Авторы

  • Аброр Маматов
    Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта прокурори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ejlfas.135307

Ключевые слова:

Прокуратура органлари оммавий ахборот воситалари жамоатчилик назорати журналистик текширув ахборот очиқлиги ҳуқуқий ислоҳотлар коррупсияга қарши кураш конститутсиявий ҳуқуқ ахборот алмашинуви ОАВ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари давлат манфаатлари қонунийлик.

Аннотация

Мазкур илмий ишда прокуратура органлари фаолиятининг очиқлиги ва жамоатчилик билан алоқаларини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) ўрни, вазифалари ва ҳуқуқий асослари тизимли равишда таҳлил қилинган.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 34

THE ROLE AND SIGNIFICANCE OF MASS MEDIA IN THE

IMPLEMENTATION OF THE ACTIVITIES OF

PROSECUTORIAL AUTHORITIES

Abror Alisherovich Mamatov

Senior Prosecutor of the Department for Public Relations and Legal

Information of the General Prosecutor's Office

https://doi.org/10.5281/zenodo.16959103

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 20

th

August 2025

Accepted: 26

th

August 2025

Online: 27

th

August 2025

This scientific work provides a systematic analysis of the role,
functions, and legal foundations of mass media in ensuring
transparency in the activities of prosecutorial authorities and
in establishing relations with the public.
The main focus is on the influence of mass media as an
information intermediary in prosecutorial activities, its role in
strengthening the rule of law, combating corruption, and
improving legal literacy, as well as the importance of
journalistic investigations in uncovering criminal incidents.
The study is based on relevant articles of the Constitution of the
Republic of Uzbekistan, as well as legislative acts such as the
Law “On Mass Media,” the Law “On Public Oversight,” and the
Law “On the Dissemination of Legal Information.”
It highlights the necessity of disseminating information related
to prosecutorial activities through mass media based on legal
and official grounds, the mechanisms of information exchange
with the media, and existing practical issues in this area.
Moreover, international experiences — including the activities
of the OSCE and the relationship between the prosecution and
media in the Federal Republic of Germany — are analyzed, and
applicable proposals for implementation in the context of
Uzbekistan are presented.
One of the key aspects of the study is the exploration of
journalistic investigation as a legally grounded tool for
enhancing transparency in prosecutorial activities.
Based on the analysis, practical recommendations are made to
strengthen open and lawful communication between
prosecutorial authorities and the mass media.
This work is significant in that it addresses pressing theoretical
and practical issues related to increasing transparency in the
operations of law enforcement agencies and enhancing public
oversight.

KEYWORDS

Prosecutorial

authorities,

mass media, public oversight,
journalistic

investigation,

information transparency,
legal

reforms,

anti-

corruption,

constitutional

law, information exchange,
media rights and obligations,
state interests, rule of law.

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРНИНГ ПРОКУРАТУРА

ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАГИ ЎРНИ ВА

АҲАМИЯТИ


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 35

Маматов Аброр Алишерович

Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва

ҳуқуқий ахборот бўлими катта прокурори

https://doi.org/10.5281/zenodo.16959103

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 20

th

August 2025

Accepted: 26

th

August 2025

Online: 27

th

August 2025

Мазкур

илмий

ишда

прокуратура

органлари

фаолиятининг очиқлиги ва жамоатчилик билан
алоқаларини

таъминлашда

оммавий

ахборот

воситаларининг (ОАВ) ўрни, вазифалари ва ҳуқуқий
асослари тизимли равишда таҳлил қилинган.
Асосий эътибор, ОАВнинг прокуратура фаолиятига
ахборот воситачиси сифатидаги таъсири, қонунийликни
мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий
саводхонликни

оширишдаги

роли,

журналистик

текширувлар орқали жиноят ҳолатларини очиб
беришдаги аҳамиятига қаратилган.
Ишда Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг
тегишли моддаларига, “Оммавий ахборот воситалари
тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”,
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тўғрисида” каби қонун
ҳужжатларига таянилган.
Прокуратура фаолиятига оид ахборотларнинг қонуний
ва расмий асосда ОАВда тарқатилиши зарурлиги, ОАВ
билан ахборот алмашиш механизмлари ва мавжуд
амалий муаммолар очиб берилган.
Шунингдек, халқаро тажриба, жумладан ИCИЖ
фаолияти ва Германия Федерал Республикасидаги
прокуратураси ва ОАВ ўртасидаги муносабатлар таҳлил
қилиниб, Ўзбекистон шароитида қўллаш мумкин бўлган
таклифлар берилган.
Ишнинг муҳим жиҳатларидан бири – журналистик
текширувни

прокуратура

фаолиятини

ошкоралаштиришдаги ҳуқуқий асосланган восита
сифатида ёритишидир.
Таҳлиллар асосида прокуратура органлари ва ОАВ
ўртасида очиқ ва ҳуқуқий мулоқотни мустаҳкамлаш
бўйича амалий таклифлар илгари сурилган.
Мазкур иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
фаолиятининг шаффофлигини ошириш ва жамоатчилик
назоратини кучайтириш бўйича долзарб назарий ва
амалий

масалаларни

қамраб

олганлиги

билан

аҳамиятлидир.

