Barcha maqolalar

27-33 96 0

Хитой тилида сўз қўшиш усулининг субъект-предикат модели ҳақида

Sabohat Xoshimova

Ушбу  мақолада  хитой  тилида  кенг  қўлланадиган  сўз  қўшиш моделининг субъект-предикат модели ҳақида баён этилади.

16-25 194 0

Хитой тилида отларни 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ёрдамида ясашнинг ўзига хос хусусиятлари

Sabohat Xashimova

Замонавий хитой тилида аффиксациянинг икки тури – префиксация ва суффиксация турлари мавжуд. Хитой тилида суффикс ёрдамида ясалган ясама сўзлар мустақил маъноли морфема ва суффикснинг қўшилишидан вужудга келади. Хитой тилида от ясайдиган, суффикс вазифасида қўлланиладиган морфемалар унчалик кўп эмас. Бироқ уларнинг баъзилари сермаҳсуллиги билан ажралиб туради, шулардан бир жуфтии 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари ҳисобланади. Мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг 子 “zi”ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлиш хусусиятлари кўриб чиқилган. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун муаллиф турли хил манбаларга мурожаат қилиб, фақат шу суффиксларга хос хусусиятларни таҳлил қилган, 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари орқали ҳосил бўлган лексик бирликларнинг грамматик хусусиятларини кўриб чиқиб, тегишли хулосаларни мисоллар билан далиллаб
берган. Хусусан, мазкур суффикслар орқали ҳозирги хитой тилида икки, уч ва тўрт бўғинли сўзлар ҳосил бўлиши; 子 “zi” ва 儿 “er” суффикслари феъл, сифат, ҳисоб сўз ва рақамларга бириккан ҳолда от сўз туркумига оид сўзларни ҳосил қилиши; муаллиф томонидан мазкур суффикслар иштирок этган конструкциялар ҳам берилган. 子 “zi” суффикси шакли ва мазмуни бўйича кўп жиҳатдан 儿 “er”га ўхшаш, бироқ 儿 “er” суффиксидан бир нечта муҳим фарқларга ҳам эга, масалан, 子 “zi” суффикси предмет маъносидаги исмий негизлар билан бирга қўлланилиб, сўзларни абстракт маъно касб этишига ҳам олиб келади, 儿 “er” эркалатиш маъносини англатса, 子 “zi” камситувчи, менсимаслик маъносини ифодалайди. Изланишлар натижасида хитой тилида ясама сўзлар, асосан, суффикслар ёрдамида ҳосил бўлиши, префиксларнинг ишлатилиш кўлами чекланганлиги ҳақида хулосага келинган. Суффикслар воситасида кўп от ва феъллар, баъзида равишлар ҳам ҳосил бўлади. Префикслар воситасида эса фақат тартиб сонлар ва кам миқдорда от сўз туркумига оид сўзлар ясалади.

89-98 82 0

Хитой тилида омонимиянинг сўз ясовчи жараёнларига оид

Sevara Alimova

Омонимия масаласи нафақат тилнинг асосий бирлиги бўлмиш сўзнинг чегараларини белгилаш билан боғлиқ муҳим назарий масала, балки амалий лексикографиянинг энг мураккаб масалаларидан бири. Хитой тилидаги сўз ясовчи жараёнлар умуман олганда омонимиянинг тўлдирилишига хизмат қилади. Сўз ясовчи жараёнлар қаторига сўз қўшиш, аффиксация, конверсия ва қисқартириш жараёни киритилади. Хитой тилидаги омонимиянинг манбалари ва пайдо бўлиши сабаблари ҳақида айтиш керакки, хитой тилида омонимиянинг асосий ва туб манбаси сифатида тилнинг фонетик тузилиши ва фонетик жараёнлар хизмат қилади. Мазкур мақолада ана шу масалалар ўз ифодасини топган.

