Авторы

  • Нуралиев Беҳзод Бахтиёр ўғли

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.121367

Ключевые слова:

халқаро молиявий институтлар молиявий ресурслар инвестицион лойихалар “яшил

Аннотация

Ушбу мақолада сўнги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига 
халқаро молиявий институтлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишда 
амалга оширилаёткан ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилинган. 
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда молиявий оқимни ошириш, 
капитал бозорига кириб боришнинг ўзига хос ҳусусиятлари тўғрисидаги илмий
амалий таклифларга тўхталиб ўтилган.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

284

2181-

3187

МАМАЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИГА МОЛИЯВИЙ

РЕСУРСЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Нуралиев Беҳзод Бахтиёр ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети ўқитувчси

behzodnuraliyev@gmail.com

ORCID: 0009-0002-2427-1633

Аннотация.

Ушбу мақолада сўнги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига

халқаро молиявий институтлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишда

амалга оширилаёткан ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилинган.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда молиявий оқимни ошириш,

капитал бозорига кириб боришнинг ўзига хос ҳусусиятлари тўғрисидаги илмий-

амалий таклифларга тўхталиб ўтилган.

Калит сўзлар:

халқаро молиявий институтлар, молиявий ресурслар,

инвестицион лойихалар, “яшил" иқтисодиёт, акциядорлик жамияти, молиявий

инструмент, сунъий интеллект

КИРИШ

Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётига назар ташлайдиган бўлсак, хеч бир

мамлакат ёки иқтисодиёт халқаро молиявий муносабатларда фаол иштирок

этмаган холда иқтисодий ўсишга эриша олмайди. Бунинг энг асосий

сабабларидан бири эса бу молиявий ресурсларнинг етишмаслиги хисобланади.

Жумладан, бугунги кунда мамлакатизнинг ташқи иқтисодий фаолиятига назар

ташлайдиган бўлсак хорижий давлатлар ва халқаро молиявий институтлар билан

мустахкам хамкорликларни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири бўлиб

қолмоқда. Бироқ, ҳар қандай мамлакат ёки халқаро ташкилотлар билан ўзаро

хамкорликларни йўлга қўйишда энг аввало мамлакатимиз манфаатлари ва

келажагини хисобга олган холда қарорлар қабул қилинмоқда. Натижада эса

мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар қаторига чиқариш, иқтисодий


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

285

2181-

3187

жихатдан ўз қудратини ошириш ва бу орқали халқимиз фаровонлигини

таьминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш,

камбағалликни бартараф этиш ва бошқа кўплаб соҳаларни ривожлантиришга

алоҳида эьтибор қаратиб келмоқда.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган «Ҳаракатлар стратегиясидан —

Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган Янги

Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида хам “Жаҳон миқёсидаги мураккаб

жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур

таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида

халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини

трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон

ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик

жамиятини

шакллантиришга

қаратилган

ислоҳотларнинг

устувор

йўналишлари”

1

нинг белгилаб берилиши хам юқоридаги фикрларимизнинг

исботидир.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Халқаро молиявий ресурсларни иқтисодиётимизга жалб қилиш бир қанча

омилларга боғлиқ хисобланади. Жумладан, Инвестицион муҳит, яьни хорижий

инвестицияларни жалб қилиш бўйича миллий қонунчилигизда кўзда тутилган

меьёрлар, талаблар, имтиёзлар ва бошқа омиллар. Сўнги йилларда қабул

қилинган қарор ва қонунлар, яьни 2023 йил 2 сентябрлаги “Капитал бозорини

ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли

Президент қарори, 2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида

монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли ВМ қарори ва бошқа меёрий хужжатларнинг

қабул қилиниши хам инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган чораларнинг

бир қисми хисобланади.

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ

-60-

сон.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

286

2181-

3187

Хўжалик юрутувчи субьектларда молиявий маблағларни белгилаш ва

шакллантириш, инвестицион жараёнларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда

улардан оқилона фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш масалалари бўйича

қатор хорижий ҳамда ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар ўз фикрларини

билдириб ўтишган. Иқтисодчи олим И.Бланк фикрича, молиявий механизм

“корхонанинг молиявий фаолияти соҳасидаги бошқарув қарорларини ишлаб

чиқиш ва амалга ошириш жараёнига таъсир этишнинг асосий элементлари

тўпламидир”. Профессор Ш.Ш.Шохаъзамийнинг фикрига кўра, “молия бозори

– бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий

инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан

таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт

субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа

сифатида намоён бўлувчи тизимдир”.

Россиялик иқтисодчи олим Р.Р.Рубцовнинг фикрига кўра, “капитал бозори

таркибидаги молия бозори – пул капиталининг ҳаракатланиши билан боғлиқ

иқтисодий муносабатлар ва институтлар мажмуидир”

2

.

