ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
55
2181-
3187
ЎЗБЕКИСТОНДА СОВЕТ ДАВРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
КАДРЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ, МОДДИЙ АҲВОЛИ: МУАММОЛАР
ВА САБОҚЛАР (1920-1941 ЙИЛЛАР)
Дилафруз Ийманова Абдиманнобовна -
“University of economics and pedаgogy”
нодавлат олий таълим муассасаси
“Ижтимоий гуманитар
фанлар” кафедраси профессори
тел. 93 443-62-71, Email:@inbox.ru
АННОТАЦИЯ
Ўзбекистонда совет даврининг 1920-1941 йиллардаги қишлоқ хўжалик
кадрларининг моддий аҳволи, қишлоқ хўжалигига оид мутахассис кадрлар
тайёрланиши, қишлоқ хўжалик ходимларини шакллантириш, оммавий касбдаги
малакали кадрларни тайёрлаш, аграр корхоналарни юқори малакали
мутахассислар билан таъминлаш муаммолари ва сабоқлари архив ҳужжатлари ва
манбалар асосида ёритилган.
Калит сўзлар:
қишлоқ хўжалик кадрлар, совет тузуми, партия, марказ,
маъмурий-буйруқбозлик, жамоалаштириш, пахталаштириш, ижтимоий ҳаёт,
маҳаллий аҳоли, мутахассис, коммунистик мафкура, коммунистик аҳлоқ,
шовинизм, авторитар режим, маҳаллийлаштириш
Dilafruz Iymanova Abdimannobovna -
Professor, Department of Social and Humanitarian Sciences,
“University of Economics and Pedagogy”
Non-State Educational Institution
ABSTRACT
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
56
2181-
3187
The material condition of agricultural personnel in Uzbekistan during the Soviet
period from 1920 to 1941, the training of agricultural specialists, the formation of
agricultural workers, the training of qualified personnel in the mass profession, and the
problems and lessons learned in providing agricultural enterprises with highly qualified
specialists are covered based on archival documents and sources.
Key words:
agricultural personnel, Soviet system, party, center, administrative-
command, collectivization, cotton cultivation, social life, local population, specialist,
communist ideology, communist morality, chauvinism, authoritarian regime,
localization.
Дилафруз Ийманова Абдиманнобовна -
Профессор кафедры социальных-гуманитарных наук,
Негосударственное образовательное учреждение
“Университет экономики и педагогики
АННОТАЦИЯ
На основе архивных документов и источников освещены материальное
положение сельскохозяйственных кадров Узбекистана в советский период с 1920
по 1941 год, подготовка специалистов сельского хозяйства, формирование
кадров сельскохозяйственных рабочих, подготовка квалифицированных кадров
по массовым профессиям, проблемы и опыт обеспечения сельскохозяйственных
предприятий высококвалифицированными специалистами.
Ключевые слова:
сельскохозяйственные кадры, советская система, партия,
центр,
административно-командный,
коллективизация,
хлопководство,
общественная жизнь, местное население, специалист, коммунистическая
идеология, коммунистическая мораль, шовинизм, авторитарный режим,
локализация
.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
57
2181-
3187
КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
1920-1941 йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кадрларининг
ижтимоий, моддий аҳволи: муаммолар ва сабоқлар совет ҳукуматининг
пахтачилик соҳасида олиб борган сиёсатининг моҳияти, пахтачиликни
юксалтириш мақсадида амалга оширган чора-тадбирлари, коллективлаштириш,
қишлоқ хўжалигига оид мутахассис кадрлар тайёрланиши, қишлоқ хўжалик
ходимларини шакллантириш, оммавий касбдаги малакали кадрларни тайёрлаш,
аграр корхоналарни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, қишлоқ
меҳнаткашларининг меҳнат фаоллигини ошириш шартлари, уларнинг омиллари,
муаммоларини ўрганишга ҳаракат қилинади.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Тадқиқотнинг назарий ва концептуал асосларини белгилашда Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тарихи фанининг
ривожланиши ҳақидаги методологик кўрсатмалари ва тавсияларидан
фойдаланилди. Жумладан, Р.Х.Аминова Т.Мельникова, Н.Муҳиддинов,
А.К.Валиев, Ш.Зиёмов, Х.Турсунов, Т.Тошмуродов, Н.Ахмедов, М.Пак,
С.Зайнуддинов, А.Азлархўжаев ва бошқалар тадқиқотларни амалга оширган.
Тарихчи, файласуф, иқтисодчи олимларнинг нашрларида раҳбар кадрлар
сиёсати масаласи иқтисодий жараёнлардаги умумий режалар асосида ёритилган.
Р.Муртазаева, Қ.Ражабов, Д.Алимова, Р.Абдуллаев, А.А.Голованов,
А.Раззоқов, Б.Расулов, А.Абдуллаев , С.Турсунов, Б.Бурхонов ва бошқа
тарихчиларнинг бу соҳадаги илмий тадқиқотларини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим. Мазкур тадқиқотларда Ўзбекистон тарихининг мураккаб ва зиддиятли
бўлган масалаларидан бири совет даври ҳар қандай мафкурадан холи ҳолда
холис ва объектив тарзда янгича методларда ўрганилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Совет тузуми даврида ёзилган тарихга оид китобларда 1920-1930-йилларда
Ўзбекистонда барча меҳнаткаш аҳоли қатламларининг моддий аҳволи “тубдан
яхшиланиб борган”лиги [1] рақамларда ифодаланиб ёритилди. Бутуниттифоқ
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
58
2181-
3187
аҳолини рўйҳатга олиш маълумотлари (1926 йил 17 декабрь) га кўра, 1926 йилда
Ўзбекистон ССР аҳолиси 4.395.161 кишини ташкил этган [2]. Аҳолининг ҳар
йили ўша вақтда 300000-400000 кўпайиб боришини инобатга олсак, Ўзбекистон
аҳолиси эҳтиёжлари учун ҳар йили келтириладиган 5 млн пуд ғалладан анча
ортиқ-10-15 млн. пуд ғалла керак бўлиши ойдинлашади. Аммо ғалла майдонлари
ҳисобига пахта монокультураси ошиб борди. И.Сталин “буюк бурилиш йили”
деб эълон қилган 1929 йилда бутун мамлакатда барча озиқ-овқат маҳсулотлари
ва саноат молларига карточка тизими тартиби жорий қилинган эди. Ўша давр
ишчиларининг аҳволига баҳо бериш учун шу нарсани таъкидлаш керакки, ГПУ
ходимларининг 1929 йилги берган маълумотларига қараганда, ишчилар бир
кунда 600 грамм, оила аъзоларига эса 300 грамм нон берилган. Уларга
бериладиган бир ойлик ўсимлик ёғи 200 граммдан 1 литргача, 1 кг шакар ва
бошқаларни ташкил этган [3].
