисобга олиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини сақлаган ҳолда суд томонидан ҳал қилинади[5,359]. Умумий тартибли
психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлими ва кузатув кучайтирилган
руҳий касалликлар шифохонаси ёки бўлинмаси фақат тиббий йўсиндаги мажбурлов
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 58
чораларини амалга ошириш учун мўлжалланган. Умумий тартибли психиатрия
муассасаси мажбурий, ихтиёрий бўлмаган ва ихтиёрий тартибда психиатрия ёрдами
кўрсатади. Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси алоҳида даволаш
муассаси ҳисобланади.
Бу даволаш муассасалари фаолиятининг хусусияти шундан иборатки, уларда
алоҳида хавф тўғдирадиган, ўзига ва атрофдагиларга агрессив муносабат қиладиган
руҳий касалликка чалинган шахслар сақланади. Бу психиатрия муассасаларида
мажбурий даволанишда бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий хусусиятларини
психофармокологик даволаш, даволаш-реабилитация ва бошқа тадбирларни амалга
ошириш давомида назорат-кузатиш чораларига қўйиладиган қатъий талаблар билан
белгиланади.
Умумий тартибли психиатрия муассасасида мажбурий даволаниш ижтимоий
хавфлилиги руҳий ҳолати билан боғлиқ бўлган, умумий асосларда даволаш талаб
этиладиган руҳий касалларга нисбатан тайинланади[6,225]. Бундай шифохонада ушбу
мажбурлов чораси қўлланилган шахс умумий тартибда даволанаётган касаллар билан
бирга сақланади ва даволанади. Шу билан бирга ушбу шахсларни даволаш мажбурий
тартибда ўтказилиши керак, чунки бемор атрофдагилар учун хавфли ҳисобланади ва
ўзининг руҳий ҳолатига кўра умумий асосларда даволаниши мумкин эмас. Умумий
тартибли психиатрия муассасаси аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатадиган бўлими
ҳисобланади. Шунингдек, психиатрия муассасасида мажбурий даволаш тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларининг кўп қўлланиладиган тури ҳисобланади.
Мажбурий даволаш мазкур турининг устунлиги шундаки, касалга нисбатан унинг
руҳий бузилиши ва тури, хулқининг хусусияти, руҳий ва жисмоний ҳолати, хизмат
кўрсатиш жойидан келиб чиқиб, турлича даволаш реабилитация чоралари
қўлланилади.
Мажбурий даволашнинг кўрилаётган турини ижтимоий хавфли қилмиш содир
этган ва қарор қабул қилиш вақтига келиб психотик ҳолатда бўлган, касалхона
режимини қўпол тарзда бузишга мойиллиги йўқ, лекин психоз ҳолати такрорланиши
мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланиш тавсия қилинади (масалан, касалнинг
сурункали тез-тез кучайиб турадиган руҳий оғирлашиши, шунингдек, вақтинча руҳий
ҳолатни
оғирлаштирувчи
ичкиликбозлик,
гиёҳвандлик,
бош
миясининг
жароҳатланганлиги ва ҳ.к.).
Умумий тартибли психиатрия муассасасининг умумий кузатиладиган бўлимига
ақли норасо, турли кўринишдаги руҳий касалликларга чалинган, салбий ташқи омиллар
туфайли ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, бундай ҳаракатларни такрорлаши
мумкин бўлмаган, шунингдек, вақтинча руҳий касалликка чалинган ва у ижтимоий
хавфли қилмиш содир этган, лекин ҳукм чиқарилгунга қадар кучайган, янги ижтимоий
хавфли қилмиш содир этиши мумкин бўлмаган шахсларга ҳам қўлланилиши
мумкин[7,706]. Юқорида кўрсатиб ўтилганидай, ушбу мажбурлов чораси қўлланилган
шахслар умумий тартибда даволанаётган шахслар билан биргаликда сақланади. Улар
“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган барча
ҳуқуқлардан фойдаланади. “Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган руҳий касалликка
чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш”
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 59
ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Йўриқномасига
мувофиқ, мажбурий даволашда сақланаётган касаллар фақатгина касалхона худудида
сайр қилиши мумкин. Шунингдек, беморларнинг касалхона худудидан ташқарига
чиқиши қаътий ман этилади.
