ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
83
2181-3187
ҲОДЖИ-АКБАР РАҲМОНУЛОВНИНГ
ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ,
ПЕДАГОГИК ҲАМДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИ
Тошкент давлат юридик универстети 3-босқич талабаси
Аллаберганов Амирбек Руслон ўғли
amirbekallaberganov816@gmail.com
AННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси ФА академиялари, юридик
фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган
фан арбоби Ҳожиакбар Раҳмонқуловнинг ҳаёти ва илмий меъросига
бағишланган. Унда олимнинг ёшлик йиллари, таълим олган даврлари, юридик
олий таълим муассасаларидаги кўп йиллик фаолияти ва халқаро хусусий ҳуқуқ
соҳасига қўшган ҳиссаси ёритилади.
Шунингдек, мақолада Ҳ.Раҳмонқуловнинг илмий унвонлари, давлат
мукофотлари, конституциявий ислоҳотлардаги иштироки ва ҳуқуқий давлат
асосларини шакллантиришдаги ҳиссаси ёритилган. Унинг илмий мактаби ва
педагогик фаолияти орқали юртимизда ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга қўшган
улкан ҳиссаси ҳам алоҳида таҳлил этилади. Мақола ҳуқуқшунослик тарихини
ўрганаётган тадқиқотчилар, талабалар ва ходимлар учун назарий ва амалий
аҳамиятга эга.
Калит сўзлар: ҳуқуқшунос олим, ҳуқуқий таълим, илмий мерос, халқаро
хусусий ҳуқуқ, фахрий унвонлар, юридик таълим, фан арбоби
АННОТАЦИЯ
Статья посвящена жизни и научному наследию академика Академии наук
Республики Узбекистан, доктора юридических наук, профессора, заслуженного
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
84
2181-3187
деятеля науки Республики Узбекистан Ходжиакбара Рахмонкулова. В ней
освещаются молодость ученого, образование, многолетняя работа в высших
юридических учебных заведениях и его вклад в сферу международного частного
права.
В статье также освещаются ученые звания Раҳмонқулова,
государственные награды, участие в конституционных реформах и его вклад в
формирование основ правового государства. Отдельно анализируется его
большой вклад в подготовку юридических кадров в нашей стране через его
научную школу и педагогическую деятельность. Статья имеет теоретическое
и практическое значение для научных сотрудников, студентов и сотрудников,
изучающих историю юриспруденции.
Ключевые слова: ученый-юрист, юридическое образование, научное
наследие, международное частное право, почетные звания, юридическое
образование, ученый
ABSTRACT
This article is dedicated to the life and scientific heritage of the Academies of
the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan, Doctor of Laws, Professor,
Honored Scientist of the Republic of Uzbekistan, Hojiakbar Rahmonkulov. It covers
the scientist's youth, education, many years of work in higher legal educational
institutions and his contribution to the field of private international law.
The article also covers Rahmonkulov's academic titles, state awards,
participation in constitutional reforms and his contribution to the formation of the
foundations of a legal state. His great contribution to the training of legal personnel
in our country through his scientific school and pedagogical activities is also analyzed
separately. The article is of theoretical and practical importance for researchers,
students and employees studying the history of jurisprudence.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
85
2181-3187
Keywords: legal scholar, legal education, scientific heritage, international
private law, honorary titles, legal education, scientist
МУҲОКАМА ВА ТАҲЛИЛЛАР
Ўзбекистон
Республикаси
ФА
академиги, юридик фанлар доктори,
профессор, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган фан арбоби, Ходжи-
Акбар Раҳмонқулович 1925 йил 2
сентябрда Чимкент вилоятининг Сайрам
кишлоғида дехқон оиласида туғилган.
Х.Рахмонқулов истеъдодли олим сифатида
ўз илмий асарлари, ўзи тарбиялаган
шогирдлари билан фақат Ўзбекистонда эмас, балки ундан ташкарида ҳам маълум
ва машҳур. Устоз нафақат шаҳсий ҳаётда, балки, илмий-педагогик фаолияти
давомида ҳам жуда юксак марраларни забт этган. Унинг ҳаёт йўли ҳар бир
бўлажак юристнинг орзуси. Биз устозни хаёт йўлини йўлга қиёслайдиган бўлсак
унда уни Буюк ипак йўлига, агар тоғ чўққисига қиёслайдиган бўлсак, Эверестга,
агар дарёга қиёслайдиган бўлсак, Нил ва Амазон дарёларига қиёс қилсак
мақсадга мувовиқ бўлади.
