Авторы

  • Шакуров Рафик Равилевич

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.124348

Ключевые слова:

Албатта ушбу натижаларга эришишда барча давлат органлари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда – ташкилот) коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати аҳамият касб этади.

Аннотация

Бугун бизлар давлатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа 
соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бироқ, 
ҳанузгача бу ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган коррупциявий хавф-хатарлар 
мавжуд.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

161

2181-

3187

ТАШКИЛОТНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

БЎЙИЧА СИЁСАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА МАЗМУНИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш институти

доценти, юридик фанлар номзоди

Шакуров Рафик Равилевич

Бугун бизлар давлатимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа

соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бироқ,

ҳанузгача бу ислоҳотларга тўсқинлик қилаётган коррупциявий хавф-хатарлар

мавжуд.

Ушбу масаланинг долзарблиги коррупцияга қарши курашишни давлат

сиёсати сифатида эътироф этилишини, шунингдек, давлат ва жамият ҳаётининг

барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга

оширишни белгилаб берди. Хусусан, коррупциянинг олдини олишга қаратилган

тизимли ва мақсадли чора-тадбирлар давлат ташкилотлари ва корхоналарида

коррупция даражасини самарали камайтириш имконини яратди.

Албатта, ушбу натижаларга эришишда барча давлат органлари ва

ташкилотларининг (кейинги ўринларда – ташкилот) коррупцияга қарши

курашиш бўйича сиёсати аҳамият касб этади.

Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсатини (кейинги

ўринларда – Сиёсат) тегишли ташкилотнинг коррупцияга қарши курашишга

нисбатан муносабати сифатида ёҳуд коррупцияга қарши кураш чора-

тадбирларни назарда тутувчи ташкилотнинг локал ҳужжати сифатида эътироф

этиш мумкин. Ушбу масала юзасидан назарий муҳокамага утмасдан, мазкур

мақола доирасида Сиёсатни ташкилотнинг локал ҳужжати нуқтаи назардан

тушуниб, унинг ҳуқуқий асосларини ва мазмунини ўрганамиз.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

162

2181-

3187

Сиёсат ташкилотда коррупцияни келтириб чиқарадиган сабаб ва шарт-

шароитларни олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар

мажмуидир.

Сиёсатнинг асосий моҳияти шундаки, у ташкилот ходимларида

коррупцияга қарши курашиш маданиятини ошириш мақсадида юксак хулқ-атвор

стандартларига мувофиқлик, шунингдек лавозим (хизмат) мажбуриятларини

бажариш чоғида ташкилот ходимлари томонидан коррупциявий ҳаракатлар

содир этилишига йўл қўймасликка доир позициясини ифодалайди. Ушбу

мақсадларга эришиш учун ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс Сиёсат

билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга

мажбур.

Сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини билиш, унинг келиб чиқишини ва асосий

йўналишларини англаш учун аҳамият касб этади. Шубҳасиз, ташкилотнинг

коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсатини шакллантиришда Ўзбекистон

Республикасининг 2017-йил 3-январдаги ЎРҚ–419-сон “Коррупцияга қарши

кураш тўғрисида”ги Қонуни муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, Қонунда

келтирилган принциплар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат

сиёсатининг асосий йўналишлари, коррупциянинг олдини олишга доир чора-

тадбирлар ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш принципларини, тизими

элементларини ҳамда асосий йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.

Масалан, Қонун давлат органларининг ва ўзга ташкилотларнинг мансабдор

шахслари ҳамда бошқа ходимларига қонунчиликка риоя этишни, ўз мансаб ёки

хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан бажаришни,

коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай

ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар

қандай ҳаракатлардан ўзини тийишни шартлигини белгилайди.

Ходимларнинг хизмат хулқ-атворининг коррупцияга қарши кураш

стандартларининг ҳуқуқий асослари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг

2022-йил 8-августдаги ЎРҚ–788-сон “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

163

2181-

3187

Қонунида мустаҳкамланган. Мазкур талаблар ҳам Сиёсатда ўз ифодасини

топган.