KEYWORDS

Прокуратура органлари,
оммавий

ахборот

воситалари,
жамоатчилик назорати,
журналистик текширув,
ахборот очиқлиги, ҳуқуқий
ислоҳотлар, коррупсияга
қарши

кураш,

конститутсиявий ҳуқуқ,
ахборот алмашинуви, ОАВ
ҳуқуқлари

ва

мажбуриятлари, давлат
манфаатлари,
қонунийлик.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 36

КИРИШ.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш,

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда прокуратура органлари
муҳим аҳамият касб этади.

Бу орган қонунчиликнинг ижро этилишининг назоратини амалга ошириш,

жиноятчиликка қарши чоралар кўриш ва уни бартараф этиш, фуқароларнинг
Ўзбекистон Республикаси конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳимоя қилиш ва давлат манфаатларини ифода этиш каби муҳим
вазифа ва функцияларни бажаради, бу вазифа ва функцияларни амалга ошириш чоғида
оммавий ахборот воситалари фуқаролар ва ушбу орган ўртасида “кўприк” вазифасини
бажариб, ахборот алмашинишини таъминлаш, очиқлик, шаффофлик ва ижтимоий
ишончни шакллантиришда алоҳида ўринга эга.

Ҳозирги кунда ОАВ фақатгина ахборот тарқатувчигина бўлиб қолмай, жамиятда

ҳуқуқий давлатчилик принципларини мустаҳкамлаш, аҳолини қонунни ҳурмат
қилишга ундаш ва давлат органларининг фаолиятини ва унинг самарадорлигини
ўрганиб, кенг оммага ёритишда ҳам энг асосий восита сифатида кўрилмоқда.

Прокуратура органлари фаолиятида ОАВнинг ўрни нафақат уларнинг ишларини

оммага етказиш, балки ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг
олдини олиш ва адолатли, фаровон жамият қуришда долзарб аҳамият касб қилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар

доирасида прокуратура тизими фаолияти янада очиқ ва шаффоф бўлиб боряпти. Бунда,
албатта, ОАВ алоҳида ўринга эга. Улар фуқароларга қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар
ҳақида, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим
воқеалар ҳақида ахборот етказмоқда.

Шунингдек, ҳозирги рақамли шароитда ОАВнинг замонавий имкониятлари,

жумладан, ижтимоий тармоқ ва платформалар орқали тезкор ва самарали алоқани
таъминлаш имкониятлари ошмоқда.

ОАВнинг бу борадага хизматларини эътироф этган ҳолда, юртбошимиз шундай

деган эдилар: “Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш,
фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш,
дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-
ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида сиз, матбуот
аҳлининг фидокорона меҳнат қилаётганингизни халқимиз яхши билади ва юксак
қадрлайди

1

. “Биз жамият ҳаётида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш,

бюрократия ва коррупция каби иллатларга қарши курашишда, аввало, сиз ҳурматли
журналист ва блогерлар, айниқса, миллий медиа маконимизга янги ғоя ва ташаббуслар
билан кириб келаётган истеъдодли ёшларимизга таянамиз”

2

. Президентимиз ОАВнинг

ахборот тарқатишдаги ўрни ҳақида фикр билдирар экан, унинг давлат органлари,
хусусан, биз таҳлил қилмоқчи бўлган прокуратура органлари фаолияти тўғрисидаги
ахборотни ҳам назарда тутмоқда.

1

https://president.uz/uz/1864

2

https://daryo.uz/2023/06/27/


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 37

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашда ОАВнинг ролини эътироф этиш

орқали прокуратура тизими учун ОАВ қанчалик муҳим восита эканлигини кўриниб
турибди.

Юқоридаги фикрларнинг исботи сифатида келтира оламизки, 2025 йилнинг 6

ойида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 444 та танқидий материалар
юзасидан мониторинг ишлари ўтказилди, шундан прокуратура органларига дахлдор
булган 265 тасига баённот берилиши таъминланди.

Ўрганиш натижасига кўра, 7 та интизомий, 2 та протест, 18 та тақдимнома, 4 та

маъмурий ва қўпол қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 23 та жиноят иши қўзғатилиб, 23
нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган

3

.