Ходжи-Акбар Рахмонқуловнинг ҳуқуқ фанини ривожлантиришдаги
хизматлари унинг муҳаррирлик иши билан ҳам боғлиқдир. У 70 дан зиёд и
илмий асарнинг муҳаррири, фақат Ўзбекистондагина эмас, балки бошқа
давлатларда ҳам тайёрланган кўплаб монографиялар ва диссертация
ишларининг тақризчисидир. 300 дан зиёд илмий иш, шу жумладан 50 дан зиёд
монография, китоб, дарслик Х. Рахмонқуловнинг қаламига мансуб. Х.
Рахмонқулов (якка ўзи ва хаммуаллифликда) монографиялар билан бир
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
86
2181-3187
каторда чет эл нашрларида, шу жумладан чет тилларда бир қанча илмий
мақолалар ва маърузалар эълон қилган.
Устоз ўзи танлаган илмий йуналиш бўйича ўз мактабини яратди ва уни
мустаҳкамлаш устида самарали меҳнат қилган. Бу мактаб мутахассислари
томонидан тадқиқ этилаётган масалалар мамлакатимизда амалга оширилаётган
муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бозор иқтисодиётининг ҳуқуқий
муаммолари,
унинг
ҳозирги
ҳар
томонлама
эркинлаштирилиши,
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳуқуқий майдонига кириб бориши билан бевосита
боғликдир.
Биз унинг ҳаёт йўлини ўз навбатида 2 босқичга бўлиб ўргансак мақсадга
мувофиқ бўлади:
Биринчиси,
мустақиллик давригача бўлган давр;
Иккинчиси,
эса мустақиллик ва ундан кейинги даврлар;
Х.Рахмонқулов 1946-1950 йилларда Тошкент юридик институтида ўқиб,
уни 1950-йилда тамомлаган. Шундан сўнг 1950-1951 йилларда Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигининг маслаҳатчиси, тафтишчиси, катта
тафтишчиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатган. 1951-1953 йилларда
Туркистон Ҳарбий округи ҳарбий кисмларида хизмат, сиёсий бўлим бўйича
командир ўринбосари бўлган. 1956-1957 йилларда яна Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигининг катта тафтишчиси лавозимида фаолият юритган. 1957
йили Ленинград давлат университети юридик факультетининг аспиранти бўлди.
Унинг келгусида йирик олим-мутахассис бўлиб шаклланишида илмий раҳбари,
профессор Н.А.Райгородскийнинг ва Ленинград давлат университети юридик
факультети “Фукаролик ҳуқуқи” кафедрасининг бошқа таниқли олимлари –
профессорлар А.В.Венедиктов, Б.Б.Черепахин, О.С.Иоффе, В.Ф.Яковлева,
Ю.К.Толстой, А.К.Юрченко ва бонқаларнинг катта хизматлари бор. Устознинг
илмга хисса қўшиш даврлари ушбу даврлардан бошланган.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
87
2181-3187
1960 йил июнь ойида Х.Рахмонқулов Ленинград университета юридик
факультетининг Илмий кенгашида номзодлик диссертациясини муваффақиятли
ёқлади. Унинг диссертацияси “Пахта тайёрлаш ва уни етказиб бериш буйича
муносабатларнинг хукукий шакллари” мавзусида бўлиб, республикамизнинг
хўжалик ҳаёти билан бевосита боғлик эди. Унинг диссертациясида баён
қилинган айрим хулосалар ва таклифлар СССР Министрлар Совети томонидан
1966 йил 6 январда тасдиқланган
“Контрактация шартномаларини тузиш ва
бажариш тартиби тўғрисидаги Низом
”да ўз ифодасини топди. У ёзган
диссертациянинг савиясини ушбу ҳолатда ҳам кўришимиз мумкин.
Аспирантурани битирганидан кейин Х.Рахмонқулов ЎзССР ФА Фалсафа ва
ҳуқуқ институтига кичик илмий ҳодим этиб ишга қабул қилинди. Бирок қиска
муддатда у кичик илмий ходимликдан катта илмий ходимликка кўтарилди ва
1962 йил май ойида институтнинг Фуқаролик, хўжалик, меҳнат ва оила ҳуқуқи
шўъбасининг мудири лавозимини унга ишониб топширишди. Бу ишда у ўзини
лаёқатли раҳбар ва фан ташкилотчиси сифатида намоён этиб, фаол ижтимоий
фаолиятни авж олдирди. Орадан 10 йил ўтиб, 1970 йил январь ойида Ленинград
давлат университети юридик факультетида “Саноат ва қишлоқ хўжалиги
ўртасида товар айланиши соҳасидаги шартнома муносабатлари” мавзусидаги
докторлик диссертациясини ёқлаган.