36-45 97 0

Хитой тилида морфемали контракциянинг “tong kuo” умумлаштириш усули

Barno Bakayeva

Ушбу мақолада морфемали контракциянинг “умумлаштириш” усулига оид ўзига хусусиятлар  ҳақида  маълумот  берилиб,  мазкур  усулнинг  турлари  ва  ясалиши  мисоллар  ёрдамида  таҳлил этилади. Илмий-тадқиқот иши мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгиланди: хитой тилшунослигидаги  назарий  қарашларни  таҳлил  этиш;  “умумлаштириш”  усулининг  турларига  оид ифодаланиш  хусусиятларни  ўрганиш;  морфемали  контракция  усулларини  хитой  тилидаги  ижтимоийсиёсий  матнлардаги  мисоллар  орқали  таҳлил  этиш.  Ҳар  бир  усул  доирасида  ўхшаш  ва  фарқли  хусусиятларга  таяниб  бир  неча  турларга  ажратилди.  Морфемали  контракция  усуллари  ўрганилиб,  турли мисоллар орқали таҳлил этилди. Замонавий хитой тили морфемали контракциясида компонентлараро муносабатнинг фақатгина тўрт хил модели кузатилди: копулятив, феъл-объектли, атрибутив, субъект-предикатив моделлари. Мазкур усулда қисқартмалар “миқдор сон+компонент” кўринишига эга бўлади. Қисқартма сўз нечта сўз асосида ҳосил бўлгани миқдор сон билан ифодаланади ҳамда сўзлар учун умумий ҳисобланувчи, барча сўзларни англатувчи маъновий компонент миқдор соннинг олдига қўйилади. Ушбу  усулда  қисқарувчи  бирликлар  иккига  бўлинади:  сўзнинг  қисқариши,  сўз  бирикмасининг  қисқариши. “Миқдор сон” ўзининг қатъий жойлашиш ўрнига эга. Икки компонентли мураккаб қисқартма сўзларда  “миқдор  сон”  сўзнинг  бошланғич  қисмида,  яъни  бошида  келади,  уч  компонентли  мураккаб қисқартма  сўзларда  биринчи,  иккинчи  бўғинда  келади,  тўрт  компонентлиларда  иккинчи,  тўртинчи бўғинларда келади. “Умумлаштириш” усули юзасидан икки хил қараш мавжуд. Мазкур ишда биринчи қараш  маъқулланди,  чунки  “миқдор  сон+  компонент”даги  “компонент”,  албатта,  ҳар  бир  сўздаги умумий компонент бўлиши шарт эмас, у умумий маънони ифодаловчи алоҳида сўз бўлиши ҳам мумкин.

28-32 86 0

Хитой тилида морфемали контракциянинг 抽取法 chōuqǔfǎ “ажратиш орқали қисқартириш” усули

Barno Do'smatova

Ушбу мақола хитой тилида кенг тарқалган сўз ясалиш усулларидан  бири  бўлмиш  морфемали  контракция  ҳақидадир.  Бунда  морфемали  контракциянинг “ажратиш орқали қисқартириш” усулига оид ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот бериб ўтилади.

41-44 119 0

Хитой тилида морфемалари турли тартибда келган сўзларнинг айрим хусусиятлари

Sabohat Xashimova, Mohitabon Komilova

Мазкур мақола хитой тилида морфемалари турли тартибда келган сўзларнинг айрим хусусиятларини, ўзига хос моделларини ўрганишга бағишланган.

61-70 92 0

Хитой тилидaги 来 [lái] феълининг қўллaнилиш моделлaри вa унинг ўзбек тилидaги эквивaлентлaри

Shahbora Muhamedjanov

Феъл семантикасини тасвирлаш анча қийин вазифа саналади. Чунки феъл мазмуни унинг дистрибуциясига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шуни эътиборга олган ҳолда феъллар ўзаро билдирган маъно йўналиши ҳамда улар алоқага киришган субъект-объектлар бор-йўқлиги ва агар бор бўлса, уларнинг миқдорига қараб тасниф қилинади. Хитой тили тадқиқотчилари томонидан ҳаракат феъллари гуруҳи таркибида ҳаракат йўналиши феъллари ажратилади. Бу феъллар гапда мустақил феъл предикати вазифасида ҳам, модификатор ёки йўналиш морфемаси сифатида қўшимча гап бўлаги вазифасида ҳам кела олади. 来[lái]  келмоқ  va 去 [qù]  кетмоқ  ҳаракат  йўналишини  ифодаловчи  содда  феъллардир.  Булар иштирокида айни маънодаги қўшма феъллар ҳосил қилинади. Ҳаракат сўзловчи (ёки объект)га йўналган бўлса, 来 (келмоқ), аксинча, сўзловчи (ёки объект)дан узоқлашиш маъноси ифодаланса, 去 (кетмоқ) феъли қўлланилади.  Ориентир  ўз  навбатида  объект  ёки  субъект  томонидан  белгиланиши  мумкин:  гапда ориентир аниқ кўрсатилганда – объект, кўрсатилмаган бўлса – субъект томонидан белгиланади. 来 [lái] феъли хитой тилида асосий содда ҳаракат йўналиши феъллари гуруҳига киритилган. 来[lái] кўп маъноли ва гапда мустақил феъл, кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифаларида қўлланила олади. 来[lái]  келмоқ  феъли  семантикасидаги  ўзига  хос  жиҳат  шуки,  бу  феъл  орқали  ҳаракат ориентири ёки йўналишидан ташқари хабарнинг баён қилиниш нуқтаси, вазиятнинг ким (ёки нима) нуқтаи назаридан тавсифланаётгани ҳам белгиланади. Мақолада来 [lái] ҳаракат йўналиши феълининг семантик хусусиятлари ўрганилган ва таржима жараёнида ўзбек тилидаги эквивалентлари аниқланган. Люй Шусянгнинг «现代汉语八百词吕叔湘» (Ҳозирги хитой тилининг 800 та сўзи) китобидаги материаллар асосида来 [lái] феълининг мустақил ва кўмакчи феъл ҳамда ёрдамчи сўз вазифасидаги моделлари таҳлил қилинган. Хитой тилидаги 来 [lái] ва ўзбек тилидаги келмоқ феълларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятлари ёритилган.