Прокуратура органлари томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши

курашиш йўналиши бўйича 2025 йил 6 ой давомида 8412 та тадбирлар, шундан 2146 та
оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинди.

(телеведенияда 428 та, радиода 198

та, 135 та матбуотда, 1385 та интернет тармоғида)

Прокуратура органлари томонидан ОАВ, интернет тармоғида коррупцияга оид

чиқарилган хабарлар доимий равишда мониторинг ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврда бу масалада жами 8 та чиқарилган танқидий

материаллар ўрганилиб, тегишли баёнотлар берилган.

Шунингдек, Бош прокуратуранинг расмий веб сайтида коррупцияга қарши куриш

бўйича алоҳида бўлим очилган, бу борада амалга оширилаётган ишлар кенг миқёсида
ёритиб келинмоқда.

4.

Прокуратура ва ОАВ фаолиятини белгилаб берувчи асосий ҳужжат бу

конститутциямиз ҳисобланади. Конституция орқали бу тузилмалар фаолиятини амалга
оширишдаги асосий қоидалар белгиланган. Конститутсиянинг ХV боби Оммавий
ахборот воситаларига ва ХХV боби прокуратура тизимига бағишланган бўлиб, уларда бу
тизимларнинг конституциявий -ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилган. Бу борада,
айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81, 143, 146-моддаларида
белгиланган меъёрлар алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу нормалар прокуратура
органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ)
ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини ташкил этади.

Конституциянинг 81-моддаси 2-қисмига мувофиқ:

“Давлат оммавий ахборот

воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан
фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.”

Ушбу норма ОАВнинг эркин фаолият юритишига конституциявий кафолат берар экан,
уларнинг жамиятда "тўртинчи ҳокимият" сифатидаги мавқейини мустаҳкамлайди.
Прокуратура фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда, айниқса
коррупцияга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарадорлигини ёритиш ва
қонун устуворлигини мустаҳкамлашда ОАВ муҳим рол ўйнайди. ОАВ вакиллари

3

https://kun.uz/kr/news/2022/03/31/

4

"Хукукни мухофаза килиш сохасида юридик талим ва фан: замонавий тенденциялар ва истикболлари"

мавзусида халкаро илмий- амалий конференция материаллари туплами. І-жилд // Масул мухаррир ю.ф.д., проф.
М.М.Мамасиддиков. -Т.: Lesson press. 2024. -554 6. Самадов Салом Исматович ПРОКУРОР НАЗОРАТИ
ВОСИТАЛАРИ ОРКАЛИ КОРРУПЦИЯГА КАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 38

томонидан юритилаётган журналистик текширувлари кўплаб ҳуқуқбузарлик
ҳолатларининг аниқланишига, прокуратура томонидан эса бу ҳолатлар бўйича қонуний
чора кўрилишига омил бўлади.

Қисқа қилиб айтганда, юқоридаги конституциявий нормалар асосида прокуратура

органлари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ ўртасидаги самарали ҳамкорлик механизмини
шакллантириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, қонун устуворлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини кафолатлаш, давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва жамоатчилик
назоратининг кучайишига хизмат қилади.

Конституциянинг 143-моддасига мувофиқ,

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон
Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.”

Ушбу

норма прокуратура тизимини давлатда қонунийликни таъминловчи мустақил ва
марказлашган тизим сифатида белгилайди. Шу нуқтайи назардан, прокуратура
фаолияти фақат жиноятни аниқлаш ёки айбловни илгари суриш билан чекланмай,
балки умумий ижтимоий назорат, яъни фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишни ҳам ўз ичига олади. Бу жараёнда эса, ахборот
воситалари орқали жамоатчиликка қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида холис ва тезкор
маълумот етказиш прокуратура учун муҳим ахборот манбаси сифатида хизмат қилади.

Конституциянинг 146-моддаси 2-қисмида эса қуйидагича белгиланган:

“Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва
фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.”

Ушбу норма прокуратура органлари

фаолиятининг очиқлигини, шунингдек, фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш
заруратини тақозо этади.

Оммавий ахборот воситалари, ўз моҳиятига кўра, жамоатчилик фикрининг

шаклланиши ва тарқалишида воситачи бўлиб, уларнинг фаолияти орқали давлат
органлари ва фуқаролар ўртасида ахборот алоқаси мустаҳкамланади. Бу эса
прокуратура органларига қонунбузарлик ҳолатлари тўғрисида тезкор маълумот олиш,
жамоатчилик фикрини ўрганиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича зарур
ташаббусларни илгари суришда ёрдам беради.

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ги Қонуннинг 35-моддасида

белгиланишича,

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъсис этилган

ОАВ мазкур органларнинг расмий хабарлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва бошқа
ахборотларини эълон қилиши шарт

.