Бўлимнинг ёпиқ режимда бўлиши деганда касалга бегона одамларнинг киришини
чеклаш,
психиатрия
бўлимини
(кам
ҳолларда
–
пациент
палатисини)
оддийлаштирилган «психиатрик» калит билан қулфлаб қўйиш тушинилади. Бу белгили
бир даражада бўлимдан эркин чиқиб кетишга тўсиқ бўлади. Лекин,
Б.А.Спасенниковнинг кўрсатишича, бундай турдаги стационарлардан ўз олдига
кетишни мақсад қилган ва эрк-иқрорини идрок эта оладиган шахслар осон чиқиб
кетиши
мумкин.
Бундай
стационардан
воқеаларнинг
аниқ
характерини
тушунмайдиган, шунингдек, чиқиб кетиш нияти бўлмаган, яъни даволаниш
зарурлигини тушунадиган шахсларгина чиқиб кета олмайди[8,264].
Б.А.Протченко шундай фикр билдирадики, ақли норасолар фақат умумий
тартибли психиатрия муассасасида жиноят содир этмаган, лекин атрофдагилар учун
хавф тўғдирадиган бошқа руҳий касаллар билан бирга сақланиши лозим. Муаллифнинг
фикрича, ақли норасо шахс, у қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир этганидан қатъий
назар, оғир жиноятларни қасддан содир этишга мойил жиноятчиларга, жуда хавфли
рецидивистларга гина хос бўлган жамият учун алоҳида хавфлилик тўғдира олмайди.
Худди шунингдек, жиноят содир этгандан кейин руҳий касалликка чалинган ақли
норасо шахсларни умумий тартибли психиатрия муассасасига жойлаштиришдан воз
кечиш лозим. Бу тоифадаги шахслар махсус турдаги касалхоналарга юборилиши керак
ва у ерда уларни сақлаш режими ва тегишли тарбия ишларини амалга ошириш
шароитлари таъминланади[9,137].
Умумий тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида ва
кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси фақатгина тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни мажбурий даволашга мослашган.
С.В.Полубинскаянинг фикрича, руҳий касаллар шифохонасининг «ихтисослашганлиги»
даволаш муассасасининг махсус режимда бўлишини (жумладан ижтимоий хавфли
қилмишларнинг такрорланишининг ва қочишнинг олдини олиш чораларини кўриш),
махсус реабилитацион-профилактик ва коррекцион-тарбиявий ишларни амалга
оширишни назарда тутади. Руҳий касалликлар шифохонасининг ихтисослашган
характери унга мажбурий даволашга юборилмаган касалларнинг жойлаштирилиши ва
сақланишини истисно қилади[10,251].
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 94-моддасига мувофиқ, умумий
тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида мажбурий
даволаш ўзининг руҳий ҳолатига кўра доимий кузатишни талаб қиладиган шахсларга
нисбатан тайинланиши мумкин. Мажбурлов чорасининг мазкур тури умумий
таркибдаги психиатрия муассасаси миқёсида, лекин махсус белгиланган чегараларда
соғлиқни тиклаш махсус бўлимида амалга оширилади. Мазкур бўлим ихтисослашган
характерга эга, яъни суд томонидан мажбурлов чоралари белгиланган шахслар учун
мўлжалланган. Бундай шахслар мажбурий тартибда доимий даволанишга, шунингдек,
доимий равишдаги кузатувга муҳтож бўлишади.