Марказнинг буйруғи Ўзбекистон учун амри вожиб ҳисобланган.
Ўзбекистон ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида Москвага қарам мустамлака
ўлка эди. Мавлон Рагиб Хасан ўз мақоласида шундай ёзганди, “Ўрта Осиёда
давлат феодализмидан ташқари мени Русия мустамлакачилиги хайратга солди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳамма асосий муҳим нуқталарни европаликлар
эгаллаган ва улар назоратидадир. Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистоннинг
барча иқтисодиёти батамомом Россияга буйсундирилган. Ўзбекистон ва
Тожикистон шўро иттифоқининг хомашё пахта етказиб берувчи базасига
айлантирилган. Улар ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай
олмайдилар” [4]. Тиббий хизмат ночор аҳволда эди. Ҳатто 1925 йилнинг бошида
ҳам республикада фақат 86 қишлоқ даволаш участкаси ва 44 та фельдшерлик
пункти мавжуд эди[5]. Қишлоқлар ва овулларнинг аксарият кўпчилиги тиббий
хизмат кўрсатишдан мутлақо маҳрум эди. Чунки қишлоқларда 35 минг аҳолига
1 та шифокор, 10 минг қишлоқ аҳолисига 1 та касалхона тўғри келарди[6].
1931-1933-йилларда очарчилик Ўзбекистонда айниқса даҳшатли кечди.
Маълумотларга қараганда бу очарчилик мамлакатда бир миллиондан ортиқ
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
59
2181-
3187
инсонларни ёстиғини қуритган. Ражаб Исломбек ўзининг “Тревожные времена”
асарида қайд этишича, очлик ўлкамизда ҳаддан ташқари даҳшатли кечган, ҳар
қадамда очликдан, бошпанасиз-уйсизликдан юзлаб одамларнинг мурдалари
ариқлар ичида, йўл четларида чўзилиб ётарди, дарёлар ва ариқларда
одамларнинг мурдалари беҳисоб оқиб келарди[7]. Очлик қашшоқлик турли хил
хавфдаги юқумли касалликларни ҳам келтириб чиқарди. Оч-ночорликдан ўлиб
кетган минглаб оилаларнинг фарзандлари етим қолди. Уларнинг маълум бир
қисми болалар уйларига жойлаштирилди. Болалар уйларининг миқдори ошиб
борди. 1930 йилларнинг охирларида республикадаги жами 150 болалар уйларида
16310 бола бор эди. Уларнинг 49% ўзбеклар, 22,7% руслар, 15,2% қозоқлар, 3,1%
татарлар, 2,6 фоиз маҳаллий яҳудийлар, 0,5% уйғурлардан иборат эди[8].
Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги ўша қайғули йилларни ўз
кўзи билан кўрган кишиларнинг хотираларига кўра, “кўчаларда ва йўлларда сон-
саноқсиз жасадлар уюми ётарди”. Халқ томонидан “ўлим араваси” деб аталган
юк машиналарида уларни “худди ўтин каби ортишар... ва бир амаллаб уларни
умумий чуқурга кўмишарди”[9]. Ўзбекистон ССР Москвадаги доимий мухтор
вакили Саъдулла Турсунхўжаевнинг 1931 йил 21 ноябрда СССР молия халқ
комиссари Г.Ф.Гринкого 280/s-сонли йўллаган хатида қайд этилишига
қараганда, IV кварталда Ўзбекистон ССРга тегишли бўлган ва солиқ оборотидан
тушадиган 40,4 миллион сўмни СССР совет халқ комиссиариати ҳеч қандай асос
бўлмаганлиги ҳолда 4,8 миллион сўмга қисқартирди ва уни 35,6 миллион сўм
ҳажмида[10] белгилади. Бу ҳам етмагандек иттифоқ бюджети ҳисобидан
қопланиши лозим бўлган 2.012 миллион сўмлик маблағни республика ўз
бюджети ҳисобидан тўлашига тўғри келди. Саъдулла Турсунхўжаев 1932-йилда
СССР ХК шўроси раисининг ўринбосари Рудзутакка ёзган хатида
республиканинг 32 туманида малярия касаллиги кенг тарқалганини, аҳолининг
30-60 фоизи бу касалликка чалинганлиги ва мазкур касалликдан 5-13 фоиз аҳоли
нобуд бўлаётганлигини хабар қилиб, зудлик билан зарур чоралар кўришни
сўраган эди[11]. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло “Қасосли дунё” китобида,
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
60
2181-
3187
“30-йиллардаги очарчиликка, нон ўрнида кунжара еганимизда ҳам, Совет
давлати ёш, оёққа туриб олар, деб бир неча йил сабр қилдиқ. Умид билан яшадик.
Чидадик. Аммо алдандик. Халқнинг оғзи энди ошга тегиб, тинчлик замони
бўлди, деганимизда 1937 йил минглаб бегуноҳ одамларни қама-қама бошланди.
Бунга қандай умид билан нима деб чидаш мумкин эди. Чидамай илож бормиди?”
