Авторы

  • Рашидов Аҳмадхон Ҳамидович

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.esiiw.124406

Ключевые слова:

қироат ислом саҳоба тобеъин қори етти ҳарф етти қироат Усмон Ибн ал-Жазарий

Аннотация

Мазкур мақолада ислом тарихининг илк даврларида “Қуръон”ни тўғри ва хатосиз ўқиш билан боғлиқ бўлган қироат илмининг пайдо бўлиши, унинг шаклланиши, пайдо бўлишининг сабаблари, ўзига хос хусусиятлари тўғрисида сўз юритилади. Мақолада қироат илми ривожланишига ҳисса қўшган саҳобалар ва улардан кейингилар ҳақида ҳам айтиб ўтилган.  Мақолада қироат илмидаги “етти ҳарф” тушунчаси, шунингдек, “етти қироат” ва унинг муаллифлари бўлган олимлар давригача бўлган ҳолат ҳақида қисқача сўз юритилган.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

265

2181-

3187

ҚИРОАТ ИЛМИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ САБАБЛАРИ

Рашидов Аҳмадхон Ҳамидович,

Имом Бухорий номли Тошкент

ислом институти ўқитувчиси

Аннотация

Мазкур мақолада ислом тарихининг илк даврларида “Қуръон”ни тўғри ва

хатосиз ўқиш билан боғлиқ бўлган қироат илмининг пайдо бўлиши, унинг

шаклланиши, пайдо бўлишининг сабаблари, ўзига хос хусусиятлари тўғрисида

сўз юритилади. Мақолада қироат илми ривожланишига ҳисса қўшган саҳобалар

ва улардан кейингилар ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Мақолада қироат илмидаги “етти ҳарф” тушунчаси, шунингдек, “етти

қироат” ва унинг муаллифлари бўлган олимлар давригача бўлган ҳолат ҳақида

қисқача сўз юритилган.

Калит сўзлар:

қироат, ислом, саҳоба, тобеъин, қори, етти ҳарф, етти

қироат, Усмон, Ибн ал-Жазарий.

Аннотация

В данной статье говорится о возникновении науки декламации (кираат), ее

становлении, причинах возникновения и ее характеристиках, что связано с

правильным и безошибочным чтением «Корана» в ранние периоды исламской

истории. В статье также упоминаются сподвижники (сахаби), внесшие вклад в

развитие науки декламации (кираат), и те, кто следовал им.

В статье кратко говорится о понятии «семибукв» в науке декламации, а

также о состоянии «семичтений» и ее авторах до времен учёных.

Ключевые слова:

декламация (кираат), ислам, сподвижники (сахаба),

послушание (табеъин), чтец, семь букв, семь декламаций, Усман, Ибн аль-

Джазари.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

266

2181-

3187

Аnnotation

This article talks about the emergence of the science of recitation (qiraat), its

formation, the reasons for its emergence and its characteristics, which is associated

with the correct and error-free reading of the Koran in the early periods of Islamic

history. The article also mentions the companions (sahabi) who contributed to the

development of the science of recitation (qiraat), and those who followed them.

The article briefly talks about the concept of “seven letters” in the science of

recitation, as well as the state of the “seven readings” and its authors before the times

of scientists.

Key words

: recitation (qiraat), Islam, companions (sahaba), obedience (tabe'in),

reciter, seven letters, seven recitations, Usman, Ibn al-Jazari.

Кириш.

Ислом оламида қироатнинг турли шакллари қачон пайдо

бўлганлиги ҳақида якдил фикр мавжуд эмас. Бироқ, умумий фикрга кўра, турли

қироатларнинг пайдо бўлиш санаси Муҳаммад (с.а.в.) Мадина даврининг

ўрталарига тўғри келади, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.) “етти ҳарф”дан

фойдаланишга рухсат берган давр. Бу рухсат ислом географиясини кундан-кунга

ўсиши ва янги мусулмонларга Қуръон хабарини яхшироқ тушуниш ва ўрганиш

имконини бериш учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) томонидан берилган. Ушбу рухсат

натижасида шевадаги тафовут бартараф этилгани учун одамларнинг мусулмон

бўлишлари осонлашди, таълим ва тарбиядаги узилишлар бартараф этилди.

Мусулмонларга қулай бўлиши учун турли қироат билан таълим-тарбия олишга

рухсат берилгач, саҳобаи киромлар, саҳобалар шогирдлари, табиъинлар ва

табиъин шогирдлари, табъа-и тобиъинлар бундан фойдаланганлар.