Ушбу норма бевосита давлат органлари, хусусан

прокуратура тизимининг ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан алоқалари
механизмини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб беради.

Прокуратура органлари томонидан ишлаб чиқилган қонунчилик ташаббуслари,

расмий маълумотлар, статистик таҳлиллар ёки матбуот анжуманлари мазмуни айнан
давлат веб-ресурсларида, яъни расмий ва ишончли манбада, эълон қилиниши зарур. Бу
орқали фуқароларга қонунийлик, жазо муқаррарлиги ва ҳуқуқий ислоҳотлар жараёни
ҳақида тўғридан-тўғри, расмий ва холис ахборотлар етказилади.

Шунингдек,

моддада қайд этилган фавқулодда вазиятлар ёки тезкорлик билан

эълон қилиниши лозим бўлган ахборотларнинг барча ОАВда тарқатилиши шартлиги


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 39

жамият хавфсизлигини таъминлаш, оммани ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик
ҳолатлари, ҳақида тезкор хабардор қилишда муҳим ўрин тутади.

Мисол учун, терговга оид огоҳлантиришлар, қидирувдаги шахслар ҳақидаги

эълонлар, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар тўғрисидаги хабарлар ОАВ
орқали тарқатилиши лозим.

Мазкур норма асосида прокуратура органлари оммавий ахборот воситалари билан

доимий ва тизимли ахборот алмашинувини йўлга қўйиши, шунингдек ахборотни
расмий ва қонуний йўллар билан тарқатишга масъул ҳисобланиши лозимдир. Бунда
ОАВ фаолияти таҳририятлар билан тузиладиган шартномалар асосида ҳам амалга
оширилиши мумкинлиги, бу эса давлат буюртмалари, ижтимоий аҳамиятга эга ахборот
материаллари учун молиявий-ҳуқуқий асос яратади.

Ўзбекистон Республикаси демократик тараққиёт йўлидан борар экан, давлат

ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш

муҳим

принцип сифатида белгиланмоқда. Бу механизм айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар, хусусан прокуратура тизими фаолиятининг шаффофлиги, қонунийлиги ва
очиқлигини таъминлашда беқиёс аҳамиятга эга. Бу ўринда “Жамоатчилик назорати
тўғрисида” қонун таъкидлаш керак. Қонуннинг 3-моддасига кўра, жамоатчилик
назоратининг субектларидан бири сифатида оммавий ахборот воситалари (ОАВ)
келтириб ўтилган. Бу норма орқали оммавий ахборот воситаларининг нафақат ахборот
етказувчи, балки жамоатчилик назоратини амалга оширувчи ваколатли субект
сифатидаги мақоми белгилаб берилган. Айниқса, прокуратура органларининг фаолияти
фуқаролар манфаатларига дахлдор бўлганидан келиб чиқиб, ОАВ томонидан
прокуратура қарорлари, жиноят ишини юритиш жараёнлари, прокурор протестлари
назоратнинг амалий ифодасидир. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ,

Жамоатчилик

назорати субектлари давлат органларига аризалар, шикоятлар ва таклифлар билан
мурожаат қилишга, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда уларга сўровлар
юборишга ҳақли. Жамоатчилик назорати субектларининг мурожаатлари ва сўровлари
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари томонидан кўриб чиқилади.

Бу

норма прокуратура органларининг фаолияти устидан оммавий ахборот воситалари
орқали жамоатчилик назоратини бевосита амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратади.
Масалан:

ОАВлар прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов, текширув ёки прокурор

назорати натижаларига оид ахборотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга;

Таҳририятлар жамиятда муҳокамага сабаб бўлган прокурор қарорларига изоҳ

сўраб расмий мурожаат қилиши мумкин;

Фуқаролар ёки юридик шахслар номидан ОАВлар ҳуқуқий манфаатларга зид бўлган

ҳолатлар юзасидан прокуратурага ариза ва шикоят киритиши мумкин.

Буларнинг барчаси прокуратура фаолиятининг шаффовлиги ва жамият билан

мулоқотини мустаҳкамлашда ОАВ воситасида жамоатчиликнинг фаол иштирокини
таъминлайди.

Бундан ташқари, бу ўринда журналистик текширувни ҳам айтиб ўтиш мақсадга

мувофиқ. Журналист текшируви журналистиканинг бир тури ҳисобланиб, маълумот
тўплаш, уни ўрганиш ва шарҳлаш фаолиятидан иборат бўлади. Бу одатда жиноятлар,


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 40

сиёсий жанжаллар, айрим ташкилотларнинг ва жисмоний шахслар фаолиятига доир
воқеаларни ўрганиш, орттирилган маълумотларни таҳлил қилиш ва нашр қилишни ўз
ичига олади ва маълум бир мавзуни тизимли ва муддатли ўрганишни талаб қилади.