[12]. Тарихий манбаларда кўрсатилишича, 30-йилларнинг охири ва 40-
йилларнинг бошларида республикада озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол
қилиш 1924-1928-йиллардагига қараганда 10-15 фоиз камайган[13]. Агрономлар
ва бошқа қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун энг кам иш ҳақи 150 рублни
ташкил қилган бўлса, оддий колхозчилар ойига 40 рубль маош олишган[14].
Совет матбуотида чоп этилган адабиётларда 1929-1940 йилларда ишчи ва
хизматчиларнинг ойликлари республикада ўртача 10,2 фоизга[15] ошганлиги
қайд этилади. 1940 йилда колхозчиларни ойлик маоши 29,7 рублни ташкил
этган[16]. Республика аҳолиси ночор ва камбағал яшаганлиги учун ҳам
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига товар айланмаси қиймати 1940 йилда 701 сўмга
тенг бўлгани ҳолда, бу кўрсаткич иттифоқда ўртача 912 сўмни, РСФСРда-877,
Украинада-1013, Белоруссияда-1592 сўмни[17] ташкил этган. Ўзбекистонда
халқнинг оғир иқтисодий турмушини 1920-30-йиллардаги аҳволига баҳо
беришда Германияда яшаётган ватандошимиз Хусайн Икромнинг қуйидаги
сўзлари, “... Биласизки, 20-йилларнинг охири ва 30-йилларнинг бошлари
мамлакатда кооперативлаштириш, мажбурий коллективлаштириш ҳаракати
бошланди. Бунинг оқибати ўлароқ хусусий мулкчилик битирилди, ҳаммаси
давлат мулкига айлантирилди. Хусусий ишлаб чиқариш тугатилди. Косиб-
ҳунармандлар давлат учун ишлайдиган бўлдилар. Эркин савдо ман этилди,
савдо-сотиқ ҳукумат идораси ва назорати остига олинди. Рақобат ўлди.
Мажбурий режалар, шартномалар, мажбуриятлар асосида иш юритадиган бўлди.
Қисқаси хусусий хўжалик битирилиб, “халқ хўжалиги” деб аталган давлат
тизими ўрнатилди. Барча соҳа ва тармоқлар марказдан- Москвадан идора
этиладиган бўлди. Мана шу усулда иқтисодий тараққиёт кенг қулоч ёяолмади.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
61
2181-
3187
РСФСРнинг марказий губерниялари, Волгабўйи ва Қозоғистонни қамраб олган
очарчилик 1932-1933 йилларда Ўзбекистонда ҳам юз берди. Юқорида қайд
этганларимизнинг дастлабки оқибати ўлароқ мамлакатимизга, халқимизнинг
бошига очарчилик балоси келди, келди эмас келтирдилар. Миллионлаб
юртдошларимиз ўлди, бу заминда ҳатто ит-мушуклар кўринмайдиган бўлиб
қолди...” [18]. Ўзбекистон ССР МИК раиси Йўлдош Охунбобоев СССР ХКС
раиси А.И.Риков номига 1929 йил 22 октябрда юборган телеграммасида
Ўзбекистондаги оғир аҳволни қуйидагича кўрсатиб берди: “Ҳосилсизлик
иқтисодий қолоқ вилоятлардаги аҳволни оғирлаштириб юборди. Очарчилик,
турли эпидемиялар ва оммавий касалликлар, чорванинг кўплаб сўйилиши
хўжаликларнинг буткул вайрон бўлишига олиб келди. Ғаллани етиштириш
кескин қисқарганлиги сабаб бир пуд нархи 310 рублдан 630 рублга чиқиб кетди.
Чунки уни транспортда келтириш ўта қимматлашди. Аҳоли бундай нархни
кўтара олмайди... Средазхлеб ҳаражатларини қоплай олмаслигини айтмоқда,
чунки улар савдо ташкилотидир. Ҳукумат ҳам транспорт ҳаражатларини қоплай
оладиган маблағга эга эмас. Темир йўлнинг охирги бекатларида келтирилаётган
ғалла сезиларли миқдорда тўпланиб қолди. Средазхлеб келтириладиган зарарни
қоплаш учун кафолат сўрамоқда. Шунинг учун ҳосилсизликнинг жиддий
сиёсий-иқтисодий оқибатларини тугатиш учун 2,5 млн рубль маблағ сўраймиз”
[19]. Бироқ телеграммга Марказ жавоб ҳам бермайди. Очлик-ночорликдан ўлиб
кетган минглаб оилаларнинг фарзандлари етим қолди. Уларнинг маълум бир
қисми болалар уйига жойлаштирилди. Болалар уйларининг сони ошиб борди. 30-
йилларнинг охирларига келганда республикадаги жами 150 болалар уйларида
16310 болалар бор эди, уларнинг 49 % ўзбеклар, 22,7 % руслар, 15,2 % қозоқлар,
3,1% татарлар, 2,6% маҳаллий яҳудийлар ва 0,5 % уйғурлардан[20] иборат эди.
Ёппасига жамоалаштириш аҳолининг чорвачилигига ҳам зарар етказди. 1928-
1932 йилларда салкам 715 минг қорамол, салкам 160 минг от, 49 минг туя, 123
минг эшак ва хачир, бир неча юз минг қўй ва эчкилар[21] камайиб кетди.
Чорвачиликнинг биринчи беш йилликдаги аҳволи тўғрисида республика
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
62
2181-
3187
ҳукуматининг раиси Ф.Хўжаев “Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг вазифалари”
номли мақоласида шундай таъриф берган эди: “Ўзбекистон чорвачилик
хўжалиги биринчи беш йилликда ўсмади, хаттоки талофат кўрди... Қишлоқнинг
капиталист элементлари бизга қарши ва бизнинг чорвачилик хўжаликларини
яхшилашга қаратилган тадбирларимизга қарши ғаразли кураш олиб борди. Бирга
қарши бу кураш аввало чорвани хайдаб олиб кетишда, ваҳшийларча йўқ
қилишда намоён бўлди” [22].