Сиёсатнинг мазмун-моҳиятига Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-

июндаги ЎРҚ–931-сон “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳам

бевосита таъсир этади. Хусусан, ушбу Қонунда келтириб утилган манфаатлар

тўқнашувини олдини олиш, аниқлаш (ошкор этиш) ва тартибга солишга доир

чоралар Сиёсатда ҳамда “Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини бошқариш

бўйича низом”да келтириб утилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги ПФ–6013-

сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини

такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига

мувофиқ, коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш,

уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизими яратилди. Жумладан, улар

қаторида, 2020-2021-йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида

коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат»)ни босқичма-

босқич жорий этиш чораларини кўрилиши, давлат харидлари соҳасида

масъулиятни ошириш ва коррупцияни бартараф этиш ва бошқа чора-тадбирлар

алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги ПФ–6247-

сон “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш,

шунингдек жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан

тасдиқланган

Очиқ

маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий

аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати”га кўра,

ташкилотларга тегишли

маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва

ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириб, уларни ҳар чоракда янгилаб бориш

вазифаси юклатилди. Бу ўз навбатида, ташкилот ходимлари ва контрагентлари,

кенг жамоатчиликни ташкилотда қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-

тадбирлар тўғрисида хабардор қилиш орқали Сиёсатнинг коррупцияга қарши


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

164

2181-

3187

курашишнинг очиқлик ва шаффофлик принципларини таъминлашга

имкониятини яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-майдаги ПФ–5729-

сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан, жумладан,

ташкилотлар зиммасига коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат

хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг

функциялари

(ваколатлари)нинг

рўйхатини

шакллантириш,

идоравий

коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик

мониторингини амалга ошириш ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум

даражага тушириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди. Бугунги кунда ушбу

вазифаларнинг барчаси Сиёсатда ўз ифодасини топган.

Сиёсатнинг шаклланишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октабрдаги 595-сон қарори билан

тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий

қоидалари” аҳамият касб этади. Хусусан, одоб-ахлоқ қоидалари давлат

хизматчиларига ўз касбий фаолиятини коррупциявий ҳолатларга муросасиз

муносабатда бўлиш ва қарши курашиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол

қилмаслик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ва бошқа принциплар

асосида амалга ошириш шартлигини белгилайди.

Сиёсатнинг муҳим асослари сифатида, албатта, коррупцияга қарши кураш

соҳасидаги халқаро ташкилотлар тавсиялари ва илғор дунё тажрибаси муҳим

ўрин тутади. Жумладан, коррупцияга қарши мукаммал бошқарув тизимини

йўлга қўйишга хизмат қиладиган ISO 37001: 2016 (“Anti-bribery management

systems”) халқаро стандарти ташкилотда коррупцияга қарши курашиш бўйича

сиёсатни ишлаб чиқиш, коррупцияга қарши фаолият юритувчи масъулни

тайинлаш, коррупциявий хавф-хатарларини баҳолаш ва уларни олдини олишга оид

чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ходимларни коррупцияга қарши билимини


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

165

2181-

3187

ошириш ва ўқитиш тадбирларини амалга ошириш учун талаб ва кўрсатмаларни

белгилайди. Мазкур талаб ва кўрсатмалар ҳам Сиёсатда ўз ифодасини топган.

Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати

мазмунини унинг мақсади ва тамойиллари, унда фойдаланиладиган тушунчалар

ва атамалар таърифи, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тизимининг

элементлари ва асосий йуналишлари ташкил этади. Хусусан, Сиёсатнинг

мақсади ташкилот ходимлари томонидан миллий қонунлар ва коррупцияга

қарши курашишга доир ҳужжатлар талабларини тушуниш ва уларга риоя

этилиши, ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, коррупцияга

барҳам бериш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш,

жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш,

ходимлар

фаолиятининг

шаффофлиги

ва

хулқ-атвор

меъёрларига

мувофиқлигини таъминлаш, коррупциявий ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш,

уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларни келтириб чиқарувчи сабаб

ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳаракатларни содир

этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш,

ташкилотда мавжуд коррупцияга барҳам бериш ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашиш тизимини ташкил этадиган коррупциявий

ҳаракатларнинг ва Сиёсатни бузилишининг олдини олиш, ходимлар томонидан

ўз фаолиятини профессионал ва хулқ-атвор жиҳатдан юксак даражада амалга

оширилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар қонунийлик,

коррупцияга нисбатан муросасизлик (тоқатсизлик), очиқлик ва шаффофлик,

коррупцияга қарши амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентив

хусусиятга эга бўлиши, тизимлилиги ва яхлитлиги, коррупция билан боғлиқ

ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, илмий-техник

тараққиёт ютуқлари ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, тўғридан-тўғри

раҳбариятга мурожаат қилиш, фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро

ҳамкорлик, мониторинг, таҳлил ва баҳолаш ва коррупцияга қарши курашиш


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

166

2181-

3187

тизимини доимий равишда такомиллаштириш тамойиллари асосида ташкил

этилади.

