ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
81
2181-
3187
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАРНИНГ
СПИРТЛИ ИЧИМЛИККА РУЖУ ҚЎЙГАН ШАХСЛАРНИ АНИҚЛАШ
ВА УЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Бабаҳанов Ҳамдам Қадамович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ .
Академияси “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси кафедраси” ўқитувчиси, майор
Шомуродов Нозимжон Наби ўғли
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси 320-гуруҳ курсанти,
Аннотатция: Мазкур ишда спиртли ичимликларнинг истеъмолини чеклаш
ва алкоголизмга қарши профилактика ишларини амалга оширишда
профилактика инспекторларининг ўрни ва муҳимлиги ўрганилган. Ишда
фуқароларнинг спиртли ичимликка рују қўйган шахсларни аниқлаш, улар билан
ишлаш ва уларни социализация қилишга йўналтирилган тадбирлар ва
стратегиялар мураккаб комплекс ёндошув орқали таҳлил қилинган.Ҳужжатда
профилактика инспекторларининг малакасини ошириш, ҳуқуқий ва психологик
билимларни ошириш, профилактик тадбирларни муваффақиятли амалга
ошириш учун жамоатчилик ва маҳаллий органлар билан ҳамкорликни йўлга
қўйиш зарурлиги кўрсатилган. Шунингдек, алкоголизмга қарши курашишда
инновацион
методлар
ва
профилактика
усулларининг
аҳамияти
таъкидланган.Ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади – спиртли ичимликларнинг
истеъмолини камайтириш, алкоголизмга қарши профилактик тадбирларни
такомиллаштириш ва профилактика инспекторларининг самарали ишлаши
учун шарт-шароитлар яратиш. Мазкур иш профилактика инспекторларининг
фаолиятини янада такомиллаштириш учун тавсиялар ва амалий таклифлар
қамраб олинган.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
82
2181-
3187
Калит сўзлар: профилактика инспекторлари, спиртли ичимлик,
алкоголизм, профилактика тадбирлари, фуқаролар билан ишлаш, психология,
соғлиқни сақлаш, ҳуқуқий таълим, ижтимоий ёрдам, профилактик иш,
профилактика стратегиялари, соғлом турмуш тарзи, ҳуқуқий мониторинг,
жамоатчилик билан ҳамкорлик, алкоголизмга қарши кураш, Реабилитация,
тарғибот, профилактика методлари.
Abstract: In this work, the role and importance of prevention inspectors in the
implementation of preventive measures against alcoholism and alcohol consumption
is studied. In the work, activities and strategies aimed at identifying, working with, and
socializing citizens addicted to alcohol were analyzed through a complex and
comprehensive approach. the need to establish cooperation is indicated. Also, the
importance of innovative methods and preventive methods in the fight against
alcoholism is emphasized. The main goal of this study is to reduce alcohol
consumption, improve preventive measures against alcoholism, and create conditions
for effective work of prevention inspectors. This work includes recommendations and
practical suggestions for further improvement of the activities of preventive inspectors.
Key words: preventive inspectors, alcohol, alcoholism, preventive measures,
work with citizens, psychology, health, legal education, social assistance, preventive
work, preventive strategies, healthy lifestyle, legal monitoring, cooperation with the
public, fight against alcoholism, methods of rehabilitation, promotion, prevention
Профилактика инспекторининг сурункали ичкиликка чалинган шахсларни
мажбурий даволашга юбориш фаолиятини ташкил этишни ҳуқуқий асослари
деганда профилактика инспекторининг ўз фаолиятини амалга оширилиши учун
ҳуқуқий шароит яратиб берувчи, муайян ваколат ва мажбурият билан
таьминловчи ҳамда хизматни бошқаришда мавжут куч воситаларни самарали
қўллашни ҳуқуқий ташкил етиш ташкилий-техник ва тактик масалаларни
муофиклаштириш, тартибга солиб турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
83
2181-
3187
тузилишини тушиниш мумкин. амалиёт шуни кўрсатадики жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг келиб чикишида бугунги кунда аҳолининг ишсизлиги
каби муаммолар ўзининг салбий таьсирини кўрсатмокда. Биринчи
Приздентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек “жиноят содир этаётганларнинг
ярим меҳнатга лаёқатли була туриб, ҳеч жойда ишламайдиган ва ўқимайдиган
шахслар ҳиссасига тўғри келаётгани муаммонинг илдизи одамларни иш билан
таьминлаш меҳнатга жалб этиш соғлом муҳитни вужудга келтириш билан
боғлиқ эканлигини кўрсатади”. Таъкидлаш керакки жиноятларни олдини олиш
борасида Ички ишлар органларининг вақтинчалик иш билан таъминлаш
борасида бугунги кунда ҳокимиятчилик билан ҳамкорликда туман ва
шаҳарларнинг маълум жойларида аҳолининг вақтинчалик иш билан таъминлаш
марказлари фаолиятини ташкил этиш аҳолини вақтинча бўлсада иш билан банд
бўлишини таъминлашга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 2001 йил 29-
августдаги либераллаштириш муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси
Жиноят, Жиноят протсессуал кодекси, ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
57 кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидқаги қонун”. Бу кодексларга хар
йили ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб келинмоқда, бугунги кунда суд
ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳатларнинг бир йўналиши сифатида
Ўзбекистонда барпо этилаётган жиноятчилкни олдини олишнинг янги тизими ўз
самарасини бера бошлади. Ҳусусан охирги 3 йил ичида Ўзбекистон
Республикасида унинг кўпгина вилоятларида жамоат жойларида содир
этилаётган жиноятларнинг камайиб бораётганлигини кўрамиз агарда,
Республикамизда жамоат жойларида содир этилаётганлигини кўришимиз
мумкин. Шу билан биргаликда профилактика инспектори ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қонун
ҳужжатларига кўра кўририб чиқадиган процессуал ҳужжатлар асосида иш олиб
боради. - маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тўғрисидаги
тартиби қуйдагича - ҳар бир иш ҳолатини ҳар тамонлама ўз вақтида тўла ва
объектив равишда ўрганиб чиқади ва аниқлик киритади ва шу билан биргаликда
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
84
2181-
3187
ишни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этади, чиқарилган қарорнинг ижросини
таъминлаш; - 58 маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларига олиб келувчи сабаблар ва
шароитларни аниқлаш; - ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва қонунчиликни
мустаҳкамлаш айб учун жавобгарликни муқаррарлигини таъминлаш
вазифаларидан иборат, яни спиртли ичимликка ружу қўйиш ёки алкогол
воситаларни истеъмол қилиб ҳар қандай содир этилган ҳуқуқбузарлик, жиноят
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ушбу тушунча Жиноят кодексининг 9-
моддасида айб учун жавобгарлик кўрсатиб отилган; - маъмурий жавобгарлик
келтириб чиқарилган қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш
қонун ҳужжати билан зиммасига юклатилган профилактика инспекторларининг
ваколат доирасида ҳуқуқбузарга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ҳужжат
расмийлаштиради. Маъмурий баённома ҳам ўз навбатида 3-та қисмдан иборат
куйидаги тартибда расмийлаштирилади. - Маъмурий баённомани биринчи қисми
расмийлаштирилганидан сўнг вилоят ИИБ. ХПБ ларига бир сутка ичида
топширилади ва бир йил давомида сакланади - 2-қисмида бошқа ҳужжатлар ва
иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга, бир суткадан кечиктирмай маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чикиш ваколатига эга бўлган ўрган
мансабдор шахсига юборилади. - Профилактика инспектори томонидан қонун
ҳужжатларига белгиланган ваколат доирасида бевосита кўриб чикилганидан
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан расмийлаштирилган
маъмурий боённомаларнинг иккинчи қисми МЖТК нинг 305-моддасида - 59
кўрсатилган муддатларида жарима ундарилганлиги ҳакида квитанция билан
бирга туман ИИБ.ХПБ ларга топширилади. Баённомани учинчи қисми мамурий
баённома тузилган вакитда ҳуқуқбузарга берилади . Ушбу ҳужжатларни
профилактика инспектори маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларни юритишда амалга
оширади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октабрьдаги “Наркологик
касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонун
талабларига биноан ётқизилади. Спиртли ичимликка ружу қўйган шахсларни
ётқизиш тартиби ва тузиладиган процессуал ҳужжатлар қуийидагиларни ташкил
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
85
2181-
3187
этади: - кассалликка чалинган шахснинг оила аъзоларидан ариза; - фуқаронинг
жойлашган туманга жиноий ишлар бўйича суд раисига кузатув хати; -
фуқаронинг тумандаги Ички ишлар бошқармаси бошлиғи номидан жиноят
ишлари суд раиси номига тақдимнома; - профилактика инспекторининг туман
ички ишлар бошлиғи номига билдирги; - фуқаронинг тушунтириш хати; -
спиртли ичимликка ружу қўйган беморни оила аъзоларидан тушунтириш хати; -
фуқарони паспортидан нусха; - ичкиликбозликка ружу қўйган беморни
қўшниларидан тушунтириш хати; - 60 - ичкиликбозликка ружу қўйган беморни
маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома; - ичкиликбозликка ружу қўйган
беморни туманда жойлашган наркология диспансерига сўровнома асосида
берган маълумотномаси; ичкиликбозликка ружу қўйган беморни туманда
жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан сўровнома асосида берган
маълумотномаси; - ичкиликбозликка ружу қўйган беморни туманда жойлашган
тери таносил касалликлари диспансеридан сўровноа асосида берган
маълумотномаси; - ичкиликбозликка ружу қўйган беморни туманда жойлашган
онкалогия диспансерининг сўровнома асосида берган маълумотномаси; -
ичкиликбозликка ружу қўйган беморни туманда жойлашган флюграфиядан
ўтганлиги ҳакидаги марказий поликлиника маълумотномаси; - ичкиликбозликка
ружу қўйган беморни туманда жиноий ишлар бўйича суднинг қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Мухтарам Шавкат Мирзиёев
Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда ён атрофимизда
диний – экстиримизм, терроризм, спиртли ичимликка ружу қўйиш, одам
савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турлари бало
қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганлигини ҳисобга оладигон бўлсак,
ҳақиқатан ҳам ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва
аҳамиятини ҳеч качон йўқотмаган масала бўлиб қолмоқда
Таклифлар:
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
86
2181-
3187
1.