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 60
Ушбу шахслар қаторига сурункали руҳий касалликка чалинган ва ақли норасо,
касалликнинг клиник кўринишларига кўра ижтимоий хавфли қилмишларни такрор
содир этишга ва касалхона режимини бузишга мойил бўлган, умумий тартибли руҳий
шифохонада даволаш-реабилитацион тадбирлар ўтказилиши мумкин бўлмаган
шахслар
вақтинчалик руҳий касалликка чалинган ва касаллик ижтимоий хавфли
қилмиш содир этгандан сўнг кучайгани сабабли янги ижтимоий хавфли қилмиш содир
этиш, касалхона режимини бузиш хавфи кучайган шахслар киради. Бу гуруҳга кузатув
кўчайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволангандан кейин
руҳий ҳолати яхшиланган сурункали руҳий касалликка чалинган ёки ақли норасо
касаллар, шунингдек, илгари суд томонидан енгилроқ тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораси тайинлаш пайтида руҳий ҳолати ёмонлашган ёки хавфлилиги кучайган ва
илгариги шароитларда даволаш имкони бўлмаган ва тиббий йўсиндаги мажбурлов
чорасини ўзгартириш тартибида махсус турдаги руҳий касалликлар шифохонасига
ўзгартириш талаб қилинадиган шахслар киради[11].
“Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган руҳий касалликка чалинган шахсларга
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш” ҳақидаги Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Йўриқномасига мувофиқ,
умумий
тартибли психиатрия муассасасининг махсус реабилитация бўлимида касалларнинг
сайр қилиш жойлари бошқа бўлимлардан ажратилган, техник мустаҳкамланган ва
қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Қариндошлари билан учрашувлар қочишни истисно қиладиган махсус жиҳозланган
хонада тиббий ходим иштирокида ўтказилади. Касалхона маъмуриятининг муассасалар
ва касалнинг қариндошлари билан унинг руҳий ҳолати ва ижтимоий-маиший масалалар
бўйича хат-ёзишмалари касалнинг шахсий ишида сақланади.
Бўлимга киришга (учрашув хоналаридан ташқари) ушбу бўлимда хизмат
қиладиган ходимларга, касалхона маъмурияти ва навбатчи шифокорга, шунингдек,
юқори турувчи соғлиқни сақлаш органларининг бош психиатрларига рухсат этилади.
Бошқа шахслар алоҳида ҳоллардагина касалхона бош шифокори, унинг тиббиёт ишлари
бўйича ўринбосарининг ёки бўлим мудирининг, улар йўқлигида эса – навбатчи
шифокорнинг рухсати билан киритилиши мумкин.
Касалларнинг бўлим ҳудудидан ва сайр қилиш жойидан ташқарига чиқишига
фақат даволаш-реабилитацион ва диагностик тадбирлар ўтказиш учун тиббиёт ходими
билан бирга рухсат этилади. Кўрсатилган тоифадаги касалларга даволаш давомида
танаффус берилмайди.
Касалларнинг бўлим ҳудудидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетиши, шунингдек,
бўлимга бегона шахсларнинг киришининг олдини олиш учун назорат ўтказиш тизими
ўрнатилади ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўриқлаш ташкил
қилинади. Касал руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган ҳолда маъмурият
дарҳол қидириш ташкил қилади ва қочиш ҳолатларини аниқлайди. Ўзбошимчалик
билан бўлимдан қочиб кетган касалга шифохонадан чиқариш қоғозини
расмийлаштиришга рухсат этилмайди. Ҳар бир қочиш ҳолати тўғрисида шифохона
маъмурияти ички ишлар органларига ва касалхона жойлашган манзилдаги
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 61
психоневрология диспансерига ва касалнинг яшаш жойига, шунингдек, мажбурий
даволаш тайинлаган судга хабар беради.
Юқорида кўрсатилган Йўриқномага мувофиқ, касалхона ички тартиб-қоидалари
тасдиқланган шифокор томонидан белгиланади. Яъни, ушбу қоидада касалларнинг
яқин қариндошлари ёки танишлари билан учрашув вақти аниқ кўрсатилган бўлиши
лозим.