И.Балабановга кўра, “молиявий ресурслардан фойдаланишни ташкил этиш,

режалаштириш ва рағбатлантиришда ифодаланган молиявий воситаларнинг

ишлаш тизимидир”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни

пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро

инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида иштирокчилар

эътиборини “Мамлакатимиз учун инвестициялар шунчаки молиявий ресурс

эмас, балки технологиялар, билимлар, малакали кадрлар, шунингдек, халқаро

ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашув”

3

эканлигига қаратди.

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР

2

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА КАПИТАЛ БОЗОРИДАН МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР ЖАЛБ

ҚИЛИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. “Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби” илмий журнали. №1, 2021й.
ISSN:2181-1865

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс

марказида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқи


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

287

2181-

3187

Мамлакатимизга молиявий ресурсларни жалб қилиш орқали хўжалик

юрутувчи субектларни қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш ҳамда

мамлакатимизнинг иқтисодий кўрсаткичларини янада оширишга алоҳида

аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатимиз тадбиркорлик субьектларини халқаро

капитал

бозори

иштирокчиларига

айланиши,

уларнинг

халқаро

интеграциялашув жараёнларини ошириш билан бирга ишлаб чиқариш

жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш имкониятини янада

оширади. Бугунги кунда Ўзбекистон мустақиллик тарихида илк бор корпоратив

еврооблигацияларни халқаро фонд биржасида жойлаштириб булар бўйича

дастлабки ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, 2019 йилнинг февраль

ойида Лондон фонд биржасида Ўзбекистон тарихида биринчи марта

евробондлар, яъни еврооблигацияларни бозорга жойлади. Бунда 5 йиллик 500

миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион

долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди. Қарз

облигацияларини қайтариш муддатлари 2024 йил ва 2029 йиллар қилиб

белгиланди

4

.

Бугун жаҳон иқтисодиёти янги ўзгаришлар остонасида турганини

таъкидлар экан, Ўзбекистон Президенти тўртта муҳим йўналиш бўйича

ҳамкорлик қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

1.

Биринчиси - "яшил" иқтисодиёт моделига ўтиш.

Кейинги йилларда бу соҳага қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри

хорижий инвестициялар жалб қилинди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми

59 миллиарддан 82 миллиард киловатт соатга ошди. Келгуси 5 йилда бу

кўрсаткич 120 миллиард киловатт-соатдан ошиб, "яшил" энергия улуши 54

фоизга етади.

4

“Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби” илмий журнали. №1, 2021й. ISSN:2181

-1865


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

288

2181-

3187

Электр тармоқларини янгилашга ҳам 4 миллиард доллар жалб қилинади.

Жорий йилда Самарқанд шаҳрида, келгуси йилда яна 8 та ҳудудда электр

тармоқлари хусусий шерикликка берилади

2.

Иккинчидан, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект

иқтисодиётнинг янги "драйвери"га айланмоқда.

Мамлакатимизда шу йилнинг ўзида IT экспорти 1 миллиард долларга етади.

2030 йилга бориб, бу кўрсаткични 5 карра ошириш учун салоҳиятимиз ҳам,

имкониятимиз ҳам етарли

3.

Учинчидан, молиявий тизим ва технологиялар тубдан ўзгармоқда.

Биз яқинда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан бирга

Ўзбекистон молия секторини илк бор комплекс баҳолашдан ўтказдик. Улар банк,

молия, суғурта, капитал бозоридаги ислоҳотларимизни тўлиқ қўллаб-

қувватлади. Стартаплар учун муқобил молиявий восита - венчурлар жадал

ривожланмоқда. Масалан, ўтган йили иккита миллий стартап компаниясининг

қиймати илк бор 1 миллиард доллардан ошди.

4.

Яна бир йўналиш - "Тўртинчи саноат инқилоби" шароитида

технологик минералларга талаб бир неча баробар кўпаймоқда.

Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, графит, ванадий, титан

ва бошқа минералларнинг катта захиралари аниқланган. Ер ости

бойликларимизнинг умумий салоҳияти 3 триллион долларга баҳоланмоқда.-

Минтақамизнинг минераллардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб

чиқариш “хаби”га айланиши учун барча имкониятлар мавжуд. Бу борада

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида “Келажак металлари технопарки”ни бунёд

этмоқдамиз, - деди давлатимиз раҳбари. Шу боис геология-қидирув ишларидан

тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ занжирни йўлга қўйган

инвесторларга 10 йил давомида рента солиғини қайтариб бериш таклиф қилинди.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

289

2181-

3187

Хорижий инвестицияларни мамлакатимизга жалб қилишдан асосий мақсад

шунчаки молиявий ресурс эмас, балки технологиялар, билимлар, малакали

кадрлар, шунингдек, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашув

эканлигига алоҳида эьтибор қаратган ҳолда улкан мақсадлар қўйилмоқда.