1930 йиллардаги коллективлаштиришга қарши оммавий норозилик
чиқишларида аёлларнинг ўта фаол қатнашганлиги бу даврнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири ҳисобланади. Иттифоқ бўйича 1930 йил январь-июнидаги
деҳқонларнинг 8707 оммавий чиқишларининг 2,8 мингдан кўп қатнашчилари
таркибида фақат аёллар кўпчиликдан иборат бўлган[23]. Аёллар чиқишлари
асосан моддий қийинчилик яшаш аҳволининг оғирлашуви, сигир, бошқа уй
ҳайвонларини ва уруғлик донларни зўрлик билан умумлаштиришга қаршилик
намойишидан ғалаёнга ва кичик қўзғолонга айланиб борган. Кўп ҳолатларда
намойишлар умумлаштирилган чорвани, уруғлик, қишлоқ хўжалик асбоблари ва
бошқа мулкларни қайта тақсимлаб олиш билан якунланган.
Колхоз чорвалари асосида 1931 йилдан бошлаб республика колхозларида
колхоз чорва-товар фермалари (КТФ) ташкил қилина бошлади. 1933 йилда
республика чорвасининг 51 фоизи колхоз, совхоз, ва КТФларда етиштирилар
эди[24]. Чорванинг колхоз ва совхозларда умумлаштирилиши, чорвачилик
хўжаликларининг тугатилиши, умуман олганда, чорвачилик ривожланишига
салбий таъсир кўрсатди. Колхоз товар фермаларида хизмат қилаётган чўпонлар
моллар “меники эмас”, колхозники деб чорвага бепарво қарар, чорвачиликни
ривожлантириш учун бор қобилиятини ишга солмас эди. Шу билан бирга
ғаллачилик майдонлари ҳам қисқартирилган эди. Йўлдош Охунбобоев
республика ғаллачилигида аҳвол салбий ҳолатда эканлигини, мавжуд ҳолат
сабабларини, биринчидан, партия ва совет ташкилотлари пахтачиликка асосий
эътибор қаратиб, ғаллачиликка эътибор бермаганлиги, иккинчидан дон
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
63
2181-
3187
хўжалигида механизация ва агротехника ютуқларига эътибор берилмаганлигида,
деб ҳисоблаган. Йўлдош Охунбобоев ғаллакор колхозлар қолоқлигининг
сабаблари ҳақида фикрини ривожлантириб, маърузасида яна қуйидагиларни
таъкидлаган эди. “Дон колхозларининг орқада ва пастда туриши марказнинг ёки
районнинг ёрдами етмаганлигидан эмас, балки колхозчиларимизнинг ўзлари шу
ишга яхши аҳамият беришга қизиқмаганликларидир... Колхозларга берилган
плугни ишлатувчи қаерга олиб бориб ишлатган бўлса, иши битгандан кейин ўша
ерга ташлаб кетганича, занг босиб ётаверади”[25]. Бу ерда Йўлдош Охунбобоев
колхознинг асосий камчилигини, яъни колхозчиларнинг колхоз мулкига ўз
мулки сифатида қарамагани, колхоз-давлатнинг мулки, дея бепарволик қилгани
техникни яхши сақлаб ишлатмаганини кўрсатган.
Ғаллачилик соҳаси бу даврда қолоқланиб, ғаллакорларнинг турмуш
даражаси оғирлашиб кетган. Бу ҳолатга республика рахбари Акмал Икромов ҳам
тўхталиб, ғаллакорларнинг турмуш даражаси оғирлашганини “Пахтакорлар
съездларида колхозчиларни ипак чопонларда, колхозчи аёлларни атлас ва ипак
кўйлакларда кўрган эдик. Ҳозирги конференцияда аёллардан вакиллар йўқ,
эркаклар бўлса, бутунлай бошқача ҳолда кийинган. Ушбу конференция
делегатларидан тўқ колхоз ҳаёти ҳозирча кам сезилмоқда” [26]. Марказнинг
кўрсатмаси билан ғалла экинларининг суғориладиган ерлардан лалми ерларга
сиқиб чиқарилиши ғаллакор колхозларнинг қолоқлиги ва ғаллакорлар
турмушининг оғирлигига асосий сабаб бўлган. Ўзбекистондаги озиқ-овқат
маҳсулотларининг танқислигининг сабаби совет ҳукуматининг Туркистон ва
Ўзбекистонда мустамлакачилик сиёсати юритгани, Марказ манфаатини биринчи
ўринга қўйиб, ўзбек халқи эҳтиёжи билан ҳисоблашмагани бўлган. Буни
республика раҳбарлари доимо таъкидлаб келган. Колхозчиларнинг аҳволи қай
даражада бўлганлиги ўша йилларда партия-совет идораларига йўлланган хатлар
далолат беради. “Қизил деҳқон” колхози аъзоларининг Ўзбекистон ҳукуматига
ёзган хатида шундай дейилган: “Одамлар нону сув билан тирикчилик
қилмоқдалар, бошқа ҳеч нарса йўқ, нон ҳам ҳар доим бўлавермайди” [27]. Туб
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
64
2181-
3187
ерли аҳолининг 80 фоизидан ортиғи эркин мулкчилик ва бозор иқтисодиёти
муносабатлари шароитида қишлоқда яшар эди. Жамоалаштириш сиёсатининг
амалга оширилиши натижасида эркин мулкчиликнинг ва бозор иқтисодиёти
муносабатларининг ҳамма ва ҳар қандай кўринишларига абадий барҳам берилди.