Олим Де Бургнинг бу фаолият билан шуғулланувчи касб эгаларига қуйидагича

таъриф берган: “Журналистик текширув иш техникаси бўйича политция, адвокатлар,
аудиторлар бажарадиган ишлардан унчалик кўп фарқ қилмайди, унинг асосий мақсади
очиқлик ва ошкораликни таъминлаш саналади”

5

. “Журналистиканинг бу

институтининг вазифаси хусусий детектив вазифасига ўхшайди, сабаби у манфаатдор
шахслар ёки ташкилотларнинг оммадан яширадиган маълумотларини қидиришга
асосланган

6

” Бу таърифлар мазмунидан англаймизки, журналист текшируви бу

жамоатчилик назоратининг бир кўриниши сифатида нафақат прокуратура тизими
устидан назоратни амалга ошириш, балки уларга қайсидир маънода ёрдам берадан
институт ҳисобланади. Негаки, ҳар доим ҳам ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошкор содир
бўлмайди ва кўп ҳолатларда латент аҳамият касб этади. Бу эса ҳуқуқбузарни муносиб
равишда жавобгарликка тортиш имкониятини маҳрум қилади. Бироқ, журналистларлар
саъй-ҳаракати ва текшируви билан бу ҳуқуқбузарликлар ошкор қилинади.

Прокуратура органларининг фаолиятини амалга оширишда оммавий ахборот

воситалари (ОАВ) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини фаоллаштирувчи
манба сифатида ҳам алоҳида ўрин тутади.

Хусусан, 321-моддага мувофиқ, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноят

содир этилганлиги ҳақида “сабаб ва етарли асослар мавжуд” бўлган барча ҳолларда
жиноят ишини қўзғатиши мажбурийдир. Бу эса нафақат расмий ариза ёки шикоятлар,
балки оммавий ахборот воситаларида ёритилган ҳолатларни ҳам эътиборсиз қолдириш
мумкин эмаслигини билдиради.

Мазкур қоидага таяниб, 322-моддада шундай норма белгиланган:

жиноят ишини

қўзғатиш учун оммавий ахборот воситалари берган хабарлар сабаб бўлиши мумкин.

Бу

меъёр журналист текширувлари, оммавий чиқишлар ёки ижтимоий муҳим воқеалар
ёритилган материаллар прокуратура эътиборини жалб қилиши ва терговга сабаб
бўлиши мумкинлигини қонуний мустаҳкамлаб қўяди.

Бундай ёндашув давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, хусусан

ОАВ билан ўзаро ҳамкорлигининг кучайтирилишига хизмат қилади. Айниқса,
журналист текшируви асосида тайёрланган материаллар кўпинча жиноятга оид янги
ҳолатлар, суиистеъмолликлар ёки ваколатларнинг бузилиши каби муҳим фактларни
ёритиб, прокуратура фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 327-
моддада эса юқоридаги нормаларни янада аниқлаштиради. Унга кўра,

Муайян жиноят

тўғрисида матбуот, радио ва телевидение, ҳужжатли кинофилмлардаги, шунингдек
оммавий ахборот воситаларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги
хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.

Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон

қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари, шунингдек бу хабар

5

J., Qudratillayev, J., Ilxombekov Ommaviy axborot vositalari faoliyatining konstitutsiyaviy asoslari [Matn]: o‘quv

qo‘llanma / J. Qudratillayev, J. Ilxombekov. – T.: TDYU nashriyoti, 2023. – 80 b.

6

Константинов А. Д. Журналистское расследование: история метода и современная практика. – СПб.: Нева, 2001.

– 383 с.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 41

муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз
ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни
тақдим қилишлари шарт.

Бу ёндашув ОАВнинг жамоатчилик эътиборидаги ахборотни

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказувчи воситачи институт

сифатидаги

ўрнини мустаҳкамлайди. Бу нормалар ўз навбатида:

оммавий ахборот воситаларининг жиноятга оид хабарларни юридик кучга эга

ахборот даражасига кўтаради;

журналистларга қонуний асосда суриштирув фаолиятида ташаббускорлик

имконини беради;

прокуратура органларининг очиқлик ва ошкораликни таъминлашдаги ҳуқуқий

механизмини мустаҳкамлайди.

Юқоридагилардан

ташқари,

прокуратура

органларининг

фаолиятини

жамоатчилик учун тушунарли тарзда юритиш замонавий демократик жамият
талабидир. Бу борада ҳуқуқий ахборотнинг кенг оммага етказилиши ҳамда аҳолининг
ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли
беқиёсдир

.