Мамлакатимизда фаолият юрутувчи йирик хўжалик юрутувчи субьектларни

жахон бозорларига интеграция қилиш орқали мамлакатимиз иқтисодий

салоҳиятининг халқаро майдонда эътироф этилишига эришиш, йирик давлат

корхоналари ва банклари учун жаҳон молия бозорларида ўз облигацияларини

жойлаштириш

ва

шу

асосда

инвестицион

лойиҳаларни

мустақил

молиялаштириш учун замин яратади. Бу эса хусусий секторнинг мамлакатимиз

Ялпи ички махсулотидаги улушининг ортишига, солиқ тушумларининг

ортишига, аҳолининг турмуш даражасининг яхшиланишига олиб келади.

Фикримизча,

Мамлакатимизга

молиявий

ресурсларини

жалб

этиш,

уларни

бошқаришнинг аниқ белгилаш илмий асосланган мезонларини ишлаб чиқиш,

мазкур фаолиятни оқилона тартибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий

манбаларни барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш

мамлакатимизнинг иқтисодий келажагини белгилайди.

Мамлакатимизга капитал бозоридан молиявий ресурсларни самарали жалб

этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши керак:

- Мамлакатимиз молиявий ҳолатини унинг молиявий ресурсларни жалб

қилиш мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда пухта баҳолаш;

- Аҳоли турмуш даражасини оширишга қартилган инвестиция дастурларини

белгилаш;

- Алоҳида мақсадларга эришиш учун молиявий ресурсларни жалб қилиш

режасини ишлаб чиқиш;

- молиявий ресурсларни жалб қилиш усулларини, капитал бозорининг

турларини, компаниянинг молиявий ҳолатига кўра қарз олишнинг асосий


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

290

2181-

3187

параметрларини, инвестиция дастурлари ва молиявий ресурсларни жалб қилиш

режасини асослаш;

- натижада капитал бозорининг молиявий ресурсларини компаниянинг

молиявий ресурсларига айланишини таъминловчи молиявий ресурсларни жалб

қилиш жараёнини амалга ошириш;

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

...................................................................................................................

“2

026-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022

йилдаги ПФ-60-сон

2.

...................................................................................................................

20

23 йил 2 сентябрлаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли Президент қарори

3.

...................................................................................................................

2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга

солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-

сонли ВМ қарори

4.

...................................................................................................................

Ў

збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни

пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро

инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқи.

5.

...................................................................................................................

Акциядорлик жамиятларига капитал бозоридан молиявий ресурслар жалб

қилишни кенгайтириш йўллари” Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

проректор, DSc М.Эшов. “Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби” илмий журнали.

№1, 2021й. ISSN:2181-1865

6.

...................................................................................................................

Молиявий ресурслар ва уларнинг корхона фаолиятидаги аҳамияти” Темиров


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–6_ июня–2025

291

2181-

3187

Абдулазиз Алимжанович, ТДИУ, и.ф.н. доцент. RESEARCH AND EDUCATION

ISSN: 2181-3191 VOLUME 2 | ISSUE 4 | 2023

7.

...................................................................................................................

ht

tps://president.uz

8.

...................................................................................................................

ht

tps://lex.uz

9.

...................................................................................................................

ht

tps://data.egov.uz

10.

.................................................................................................................

ht

tps://stat.uz

Библиографические ссылки

................................................................................................................... “2

-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022

йилдаги ПФ-60-сон

................................................................................................................... 20

йил 2 сентябрлаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли Президент қарори

...................................................................................................................

йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга

солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256

сонли ВМ қарори

................................................................................................................... Ў

збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни

пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро

инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқи.

................................................................................................................... “

Акциядорлик жамиятларига капитал бозоридан молиявий ресурслар жалб

қилишни кенгайтириш йўллари” Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

проректор, DSc М.Эшов. “Актуар молия ва бухгалтерия ҳисоби” илмий журнали.

№1, 2021й. ISSN:2181-1865

................................................................................................................... “

Молиявий ресурслар ва уларнинг корхона фаолиятидаги аҳамияти” Темиров Абдулазиз Алимжанович, ТДИУ, и.ф.н. доцент. RESEARCH AND EDUCATION

ISSN: 2181-3191 VOLUME 2 | ISSUE 4 | 2023

................................................................................................................... ht

tps://president.uz

................................................................................................................... ht

tps://lex.uz

................................................................................................................... ht

tps://data.egov.uz

................................................................................................................. ht

tps://stat.uz