Методлар.

Илк ислом тарихида “қироатлар” деган атама эмас балки “етти

ҳарф” тушунчаси мавжуд бўлиб, “қироатлар” тушунчаси кейинчалик

шаклланди. Қуръони каримнинг “етти ҳарфда” нозил бўлганига далолат қилувчи

ҳадислар мутавотир даражасида бўлиб, барча саҳиҳ китобларда, жумладан:

Имом Молик (711-795), Бухорий (810-870), Муслим (821-875), Абу Довуд (817-


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

267

2181-

3187

888), Термизий (824-892), Насоий (829-915) ва бошқа муҳаддисларнинг “Саҳиҳ”

ва “Сунан” асарларида саҳобалар Умар ибн Хаттоб (23/644), Убай ибн Каъб (ваф

30/650), Абдуллоҳ ибн Масъуд (ваф. 32/652), Абу Ҳурайра (ваф. 57/676), Ибн

Аббос (68/687) ва бошқалардан ривоят қилинган

1

.

Натижалар.

Қуръони каримни “етти ҳарф”да нозил бўлиши масаласи

кейинги давр уламолари томонидан турлича ўрганилган ва ҳар хил талқин

қилинган. Абу Ҳотим ибн Ҳиббон ал-Бустий (883-965): “Одамлар бу масалада

ўттиз беш қавлга ихтилоф қилганлар”, дейди

2

. Жалолиддин Суютий (1445-1505)

эса бу масалада қирқ хил фикр борлигини “ал-Итқон фи улум ал-Қуръон”

китобларида келтирган

3

. Хуллас, Vezir Harman айтганидек, Қуръон етти

ҳарфгача нозил қилинган, деган хабарлар мутавотир даражасига етган. Чунки

“етти ҳарф”га оид ҳадисларда 27 саҳоба исми тилга олинади. Aммо Қуръон нозил

қилинган “етти ҳарф” нимани англатиши ҳақида умумий тарзда 60 га яқин фикр

билдирилган. Кўпчилик уламолар “етти ҳарф” еттита араб лаҳжасида (Қурайш,

Ҳузайл, Сақиф, Ҳавозин, Кинона, Тамим, Яман) эканини тан олади

4

.

Қуръонни “етти ҳарф” тарзида ўргатиш жараёнида қироатнинг турли

шаклларининг пайдо бўлишига замин яратди. Шунинг учун, Пайғамбаримиз

(с.а.в.) томонидан берилган ушбу рухсатнома асосида саҳобалар қироатнинг

турли турларини ўргандилар ва ўзлари ўрганган қироат жиҳатларини ўзларидан

кейин келган тобеъинларга ўргатиб, қироат илмларининг шаклланишида етакчи

рол ўйнадилар.

Ҳазрати Усмон (р.а.)нинг мусҳафларни кўпайтириб, маълум ҳудудларга

жўнатишдан асосий мақсади Қуръон тиловатида юзага келиши мумкин бўлган

бузилиш ва ўзгаришларни бартараф этиш ва унинг кейинги авлодларга хавфсиз

етиб боришини таъминлаш эди. Бироқ, қироат ихтилофларининг сабабларидан

бири ҳам мазкур кўпайтирилган мусҳафлар, дейиш мумкин. Чунки бу мусҳафлар

1

Раҳматуллоҳ қори Обидов. Қуръон, тафсир ва муфассирлар. – Тошкент: “Мовароуннаҳр”, 2003. – Б. 38-39.

2

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва Ҳаёт. 30 жуз. – Тошкент: “Шарқ”, 2007. – Б. 257.

3

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръон илмлари. – Тошкент: “Ҳилол-нашр”, 2017. – Б. 282.

4

Vezir Harman. Yedi Harf bağlaminda Kur’ân’in Resûlullah döneminde kitaplaștirilmasi meselesi // “Diyanet ilmî

dergi”, cilt: 53. Sayi: 3. – Ankara: “Diyanet İşleri Başkanlığı”, 2017. – S. 77.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

268

2181-

3187

кўпайтирилаётганда, уларда барча “етти ҳарф” бор-йўқлиги ҳақида аниқ фикр

билдирилмаган. Маълумки, нусхалар кўпайтирилаётганда, ҳеч қандай нуқта ва

ҳаракатларсиз – диакритик белгиларсиз ёзиб олинган. Чунки Қуръон таълими ва

нақлидаги энг асосий суянч китоблар эмас, балки оғзаки таълим-тарбия ва ёддан

сақлаб қолиш, ҳифз ва зеҳн эди. Бу билан саҳобалар Пайғамбаримиз (с.а.в.)