Ўзбекистон Республикасининг

“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан

фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” ги Қонунининг

18-моддаси

да

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг электрон шаклда давлат органларининг расмий веб-сайтларига
мажбурий равишда жойлаштирилиши белгиланган.

Бу эса ҳуқуқий ахборотга очиқ киришни таъминлаб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва

мажбуриятларини билишларига хизмат қилади. Ушбу ахборот оммавий ахборот
воситаларида эълон қилинган маълумотлар билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлиши
кераклиги эса ОАВ фаолиятининг расмий аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунингдек, Қонуннинг 19-моддасида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда

оммавий ахборот воситалари асосий восита сифатида кўрсатилган

.

Хусусан, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни:

телекўрсатувлар ва

радиоешиттиришлар орқали,

босма ва электрон ОАВ орқали мақолалар ва ҳуқуқий-

ахборот материаллари шаклида

э

ълон қилиш ҳуқуқий маданиятни оширишнинг

асосий шаклларидан бири сифатида қайд этилади.

Мазкур тартиб прокуратура органлари учун ҳам муҳимдир. Зеро, прокуратура

томонидан тайёрланган қонунчиликка оид тушунтиришлар, фуқароларнинг
мурожаатларига асосланган ҳуқуқий изоҳлар, назорат ва контрол натижалари асосида
аниқланган муаммолар ва уларнинг ечимларига оид тавсиялар телевидение, радио,
босма ва интернет нашрлари орқали аҳолига етказилиши зарур. Бу билан бир томондан
прокуратура фаолиятининг ошкоралиги таъминланса, бошқа томондан фуқароларнинг
қонунни билиб ҳаракат қилишига эришилади. Айниқса, жамоатчилик эътиборида
бўлган жиноят ишлари ёки коррупциявий ҳолатларда прокуратура позитциясининг
расмий оммавий ахборот воситаларида ёритилиши - ҳуқуқий адолатнинг тикланиши
йўлида муҳим омилдир.

Бугунги глобал ахборот маконида ОАВнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида

ўрни халқаро даражада ошиб бормоқда.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 42

Масалан,

халқаро миқёсда тан олинган ва энг йирик журналистик текширув

тармоғи

- бу

Халқаро тергов журналистлари консорсиуми (Интернатионал

Cонсортиум оф Инвестигативе Жоурналистс – ИCИЖ)

7

ҳисобланади. Ушбу ташкилот

1997-йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 100 дан ортиқ давлатдан 280 дан зиёд
журналистлар ва 100 дан ортиқ медиа ташкилотларини бирлаштирган мустақил глобал
тармоқдир

8

. ИCИЖнинг асосий фаолият йўналиши - халқаро даражадаги коррупция,

молиявий жиноятлар, давлат маблағларининг ноқонуний ишлатилиши, ҳокимиятни
суиистеъмол қилиш каби ҳолатларни ўрганиш, далиллар тўплаш ва жамоатчиликка
етказишдан иборат. Консорсиум шу пайтгача бир қатор йирик ва жаҳон миқёсидаги
жиноятларнинг фош этилишига ҳисса қўшган.

Жумладан,

Панама ҳужжатлари-

оффшор компаниялар орқали дунёнинг йирик

сиёсатчилари, бизнесменлари ва етакчилари томонидан йирик молиявий
фирибгарликлар фош этилади.

Жаннат ҳужжатлари-

халқаро миқёсда йирик

компаниялар ва сиёсий элита вакилларининг солиқдан бўйин товлаган схемалари очиб
берилди. Ушбу ҳолатларда ИCИЖнинг материаллари асосида кўплаб давлатларда
прокуратура

(баъзи давлатларда бошқа ном билан аталиши мумкин)

органлари

томонидан расмий суриштирувлар бошлаб юборилган

,

жиноят ишлари қўзғатилган ва

айрим ҳолатларда суд жараёнлари ўтказилган. Демак, хорижий тажриба шуни
кўрсатадики, мустақил оммавий ахборот воситалари, айниқса, журналистик текширув
институти

прокуратура

фаолиятини

тўғридан-тўғри

қўллаб-қувватлайди

,

жиноятларни фош этишда муҳим ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади. Шу орқали
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарали ишлаши, жамиятда ошкоралик ва
адолат тамойилларининг қарор топиши таъминланади.

Германия Федерал Республикасида амалдаги прокуратура тўғрисидаги қонуннинг

янги таҳририда прокуратура органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги
муносабатлар махсус норма орқали тартибга солинган. Ушбу қонунга кўра, ҳудудий
(ўлка) прокурорлар Бош федерал прокурор ҳузурида бевосита ҳисобот берувчи
ҳисобланади ҳамда ҳудудларда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини
назорат қилиш вазифасини бажаради. Шунингдек, улар тезкор-қидирув, суриштирув ва
дастлабки тергов тадбирларини амалга оширувчи органлар фаолиятини амалдаги
қонунчилик доирасида мувофиқлаштириб борадилар.