Хусусий мулкчилик батамомом тугатилди. Унинг ўрнига социалистик
мулкчилик деб аталган янги мулкчилик шакли жорий этилди. У икки кўринишда:
давлат мулкчилиги (совхоз) ҳўжалиги ва жамоа мулкчилиги (колхоз) шаклида
рўёбга чиқарилди. Бу мулк шакллари ташқи кўринишдан фарқлансада, моҳияти,
мазмуни жиҳатидан фарқли томонлари йўқ эди. Аслида жамоа хўжалиги ҳам
давлат тасарруфида эди. СССР ҳудудида 1932 йил 27 декабрда паспорт тизими
жорий қилинди. Қишлоқ аҳолисига паспорт берилмас эди. Фуқаролик ҳуқуқлари
камситилган деҳқонлар яшаб турган жойларидан қочиб кетишга ёки шаҳарга
боришга руҳсат йўқ эди. Ўзбекистонда ҳам колхозчилар бошқа жойга бориш ва
яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. “Одамларни ов қилиш” бошланди. Барча
йўллар ва вокзалларга қўйилган постлар аранг юраётган, жулдур увада
кийимлардаги одамларни таҳдид билан ортга- қишлоғига қайтарарди. Тарихчи
И.Зеленининг ёзишича, бу янгича “крепостной ҳуқуқ” қишлоқларда 1974 йилга
келибгина бекор қилинган экан[28]. Жамоалаштириш сиёсатининг қишлоқда
амалга оширилиши натижасида совет ҳукумати инсон ва фуқароларнинг барча
ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилди. Оғир меҳнат туфайли хотин-қизлар ва
ёш болаларнинг саломатлиги ёмонлашиб борган. Хўжаликларда деҳқонларга
ойлик тўланмас, меҳнат ҳақи ёзиларди, холос. Улар асосан томорқа ҳисобидан
кун кечирар эдилар. Арзимаган айблари, ишга чиқмаганлиги, тирикчилик
ташвишлари билан шуғулланганлиги учун уларнинг томорқа ерлари тортиб
олинар, катта солиқ тўловлари жорий қилинар сайлов ҳуқуқларидан ҳам маҳрум
этиларди. Сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар нафақат сиёсий, балки
фуқаролик ҳуқуқларидан ҳам маҳрум этилди. Иш жойларидан бўшатилдилар,
касаба уюшмаларига, колхозларга аъзоликка қабул қилинмадилар. Товар ва озиқ
овқат маҳсулотлар олиш учун карточкалари берилмади, бирон-бир лавозимга
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
65
2181-
3187
тайинланиши, олий ва ўрта-махсус билим юртига ўқишга кириши мумкин
бўлмади.
Москва ўзбек кадрлари зиммасига фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш сектори, хусусан пахта етиштириш билан шуғулланиш
масъулиятини юклаб, руслар шаҳарларда яшаб, саноатда ишлаш имкониятини
яратар эди[29]. Ислоҳот жараёнида қишлоқ ҳаёти тузилишида сезиларли
ўзгаришлар рўй берди. Аввало деҳқонларнинг ўртаҳол бўлиб бориш жараёни
кўзга ташланди. Оммавий жамоалаштириш натижасида қишлоқ аҳолисининг
умумий аҳволи пастлигича қолаверди. Оддий меҳнаткашнинг аҳволи ҳам яхши
эмас эди. Сталинча “казарма социализми” тизимида инсон тўғрисида чинакам
ғамҳўрлик қилиш тобора орқа ўринга суриб қўйила бошланди. Тараққиётнинг
ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ўртасида узилиш кучайди. Бундай шароитда
ижтимоий-иқтисодий соҳада айрим “муваффақиятлар” кўзга ташланган бўлса-да
бу ютуқларга катта йўқотишлар, халқ манфаатларига зид бўлган тадбирлар
эвазига эришилди. Ижобий ўзгаришлар эса жамият ҳаётининг барча
соҳаларидаги чуқур бузилиш жараёнлари билан ҳамоҳанг боришига тўғри келди.
Қишлоқларда оғир вазият юзага келди, у ерда ялпи камбағаллик: очлик,
деҳқонлар оммасининг қашшоқлашуви кенгайди. Москва белгилаб берган
нореал режа топшириқларни қандай қилиб бўлса ҳам бажаришга интилган
маҳаллий ҳокимият органлари жамоа хўжаликларидан ҳам, давлат,
жамоалаштирилмаган якка хўжаликлардан ҳам улар етиштирган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини битта қўймай “супуриб оларди”. Бунинг оқибатида
кескин аграр тангликка, аҳолининг озиқ-овқат таъминотини жуда ёмонлашиб
кетишига, халқнинг, айниқса, ўзбек деҳқонларининг турмуш даражаси
ҳалокатли тарзда пасайиб кетишига олиб келди. Ўзбекистон қишлоқларидаги
деҳқонларнинг қатъий норозилик шаклларидан бири қишлоқни оммавий
равишда ташлаб шаҳарларга кетиш ва чет элга қочишдан иборат бўлди. Колхоз
тузумини қабул қилмаган деҳқонлар “қулоққа тортилиш”дан хавфсираб,
хўжалигидаги бор-будини сотиб ёки қариндошларига тарқатиб юбориб
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
66
2181-
3187
қишлоқни ташлаб кетганлар. 1930 йилда Совет Иттифоқи бўйича 200-250 минг
хўжалик “ўз-ўзини тарқатиб”, яъни бутун мулкини сотиб ёки тарқатиб,
шаҳарларга ва саноат марказларига қочиб кетган[30]. Ўзбек қишлоқларида ҳам
норозиликнинг бу шакли оммавий характерга эга бўлганини кўрсатувчи
ҳолатларни кўплаб учратиш мумкин. Аммо, Иттифоқнинг марказий
районларидан фарқли тарзда шаҳардан кўра, мол-мулк ва қимматбаҳо
буюмларини олиб бошқа районларга қочиш ва хорижга эмиграция кўпроқ
оммалашган. Аҳолининг тадбиркор, ишбилармон ҳамда бевосита диний фаолият
билан шуғулланувчи қисми сиёсий ҳамда иқтисодий таъқибларга дучор бўлиб,
уларнинг ерлари, мол-мулклари, ишлаб чиқариш воситалари давлат фойдасига
мусодара қилинди. Кейинчалик эса бу тоифадагилар барча сиёсий ҳуқуқлардан
ҳам маҳрум этилдилар.
