ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
82
2181-
3187
МУЛОҚАТ ЭТИКАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ҲОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Абдуолимова М.А Андижон иқтисодиёт ва
педагогика университети доценти,
фалсафа фанлари номзоди
Таянч сўзлар:
талабалар, мулоқот маданияти, ривожлантириш, таълим
шакллари, мусобақа, тренинг ва ўйинлар.
Ключевые слова:
студенты, культура общения, развитие, формы
обучения, соревнование, обучение и игры.
Key words:
students, communication culture, development, educational forms,
competition, training and games.
Ўзбекистоннинг таълим-тарбия соҳасидаги туб ўзгаришлардан келиб
чиқиб, ҳозирги вақтда таълим-тарбияда мақсаднинг амалга ошиши ва
кафолатланган натижага эришиш, ҳам ўқитувчи, ҳам талаба-ўқувчининг
ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда улар қўйган мақсад, танланган мазмун, метод,
шакл, воситага боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аммо ушбу мақсадларни амалга
оширишнинг энг муҳим қуроли борки, унинг воситасида таълим-тарбиявий
жараённинг сифати ва самарадорлиги таъминланади. Бу – мулоқот этикасидир.
Ҳозирги ёшларда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мулоқот
этикасини шакллантириб бориш келгусида уларнинг етук мутахассислар бўлиб
етишишида муҳим аҳамиятга эгадир. Албатта бу ўринда педагогнинг педагогик
мулоқотини янгилашнинг муҳим шарти эканлигини Президентимиз
Ш.М.Мирзиёев ўз нутқ ва маърузаларида алоҳида таъкидлайдилар, яъни
бугунги шиддаткор ҳаёт одамлар билан бемалол мулоқот қила оладиган,
яхшини ёмондан ажрата оладиган, ҳаётнинг пасту - баланд кўчаларида ақл -
заковат билан тўғри йўлни топишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялаб
етиштиришни талаб қилмокда. Мулоқот - одамлар ўртасида биргаликдаги
фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп
қиррали жараёнидир. Мулоқот (муносабат) биргаликда фаолият кўрсатувчилар
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
83
2181-
3187
ўртасида ахборот айирбошлашни ўз ичига олади. Бунда муносабатнинг
коммуникатив жиҳати ҳисобга олинади. Кишилар муносабатга киришишда
аввало тилга мурожаат қиладилар. Мулоқотнинг яна бир жиҳати муносабатга
киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати - нутқ жараёнида фақат сўзлар
билан эмас, балки ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. Масалан,
муносабатга киришар эканмиз, у бизни қониқтирса имо-ишора билан
мулоқотда бўламиз. Муносабатнинг кейинги жиҳати мулоқотга
киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларидир. Масалан, биз бир
киши билан мулоқотга киришишдан аввал уни ҳурмат қилиб ёки менсимасдан
муносабатда бўламиз. Демак, мулоқот жараёнида коммуникатив (ахборот
узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва перцептив (ўзаро
биргаликда) идрок этиш амалга оширилади. Юқоридаги фикрлардан келиб
чиқиб ҳар бир педагог мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда уни ўрнатиш
малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш муҳимдир.
Касбий-педагогик мулоқотнинг 5 та босқичи бор. Булар қуйидагилардир:
1. Мулоқот жараёнида ориентировка (мўлжал олиш) қилиш. Бу босқичда
педагог мулоқотининг англанганлиги юзага чиқади. Шунингдек, мулоқот
услубини янги коммуникатив фаолият шароитида аниқлаш ҳам юзага чиқади. 2.
Педагогик фаолиятнинг муҳим жиҳати эътиборни ўзига тортиш бўлиб, талаба
билан самарали мулоқотни амалга ошириш учун дарс жараёнида талабанинг
диққати барқарор бўлиши керак. 3. Объектнинг (киши) қалбини забт этиш
босқичи педагогик мулоқотни ташкиллаштиришда катта аҳамиятга эга.
Моҳияти жиҳатидан бу босқич коммуникацияни ўзига хос излаш босқичидир.
Масалан, янги материални баён этишда педагог талабаларни мулоқотга
тайёрлаб олади. Педагогнинг талабани тушуниши касбий-педагогик
мулоқотнинг калити ҳисобланади. 4. Педагогик мулоқотннинг яна бир босқичи
бу вербал мулоқот, яъни педагогнинг янги материални ўқувчиларга оғзаки баён
қилиб беришидир. Педагог учун нутқ мулоқоти жуда муҳим. Педагогик
мулоқот тизимида педагогнинг сўзи образлар қўзғатувчиси бўлиб ҳисобланади.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
84
2181-
3187
5. Педагог билан тингловчи ўртасидаги ўзаро ҳаракатда ҳаяжонланишни
кузатишнинг коммуникатив воситалари муҳим рол ўйнайди. Жумладан,
педагогнинг нутқи жонли, оҳангларга бой, тушунарли, аниқ, содда тилда
бўлиши керак. Шунда тингловчиларнинг идроки тўлиқ, образли бўлади.