Ҳудудий прокуратура фаолияти ошкоралик принципларига асосланиб, қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда очиқ олиб борилиши лозим.

Бундан ташқари, қонунларнинг ижросини ўрганиш жараёнида аниқланган

қонунбузилиш ҳолатларини меҳнат жамоаси муҳокамасига чиқариш, ҳамда бу борадаги
якуний натижаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш - муҳим вазифа
сифатида белгиланади

9

.

7

https://www.icij.org/

8

J., Qudratillayev, J., Ilxombekov Ommaviy axborot vositalari faoliyatining konstitutsiyaviy asoslari [Matn]: o‘quv

qo‘llanma / J. Qudratillayev, J. Ilxombekov. – T.: TDYU nashriyoti, 2023. – 80 b.

9

https://www.ris.bka.gv.at/GeltendeFassung.wxe?Abfrage=Bundesnormen&Gesetzesnummer=10000842


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 43

Қонунчиликда прокуратура фаолиятида ОАВнинг ўрни ҳақида бир қанча нормалар

белгилаб қўйилишига қарамай, амалиётда баъзи ўринларда бу нормаларга амал
қилинмаяпти. Бу эса ўртада келишмовчиликлар, зиддиятларга сабаб бўлмоқда.

ОАВ вакиллари прокуратура фаолиятига оид ахборотларни расмий тасдиқ мавжуд

бўлмаган ҳолда бериб бормоқда.

Бу эса аҳоли орасида тушунмовчиликларни келтириб чиқаради ва ишончсизлик

кайфиятига сабаб бўлмоқда.

EЧИМЛАР ВА ТАКЛИФЛАР.

прокуратура органлари фаолиятининг ошкоралигини

таъминлаш ва жамоатчилик билан самарали ахборот алмашинуви тизимини яратиш -
замонавий ҳуқуқий давлатнинг муҳим мезонларидан биридир.

Шу боис, прокуратура фаолиятини ёритишда оммавий ахборот воситалари билан

ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро стандартларга мос
ёндашувларни шакллантириш заруратга айланмоқда.

Аввало, ОАВ орқали прокуратура тизими томонидан амалга оширилаётган

фаолият ҳақида аниқ, ишончли ва тезкор ахборотлар тарқатилиши жамоатчиликда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончни мустаҳкамлашга хизмат
қилади.

Шунингдек, бу ёндашув жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва давлат сиёсатининг
устувор йўналишларини кенг тарғиб этиш имконини беради.

Шу мақсадда, ОАВлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, айниқса интернет

нашрлари ва ижтимоий тармоқларни қамраб олган ҳолда, мунтазам мониторинг олиб
бориш ва тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларга тезкор равишда расмий муносабат
билдириш амалиётини йўлга қўйиш лозим. Бунда,

прокуратура

органларининг

расмий матбуот хизматлари ахборот сиёсатини изчил юритиш, шаффофликни
таъминлаш ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда муҳим восита
сифатида хизмат қилиши зарур.

Шунингдек, журналистлар ва блогерлар билан тизимли ва очиқ мулоқот

платформаларини йўлга қўйиш, уларни прокуратура тизимидаги ислоҳотлар, тергов
амалиёти ва қонунчиликдаги ўзгаришлар билан мунтазам таништириб бориш мақсадга
мувофиқдир.

Шу асосда семинарлар, давра суҳбатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари

учун медиа-брифинглар ташкил этилиши лозим. Бу эса икки томонлама ҳуқуқий
маданиятни ривожлантиришга, ахборотни етказишда профессионал этикани
мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ОАВ вакилларининг масъулиятини ошириш, уларнинг

қонунчилик нормаларига асосланган ҳолда ахборот тарқатишини таъминлаш
мақсадида “Асоссиз ахборот тарқатмаслик”, “Журналистик текширув ва фактчекинг”
каби мавзуларда малака ошириш курслари ташкил этилиши мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, прокуратура ходимлари учун ҳам “Журналист билан мулоқотда

холислик ва қонунийлик”, “Ахборот махфийлиги ва ошкоралик ўртасидаги мувозанат”
мавзуларида ўқув машғулотлари ўтказилиши лозим.


background image

EURASIAN JOURNAL OF LAW, FINANCE AND

APPLIED SCIENCES

Innovative Academy Research Support Center

IF = 7.984

www.in-academy.uz

Volume 5, Issue 8, August 2025 ISSN 2181-2853

Page 44

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари

тўғрисида” ги Қонун, шунингдек, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”
ги Қонун асосида журналистлар жамиятда муҳим ижтимоий функцияни бажаради.