таълим берган турли ўқиш услублари билан ўқийвериш имкониятини ҳам

яратдилар

5

.

Тобеъин ва табъа тобеъин Қуръони каримни ўргатишда саҳобалардан

олган ана шу усулга амал қилиб, кейинги авлодларга ўтказдилар. Улар орасида

ҳатто умрини Қуръонга бағишлаганлар ҳам бор эди. Албатта улар ишончли

кишилар эдилар. Мутавотир ва машҳур қироат имомлари, уларнинг ровийлари

ва шогирдлари бўлган ровийларнинг олимлари ҳам ана шундай ишончли

олимлар эдилар. Қуръон ўргатиш учун ҳаракат қилган мазкур олимлар вақт

ўтиши билан турли минтақаларга тарқалиб, турли мактаблар яратдилар. Бироқ,

бу шаклланиш жараёнида зукко олимлар билан бир қаторда мутахассис бўлмаган

кишилар ҳам “шоз” қироатларини Қуръон қироатига қўшганлар. Натижада

мусулмонлар ўртасида низолар пайдо бўлди. Бу ихтилофларни бартараф этиш ва

вазиятни тинчлантириш учун қироат уламолари вазиятга аралашиб, мутавотир

қироат билан машҳур қироат, шоз қироат ва мардуд қироатларини фарқладилар.

Шундай қилиб, қироат исломий илм-фаннинг бир тармоғи сифатида

ривожланиб, пайдо бўлган сана ҳижрий биринчи асрда тобеъин даврининг охири

ва табъа тобеъин даврининг бошларига тўғри келади

6

.

Муҳокама ва мунозара.

Қуръони Карим Ҳазрати Усмоннинг буйруғи

билан кўпайтирилгандан сўнг, қорилар билан бирга маълум шаҳарларга

юборилган. Қуръони каримнинг ўқилиши ва у ерда исломнинг ёйилишига ҳисса

қўшган бу биринчи Қуръон устозлари қироат имомлари эдилар. Улар Пайғамбар

5

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-

кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 6; Абдулазим аз-Зарқоний. Маноҳил ал-ирфон фи улум ал-Қуръон. 1-жилд / Таҳқиқ:
Фаввоз Аҳмад Замарли. – Байрут: “Дор ал-китоб ал-арабий”, 1995. – Б. 237.

6

Cabir Bulut. Mütevâtir ve meşhur kirâat imâmlari. Yüksek Lisans Tezi. – Yozgat (

Türkiye

): “Bozok üniversitesi”, 2015.

– S. 25.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

269

2181-

3187

ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, қироат илмининг ривожланишига ёрдам

бердилар. Қуръон илмининг энг фаол даври тобеъинлар давридир. Бу даврда

қироатдаги тафовутлар яққол кўзга ташлана бошлади. Саҳиҳ, аҳод, шоз ва

машҳур қироатларнинг фарқлари далиллар билан ошкор этила бошланди.

Албатта, улар асос қилиб олган мезони мусҳафлар хати эди

7

.

Ибн Жазарий саҳобалардан қироатни ўрганган баъзи олимларнинг

исмларини айтиб ўтган: Муғийра ибн Абу Шиҳоб ал-Маҳзумий (ваф. 70-йиллар),

Халифа ибн Саъд Соҳиби Абу-д-Дардо, Муоз ибн Ҳорис (Муоз ал-қори номи

билан ҳам машҳур) (ваф. 63), Саид ибн Мусаййаб (ваф. 94), Урва ибн Зубайр

(ваф. 95), Умар ибн Aбдулазиз (ваф. 101), Aто ибн Ясор (ваф. 103), Солим ибн

Aбдуллоҳ ибн Умар (ваф. 106), Сулаймон ибн Ясор (ваф. 07), Муслим ибн

Жундаб (ваф. 110), Aбдурраҳмон ибн Ҳурмуз (ваф. 107), Муҳаммад ибн Муслим

ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий (ваф. 124), Зубайр ибн Аслам (ваф. 130), Убайд ибн

Умайрот (ваф. 74), Мужоҳид ибн Жабр (ваф. 103), Товус ибн Кайсон (ваф. 106)

Aто ибн Абу Рабоҳ (ваф. 115), Икрими мавло Ибн Aббос (ваф. 200), Омир ибн

Шураҳбил (60 йилдан кейин вафот этган), Aлқама ибн Қайс (ваф. 62), Масруқ

ибн ал-Аждаъ (ваф. 63), Убайд ибн Aмр ас-Салмоний (ваф. 72), Абу

Aбдирраҳмон ибн Ҳабиб ас-Суламий (ваф. 74), Асвад ибн Язид ан-Нахаъий (ваф.