1930-йилларда тиббиёт муассасалари тармоғи бирмунча кенгайтирилди.
Бироқ булар республиканинг саноат корхоналари қошида қурилган даволаш
муассасалари ҳисобига кўпайган эди.Ўзбекистон қишлоқларида аҳолисининг
саломатлиги қониқарли аҳволда эмасди. Соғлиқни сақлаш тизимини кадрлар
билан таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди. 1940 йилда
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш халқ комиссарлигининг 2 та тиббиёт олий ўқув
юртида 2755 талаба ўқир эди. Ўқувчилар сони 4900 кишидан иборат 30 та ўрта
тиббиёт мактаби мавжуд эди. Республиканинг даволаш муассасаларида 2561
шифокор, 11536 ўрта тиббиёт ходимлари ишлаётган эди[31]. Лекин соғлиқни
сақлаш кадрларини тайёрлашдаги айрим силжишларни қайд қилиш билан бирга,
буларнинг ҳали етарли эмаслигини ҳам айтиб ўтиш жоиздир. Айниқса,
ўзбеклардан шифокорлар тайёрлаш иши ёмон аҳволда эди. Уларнинг салмоғи 7
фоиздан камроқни ташкил этарди[32]. Бу эса ўз навбатида мавжуд тузум
маънавий қиёфаси ҳамда мафкурасига мос тушмас эди. Совет тузуми шароитида
ҳукмрон сиёсат маҳаллий кадрларнинг миллий манфаатларини чегаралаш учун
имкони бўлган барча чора-тадбирларни кўрди. Уларни умумий тенглик ва
камбағалликка маҳкум этди. Аҳолининг ортиқча мол-мулкга эга бўлиши
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
67
2181-
3187
бошданоқ қатъий таъқиқлаб келинди. Масалан, архив ҳужжатларида
кўрсатилишича, 1937 йил 28 мартда Андижон шаҳар 3 участка халқ суди
Ботирали Ахмадалиевни жавобгарликка тортади. Сабаби у ўзининг уч бош
қорамолини колхозга топширишдан бош тортиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиш учун
сўйиб бозорга олиб бориб сотгани учун давлат тартибларини бузганлик, олиб
сотарлик ва чайқовчиликда айбланган[33]. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ
тумани 1-участка халқ суди шу туманда табелчи бўлиб ишлаган Мирходжа
Каттаходжаевнинг жавобгарликка тортилиш сабаби у иш вақтида бозорга бориб
72 метр турли хилдаги газмол, 4 жуфт кавуш, 8 та шишали чироқни сотиб олиб
келгани ва бу моллар оиласининг эҳтиёжидан ошиб кетганлиги учун айбдор
қилинган[34]. Деҳқонларнинг кесиб олинган суғориладиган ерлар, боғлар,
узумзорлар жамоа ва совет хўжаликларига берилди. Қишлоқ фуқароси ўз
хонадонида бир бошдан сигир ушлашга ҳуқуқсиз эди. Хар бир мевали дарахт
тупига солиқ солинган эди. Томорқа участкалари ҳақиқатда қишлоқ аҳли учун
маҳсулот етиштириладиган асосий манбага айланиб қолган эди. Ўзбек
қишлоғининг ижтимоий соҳаси ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Кўпгина қишлоқ
меҳнаткашлари ярим хароба биноларда, ертўлаларда истиқомат қилишарди.
Маиший ва тиббий хизмат қўрсатиш тизими ниҳоятда паст даражада бўлган.
Бундай муносабат қишлоқ хўжалигининг издан чиқиши, қишлоқ хўжалиги
кадрларининг янада қашшоқлашиб бориши, уларнинг меҳнат унумдорлигининг
кескин пасайиб кетиши хавфини туғдирарди. Пахта етиштиришнинг кўпайишига
қатоғон таъқибларини кенг татбиқ этиш, озиқ-овқат экинлари етиштиришни
ҳамма жойдан сиқиб чиқариш йўли билан эришилган эди. Совет раҳбарияти
бундан муқаррар равишда манфаатдор эди. Бу кичик далиллардан кўринадики,
ўзбек халқи меҳнат қилиб ишлаб топган ўз даромадини ҳам мустақил равишда
ишлата олмаган. Ижтимоий ва моддий яшаш шароитини етарли даражада
таъминлашга имкон берилмаган. Қийинчиликлардан қочиб кетмаслик учун
қишлоқ аҳолисининг кўпчилигига дастлабки вақтларда паспортлар берилмади.
Колхоз режалари атайлаб оширилиб борилиб, деҳқонлар қарздорлик сиртмоғида
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
68
2181-
3187
мустаҳкам ушланиб турилди. Агарда қишлоқларда яшовчи аҳоли колхозда
ишлашдан бош тортса, томорқалари тортиб олинар, ҳатто кўчага ҳайдалди[35].