Сиёсатнинг коррупцияга қарши курашиш тизимининг элементлари

сифатида қуйидагилар эътироф этилади:

1) коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим ички ҳужжатлар;

2) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш;

3) коррупцияга қарши курашиш учун масъул;

4) ташкилотнинг коррупцияга қарши сиёсати тўғрисида ходимлар ва

учинчи шахсларнинг хабардорлигини таъминлаш;

5) мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик;

6) жавобгарлик.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим ички ҳужжатларни

“Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”, “Ташкилот

ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари” ва “Ташкилотда манфаатлар

тўқнашувини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом” ташкил этади.

Жумладан, “Ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”

юқорида таъкидлаб утилган ҳуқуқий асосларга мувофиқ, ташкилотнинг ўзига

ҳос хусусиятларини (мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий тузилиши, муайян

соҳага мансублиги, ҳажми, бошқарув модели, ташкилот томонидан амалга

ошириладигин операцияларнинг ўзига хос хусусиятлари, масалан, ҳарид

қилиши, маркетинг, сотиш, назорат қилиши, хизмат кўрсатиши ва ҳ.к.) инобатга

олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Коррупцияга қарши курашиш тизими элементлари ва асосий йуналишлар

ҳамда уларни тартибга солиш чора-тадбирлари, шунингдек, алоҳида

ҳужжатларда (“Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш

услубиёти”; “Ташкилотда контрагентларни текширишга оид йўриқнома”;

“Ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича

йўриқнома”; “Ташкилотда алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-

ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

167

2181-

3187

регламенти”; “Ташкилотда ходимларининг этика ва коррупцияга қарши

курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома”;

“Ташкилотга коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги

ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича низом”; “Ташкилотда

коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва

назорат қилиш услубиёти”; “Ташкилот ходимларининг коррупциявий хатти-

харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат

текширувлари ўтказиш бўйича регламент”) акс эттирилади. Коррупцияга қарши

курашиш тизимига оид барча ҳужжатлар ташкилот раҳбари бўйруғи билан

тасдиқланади.

Коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш

бир йилда бир

мартадан

кам бўлмаган вақтда

ташкилот фаолиятини комплекс таҳлил қилиш

орқали коррупция хавф-хатарига энг кўп мойил бўлган функция ва

лавозимларини

белгилаш

ҳамда

коррупциявий

хавф-хатарларни

минималлаштириш бўйича самарали олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш

мақсадида амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва

баҳолаш

Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг

2022-йил 31-августдаги 2-сон, Адлия вазирлигининг 2022-йил 31-августдаги 5-

сон қарорига иловага мувофиқ тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар

корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар

фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти”га

мувофиқ ишлаб чиқилган “Ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни

баҳолаш услубиёти” асосида амалга оширилади.

Коррупцияга қарши курашиш учун масъул

сифатида,

бугунги кунда

барча ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга

ошириш учун ташкил этилган ва етарли даражадаги мустақиллик ва зарур

ресурслар билан таъминланган коррупцияга қарши ички (“комплаенс”)

назорат тузилмалари эътироф этилади.

Мазкур тузилмалар “Коррупцияга


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

168

2181-

3187

қарши ички назорат тузилмаси тўғрисидаги низом” асосида фаолият юритади

ва бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.

Ташкилотнинг коррупцияга қарши сиёсати тўғрисида ходимлар ва

учинчи

шахсларнинг

хабардорлигини

таъминлаш

коррупциявий

ҳаракатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги ПҚ–5177-сон

«Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида»ги

қарорига

мувофиқ

давлат

хизматчиларини “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида мунтазам равишда

коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари

бўйича махсус ўқув курсларда ўқитиш тизимининг ташкил этилиши ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-июндаги ПҚ–228-сон

қарорига асосан “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон

платформаси жорий этилиши ўринлидир. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ–71-сон Фармонига мувофиқ,

жумладан, Адлия вазирлигига қушимча вазифа сифатида Рақамли технологиялар

вазирлиги билан биргаликда сунъий интеллект

асосида аҳолининг кундалик

ҳаётида учрайдиган саволларига мобил телефон орқали содда ва қулай шаклда

жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформани ишга тушириш

юклатилди.