Бизнинг фикримизча, руҳий касалликлар шифохонасининг ички тартиб-
қоидалари жиноят қонунчилиги ва соғлиқни сақлаш қонунчилиги асосида руҳий
касалликлар шифохонасида мажбурий даволашни ўтказиш билан боғлиқ умумий ички
тартиб-қоидалари ишлаб чиқилиши зарур.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида
мажбурий даволаш ижтимоий хавфлилик даражаси юқори бўлган ёки ўз хулқига кўра,
умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонаси шароитида даволанишнинг имкони
бўлмаган руҳий беморларга нисбатан тайинланади. Кузатув кучайтирилган руҳий
касалликлар шифохонасида ёки бўлимида руҳий касаллар батамом ажратилган ҳолда
сақланади ва қўриқланади.
Бундай тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси, барқарор ёки тез-тез қайталаниб
турувчи касаллик ҳолатида бўлган, тажовузкор хулқли, таъқиб васвасасига гирифтор
бўлган, ғазаб ва жазава каби ҳолатларга тушиб турадиган, шунингдек ижтимоий хавфли
қилмишни такрорий равишда содир этиши мумкин бўлган руҳий беморларга нисбатан
қўлланилади[12,226]. Кучайтирилган руҳий касаликлар шифохонаси ёки бўлимидаги
кузатув ўта кучли назорат орқали ҳамда қочиб кетиши ёки янги ижтимоий хавфли
қилмиш содир этишининг батамом олди олинган тарзда амалга оширилади.
Жиноят кодексининг 94-моддасига кўра, кузатув кучайтирилган руҳий
касалликлар шифохонаси ёки бўлимида мажбурий даволаш нафақат сурункали руҳий
беморларга, балки вақтинчалик руҳий бузилишни бошидан кечирган шахсларга
нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
Бу шахсларнинг ҳаракати, одатда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиши ҳамда
аввалги мажбурлов чораларини қўлланилишига қарамасдан, доимий равишда шундай
қилмишларни содир этишда ифодаланади.
Оғир ва жамият учун хавфли жиноятлар содир этилган ҳолларда судлар руҳий
беморнинг суд-психиатрия экспертизаси орқали аниқланадиган ижтимоий хавфлилик
даражасини ҳисобга олган ҳолда кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар
шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш чорасини тайинлайдилар.
Бу чорани бир неча марта ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек
илгари касалхона режимини қўпол тарзда бузиб келган (тиббий ходимларга ҳужум
қилиш, гуруҳ бўлиб тартибсизликлар ташкил қилиш) ва шу туфайли бошқа тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш мумкин бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам
кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволашни
қўллаш тавсия қилинади.
Руҳий касаллиги ижтимоий хавфли қилмиш содир этганидан кейин, лекин ҳукм
чиқарилгунга қадар кучайиб кетган шахс, агар унинг янги ижтимоий хавфли оғир ёки
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 62
ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш ёки қочиш хавфи мавжуд бўлса, унда
кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига юборилиши мумкин.
Кўрсатилган даволаш тури илгари суд томонидан енгилроқ тиббий йўсиндаги
мажбурлов чорасини тайинлаш пайтида руҳий ҳолати ёмонлашган ёки ижтимоий
хавфлилиги кучайган касалга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини
ўзгартириш тартибида тайинланиши мумкин. Касалнинг хавфли эканлигидан руҳий
касалликлар шифохонаси ходимларига, бошқа касалларга ҳужум қилиш, қочишга
уриниш ва ҳ.к. фактлари далолат беради.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида бўлган руҳий
касалларга фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
рухсат этилган диагностика, даволаш, профилактика усуллари ва ижтимоий
реабилитациянинг барча зарурий чоралари қўлланади. Даволаш жараёни касал келиб
тушган пайтдаги медикаментоз терапиядан бошлаб касал чиқарилгунга қадар
ўтказиладиган меҳнат терапияси, психокоррекция, тиббий-педагогик ва ижтимоий
реабилитация ишлари мажмуигача бўлган «босқичли» тамойил асосида амалга
оширилади.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига қабул қилинган
беморлар бўлим ва палаталарга, уларнинг руҳий ҳолати инобатга олинган ҳолда, аёллар
ва эркаклар алоҳида жойлаштирилади. Кун тартиби, овқатланиш ва дам олиш вақти
бош шифокор томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалари билан ўрнатилади.