1980 йил ноябрь ойида Х.Рахмонқулов Алишер Навоий номидаги
Самарқанд давлат университетининг сўрови ва ЎзССР ФА уша пайтдаги
Президентининг топшириғига биноан шу университетнинг юридик
факультетини мустаҳкамлаш учун ишга ўтказилди. Бу ерда у “Фукаролик-
ҳуқуқшунослик фанлари” кафедрасини ташкил этди ва унга бошчилик қилди,
ўқув-услубий ва илмий ишлар савиясини оширишга кўмаклашди, ҳар йили
ўқитувчилар таркибининг илмий ишлари ва ўқув қўлланмалари нашр этилишини
уюштирди, илмий ишлар мавзуларини белгилади ва бир қанча юридик фанлар
номзодларини тайёрлади.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
88
2181-3187
1985 йил октябрь ойида Ходжи-Акбар Рахмонқулович яна Ўзбекистон ФА
Фалсафа ва ҳуқуқ институтига чақириб олинди. Бу ерда у 1986 йил ноябрь ойига
кадар Фуқаролик, хўжалик, меҳнат, оила ва процессуал ҳуқуқ шўъбасига, кейин
ҳуқуқ бўлимига мудирлик килди, 1989 йил май ойида эса институт жамоаси
томонидан Фалсафа ва ҳуқуқ институти директорлигига сайланди ва
тасдиқланди.
Ходжи-Акбар Рахмонкулович Республика ФА Фалсафа ва ҳуқуқ инсти-
тутининг директори лавозимида 1991 йил март ойигача ишлади. Шу даврда у
илмий йуналишларни, ходимларнинг, институт таркибий бўлинмаларининг
илмий ишлари мавзуларини аниклаштириш ва такомиллаштириш юзасидан
талай ишларни амалга оширди. Институтда муайян юридик фанлар бўйича янги
шўъбалар ташкил килиниб, бу давлат ҳокимиятини ва бошқарув органларига
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва
уларни тақриздан ўтказишда, шунингдек бошқа маслаҳат беришга оид ишларда
ёрдам кўрсатиш бўйича институтнинг фаолиятини кучайтиришга кўмаклашди.
Ўзбекистон мустақилликка еришиш арафасида яъни 1991 йил февраль
ойида Ходжи-Акбар Рахмонқулович Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Давлат маслаҳатчиси лавозимига таклиф қилинди. Унинг ана шу лавозимда
ишлаш даври республикамиз ҳаётидаги улкан тарихий воқеаларга тўғри келди.
Ўзбекистон ўзини суверен давлат деб эълон қилди, республиканинг мустақил
давлат сифатидаги ҳуқуқий мақомини аниқлаш тўғрисидаги масала пайдо бўлди,
Ўзбекистоннинг ижтимоий тизими ва давлат қурилиши ривожининг сифат
жиҳатидан янги босқичини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Конституциясини
ишлаб чиқиш, шунингдек янги сиёсий шароитда бошқа суверен республикалар
билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асосларини аниқлаш тўғрисидаги
масала кўндаланг бўлди. Ходжи-Акбар Рахмонқулович бу даврда “Иттифоқ
шартномаси” лойиҳасини тайёрлаш ва муҳокама қилишда бевосита иштирок
этди. Мазкур лойиҳа узил-кесил вариантида “Суверен давлатлар шартномаси”
деб атала бошлади, лекин 1991 йил 19 августдаги фитна ва ундан кейинги маълум
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
89
2181-3187
воқеалар туфайли у имзоланмасдан қолди. Х.Рахмонқулов Конституциявий
комиссиянинг аъзоси бўлиб, мустақил Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасининг
“Жамият ва шахс” бўлимини тайёрловчи ишчи гуруҳига раҳбарлик қилди.
1994 йилдан 2001 йилгача Х.Рахмонқулов профессор А.Л.Маковский
бошчилик қилаётган МДҲ Хусусий ҳуқуқ илмий-маслаҳатлашув маркази ишчи
гуруҳининг аъзоси эди. Бу ўринда у МДҲга аъзо давлатлар Фуқаролик кодекси
моделини ишлаб чиқишда фаол қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг биринчи қисми (1995
йил 21 декабрда) ва иккинчи қисми (1996 йил 29 августда) тасдиқлангандан
кейин Х.Ракмонқулов дарҳол ана шу кодексга шарҳлар тайёрлаш бўйича
ишларни ташкил этишга киришди. Шундан сўнг, кейинги муҳим қонун ҳужжати
— 1998 йил 30 апрелда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила
кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича мутахассислар ишчи гуруҳи фаолиятига
бошчилик қилди.