Хуллас, 1930 йилларда сунний вужудга келтирилган очарчиликнинг бош
сабабчиси совет ҳукумати ва компартиянинг адолатсиз сиёсати эди. Ана
шуларнинг таркибий қисми солиқ сиёсати эди. Республикада амалга оширилган
қулоқларни синф сифатида тугатиш асосида авж олган жамоалаштириш
йилларида адолатсиз ва нотекис солиқ сиёсати юритилди. Бу сиёсат оқибатида
деҳқонларнинг аҳволи оғирлашди. Айниқса қулоқ хонадонларга тушга солиқлар
1929-1930 йилларда нисбатан, 1931 йилда 2,2 бараварга ошди. Натижада
мамлакат аҳолисини озиқ-овқат, хом-ашё маҳсулотлари билан муттасил
таъминлаб келган қишлоқ меҳнаткашларининг катта қисми қулоқ сифатида
тугатилган бўлса, яна бир бошқа қисми қулоқ бўлишдан сақланиб қолиши учун
умуман хўжалик ишлари билан шуғулланмай қўйди. Ўзбекистоннинг миллий
даромади 1937 йилда аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 1932 йил даражасида
қолаверди. Аҳолининг ўсиш суръатлари пасайди, республика аҳолиси асосан
кўчириб келтирилган миллатлар ҳисобидан кўпайди. 1925-1937-йилларда
республика аҳолиси 37 фоиз ўсгани ҳолда Европа миллатига мансуб аҳоли 62
фоизга ўсди. Ойлик маошлар Европа миллатига мансуб аҳоли меҳнат қиладиган
саноат тармоқларида ўсди. Колхоз раҳбар ходимларига қўшимча иш ҳақи тўлаш
бўйича қарори билан колхоз раҳбарлари, звено бошлиқлари, бригадирлар, ферма
мудирлари, зоотехниклар, дала мудирларини иш хақи кўтарилди. Колхоз
раисининг бутун қўшимча иш ҳақи 6.180, сўм умумий йиллик даромади 18540
сўм бўлди[36]. Бу мисоллар нафақат қишлоқ ҳаётининг қашшоқлашганлигини,
моддий ҳаётининг ночорлашганлигини кўрсатади. Оқибатда вилоятлар,
туманлар ва шаҳарларда Шўроларга қарши очиқдан-очиқ қуролли чиқишлар ҳам
бўлди. Халқ ёзувчиси Шукрулла, “Сталин даври қурбонларининг азоблари, халқ
эсидан чиқаёзган, айниқса ҳозирги кўпчилик ёшларга бегона 30-50 йилларнинг
ноҳақликларини айтишдан мақсад, мудҳиш кунлардаги қонунсизликлар, Совет
давлатининг иқтисодий-маданий ривожига, халқнинг маънавий дунёсига
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
69
2181-
3187
келтирган салбий таъсирларини бугунги авлодга етказишда. Шундай
қонунсизликлар, бахтсизликлар халқимиз бошида яна такрорланмаслигини
олдини олиш!” [37], деб таъкидлагани айни ҳақиқатдир. Совет ҳукумати ва
Компартия СССР пахта мустақиллиги учун кураш баҳонасида Ўзбекистон
қишлоқ хўжалигини фақат бир ёқлама –пахтачилик бўйича ривожлантирди,
инсоният ҳаёт тарзининг биринчи ва асосий зарур бўлган дон маҳсулотлари ва
озиқ-овқат билан таъминлаш тўғрисида онгли суръатда бош қотирмади, ҳатто
давлат бюджети бўйича республикага қонуний тегишли бўлган маблағ ва
ресурсларни ҳам етказиб бермади. Москвада масъул давлат лавозимида
ўтирганлар А.Микоян, Лобачев, Яковлев, Повлуновский, Чернов, Хлоплянкин,
Куликов ва бошқаларнинг онгли равишда тўсқинликлари туфайли республикада
тегишли бўлган дон маҳсулотлари етказиб берилмади. 1931-1932 йилларда
белгиланган фонд ҳисобидан Ўрта Осиёга ноябрь ойида 186 минг тонна ва
декабрь ойида ҳам 186 минг тонна дон етказилиб берилиши керак эди. Амалда
бу режа 1 ноябрда 30 фоизга бажарилган[38]. Амалга оширилган чора-тадбирлар
аввалгидек асосан ишчилар синфининг аҳволини бироз ўзгартиришга қаратилган
бўлиб, қишлоқ аҳолиси эса барқарор ижтимоий таъминот доирасидан четда
қолаверди.
Ҳорижий манбаларда ҳам ўзбек деҳқонларининг саломатлиги ва экологияга
етказилаётган зарар мутлақо назар-писанд қилинмаганлиги таъкидланган. Бу
ҳолатдаги сиёсат натижасида пахта етиштириш 1934 йилдаги 738000 тоннадан
1935 йилга келиб 1082800 тоннагача ошди. Ўзбекистонга келтирилган ўғит ва
инсектицидлар ҳажми 1932 йилдаги 65 минг тоннадан 1937 йил 569 минг тоннага
етказилди. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ушбу ҳалокатли модели
бутун совет даврида давом этди. Бунда кўзланган мақсад –Ўзбекистоннинг
мустақил ривожланиши эмас, балки Москва учун энг зарур вазифа-Россия
саноатининг хомашё билан таъминлаш эканлиги кўрсатилган[39].
Шундай қилиб, тадқиқ этилаётган даврда ижтимоий адолат тамойиллари
бузилишининг гувоҳи бўламиз. Мустабид тузумнинг ижтимоий сиёсати, уни
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
70
2181-
3187
амалиёти ва халқ моддий фаровонлигини ошириш ва уни яхшилаш
вазифаларини хал қилишдаги нуқсонлари аҳолини ижтимоий таъминлашни
ташкил этишда айниқса яққол намоён бўлди. Совет ҳукумати томонидан олиб
борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат аслида мустабид империяча тузум
асосида олиб борилди. Натижада бу тузум кескин ижтимоий ва экологик
муаммоларни келтириб чиқарди. Республикамиз бой минерал хом ашё ва табиий
заҳираларга эга бўлган бўлса ҳам Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражаси
жиҳатидан иттифоқда энг охирги ўринлардан бирида турарди. Бу бойликларни
назоратсиз равишда тинимсиз ташиб кетилиши, шунингдек, республика
иқтисодиётининг асосан хом ашё йўналишида бўлиб қолиши Ўзбекистоннинг
иқтисодий тараққий этишига жиддий таъсир кўрсатди.