Мониторинг, назорат ва ҳисобдорлик.

Мониторинг ва назорат

коррупцияга қарши курашиш учун масъул томонидан “Ташкилотда

коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва

назорат қилиш услубиёти” асосида ташкилотда амалга оширилаётган

коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, етарлилиги ва

мутаносиблигини баҳолаш учун ўтказилади. Мониторинг ва назорат қилиш

тадбирлари якунлари ва натижалари “Ташкилотга коррупцияга қарши кураш

тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш

бўйича низом”га мувофиқ шакллантириладиган ҳисоботларда акс эттирилади.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

169

2181-

3187

Жавобгарлик.

Сиёсат ва Ташкилотнинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб

қўйилган коррупцияга қарши курашиш масалаларига оид талаблар ва тартиб-

таомилларни бузганлиги учун шахсан жавобгар бўлади. Ташкилотда ходимлар

томонидан коррупциявий ҳаракатлар содир этилганлигига доир ҳар бир асосли

гумон юзасидан

“Ташкилот ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва

одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари

ўтказиш бўйича регламент” ва бошқа ички ҳужжатларда кўзда тутилган тартибда

ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ хизмат

текшируви ўтказилади ва натижалари раҳбарга, ташкилот ҳайати ва

ташкилотнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарларига тақдим этилади.

Коррупцияга қарши курашиш асосий йуналишларни тартибга

солинадиган коррупциявий хавф-хатарга дуч келадиган муносабатлар,

соҳалар, фаолиятлар ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишга

доир чора-тадбирлар ташкил этади. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради:

1) Манфаатлар тўқнашувини бошқариш;

2) Иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш;

3) Ташкилот ходимларининг иш фаолияти юзасидан ўтказиладиган

тадбирларда иштирок этиши;

4) Кадрлар билан боғлиқ жараённи тартибга солиш (ходимларни танлаш,

лавозимини ошириш, моддий рағбатлантириш);

5) Текширувлар ўтказиш ва давлат органлари ва ташкилотлари

фаолиятини ўрганиш;

6) Ваколатли давлат органлари, контрагентлар ва учинчи шахслар билан

шаффоф ва самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

7) Хайрия ва ҳомийлик фаолиятининг шаффоф ва самарали жараёнини

таъминлаш;

8) Ички ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси;

9) Ташкилот фаолияти соҳасига янги технологияларни жорий этиш;

10) Ташкилотдаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг трансляцияси.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

170

2181-

3187

Коррупцияга қарши курашиш асосий йуналишлар ҳам юқорида

таъкидланганидек ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари қараб

белгиланади. Масалан, низом (устав)га мувофиқ ташкилот контрагентлар

билан шартномавий муносабатларга кириши назарда тутилмаган бўлса,

демак, мазкур муносабатлар ташкилотнинг Сиёсати билан тартибга

солинмаслиги мумкин.

Манфаатлар тўқнашувини бошқариш

коррупцияга қарши курашиш

асосий йуналиш сифатида, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун

эгаллаб турган лавозими ва бажараётган хизмат ваколатларидан қатъий назар

ташкилотнинг барча ходимларига “Ташкилотда манфаатлар тўқнашувини

бошқариш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига риоя қилиш, фақат

ташкилот манфаатларини қўзлаши, потенциал ёки реал манфаатлар тўқнашуви

ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ ошкор қилиши, ўзининг яқин

қариндошлари ва алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ

рўйхатини, ўзининг ва уларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларидаги

иштироки ҳақидаги маълумотларни ҳалол, тўлиқ ва виждонан ошкор қилиши,

ташкилотнинг бошқа ходимларида манфаатлар тўқнашуви мавжудлигига оид

маълумотга эга бўлган тақдирда ички ҳужжатларда белгиланган тартибда хабар

бериш шартлигини белгилайди.

Сиёсат

иш юзасидан совғалар ва меҳмондўстлик белгиларини қабул

қилиш

ни тақиқлайди. Бундан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

курашиш агентлиги директорининг 2023-йил 11-мартдаги 54-сон бўйруғи билан

иловага мувофиқ тасдиқланган “Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан

хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан

олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби

тўғрисидаги Низом”ига мувофиқ, хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий

тадбирлар (конференциялар, анжуман, семинарлар) муносабати билан қиймати

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) бараварига тенг бўлган совға мустасно.