14-19 50 0

Хитой тилига типологик таъриф бериш масаласига доир

Akramjon Karimov

Мазкур мақола хитой тилига типологик таъриф беришда йўл қўйиладиган хатоларни назарий жиҳатдан таҳлил қилиб, тўғри таъриф бериш учун нималарга эътибор бериш кераклигини кўрсатади. Етакчи хитойшунос олимларнинг фикрларини келтириб, уларга танқидий ёндашган ҳолда, ҳозирда хитойшуносликда қабул килинган таъриф тўғрилиги исботлаб берилади. Хусусан, қадимги хитой тилига ва ҳозирги хитой тилига таъриф турлича бўлишига нималар сабаб бўлиши кўрсатилади.

31-39 84 0

Хитой ташқи сиёсати менталитети: янги аср эҳтиёжи

Ismatulla Bekmuratov

Зиямуҳамедов Ушбу  мақолада  “Хитойнинг  тинч  юксалиши”  номи  билан  жаҳон  ҳамжамияти  эътиборини  тобора  ўзига  тортиб  бораётган  оламшумул  ҳодисани  ўрганиш билан бирга, ХХР халқаро сиёсатида яққол кўзга ташланаётган миллий менталитетга хос айрим томонларни таҳлил қилиш билан боғлиқ масалалар ёритилган. Филология фанлари номзоди, доцент, ТошДШИ

109-119 121 0

Хитой маданиятида сонларнинг пайдо бўлиши ва қўлланилиши

Umida Mavlyanova

Мазкур  мақолада    хитой  тилида  сон  тушунчаси  ҳақида  маълумот берилган. Сон илм-фанда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам турли вазифаларда ишлатилади. Сонлар ёрдамида биз ҳисоб натижаларини қайд қилишда (йигирма нафар, қирқ йил), кўпликнинг  унсур  (элемент)лари  ўртасидаги  тартибни  белгилашда  (биринчи  сўзга чиқувчи,  миллионинчи  яшовчи  одам),  бирон  бир  нарсанинг  ўлчови  натижаларини ифодалашда (бир ярим километрли йўл)ишлатамиз. Бундан ташқари, сон белгилари сўзлар,  ҳарфлар  ўрнида  қўлланилиши  мумкин,  масалан,  текстни  кодлаш  учун  ишлатилади.  Соннинг  математик  миқдорийликнинг  хилма-хиллиги  ҳам  сонлар  билан бевосита боғлиқ бўлганлиги қадимий Хитой мисолидан бошлаб берилганлиги мақолада акс этган. Шу билан бирга Қадимги Хитой башорат ёзувлари “инлар ёзуви”, қисман классификаторларнинг  ўрни  ҳақида  ҳам  ёзилган.  Мақолада  кўпгина  рус  ва  дунё олимларининг сон ҳақидаги илмий изланишлари  ўрганилган ва уларнинг фикрларидан  мисоллар  келтирилган. Ҳисоб сўзлар (классификаторлар) ҳақида ёзилар экан, уларнинг  –  хитой  тилидаги  ёрдамчи  сўзларнинг  ўзига  хос  синфи,  деб  эътироф  этилиши сонларнинг семантикаси кенглигига яққол мисол бўла олиши ёритилган.

62-69 93 0

Хитой драмасига санскрит ва хиндий театрининг таъсири

Shaxnoza Komilova

Мазкур  мақолада  хитой  адабиётида  драма  жанрининг  пайдо  бўлишига  таъсир  кўрсатган  ҳинд  маданияти,  жумладан  санскрит  драма  ва  театрининг  таъсири  масаласи  акс  эттирилган. XIII-XIV асрларда Хитой адабиётида драматургиянинг ривожланиши кузатилса-да, унинг  пайдо  бўлиши  қадим  даврларга  бориб  тақалади.  Мазкур  даврга  келиб  драматургияда  шаклланган “сивень”, “цзацзюй”, “чуанцзи” жанрларининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз боради. Сўнг, драманинг  пайдо  бўлишида  санскрит  драмасининг  таъсир  масалалари  Суй  Дишан  ва  Жень  Женьдо  каби  ёзувчиларнинг олиб борган тадқиқотлари асосида таъкидлаб ўтилди. Мақолада жанр нуқтаи назаридан санскрит драмаси ҳамда хитой драмасининг ўхшашликлари келтирилган

56-60 80 0

Хитой ва ўзбек лингвомаданиятларида ҳайвон рамзларининг талқини

Gulibanumu Kebaituli
Ушбу мақолада хитой ва ўзбек лингвомаданиятларидаги от, йўлбарс, тулки, қуён, тошбақа ва аждар сингари ҳайвонларнинг рамзий маънолари, уларнинг ташқи дунёни акс эттиришдаги ўзига хос аҳамияти ёритилган.
127-141 161 0

Хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концепти билан боғлиқ эвфемизмлар