ХУЛОСА
Хулоса ўрнида таъкидлаганда, Совет ҳокимияти ва большевиклар
томонидан қисқа муддат ичида Ўзбекистондаги иқтисодий бошқарув Марказ
халқ хўжалиги тармоқлари манфаатларига бўйсундирилди. Ўзбекистон
раҳбарлари, миллий раҳбар ходимларнинг республикага Иттифоқ доирасида
озроқ бўлса ҳам эркинлик бериш тўғрисидаги фикрлари эътиборга олинмади.
Марказ турли йўллар билан Ўзбекистон раҳбарияти тутган позицияга қарши
чиқди ва қисқа муддат ичида ўз мақсадига эришди. Ўзбекистон халқ
хўжалигининг барча соҳалари (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва б.) фақат
Марказ манфаатларига хизмат қилди ва уларнинг кўрсатмаларини бажаришга
мажбур бўлди. Бу ҳолат фақат иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар эмас,
балки бутун совет ҳокимияти йилларида давом этди.
Иқтибослар / References / Сноски
1.
Ўзбекистон ССР тарихи 4-жилдлик, 3-жилд. / Бош муҳарир И.М.Мўминов/
- Тошкент: Фан, 1971. 567-570, 639-641-бетлар.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
71
2181-
3187
2.
Всесоюзная перепись населения. 17 декабря 1926 года. Предварительные
итоги. 3-й выпуск. Азиатская часть РСФСР. Узбекская ССР. Туркменская ССР.
– М: Изд. ЦСУ Союза ССР, 1927. – С. 6.
3.
Геллер М., Некрич А. История России. 1917-1995. Утопия у власти. Книга
первая. С. 239.
4.
ЎзР МА, Р-2037-фонд, 6-рўйҳат, 282-иш, 29-30-варақлар.
5.
ЎзР МА, 1-фонд, 1-рўйхат, 6-йиғма жилд, 63-145-варақлар.
6.
ЎзР МА, 1-фонд, 1-рўйхат, 6-йиғма жилд, 63-65-варақлар.
7.
Раджаб Исломбек. Тревожные времена. Роман – М: Промо-Медиа, 1995.
64-75-бетлар.
8.
Исхаков Ф. Прошлое глазами историка. –Узбекистан, 1990. 161-бет.
9.
Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. – Тошкент: Шарқ, 2000. 366-
бет.
10.
ЎзР МА, 1807-фонд, 1-рўйхат, 84-иш, 25-варақ.
11.
ЎзР МА, 1807-фонд, 1-рўйҳат, 84-иш, 25-варақ.
12.
Шукрулла Қасосли дунё. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. 43-бет.
13.
Ражабова Р.Ё. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. (1917-1993 йй.) / -
Тошкент: Ўқитувчи, 1994, 199-бет.
14.
ЎзР МА, 737-фонд, 1-руйхат, 546-йиғма жилд, 15-варақ
15.
Закономерности роста
уровня
жизни
населения
в условиях
некапиталистического развития. – Тошкент: Фан, 1976. 75-бет.
16.
Народное хозяйство СССР за 70 лет. – М.: Финансы и статистика, 1987. С.
434.
17.
Народное хозяйство СССР за 70 лет. – М.: Финансы и статистика, 1987. С.
458.
18.
Ислом Усмон, Алихон Шермат. Хижрон. – Тошкент: Меҳнат, 1993. 24-бет.
19.
Ўзбекистон МА, 86-фонд, 2-рўйхат, 19-иш, 200-варақ.
20.
Исхаков Ф. Прошлое глазами историка. – Ўзбекистон, 1990. 161-бет.
21.
“Шарқ юлдузи” журнали, 1992-йил, 12-сон, 187-бет.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–6_ июня–2025
72
2181-
3187
22.
Правда Востока. – 1933. – 26 февраля.
23.
Расулов Б. Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий
қатағонлар ва сургун қилинган деҳқонлар аҳволи. (1929-1959 йиллар). – Т.:
Шарқ, 2012. - 176 бет.
24.
Ходжаев Ф. Избранные труды. В3-х т. Т.3.- Ташкент: Фан, 1973. – С.230.
25.
Охунбобоев Й.Танланган асарлар. - Ташкент: Ўзбекистон, 1976. – С.335.
26.
Икромов А. Избранные труды. В 3-х т. Т.3. – Тошкент: Узбекистан. 1974.-
С. 268.
27.
Ўзбекистон МА, 837-фонд, 4-рўйхат, 471-йиғма жилд, 17-варақ.
28.
Қаранг: Зеленин И.Е. Крестянство и власть в СССР после “революции
сверху” // “Вопросы истории” , 1996, №7. – С.14-18.
29.
Ўзбекистон: давлат ва унинг йўлбошчиси. Муҳаммад ас-сайид Салим,
Иброхим Арофат, Н.Иброҳимов, С.Иноғомов; араб тилидан тарж. – Т.:
Ўзбекистон, 1999. -38 бет
30.
Ивницкий Н.А. Коллективизация и раскулачивание. – М.: 1994. – 128 с.
31.
Ўзбекистон Республикаси МА, 1-фонд, 1-рўйхат, 442-йиғма жилд, 10-
варақ.
32.
Ўзбекистон Республикаси МА, 837-фонд, 32-рўйхат, 88-йиғма жилд, 58-
59-варақлар.
33.
Ўзбекистон Республикаси МА, 1710-фонд, 11-рўйхат, 761-иш, 55-варақ.
34.
Ўзбекистон Республикаси МА, 1710-фонд, 11-рўйхат, 761-иш, 56-варақ.
35.
Зиёев Ҳ. Совет даврида қандай тузум ҳукм сурган? // Мулоқот. – Тошкент,
1993. - №10. – Б. 36
36.
“Қизил Ўзбекистон” газетаси 1941 йил 18 май №114 (5094)
37.
Шукрулла Қасосли дунё. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. 119-бет.
38.
Ўзбекистон Республикаси МА, 1807-фонд, 1-рўйхат, 85-иш, 30-варақ.
39.
an Murrey Matley. Agricultural Development. In Edward Allworth, op.cit.,
p.288.