1993 йилда Х.Рахмонқуловнинг ташаббуси билан Тошкент Давлат юридик
институтида янги “Бозор-хўжалик ҳуқуқи” кафедраси ташкил этилган. У
ўриндошлик тартибида кафедрага мудирлик қилиб, ўкув дастурини ишлаб чикди
ва ана шу дастур бўйича маърузалар ўқиди. 1999 йилда Х.Рахмонқуловнинг
ташаббуси билан Тошкент Давлат юридик институтида яна бир кафедра -
“Халкаро хусусий ҳуқуқ” кафедраси ташкил этилди. Ушбу кафедралар
томонидан ўтиладиган фанлар бўйича ўқув адабиётларни яратишда ҳам
Х.Рахмонқулов жонбозлик кўрсатди. Домла ўзбек ва рус тилларида “Мажбурият
хукуки”, “Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари”, “Фуқаролик ҳуқуқининг
объектлари”, “Корпоратив ҳуқуқ”, “Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва
тамойиллари”, “Битимлар” каби фундаментал аҳамиятга эга бўлган
дарсликларни тайёрлаб чоп эттирди.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
90
2181-3187
Х.Рахмонкуловнинг фаол ижтимоий ишлари бир қатор даврий нашрлар
таҳририятларининг фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Масалан, у 1991 йилдан
бошлаб “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” академик журнали, 1993 йилдан
бошлаб
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Аттестация
комиссияси
Ахборотномаси, “Ҳаёт ва қонун” журнали, 1995 йилдан бошлаб “Мулоқот”
журнали, “Хўжалик ва ҳуқуқ” журнали, “Давлат ва ҳуқуқ” журнали, 2004 йилдан
“Обзор
законодательства
Узбекистана”
журнали
каби
нашрлар
таҳририятларининг аъзоси бўлган.
ХУЛОСА
Х.Рахмонқулов илм осмонида порлаган мисли қуёшдир. Буюк илм эгаси,
фан арбоби 2013 йил 17 июль куни 88 ёшида вафот этди. Ушбу умр давомида
у катта илмий мактабга асос солди, ўзидан жуда кўплаб издошлар-у
шогирдларни, китоблар-у диссертациларни, бир гап билан айтганда битмас-
туганмас катта илмий мерос қолди. Биз ва биздан кейинги авлодлар ушбу
илмий мероснинг меросҳўрларимиз десак муболаға бўлмайди. Чунки,
Юриспруденсия мутахассислигида ўқийдиган ҳар бир талаба борки, у яратган
илмий ишлар, дарсликлар, шархларни ўқиб келган ва ҳозирда ҳамда бундан
кейин ҳам давом этади. У фақат Ўзбекистон учун эмас, балки Марказий
Осиёнинг бошқа республикалари учун ҳам илмий кадрлар тайёрлаш ишига
салмоқли ҳисса қўшган. Унинг раҳбарлиги остида 60 нафардан зиёд фан
номзоди ва 16 нафар фан доктори тайёрланган, шу жумладан Тожикистон,
Туркманистон, Озарбайжондан фан докторлари ва номзодлари бор.
Ўзбекистон
илмий
жамоатчилиги
ва
ҳукумати
Ходжи-Акбар
Рахмонқуловнинг республикамизда ҳуқуқ фанини ривожлантириш ва юқори
малакали илмий кадрлар - фан докторлари ва номзодларини тайёрлашдаги
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-70
Часть–7_ июня –2025
91
2181-3187
хизматларини юксак баҳоладилар. 1990 йилда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонига биноан унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан
арбоби” фахрий унвони берилди, 1994 йилда у Ўзбекистон Республикаси ФА
мухбир аъзоси, 2000 йилда эса академиги этиб сайланди. У “Ватан уруши”,
“Ҳурмат белгиси” орденлари, ўн битта жанговар ва юбилей медаллари,
шунингдек Ўзбекистон Олий Кенгаши Раёсатининг Фахрий ёрлиғи билан
тақдирланган. Ҳар бир юрист борки, Ҳ.Раҳмонқулов каби бўлишни ҳавас
қилади, унга ҳаракат қилади, шу жумладан, мен ҳам.
REFERENCES
1.
Устоз академик ҳожи-акбар раҳмонқуловнинг 97 йиллиги.
https://telegra.ph/USTOZ-AKADEMIK-%D2%B2OZHI-AKBAR-
RA%D2%B2MON%D2%9AULOVNING-97-JILLIGI-09-01
2.
Академик Ҳожи-Акбар Раҳмонқулович ўқишлари. Илмий тўплам
/ Маъсул мухаррирлар: О.Оқюлов, М.Х.Баратов. – Тошкент: ЎзФА Давлат ва
ҳуқуқ институти, 2023, 436 б.
3.
Ҳожиакбар
Раҳмонқулов.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Hojiakbar_Rahmonqulov