Shoxistaxon Shamsieva

Мазкур мақола хитой ва ўзбек лингвомаданиятида “аёл” концепти билан  боғлиқ  эвфемизмларнинг  тадқиқига  бағишланган.  Кишилар  баъзан  бошқалар билан мулоқот чоғида ўзлари хоҳлаган нарсани тўғридан-тўғри айта олмайдиган ёки ибораларнинг ўз маъносида қўллаб, суҳбатдошларини ноқулай аҳволга солиб қўядиган вазиятлар  билан  тўқнашиб  қоладилар.  Бундай  қийин  вазиятлардан  чиқиб  кетиш мақсадида эвфемизмлар қўлланилади. Эвфемизмлар тақиқланган, айтилиши ножоиз, қўпол, одоб-ахлоқ меъёрларига зид бўлган сўз ва ифодалар ўрнига юмшоқ қўлланишли бўлган  сўз  ва  ифодалардир.  Эвфемизмлар  халқнинг  руҳияти,  дунёқараши,  урфодатлари, удумлари, ирим-сиримлари ва инончларини акс эттиради.  Мақолада  хитой  ва  ўзбек  лингвомаданиятидаги  “аёл”  концепти  билан  боғлиқ эвфемизмлар “аёлнинг ёши”, “ҳомиладорлиги”, “ахлоқи” ва “ташқи кўриниши” сингари  мавзуий  гуруҳларга  ажратилиб  тадқиқ  этилган.  Хитой  ва  ўзбек  лингвомаданиятида “аёл” концептини ифодалаган эвфемизмларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари чоғиштириш  асносида  ёритилиб,  уларнинг  тил  ва  маданиятдаги  ўрни  кўрсатиб берилган. Хитой ва ўзбек халқи тафаккур тарзининг, дунёқарашининг муайян даврлардаги  ўзгаришлари,  ҳозирги  кунда  аёлнинг  жамият  ижтимоий-сиёсий  ҳаётидаги ролининг ортиб бориши, унинг она, уй бекаси бўлиши билан бирга, эркак билан тенг ҳуқуқга  эга  бўлган  жамиятнинг  фаол  аъзоси  экани  эвфемизмлар  мисолида  очиб берилган. Ҳар  иккала  халқ  аёлларидаги  шарқона  ибо,  ҳаё,  иффат  каби  когнитив белгиларнинг эвфемизмларда акс этиши аниқланган.  Хитой  ва  ўзбек  лингвомаданиятларида  “аёл”  концепти  билан  боғлиқ  эвфемизмларни  тадқиқ  этиш  ҳозирги  кунда  долзарб  бўлган  гендер  тенглиги  масаласини  ҳал этишда  муҳим  аҳамият  касб  этади.  Эвфемизмларни  ўрганиш  халқнинг  менталитетига  чуқур  кириб  бориш,  унинг  миллий  маданияти,  қадриятлари,  урф-одатлари, ахлоқий  меъёрлари,  тил  соҳибининг  миллий  характери  ҳамда  тил  ва  маданиятнинг ўзаро алоқаси ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради. Шунингдек, маданиятлараро  мулоқот  жараёнида  юзага  чиқадиган  тушунмовчиликларни, қийинчиликларни олдини олади, прагматик тўсиқларни бартараф этиб, мулоқотнинг муваффақиятли ва самарали бўлишини таъминлайди.

69-80 98 0

Хитой ва ўзбeк тилларида фeъл фразeологизмлар тадқиқига доир

Shahzoda Hasanova

Бугунги  кунда  ўзбек  ва  хитой  халқлари  орасидаги  турли  соҳалардаги ўзаро  муносабатлар  адабий  алоқаларнинг  мустаҳкамланиши  ва  кенг  кўламда ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда. Хитой ва  ўзбек тилларида жонли нутқда фаол қўлланиб келинаётган феъл фразеологизмлар тадқиқи иккала тилни баробар ўрганиш ва унинг нозик хусусиятларга эга бўлган фразеологик қатламини илмий ўрганиш ҳам муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.  Маълумки, фразеологизм тилнинг бошқа одатий сўзлардан фарқ қилиши ва алоҳида адабий тил меъёрларига эга яхлит, шунингдек ўзининг келиб чиқиш тарихига эга бўлинмас турғун бирикмалардир. Хитой ва ўзбек тиллари турли тил оилаларига тегишли бўлгани боис ундаги лексик-фразеологик бирликлар келиб чиқиш нуқтаи назаридан фарқлилик касб этади ва бу икки тил орасида бадиий асарларни таржима қилишда таржимондан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Шунга қарамай фразеологик бирликлар жуда кўп ўхшаш хусусиятларга  ҳам  эга.  Шу  билан  бирга  мақолада  жаҳон  тилшунослигида  тадқиқот ишлари  тарихий-қиёсий,  систем-структур  ҳамда  антропосентрик  йўналишларда  кенг кўламда олиб борилаётганлиги тил тараққиёти, унда юз берадиган ўзгаришларни тадқиқ қилиш  имкониятига  эга  эканлиги, ҳар бир  миллий  тилда  учрайдиган  лексик-стилистик, фразеологик ва грамматик бирликларни қиёсий аспектда ўрганиш орқали қиёсланаётган тилларнинг  ўзига  хос  равишда  тизимлаштириш,  ҳар  иккиси  учун  умумий  ва  фарқли жиҳатларни  аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратилган. Ушбу  мақолада  чиқарилган  хулосалар  таниқли  олимларнинг  бу  борадаги  назарий фикрлари билан тасдиқлашга ҳаракат қилинади.