75), Aмр ибн Маймун (ваф. 75), Убайд ибн Надла (ваф. 75), Саъид ибн Жубайр

(ваф. 95), Абу Заръа ибн Aмр ибн Жарир, Омир ибн Aбду Қайс (ваф. 55), Абу-л-

Олия Рофеъ ибн Миҳрон ар-Райҳоний (ваф. 90), Яҳё ибн Яъмур ал-Aдавий (ваф.

90), Наср ибн Осим ал-Лайсий (ваф. 100-йилдан олдин), Абу Ражо (ваф. 105),

Ҳасан ал-Басрий (ваф. 110), Муҳаммад ибн Сирин (ваф. 110), Қатода ибн Диъома

(ваф. 117) ва Муоз ибн Муоз ал-Aнбарий (ваф. 196). Ибн ал-Жазарий буларнинг

номларини бирма-бир келтирар экан, уларнинг яшаб қолган шаҳарларига

нисбатан – Мадина, Макка, Куфа, Басра ва Дамашқдагилар, деб зикр қилади

8

.

7

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-

кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 6-7.

8

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-

кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 8.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

270

2181-

3187

Қуръонга хизмат қилган ҳофизлар, айниқса, бу борада ихтисослашган

қироат уламоларининг ўзига хос саъй-ҳаракати устоздан шогирдга оғиздан

оғизга ўтиб, қироат илмлари тартибга солина бошлади. Ушбу кодификация

даври билан қироатдаги келишмовчиликлар аста-секин йўқола бошлади. Тадвин

– қироат илмини тартибга солишнинг ҳақиқий таъсири тобеъин давридан

кейинги даврда тайёрланган қироат имомлари даврида бўлди. Ҳижрий учинчи

аср охирларида, яъни тобеъинлар даври тугаши билан қироатга алоҳида эътибор

ва ғамхўрлик билан ўз соҳасида имом бўлган қироат олимлари бу давр билан

бирга аста-секин тарихда ўз ўринларини эгаллай бошладилар. Исломнинг асосий

минтақаларида қироат билан машҳур бўлганлардан баъзилари қуйидагилардир:

Мадинада Абу Жаъфар Язид ибн ал-Қаъқоъ (ваф. 130), кейин Шайба ибн

Насаҳ (ваф. 130), Нофиъ ибн Aбу Нуайм (ваф. 169/785); Маккада Aбдуллоҳ ибн

Касир (ваф. 210/737), Муҳаммад ибн Муҳайсин (ваф. 123); Куфада Яҳё ибн

Собит (ваф. 103), Осим ибн Абу-н-Нужуд (ваф. 129), Шўъла ибн Aъмаш (ваф.

148), Ҳамза (ваф. 159), Кисой (ваф. 189); Басрада Исо ибн Умар (ваф. 149), Абу

Aмр ибн ал-Aъло (ваф. 154/770), Осим (ваф. 128), Яқуб ал-Ҳазрамий (ваф.

205/810); Дамашқда Aбдуллоҳ ибн Омир (ваф. 118/736), Aтийя ибн Қайс ибн ал-

Килобий (ваф. 12 1), Исмоил ибн Aбдуллоҳ ибн ал-Муҳожир, Яҳё ибн ал-Ҳорис

аз-Зийёт (ваф. 145), Шурайҳ ибн Язид ибн ал-Ҳазрамий (ваф. 203) кабиларнинг

номларини эслаш ўринли

9

. Бу кишилар илк қироат олимлари бўлганликлари

учун қироат илмининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Қолаверса, Ибн

Омир ва Aбу Aмр араб, қолган олимларнинг ҳаммаси ажамдир

10

.

Хулоса.

Исломий илмлар орасида “Қуръон илмлари” асосий роль ўйнайди.

