ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
225
2181-3187
ҲУҚУҚ
-
ТАРТИБОТ МАСКАНИДА ПРОФИЛАКТИКА
ИНСПЕКТОРЛАРИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ
АМАЛГА ОШИРШДА УМУМИЙ ПРОФИЛАКТИКАНИНГ ЎРНИ
ХИДИРОВ ФУРҚАТ ШУКУРУЛЛАЕВИЧ
Ўзбекистон
Республикаси ИИВ
Малака ошириш институти
Махсус касбий фанлар кафедраси
доценти
Аннотатсия
:
Ушбу
мақолада
ҳуқуқ
-
тартибот масканларида профилактика
инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги фаолияти, хусусан,
умумий профилактика ишларининг аҳамияти ва ижтимоий таъсири таҳлил
қилинган. Мақолада профилактика инспекторининг маҳалла, таълим
муассасалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликдаги иш усуллари ҳамда
профилактик тадбирларни самарали ташкил этишдаги роли ёритилган. Шу билан
бирга, умумий профилактиканинг ҳуқуқбузарликлар динамикасига таъсири
мисоллар асосида кўрсатилган.
Калит
сўзлар
:
профилактика инспектори, ҳуқуқбузарлик, умумий
профилактика, ҳуқуқ
-
тартибот, жамоатчилик, ҳамкорлик, олдини олиш.
Аннотация:
В статье рассматривается деятельность инспекторов
профилактики в правоохранительных учреждениях по предупреждению
правонарушений, с особым акцентом на значение общей профилактики.
Анализируются формы и методы взаимодействия инспекторов с населением,
образовательными учреждениями и другими субъектами профилактики. Также
показано влияние общей профилактики на динамику правонарушений на
примере конкретных мероприятий.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
226
2181-3187
Ключевые слова:
инспектор профилактики, правонарушение, общая
профилактика, правоохранительные органы, общественность, взаимодействие,
предупреждение.
Annotation:
This article analyzes the role of prevention inspectors in law
enforcement institutions in preventing offenses, with a particular focus on the
significance of general prevention. It explores the methods of cooperation between
prevention inspectors and local communities, educational institutions, and other
stakeholders. The study also illustrates the impact of general preventive measures on
the dynamics of offenses using practical examples.
Keywords:
prevention inspector, offense, general prevention, law enforcement,
community, cooperation, crime prevention.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз
томонидан қўллаб
-
қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари
аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл
-
юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.
Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан
маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз.
“Халқ давлат
идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”
деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда
Ҳозирги вақтда минтақамизда ва дунёда ҳукм сураётган, олдиндан айтиб
бўлмайдиган мураккаб шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий
яхлитлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни
мустаҳкамлаш қанчалик катта аҳамиятга эга эканини барчамиз чуқур
англаймиз. Бу эса ўтган давр мобайнида эришган ютуқларимиз ва йўл қўйган
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. // Ҳалқ сўзи. 2017 йил 23 декабрь.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
227
2181-3187
камчиликларимиз, тўпланиб қолган муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, бугун
ҳаётнинг ўзи илгари сураётган талабларни ҳисобга олишни тақозо этмоқда.
Ўтган қисқа давр ичида мамлакатимиз суд
-
ҳуқуқ тизимида кенг кўламли
ислоҳотлар амалга оширилиб, унинг натижасида ички ишлар органларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими изчил ислоҳ этилди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017
йил 10
апрелдаги «Ички ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 5005-cонли фармони, 2017
йил 18
апрелдаги «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлинмалари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш
тўғрисида»ги
2896-сонли
қарорида
ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт
профилактикасини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш, ички ишлар органларининг сохавий хизматлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ва жамоатчилик органлари билан ҳамкорликни самарали
ташкил этиш каби қатор вазифалари белгилаб берилган
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг
самарадорлигини
ошириш
борасида
кенг
қамровли
ишлар
олиб
борилмоқда.