Педагог талабанинг диққатини тўплаб олишига имкон бериши керак. Бир-
бирини тушуниш учун қуйидаги 5 та шартни айтиб ўтиш жоиз: – биргаликдаги
касбий тилга эга бўлиш; – интеллект даражасини ҳисобга олиш; – ахборотнинг
тўлиқ бўлиши; мантиқан баён этиш; – диққатни бир жойга тўплай олиш.
Аудитория билан ишлашнинг ижтимоий психологик шартлари, ўқув
фаолиятини самарали бўлиши учун фаол ўқитиш методлари ва уларни ташкил
этиш усулларини билиш муҳим бўлиб, уларни талабада муомила маданиятини
шакллантириб боришга қаратилиши керак. Ҳар қандай муаммони ечиш учун
қўллаш мумкин бўлган баҳс турлари ва асосан оғзаки баҳсни ўтказиш
қоидалари борки, улар бевосита талабаларда мулоқот этикасини шаклланишида
ёрдам беради..
Мулоқот этикасининг асосий вазифалари қуйидагиларда ўз ифодасини
топади: 1) ҳамқорликдаги фаолият жараёнида шахслараро ўзаро таъсир ва
мулоқот қонуниятларини ўрганиш; 2) Шарқ алломаларининг мулоқот ҳақидаги
қарашларини таҳлил қилиш; 3) талабани фаолликка ундовчи мулоқот
имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб ўтиш; 4) талабаларда касбий лаёқатни
фаоллаштиришга қаратилган мулоқотни шакллантириш; 5) шахслараро
муносабатларни мувофиқлаштиришда мулоқотнинг ролини орттириш; 6) ўзаро
таъсир этишнинг айрим оқибатларини ҳисобга олиш. Биз бўлажак
мутахассисларда қуйидаги мулоқот хусусиятларини шакллантиришимиз зарур:
– мулоқот маданиятининг назарий асосларини; – шахслараро муносабатлар
қонуниятларини; – педагогик мулоқотнинг қонуниятларини; – оилада, гуруҳ ва
жамоаларда мулоқотга қўйиладиган асосий талаблар ҳақида тасаввурга эга
бўлиши керак; – шахсда мулоқот шаклланишини ўрганиш; – мулоқот
маданиятини барча гуруҳ ва жамоаларда шакллантириш; – шахслараро
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
85
2181-
3187
муносабатларда мулоқотнинг аҳамиятини кузатиш; – мулоқот сирларини
билиши ва қўллай олишни; – гуруҳларда мулоқотни шакллантириш
методикаларини ўтказиш; – оилада мулоқот маданияти, мулоқот сирларидан
боҳабар бўлиш; – мулоқот маданиятини шакллантириш мақсадида психологик
маслаҳатлар ташкил тиш юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш. Мулоқот ташқи
таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий
имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари
етаклайди.