У Қуръонни тўғри ўқиш ва тўғри тушунишга ихтисослашган 50 га яқин

мавзуларни қамраб олади. Улар орасида тафсир ва қироат илми етакчилик

қилади. Уларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, асрлар давомида қироат илмига

9

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-

кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 8-9.

10

Cabir Bulut. Mütevâtir ve meşhur kirâat imâmlari. Yüksek Lisans Tezi. – Yozgat (

Türkiye

): “Bozok üniversitesi”,

2015. – S. 27.


background image

ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ

https://scientific-jl.org/obr

Выпуск журнала №-71

Часть–4_ июня–2025

271

2181-

3187

қизиқиш сусайган эмас. Илк ислом даврларидан бошлаб шаклланган қироат

илми Ибн ал-Жазарий даврига келиб тўлиқ шаклланиб бўлди. Бу вақтда “етти

ҳарф” тушунчасидан “етти қироат”, “ўн қироат” ва ниҳоят “ўн тўрт қироат”

шакллари вужудга келди. Мазкур қироатларга ихтисослашган қироат олимлари,

қори ва муқрийлар қироатларни ўзидан олдинги аждодлардан олиб, кейинги

авлодларга бекаму кўст етказиб бердилар. Қироат илми мутахассислари эса

уларни китобга тушириб, кейинги авлодларга етиб боришига илмий жиҳатдан

ёрдам бердилар. Бугунги кунда қироат илмининг илк пайдо бўлишидан бошлаб

то ҳозирги кунимизгача бўлган ривожи, тараққиёти ва даврлари бутун дунё

олимлари ва тадқиқотчилари томонидан катта қизиқишлар билан ўрганилиб,

тадқиқ ва таҳлил қилиб келинмоқда.

Адабиётлар/Литература/References:

1.

Абдулазим аз-Зарқоний. Маноҳил ал-ирфон фи улум ал-Қуръон. 1-жилд /

Таҳқиқ: Фаввоз Аҳмад Замарли. – Байрут: “Дор ал-китоб ал-арабий”, 1995. – Б.

237.

2.

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али

Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 6;

3.

Раҳматуллоҳ қори Обидов. Қуръон, тафсир ва муфассирлар. – Тошкент:

“Мовароуннаҳр”, 2003. – Б. 38-39.

4.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръон илмлари. – Тошкент:

“Ҳилол-нашр”, 2017. – Б. 282.

5.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва Ҳаёт. 30 жуз. –

Тошкент: “Шарқ”, 2007. – Б. 257.

6.

Cabir Bulut. Mütevâtir ve meşhur kirâat imâmlari. Yüksek Lisans Tezi. – Yozgat

(

Türkiye

): “Bozok üniversitesi”, 2015. – S. 25.

7.

Vezir Harman. Yedi Harf bağlaminda Kur’ân’in Resûlullah döneminde

kitaplaștirilmasi meselesi // “Diyanet ilmî dergi”, cilt: 53. Sayi: 3. – Ankara: “Diyanet

İşleri Başkanlığı”, 2017. – S. 77.

Библиографические ссылки

Абдулазим аз-Зарқоний. Маноҳил ал-ирфон фи улум ал-Қуръон. 1-жилд /

Таҳқиқ: Фаввоз Аҳмад Замарли. – Байрут: “Дор ал-китоб ал-арабий”, 1995. – Б.

Ибн ал-Жазарий. Ан-Нашр фи қироат ал-ъашр. 1-жилд / Таҳқиқ: Али

Муҳаммад аз-Заббоъ. – Байрут: “Дор ал-кутуб ал-илмия”, 2000. – Б. 6;

Раҳматуллоҳ қори Обидов. Қуръон, тафсир ва муфассирлар. – Тошкент:

“Мовароуннаҳр”, 2003. – Б. 38-39.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Қуръон илмлари. – Тошкент:

“Ҳилол-нашр”, 2017. – Б. 282.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва Ҳаёт. 30 жуз. –

Тошкент: “Шарқ”, 2007. – Б. 257.

Cabir Bulut. Mütevâtir ve meşhur kirâat imâmlari. Yüksek Lisans Tezi. – Yozgat

(Türkiye): “Bozok üniversitesi”, 2015. – S. 25.

Vezir Harman. Yedi Harf bağlaminda Kur’ân’in Resûlullah döneminde

kitaplaștirilmasi meselesi // “Diyanet ilmî dergi”, cilt: 53. Sayi: 3. – Ankara: “Diyanet

İşleri Başkanlığı”, 2017. – S. 77.