Ўзбекистон
Республикисининг
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси»ги
тўғрисида
қонунида
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини
самарали
ташкил
этиш
механизми
белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташабуси ва
раҳнамолигида ҳозирги кунда республикада ҳафтанинг
ҳар пайшанба куни
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида кенг жамоатчилик билан
ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг ўз вақтида олдини олиш борасида ташкил этиб
борилмоқда.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари
фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш тўғрисида»ги 2017 йил 18 апрелдаги 2896-сонли
қарори.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
228
2181-3187
Бугунги кунда ҳар бир профилактика инспектори ўзига бириктирилган
маъмурий ҳудудларда умуман жиноят содир этилишига йўл қўймаслиги, ўзига
талабчан бўлиши, мунтазам равишда ҳалқ билан тизимли мулоқот олиб бориши,
ҳалқнинг дарди ва қувонч ташвишидан хабардор
бўлишлиги, ўзининг оиласи
билан ҳудудда яшовчи оилаларга шахсий намуна бўлиши каби вазифалар
белгилаб берилди. Айниқса, ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда “менинг
ҳудудимда жиноят содир этилмаслиги керак” деган ғоя билан хизмат олиб
бориши лозим.
Жиноятчиликка қарши курашнинг самарадорлигини ошириш мақсадида
республикамизда янги ижтимоий
-
иқтисодий жараёнлар юзага келганлиги
сабабли ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилиш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш билан
чамбарчас боғлиқдир.
Жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жамоат тартиби ва
хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар қандай
тажовузлардан ҳимоя қилишдек юксак мақсадларга эришиш учун истиқлол
йилларида ички ишлар органлари тизимини чуқур ислоҳ қилиш бўйича кенг
кўламли ишлар амалга оширилди.
Мазкур ислоҳотлар натижасида маҳаллаларда таянч пунктлари ва у ерда
профилактика инспекторларининг фаолият олиб боришларига имкон яратилди.
Бугунги кунда профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарлик
-
ларнинг умумий профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни
ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Профилактика инспекторлари ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда
жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган
чора
-
тадбирларни амалга оширади. Айниқса, сўнгги пайтларда содир этилаётган
оғир жиноятлардан бўлган диний экстремизм ва терроризм, одам савдоси,
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
229
2181-3187
гиёҳвандлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг қурбони бўлишининг олдини
олиш борасида фуқаролар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва тушинтирув ишларини
амалга ошириш фаолиятини такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Профилактика (катта) инспектори ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситаларида
чиқишлар қилиш, жойларда маърузалар ўқиш, давра суҳбати, учрашувлар ташкил
этиш, аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир
плакатлар, эълонлар жойлаштириш, видео роликлар намойиш қилиш, огоҳликка
чақирувчи овозли матнни эшиттириш каби профилактик чора
-
тадбирларни амалга
ошириш орқали ташкил этади.
Маъмурий ҳудуд аҳолиси ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларини
профилактика (катта) инспектори кунлик
ва
ойлик иш режаси, шунингдек юқори
турувчи ҳудудий ички ишлар органининг иш режаси, белгиланган тартибда
тасдиқланган жадваллари асосида ўтказади.
Таъкидлаш керакки, ҳар қандай давлатда тинчликни сақлаш,
жиноятларнинг олдини олиш, жамият хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамият
касб этади. Шулардан келиб чиққан ҳолда, давлатдаги мавжуд барча ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг ҳар бири маълум бир маъсулиятли вазифаларга
эгадир. Ушбу вазифаларнинг ягона мақсад сифатида жамиятда тинчлик ва
барқарорликни таъминлашдир ва булар ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг ҳамкорликда иш олиб боришини юзага келтиради.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ички ишлар
органларининг аниқ ва маъсулиятли вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Профилактика инспектори жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб
ва шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш, фуқароларнинг қонунларга риоя
этиш ва ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, текширув ва назорат ишларини
ташкил этиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан якка тартибдаги
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
230
2181-3187
тарбиявий
-
профилактик ишларни олиб бориш каби ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ташкил
этиб боради.