Мазкур совға давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади ва у томонидан ўз


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

171

2181-

3187

ихтиёрига кўра тасарруф этилади. Совғанинг қиймати белгиланган миқдордан

ортиқлиги аниқланган тақдирда, совға молия-иқтисод бўлинмаси томонидан

давлат органининг балансига кирим қилинади.

Ходимлар ўртасида хизмат мажбуриятларини қабул қилиш билан боғлиқ

бўлмаган ва ходим шахси билан боғлиқ деб эътироф этилган совғаларни бериш

Сиёсатда белгиланган тартибга риоя қилинган холда амалга оширилади.

Ушбу йўналишда, ҳар қандай шубҳа туғилган ҳолларда, ходим коррупцияга

қарши кураш бўлимига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.

Ташкилот ходимларининг иш фаолияти юзасидан ўтказиладиган

тадбирларда (кўргазмалар, семинарлар, конференциялар ва ҳ.к.)

иштирок этиши

Сиёсатда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда руҳсат

этилади. Бундай шартлар сифатида, жумладан, тадбирнинг ташкилот ёки

таклиф этган томоннинг қонуний манфаатларига хизмат қилиши, тадбир

бирор-бир ноқонуний афзалликларни қўлга киритишни кўзлаган яширин

ноқонуний мукофотлаш мақсади бўлмаслиги, тадбир кўнгилочар мазмундаги

хусусият касб этмаслиги, тадбир моҳияти ва қийматига кўра ўринли бўлиши,

ҳаддан зиёд ҳашаматли, қиммат, ғайриодатий бўлмаслиги ва тез-тез

такрорланиб турмаслиги ва бошқ. Ушбу тадбирларни ташкил этганда мазкур

ва бошқа шартлар ташкилотнинг ўзига ҳам таълуқлидир.

Кадрлар билан боғлиқ жараённи тартибга солиш (ходимларни

танлаш, лавозимини ошириш, моддий рағбатлантириш)

мазкур

жараённинг барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холислигини таъминлашга

хизмат қилади. Ушбу муносабатлар Сиёсатнинг асосий тамойиллари ва

талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги билан тартибга солинади.

Текширишлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг

фаолиятини ўрганиш

Сиёсатда келтирилган шартлар асосида амалга

оширилиши белгиланган. Бундай шартларга, жумладан, текширувчи ходимлар

томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги, объектни текшириш бир

ходим томонидан амалга оширилмаслиги, текширилаётган объектнинг


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

172

2181-

3187

ходимларига таҳдид қилмаслиги, текшириш предметига кирмайдиган масалалар

билан қизиқмаслик, аниқланган ҳар бир қоидабузарликнинг қонуний ва

профессионал баҳоланишини таъминлаш ва бошқалар киради.

Ваколатли давлат органлари, контрагентлар ва учинчи шахслар

билан шаффоф ва самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш

йўналиши,

етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа учинчи шахслар билан ҳар қандай

тўловларни ёки ҳаракатларни амалга оширишда, контрагентлар ва ваколатли

давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларида Сиёсатда

белгиланган тамойиллар, талаблар ҳамда миллий қонунчилик нормаларига риоя

қилинишига қаратилган. Мазкур йўналиш, жумладан, сотиб олинаётган товар ва

хизматлар қийматини белгилашда шаффофликка риоя қилиш, потенциал

контрагентнинг ишончлилигини текшириш (маслан, у ўтмишда коррупциявий

фаолиятга жалб қилинган ёки қилинмаганлиги), манфаатлар тўқнашуви мавжуд

ёки мавжуд эмаслигини текшириш, шартнома матнига махсус коррупцияга

қарши шартларни қўшиш, ваколатли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик

қилишда зарур ҳолларда улар ҳақида қўшимча маълумотларни талаб қилиш

орқали таъминланади.

Хайрия ва ҳомийлик фаолиятининг шаффоф ва самарали

жараёнини таъминлаш

йўналиши, бундай ёрдамни олишда манфаатлар

тўқнашувига йўл қўймасликка, маблағларни Ўзбекистон Республикаси

қонунчилиги ёки шартномада кўрсатилган мақсадларга самарали ва мақсадли

йўналтирилишини таъминлашга қаратилган. Мазкур муносабатлар, Сиёсатда

белгиланган талабларни бажариш орқали тартибга солинади. Жумладан, хайрия

ва ҳомийлик ёрдамини олишда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

1) хайрия қилувчи ёки ҳомий билан албатта шартнома тузиш ва унда хайрия

ёки ҳомийлик ёрдамини олиш ва ундан фойдаланиш мақсадлари, ёрдам

шакллари, ёрдамнинг пул ифодасидаги суммаси, хайрия қилувчи ёки ҳомий

олдида келиб тушган ёрдамдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисоб бериш

усули белгилаб қўйилиши лозим; 2) бундай шартномага коррупцияга қарши


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

173

2181-

3187

шартларни киритиш; 3) Ташкилотнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-

сайтида олинган хайрия ёки ҳомийлик ёрдамига доир ахборотни жойлаштириш.