Реабилитация ва қайта интеграция дастурларини жорий этиш:
Спиртли ичимликларга ружу қўйган шахслар учун махсус реабилитация
марказларини ташкил қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва
соғлом турмуш тарзига қайтаришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш.
2.
Ижтимоий тармоқларда профилактика ишларини кучайтириш:
Спиртли ичимликлар билан боғлиқ салбий ҳолатларни камайтириш мақсадида
интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали профилактик маълумот бериш,
жамоатчиликни огоҳлантириш ва ёшлар билан ишлашга йўналтирилган онлайн
платформалар ташкил қилиш.
3.
Ижтимоий дастурларни жорий этиш: Ёшларнинг ижтимоий
адаптациясини ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли
ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни жорий этиш, уларни ишга жалб қилиш ва
уларни жамиятда фаол аъзо бўлишга ўргатиш.
Хулоса:
Профилактика инспекторларининг фуқароларнинг спиртли ичимликка
ружу қўйган шахслар билан ишлаш фаолияти жамиятдаги ижтимоий
муаммоларни камайтириш ва ёшларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб
қилишда муҳим аҳамиятга эга. Спиртли ичимликлардан содир бўлган ижтимоий
ва психо-социал салбий оқибатлар, хусусан, жиноятчилик, оилавий муаммолар,
соғлом турмуш тарзига эмас, балки деградацияга олиб келади. Шу боисдан
профилактика инспекторлари ушбу муаммоларни аниқлаш, уларни олдини олиш
ва келажакда бўлишининг олдини олишга йўналтирилган тадбирларни
муваффақиятли амалга оширишлари керак.
Ушбу мақолада илгари сурилган таклифлар, жумладан, профилактика
инспекторларининг малакасини ошириш, жамоатчилик билан ҳамкорликни
кучайтириш, ижтимоий дастурларни жорий этиш, ёшларни соғлом турмуш
тарзига йўналтиришга йўналтириш, уларни ижтимоий адаптациясини
таъминлаш ва қайта интеграция дастурлари орқали спиртли ичимликларга ружу
қўйган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ
https://scientific-jl.org/obr
Выпуск журнала №-71
Часть–1_ июня–2025
87
2181-
3187
Бу жараёнлар жамиятда алкогольга боғланиш билан боғлиқ муаммоларни
бартараф этиш, ёшлар орасида соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш ва
жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг самарали иши учун
қонунчиликнинг янада такомиллаштирилиши, профилактика тадбирларининг
ҳамкорликда тизимли тарзда ташкил этилиши ва жамоатчилик билан
ҳамкорликни кучайтириш зарур. Бу чоралар орқали спиртли ичимликларга ружу
қўйган шахслар билан ишлашнинг самарадорлигини ошириш ва уларнинг
ижтимоий ҳолатини яхшилаш имконини яратиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Жўраев, А. (2022).
"Алкоголизм ва унинг жамиятга таъсири". Тошкент:
Олий таълим нашри.
2.
Исмиев, Ш. (2018).
"Спиртли ичимликлардан фойдаланиш ва соғлом
турмуш тарзи". Тошкент: Маърифий нашр.
3.
Ҳаққулов, В. (2020).
"Ёшлар сиёсати ва ижтимоий хизматлар:
Ўзбекистондаги муаммолар". Тошкент: Ижтимоий фаолият маркази.
4.
Давронов, Р. (2021).
"Профилактика ва ҳуқуқий ёрдам: Қонунчилик ва
амалиёт". Тошкент: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ нашри.
5.
Мақсудов, А. (2023).
"Алкоголизмга қарши курашиш: Профилактика ва
тузилиш". Тошкент: Тошкент давлат университети нашри.
6.
"Ҳуқуқий профилактика тадбирлари ва уларнинг самарадорлиги"
(2020). Тошкент: Адлия вазирлиги нашри.