Мулоқотга кириша олмасликнинг асосий сабаби - бу ўзини - ўзи ортиқча
ёки паст баҳолаш туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри
муносабатдир. Бунинг олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, асосан
қуйидагиларга аҳамият бериш ижобий самаралар сари етаклайди: 1) ҳамқорлик
фаолиятида, мулоқотлар тизими орқали мулоқот жараёнининг барча аъзолари
ўртасида инсонпарварлик муносабатларини ташкил қилиш, эмоционал муҳитни
таққослаш имкониятини юзага келтириш. 2) мулоқотда ички муносабатлар
тизимида ҳар бир аъзонинг қулай позициясини таъминлашга қаратилган
тадбирларни амалга ошириш. 3) инсоннинг мулоқот хусусиятлари, мароми,
усуллари, шакллари тўғрисидаги ахборотни эгаллашга оид махсус
машғулотларни уюштириш. 4) шахслараро муносабатлар ва мулоқот
усулларига мўлжалланган ишбилармонлик ўйинлари, психодрама, тренинг
тизимини яратиш. Хуллас, шимизни бажариш юзасидан қуйидаги таклифларни
ишлаб чиқдик : – Талабаларда мулоқот этикасини шакллантиришда таълимий
вазифалар билан тарбиявий вазифаларни узвийликда олиб борилиши муҳим
аҳамиятга эга, яъни дарс жараёнида талаба фақат билим олмасин, балки
ўқитувчининг мулоқотси билан тарбияланиб борсин ҳам. – талабаларда
мулоқот этикасини шакллантиришда нафақат ўқув жараёнида балки тарбиявий
тадбирларда хам интерфаол методларни қўллай билиш, айниқса бу ўринда
уларнинг фаоллигига асосланган мунозара, баҳслар, музокаралар уюштириш; –
Мулоқотга ўргатишда ўйин ва ноўйин шаклларини қўшиб олиб боришнинг
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
86
2181-
3187
аҳамияти катта: 1. Дарсга норасмий мулоқот элементларини киритиш. Айни
пайтда дидактик ўйинлардан фойдаланиш, уларда мулоқот ташкилотчиси
ролини муаллим эмас, ўқувчилардан бири бажариши. 2. Эътиборни жавобнинг
ижобий жиҳатларига қаратиш. Ўқувчилар ўртоқларининг жавобларини
холисона баҳолашга махсус ўргатилади, айни пайтда майда - чуйдаларгача
эътиборни қаратиб, ўртоқларининг жавобларидаги энг муваффақиятли
жиҳатларини ажратиб кўрсатишни ўрганиш. Камчиликларни қандай қилиб
йўқотиш ҳақида баҳслашиш, яъни камчиликни битта ўқувчининг ўзига айтиш
орқали таъсир қилиш. 3. Инсонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар Шарқда
ўзига хос хусусиятга эга. Ушбу ўқув қўлланма жамиятнинг янгиланиш даврида
инсон маънавияти ва руҳиятида рўй бераётган ўзгаришларнинг психологик
табиатини англашга ёрдам беради. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,
Ватанимиз мустақиллиги шарофати билан миллий қадриятларимиз тикланди,
миллий меросларимиз ва маънавий маданиятимиз қайтадан юз очмоқда. Мана
шу миллийлигимизда барча инсоний фазилатлар мужассам, ҳаттоки мулоқот
этикаси бўйича аждодларимиз каттагина мерос қолдирганлар. Уни ўрганишни
таълим-тарбиянинг замонавий усуллари орқали амалга оширилса мақсадга
мувофиқ бўлади., Келгусида худди мана йўсинда таълим-тарбия олган талаба
уни ҳаётда қўллашнинг мақбул усулларига эга бўлиши мумкин. Шундагина у
инсон сифатида етук шахсга айланади ва мамлакатимиз равнақига хиссасини
қўшувчи малакали мутахассисга айланади.
Адабиётлар:
1. Ғозиев Э.Г. Муомала психологияси. Т-2001
2. Pulatova, Odinakhan Khamidovna, Poziljonova Zulfizar (2020). Pedagogical
approach to the development of economic culture .Archive of Conferences Jun 10,
2020 GSHSA-Florida. Pp. 18-20.
3. Khamidovna P. O. Issues of development of the communication culture of
technical students // world of science: journal on modern research methodologies. –
2023. – т. 2. – №. 3. – с. 32-35.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
87
2181-
3187
4. Khamidovna P. O. On the Issues of Studying the Problems of Unorganized Youth
//Web of Synergy: International Interdisciplinary Research Journal. – 2023. – Т. 2. –
№. 3. – С. 316-318.
5. Khamidovna P. O. Features of the Use of Modern Didactic Tools in Technical
Higher Educational Institutions //Telematique. – 2023. – С. 7630–7634-7630–7634.
6. XAMIDOVNA P. O. Pedagogning talabalar bilan muloqot olib borish yollari
//УзМУ хабарлари. – 2023.
7. P.O Khamidovna. Communication culture of individuals // European Journal of
Humanities and Educational Advancements // EJHEA – 2023.-Т.4.- №4 С-32-36
8. Pulatova O. Issues of organizing innovative activities of future specialists
//International Conference on Education and Social Science. – 2023. – Т. 1. – №. 1. –
С. 164-168.
9. Пулатова О. Х. Талабаларнинг касбий тайёргарлигини хорижий тажрибалар
орқали такомиллаштириш //modern educational system and innovative teaching
solutions. – 2023. – Т. 2. – №. 2. – С. 53-62.
10. Пулатова О. Х. Талаба шахснинг камол топишида ижодий фаолиятнинг
ўрни //modern problems in education and their scientific solutions. – 2023. – Т. 2. –
№. 2. – С. 6-14.