аҳоли турар
жойларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг
ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс тадбирларни узлуксиз
амалга оширишда милиция таянч пунктларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, 2014 йил 14 майда Ўзбекистон Республикасининг
«Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси
тўғрисида»ги
қонунининг
қабул
қилинганлиги бевосита жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг
профилактикасини самарали ташкил этиш имкониятини беради. Мазкур
қонуннинг қабул қилиниши ўз навбатида профилактика инспекторларининг
ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида
ҳуқуқий тарғиботни ташкил этишда ички ишлар органларнининг бошқа соха
хизматлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш каби вазифаларни
белгиалб берди
Таъкидлаб ўтиш жоизки, кейинги йилларда ички ишлар органларининг
милиция таянч пунктлари негизида маъмурий ҳудуддаги жамоат тузилмалари,
айниқса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалла посбонлари,
яраштириш комиссиялари ҳамда диний маърифат ва маънавий
-
ахлоқий тарбия
бўйича маслаҳатчилар билан ўзаро ҳамкорлигини ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ташкил
этилаётганлиги содир этилиши мумкин бўлган турли кўринишдаги
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хозирги кунда ички ишлар органларининг профилактика хизматлари
3
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги 2014 йил 14
майдаги қонуни
.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
231
2181-3187
томонидан кенг жамоатчилик ёрдамига таянган холда махаллаларда
оилаларнинг тинчлигини таъминлаш, жамоат тартибини саклаш ва хар кандай
турдаги хукукбузарликларнинг олдини олишга эришилмокда.
Профилактика хизматлари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг
умумий
профилактикасини
амалга
ошириш,
ҳуқуқбузарликлар
содир этилиш сабаб
шароитлари ва унга имкон берган шароитларни аниқлаш, бундай сабаб ва
шароитларни бартараф этиш борасида аҳоли орасида турли жиноятларнинг
олдини олишга оид ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришларини
такомиллаштириш талаб этилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жамоат тартиби ва хавфсизлигининг
аҳволи тўғридан –
тўғри маҳалладаги ички ишлар органлари таянч пункти
фаолиятининг қай даражада ташкил этилганлиги билан боғлиқдир.
Бундан ташқари ушбу мавзунинг долзарблигини қуйидагилар белгилайди:
-
профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикаси доирасида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ташкил этиш
фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ўрганишни;
-
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси доирасида аҳоли
ўртасида ҳуқуқий тарғибот натижалари ҳақидаги статистик маълумотларни
ўрганиш ва таҳлил қилишни;
-
профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасида ҳуқуқий тарғиботни ташкил этиш бўйича фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни ташкил этишнинг бугунги
ҳолатини
;
-
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси доирасида аҳоли
ўртасида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда қатнашувчи субъектлар
ҳамкорлигининг асосий йўналишларини;
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
232
2181-3187
-
ҳуқуқбузарликларнинг
умумий профилактикаси доирасида аҳоли
ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
-
профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасини
ташкил этишда янги инновацион технология ва замонавий
усулларни қўллаш заруратининг вужудга келаётганлиги;
-
профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг умумий
профилактикасини ташкил этишда жамоатчилик билан ҳамкорлигини ўзида акс
эттирувчи услубий қўлланмаларнинг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги.
Фойдаланилган Адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –
Т., 2019
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарори
, 03.01.2025
йилдаги
ПҚ
-1-
сон
2025-
йилда
Республика
маҳаллаларида
хавфсиз
муҳитни
яратиш
ва
ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт
олдини
олиш
тизими
самарадорлигини
янада
ошириш
бўйича
чора
-
тадбирлар
тўғрисида
.
3.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги қонуни.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички
ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ
-6196-
сон Фармони.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрелдаги
«Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка
қарши
курашиш
соҳасидаги
фаолиятини
янада
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
233
2181-3187
такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида »ги
ПҚ
-5050-
сонли Қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 12 июлдаги «Ички ишлар
органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини
ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги 151
-
сонли
буйруғи.
7.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 6 сентябрдаги «Ички
ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ
-
тартибот масканлари профилактика
инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 193
-
сонли буйруғи.
8.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил майдаги
Маҳалла хуқуқ
тартибот масканлари фаолиятини ташкил этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисидаги 166
-
сонли буйруғи.