14-23 146 0

Хитой атамаларининг шаклланишининг айрим назарий жиҳатлари

Akramjon Karimov

Мазкур  мақола  қисқача  хитой  тили  лексикологиясининг  айрим  назарий масалаларини  ёритишга  бағишланган.  Хусусан,  сўз  ва  термин  ўртасидаги  ўхшашлик  ва фарқлар. Хитойшуносликда биринчи бор молиявий терминлар асосида уларнинг ясалиши ва тузилиши хусусиятлари кўрсатиб берилган.

42-49 78 0

Хитой адабиётшунослигида бэ, сэнг ва рамз масаласига доир

Ozod Ochilov

Қадимги хитой поэзиясида мавжуд ифода усуллари “бэ, “сэнг” ва “рамз”  тушунчаси  ўртасидаги  фарқни  англаш  ва  улар  ўртасидаги  аниқ  чегараларни белгилаш муаммоси узоқ йиллар мобайнида кўплаб олимларнинг баҳсларига сабаб  бўлди.  Мақоланинг  мақсади  олимларнинг  қарашларига  суянган  ҳолда  “бэ, “сэнг” ва “рамз” орасидаги фарқлар ва ўзига хосликларни ажратиш муаммосига ойдинлик киритишдан иборатдир.

92-97 82 0

Хиромий “Тўтинома”сининг қиёсий таҳлили

Shafoat Xasanova

Мақолада шу кунга қадар махсус тадқиқот объекти бўлмаган Хиромийнинг “Тўтинома” асари биринчи марта Нахшабий ва бошқа ижодкорлар асарлари билан қиёсий  ўрганилиб,  муаллифнинг  ижодий  ютуқларини  кўрсатиш  билан  бир  қаторда, салафлари  асарларидан  қанчалик  фойдаланганлиги  ва  адабий  анъана  қонуниятларига нечоғлик риоя этгани ҳам очиб берилган.

144-157 101 0

Хива хонлигида пул вақфи амалиёти: манба ва талқин

Qahramon Yoqubov

Мазкур  мақола  мусулмон  жамиятида  пул  вақфи  билан  боғлиқ  илк назарий-ҳуқуқий  асосларнинг  шаклланиши,  пул  вақфидан  фойдаланиш  механизмининг яратилиши ва Хива хонлигида мазкур амалиётнинг тарихига бағишланади. Дастлаб ушбу илмий муаммонинг жаҳон тарихшунослигида бошқа мусулмон мамлакатлари мисолида ўрганилиши  ва  Хива  хонлигида  пул  вақфи  тарихига  бағишланган  тадқиқотлар  қисқача баён  қилинган.  Шунингдек,  пул  вақфи  бўйича  турли  фиқҳий  мазҳаб  вакилларининг қарашлари ва улар томонидан мазкур амалиёт бўйича билдирилган далиллари келтирилган. Хусусан, аксарият уламолар ва фиқҳий мазҳаб вакиллари пул вақфини таъсис этиш мумкин  эмас,  деб  ҳисоблаган  бўлсалар,  баъзилари  муайян  шартлар  асосида  мазкур амалиётнинг  қонунийлигини  эътироф  этганлар.  Натижада  пул  вақфининг  мумкинлиги ҳақидаги  далилларга  таянган  ҳолда  дастлаб  Усмонийлар  империяси  томонидан  пул вақфининг  жоизлиги  билан  боғлиқ  фатво  ва  у  асосда  султон  Сулаймон  (1520-1566) фармони  эълон  қилинган.  Кейинчалик  мазкур  ҳуқуқий  асос  ва  амалиёт  асосида  бошқа мусулмон мамлакатларида пул вақфини таъсис этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби шаклланиб борди. XIX асрнинг 2-ярмидан бошлаб Хива хонлигида пул вақф этиш жараёни оммалаша  бошлади  ва  мазкур  аср  охирига  бориб  вақф  қилинувчи  асосий  мулк  турига айланди. Ушбу тадқиқотда пул вақфининг Хива хонлигида кўпайиб боришига сабаб бўлган омиллар ва мазкур мулк турининг вақфга айланиши ҳақидаги ҳужжат, яъни вақфномалар, уларнинг  ўзига  хос  жиҳатлари  ҳам  таҳлил  этилган.  Хива  хонлиги  пул  вақфига  оид вақфномаларида  вақф  мулкидан  асосан  ижара  ёки  музораба  тартибида  фойдаланиш мумкинлиги алоҳида шарт сифатида ўрнатилган. Бироқ мавжуд тарихий ҳужжатлар таҳлилига кўра пул вақфидан ижара тартибида даромад олиш кенг тарқалган. Бунинг сабабларининг аниқлаш мақсадида ушбу икки амалиётнинг фарқли жиҳатлари ва ишлаш тартиби очиб берилган. Шунингдек, Хива хонлигида тузилган, пул вақфидан фойдаланиш тартиби акс этган тарихий ҳужжатларнинг ички тузилиши ва уларнинг герменевтик таҳлилига алоҳида эътибор қаратилган.И