Шунингдек, ОАВга қонуний фаолияти давомида тўсқинлик қилган шахсга

нисбатан жазо қўлланилган ҳолатлар юзасидан республика оммавий ахборот
воситаларида расмий ахборот бериш ва бу орқали давлат органларининг очиқлиги ва
жавобгарлик тизимини кучайтириш керак.

Хулоса қилиб айтганда,

прокуратура ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги

ҳамкорликни институционал асосда ривожлантириш, ахборот сиёсатини қонунчилик
билан уйғун ҳолда олиб бориш, икки томонлама ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш,
шунингдек, халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиб, миллий қонунчиликни
такомиллаштириш - бу соҳадаги энг долзарб вазифалардан бири саналади.

References:

1.

ҳттпс://пресидент.уз/уз/1864

2.

ҳттпс://дарё.уз/2023/06/27/

3.

ҳттпс://кун.уз/кр/неwс/2022/03/31/

4.

“Хукукни мухофаза килиш сохасида юридик талим ва фан: замонавий

тенденциялар ва истикболлари” мавзусида халкаро илмий- амалий конференция
материаллари туплами. І-жилд // Масул мухаррир ю.ф.д., проф. М.М.Мамасиддиков. -Т.:
Лессон пресс. 2024. -554 6. Самадов Салом Исматович ПРОКУРОР НАЗОРАТИ
ВОСИТАЛАРИ ОРКАЛИ КОРРУПЦИЯГА КАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ
5.

Ж., Қудратиллаев, Ж., Илхомбеков Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг

конститутсиявий асослари [Матн]: ўқув қўлланма / Ж. Қудратиллаев, Ж. Илхомбеков. –
Т.: ТДЮ нашриёти, 2023. – 80 б.
6.

Константинов А. Д. Журналистское расследование: история метода и современная

практика. – СПб.: Нева, 2001. – 383 с.
7.

ҳттпс://www.иcиж.орг/

8.

Ж., Қудратиллаев, Ж., Илхомбеков Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг

конститутсиявий асослари [Матн]: ўқув қўлланма / Ж. Қудратиллаев, Ж. Илхомбеков. –
Т.: ТДЮ нашриёти, 2023. – 80 б.
9.

ҳттпс://www.рис.бка.гв.ат/ГелтендеФассунг.wхе?Абфраге=Бундеснормен&Гесетз

еснуммер=10000842
10.

ҳттпс://т.ме/узбпрокуратура/50668

11.

ҳттпс://т.ме/узбпрокуратура/50675

12.

ҳттпс://қалампир.уз/уз/неwс/қалампир-уз-га-босим-к-илган-прокуратура-

ходими-одоб-дарси-билан-қутулмади-46182

Библиографические ссылки

ҳттпс://пресидент.уз/уз/1864

ҳттпс://дарё.уз/2023/06/27/

ҳттпс://кун.уз/кр/неwс/2022/03/31/

“Хукукни мухофаза килиш сохасида юридик талим ва фан: замонавий тенденциялар ва истикболлари” мавзусида халкаро илмий- амалий конференция материаллари туплами. І-жилд // Масул мухаррир ю.ф.д., проф. М.М.Мамасиддиков. -Т.: Лессон пресс. 2024. -554 6. Самадов Салом Исматович ПРОКУРОР НАЗОРАТИ ВОСИТАЛАРИ ОРКАЛИ КОРРУПЦИЯГА КАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИ

Ж., Қудратиллаев, Ж., Илхомбеков Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конститутсиявий асослари [Матн]: ўқув қўлланма / Ж. Қудратиллаев, Ж. Илхомбеков. – Т.: ТДЮ нашриёти, 2023. – 80 б.

Константинов А. Д. Журналистское расследование: история метода и современная практика. – СПб.: Нева, 2001. – 383 с.

ҳттпс://www.иcиж.орг/

Ж., Қудратиллаев, Ж., Илхомбеков Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конститутсиявий асослари [Матн]: ўқув қўлланма / Ж. Қудратиллаев, Ж. Илхомбеков. – Т.: ТДЮ нашриёти, 2023. – 80 б.

ҳттпс://www.рис.бка.гв.ат/ГелтендеФассунг.wхе?Абфраге=Бундеснормен&Гесетзеснуммер=10000842

ҳттпс://т.ме/узбпрокуратура/50668

ҳттпс://т.ме/узбпрокуратура/50675

ҳттпс://қалампир.уз/уз/неwс/қалампир-уз-га-босим-к-илган-прокуратура-ходими-одоб-дарси-билан-қутулмади-46182