Умуман, кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасидаги даволаш
тизими қуйидагича ташкил қилинган
ушбу муассасада даволаниш даврида касал бир-
биридан ажратилган даволаш-қўриқлаш режимига эга қатор «ёпиқ» эшикли қабуллаш-
диагностик бўлимидан тортиб «очиқ» эшикли иш бўлимигача бўлимларда сақланади.
Очиқ эшик деганда кундузи касалларнинг бўлим ичида эркин ҳаракат қилиши, ташқи
эшикларнинг эса психиатрия қулфи билан доимий ёпиқлиги тушунилади.
Касалларнинг маълум бир тоифаси доимий равишда ёпиқ бўлимда сақланади. Унга
жиноят содир этгандан кейин руҳий касалликкка чалинган шахслар киради. Улар
соғайгандан кейин бевосита тергов ва суд органлари ихтиёрига юборилади.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида
мажбурий даволаниш тўполон қиладиган, яъни тажовузкорликка мойил, ўзига ва
атрофдагиларга зарар етказиш мумкин бўлган беморларга тайинланади. Бундай
шахслар одатда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этадилар. Суд тажовузкорлик
ҳолатини жиноят иши материаллари, хусусан суд-психиатрия экспертизасининг
хулосаси асосида аниқлаши лозим. Шунингдек, ушбу тиббий йўсиндаги мажбурлов
чораси бир неча маротаба стационар шароитда даволанган ва салбий хулқ-атворга эга
бўлганлар шахсларга нисбатан қўлланиши керак. Бундай беморлар бошқалардан
батамом ажратилган ҳолда сақланиши ва қўриқланиши лозим.
References:
1.
Курс уголовного права. Том 2. Общая часть. Учение о наказании. Под ред. Н.Ф.
Кузнецовой., И.М.Тяжковой. – М.: Зерцало. 2002. – С.356.
EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND
APPLIED SCIENCES
Innovative Academy Research Support Center
IF = 7.984
Volume 5, Issue 7, July 2025 ISSN 2181-2853
Page 63
2.
Комментарий к УК РФ/Под общ.ред. Ю.И.Скуратова и В.М.Лебедева. - М., 1999. –
С.356.
3.
Колмаков П. Об основаниях появления нового участника уголовного
судопроизводства // Уголовный процесс, 2004. - №3. – С. 87-89.
4.
Волков В.Н. Судебная психиатрия. Москва. Издательства БЕК, 1998. – С. 74-75.
5.
Рустамбаев М.Х. Курс уголовного права Республикки Узбекистан. Общая часть.
Учение о наказании. Т.2. – Ташкент: ТГЮИ, 2009. – С.359.
6.
Трошкин Е.З. Применение принудительных мер медицинского характера к
отдельным категориям граждан. М.: Закон и право. 2001. – С. 225-226.
7.
Козаченко И.Я. Уголовное право. Общая часть. М.: Норма, 2008. – С. 706-708.
8.
Спасенников Б.А. Судебная психология и судебная психиатрия. - Архангельск, 2002.
- С.264 -265.
9.
Протченко Б.А. Принудительные меры медицинского характера по советскому
уголовному праву (проблемы законодательства и правоприменительной практики):
Дис… канд.юрид.наук. - М., 1979. – С.137-139.
10.
Комментарий к Уголовному кодексу РФ / Отв.ред. А.В.Наумов. - М., 1996. – С.251.
11.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ижтимоий хавфли
қилмиш содир этган руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини қўллаш” ҳақидаги Йўриқномаси // Психиатрия хизмати
фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. (Методик
қўлланма). Тошкент. 2005.
12.
Трошкин Е.З. Применение принудительных мер медицинского характера к
отдельным категориям граждан. М.: Закон и право. 2001. – С. 226-227.