151-163 233 0

Хива хонлигида ерга эгалик муносабатлари

Nargiza Kamalova

Евросиё  кенгликларида  айниқса,  Хоразм  воҳаси  аҳолиси  энг  қадимий ўтроқ  деҳқонлар  сифатида  билинади.  Улар  ўзлари  яшаётган  ҳудуднинг  табиий  шартшароитларига  кўникма  ҳосил  қилиб,  кўп  асрлик  тажрибалари  натижасида табиат  ва инсон орасида “ўзаро мулоқот”ни йўлга қўйган, яъни атроф-муҳитга имкон қадар зарар етказмасдан,  замонавий  тил  билан  айтганда  экологияни  бузмасдан  ердан  фойдаланиб келишган. Экологик муаммолар бутун жаҳон бўйлаб долзарб бўлиб турган бугунги кунда табиий ресурслардан, биринчи галда ердан қай йўсинда оқилона фойдаланиш, бу борада мавжуд тажрибаларни  ўрганиш  учун  қадимий  деҳқончилик  ҳудудларини  ўрганиш  талаб этилмоқда.  Шу  боис,  АҚШ,  Европа,  Россия,  Хитой,  Япония  каби  жаҳоннинг  етакчи илмий  мактабларида,  хусусан,  ижтимоий  –  гуманитар  фан  соҳасинингмаданий-антропологик  тадқиқотлар  йўналишида  деҳқончилик  тарихи  ўрганилар  экан,  Хоразм воҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Дарвоқе, бир томондан Евросиёнинг энг катта чўллари – Қизилқум ва Қорақум оралиғида жойлашиб, жазирама иссиқ, иккинчи томондан  эса  шимолдаги  дашт  ҳудудларнинг  кескин  ва  ўзгарувчан  иқлими  таъсирида бўлишига  қарамай,  воҳа  аҳолиси  табиат  билан  курашиб  деҳқончилик  бўйича  юксак билимларга  эга  бўлганликлари  тарихчи,  географ,  эколог  ва  бошқа  яна  бир  қатор  соҳа тадқиқотчиларини қизиқтириб келади. Ушбу мақолада  холислик ва тарихийлик тамойиллари ҳамда хронологик, тизимлилик, қиёсий таҳлил, архив материалларини таҳлил қилиш орқали Хоразм воҳасида Хива хонлиги даврида  ердан фойдаланиш  тартиби,  ерга  эгалик  муносабатлари  ва  уларнинг  турлари ўрганилган.

92-104 125 0

Хива солномаларининг ёзма манбалари хусусида

Nuryogdi Toshov

Мақола  Хива  солномаларининг  муаллифлари  ўзлари  қатнашмаган воқеаларни  ёритишда  оғзаки  маълумотлар  ва  расмий  ҳужжатларга  қўшимча  равишда  фойдаланган  ёзма  манбалари  масаласига  бағишланган.  Аллоҳқулихон  ҳукмронлигининг  алоҳида  йиллари  тарихига  бағишланган  аноним  асарларнинг  муаллифларини  аниқлаш  воситасида  Хива  хонлигида  хос  котиблар  томонидан  хонлар ҳукмронлигининг ҳар йилида рўй берган воқеаларни баён қилувчи махсус асарлар ёзиш амалиёти  бўлгани  ва  бу  йиллик  тарихлар  Фирдавс  ул-иқбол,  Риёз  уд-давла  каби машҳур солномаларни битишда манба вазифасини ўтагани кўрсатиб берилган.

145-152 366 0

ХВИ-ХВИИ асрларда Бухоро хонлигининг Эрон билан савдо-иқтисодий алоқалари

Raxima Alimova

Мазкур  мақолада  XVI-XVII  асрларда  Бухоро  хонлиги  билан  Эрон ўртасидаги  савдо-иқтисодий  алоқалари  тарихи  кўриб  чиқилади.  Маълумки,  қадимдан Марказий Осиё минтақаси ва Эрон Буюк ипак йўли  устида жойлашганлиги  сабабли бу ҳудуд аҳолиси яқин савдо алоқаларига киришган. XVI-XVII асрларда Бухоро хонлиги билан Эрон давлати ўртасидаги элчилик ва  савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида кўплаб рус манбалари  ва  адабиётларидаги  маълумотлар  таҳлил    қилинган.  Россиядан  Эронга жўнатилган  элчиларнинг,  хусусан  Эрон  шохи  томонидан  Андрея  Дмитриевич  Звенигородскийнинг  турли  мамлакатлардан  келган  элчиларни  кутиб  олиш  маросимлари, Россиядан  Бухорога  юборилган  Антоний  Женкинсоннинг  савдо  алоқаларига  оид  маълумотлари диққатга сазовор. Бу ахборотлар орасида икки мамлакат ўртасида давом этиб келаётган элчилик ва савдо алоқаларига доир далиллар муҳим ҳисобланади.