Ички

ҳужжатларнинг

коррупцияга

қарши

экспертизаси

коррупциявий ҳаракатларни амалга ошириш учун имконият яратувчи

коррупциявий омиллар мавжудлиги ва уларни ҳужжатлардан чиқариб ташлаш

мақсадида ўтказилади. Мазкур экспертиза ташкилотнинг юридик хизмати

(юристконсулт) томонидан ўтказилади.

Ташкилот фаолияти соҳасига янги технологияларни жорий этиш

йўналиши ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш

мақсадида амалга оширилади. Мазкур йўналиш, жумладан, ахборот

технологиялардан ташкилот ходимларининг ўз функция ва лавозим

мажбуриятларини амалга ошириш (агар имкони мавжуд бўлса), давлат

харидлари доирасида танлов савдоларини ўтказишда фойдаланиш,

шунингдек, танлов савдолари иштирокчилари билан ўзаро алоқани электрон

шаклда онлайн режимида бошқа электрон тизимлар билан интеграция қилиш

имкониятини қўллаш орқали таъминланади.

Ташкилотдаги фаолиятни видеоқайд қилиш ва унинг трансляцияси

йўналиши ташкилот биноларида ходимлар фаолиятини (масалан,

фуқароларга хизматлар кўрсатиши) назорат қилиш мақсадида аудио ва

видеоёзув камералари ўрнатиш, улардаги ёзувлар Ташкилотнинг масъул

ходимлари томонидан кўриб бориш орқали амалга оширилиши мумкин.

Чунончи, коррупция хавф-хатари юқори бўлган айрим жараёнлар, масалан,

номзодларни ишга қабул қилиш танлови, ходимлар билан суҳбат ўтказиш,

уларни тестдан ўтказиш, комиссиялар йиғилиш жараёнлари ташкилотнинг

Интернет тармоғидаги расмий сайтларида онлайн трансляция қилинади.

Албатта,

Сиёсатнинг

ҳуқуқий

ва

мазмун

жиҳатдан

етарли

таъминланганлиги ташкилотларда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш,

уларга қарши курашиш ишларининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатди.

Хусусан, Сиёсатнинг жорий этилиши натижасида республикамизнинг бир неча


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

174

2181-

3187

вазирликлари, кўмиталари ва агентликлари коррупцияга қарши курашишда

эришилган ютуқларига асосан, халқаро

сертификатларга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5-март куни

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги ўз нутқида

жамоатчиликка мурожаат қилиб, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий

вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши эканини таъкидлаб:

– “Ҳаммамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, катта ижобий

самарага эришамиз. Шу боис маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар,

ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли

шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик

бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши

керак”

– дедилар.

Юртбошимизнинг ушбу тавсиялари барча тоифадаги ра

ҳбар ва

ходимларнинг

ўзлари фаолият юритаётган вазирлик, идора ва бошқа

ташкилотларда коррупциядан ҳоли муҳит яратишни давом эттириш бўйича

шахсий масъулиятини янада ошириш лозимлигидан далолат беради.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2023.

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Коррупцияга

қарши

курашиш

тўғрисида”ги Қонуни, 2017 йил 3 январь. // ЎРҚ–419-сон.

3.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши

курашиш бўйича давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони, 2020 йил 29 июнь, ПФ–6013-сон.

4.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши

курашиш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2020 йил 29 июнь,

ПФ–6013-сон.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга қарши

курашишнинг давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги

қарори. – Тошкент, 2021.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2023.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида”ги Қонуни, 2017 йил 3 январь. // ЎРҚ–419-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши

курашиш бўйича давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги Фармони, 2020 йил 29 июнь, ПФ–6013-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши

курашиш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2020 йил 29 июнь,

ПФ–6013-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга қарши

курашишнинг давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги

қарори. – Тошкент, 2021.