ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
95
2181-3187
УСТРОШОНА ЁДГОРЛИГИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходими:
М. Хусаинова
Бугунги Ховостнинг жануби ғарбидаги Карвонсарой қишлоғининг қаршисида
кўхна Ховст шағар харобаси жойлашган. Қадимий Уструшона худудидаги энг
йирик ва мураккаб бу археологик арк, шахристон ва роботдан иборат. Унинг
робот қисми бузилиб кетган.
ЎзРФА археология иститутининг Сурхондарё гурухи А.А. Грицина
рахбарлигида олиб борилган археологик изланишлар натижасида топилган
эрамиздан аввалги 3
-
2 асрларга оид топилмалар, бу ерда қадимги маданий
қатламлар устига қурилган шаҳар мавжуд бўлганлигини исботлайди.
Қадимий шаҳристон худудининг марказий қисмида олиб борилган тадқиқот
худуднинг шарқий қисмидаги қазиш ишлари жараёнида хўжалик ва оловга
сиғиниш учун мўлжалланган 2 та хоналар ўрни сақланиб қолгани маълум бўлди.
Шунингдек, майда шағал тош билан тўлдирилган ўлчами 90х95 см квадрат
шаклидаги қурилма аниқланди. Ушбу қурилманинг сомон аралаштирилган
лойдан тикланган деворнинг қалинлиги 20 см, сақланиб қолган баландлиги эса
15х18 см ташкил қилади. Унинг ёнидан 50
-
55 см ўлчамдаги, 4
-
6 см даги
қалинликда шағал
тўшалган доирасимон майдонча ҳам топилди. Қазув
тадқиқотлари олиб борилган худудда топилган 2 та оловга сиғиниш ўчоғидан
бири хонанинг ғарбий томонида жойлашган. Унинг кенглиги 40
-
45 см.
қурилманинг сомонли лой билан сувалган юза сатхи олов тасирида 2
-
4 см
қалинликда қизариб куйган. Иккинчи ўчоқ квадрат шаклда, ўлчами 60х60 см
ўчоқларнинг олд қисми шарққа қаратилган бўлиб, улардан диний маросимларда
фойдаланилган. Қадимда квадрат шаклидаги оташгоҳлар қурбонлик келтириш
маросимларида ишлатилган ва унда аёллар иштирок этиши ман этилган. Шу
каби оташгоҳлар бронза даврида қурила бошлаган бўлиб, улар оилада, уруғда ва
қабилада эркаклар мавқеи ўсиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Сўнгги антик
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
96
2181-3187
ва илк ўрта асрларга оид икки хўжаликка тегишли уй жой ўринлари ва турли хил
шаклдаги ўчоқларнинг шакл ва жойлашган ўрнига қараб, уларнинг таом
пишириш, хона иситиш ва оловга топинишга мўнжалланган дея ажратиш
мумкин. Ноёб топилмалар сирасига кирадиган, ҳосилдорлик ва мангулик
тимсоли
-
Анахита хайкалчаси эрамиздан аввалги III
-
II асарлага оид бўлиб, унга
ҳар томондан қизил ангоб берилган. Стауэтканинг баландлиги 7,7 см эни 4 см
орқа томони бироз эгилган ва пичоқ билан текисланган. Образга қолипда аниқ
кўринишда шакл берилган. Юзи сочлари билан ўралган. Кўзлари, бурни,
қулоқларидаги сирғалари дахана ва кўкрагига пуфакчалар тарзида шакл
берилган. Оғзи унчалик билимайди. Пастки қисми умуман йўқ. Сўғд Хоразм,
бақтрия каби маданий юртлардан ажратиб турувчи унсурларни этибордан соқит
қилмаган ҳолда, уни маҳаллий ҳунарманднинг сўғд прототипи асосида ясаган
варианти дейиш мумкин. Уструшоннинг бой топилмалари антик даврдаёқ бу
ерда шаҳар маданияти вужудга келганини кўрсатади.
Меморчилик тарихи тадқиқиотчиси Катрин Эйшер Ҳиндистонда Бобур
масжидлари билан машҳур 3 обида ҳақида маълумот беради. Бизнинг кунгача 3
масжид сақланиб қолган. Панипатдаги Қобулий боғ ва яна бошқа икки масжид
улардан бири Самбихалда, иккинчиси Аёдхияда қад кўтарган. Уларнинг барпо
бўлишида Бобурнинг ўзи ва Акориблари бевосита ҳамкорлик қилган.
Панипатдаги Қобулий боғ масжиди Харияна штатида жойлашган. Тарихий
маълумотларга кўра атрофи боғ билан ўралган. Ушбу масжид қурилиши 1528
-
йилда тугалланган. Масжиднинг марказий қисмида пештоқ қад кўтариб турибди,
у қиблага қаратиб қурилган. Масжид мехроби тошдан терилган. Иншоотнинг
қолган деворлари ғиштдан тикланган бўлиб, сирти сувоқланган. Оқ ва қора
мармарга битилган Қуръон оятлари ёзуви 1527
-
1528 йилларга мансуб. Қурилиш
чоғида Ҳинд усталари айрим маҳаллий меъморий услубларни ишлатганларига
қарамай, Қобулий боғ масжиди архитектоникаси Самарқанддаги Бибихоним
меъморий мажмуасига яқин. Самбхал масжиди шу номли вохада Дехлидан 140
км узоқликда жойлашган. Ўша даврга оид Хинд миниатюраларидан бирида
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ
ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №
-70
Часть–
8_
июня
–
2025
97
2181-3187
Бобур от минган холда Самбхал масжидини эслатувчи масжид минораси
қаршисида тасвирланган. Рамнатхнинг гувохлик беришича, иншоотдаги 3
ёзувдан биттасида қуйидаги жумлага дуч келамиз. “Бобур фармони билан бу
масжид қурилиши унинг акориби Мир Ҳиндубек томонидан 933(1526) йилда
бошданди”. “Бобур масжидлари” дан учинчиси 1527
-
1529 йилларда Файзобод
нохиясида Аёдхия қишлоғида, Гихагахра дарёси сохилида Бобурнинг аёни Мир
Боқий Тошкандий томонидан тикланган. Марказий қуббадаги ёзув таржимасига
таянган ҳолда (таржимон Мавлиявий Ашраф Хусайин) Рамнадх таъкидлайдики
хукмдори Бобур ушбу масжид тикланишида шахсан рахбарлик қилди. Кетрин
Эйшер фикрига кўра, З. М Бобур Ҳиндистондаги қисқа муддатли ҳукмронлиги
даврида Темурийлар даври қурилиш услубини Ҳиндистон меъморчилигига олиб
киришга муваффақ бўлди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т
-
Т.; «Санъат» 2001,
2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли
ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент –
2014, .
3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.
4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. –
Т., 2008.
6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. –
Т.: «Ўқитувчи»