68-71 178 0

Халқаро стандартлаштириш уюшмаларининг терминларни мувофиқлаштиришга қўшган ҳиссаси

Hulkar Mirzaxmedova
Мазкур мақолада халқаро стандартлаштириш уюшмалари ва уларнинг умумий терминология, қолаверса, форс тили терминологияси билан ўзаро алоқалари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, мақолада терминларни стандартлаштириш бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар ва уларнинг умумий терминологияга таъсири ҳақидаги мулоҳазалар баён этилган.
136-144 129 0

Халқаро сиёсатда геомафкура феномени

Bahrom Xo‘janov

Дунёни ғоялар бошқаради. Фақат бу ғоялар бутун бир мафкура сифатида шакллансагина  амалиёт  юзини  кўриши  мумкин.  Мафкура  қайси  кўринишда  бўлмасин,  унинг  амалий ҳаракатлари  асосида  бошқа  мафкураларга  қарама-қаршилик  туради.  Мафкуравий  бўшлиқ  бўлган жойда янги мафкура яратиш ёки ташқи кучлар томонидан ўзга мафкура олиб киритилиши мумкин. Аммо  бирор  мафкуранинг  ичида  унга  монанд  бўлмаган  янги  бир  мафкурани  яратиб  бўлмайди. Бундай бўлади деган сўз ижтимоий гуруҳлар ўртасида бўлинишнинг юзага келганлигини англатади ва мафкуралар ўртасида сиёсий сепаратизмни юзага келтиради. Халқаро сиёсат “status quo”сида геомафкура омили биринчи навбатда мафкуравий хавфсизлик таҳдиди тарзида намоён бўлиб, таҳдидлар ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, экологик, маданий ва ахборот соҳаларини ўзига тўлиқ қамраб олмоқда. Жамиятда мафкура полигонлари шаклланиб, тобора мустаҳкамланиб бормоқда ва бугун “мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эгалигини” намоён этмоқда. Геомафкуравий куч марказлари – жамиятдаги  сиёсий  институтлар,  ижтимоий  гуруҳлар  ўртасида  муайян  манфаатларни  кўзлаб  ғоявий жиҳатдан юзага келган геосиёсий куч марказидир. Геосиёсий куч маркази битта давлат, давлатлар уюшмаси ёки гуруҳ, давлатчилиги ҳар хил бўлсада, ғоявий маслакдошлиги бир хил бўлган сиёсий гуруҳлар  бўлиши  мумкин.  Геомафкуравий  куч  маркази  билан  геосиёсий  куч  марказини  илмий жиҳатдан  қиёсий  таҳлил  этганда  "геосиёсий  куч  марказ"  жумласидаги  "куч"  сўзини  тушириб қолмаслик лозим. Чунки "геосиёсий марказ" тушунчаси халқаро муносабатлар назариясида бошқачароқ  маънода  талқин  қилинади.  Геосиёсий  марказ  тушунчаси  аввало  бир  давлатга  нисбатан ишлатилади ва биринчи ўринда давлатнинг "куч сифатида шаклланганлигини эмас, балки ҳаракатдаги  кучлар  учун  геостратегик  аҳамиятдаги  географик  кенгликда  жойлашганлигини  назарда тутади". Геомафкуравий куч марказлари кўламига қараб геосиёсий куч марказлари сингари глобал ёки  минтақавий  бўлади.  Бироқ,  геосиёсий  куч  марказлари  географик  майдон  билан  биргаликда давлатнинг қудрати ва сиёсий мотивига қараб таснифланса, геомафкуравий куч марказлари илгари сураётган ғояларининг тарқалиш доираси (географик эмас)га қараб тавсифланади. Мақолада мафкуравий  жараёнларнинг  тадрижий  тараққиёти,  геомафкуравий  таҳдидларнинг юзага  келиши  ва  уларнинг  шаклланишида  куч  марказларининг  тутган  ўрни  ва  роли  билан  боғлиқ долзарб масалалар таҳлил қилинган.

302-310 99 0

Халқаро муносабатларда халқ дипломатияси: тарихий ва назария жиҳатлар таснифи

Mansur Omonov

Мақола  халқаро  муносабатларда  халқ  дипломатиясининг  пайдо бўлиши ва эволюциясига бағишланган. Унинг марказида халқлараро ва миллатлараро дўстона  муносабатлар  талқинлари,  уларнинг  ривожланиш  босқичларига  таълуқли таҳлиллар  туради.  Халқ  дипломатияси  ҳар  бир  давлатнинг  халқаро  алоқаларини ривожлантиришда муҳим жиҳатлардан бири саналади. Халқ дипломатияси атамаси тарихан шаклланиш давридан то бугунги кунга қадар халқлар ва давлатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш механизмига айланган. Халқ дипломатияси атамасининг дастлабки шаклланиш даври Шарқда вужудга келган бўлиб, ХХ асрнинг 60 йилларида ғарбда бу термин халқаро муносабатларда кенг қўлланила бошланди. Айни пайтда халқ дипломатиясининг аҳамияти тобора кенгайиб, халқаро алоқаларни  ривожлантиришда  муҳим рол  ўйнамоқда. Халқ  дипломатияси ташқи  сиёсатнинг муҳим бир қисми бўлиб, халқлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, халқаро майдонда  мамлакат  манфаатларини  тарғиб  қилиш  ва  унинг  ижобий  имиджини яратишни  таъминлайди.  Шунингдек,  халқ  дипломатияси  хорижий  мамлакатлар аҳолисининг фикр ва хулқ-атворига таъсир ўтказишнинг бир усули ҳам ҳисобланади. Бугунги  кунда  халқ  дипломатияси  барча ривожланаётган  давлатлар  ҳаётида яққол  намоён  бўлмоқда.  Бироқ  уларнинг  қай  даражада  ва  қай  мақсадда  амалга оширалаётганлиги, халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини таъминлаш даражаси билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, мақолада халқаро муносабатларда  халқ  дипломатияси  масаласи,  шаклланиши  ва  унинг  тараққиёт босқичлари,  халқаро  ҳамжамиятда  тутган  ўрни  хусусида  ҳам  фикр  юритилади. Сўнгги йилларда халқаро доирада хусусан, мамлакатимизда халқ дипломатиясини ривожлантиришга  берилган  эътибор  ва  бу  борада  амалга  оширилаётган  ишлар таҳлили ҳам келтириб ўтилган. Шунингдек, мақолада халқ дипломатияси ва унинг халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларнинг тенг ривожлантиришдаги аҳамияти очиб берилган.

126-136 624 0

Халқаро муносабатлар тизимида неолиберализм: ривожланиш тенденциялари ва асосий қарама-қаршиликлар

Nargiza Sodiqova

Ушбу мақола неолиберализм назариясининг пайдо бўлишига бағишланган. Неолиберализм - бу либерализм назариясининг тенденциясининг нисбатан янги оқими. Либерализмнинг асосий ғояларига фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳолатини ҳимоя қилиш, жамоат институтлари орқали жамият ҳаётининг асосий соҳаларида шахсларнинг ролини ошириш киради. Шунга қарамай, халқаро  муносабатлар  тизимида  давом  этаётган  ўзгаришлар  туфайли  ушбу  назария  ҳам  баъзи ўзгаришларга дуч келди. Жаҳон саҳнасида ноанъанавий акторлар сонининг кўпайиши, муносабатларни  тартибга  солиш,  минтақавий  ва  глобал  даражадаги  масалалар  ва  муаммоларни  халқаро институтлар орқали ҳал қилиш янги тенденция - неолиберализмнинг ривожланишига ҳисса қўшди. Мақолада неолиберал назариянинг пайдо бўлиши масалалари ва сабаблари муҳокама қилинади. Халқаро муносабатлар тизимида неолиберал ва неореалистик назарияларни ишлаб чиқиш ва қўллашнинг қиёсий усули амалга оширилди. Иккала назария вакилларининг асосий ғоялари кўриб чиқилади. Глобаллашув неолиберализм назарияси билан бевосита боғлиқдир. Совуқ уруш тугагандан сўнг бошланган глобаллашув жараёни трансмиллий муносабатларни ва нодавлат акторларнинг ташқи сиёсатга таъсирини ўрганишга бўлган қизиқишни кучайтирди. Бироқ, барча назариялар ва жараёнларда  бўлгани  каби,  глобаллашув  ҳам  ўз  тарафдорлари  ва  мухолифларига  эга.  Мақолада  ҳам-корликнинг минтақавий ва глобал шакллари самарадорлиги тўғрисида ўз позициясини билдирадиган экспертларнинг фикрлари кўриб чиқилган. Институтлаштириш жараёни,  шунингдек,  неолиберал  ва неореалистик  назариялар  вакиллари ўртасида  тортишувларга  сабаб  бўлади.  Шунга  қарамай,  жараён  бошланди.  Неолиберал  назария вакиллари нуқтаи назаридан муносабатларнинг институционал ривожланиш самарадорлиги ҳамкорликнинг талаб қилинадиган шакли ҳисобланади. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда институционал бирлашмаларнинг  муайян  чақириқлар  ва  таҳдидларга  таъсир  кўрсатишда  етарлича  самарадорлигини  кўрсатмаган  халқаро  муносабатлар  тизимидаги  ўзгаришларни  кузатишимиз  мумкин. Неолиберал назария субъектларининг мувофиқлаштирилган ва ўйланган ҳаракатлари ушбу назарияга бўлган кейинги талабга фойдали таъсир кўрсатиши мумкин.